Huquqshunos yordami
60.8K subscribers
768 photos
75 videos
78 files
1.05K links
Реклама бериш учун👉 @Akbar_1504

Ҳуқуқшуносга саволлар юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii

@telefon_orqali_maslaxat
Download Telegram
12 СОАТ ДАРСИ БОР ХОДИМ КУН ДАВОМИДА МАКТАБДА БЎЛИШИ КЕРАКМИ?

Assalomu aleykum hurmatli yurist. Men shu yili óqishni bitirib maktabga ishga kirdim. Direktorimiz juda qópol, kamsitib gapiradi. 12 soat darsim bóla turib haftasiga olti kun soat 8-30 dan, 17-00 gacha ótiraman. Majburiy. Ketib qolsam tushintirish xati yozdiradi. Darsimga ruxsatsiz kirib kuzatib ótiradi. Hozir óquvchilarga dam olish, shunda ham kunda beshgacha ishdaman. Ish paytimizda telefonlarimizni yiģib oladi. Bugin esa kasal bólib ishga borolmagandim. Onamga telefon qilib bir kunlik oyligini qirqaman debdi. Shu tógrimi?! Qanday chora kórsam boladi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Меҳнат кодекси 115-моддасига кўра ходим учун иш вақтининг нормал муддати ҳафтасига қирқ соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

❗️Бунда олти кунлик иш ҳафтасида ҳар кунги ишнинг муддати етти соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида эса саккиз соатдан ортиб кетмаслиги лозим.

Шуни ҳам айтиш керакки, ушбу кодекс 118-моддасига кўра юқори даражадаги ҳис-ҳаяжон, ақлий зўриқиш, асаб танглиги билан боғлиқ, яъни алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги айрим тоифадаги ходимлар учун (тиббиёт ходимлари, педагоглар ва бошқалар) иш вақтининг муддати ҳафтасига ўттиз олти соатдан ошмайдиган қилиб белгиланади.

Бундан кўриниб турибдики, педагоглар (шу жумладан, психолог ҳам) ҳафтасига 36 соатдан ортиқ ишлаши мумкин эмас.

☝️Эътибор беринг! МК 127-моддасида келтирилишича ходимга иш куни (смена) давомида дам олиш ва овқатланиш учун танаффус берилиши керак, бу танаффус иш вақтига киритилмайди.

Айнан шу қоидага кўра тушлик учун ажратилган вақтни сизнинг иш вақтингизга киритган ҳолда ҳисоблаш мумкин эмас.

Шунга кўра 1 ставка учун (юқори синфларда 20 соат, бошланғич синфларда 18 соат) иш вақти 08.00дан 15.00гача белгиланиши мумкин деб ҳисоблаймиз.

Агар ходим тўлиқ ставкада ишламаса, унинг иш вақти ставкасига мос равишда белгиланиши керак. Бундай ҳолатда директор ходимни ортиқчс ушлаб туришга ва тушунтириш хати олишга ҳақли эмас.

Дарсларни кузатишга келсак, бунга директорнинг ваколати бор.

Иш ҳақини ушлаб қолиш ҳақида эса қуйидагича жавоб берамиз. Меҳнат кодекси 164-моддасига мувофиқ Умумий қоидага кўра, ходимнинг ёзма розилиги билан, бундай розилик бўлмаган тақдирда эса, — суднинг қарорига асосан меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин.

❗️Шунингдек, ушбу норманинг иккинчи қисмига кўра ходимга жарима интизомий жавобгарлик чораси қўлланилган бўлса, шу жарима миқдорини ходимнинг розилигисиз ушлаб қолишга ҳақли.

Бошқа ҳолатларда мумкин эмас (ходим ишга келган куни). Сиз бу масалада директорнинг ҳаракатлари устидан Адлия бўлимига ёки Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига мурожаат қилишингиз мумкин.
@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
ДЕКРЕТНИ ДЕКРЕТГА УЛАГАНИМ УЧУН МЕНГА ҚАНДАЙ ДЕКРЕТ ПУЛИ ТЎЛАНАДИ?


