Huquqshunos yordami
59.8K subscribers
774 photos
76 videos
78 files
1.05K links
Реклама бериш учун👉 @Akbar_1504

Ҳуқуқшуносга саволлар юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii

@telefon_orqali_maslaxat
Download Telegram
⚡️⚡️Фирибгарлик учун қандай жазо белгиланган?

⚠️ Фирибгарлик – бу ўзганинг мулкини ёки мулкга бўлган ҳуқуқини алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритишдир.

🔰 Фирибгарлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган. Ушбу жиноятни содир этган шахс:

▫️БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача (17 млн сўмдан 34 млн сўмгача) миқдорда жарима;
▫️2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
▫️1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;
▫️3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

📌 Шунингдек, фирибгарликнинг миқдори, такрорийлиги, содир этган шахслар, содир этиш воситасидан келиб чиқиб жавобгарлик чораси оғирлашиши мумкин.

🔰 Фирибгарлик бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса:

▫️БҲМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача (34 млн сўмдан 102 млн сўмгача) миқдорда жарима;
▫️3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
▫️3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;
▫️3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

🔰 Фирибгарлик хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда ёки ахборот тизимидан, шу жумладан ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этилган бўлса:

▫️ БҲМнинг 300 бараваридан 400 бараваригача (102 млн сўмдан 136 млн сўмгача) миқдорда жарима;
▫️ 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
▫️ муайян ҳуқуқдан маҳрум этилган ҳолда 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

🔰 Фирибгарлик уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса:

▫️БҲМнинг 400 бараваридан 600 бараваригача (136 млн сўмдан 204 млн сўмгача) миқдорда жарима;
▫️ 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

❗️Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii

@Oylikhisoblaydibot
👇Сизлар учун фойдали маълумотларни жамладик! Ушбу маълумотлар ҳақида тўлиқ ахборот олиш учун ўзингизга керакли матн устига босинг

▪️Сўмдаги юқори фоизли омонатлар;

▪️Ўзини ўзи банд қилганлар учун микроқарзлар;

▪️Банкдан кредит олган фуқаро хорижга чиқса бўладими?;

▪️100 млн сўмгача микроқарзлар;

▪️Кредитни аннуитет усулда тўлаган фойдалими ёки дифференциал?;

▪️Кредит тарихи қанча вақтда тозаланади;

▪️Тўй қилиш ёки даволаниш учун кредитлар;

▪️Расмий даромадга эга бўлмаганлар учун ипотека кредитлари;

▪️Бирламчи бозор учун ипотека кредитлари;

▪️Уй-жойни таъмирлаш учун кредитлар;

▪️Иккиламчи бозор учун паст фоизли ипотека кредити;

▪️Фоизсиз кредит карталар;

▪️Расмий даромадга эга бўлмаганлар учун ажратиладиган кредитлар рўйхати;

▪️Расмий даромадсиз автокредитлар;

▪️Бирламчи бозор учун автокредитлар;

▪️Иккиламчи бозор учун автокредитлар;

▪️Картадан-картага фоизсиз пул ўтказадиган иловалар

▪️Кредит тарихи ўрганилганлиги бўйича огоҳлантирувчи «СМС-хабарнома» олиш;

▪️Тижорат банкларидаги бўш иш ўринлари рўйхати;

▪️Иш стажи талаб этилмайдиган бўш иш ўринлари рўйхати;

▪️Ногиронлиги бўлган шахслар учун вакант иш ўринлар;

▪️Чорвачилик учун 10 йилгача кредит;

▪️Банкларнинг телефон рақамлари;

▪️Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида ажратиладиган имтиёзли кредитлар ҳақида маълумот;

▪️Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида ажратиладиган кредитлар учун бизнес режалар;

▪️Тадбиркорлик субъектлари учун 100 млн сўмгача гаровсиз, 1.5 млрд сўмгача кредитлар;

▪️Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасини онлайн юклаб олиш тартиби(Больничный);

▪️Давлат хизматларидан онлайн фойдаланиш учун, фойдали порталлар.

