Huquqshunos yordami
60.7K subscribers
770 photos
75 videos
78 files
1.05K links
Реклама бериш учун👉 @Akbar_1504

Ҳуқуқшуносга саволлар юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii

@telefon_orqali_maslaxat
Download Telegram
📌 Iyun oyidan boshlab FHDY organlari tomonidan ko‘rsatilayotgan davlat xizmatlari uchun qonunchilikda belgilangan tartibda undiriladigan toʻlov miqdorlari haqidagi maʼlumotlar infografikalarda.

🔊Hurmatli fuqarolar!

⚡️ FHDY organlarida ortiqcha pul mablagʻlari talab qilish holatlariga guvoh bo‘lsangiz Adliya vazirligining @antikorbot telegram kanaliga hamda 1148 ishonch telefon raqamiga xabar berishingizni soʻraymiz.

Savol yuborish uchun 👇👇

@Online_maslaxatchii

TELEGRAM YOUTUBE
Ипотека кредитига Давлат субсидиясини олишга ариза бериш тартибини биласизми?

Қуйидаги видеоролик орқали Сиз осон ва мустақил равишда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали хизматдан фойдаланиш тартиби ҳақида маълумотга эга бўласиз.

Видеоролик

TELEGRAM YOUTUBE
⚡️⚡️Кимларга хавфсизлик камарини тақмасликка руҳсат берилади?

Янги Йўл ҳаракати қоидаларининг 9-бандига асосан, қуйидаги шахсларга хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилади:

Автомобилнинг орқа ўриндиғидаги 12 ёшгача бўлган болаларга;

Ўқув-машқ транспорт воситасини ўқувчи бошқараётган вақтда автомототранспорт влситасини ёки шаҳар электр транспортини бошқаришни ўргатувчи амалий машғулотлар инструктори;

Ҳомиладор аёллар, саломатлиги хавфсизлик камари тақиш имконини бермайдиган беморлар (ССВ томонидан белгиланган касалликлар рўйҳатига мувофиқ ва ушбу касалликлар билан касалланганлиги бўйича тиббий маълумотнома мавжуд бўлганда);

Хизмат вазифасини бажараётган ходимга бириктирилган кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчаси билан жиҳозланган ҳамда махсус рангли бўёқ схемалар ва ёзувлар билан белгиланган транспорт воситалари ҳайдовчиси ва йўловчилари.

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii

TELEGRAM YOUTUBE
⚡️⚡️ДУГОНАМНИНГ БОЛАСИНИ ФАРЗАНДЛИККА ОЛМОҚЧИМАН.

❇️ САВОЛ
: Ассалому алекум. Саволим бор бор эди. Фарзандимиз йўқ. Бир дугонам бор. Бир ташкилотда бирга ишлаймиз. Шу дугонам менга фарзандини бермоқчи. Яъни ҳали туғилмаган. Туғиб бермоқчи. Туғилажак болани қандай номимизга ўтказамиз? Шу хақида билмоқчи эдим.? Ман шахар марказида яшайман. Дугонам туманда яшайди. Бола туғилгандан кейин улар ўзлари метрка олишадими? Биз қандай номимизга ўтказамиз?

ЖАВОБ: Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси (ОК) 152-моддасида вояга етган эркак ёки аёл фуқаролар фарзандликка олувчилар бўлиши мумкин, деб белгиланган, шу сабабли сизнинг фарзандликка олиш ҳуқуқингиз бор.

Аввало, ОК 205-моддасига асосан болаларнинг туғилишини қайд этиш мажбурийлигини, болалар туғилган жойидан ёхуд ота-онасидан бири доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар, ФХДЁ органларида бир ой ичида амалга оширилиши лозимлиги учун, дугонангиз фарзанди туғилиши билан тегишли тартибда болани туғилишини қайд этади ва туғилганлик тўғрисида гувоҳнома олади.

Кейинги жараён, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 298-моддасида “фарзандликка олиш тўғрисидаги ариза болани фарзандликка олишни истаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан фарзандликка олинаётган боланинг яшаш (турган) жойидаги фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судига берилади" деб белгиланган.

Демак сиз дугонангиз яшайдиган тумандаги тегишли судга фарзандликка олиш тўғрисида ариза билан мурожаат қиласиз.

