ОЛИС ҲУДУДГА КИРУВЧИ МАКАТАБДА ИШЛАЙМАН, 10% УСТАМА ТЎЛАНАДИМИ?
Ассалому алайкум, мени саволим шундан иборатки, мен 2020 йил инглиз тили факультетини тугатдим ва Сентябрь ойидан бошлаб олис худудга кирувчи мактабда иш бошладим. Лекин 2925 карори буйича 5 ийлга шартнома килмаганман, Лекин сентябр ойидан бошлаб ижара шартномаси тузганман. Унга кура менга 2 баравар пул компенсация си чикадими юки 2925 карорга кирсам туланадими? Ва хозирги Кунда иш фаолиятимга 6 ой булди. 471-карор буйича менга 10% лик устама туланадими ёки у хам 2925 карорга киритилсам туланадими? Яна кандай юрдам турлари бор? Жавоб учун олдиндан Рахмат !
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
🤦♂ Ҳурматли фуқаро сиз айтган 2925 сонли қарор нима ҳақида эканлигини билмаймиз. Қонун ҳужжатлари миллий базаси лех.уз сайтидан ҳам бу рақамли сизга алоқадор ҳужжат топилмади.
💁♂ Лекин сизнинг саволингизга қуйидагича жавоб берамиз. Агар сиз ишга кирган мактаб олис ВМ 471-сонли қарор бўйича олис ҳудуд тоифасига кирса, унда сизга қуйидаги тўловлар тўланиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 январ кунидаги ПҚ 4940-сонли “Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори 1-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6108-сон фармонига мувофиқ, олис ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассисларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пули ва уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси тўланади.
☝️Бу қоида юқорида айтилганидек,олис ҳудуддаги мактабларга ишлаган ходимларга берилади. Сиз олис ҳудуддаги мактабда ишлашингизни ёзгансиз.
Энди қаранг! 2-бандига мувофиқ мазкур қарорда назарда тутилган бошланғич ёрдам пули ва ҳар ойлик пул компенсацияси ҳамда уй-жой шароитини яхшилаш бўйича имтиёзлардан олий таълим муассасасининг бакалавриати ёки магистратурасини (таълим шаклидан қатъи назар – кундузги, сиртқи, кечки, шунингдек, иккинчи мутахассислик) тамомлаганидан кейин уч йил мобайнида олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотлари, шу жумладан, тиббиёт муассасаларига ишга кирган битирувчилар фойдаланиш ҳуқуқига эга.
✅ Саволда ОТМни 2020 йилда битирганингизни ёзгансиз шунинг учун сиз юқоридаги имтиёзлардан фойдаланишга ҳақлисиз.
➡️ Энди ВМ 471га келсак. Ушбу қарорга мувофиқ олис ҳудудларда жойлашган умумий ўрта таълим муассасаларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган педагог ходимларнинг базавий тариф ставкасига махсус устама берилади.
❗️Демак, сизнинг яшаш жойингиз бошқа туманда ва сиз олис ҳудуд тоифасига кирувчи туманга бориб ишласангиз устама берилади. Ушбу қарорда устама олишга бошқа шарт белгиланмаган.
✅ Шундай экан, агар сиз бошқа тумандан келиб дарс берсангиз, сизга 10 фоиз миқдорда устама берилиши керак.
@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун @Online_maslaxatchi

Барча давлат, банк, ижтимоий ва бошқа хизматларни кўрсатишда фуқаро шахсини тасдиқловчи ягона идентификатор белгиланди
Фармонга кўра, 2021 йил 1 майдан хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун ариза-анкетани ва давлат божини электрон шаклда ЯИДХП орқали тўлаш имконияти яратилади.
2021 йил 1 июндан 16 ёшга тўлган шахсларга ID-карталари бериш уларни солиқ тўловчи сифатида ҳамда пенсия тизимида ҳисобга қўйиш билан бир вақтда амалга оширилади.
2021 йил 1 июлдан солиқ органларида солиқ тўловчиларнинг ҳисобини юритиш жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)дан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
ЖШШИР барча давлат, банк, ижтимоий ва бошқа хизматларни кўрсатишда фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ягона идентификатор деб ҳисобланиши белгиланди. Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан жисмоний шахсларни идентификация қиладиган алоҳида рақамларни юритишга йўл қўйилмайди.
2021 йил 1 июлга қадар:
Ўзбекистон фуқароларининг ҳамда Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг СТИРи ЖШШИР билан ўзаро бирлаштирилади;
СТИР мавжуд бўлмаган фуқароларни ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни ЖШШИР орқали солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўяди.
@Huquqshunos_yordami