Assalomu alaykum. O‘rta maktabda o'qituvchi bolib ishlayman. Dekret ta'tilidan ishga chiqmasdan yana farzand kutyapman. Dekretni dekretga ulaganim uchun menga dekretniy qanaqa tartibda to'lanadi? 100%mi yoki 75%?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Меҳнат кодекси 233-моддасига мувофиқ аёлларга туққунга қадар етмиш календарь кун ва туққанидан кейин эллик олти календарь кун (туғиш қийин кечган ёки икки ва ундан ортиқ бола туғилган ҳолларда — етмиш календарь кун) муддати билан ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари берилиб, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа тўланади.

«Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги низомнинг (рўйхат рақами: 1136, 08.05.2002 й.) 46-бандига мувофиқ ходим йиллик (асосий ва қўшимча) таътилда ва болани парваришлаш учун таътилда бўлган вақтда ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътил берилганда, нафақа ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътилнинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасида кўрсатилган барча кунлари учун берилади.

☝️Мазкур норма сиздаги вазиятга тўлиқ мос тушади.

Чунки унда декретда (ҳомиладорлик ва туғиш ёки бола парвариши таътили) бўлган ходим ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиққан тақдирда унга ҳомиладорлик ва туғиш таътили учун ҳақ тўлаш (декрет пули) назарда тутилмоқда.

Энди қаранг! 48-бандига мувофиқ ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида берилади.

Ушбу қоиданинг мазмунига кўра, декретдан декретга чиққан ходимга декрет пули унинг ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида тўланади.

@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
⚡️Ўзбекистонлик талабаларга Россияга қайтишга рухсат берилди

Россия ҳукумати қатор давлатлардан бўлган талабалар РФ ҳудудидаги олий таълим муассасаларида ўқишни давом эттириш учун мамлакатга келишига рухсат берди. Бу ҳақда Россия Фан ва олий таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар берган.

Хабарда айтилишича, РФ ҳукуматининг 31 март куни қабул қилинган фармойишига кўра, Ўзбекистон, Тожикистон, Венесуэла, Германия, Сурия ва Шри-Ланкадан бўлган талабалар, аспирантлар, ординатор ва тайёрлов факультетлари тингловчилари ўқишни давом эттириш учун Россияга қайтиши мумкин бўлади.

@Huquqshunos_yordami
⚡️ Боғчага жойлаштиришда қуйидаги шахсларнинг фарзандлари имтиёзли равишда рўйхатга киритилади:

👉 ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари;

👉 кўп болали оилаларнинг болалари;

👉 ҳарбий хизматчиларнинг ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг болалари;

👉 талабалар ва педагогларнинг болалари;

👉 етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;
бошқа муассасалардан ўтказилган болалар;

👉 акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар.

@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган фуқаролар иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олиниши мумкин

“Камбағал ва ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш тизимини такомиллаштириш ҳамда меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўштимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (183-сон, 05.04.2021 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, 2021 йил 10 апрелдан:

Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги “Ишга марҳамат” мономаркази МЧЖ Тошкент шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази давлат муассасаси этиб қайта ташкил этилади;
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда “Ишга марҳамат” мономарказлари давлат муассасаси шаклида ташкил этилади.

☑️ Қарорга мувофиқ:

● жамоат ишларида иштирок этаётган ва бандликни рағбатлантирувчи субсидиялар ажратилаётган фуқароларнинг биометрик авторизация ҳамда GPS-треккинг тизимлари жорий этилади;

● меҳнат органларига мурожаат этаётган, айниқса, ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар, чет элдан қайтиб келаётган меҳнат мигрантларини меҳнат бозорига мослаштириш мақсадида аутсорсинг шартларида психологик мутахассислар жалб этилади.

📝 Ҳудудда вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган ҳамда вақтинча яшаш жойига эга бўлган фуқаролар иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олиниши мумкин.

🏢 2021 йил 1 майга қадар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузурида аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари фаолиятини видеокузатув камералари ва abkm.mehnat.uz тизими орқали доимий назорат қилиш имконини берувчи Ситуацион тезкор марказ ташкил этилади.