Фарзандликка олиш тўғрисидаги аризангизда:
фарзандликка олувчиларнинг (олувчининг) фамилияси, исми, отасининг исми, уларнинг (унинг) яшаш жойи;
фарзандликка олинаётган боланинг фамилияси, исми, отасининг исми ва туғилган санаси, унинг яшаш (турган) жойи, фарзандликка олинаётган боланинг ота-онаси тўғрисидаги, ака-ука ва опа-сингиллари борлиги ёки йўқлиги ҳақидаги маълумотлар;
фарзандликка олувчиларнинг (олувчининг) фарзандликка олиш тўғрисидаги илтимосини асословчи ҳолатлар ва мазкур ҳолатларни тасдиқловчи далиллар;
фарзандликка олувчилар (олувчи) боланинг туғилганлик тўғрисидаги далолатнома ёзувига тегишли ўзгартиришлар киритишни истаган тақдирда — бу бўйича ҳам қўшимча илтимос.

ОК 159-моддасига кўра болани фарзандликка олиш учун фарзандликка олинаётган бола ота-онасининг розилиги талаб этилади.

Шундай экан сизнинг ҳамкасбингиз ўз турмуш ўртоғи билан (яъни сизга фарзандиликка берилаётган боланинг ҳақиқий ота онаси) судга ёзма розилик беришлари керак.

Сўнгра ОК 164-моддасига асосан суднинг фарзандликка олиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб ўн кун ичида ФХДЁда қайд этилади.

Фарзандликка олувчилар боланинг туғилиши ёзилган дафтарга, агар бу ҳақда суднинг ҳал қилув қарорида кўрсатилган бўлса, унинг ота-онаси деб ёзилиши керак.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
⚡️ ХОТИН-ҚИЗЛАР ГРАНТИ УЧУН ТАВСИЯНОМАЛАР ҚАЧОНДАН БЕРИЛИШИ АНИҚ БЎЛДИ

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси тавсияномасига эга эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар учун ОТМга киришда қўшимча 4 фоизли грант ажратилади. Қўмита тавсияномалар бериш учун мурожаатлар қабули қачондан бошланишини маълум қилди.

Тошкент шаҳар Oила ва хотин-қизлар бошқармасининг хабар беришича, тавсиянома учун талабгорлар ҳужжатлари xotin-qizlar.uz платформаси орқали электрон шаклда жорий йилнинг 30 майидан 8 июнига қадар қабул қилинади.

Тавсиянома олишга талабгорлар қуйидаги тоифалардан бирига мос бўлиши керак:

Кам таъминланган оилалардаги хотин-қизлар (оиланинг ҳар бир аъзосига жами даромад аниқланадиган даврда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 0,527 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромадга эга бўлган оила);

Тўлиқсиз оилада тарбияланаётган, яъни отаси ёки онаси ёхуд уларнинг иккаласи ҳам вафот этган ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар;

Турмуш ўртоғи вафот этган, вояга етмаган фарзандини ёлғиз тарбиялаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар;

Ногирон фарзанди бўлган, эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар;

14 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ болаларни тарбиялаётган, бошқа қариндошлардан алоҳида (ижарада) яшаётган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг қиз фарзандлари;

Ота-оналаридан бири ёки ҳар иккиси ҳам биринчи ёки иккинчи гуруҳ ногирони бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар.

Эслатиб ўтамиз, ТАВСИЯНОМА ОЛИШНИНГ ЎЗИ ТАЛАБА БЎЛИШНИ АНГЛАТМАЙДИ. Бироқ тавсиянома билан танловда иштирок этган хотин-қизлар орасидан энг юқори натижа кўрсатганлар тўплаган баллари кетма-кетлигига кўра давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Пенсия жамғармаси ижтимоий тармоқларда тарқалган 1-июнь Болалар куни муносабати билан ҳар бир бола учун 200 минг сўм миқдорида моддий ёрдам пули бериш ҳақидаги хабар ёлғон экани ҳақида раддия берди

Яқинда ижтимоий тармоқлар – Telegram мессенжеридаги канал ва гуруҳларда гўёки Ўзбекистон Президенти томонидан 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига совға сифатида барча болаларга 200 минг сўмдан тарқатилишига оид хабарлар тарқалмоқда. Мазкур хабар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди.
Бу ҳақида Пенсия жамғармаси директори Абдулазиз Хайдаров журналистларга берган интервьюда маълум қилди.