МАГИСТРАТУРА ТАЛАБАСИ ИШЛАШИГА АСОС БОРМИ?
Men 10 yildan buyon temir yo'l texnikumida o'qituvchi bo'lib ishlab kelmoqdaman.2021 yil 4 yanvarda meni SamDU ga magistraturaga to'lov kantrk asosida o'qishga chaqirdi. Martning boshida texnikum raxbariyati o'qishimni asos qilib 0.5 stafkaga tushirdi. Oilada 1 ta o'g'il farzandman. Oilaliman. 4 nafar farzandim bor. Ota onam nafaqada, Meni zimmamda oilamdagi 8 kishini boqish. O'qishim abetdan keyin. 4 kun 13:00 dan boshlanadi .Texnikumda dars 8:00 dan 12:20 gacha. Etakchi o'qituvchiman. Darsimga o'qishim tasir qilmaydi. Asos bormi ishlamasligimga? Аgar ishlash mumkun bo'lsa asosini berishingizni iltimos qilaman. Ishhonam asos topib bering ishlayvering deyabdi. Iltimos bilasizku O'zbekistonda qog'oz gapiradi. Asos kerak menga. Oilamni boqishim kerak. O'qish gunoh emasku. Magistirning oilasini kim boqadi. Telegram gruppalarda ishlashi mumkun deyabdi. Lekin asosini ko'rsatmayabdi.
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
👍 Мана биз айтамиз-да асосини.
❌ Магистрантнинг ишлашини чекловчи ҳеч бир қоида мавжуд эмас.
Меҳнат кодекси 115-моддасига мувофиқ ходим учун иш вақтининг нормал муддати ҳафтасига қирқ соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Шунингдек норманинг иккинчи қисмига асосан олти кунлик иш ҳафтасида ҳар кунги ишнинг муддати етти соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида эса саккиз соатдан ортиб кетмаслиги лозим.
💁♂ Энди қаранг! Магистрантнинг асосий вазифаси таълим олиш ҳисобланади.
✅ Шу туфайли магистрант фақат дарсдан бўш вақтларидагина ишлашга ҳақли.
❗️Анъанавий ёки масофавий шаклда ўқишнинг аҳамияти йўқ. Ҳар икки ҳолатда ҳам асосий вазифа ўқиш.
Меҳнат кодекси 118-моддасига кўра юқори даражадаги ҳис-ҳаяжон, ақлий зўриқиш, асаб танглиги билан боғлиқ, яъни алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги айрим тоифадаги ходимлар учун (тиббиёт ходимлари, педагоглар ва бошқалар) иш вақтининг муддати ҳафтасига ўттиз олти соатдан ошмайдиган қилиб белгиланади.
❌ Бундан кўриниб турибдики, ўқитувчилар ҳафтасига 36 соатдан ортиқ ишлаши мумкин эмас.
☝️Бунда қонун чиқарувчи фақат меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи ўқитувчиларни назарда тутган.
✅ Шунга кўра магистрант ОТМдаги дарслари қўйилган соатларга қараб 0.50дан 0.75 ставкагача ишлаши мумкин.
❗️Бироқ ўқиш соатлари ва иш юкламаси бир бирига ҳалал бермаса, 1 ставкада ишлаш мумкин. Бунга МК 118-моддаси асос бўлади.
@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi

⚡️Россия 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон билан ҳафтасига бир маротаба Москва-Тошкент йўналишида авиақатновларни қайта тиклайди.
@Huquqshunos_yordami
@Huquqshunos_yordami
#Bilasizmi
❗Fuqarolik ishlar bo'yicha sudlarga to'lanadigan davlat boji miqdori:
👉 Nikohni bekor qilish haqidagi da'vo arizalaridan BHMning 2 baravarida, ya'ni 490 000 so'm miqdorida
👉 Takroriy nikohni bekor qilish haqidagi da'vo arizalaridan BHMning 4 baravarida, ya'ni 480 000 so'm miqdorida
👉 Bedarak yo‘qolgan va ruhiy kasalligi yoxud aqliy zaifligi oqibatida belgilangan tartibda muomalaga layoqatsiz deb topilgan yoki kamida uch yilga ozodlikdan mahrum etilgan shaxslar bilan nikohni bekor qilish haqidagi da’vo arizalaridan BHMning 2 foiz miqdorida to'lanadi.
☝️Davlat boji nikohdan ajratishni so'rab sudga ariza topshirgan tomondan undiriladi.
@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉👉@Online_maslaxatchi

