Huquqshunos yordami
73.1K subscribers
705 photos
67 videos
71 files
979 links
Реклама бериш учун👉 @Akbar_1504

Ҳуқуқшуносга саволлар юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii

@telefon_orqali_maslaxat
Download Telegram
⚡️Мактабда ўзаро муносабатларда ягона жамоа сифатида ҳурмат, дўстлик, ҳамжиҳатлик, ҳалоллик ва адолат тамойилларига риоя этилиши керак

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 31 августдаги “Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 282-сонли буйруғида мазкур меъёрлар белгиланган.

Унга кўра таълим-тарбия жараёни иштирокчилари таълим муассасасида қуйидагиларга амал қилишлари лозим:

➡️ педагог шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишлари;

➡️ ўзаро муносабатларда ягона жамоа сифатида ҳурмат, дўстлик, ҳамжиҳатлик, ҳалоллик ва адолат тамойилларига риоя этишлари;

➡️ турли хил зўравонлик ва камситувчи (буллинг) хатти-ҳаракатларига йўл қўймаслик;

➡️ педагог ва ўқувчилар тасдиқланган машғулотлар жадвали асосида ишга ва дарсга ўз вақтида келишлари;

➡️ таълим муассасасининг ҳудуди ва йўлакларида тартиб билан юришлари;

➡️ бир-бири билан саломлашишлари, бунда, ўқувчилар педагогларга, кичик ёшдагилар катта ёшдагиларга биринчи бўлиб салом беришлари (ушбу ҳолатларда қўл бериб сўрашиш истисно бўлиб, ёши катта шахслар ёки хотин-қизлар биринчи бўлиб қўл узатганидан кейингина уларга жавобан қўл узатишлари тавсия этилади);

➡️ педагог ва техник ходимлардан иш вақтида касб этикаси ҳамда мактабнинг устави билан тасдиқланган талабларга кўра кийинишлари;

➡️ кийимларнинг ўта тор ёки ўта кенг бичимда бўлмаслиги;

➡️ кийимларнинг тоза ва дазмолланган бўлиши.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 🔽🔽

@Online_maslaxatchii
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#сўраган_эдингиз
#malaka_toifasi

Men 2022-yilda attestatsiyada ishtirok etish uchun ro‘yxatdan o‘tganman, ammo o‘sha vaqtda shaxsiy kabinetga kirish uchun berilgan login va parol hozir esimda yo‘q. Bu yilgi atttestatsiyasida ishtirok etishda ro‘yxatdan o‘tish uchun eski login va parolimni tiklasam bo‘ladimi?

⚠️ Albatta, tiklasa bo‘ladi. Buning uchun http://pedkadr.tdi.uz/Pedagogue/resetPassword manziliga o‘tishingiz va ochiq oynalarni to‘ldirishingiz kerak.

Bunda shaxsingizni tasdiqlovchi hujjat (biometrik pasport yoki ID-karta)dagi jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) hamda tegishli telefon raqamlarini kiritasiz.

⚠️ Eslatma: Login va parollarni tiklash uchun uch martagacha imkoniyat beriladi. Agar ushbu imkoniyatlardan foydalana olmagan taqdiringizda, tizim administratorlari, ya’ni Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligining hududiy boshqarmalaridagi Ishchi guruhlarga yoki @pkatdi_bot orqali murojaat yuborishingiz zarur.

@Huquqshunos_yordami

Savol yuborish uchun 🔽🔽

@Online_maslaxatchii
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Рус тили бўйича C1 даражадаги сертифитга эга педагоглар аттестациядан озод этилмайди

Савол: Мактабда рус тилидан дарс бераман. Рус тили бўйича C1 даражадаги сертификатим бор. Мен мазкур сертификатга эга бўлганим учун Педагог кадрлар аттестацияси тест синовидан озод этиламанми?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги "Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида" ПҚ-5117-сон Қарорининг 5-банди б)-кичик бандида умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларининг камида C1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга хорижий тиллар (инглиз, француз, немис, испан, итальян, араб, хитой, япон, корейс, турк, форс, пушту, дари, урду, ҳинд) ўқитувчилари аттестация жараёнида малака синови учун максимал балл билан баҳоланиб, хорижий тил модули бўйича синовдан озод этилиши белгиланган.

☝️Яъни, аттестация жараёнида бериладиган имтиёз фақатгина ушбу Қарорда кўрсатилган хорижий тиллар бўйича халқаро сертификатга эга бўлган педагог ходимлар учун татбиқ этилади, рус тили учун тадбиқ этилмайди.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 🔽🔽

@Online_maslaxatchii
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Мен ҳозирда ёшга доир пенсия оламан. Яна ишлашни давом эттириб, пенсиямни қайта ҳисоблатсам бўладими?