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii

TELEGRAM YOUTUBE
⚡️⚡️ТУРМУШ ЎРТОҒИМ ҚАМАЛГАН, НИКОҲНИ ҚАНДАЙ БЕКОР ҚИЛСА БЎЛАДИ?

❇️ САВОЛ
: Мени саволим шундан иборатки, мени турмуш ўртоғим жуда кўп ичиб, кўп нотўғри ишлар қиларди.. Ҳозирда ушбу қилмишлари оқибатида 4 йилга қамалиб кетди. Фарзандларимни ўзим мардикор ишлаб боқаман. Мен турмуш ўртоғим билан никоҳ шартномасини ФҲДЁ бўлимида бекор қилсам бўладими ёки судма суд юриб сарсон бўлишим керакми? Илтимос қандай тартибда тушунтириш берсангиз. Жавоб учун олдиндан рахмат.

ЖАВОБ: Оила Кодексининг 43-моддасида эр-хотиндан бирининг аризаси бўйича фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида никоҳдан ажратиш тартиби аниқ белгилаб қўйилган.

▪️Бунда агар эр-хотиндан бири:

- суд томонидан бедарак йўқолган деб топилган бўлса;

- суд томонидан руҳияти бузилиши (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса;

- содир қилган жинояти учун 3 йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинган бўлса, ўртада вояга етмаган болалари борлигидан қатъий назар, эр-хотиндан бирининг аризасига кўра улар фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида никоҳдан ажратилади-
деб белгиланган.

Ҳозирда сизнинг вазиятингиз юқоридаги 3-ҳолатга тўғри келмоқда.

Яъни сиз турмуш ўртоғингиз билан тузилган никоҳни унинг 3 йилдан кўп муддатга озодликдан маҳрум қилинганлиги учун тўғридан-тўғри ариза бериб, ФҲДЁ бўлими орқали бекор қилишингиз мумкин.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 майдаги “Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-258-сон қарорига асосан бир марталик моддий ёрдам пулларининг тарқатилиши бўйича Маълумот

Мазкур қарорга мувофиқ давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг қуйидаги қатламларига ва қуйидаги миқдорларда бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади:

а) пенсия ва нафақа олувчиларга - 300 минг сўмдан (Тошкент шаҳрида400 минг сўмдан):

б) “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларга бериладиган нафақа ва моддий ёрдам олувчиларга - 200 минг сўмдан;

Шу билан бирга қарорга мувофиқ бир нечта тоифа бўйича бир марталик моддий ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлаётган шахсларга моддий ёрдам ҳар бир тури учун тўлаб берилади. Яъни бир оилада ҳам ногиронлик нафақаси ҳам “Ягона ижтимоий ҳимоя реестр” орқали кам таъминланган болалар нафақаси тайинланган болалар бўлса, уларга бир марталик моддий ёрдам икки томонлама берилади.

Бир марталик моддий ёрдам пули пенсия ванафақалар тўланадиган тартибда автоматик тарзда амалга оширилади. Бунинг учун ҳеч қандай қўшимча ариза ва мурожаат талаб этилмайди.

Банк карталарида олувчиларинг бир марталик ёрдам пуллари қарор чиққан кундан бошлаб 2 кун муддатда тўлиқ пластик карталарига ўтказиб берилди.

Нафақани нақд пулда олувчиларга эса Халқ банкининг жойлардаги сайёр кассалари орқали график асосида ҳар бир маҳаллага бориб тарқатилади. Моддий ёрдам пуллари 8 июнга қадар тўлиқ тарқатилиши таъминланади.

Уйида вақтинча бўлмаганлиги ёки бошқа сабабларга кўра бир марталик моддий ёрдам пулларини ўз вақтида ололмаган фуқароларга тўланмаган моддий ёрдам жорий йилнинг 1 сентябргача бўлган муддатда тўлаб берилади.

Шу билан бирга ҳозирда ижтимоий тармоқлар орқали 1-июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ҳар бир бола учун моддий ёрдам тарқатилиши ёки банк картаси тўғрисидаги маълумотлар эвазига моддий ёрдам олиш мумкинлиги тўғрисида фирибгарлар томонидан “fake” маълумотлар тарқатилмоқда.