▪️Кредит калькулятори;

▪️Телеграм орқали Uzcard ва Humo карталарни бошқариш;

▪️Банкларнинг HR саҳифалари;

▪️Банкларнинг телеграмдаги расмий саҳифалари;

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
Test uchun to‘lovni qachongacha qilish kerak?

JAVOB: Joriy yil bitirganlar uchun testga kirish tekin, avvalgi yillarda bitirganlar 170 ming so‘m (yarim “minimalka”) to‘lashi kerak.

❗️To‘lovni amalga oshirmagan abituriyentlar ro‘yxatdan o‘tmagan deb hisoblanadi va test sinovlariga qo‘yilmaydi.

Ushbu to‘lovni bo‘lib-bo‘lib amalga oshirsa ham bo‘ladi, faqat 25-iyunga qadar (o‘sha kuni ham) mazkur summa to‘liq to‘lanishi shart. Ya'ni qachon ro'yxatdan o'tganingizni farqi yo'q, asosiysi to'lovni 25-iyun soat 23:59 gacha to'lash shart.

‼️LEKIN!!! Siz taqab oxirgi muddatga olib bormang. Sababi bank va onlayn tizimlarda kutilmagan profilaktik ishlar bo'lsa, yoki oxiriga taqagan odamlar tufayli serverda yuklama ko'payib ketsa, kutilmaganda to'lovni amalga oshira olmay qolishingiz mumkin.

Kimlar to‘lovdan ozod qilingan:

— taʼlim muassasasini joriy yilda tugatganlar;
— Mehribonlik uyi va Bolalar shaharchalari bitiruvchilari;
— to‘liq davlat taʼminotidagi shaxslar;
— nogironligi bor shaxslar;
— ijtimoiy himoya yagona reyestriga kiritilgan shaxslar va ularning farzandlari;
— “Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlar.

@Huquqshunos_yordami

Savol yuborish uchun 👇👇

@Online_maslaxatchii

@Oylikhisoblaydibot
“Hamster Kombat” ўйинида тўпланган хисоб бирликлари крипто-актив саналадими?

Ўзбекистон қонунчилигига кўра крипто-актив бу – маълумотларнинг тақсимланган реестри (блокчейн) даги рақамли ёзувлар йиғиндиси бўлган, қиймати ва эгасига эга мулкий ҳуқуқ.

“Hamster Kombat” ўйинида тўпланган хисоб бирликлари юқоридаги таърифга мос келмайди ва блокчейнга эга эмас. Шунга кўра, мазкур бирликлар крипто-актив эмас.

Бироқ, келажакда “Hamster Kombat” даги тангалар блокчейнга ўтиши ва шу билан крипто-активга айланиши мумкинлиги инкор этилмайди.

Кейинчалик, крипто-активни тарқатиш мақсадида у крипто-платформаларда листингдан ўтказилиши мумкин. Бироқ, бундай крипто-активлар акс ҳолларда фойдали функционалликнинг йўқлиги сабабли рўйхатга олинганидан кейин қисқа вақт ичида қадрсизланади.

“Hamster Kombat” ўйинида тўпланган хисоб бирликларини улар крипто-платформаларда рўйхатга олинганидан кейин харид қилиш ёки сотиш қонуний бўладими?

“Hamster Kombat” ўйинида тўпланган хисоб бирликлари крипто-актив деб тан олинса, уларни фақат крипто-активлар айланмаси соҳасидаги миллий хизмат кўрсатувчи провайдерлар орқали харид қилиш ёки сотиш мумкин бўлади. Бунда улар крипто-биржа котировкалаш варағи ёки крипто-дўконнинг савдо саватига киритилган бўлиши зарур.