🔰 “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 37-моддасига кўра, ёшга доир пенсия тайинланганидан кейинги ишланган вақт пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун стажга қўшиб ҳисобланмайди.

Ушбу Қонуннинг 49-моддасига мувофиқ, I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин камида 1 йил иш стажига эга бўлса, фуқаронинг аризаси асосида иш стажи ва иш ҳақи инобатга олинган ҳолда пенсия ҳар икки йилда бир маротаба қайта ҳисоблаб чиқилади.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
⚡️ Psixologlar ham attestatsiyadan o'tib toifa olishlari mumkinmi?

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 12-iyuldagi 577-son qarori bilan tasdiqlangan "Umumiy o‘rta va o‘rta maxsus davlat ta’lim muassasasidagi psixologik xizmatning psixolog kadrlarini attestatsiyadan o‘tkazish tartibi to‘g‘risida"gi nizomda psixologlarni attestatsiyadan o'tkazish tartibi belgilangan.

Ammo hozirga qadar ta'lim muassasalarida faoliyat yurituvchi psixologlarning kasb standarti mavjud bo'lmaganligi sababli ular attestatsiyaga jalb qilinmagan.

Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi axborot xizmati rahbari Dilfuza Sobirovaning xabar berishicha, ayni damda psixologlarning kasb standarti ishlab chiqildi.

"Umumiy o‘rta va o‘rta maxsus davlat ta’lim muassasasidagi psixologik xizmatning psixolog kadrlarini attestatsiyadan o‘tkazish tartibi to‘g‘risida"gi nizom qayta ishlab chiqilib, tasdiqlangandan so'ng esa psixologlar ham attestatsiyadan o'tib toifa olishlari mumkin bo'ladi.

Eslatib o'tamiz, hozirgi kunda psixologlarning oylik maoshi ham malaka toifasiga ko'ra farqlanib, quyidagicha belgilangan:

Oliy ma’lumotli psixolog – 2 mln 653 ming 689 so‘m

Ikkinchi toifali psixolog – 2 mln 841 ming 780 so‘m

Birinchi toifali psixolog – 3 mln 034 ming 666 so‘m

Oliy toifali psixolog – 3 mln 219 ming 374 so‘m

@Huquqshunos_yordami

Savol yuborish uchun 👇👇

@Online_maslaxatchii
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Аёллар қачон 54 ёшдан имтиёзли пенсияга чиқишлари мумкин?

Бугунги кунда давлатимиз томонидан аёлларга турли имтиёзлар, имкониятлар бериб келинмоқда.

🔴 Хусусан, аёлларни ижтимоий, моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида пенсия таъминотида ҳам имтиёзлар бор. Қонунчиликда аёллар умумий белгиланган пенсия ёши (55 ёш) ни 1 йилга қисқартирилган ҳолда пенсияга чиқиш имтиёзи берилган.

Хўш, бу имтиёз аёлларга қачон берилади?

Батафсил

📞 12-71     🌐 pfru.uz

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
Пенсия пулидан коммунал тўловлар учун ушлаб қолиниши мумкинми?

🔰 “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 65-моддасига асосан, пенсиялардан чегирмалар суднинг ҳал қилув қарорлари, ажримлари, қарорлари ва ҳукмлари (мулкий ундиришлар борасида), нотариал идораларнинг ижро варақалари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ ижроси суд ҳал қилув қарорларини ижро этиш учун белгиланган тартибда амалга ошириладиган бошқа ҳал қилув қарорлари ва қарорлар асосида қилиниши мумкин.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, пенсия пулидан коммунал тўловлар учун ушлаб қолиниши мумкин.

Ҳар ойлик чегирмалар миқдори пенсиянинг 50 фоизидан ошиши мумкин эмас.

📌 Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 64-моддасига мувофиқ қарздорликнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларга нисбатан ушлаб қолиниши кўрсатиб ўтилган.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
Умумий касаллик оқибатидаги I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга пенсия тайинланиши учун қанча стаж талаб этилади?

🔰 “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддасига кўра, умумий касаллик туфайли бериладиган ногиронлик пенсиялари ногиронлик бошланган вақтда қонунчиликда белгиланган иш стажига эга бўлган тақдирда ногиронлик пенсияси тайинланиши белгиланган.