Мисол учун, одамларнинг ҳаволага ўтиш ва тасдиқловчи СМС кодини ҳамда карта маълумотларини тақдим этиш таклиф этилади.Шундан сўнг улар картадаги ваъда қилинган пулни олишларини айтиб банк пластик картадаги мавжуд маблағларни ечиб олиш ҳолатлари учрамоқда.

Ҳурматли фуқаролар юқоридаги фирибгарларнинг алдовларига ишониб қолмаслигингизни ҳамда банк пластик картангиз тўғрисидаги маълумотларини ҳеч кимга бермаслигингизни сўраймиз.

Бундан ташқари, қарорга мувофиқ «Темир дафтар»га киритилган ҳамда бир марталик моддий ёрдам пулларини олмаган эҳтиёжманд оилаларга «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ушбу оилаларнинг ҳар бир аъзосига 20 килограммдан бепул ун тарқатиш назарда тутилган.

Бунинг учун, туман (шаҳар) ҳокимликлари сектор раҳбарлари билан биргаликда ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинлари бўйича бир марталик моддий ёрдам олувчиларнинг ҳамда “Темир дафтар”да 2022 йил давомида бўлган оилаларнинг рўйхатларини “Sahovat.idm.uz” базасидан олиб бир марталик моддий ёрдам тарқатиш ведомостлари билан солиштиради ҳамда ун берилиши лозим бўлган оилалар рўйхатини шакллантиради.

Ҳокимликларга рўйхатни шакллантиришда маҳалла фуқаролар йиғинлари раиси ҳамда туман (шаҳар) ҳокимларининг ёрдамчиларикўмак беришади ҳамда бунда рўйхатга тушадиган оиланинг ҳеч бир аъзоси учун бир марталик моддий ёрдам тайинланмаган бўлиши лозим.

Мазкур ишлар жорий йилнинг 10 июнига қадар амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун👇👇

@Online_maslaxatchii
823 ko'rsatma xat.pdf
719.3 KB
Диққат махсус хат!

Хурматли устозлар ва мактаб раҳбарларига Халқ таълими вазирлигининг 823-қарор бўйича устамалар тўлаш бўйича махсус кўрсатмаси!

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
#Педагоглар_учун_имтиёз

⚡️⚡️ Педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик 40 фоизгача устамалар берилади

Педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар тарбиявий жараённинг амалга оширилиш сифати ва самарадорлигига, синфдан ташқари ишларга ҳамда ўқувчиларни инсонпарварлик ва меҳр-оқибат руҳида тарбиялашга, тегишли синфлар ва ўқув фанлари учун тасдиқланган умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларида назарда тутилган билимлар ва кўникмалар тўлиқ ҳажмининг ўқувчилар томонидан ўзлаштириб олиниши даражасига ва ўқув жараёнига қўшилган аниқ ҳисса, ўқитишнинг юқори самарадорлиги ва сифати учун 40 фоизгача миқдорда белгиланади.

🟢 Педагог ходимларнинг фаолиятини баҳолаш мезонлари асосида тўплаган умумий баллари бўйича уларга қуйидаги миқдорларда устама ҳақ белгиланади:
65 — 70 балл тўпласа — 10 фоиз;
71 — 75-балл тўпласа — 15 фоиз;
76 — 80 балл тўпласа — 20 фоиз;
81 — 85 балл тўпласа — 25 фоиз;
86 — 90 балл тўпласа — 30 фоиз;
91 — 95 балл тўпласа — 35 фоиз;
96 — 100 балл тўпласа — 40 фоиз.

🟢 Умумтаълим муассасалари педагог ходимларининг базавий тариф ставкаларига Жамғарма ҳисобидан ҳар ойлик устамалар янги ўқув йили учун ўтган ўқув йили якунлари бўйича белгиланади.

🟢 Кутубхона ходимларининг фаолиятини баҳолаш мезонлари асосида тўпланган умумий баллари бўйича уларга қуйидаги миқдорларда устама ҳақ белгиланади:
65 — 75 балл тўпласа — 10 фоиз;
76 — 85-балл тўпласа — 15 фоиз;
86 — 100 балл тўпласа — 20 фоиз;

🟢 Умумтаълим муассасалари кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкаларига Жамғарма ҳисобидан ҳар ойлик устамалар янги ўқув йили учун ўтган ўқув йили якунлари бўйича белгиланади.