     @Huquqshunos_yordami

     Савол юбориш учун 👇👇

     @Online_maslaxatchii

     @Oylikhisoblaydibot
Senatorlar “O‘zboshimchalik bilan egallab olingan yer uchastkalariga hamda ularda qurilgan binolar va inshootlarga bo‘lgan huquqlarni eʼtirof etish to‘g‘risida”gi Qonunni maʼqulladi.

Qonun bilan yer uchastkasi va unda qurilgan imoratga bo‘lgan huquqni, shuningdek yakka tartibdagi uy-joy qurilgan o‘zboshimchalik bilan egallab olingan yer uchastkasiga ijara huquqini eʼtirof etishning aniq tartiblari belgilanmoqda.

Jumladan, ortiqcha egallangan yer uchastkasiga, bog‘dorchilik va uzumchilik shirkatlari hududida joylashgan turar joylar egallagan yer uchastkasiga, kichik sanoat zonalari hududidagi yer uchastkasiga bo‘lgan ijara huquqini eʼtirof etish asoslari belgilanmoqda.

Qonunning qabul qilinishi fuqarolar va tadbirkorlik subyektlarining o‘zboshimchalik bilan egallab olgan yer uchastkalariga nisbatan ijara huquqini hamda ularda qurilgan bino va inshootlarga nisbatan mulk huquqi eʼtirof etilishiga va bu orqali aholining ijtimoiy, iqtisodiy hamda ushbu bino va inshootlarni kommunal tarmoqlarga ulash bo‘yicha tadbirkorlik faoliyatini amalga oshirishda yuzaga kelayotgan muammolarining hal etilishiga imkon beradi.

@Huquqshunos_yordami

     Savol yuborish uchun 👇👇

     @Online_maslaxatchii

     @Oylikhisoblaydibot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️ Маҳалла "Еттилиги" кимлар ва уларнинг вазифалари!

Қонунчиликда маҳаллаларда “еттилик” фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, уларга қуйидаги асосий вазифалар юкланган:

Маҳалла раиси – эҳтиёжманд оилаларга уй-жойини яхшилашга кўмаклашиш;

Ҳоким ёрдамчиси – ишсизларга иш топишга кўмаклашиш;

Ёшлар етакчиси – ёшларни спорт, мусиқа ва тўгаракларга жалб этиш;

Хотин-қизлар фаоли – аёлларни тадбиркорлик, касаначилик, ҳунармандчиликка жалб қилиш;

Профилактика инспектори Маҳаллада ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш ва хавфсиз муҳитни таъминлаш, фуқароларнинг қулай атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқларини амалга оширишда кўмаклашиш;

Солиқ ходими – маҳалладаги имкониятларни ишга солиб, солиқ базасини кенгайтириш, тадбиркорлик фаолиятини қонунийлаштиришга ҳамда ўзини ўзи банд қилганларга кичик бизнес тоифасига ўтишга кўмаклашиш;

Ижтимоий ходим – ёлғиз кекса, ногирон ва бошқа муҳтожларга ижтимоий хизмат кўрсатиш каби аниқ вазифалар билан шуғулланиш.


     @Huquqshunos_yordami

     Савол юбориш учун 👇👇

     @Online_maslaxatchii

     @Oylikhisoblaydibot
Паррандачилик соҳасини янада қўллаб-қувватлаш бўйича президент қарори қабул қилинди. Ҳужжат билан:

2030 йил 1 январгача
паррандачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари юридик шахслардан олинадиган ер солиғини (экин майдонларидан ташқари) тўлашдан озод этилади.

2024 йил 1 июлдан парранда гўштини (ТИФ ТН коди 0207) экспорт қилишда мавжуд барча чекловлар бекор қилинади.

2024 йил 1 октябрдан янги сўйилган, совутилган ёки музлатилган уй паррандаси гўшти ва қўшимча озуқабоп маҳсулотлари (бутун гўшт, қанот, бел, бўйин, окорочок, голен, сон, қийма ва тери) Ўзбекистон ҳудудига олиб киришда белгиланган божхона божи бўйича берилган имтиёз бекор қилинади.