☝️Бироқ, айрим I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларда пенсияга чиқиш учун етарлича иш стажи етмаслик ҳолатлари кузатилади.

Бундай ҳолатларда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик пенсияси бор стажга мутаносиб равишда қуйидаги тартибда тайинланади.

Батафсил

📞 12-71     🌐 pfru.uz

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
#malaka_toifasi

📣📣 Pedagoglar uchun muhim eslatma!

2022-yilda ta’lim tashkilotlarida 15 yillik uzluksiz ish stajiga ega bo‘lganligi uchun navbatdagi-majburiy attestatsiyadan ozod qilingan oliy malaka toifali (bosh o‘qituvchi lavozimidagi) pedagog kadrlar joriy yilgi navbatdagi-majburiy attestatsiyalarga jalb qilinmaydi.

O‘zbekiston Respublikasining “Normativ-huquqiy hujjatlar to‘g‘risida”gi Qonunining 41-bandiga asosan normativ-huquqiy hujjatlar orqaga qaytish kuchiga ega emas va ular amalga kiritilganidan keyin yuzaga kelgan ijtimoiy munosabatlarga nisbatan qo‘llanilishi ko‘rsatib o‘tilgan.

⚡️ Shu munosabat bilan, O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 2-avgustdagi 425-sonli qarori bilan pedagog kadrlarini attestatsiyadan o‘tkazish tartibi to‘g‘risidagi Nizomga kiritilgan o‘zgartirishlar 2022-yilning 2-avgustiga qadar 15 yil uzluksiz ish stajiga ega bo‘lgan hamda oliy toifaga ega (bunda oliy toifaga ega bo‘lganlik davri muhim emas) bo‘lgan pedagoglarga nisbatan tatbiq etilmasligini hamda mazkur masala bo‘yicha O‘zbekiston Respublikasi Xalq ta’limi vazirligining 2022-yil 12-sentabrdagi 03-03/1-4619-son xati hozirgi kunda ham o‘z kuchida ekanligini ma’lum qilamiz.

❗️ Bu haqida vazirlikning ijtimoiy tarmoq sahifalarida ham o‘z vaqtida rasmiy munosabat berilgan.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 17-sentabrdagi 572-son qarori bilan tasdiqlangan “Maktabgacha, umumiy o‘rta, o‘rta maxsus, professional va maktabdan tashqari ta'lim tashkilotlari pedagog kadrlarini attestatsiyadan o‘tkazish tartibi to‘g‘risida”gi Nizomda navbatdagi majburiy attestatsiyaga jalb etilmaydigan pedagoglar ro‘yxati keltirib o‘tilgan.

@Huquqshunos_yordami

Savol yuborish uchun 👇👇

@Online_maslaxatchii
Xalqaro olimpiadalarida 1-, 2-, 3-o'rin sovrindorlarini tayyorlagan pedagoglarga oliy malaka toifasi beriladi

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 17-sentabrdagi 572-son qarori bilan tasdiqlangan nizomga ko'ra quyidagi Xalqaro olimpiadalar sovrindorlarini tayyorlagan pedagoglarga oliy malaka toifasi beriladi:

xalqaro matematika (IMO),

fizika (IPhO),

kimyo (IChO),

biologiya (IBO)

informatika (IOI)

Yuqortida sanab o'tilga xalqaro fan olimpiadalarida oltin, kumush yoki bronza medal (birinchi, ikkinchi va uchinchi o‘rin) sovrindorlarini tayyorlagan ta’lim tashkilotlarining pedagog kadrlariga — oliy malaka toifasi (bosh o‘qituvchi lavozimi) to‘g‘ridan-to‘g‘ri (attestatsiyadan o‘tkazilmasdan) beriladi.

@Huquqshunos_yordami

Savol yuborish uchun 👇👇

@Online_maslaxatchii
Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида кредит ажратилади

Президент имзолаган қарор билан энди Ўзбекистонда "Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш" дастури амалга оширилади. Дастурнинг 2023–2026 йиллари учун бюджетдан 6 трлн сўм, халқаро ташкилотлардан 1,2 млрд доллар ажратилади.

Дастурда қуйидагилар иштирок этиши мумкин:

— Камида бир йил фаолият юритган ЯТТлар, ўзини ўзи банд қилганлар, деҳқон хўжаликлари, ҳунармандлар, НТТлар;

— оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида муваффақиятли фаолият юритган, ижобий кредит тарихига эга бўлган аҳоли ва бизнесменлар.