📋 Қарор билан шунингдек, “Энг яхши касбга тайёрлаш дастури” бўйича нодавлат таълим ташкилотлари ўртасида очиқ танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

@Huquqshunos_yordami
#savolimbor
Assalomu alekum men institutni tamomlab soham boyicha tashkilotga bordim 1 xaftaga ish urganishga qoyishdi lekin 1 oydan utdi xali xam pirkazdan utqazishmadi , shu boyicha menga maslaxat berib yuboringar oldindan raxmat.

Javob
👉Amaliyotda shunga o’xshash holatlar juda ko’p uchraydi. Hatto 6-7 oylab haq to’lanmasdan, tekinga ishlab yurgan “ish o’rganib yurgan” shaxslar mavjud. Bu ish beruvchiga qulay bo’lgan usul sanaladi. Zero nomzod yoqsa, unga ma’qul bo’lsa keyinchalik u bilan mehnat shartnomasini rasmiylashtiradi. Shunga o’xshash holatlarni oldini olish maqsadida qonun chiqaruvchi bunday munosabatlarni o’ziga xos tarzda tartibga solgan.

👉Mehnat kodeksining 82-moddasiga asosan, ishga qabul qilish huquqiga ega bo‘lgan mansabdor shaxs tomonidan yoki uning ijozati bilan xodimga haqiqatda ishlashga ruxsat etilgan bo‘lsa, ishga qabul qilish tegishli ravishda rasmiylashtirilgan yoki rasmiylashtirilmaganligidan qat’i nazar, ish boshlangan kundan e’tiboran mehnat shartnomasi tuzilgan deb hisoblanadi.

👉Shundan kelib chiqqan holda agar siz ishga qabul qilish huquqi berilgan shaxs odatda korxona rahbari sizni amalda ishga qo’ygan bo’lsa va siz bevosita mehnat funksiyalarini amalga oshirayotgan bo’lsangiz, sizga nisbatan Mehnat kodeksining 82-moddasi normasi qo’llanilib amalda ishga qo’yilgan kundan boshlab ishga qabul qilingan bo’lasiz.

@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
Ҳозир давом этаётган видеоселектордан:

👉 Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Б.Зоҳидовга “ҳайфсан” берилди. Агар 2 ой ичида иш услубида ўзгариш бўлмаса, маҳаллагача тушиб ишламаса, ташаббус кўрсатмаса, ишдан олиниши айтилди;

👉 Қашқадарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, солиқ бошқармаси бошлиғи, марказий банк бошқармаси бошлиғи, Навоий вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, марказий банк бошқармаси бошлиғи ва солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди;

👉 Қашқадарё вилояти ҳокими З.Мирзаев, вилоят прокурори, ички ишлар бошқармаси бошлиғига, шунингдек, Навоий вилояти ҳокими Қ.Турсунов ва вилоят прокурорига “ҳайфсан” берилди;

Президент қатъий огоҳлантириш олган раҳбарлар чорак якунигача ўзгариш қилмаса, барчаси ишдан кетишини таъкидлади.

Манба: ЎзА


@Huquqshunos_yordami
ЎзА мухбирининг хабар беришича, Улуғнор, Узун, Ёзёвон, Деҳқонобод туманлари ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари, Андижон, Олтинкўл, Олот, Қоракўл, Оқолтин, Чилонзор, Мўйноқ туманлари, Хива ва Чирчиқ шаҳарлари солиқ идоралари бошлиқлари ҳам лавозимидан бўшатилиши маълум қилинган.

Видеоселекторда Ховос тумани ҳокими Учқун Камолов ва Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев ҳудудда аҳволни яхшилаш бўйича кўрган чоралари ҳақида маълумот берди.


@Huquqshunos_yordami
#savolimbor Ногиронлиги бўлган фарзандим бор. Эшитишимча, пенсияга чиқишимда имтиёзли ҳуқуқ бор экан. Шу ҳақида маълумот берсангиз?