СИРТҚИДАН КУНДУЗГИГА КЎЧИРСАМ БЎЛАДИМИ?
Assalomalekum. Men hozirda Nukus davlat pedagogika institutining Matematika o'qitish metodikasi sirtqi(5yillik) bo'limida taxsil olmoqdaman . 2019- yilda kirganman . ( Hozirda 2-kurs !)
Men ba'zi aniq sabablarga ko'ra o'qishimni O'zm propiskada bo'lmish Xorazmdagi
Urganch davlat universitetiga Kunduzgi ta'lim Matematika yo'nalishiga perevod qilsam bo'ladimi ?! Iltimos batafsil tushuntirsangiz, Savolimni berishdan maqsadm 2019- yil yanvar oyida chiqqan qarorga ko'ra sirtqi (5yillik ) ta'limdan kunduzgiga ko'chirishga ruxsat berilgan ekan .Mutaxasisligim turdosh bo'lishi ham kerak ekan meni yunalishim shu ikkala talabni bajarayapdi ,Sizni bunga fikringiz qanday ?! Oldindan rahmat katta !!!
( Agar mumkin bo'lsa , menga ko'pchilik karrupsiya(💵) ro'l o'ynaydi deyishayapdi .
Agar shunday hol ro'y bersa qayerga murojaat qilishim kerak shuni ham tushuntrib bersangiz)
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
✅ Ўқишни кўчиришингиз мумкин деб ҳисоблаймиз.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори 3-иловаси билан тасдиқланган “Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида”ги низом билан тартибга солинади.
💁♂ Унинг 9-бандида фуқаронинг ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш ҳақидаги аризасига рад жавоби берилишига асос бўладиган ҳолатлар белгилаб қўйилган.
❌ Улар орасида таълимнинг сиртқи шаклидан, кундузги шаклига ўтказиш ҳолати мавжуд эмас.
✅ Шундай экан, сиз сиртқи таълим шаклидан кундизги таълим шаклига ўқишни кўчиришингиз мумкин деб ҳисоблаймиз.
👨⚖ Фикримизни яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан асослаймиз. Эътибор беринг! Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 21-ноябрдаги 930-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган “Олий таълим муассасасида сиртқи (махсус сиртқи) таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги низом 12-бандига мувофиқ сиртқи (махсус сиртқи) таълимдан кундузги таълимга ҳамда сиртқи (махсус сиртқи) таълимнинг бир таълим соҳасидан иккинчисига кўчиришга рухсат берилади.
🙅♂ Бундан кўриниб турибдики, сиздаги вазиятда ўқишингизни кўчиришни тақиқловчи қоида йўқ.
Энди қаранг! 393-сонли қарорга мувофиқ сиз ўқишини кўчириш бўйича 15 июлдан 5 августга қадар Олий таълим вазирлигига шахсан борган ҳолда ёки www.transfer.edu.uz сайти орқали ариза билан мурожаат қилишга ҳақлисиз.
❗️Агар бу соҳада коррупсияга дуч келадиган бўлсангиз, сиз Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ишонч телефони 1007га, Коррупцияга қарши кураш агентлигига (998 71) 202 04 00 рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

1 апрелдан нималар ўзгаради?
▫️Тадбиркорларга ҳайдовчилик гувоҳномаси учун имтиҳонларни ташкил этишга рухсат берилди.
▫️Заргарлик буюмларини ички ва ташқи бозорларда онлайн сотиш мумкин бўлади.
▫️Айрим мутахассисларнинг иш ҳақи ва баъзи пенсионерларнинг ойлик нафақаси оширилади.
▫️«Эл-юрт умиди» жамғармаси ривожлантирилади.
▫️Уй-жой нархлари оптималлаштирилади.
▫️Давлат органлари раҳбарларининг масъулияти оширилади.
▫️Бир қатор солиқ имтиёзларининг амал қилиш муддати тугайди.
▫️Электр техникасини ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчиларга солиқ имтиёзлари ажратилади.
▫️Интеллектуал мулк соҳасида тезкор экспертиза тартиби жорий этилади.
▫️Сейсмик хавфсизлини таъминлаш чоралари кучайтирилади.

Квота-2021: давлат гранти 25 фоизга оширилиши мумкин
“2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси эълон қилинди.
☑️ Унда:
➖ давлат гранти асосидаги давлат буюртмаси параметрларини 2020/2021 ўқув йилига нисбатан 25 фоизга оширилган ҳолда белгилаш;
➖ эҳтиёжманд оилалар қизлари учун “ижтимоий лифт” тамойили асосида хотин-қизларни олий таълим билан қамраб олиш даражасини кенгайтириш мақсадида алоҳида грант ўринларини икки баробарга ошириш кўзда тутилган.
☑️ Шунингдек, 2021/2022 ўқув йили учун давлат ОТМларига давлат буюртмаси параметрлари:
а) бакалаврлар тайёрлаш бўйича:
кундузги таълим шаклига – 115 343 нафар;
сиртқи таълим шаклига – 36 211 нафар;
кечки таълим шаклига – 6 325 нафар;
б) магистрлар тайёрлаш бўйича – 12 914 нафар;
в) нодавлат олий таълим ташкилотларига давлат буюртмаси параметрлари 56 нафар этиб тасдиқланиши кутилмоқда.
☑️ Бундан ташқари, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлигининг тавсияномасига эга бўлган хотин-қизлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича 2000 нафар қўшимча давлат гранти ажратилиши мумкин.
Лойиҳа 10 апрелга қадар муҳокама қилинади.