Бундан ташқари, 2024 йил 1 январдан бошлаб оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлаш бошланади. Бунда кредит 3 йилгача муддатга 6 ойлик имтиёзли давр билан берилади. Ставка эса Марказий банкникидан 4 фоизга баланд бўлиши (18 фоиз) кўзда тутилган.

@bank_yangiliklari1
CHQBT fani o‘g‘il va qiz bolalarga alohida o‘tilishi kerakmi?

Savol: CHQBT darslari maktabda o‘g‘il va qizlar bolalarga alohida o‘tilishi kerakmi? Qizlarga bu fandan biologiya o‘qituvchisi dars bersa bo‘ladimi?

Javob: Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 8-noyabrdagi 591-son qarori bilan tasdiqlangan “Taʼlim muassasalarida chaqiruvga qadar boshlang‘ich tayyorgarlikni tashkil etish tartibi to‘g‘risida"gi nizomda taʼlim muassasalarida CHQBTni tashkil etish va amalga oshirish tartibi belgilangan.

Nizomning 17-bandiga ko‘ra taʼlim muassasalarida CHQBT fani o‘quv dasturi bo‘yicha mashg‘ulotlar o‘g‘il va qiz bolalar bilan birgalikda o‘tkaziladi.

Bitiruvchi sinflardagi o‘g‘il bolalar bilan harbiy poligonlarda bir kunlik amaliy mashg‘ulotlar o‘tkaziladigan kunlarda qiz bolalar taʼlim muassasasidagi maʼnaviy-maʼrifiy tadbirlarga jalb etiladi.

Taʼlim muassasalarida CHQBT rejasi butun o‘quv yili uchun haftalarga taqsimlangan holda ishlab chiqiladi hamda mashg‘ulotlar umumiy dars jadvaliga kiritilgan holda o‘tkaziladi.

Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligining 2023-yil 16-avgustdagi 247-sonli buyrug‘i bilan tasdiqlangan "Umumiy o‘rta taʼlim maktabi (maktab-internat) xodimlari asosiy lavozimlarining malaka tavsiflarida CHQBT fani o'qituvchisining malaka talablari belgilab berilgan.

Unga ko‘ra CHQBT o‘qituvchisi lavozimida ishlovchi shaxs oliygohning "Chaqiriqqacha harbiy taʼlim" yo‘nalishini tamomlagan yoki Qurolli Kuchlar rezervidagi ofitser bo‘lishi lozim. Boshqa fan o‘qituvchisining bu fandan dars berishiga yo‘l qo‘yilmaydi.

@Huquqshunos_yordami

Savol yuborish uchun 👇👇

@Online_maslaxatchii
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️1-sinf o‘quvchilari uchun qo‘shimcha bir haftalik ta’til beriladi

Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-martdagi 140-son qarori bilan tasdiqlangan "Umumiy o‘rta ta’lim to‘g‘risida"gi Nizomning 26-bandiga ko'ra 1-sinf o‘quvchilari uchun fevral oyi davomida qo‘shimcha bir haftalik ta’til berilishi belgilangan.

Ta'til fevral oyining aynan qaysi kunlariga to‘g‘ri kelishi hududiy maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi va hududiy bo'linmalari tomonidan yoki har bir maktab pedagogik kengashi tomonidan mustaqil ravishda belgilanadi.

Ma'lumot uchun: Ayni vaqtda ko'plab hududiy maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmalari tomonidan 1-sinflar uchun 5-10 fevral kunlari qo'shimcha ta'til kunlari etib belgilanmoqda.

@Huquqshunos_yordami

Savol yuborish uchun 👇👇

@Online_maslaxatchii
#Сўраган_эдингиз
#Menejerlik_sertifikati

Menejerlik sertifikatiga o'qish davrida ish haqqi saqlab qolinadimi? Ushbu sertifikatga ega nomzodlarga ustama belgilanadimi?

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 25-dekabrdagi 681-son qaroriga muvofiq, endi maktab direktorlarining vakant lavozimlariga faqat menejerlik sertifikati mavjud va rahbar kadrlar zaxirasiga kiritilgan nomzodlar orasidan tanlab olinadi.

❗️Bunda maktab direktorligiga nomzod xodimlar ish jarayonidan ajralgan holda o‘qisa ish haqqi saqlanmasligi nazarda tutilgan.

Reja-taqsimot bo‘yicha o‘qiyotgan amaldagi direktorlar esa bepul o‘qiydi va o’quvlarga ishdan ajralgan holda jalb etiladi. Bunda ish haqqi saqlanadi, xizmat safari xarajatlari asosiy ish joyidan qoplanadi.