👉Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддаси з-бандига кўра, болаликдан ногирон фарзандларнинг оналари уларни 8️⃣ ёшгача тарбиялаган бўлса — иш стажи камида
2️⃣0️⃣ йил бўлган тақдирда умумий белгиланган ёшни5️⃣йилга қисқартирилган ҳолда имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига эгалар.

👉Башарти, аёл ўгай ўғил ва ўгай қизни улар 8 ёшга тўлгунига қадар камида 5 йил тарбиялаган бўлса, пенсия тайинлашда улар ҳақиқий фарзандлар билан тенг равишда ҳисобга олинади.

💡Демак, агар болаликдан ногирон фарзандни 8️⃣ ёшгача тарбиялаган оналар, 50 ёшдан иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда, 50 ёшдан имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.
@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
Қисқартиришга тушган ходимлар ишдан бўшатилганида, уларга қандай тўловлар тўлаб берилади?

Ҳабарингиз бор, давлат органларида штат бирликларини қисқартириш ишлари бошланди. Кўплаб саволлар, қисқаришга тушадиган ва ишдан бўшатиладиган ходимлар ишдан бўшаганда, уларга тўланадиган иш ҳақи ва бошқа ижтимоий тўловлар ҳақида бўляпти.

Ҳозир шу масалага тўхталиб ўтсак.

Ходимни штат қисқариши муносабати билан ишдан бўшатиш Меҳнат кодексининг 100-моддаси иккинчи қисми 1-бандига асосан иш берувчининг ташаббусиги кўра амалга оширилади. Бу асос билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда, ходимга қуйидаги тўловлар тўланиши лозим бўлади.

Биринчидан, ходимга жорий ой давомида ишлаган, бироқ берилмаган иш ҳақи тўловлари тўлиқ тўлаб берилади. Бу талаб Меҳнат кодексининг 154-моддаси билан кафолатланган.

Иккинчидан, Меҳнат кодексининг 151-моддасига мувофиқ:

ходимга фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўловлари тўлаб берилади.

Учинчидан, Меҳнат кодексининг 102-моддасига асосан:

агар иш берувчи ва ходим ходимга берилган 2 ойлик огоҳлантириш муддатини шу муддатга мос бўлган компенсация пулига алмаштиришга келишган бўлса, демак ходимга 2 ойлик компенсация тўлови (бу 2 ойлик иш ҳақидан келиб чиқади) тўланади.

Тўртинчидан, Меҳнат кодексининг 67-моддаси биринчи қисми ва 109-моддасига асосан:

ишдан бўшатилгандан кейинги биринчи ой учун ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда бир ойлик ишдан бўшаш нафақаси берилади.

Бешинчидан, Меҳнат кодексининг 67-моддаси биринчи қисмига асосан:

агар ходим ишга жойлашмаганлигини меҳнат дафтарчаси ёки электрон меҳнат дафтарчаси кўчирма нусхаси билан тасдиқласа, ишдан бўшатилган кейинги иккинчи ой учун унга ўртача ойлик иш ҳақи тўланади.

Олтинчидан, Меҳнат кодексининг 67-моддаси учинчи қисмига асосан:

ушбу ходим ишдан бўшатилган кундан бошлаб 30 кун кальендар кун ичида маҳаллий меҳнат органидан рўйҳатдан ўтган бўлса ва бу тўғрисида иш берувчига меҳнат органининг маълумотномасини тақдим этса, ходимга учинчи ой учун ҳам собиқ иш жойидан ўртача иш ҳақи тўлаб берилади.

Шундай қилиб, ходимларни штат қисқариши муносабати билан ишдан бўшатиш давлат идоралари учун анчагина ҳаражатга тушади.

Бу масалада Меҳнат кодекси ходимлар томонига яхшигина ён босган.

@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
ЧЕТ ЭЛГА КЕТСАМ, ИШ ЖОЙИМНИ ҚАНЧА ВАҚТ САҚЛАБ ҚОЛСАМ БЎЛАДИ?

САВОЛ.
Ассалому-алейкум. Мен мактабгача таълим ташкилотида тарбиячи бўлиб ишлайман. Турмуш ўртоғим чет давлатда ишлаганлари сабабли мен ҳам маълум муддатга у билан кетмоқчиман. Иш жойимни қандай ва қанча муддатга сақлаб қолишим мумкин. Жавоб учун олдиндан рахмат.