🟢 Психолог ходимларининг фаолиятини баҳолаш мезонлари асосида тўпланган умумий баллари бўйича уларга қуйидаги миқдорларда устама ҳақ белгиланади:
65 — 75 балл тўпласа — 10 фоиз;
76 — 85-балл тўпласа — 15 фоиз;
86 — 100 балл тўпласа — 20 фоиз;

🟢 Умумтаълим муассасалари психолог ходимларининг базавий тариф ставкаларига Жамғарма ҳисобидан ҳар ойлик устамалар янги ўқув йили учун ўтган ўқув йили якунлари бўйича белгиланади.

🔴 Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарорига асосан тасдиқланган "Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида"ги Низом

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
⚡️⚡️ ХАЛҚ БАНКИ КИМЛАРГА БИР МАРТАЛИК МОДДИЙ ЁРДАМ МАБЛАҒЛАРИНИ ТАРҚАТМОҚДА?

УзА юқоридаги масалада Халқ банки масъул департамент директори Н.Қодировдан интервью олибди.

▪️Бир марталик моддий ёрдамни ёшга доир, ногиронлик пенсияси ва нафақасини олувчиларга, болаликдан ногиронлик нафақасини ҳамда боқувчисини йўқотганлик пенсиясини ва нафақасини олувчи ҳар бир оила аъзосига, ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола парваришлаш нафақасини олувчиларга берилади. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича 300 минг сўмдан, Тошкент шаҳрида 400 минг сўмдан, шунингдек, «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали ижтимоий нафақа олувчи оилаларнинг ҳар бир оила аъзосига 200 минг сўмдан тўланяпти.

▪️Бир марталик моддий ёрдам икки ҳафта муддатда тўланиши Халқ банкига юклатилган. Бу муддат ичида фуқаро уйида бўлмаса ёки даволанишга кетган бўлса, қарорда белгиланганидек, унга пулни 2022 йилнинг 1 сентябрга қадар олиш ҳуқуқи берилган.

https://www.youtube.com/watch?v=v9jgyBtXBnA

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
⚡️⚡️ Абитуриентлар тестга кириши учун вакцина олган бўлиши керакми?

ЖАВОБ:
йўқ, бундай талаб белгиланмаган.

Юқоридаги саволга жавоб олиш мақсадида ДТМ расмийлари билан боғландик. Уларнинг маълум қилишича, ҳеч бир ҳужжатда бундай талаб йўқ. Демак, бугунги кун ҳолатида айтиш мумкинки, абитуриентларнинг кириш имтиҳонларида иштирок этиши учун вакцина олганлик ёки коронавирус-тестини топширганлик талаби қўйилмаган. Агар ёз ойларида юртимизда эпидемиологик ҳолат ёмонлашмаса, бундай талаб қўйилмаса ҳам керак.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
⚡️⚡️Болаларни 1-синфга қабул қилиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартиби белгиланди

“Халқ таълими тизимида давлат хизматларини кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (295-сон, 01.06.2022 й.) қабул қилинди

🔰Қарор билан қуйидагилар бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентлари тасдиқланди:

🔹болаларни давлат мактабларига қабул қилиш ҳамда ўқувчиларни бир мактабдан бошқасига ўтказиш;
🔹чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар фарзандларини мактабга қабул қилиш учун аризалар олиш;
🔹экстериат тартибида имтиҳонлар олиш учун аризалар қабул қилиш;
🔹умумий ўрта таълим тўғрисидаги расмий давлат ҳужжатлари дубликатини бериш.

Шунга кўра, ҳар йили 1 майгача ўқувчиларни 1-синфга қабул қилиш ва бир мактаб (синф)дан бошқасига ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиладиган ҳудудлар рўйхати тасдиқланади ва Халқ таълими вазирлиги расмий веб-сайтида эълон қилинади.

❗️1-синфга болалар улар 7 ёшга тўладиган йилда қабул қилинади.

☑️ Давлат хизмати кўрсатилгани учун ариза берувчидан йиғим ундирилмайди.

🗓 Ариза берувчи микроҳудуд бўйича мактабга қабул қилиш учун ҳар йили 20 июндан 31 июлгача ЯИДХП ёки Халқ таълими вазирлигининг электрон хизматлар порталида рўйхатдан ўтади.

🔘 Ариза берувчининг яшаш манзили бўйича мактабда танлаган таълим олиш тилидаги синф бўлмаган тақдирда, яқин ҳудудда жойлашган бошқа мактаб микроҳудуд сифатида бириктирилади.