⚡️2021-2022 ўқув йилида Хотин-қизлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича 2000 нафар қўшимча давлат гранти ажратилади.
@Huquqshunos_yordami
@Huquqshunos_yordami
ТОВАР ЮБОРГАНДИМ ПУЛИНИ БЕРМАЯПТИ, ҚАНДАЙ ОЛСАМ БЎЛАДИ?
Ассалому Алайкум. Бозорда совдо киламан. 2020 йил июнь ойида Тошкентдан Хоразмга 11млн сум товар чекариб юбордим. Пулини 1хафтада ташлаб юбораман деганди.1000 лаб маратоба телефондан сунг 2ойча олдин 3млн сумлик товарни кайтариб юборишди. Шу кунгача хар Хил бахоналар билан алдаб келябди. Энди эса телефонни хам кутатармай кушишди. Ушбу масалада каерга мурожат килсам, кандай йул тутсам булади. Жавоб учун олдиндан рахмат. Кулимда у билан ёзишган ёзишмалар исбот далил бор
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
❗️Сиз бу масалада жавобгар жойлашган ҳудуддаги фуқаролик ишлари бўйича судига мурожаат қилишингиз лозим.
❗️Агар сиз ҳам, жавобгар ҳам юридик шахс ёки ЯТТ ташкил этган ҳолда савдо қилсангиз, унда сиз иқтисодий судга мурожаат қилишингиз керак бўлади.
🤦♂ Шуни айтиш керакки, сиз хатоликка йўл қўйгансиз.
✅ Чунки маҳсулот етказиб бериш шартномаси ёзма равишда тузилиши керак эди.
Фуқаролик кодекси 108-моддаси биринчи қисм 2-бандида фуқаролар ўртасидаги белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ортиқ суммадаги битимлар, қонунда белгиланган ҳолларда эса — битим суммасидан қатъи назар, бошқа битимлар ёзма равишда тузилиши керакли белгиланган.
☝️Эътибор беринг! Нормада иккита қоида белгилаган:
1⃣ Биринчисда фуқаролар 2.230.000 сўм (базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ортиқ суммадаги) битимлар ёзма тузилиши кераклиги айтилган бўлса;
2⃣ Иккинчисида қонунда тўғридан-тўғри ёзма тузилиши келтирилган битимлар ҳақида гап кетмоқда.
Ушбу кодекснинг маҳсулот етказиб бериш шартномасига оид қоидаларининг мазмунига мувофиқ мазкур шартнома ёзма равишда тузилиши керак.
🤦♂ Шундай экан, сиз ҳам шартномани ёзма равишда тузишингиз керак эди.
💁♂ Энди қаранг! Юқоридаги кодекс 107-моддаси тўртинчи қисмида хатлар, телеграммалар, телефонограммалар, телетайпограммалар, факслар ёки субъектларни ва улар хоҳиш-иродасининг мазмунини ифодалайдиган бошқа ҳужжатларни ўзаро айирбошлаш, агар қонун ҳужжатларида ёки тарафларнинг келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ёзма шаклда тузилган битимга тенглаштирилиши ҳақида қоида мустаҳкамланган.
Маълумки, ишончнома уни берувчи шахснинг эрк-иродасини ифодалаб келади ҳамда бир томонлама битим сифатида эътироф этилади. Юқоридаги кодекс 107-моддаси тўртинчи қисмида хатлар, телеграммалар, телефонограммалар, телетайпограммалар, факслар ёки субъектларни ва улар хоҳиш-иродасининг мазмунини ифодалайдиган бошқа ҳужжатларни ўзаро айирбошлаш, агар қонун ҳужжатларида ёки тарафларнинг келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ёзма шаклда тузилган битимга тенглаштирилиши ҳақида қоида мустаҳкамланган. Сиз саволда ўзаро ёзишмалар мавжудлигини ёзгансиз.
❗️Шундай экан! Фуқаролик ҳуқуқий муносабатларда ҳар бир тараф ўзининг талаблари ва эътирозларига асос қилиб кўрсатган ҳолатларни исботлаши шарт. Бу қоида Фуқаролик протсессуал кодекси 72-моддасида ўз ифодасини топган.
☝️Шу кодекс 71-моддасига мувофиқ тарафларнинг ва учинчи шахсларнинг ҳамда улар қонуний вакилларининг тушунтиришлари, гувоҳларнинг кўрсатувлари, ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари) иш юзасидан далиллар сифатида эътироф этилиши мумкингли белгиланган.
✅ Бундан кўриниб турибдики, сиз бу масалада суд орқали пулингизни ундириб олишингиз мумкин деб ҳисоблаймиз.
@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉👉 @Online_maslaxatchi

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Аҳолининг кредит олиш учун аризалар ягона электрон платформа орқали қабул қилинади
Президентнинг “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида амалга ошириладиган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори (ПҚ-5041-сон, 27.03.2021 й.) қабул қилинди.
📋 Қарор билан 2021 йилда Дастурлар доирасида лойиҳаларни молиялаштиришнинг манбалар кесимидаги ҳамда лойиҳаларни кредитлашнинг ҳудудлар кесимидаги мақсадли параметрлари тасдиқланди.
🔰 2021 йил 1 апрелдан:
➖ аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг кредит олиш учун аризалари Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари ягона электрон платформаси орқали қабул қилинади;
➖ кредит олишда талабгорларга “Агробанк” АТБ, АТ Халқ банки ва “Микрокредитбанк” АТБлар орасидан бирини ихтиёрий танлаб, барча дастурлар доирасида имтиёзли кредит олиш бўйича мурожаат этиш имконияти яратилади;
➖ кредит олувчи танлаган маҳсулот етказиб берувчи ташкилот томонидан маҳсулотлар етказиб берилгандан сўнг, кредит маблағлари таъминотчига ажратиб берилади;
➖ ўзини ўзи банд қиладиган фуқароларга айрим турдаги фаолиятни амалга ошириш (касаначилик, ҳунармандчилик, иссиқхона қуриш ва шу кабилар учун зарурий хомашё, эҳтиёт қисм ҳамда қурилиш молларини сотиб олиш) мақсадида 5 млн сўмгача миқдорида кредит маблағлари нақд пулда берилиши мумкин;
➖ “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган фуқароларга ажратилган кредитларнинг мақсадли ишлатилишини мониторинг қилиш масъулияти тижорат банклари билан бирга мос равишда туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари, Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимлари ҳамда сектор раҳбарлари, шунингдек, маҳалла фуқаролар йиғини раислари зиммасига юклатилади.
💰 Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш лойиҳаларини молиялаштириш учун 1,3 трлн сўм миқдоридаги маблағни ваколатли банкларнинг устав капиталини оширишга, шу жумладан “Агробанк” АТБга – 700 млрд сўм, “Микрокредитбанк” АТБга – 400 млрд сўм ва АТ Халқ банкига – 200 млрд сўм йўналтирилади.
Каналга уланиш👇👇👇