ЖАВОБ.

Агар жорий иш йилингиз учун меҳнат таътилидан фойдаланмаган бўлсангиз, мана шу таътил вақтини ҳисоблайлик. Масалан 24 кун (балким 21 кундир).

Кейин, агар иш берувчингиз рози бўлса, Меҳнат кодексининг 150-моддаси биринчи қисмига асосан ўн икки ойлик давр учун уч ойлик иш ҳақи сақланмаган таътилни ҳисоблайлик.

Демак, айни вақтдаги қонуний асослар бўйича уч ой-у 24 кун (балким 21 кундир) мобайнида иш жойингизни сақлаб қолиш имконингиз бор.

@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
❗️Талабалар ётоқхоналарини қуриш учун 4.4 триллион сўм маблағ ажратилади, ижара пулининг 50 фоизи эса давлат томонидан қоплаб берилади.

Президент ижарада яшайдиган талабалар учун Ҳукумат дастури тайёрланаётганини маълум қилди.

Бугунги кунда 130 мингдан зиёд олийгоҳ талабалари ижарада яшамоқда. Бу фарзандларимизга 1 сентябрдан бошлаб ижара тўловининг ярми давлат томонидан қоплаб берилади.

Дастлабки босқичда ушбу тизим орқали 60 минг нафар ёшлар қамраб олинади. Шунингдек, эҳтиёжманд талабаларга ушбу харажатлар ҳокимликлар ва олийгоҳлар маблағи ҳисобидан ҳам қоплаб берилади. Навбатдаги ўқув йилида бунинг учун 100 миллиард сўм ажратилади.

Шунингдек, 4.4 триллион сўм маблағ янги ётоқхоналар қурилишига йўналтирилади.

❗️Тузатиш: талабаларнинг ижара пули тўловининг ярмини давлат томонидан қоплаб бериш 1 майдан бошланади (сентябрдан эмас). @Huquqshunos_yordami
Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш учун қандай ҳужжатлар тақдим этилади?

📝 Бунинг учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига ариза тақдим этилади.

➡️ Ариза Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими бошлиғи номига ёзилади.

🔘 Аризага қуйидагилар илова қилинади:

● ариза берувчи оила аъзоларининг паспорти нусхалари ёки ID-карталари;

● чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш гувоҳномалари, фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномалари ёки ID-карталари ҳамда яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисида қайд варағи нусхаси;

● болалари васийлик остида бўлган тақдирда, аризага васийлик ва ҳомийлик органининг қарори нусхаси;

● оиланинг мавжуд чорва моллари ва паррандалари тўғрисида маълумот;

● ариза берувчи ва унинг оила аъзолари номидаги тижорат банки ҳисобварақларидаги маблағ қолдиқлари ва ариза берилган ойдан олдинги 3 ой мобайнида уларнинг номига ўтказилган пул ўтказмалари юзасидан маълумотларни Марказий банк томонидан "Ягона реестр" АТга тақдим этиш тўғрисида оилада бирга яшовчи 18 ёш ва ундан катта ёшдаги муомалага лаёқатли барча оила аъзолари имзолари билан тасдиқланган ариза.

@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
⚡️«Ёшлар дафтари»даги ёшлар ва меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш, бир ойлик ҳарбий хизматни ўташ харажатлари бюджетдан тўлаб берилади — Президент.

@Huquqshunos_yordami
🔴 АЙРИМ ХОТИН-ҚИЗЛАР УЧУН УЙ-ЖОЙНИНГ БОШЛАНҒИЧ БАДАЛИ ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ

👉 Ҳукуматнинг 14.04.2021 йил кунги 210-сон қарори билан. Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси сифатида қайта ташкил этилди.

⚡️Мазкур жамғарманинг асосий вазифаларидан бири, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, шу жумладан, ногиронлиги бўлган шахсларга, ногиронлиги бўлган фарзандларини тарбиялаётган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож хотин-қизларга уй-жойларнинг бошланғич бадалини тўлаб беришдан иборат.