2024-yil sentabr oyidan boshlab tegishli menejerlik sertifikatini qo‘lga kiritgan:

maktab direktorlariga — 50 %;
direktor o‘rinbosarlariga — 30 % miqdorida
qo‘shimcha ustama berilishi belgilangan.

@Huquqshunos_yordami

Savol yuborish uchun 👇👇

@Online_maslaxatchii
Talaba farzandli bo‘lsa, OTMdan suyunchi puli oladimi?

Qisqa javob: yo‘q, bu noto‘g‘ri xabar. Suyunchi puli olish uchun hech qayerga murojaat qilish shartmas, avtomat ravishda ota-onadan biring plastik kartasiga tushadi.

Batafsil javob: Telegramda shu xabar rosa aylandi. Bu noto‘g‘ri xabar bo‘lgani uchun, izoh berib o‘tmoqchiman.

Qonunchilikka ko‘ra, istalgan oilada farzand tug‘ilganda bir martalik nafaqa puli beriladi. Bu xalq tilida “suyunchi puli” deyiladi.

Ushbu “suyunchi puli” ota-ona nima ish qilishidan qatʼi nazar barcha fuqarolarga beriladi, xoh davlat ishida, xoh xususiy sektorda ishlasin, xoh ishsiz bo‘lsin, xoh talaba bo‘lsin, farqi yo‘q. Hamma oladi.

Maʼlumot uchun: “suyunchi puli” summasi — mehnatga haq to‘lashning eng kam miqdorining 70,3 foizi deb belgilangan. Yaʼni hozirgi kunda 738 ming 150 so‘mni tashkil etadi.

Bir necha yillar oldin ushbu “suyunchi puli”ni ishlayotganlar ish joyidan, o‘qiyotganlar o‘qish joyidan, ishsizlar esa Pensiya jamg‘armasidan olar edi.

Ammo bu tizim o‘zgarib ketganiga 4 yil bo‘ldi.

Bugungi kunda bola tug‘ilganda “suyunchi puli” olish uchun hech qayoqqa murojaat qilish shart emas. Kimgadir ariza berish ham, qayoqqadir borib uchrashish ham shart emas. Barchasi avtomatlashgan.

Bola tug‘ilganda avtomatlashgan tizimning o‘zi JShShIR raqam beradi, tug‘ilganlik guvohnomasini rasmiylashtirish uchun ariza yuboradi, bog‘chaga navbatga qo‘yadi, poliklinikaga ro‘yxatga kiritadi. Xuddi shunday “suyunchi puli” ham ota-onadan birining plastik kartasiga avtomat tushadi. Yana qaytaraman, buning uchun hech qayoqqa borish yoki ariza berish shart emas.

Shu tizimni yaratishda bosh-qosh bo‘lganlarga katta rahmat, baraka topishsin.

❗️Xulosa: bola tug‘ilganda rektor nomiga ariza bersak, pul olarkanmiz, degan xabarlar eski. Hozir bunaqa tizim yo‘q.

@Huquqshunos_yordami

Savol yuborish uchun 👇👇

@Online_maslaxatchii
#савол_жавоб

Мен давлат ташкилотида ишлайман. Турмуш ўртоғим ҳеч қаерда ишламайди. Турмуш ўртоғим учун ижтимоий солиқ тўласам иш стажига инобатга олинадими?

Жисмоний шахс томонидан меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги ўз даромадларидан 2021 йил 1 июндан кейинги даврда ишламайдиган эри (хотини) учун ихтиёрий асосда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган тартибда ижтимоий солиқ тўланган давр пенсия ҳисоблашда иш стажи ҳисобида инобатга олинади.

🗣️ Жисмоний шахс мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб турмуш ўртоғи учун Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ миқдорини мустақил равишда тўлаш ҳуқуқига эга.

🗣️ Жисмоний шахс томонидан тўланган тўлов ҳужжатида унинг ишламайдиган эри (хотини)нинг фамилияси, исми, отасининг исми, ЖШШИР ва тўлов амалга оширилаётган давр албатта кўрсатилиши шарт.

Батафсил

📞 12-71     🌐 pfru.uz

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 🔽🔽

@Online_maslaxatchii
Ота-она фарзандини мактабга юборишни истамаса, қандай чора кўриш мумкин?

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 47-модда. Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик.

➡️ Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши — базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

➡️ Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

➡️ Болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиш  — базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

➡️ Ушбу модданинг 3-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваридан 25 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 🔽🔽

@Online_maslaxatchii