Сўровнома тўлдирилади ҳамда ҳудудий халқ таълими бошқармаси томонидан 3 иш кунида кўриб чиқилиб, микроҳудуд бўйича мактабга юборилади ёки сабаби кўрсатилган ҳолда қайтарилади. Бу ҳақда ариза берувчиларга хабар юборилади.

📋 Ариза берувчи фарзанди билан биргаликда микроҳудуд бўйича юборилган мактабга онлайн навбат асосида боради ва боланинг соғлиғи тўғрисидаги тиббий маълумотномани мактабга тақдим этади.

Мактаб қабул комиссияси томонидан 1 иш кунида болани мактабга олиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

🚫 Қуйидаги ҳолларда қабул комиссияси болани мактабга қабул қилишни рад этиши мумкин:

▫️тиббий маълумотномада мактабда таълим олиш тавсия этилмаган бўлса;
▫️танланган тилда бола бошланғич сўзлашув кўникмасига эга бўлмаса;
▫️сўровномадаги маълумотлар нотўғрилиги аниқланса.

📌 Микроҳудуддан ташқаридан болалар мактабга ҳар йили 1–15 август кунлари қабул қилинади.

⚠️ Мазкур тартиб Халқ таълими вазирлиги тизимидаги мактабларга нисбатан қўлланилади.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
🕋 ҲАЖ САФАРИ НАРХИ МАЪЛУМ ҚИЛИНДИ

Бугун, 3 июнь куни “Ҳаж – 2022” мавсумига тайёргарлик кўриш юзасидан брифинг бўлиб ўтди. Унда ҳаж сафари нархи ҳам маълум қилинди.

🔹 Брифингда ҳаж сафарини ташкил этиш жараёнлари, муборак сафар нархи, яқинлашаётган мавсумда қўшимча солиқ ва мажбурий тўловлар жорий қилингани ҳақида маълумот берилди. Жумладан, коммунал, транспорт, электр-энергия ва бошқа хизматлар учун тўловлар миқдори 30-40 фоиз ошган. Шунингдек, ҳаж амалларини ташкил этувчи муассасаларнинг хизматларига 2022 йилда янги мажбурий тўловлар жорий этилган.

📈 Қайд этилган ўзгаришлар натижасида дунё мамлакатлари учун ҳаж хизматлари нархи ўртача 40-45 фоизга кўтарилгани маълум бўлди.

🟢 Шулардан келиб чиқиб, 2022 йил Ҳаж мавсумида энг юқори даражада кўрсатиладиган барча хизматларни эътиборга олган ҳолда ҳамда Жамоатчилик кенгашининг қарорига асосан “Ҳаж-2022” мавсуми учун 1 нафар фуқарога 62 900 000 сўм этиб белгиланди.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга электрон сўровнома юбориш тартиби ҳақида қуйидаги видеоролик орқали батафсил маълумотга эга бўлишиз мумкин.

https://www.youtube.com/watch?v=7A_Os-_0Jpg

@Huquqshunos_yordami

Savol yuborish uchun 👇👇

@Online_maslaxatchii
Ўзбек сўмининг расмий рамзи эълон қилинди.

@Huquqshunos_yordami

Savol yuborish uchun 👇👇

@Online_maslaxatchii
⚡️⚡️ ЭСКИ ФИРИБГАРЛИК ЯНГИ КЎРИНИШДА

Бундан 10-15 йил олдин, ҳали одамларда эмейл билан ишлаш кўникмалари энди-энди шаклланаётган пайтда Африка давлатларидан айнан Марказий Осиё давлатларига жуда катта фирибгарлик юриши бошланган эди.

Схема оддий: бир қора танли мен асли европалик бойман ёки америкалик ҳарбийман, биз ироққа урушга келдик ва бу ерда Саддам Ҳусайнга тегишли катта хазинани топиб олдик, шеригим ироқликлар билан жангда вафот этди. Энди мен бир ўзим қолдим, лекин бу мамлакатдан чиқиб кетолмайман, мен шу хазинани сенга бераман, уруш тугагандан кейин мен сенинг юртингга бораман ва хазинани бўлишамиз деб эмейлга хабар жўнатади.