#Савол_жавоб
“Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури ПҚ-3777-сонли Қарори доирасида кредит банкка қандай ҳужжатлар тақдим этилади?
Жисмоний шахслар учун:
- Ариза;
- Паспорт нусхаси;
- Оилавий тадбиркорлик марказининг хулосаси.
Юридик шахслар учун:
- Ариза;
- Таъсис ҳужжатлари;
- Оилавий тадбиркорлик марказининг хулосаси;
- Бизнес режа;
- Таъминот хужжатлари.

❓Ҳунармандчилик йўналиши бўйича қанча муддат ва миқдорда кредит ажратилади?
❗️Кредитлар 18 ой муддатгача, БҲМнинг 250 баробаригача, яъни 55 750 000 сўмгача миқдорда ажратилади.
❓Бир оиланинг 2 аъзосига имтиёзли кредит ажратиш мумкинми?
❗️Мумкин.
❓Ижтимоий дастурлар доирасида савдо фаолиятига кредит ажратиладими?
❗️Ижтимоий дастурлар доирасида савдо фаолияти учун имтиёзли кредитлар ажратилмайди.
❓Қандай ҳолатларда имтиёзли кредит ажратиш рад этилади.
❗️Салбий кредит тарихига эга бўлганда, мазкур йўналишда аввал ажратилган кредит қарздорлиги мавжуд бўлганда, “Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказлари”нинг хулосалари мавжуд бўлмаганда ажратилмайди.
❓“Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури доирасида имтиёзли кредитлар нақд пул шаклда ажратилиши мумкинми?
❗️ Имтиёзли кредит ҳисобига олинадиган товарни пул ўтказиш йўли билан амалга ошириш имконияти бўлмаган тақдирда ҳудудий ишчи гурухларнинг хулосасига асосан қисман нақд пулда бериш мумкин.
❓“Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури доирасида жисмоний шахсларга қандай таъминот турлари асосида имтиёзли кредитлар ажратилади?
❗️Имтиёзли кредитларнинг қайтмаслик хатари банк томонидан суғурта қилинади.

❓Жисмоний шахслар учун “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури доирасида имтиёзли кредитларнинг энг юқори миқдори ва муддати.
❗️Жисмоний шахслар учун “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури доирасида имтиёзли кредитлар 36 ой муддатгача 6 ойгача имтиёзли давр билан БХМнинг 150 баробаригача яъни 33 450 000 сўмгача ажратилади.
❓Оилавий тадбиркорликни амалга ошириш мақсадида тикувчилик йўналишида имтиёзли кредит олганман. Бугунги кунда имтиёзли кредит қолдиғим мавжуд. Ушбу фаолиятимни янада кенгайтириш мақсадида имтиёзли кредитдан фойдаланишим мумкинми?
❗️ Тикувчилик йўналишида мавжуд кредит қолдиғи тўлиқ ёпилгандан кейин имтиёзли кредитдан фойдаланиш имконияти мавжуд.
❓Имтиёзли кредитдан фойдаланиб, тадбиркорлик фаолиятимни амалга оширишда доимий рўйхатдан ўтган жойим ахамиятга эгами?
❗️Имтиёзли кредитдан фойдаланиш жараёнида доимий рўйхатдан ўтган манзил ахамиятга эга эмас. Лекин тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш манзили мухим ҳисобланади.
❓Ҳозирги кунда нафақадаман. Имтиёзли кредитдан фойдаланиб, тадбиркорлик фаолиятимни амалга оширсам бўладими?
❗️Нафақадаги фуқаролар имтиёзли кредитдан фойдаланиш мумкин.

