Huquqshunos yordami
60.8K subscribers
769 photos
75 videos
78 files
1.05K links
Реклама бериш учун👉 @Akbar_1504

Ҳуқуқшуносга саволлар юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii

@telefon_orqali_maslaxat
Download Telegram
⚡️⚡️КИМЛАР БОЛАГА БОҒЧА ПУЛИ ТЎЛАШДАН ОЗОД ҚИЛИНАДИ?

Савол: Болага боғча пулини кимлар тўламаслиги мумкин?

Мазкур масала "Мактабгача таълим муассасалари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низом"га асосан тартибга солинади. Низомга кўра, боғчада болалар умумий сонининг 15 фоизи (боғчада 100 нафар бола бўлса шулардан 15 нафари озод қилиниши мумкин) доирасида кам таъминланган оилалар фарзандлари тўловдан озод қилинади.

👉 Боғча тўловидан биринчи навбатда қандай оилалар фарзандлари озод қилиниши керак?

❇️ Тўловдан биринчи навбатда ота-оналаридан бири ёки иккаласи I ёхуд II гуруҳ ногиронлиги бўлган кам таъминланган оила фарзандларига, шунингдек ўртача ойлик жами даромади энг паст даражада бўлган кам таъминланган оила фарзандларига имтиёз берилади.

👉 Ўша 15 фоизлик рўйхатни ким тузади?

❇️ Тўловдан озод қилинадиган кам таъминланган оила фарзандлари рўйхати маҳалла томонидан берилган оиланинг мулкий аҳволи тўғрисида маълумотномага ва тегишли боғча ота-оналар қўмитасининг хулосасига асосан аниқланади ва шакллантирилади.

👉 Бу рўйхат қачон тузилади?

❇️ Тўловдан озод қилинадиган кам таъминланган оила фарзандлари рўйхати ҳар ўқув йилининг 25 сентябрь кунига қадар тасдиқланади.

👉 Рўйхатга кирмай қолганлар нима бўлади?

❇️ Рўйхатга кирмай қолган, шунингдек йил давомида аниқланган кам таъминланган оилалар фарзандлари ҳисобидан захира шакллантирилади хамда тўловдан озод қилинган болаларнинг боғчага қатнаши тўхтатилиши натижасида бўшаб қолган ўринлар мазкур заҳирадан тўлдириб борилади.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
⚡️⚡️ФАН ОЛИМПИАДАЛАРИНИНГ ҒОЛИБЛАРИГА ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИГА КИРИШДА ҚАНДАЙ ИМТИЁЗЛАР МАВЖУД?

     Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан:

     🔰 Асосий олимпиадаларнинг республика босқичида 1-, 2- ва 3-ўринларни эгаллаган иштирокчиларга ихтисослик фани бўйича давлат олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида максимал балл олиш ҳуқуқини берувчи ва уч йил муддат давомида амал қилувчи сертификат тақдим қилинади.

     @Huquqshunos_yordami

     Savol yuborish uchun 👇👇

     @Online_maslaxatchii
Уй-жой учун субсидия олиш тартиби ҳақида 5 саволга 5 жавоб

Субсидия кимларга берилади?

👉 Субсидия олиш мақсадида ариза билан 18 ёшга тўлган фуқаролар мурожаат қилиши мумкин.

👉 Субсидия даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга ижтимоий мезонлар асосида берилади.

🔰 Даромади юқори бўлмаган оила деб эса қуйидагилар эътироф этилади:

● Қишлоқларда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3 бараваридан (2 млн 940 минг сўм) 6,9 бараваригача (6 млн 762 минг сўмгача);

● Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларида белгиланган МҲТЭКМнинг 3 бараваридан (2 млн 940 минг сўм) 8 бараваригача (7 млн 840 минг сўмгача);

● Тошкент шаҳрида белгиланган МҲТЭКМнинг 3 бараваридан (2 млн 940 минг сўм) 9,2 бараваригача (9 млн 016 минг сўмгача) бўлган оилалар.

🔹Ипотека кредитининг энг кўп миқдори қанча?

👉 2023 йил учун бир қарз олувчига ажратиладиган ипотека кредитининг энг кўп миқдори:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда – 327 млн 250 минг сўм;
Тошкент шаҳрида – 416 млн 500 минг сўм.

🔹Ипотека кредитининг фоиз ставкаси қанча ва унинг қанча миқдори қоплаб берилади?

👉 Ипотека кредитлари бозор шартлари асосида белгиланадиган фоиз ставкаларида ажратилади.

➡️ Субсидиялар:

квартира жойлашуви, қиймати ва майдонидан қатъи назар, дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – 32 миллион сўм;
кредит бўйича фоизнинг бир қисмини қоплаш учун – биринчи 5 йилда 10 фоиздан ошган қисмига тўланади.

🔹Субсидия олиш учун қаерга мурожаат қилиш керак?