Тез бойиш ва текин бойлик орзусида юрган биз каби қашшоқ халқ вакилларига бу таклиф жуда ёқиб тушади ва бўлди мен тайёрман, нима қилиш керак деб жавоб ёзади.

Фирибнинг қизиқ жойи кейин бошланади, у ҳам дарҳол сизга хабар жўнатади, менга ёрдам бераётганлигингдан жуда ҳам хурсандман, сени менга худо ўзи жўнатди дейди. Энди мен хазинани сенга банк орқали ёки жўнатаман, бунинг учун банк хизматларини тўлаш керак бу тахминан 3000 доллар бўлади, сен 1500 берсанг, мен ҳам 1500 бераман дейди.

Бундай текин бойлик кимга ёқмайди, дарҳол қариндош-уруғни ишга солиб 1500 топишади ва банк орқали ҳалиги ҳабаш мошенникка жўнатишади. Қарабсизки, африкалик бир мошенникка пулни жўнатиб икки қўлингизни бурнизга тиқиб қолаверасиз.

Худди мана шу усул бўйича статистик маълумотларга кўра Марказий Осиё халқлари сал кам 500 миллион долларга ухлаган.

Бу усул ҳали ҳам давом этмоқда, мошенниклар янги усуллардан фойдаланмоқда, масалан, видео алоқага чиқишади, касалхонада ётибман, бир ойдан кейин ўламан, бир миллион долларим қолиб кетяпти, шуни етимларга тарқатишни сендан сўрайман. Мен атрофимдагиларга ишонмайман, сени менга худонинг ўзи юборди деган гаплар. Ҳаммаси ростга ўхшайди, одам ишонгиси келиб кетади. Айниқса анчадан бери омади келмай юрган одам бўлса, мана менинг юлдузли онларим келди деб бу гапларга лаққа ишонади.

Театр шу даражада моҳирона ижро этиладики, сизни лох қилишаётганини ҳатто пайқамай қоласиз.

Шунинг учун қадрли юртдошлар, текин пишлоқ қопқонда бўлади, биров палон сўм бераман деса, ишониб кетаверманг, хусусан бир обуначимиз мана шу фирибга ишониб қолишига сал қолибди, менга Англиядан бир миллион доллар келиши керак, шуни қандай олсам, бўлади деб ёзиб қолди, мен масала нимадалигини дарҳол пайқадим ва асло бундай қилмасликни маслаҳат бердим.

Сал фикр юртишга ҳам ўрганинг, бир миллион доллар Америкада ҳам бир миллион доллар, шунча пули бор одам чироқчилик магазинчи Ғайбуллага куни қолмайди.

@Huquqshunos_yordami

Savol yuborish uchun 👇👇

@Online_maslaxatchii
⚡️⚡️ФАН ОЛИМПИАДАЛАРИНИНГ ҒОЛИБЛАРИГА ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИГА КИРИШДА ҚАНДАЙ ИМТИЁЗЛАР МАВЖУД?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан:

🔰 Асосий олимпиадаларнинг республика босқичида 1-, 2- ва 3-ўринларни эгаллаган иштирокчиларга ихтисослик фани бўйича давлат олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида максимал балл олиш ҳуқуқини берувчи ва уч йил муддат давомида амал қилувчи сертификат тақдим қилинади.

@Huquqshunos_yordami

Savol yuborish uchun 👇👇

@Online_maslaxatchii
⚡️⚡️Жорий йилда абитуриент-ёшлар учун қандай янгиликлар бор?

🔰Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, кириш имтиҳони ўтказилаётган йилдан олдинги йилларда мактаб, коллеж, лицейни тугатган абитуриентлардан тест синовларида иштирок этиши учун БҲМнинг ярим баравари (ҳозирда 150 минг сўм) миқдорида тўлов ундирилади.

📑 Ўқишни тест ўтказилаётган йили тугатган битирувчилар, ногиронлиги бўлган шахслар ва меҳрибонлик уйлари болалари, болалар шаҳарчасининг битирувчиларидан бундай тўлов ундирилмайди.

📄 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига кўра, жорий йилдан тўлов ундирилмайдиган абитуриентлар тоифаси яна 2 тага кўпайди. Эндиликда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар ва уларнинг фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари”га кирган ёшлар ҳам имтиҳон учун пул тўлашмайди.

@Huquqshunos_yordami

Savol yuborish uchun 👇👇

@Online_maslaxatchii