❓Имтиёзли кредитдан фойдаланишим учун қайси банкка мурожаат қилиш мумкин?
❗️Бугунги кунда имтиёзли кредитдан фойдаланишингиз учун яшаш манзилингизга бириктирилган сектор орқали Микрокредитбанк, Агробанк ва Халқ банклари филиаллари орқали имтиёзли кредитдан фойдаланишингиз мумкин.
❓Агарда банкдан кредит олсам кредит туловларини ўз вақтида тўлай олмасам менга нима чора кўрилади.
❗️Агарнинг Сизнинг кредит тўлашга имкониятингиз бўлмай қолса тадбиркорлик фаолиятингиз молявий кўрсатгичлари пасайиб кетса-банк филиалига холатингиз тўғрисида ариза билан мурожаат қиласиз, ишчи гурух томонидан Сизнинг холатингиз ўрганилиб кредит муддатлари узайтириб берилади.
Агар асоссиз бўлса, кредит қарздорликлари ўз вақтида тўланмаса, кредитни муддатидан олдин ундириш юзасидан суд органларига даво аризаси киритилади.
❓Агарда кредит олмоқчи бўлсам таъминотчини ўзим топаманми ёки банк топиб берадими?
❗️ Таъминотчини ўзингиз танлайсиз. Агарда таъминотчи тополмасангиз банк ходимлари Сизга тавсиялар бериши мумкин. Чорвачилик йўналиши бундан мустасно. Чорва йўналиши бўйича фақат четдан наслли чорвалар олиб келган таъминотчига кредит маблағлари кўчириб берилади.
❓Оилавий тадбиркорклик бўйича кредит тўлаш тартиби, имтиёзли даврида қанақа бўлади?
❗️Кредитлар 36 ой муддатга ажартилса 6 ой имтиёзли давр берилади, яъни имтиёзли даврда фақат кредитнинг фоизи тўланади. Олти ойдан сўнг кредит асосий қарзи бошланади асосий қарз кредитнинг қолган ойига тенг бўлинади.

АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТА ОЛМАСАМ ТОИФАМ САҚЛАНАДИМИ?
Assalomu alaykum.1- toifali o'qituvchi, navbatdan tashqari attestatsiyaga ishtirok etib, oliy toifa uchun yetarli ball to'play olmasa va pastroq ball olsa uning avvalgi 1-toifasi saqlanadimi? Va avvalgi 1- toifasi uchun qayta sertifikat beriladimi? Javob uchun Raxmat. Iltimos, qonuniy asoslab bersangiz.
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Халқ таълими ходимларига малака тоифалари бериш, уларни аттестациядан ўтказиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 392-сон қарори билан тасдиқланган “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом асосида амалга оширилади.
💁♂ Ушбу низомнинг 67-банди бкичик бандига кўра биринчи малака тоифали ёки етакчи ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр баҳолаш мезонларининг ҳар биридан:
👉 75 фоиз ва ундан юқори кўрсаткичга эга бўлса — «Аттестациядан ўтди, олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими) берилсин»;
👉 74 фоиздан 65 фоизгача кўрсаткичга эга бўлса — «Аттестациядан ўтди, биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими) сақлансин»;
👉 65 фоиздан кам кўрсаткичга эга бўлса — «Аттестациядан ўтмади, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими)га туширилсин» (навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар бундан мустасно);
✅ Бундан кўриниб турибдики, сиз навбатдан ташқари аттестацияда қатнашиб 75 фоиздан юқори кўрсаткичга эга бўлсангиз, унда сизга олий тоифа берилади.
❗️Агарда белгиланган кўрсаткичдан кам балл тўпласангиз, набатдан ташқари аттестацияда қатнашганингиз учун сизнинг 1 малака тоифангиз сақланиб қолади.

#savolimbor "Больничный"пули яъни меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси қанча миқдорда тўланади?
📌Меҳнат кодексининг 285-моддасига кўра👇
👉Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси касал бўлинганда, меҳнатда майиб бўлган ёки бошқача тарзда шикастланганда, шу жумладан турмушда жароҳатланганда, оиланинг бетоб аъзосини парвариш қилганда, карантин эълон қилинганда, санаторий-курортда даволанганда ва протез қилинганда тўланади.
👉Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси меҳнатда майиб бўлган ва касб касаллигига чалинганда иш ҳақининг тўлиқ миқдорида, бошқа ҳолларда эса, ходимнинг давлат ижтимоий суғуртаси бадалларини тўлаган муддатига (умумий иш стажига), қарамоғидаги вояга етмаган болаларининг сони ва бошқа ҳолатларга қараб, иш ҳақининг
6️⃣0️⃣ фоизидан 1️⃣0️⃣0️⃣фоизигача миқдорда тўланади.
👉Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасининг энг кам миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 35,2 фоизидан оз бўлмаслиги ва нафақа ҳисоблаб чиқариладиган иш ҳақи миқдоридан ортиб кетмаслиги лозим.
💡Батафсил👇:
👉«Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 1136, 08.05.2002 й.)нинг 26-31-бандлари https://lex.uz/docs/357102#367611
👉Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 февралдаги 71-сонли «Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақалар тўлаш чегарасини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори https://www.lex.uz/docs/251921

ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИ ХОДИМИ МОДДИЙ ЁРДАМ БЕРИШНИ РАД ҚИЛДИ, ШУ ТЎҒРИМИ?
Ассалому алайкум. Саволим; Бизлар 2020 йил октябрь ойидан 6 ойга бериладиган моддий ердам нафакасини олиб турувдик энди пенсия жамгармасига утканнан кейин хужжат топширсак сизларга туланмайди деп рад жавоб смс келди.Нимага екенлигини суриштирсам пенсия жамгармасига бориб пенсия жамгармаси ходими еринггизнинг ногиронлик нафакаси учун рад жавоби йиборилди сабаби еринггизнинг нафакаси 1600000 ( бир миллион олти юз ) минг булгани учун диябти. Мен олдин олдимку МФИ томанидан бериладиган вакитта олардимку енди канакасига моддий ердам пули туланмайди десам пенсия жамгармаси еримнинг ногиронлик нафакасини бакона килябти шу тугрими? Бизлар ойилада 4 киши яшаймиз ерим мен ва 2 та углим ерим 2 грух ногирони 1 болам болаликтан ногирон узим 0.5 стовкада 460000 ( турт юз олтмиш минг) ойлик оламан 1 болам мактаб укувчиси. Бизларнинг ойилага жами дорамад 2623000 ( икки миллйон олти юз йигирма уч ) минг сум киради еримнинг ногиронлик нафакаси ва углимнинг ногиронлик нафакаси ва менинг ойлик мошим
ХУРМАТЛИ ЮРИСТЛАР СИЗЛАРДАН ИЛТИМОС МЕНИНГ ОЙИЛАМГА МОДДИЙ ЕРДАМ ПУЛИ ТАЙИЛЛАНАДИМИ ШУ ХАККИДА ТУЛИГИРОК МАЛГУМААТ БЕРСАНГГИЗ
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Вазирлар Маҳкамасининг 5 март 2021 йилдаги 122-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш ҳамда уларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги низоми 19-бандида оилани кам таъминланган оила деб эътироф этиш ва унга тегишли равишда болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш рад этиладиган ҳолатлар белгиланган.
💁♂ Улар орасида ариза берувчи оиласининг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромад ушбу Низомнинг 6-бандида белгиланган мезондан ошганлиги ҳолати ҳам мавжуд.
Низомнинг 6-бандида кўра оиланинг ҳар бир аъзосига жами даромад аниқланадиган даврда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 0,527 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромадга эга бўлган оила кам таъминланган оила деб эътироф этилади.
🤦♂ Бизнингча пенсия жамғармаси ходими айнан шу асосга кўра сизларга нафақа тўлашни тўхтатган.
❌ Бироқ низомнинг 22-бандида белгиланган қоида пенсия жамғармаси ходимининг гаплари асоссиз эканлигини кўрсатади.
Мазкур бандда оиланинг жами даромадига бир ойлик ўртача жами даромад миқдорини ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинадиган оила томонидан олинган даромадлар тоифаси келтириб ўтилган.
❗️Улар қаторида пенсия ва нафақалар ҳам мавжуд, лекин бундан шахснинг ногиронлиги бўйича оладиган нафақаси мустасно сифатида белгилаб қўйилган.
🙅♂ Шундай экан, сиздаги вазиятда оилангизнинг жами даромадини аниқлашда, турмуш ўртоғингизнинг ногиронлик нафақаси қўшиб ҳисобланмаслиги керак.
❌ Хулоса қиладиган бўлсак, пенсия ходимининг гаплари ҳуқуқий асосга эга эмас.
✅ Сизлар моддий ёрдам (нафақа) олишга ҳақлисизлар.
❗️Бу вазиятда аввал пенсия ходимига жавобимизни кўрсатинг, агар у ушбу хулосамизга тушунмаса ёки бошқача қоида билан рад этса, унда сиз туман прокуратурасига ўша ходимнинг ҳаракатлари устидан шикоят қилишингиз мумкин бўлади.

Ўқишни кўчириш (перевод) масаласида
Талабалардан ҳар куни ўқишни кўчиришга оид жуда кўп саволлар келиб тушади, шу сабабли мазкур мавзуга оид муҳим маълумотларни тўплашга ҳаракат қилдим.
Бир таълим шаклидан бошқасига ўқишни кўчирса бўладими?
Ҳа, бир таълим шаклидан бошқасига ўқишни кўчириш мумкин, лекин барча ҳолларда ҳам эмас. Қуйида бирма-бир кўриб чиқамиз.
👉 Кундузги таълимдан қуйидагиларга кўчириш рухсат этилади:
• кундузги;
• сиртқи;
• кечки (сменали).
❌ Кундузги таълимдан махсус сиртқига кўчириб бўлмайди.
👉 Сиртқи таълимдан рухсат этилади:
• кундузги;
• сиртқи (фақат бир таълим соҳаси доирасида);
• кечки (сменали).
❌ Сиртқи таълимдан махсус сиртқи таълимга кўчириб бўлмайди.
👉 Кечки таълимдан рухсат этилади:
• кечки таълим (фақат бир таълим соҳаси доирасида);
• кундузги.
❌ Кечки таълимдан сиртқи ҳамда махсус сиртқи таълимга кўчириб бўлмайди.
👉 Махсус сиртқи таълимдан фақат бир таълим соҳаси доирасида махсус сиртқига кўчиришга рухсат берилади. Бундан бошқа таълим шаклига кўчириб бўлмайди, ўз навбатида бошқа таълим шаклларидан махсус сиртқига кўчириш талаби ҳам рад этиш учун асос бўлади.
👉 Шунингдек, мақсадли қабул қилинганлар бошқа таълим йўналиши ёки таълим шаклига, бошқа ОТМга кўчира олмайди.
Ўқишни кўчириш бўйича муддатлар
Ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш қуйидаги 9 та босқичда амалга оширилади. Булар қуйидагилар:
Кузги семестр бўйича
1️⃣-босқич: 15 июнгача
Ҳудудларда Ишчи гуруҳ ташкил этилади.
2️⃣: 15 июлдан 5 августгача
Талабалардан аризалар қабул қилиш. Жорий йилда аризалар edu.uz сайти орқали онлайн қабул қилинади.
3️⃣: 5 августдан 30 августгача
Аризалар юзасидан қарор қабул қилинади ва фуқарога жавоб хати йўлланади.
4️⃣: 2 сентябрдан 10 сентябргача
Кўчириш (қайта тиклаш) масаласи ижобий ҳал этилган тақдирда, ОТМ ректорининг буйруғи билан талаба дарсларга қўйилади ҳамда ушбу талаба илгари таълим олган ОТМга унинг шахсий йиғма жилдини жўнатиш учун сўровнома юборилади.
5️⃣: 1 октябргача
Контрактдагилар тўловни ўз вақтида амалга оширганидан кейин талабалар сафига қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ чиқарилади.
Баҳорги семестр бўйича
6️⃣: 15 январдан 25 январгача
Талабалардан аризалар қабул қилиш
7️⃣: 25 январдан 15 февралгача