@Huquqshunos_yordami

     Савол юбориш учун 👇👇

     @Online_maslaxatchii

     @Oylikhisoblaydibot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Катта акция❗️

Мини бассейн 183+51 см 🐳

Тўловни маҳсулотни қўлингизга олганда қиласиз 🤝

💰Маҳсулот нархи: 299.000  сўм.

🚚 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд. Сайтга кириб буюртма беринг. 10 дақиқа ичида операторлар боғланади.

Буюртма бериш👇👇
https://alijahon.uz/oqim/63858
https://alijahon.uz/oqim/63858
https://alijahon.uz/oqim/63858
Ëшлар сиёсати соҳасида амалга оширилган ишлар сарҳисоби, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан ўтган видеоселектор йиғилишида белгиланган асосий вазифалар.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.


     @Huquqshunos_yordami

     Савол юбориш учун 👇👇

     @Online_maslaxatchii

     @Oylikhisoblaydibot
Ўтган ҳафта ўзбек интернетида энг катта муҳокама қилинган мавзу боласини мажбуран ноқонуний диний таълимга берган ота-оналарни жаримага тортилиши масаласи бўлди.

Кимдир ҳаяжон, яна кимдир популистлик қилиб анча нарса ёзишди.

Энди реал вазиятга келадиган бўлсак, қонун ташаббускорлиги ноқонуний диний таълим кучайиб бораётганлиги хавотиридан қонунчиликда ўзгартириш таклиф қилинаётганлигини айтишди. Ноқонуний ҳужралар орқали турли хил ғоялар кириб келаётганлиги, ўқитаётган шахсларнинг ҳам билим даражаси йўқлиги, у ерда болаларга ноинсоний муносабатда бўлаётганлиги таъкидланди. Хуллас, қонун ташаббускорларида масала бўйича асосли хавотирлар бор.

Лекин, вазиятда сабаблари билан эмас, натижа билан курашилаётгандек.

Диний масала Ўзбекистонда оғриқли масалалардан бир бўлиб қолаверади. Қонуний диний таълим мавзусини ҳам ҳар бир неча ойда бир неча маротаба кўтаришади. Агарки, талаб бўлса ва шу талабга қонуний жавоб йўқ бўлса, ноқонуний диний таълим авж олаверади. Шу учун ҳам вазиятда жарима қўлланилаётган эканми, қонуний диний таълим олиш имкониятини ҳам яратиш керак деб ўйлайман.

Бизда диний масалада эҳтиёткорлик кучли эканлигини ҳисобга олсак, давлатга тегишли, давлат назоратида бўлган диний курсларга рухсат берилиши ҳозирги вазиятда тўғрироқ қарор. Дейлик, ҳар бир туманда биттадан диний курс очилиши мумкин. Унга қатнашга маълум бир шартлар билан 12 ёки 14 ёшдан руҳсат берилиши мумкин. Унда ўқитиладиган дастурни ҳам, уни ўқитадиганларни ҳам расмий диний уламолар тайёрлашади. Дарсларни ўтиш ҳам имом хатиб ёки диний идора ходимларига топширилади. Шунда болалар ноқонуний ҳужралардан эмас, назоратдан ўтган, назоратда бўлган, тасдиқланган, тўғри манбалардан таълим олишади. Ўйлайманки, хавотир оладиган ташкилотлар расмий диний курсларни осонроқ назорат ҳам қилиб билишади.

Ёш чегарасини аниқлаб олса, аниқ дастурлар яратса, камида боласи диний таълимни олишни хоҳлаган аҳолида танлов имконияти бўлади. Ҳозир танлов бермасдан тақиқлар орқали курашиш хато бўлса керак. Мусулмон жамиятида яшашимизни ҳисобга олсак, қонуний диний таълим олиш имконияти берилиши, ўша ҳолатда ноқонуний ҳолатлар қаттиқ жазоланиши вазиятга ечиб деб ўйлайман.



Буларнинг ҳаммаси ИМҲО, албатта.