Каналга уланиш 👇

@Huquqshunos_yordami
Бош вазир: «Ўзбекистонга «африканча» штамм ҳам кирди»

Бугун, 17 апрел куни бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида коронавирусга қарши кураш комиссиясининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

“Биз ҳали чегараларимизни ёпганимиз йўқ, шуни билиб қўйинглар. Сабаби, барчасини тўхтатиб қўйиш учун асос бўладиган хавфни ҳали кўраётганимиз йўқ. Лекин касаллик кўпайишни бошлади, йил бошида кунига 15та ҳолат аниқланган бўлса, ҳозир 300тага чиқди.

Инфекция 6-7 фоизда олий таълим муассасаларида ва 11-15 фоиз ҳолатда умумий ўрта таълим муассасаларида юқтириб олинган. Бу ўтган йилги ҳолат билан таққосланадиган бўлса, ўшанда мактаб болаларида бу касаллик йўқ эди. Йил бошида британча штамм болалар ўртасида тарқалди, биз қатор мактаб ва боғчаларни ёпишга мажбур бўлдик. Яъни, ҳозир касаллик ҳам ўз турини ўзгартириб, янада хавфлироқ бўла бошлади. Аввал болаларга таъсир қилмаган бўлса, ҳозир аксинча бўляпти, ҳаттоки боғча болаларига ҳам таъсир қиляпти.

Африканча штамм ҳам бизга кирди, буни Илғор технологиялар маркази Санитария-эпидемиологик осойишталик хизмати билан биргаликда ўрганиб, ҳаммасини бир-биридан ажратиб чиқди. Ҳозир ҳам жуда чуқур таҳлил олиб бориляпти”, деди бош вазир.