8️⃣: 15 февралдан 25 февралгача
Узрли сабаблар билан баҳорги семестрда кўчириш масаласи ижобий ҳал этилган тақдирда, ОТМ ректорининг буйруғи билан талаба дарсларга қўйилади ҳамда ушбу талаба илгари таълим олган ОТМга унинг шахсий йиғма жилдини жўнатиш учун сўровнома юборилади.
9️⃣: 1 мартгача

12 СОАТ ДАРСИ БОР ХОДИМ КУН ДАВОМИДА МАКТАБДА БЎЛИШИ КЕРАКМИ?
Assalomu aleykum hurmatli yurist. Men shu yili óqishni bitirib maktabga ishga kirdim. Direktorimiz juda qópol, kamsitib gapiradi. 12 soat darsim bóla turib haftasiga olti kun soat 8-30 dan, 17-00 gacha ótiraman. Majburiy. Ketib qolsam tushintirish xati yozdiradi. Darsimga ruxsatsiz kirib kuzatib ótiradi. Hozir óquvchilarga dam olish, shunda ham kunda beshgacha ishdaman. Ish paytimizda telefonlarimizni yiģib oladi. Bugin esa kasal bólib ishga borolmagandim. Onamga telefon qilib bir kunlik oyligini qirqaman debdi. Shu tógrimi?! Qanday chora kórsam boladi?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
❌ Меҳнат кодекси 115-моддасига кўра ходим учун иш вақтининг нормал муддати ҳафтасига қирқ соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
❗️Бунда олти кунлик иш ҳафтасида ҳар кунги ишнинг муддати етти соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида эса саккиз соатдан ортиб кетмаслиги лозим.
Шуни ҳам айтиш керакки, ушбу кодекс 118-моддасига кўра юқори даражадаги ҳис-ҳаяжон, ақлий зўриқиш, асаб танглиги билан боғлиқ, яъни алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги айрим тоифадаги ходимлар учун (тиббиёт ходимлари, педагоглар ва бошқалар) иш вақтининг муддати ҳафтасига ўттиз олти соатдан ошмайдиган қилиб белгиланади.
❌ Бундан кўриниб турибдики, педагоглар (шу жумладан, психолог ҳам) ҳафтасига 36 соатдан ортиқ ишлаши мумкин эмас.
☝️Эътибор беринг! МК 127-моддасида келтирилишича ходимга иш куни (смена) давомида дам олиш ва овқатланиш учун танаффус берилиши керак, бу танаффус иш вақтига киритилмайди.
❌ Айнан шу қоидага кўра тушлик учун ажратилган вақтни сизнинг иш вақтингизга киритган ҳолда ҳисоблаш мумкин эмас.
✅ Шунга кўра 1 ставка учун (юқори синфларда 20 соат, бошланғич синфларда 18 соат) иш вақти 08.00дан 15.00гача белгиланиши мумкин деб ҳисоблаймиз.
Агар ходим тўлиқ ставкада ишламаса, унинг иш вақти ставкасига мос равишда белгиланиши керак. Бундай ҳолатда директор ходимни ортиқчс ушлаб туришга ва тушунтириш хати олишга ҳақли эмас.
✅ Дарсларни кузатишга келсак, бунга директорнинг ваколати бор.
Иш ҳақини ушлаб қолиш ҳақида эса қуйидагича жавоб берамиз. Меҳнат кодекси 164-моддасига мувофиқ Умумий қоидага кўра, ходимнинг ёзма розилиги билан, бундай розилик бўлмаган тақдирда эса, — суднинг қарорига асосан меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин.
❗️Шунингдек, ушбу норманинг иккинчи қисмига кўра ходимга жарима интизомий жавобгарлик чораси қўлланилган бўлса, шу жарима миқдорини ходимнинг розилигисиз ушлаб қолишга ҳақли.
❌ Бошқа ҳолатларда мумкин эмас (ходим ишга келган куни). Сиз бу масалада директорнинг ҳаракатлари устидан Адлия бўлимига ёки Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига мурожаат қилишингиз мумкин.