©allaevuzb

     @Huquqshunos_yordami

     Савол юбориш учун 👇👇

     @Online_maslaxatchii

     @Oylikhisoblaydibot
⚡️Ish safariga yoki sayohatga ketyapsizmi?

O'zbekistondan chiqishingizga ta’qiq yo'qligini bilib oling!

📱 Buni hoziroq my.gov.uz orqali tekshiring:

🔵 Xizmat hech qanday hujjatlarsiz va to'lovsiz taqdim etiladi.

✈️ Xorijga ko‘ngil xotirjam ketishga ishonch hosil qiling.

Agar cheklov mavjud bo'lsa, sababini ko'rib, tezkor bartaraf eting.

     @Huquqshunos_yordami

     Savol yuborish uchun 👇👇

     @Online_maslaxatchii

     @Oylikhisoblaydibot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📜Қонунчиликка кўра, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси қуйидаги ҳолларда берилади:

🔹вақтинчалик меҳнат лаёқатини йўқотиш билан боғлиқ касаллик вақтида (шикастланишда);

🔹санаторий ва соғломлаштириш муассасаларида даволанганда;

🔹касалланган оила аъзосини парваришлаш зарур бўлганда;

🔹карантинда;

🔹сил ёки касб касаллиги туфайли вақтинча бошқа ишга ўтказилганда;

🔹меҳнат лаёқатини тиклаш ёки ясама аъзо (протез) қўйдириш учун реабилитация муассасаларига ётқизилганда.

     @Huquqshunos_yordami

     Савол юбориш учун 👇👇

     @Online_maslaxatchii

     @Oylikhisoblaydibot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
PF-98 Maktabgacha ta`lim agentligini tugatish.pdf
5 MB
❗️“Maktabgacha va maktab ta'limi sohasida davlat boshqaruvi tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari to'g'risida”gi Prezident Farmoni (PF-98-son, 02.07.2024 y.)

Faoliyati tugatilayotgan Maktabgacha taʼlim agentligining 66 ta shtat birliklari quyidagicha taqsimlandi:

39 tasi — Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligining markaziy apparatiga;

14 tasi — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmalariga;

13 tasi — hududiy pedagogik mahorat markazlarining metodik xizmat koʻrsatish boʻlimlariga berildi.

Agentlik joylashgan bino Ijtimoiy himoya milliy agentligiga berildi.

Farmon bilan Prezident va Hukumatning ayrim hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilgan. Shu jumladan, oilaviy va davlat-xususiy sherikchilik asosida tashkil etilgan maktabgacha taʼlim tashkilotlari faoliyatiga oid bandlarga ham oʻzgartirishlar kiritilgan.

     @Huquqshunos_yordami

     Savol yuborish uchun 👇👇

     @Online_maslaxatchii

     @Oylikhisoblaydibot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ 2024-2025-yilgi qabul jarayonida magistratura mutaxassisliklari uchun imtihonlar o'tkazilmaydi

Bu haqda Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi brifingida ma’lum qilindi.

📋 Talabgorlar diplom balli va chet tili sertifikatlari asosida qat'iy saralanadi. Avval diplom ball, keyin chet tili sertifikati ustunligi ko'rib chiqiladi.

🗓 2024-2025-yilgi qabul jarayonida magistratura mutaxassisliklari uchun talabgorlar o'qish javoblari 20-avgustga qadar e'lon qilinadi.

📌 Eslatib o‘tamiz, hujjatlarni topshirish jarayoni vazirlikning rasmiy http://magistr.edu.uz platformasi orqali 30-iyulga qadar (shu kuni ham) davom etadi.

➡️ Shu oʻrinda, magistratura mutaxassisliklariga tanlovlarda belgilangan talab darajasidagi milliy yoki xalqaro sertifikatga ega shaxslar ishtirok etishi mumkin.

     @Huquqshunos_yordami

     Savol yuborish uchun 👇👇

     @Online_maslaxatchii

     @Oylikhisoblaydibot