@Huquqshunos_yordami
Xojiakbar, [20.04.21 12:38]
Савол: Хорижда ишловчи меҳнат мигрантлари қандай тартибда ипотека кредити асосида уй-жой олишлари мумкин? Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29 январдаги 39-сонли
“Уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига кўп квартирали уйлардан хонадонлар ажратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори билан тасдиқланган Низомда уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига “Қишлоқ қурилиш инвест” ИК” МЧЖ ҳамда “Ўзшаҳар қурилиш инвест” ИК” МЧЖ иштирокида мақсадли давлат дастурлари доирасида қурилган кўп квартирали уйлардан хонадонлар ажратиш, шу жумладан ипотека кредитлари олиш ҳуқуқига эга талабгорларни саралаб олиш тартиби белгиланган.
Юқоридаги Низомнинг 5 бандига кўра, Сиз талабгор сифатида ёзма тавсияни олиш учун талабгорларни танлаш бўйича комиссия раисига доимий яшаш жойингиз бўйича қуйидаги ҳужжатларни ва сўровнома-аризани тақдим этасиз:
Ариза;
Меҳнат мигранти “labor-migration” дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
Солиқ тўловчининг идентификация рақами нусхаси (СТИР);
Оила аъзоларининг паспортлари ва никоҳ қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (тўлиқ оила ва никоҳ ҳамда вояга етган фарзандлар мавжуд бўлган тақдирда) ва/ёки фарзандлар туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномалар (вояга етмаган фарзандлар мавжуд бўлган тақдирда) нусхалари;
Уй-жой шароитини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигранти томонидан охирги 3 ой давомида унинг оила аъзолари номига юборилган пул ўтказмалари миқдори тўғрисида маълумотнома (бунга хорижий давлатдан валюта кириб келганлигини тасдиқловчи
хужжат — декларация, халқаро пул ўтказмалари орқали келган маблағнинг банк томонидан берилган тасдиқловчи хужжатлар асос бўлади);
Доимий прописка қилинган турар жойдан кадастр ҳужжатининг нусхаси (агар турар жойи доимий прописка қилинган турар жойи билан тўғри келса);
Доимий прописка жойидан уй дафтарининг ёки квартиралар бўйича карточканинг (17-шакл) нусхаси (агар турар жойи доимий прописка жойи билан тўғри келса);
Ижара ёки турар жойдан текинга фойдаланиш тўғрисидаги шартнома ёки туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими маълумотномасининг нусхаси (ариза берувчининг мулк ҳуқуқи асосида турар жойи бўлмаган ҳолатда);
Ногиронлик гуруҳи кўрсатилган пенсия гувоҳномаси, ушбу ҳужжат мавжуд бўлмаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика
тиббий-ижтимоий экспертиза инспекциясидаги туман (туманлараро) тиббий-меҳнат эксперт комиссияси (ТМЭК) маълумотномасининг нусхаси (оила аъзолари орасида биринчи гуруҳ ногирони мавжуд бўлган ҳолатда);
Турар жойи бўйича туман даволаш-профилактика муассасасининг врачлик-маслаҳат комиссияси (ВМК) маълумотномаси ёки ариза берувчининг оила аъзолари орасида сурункали касалликнинг оғир турларига чалинган ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ алоҳида хонада яшашга муҳтож бўлган шахснинг мавжудлиги тўғрисида туман (туманлараро) ТМЭК маълумотномаси.
Низомнинг 10 бандига кўра, талабгорларни танлаш бўйича комиссия томонидан аризани кўриб чиқишда уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантлари қуйидаги ижтимоий мезонлар асосида аниқланади:
а) ариза берувчида мулк ҳуқуқи асосида турар жойнинг йўқлиги, турар жойда ижара шартларида яшаши ёки мулк ҳуқуқи асосида турар жойининг яшаш учун яроқсизлиги;
б) бошқа оила (оилалар) билан бир уйда (бир хонадонда) яшаши;
в) кўп болалилик;
г) ариза берувчи оиласининг даромади;
д) ижтимоий хусусиятига кўра, оиласида алоҳида хонада яшаши керак бўлган (сил,
тери-таносил касалликларининг оғир кўриниши, қандли диабетнинг йирингли яллиғланиши, псориаз) бемор (эри, хотини, фарзандлари, ота-онаси) (туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасининг хулосаси асосида) мавжудлиги;
е) ариза берувчининг оила аъзолари (эри, хотини, фарзандлари, ота-онаси) орасида биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг мавжудлиги;
Xojiakbar, [20.04.21 12:38]
ж) ариза берувчи уй-жой майдонининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган (бир шахс учун умумий уй-жой майдони 16 кв метрдан кам бўлмаган, курси-коляскадаги ногиронлар учун 23 кв метрдан кам бўлмаган) уй-жой майдонининг ижтимоий нормасига мувофиқ эмаслиги;
з) ёлғиз ўзи икки ва ундан ортиқ вояга етмаган фарзандларни тарбиялаётган уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантлари.
Низомнинг 15 бандига кўра, талабгорларни танлаш бўйича комиссия томонидан сизнинг аризангизга ёзма тавсия бериш қуйидаги ҳолларда рад этилади:
а) ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳужжатларнинг тўлиқ бўлмаган ҳолда тақдим этилиши;
б) ҳужжатларнинг дастурларда иштирок этиш учун ариза ва ҳужжатлар тақдим этилишининг охирги санаси тугагандан кейин тақдим этилиши;
в) тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;
г) ариза берувчининг уй-жой шароитларини, шу жумладан унинг ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатилган ижтимоий мезонларга мувофиқлиги юзасидан ўрганиш якунлари бўйича тузилган текшириш далолатномасида ариза берувчида уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёж йўқлиги ҳолатининг асосли кўрсатилиши.
Ушбу бандда кўрсатилмаган бошқа асослар бўйича ёзма тавсия бериш рад этилишига йўл қўйилмайди.
@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун @Online_maslaxatchi
2021 йил 1 майдан бошлаб ётоқхона билан қамраб олинмаган ва ўзига, шу жумладан ота-онаси (қонуний вакиллари)га тегишли бўлмаган уйда ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган давлат олий таълим муассасалари талабаларининг 60 фоизига улар томонидан тўланадиган ойлик ижара тўловининг 50 фоизи Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади. Бунда:

ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми Тошкент шаҳрида – базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари (245 минг сўм), қолган ҳудудларда – базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 бараваридан ошмаслиги лозим.

ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми биринчи навбатда эҳтиёжманд оила фарзандларига, ўрнак кўрсатган ва фаол талабалар учун қоплаб берилади. @Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар қўллаб-қувватланади

“Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–6208, 20.04.2021 й.) қабул қилинди.

🔰 2021 йил 1 майдан:

👉 2023 йил 1 январга қадар иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно) улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси Давлат бюджетидан тўлиқ қайтариб берилади;

👉 “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ўзини ўзи банд қилишга зарур бўлган асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун БҲМнинг 40 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда “Ёшлар дафтари” жамғармалари ҳисобидан субсидия ажратилади;

🔰 2021 йил 1 июндан:

🔸“Ёшлар дафтари”га киритилган тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун бино ва иншоотларни ижарага олган ёш тадбиркорларга бир йиллик ижара харажатларининг 30 фоизи, бироқ БҲМнинг 25 бараваригача бўлган миқдори компенсация қилинади;

🔸профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олаётган “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга улар ишлаб-чиқариш ёки хизмат кўрсатиш корхоналарида амалиёт ўтаган вақтида, бироқ 6 ойдан кўп бўлмаган муддатда профессионал таълим ташкилотлари томонидан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан БҲМнинг 2 баравари миқдорида ҳар ойлик субсидия ажратилади;

🔸“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ёшларга компьютер харидлари учун БҲМнинг 25 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда истеъмол кредитлари ажратилади;

🔸“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажатларининг 50 фоизи, бироқ умумий ҳисобда БҲМнинг 5 бараваригача бўлган миқдори ҳамда улар бўйича миллий сертификатлар олиш учун ўтказиладиган имтиҳонларни топшириш харажатлари компенсация қилинади‘

🔸“Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчилари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг ҳайдовчилик курсларида ўқиш харажатлари БҲМнинг 4 баравари миқдоригача ва сафарбарлик чақируви резерви хизмати бадали қоплаб берилади;

🔸Хусусий корхона ва ташкилотларга ишга қабул қилинган ёшларни қайта тайёрлов курсларида ўқитиш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг БҲМнинг 4 бараваригача бўлган қисми компенсация қилинади.

@Huquqshunos_yordami
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️Ижарада яшайдиган талабаларга ижара тўловининг 50 фоизи қоплаб берилади

💰 Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 майдан ётоқхона билан қамраб олинмаган ва ўзига, шу жумладан ота-онаси (қонуний вакиллари)га тегишли бўлмаган уйда ижарада яшайдиган давлат ОТМ талабаларининг 60 фоизига улар томонидан тўланадиган ойлик ижара тўловининг 50 фоизи Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.

🔘 Бунда:

ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми Тошкент шаҳрида – БҲМнинг 1 баравари, қолган ҳудудларда – БҲМнинг 0,5 бараваридан ошмаслиги лозим;

ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми биринчи навбатда эҳтиёжманд оила фарзандларига, ўрнак кўрсатган ва фаол талабалар учун қоплаб берилади;

ОТМ томонидан уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган бошқа талабаларга ҳам ойлик ижара тўловининг бир қисми қоплаб берилиши мумкин.

Шунингдек, 2021 йил 1 майдан:

👉 деҳқон хўжалиги фаолияти билан шуғулланаётган ёшларни сектор, кластер ва фермер хўжаликлари раҳбарлари томонидан патронажга олиш тизими жорий қилинади. Бунда, “устоз-шогирд” тамойили асосида ёшларга ажратилган ер участкаларини ўзлаштириш, агротехник тадбирларни ўтказиш, ерлар ҳосилдорлигини ошириш, етиштирилган маҳсулотни реализация қилиш ва бошқа масалаларда ёрдам кўрсатилади;

👉 “Ёшлар дафтари”га киритилган деҳқон хўжалиги фаолияти билан шуғулланаётган ёшларга уруғликлар ва кўчатларни харид қилиш учун БҲМнинг 8 баравари миқдоригача субсидия ажратилади.

@Huquqshunos_yordami