👉 Субсидия олиш учун исталган туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этиш ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (my.gov.uz) рўйхатдан ўтиш керак.

🔹Қандай ҳужжатлар талаб қилинади?

жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами маълумотлари;
оила аъзоларининг шахсий идентификация рақами маълумотлари ва никоҳ гувоҳномаси, фарзандлар туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномалар нусхалари (мавжуд бўлганда);
никоҳ бекор қилинганлигига оид ҳужжатлар ёки оилавий ҳолати тўғрисида ФҲДЁ органлари архивидан маълумотнома;
доимий рўйхатга олинган жойидан кадастр рақами ва турига тегишли маълумотлар;
доимий яшаш жойидан уй дафтарининг ёки квартиралар бўйича карточканинг (17-шакл) нусхаси;
ариза берувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг даромади ва ушлаб қолинган даромад солиқлари тўғрисидаги маълумотнома.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
⚡️⚡️ ХОРИЖДА ИШЛАЁТГАН ФУҚАРОЛАР ВА УЛАРНИНГ ОИЛА АЪЗОЛАРИГА МОДДИЙ ЁРДАМ ПУЛИ ҚАНДАЙ ТАРТИБДА БЕРИЛАДИ?

❇️ Савол: Мен ҳам хорижда меҳнат мигранти бўлиб ишлайман. Айтингчи қандай тартибда моддий ёрдам пули ва компенсация пулларини олишим мумкин?

Жавоб: “Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорига асосан ПҚ–149-сон, 01.03.2022 й.

🔰 Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясинингмаблағлари ҳисобидан меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг оила аъзоларига ёрдам пуллари ва йўлланмалар беришда:

🟢 ёрдам пуллари ва йўлланмалар башарти меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқаролар “Labor migration” дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган бўлса берилади;

🟢 талабгорлар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига “Labor migration” дастурий мажмуаси орқали электрон мурожаат қилади.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
⚡️⚡️Уй-жой сотиб олиш учун СУБСИДИЯга ариза бериш тартиби билан қуйидаги видеороликни кўриш орқали батафсил маълумотга эга бўласиз 👇👇

https://youtu.be/E9u2NVjaExg

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
🟦🟦🟦🟦

Кўп йиллик иш стажига эга тиббиёт ҳодимларига устама тўланади

🔝 Врачларга, ўрта ва кичик тиббиёт ходимларига, соғлиқни сақлаш барча муассасалари фармацевтика ходимларига қуйидаги устамалар тўланиши керак:

🔹 узлуксиз иш стажи 5 йилдан 10 йилгача – тариф ставкасининг 5 фоизи;

🔹 узлуксиз иш стажи 10 йилдан 15 йилгача – тариф ставкасининг 10 фоизи;

🔹 узлуксиз иш стажи 15 йилдан 20 йилгача – тариф ставкасининг 15 фоизи, олий маълумотли ҳамширалар учун тариф ставкасининг 20 фоизи;

🔹 узлуксиз иш стажи 20 йилдан ортиқ – тариф ставкасининг 20 фоизи, олий маълумотли тиббиёт ҳамширалари учун тариф ставкасининг 30 фоизи.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
⚡️⚡️Пенсионер ходимни малака ошириш ёки хизмат сафарига юбориш мумкинми?

Савол: Савол мазмуни шундан иборатки, мен пенсионерман, малака оширишга ёки хизмат сафарига юборишга иш берувчи ҳақлими? Қонунда қандай имтиёзлар бор?

Жавоб: Меҳнат кодексининг 4-моддасига кўра ҳар ким меҳнат ҳуқуқларини амалга ошириш ва ҳимоя қилишда тенг имкониятларга эга. Меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситиш тақиқланади.

Ушбу моддада жинси, ёши, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ҳолати ва мансаб мавқеи, яшаш жойи, динга бўлган муносабати, эътиқоди, жамоат бирлашмаларига мансублиги, шунингдек ходимларнинг ишчанлик сифатлари ва меҳнати натижалари билан боғлиқ бўлмаган бошқа жиҳатларига қараб меҳнат ва машғулотлар соҳасида бирор-бир тўғридан-тўғри ёки билвосита чекловлар белгилаш, худди шунингдек бирор-бир тўғридан-тўғри ёки билвосита имтиёзлар бериш камситишдир дейилган.

Демак, Меҳнат кодексининг 4-моддаси талабларидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, сизнинг ёшингиз улуғлиги сабабли имтиёз берилиши бошқа ходимни камситиш бўлиб қолади.

Энди мантиқ жиҳатдан олиб қарасак, сиз қайси соҳада ишлашингиздан қатъий назар ўз устингизда ишламасангиз, малака оширмасангиз ўз-ўзидан сифат кўрсатгичингиз пасаяди.

Ўқитувчи бўлиб янги замонавий интерактив ўқитиш услубларни қўллай олмасангиз ўқувчилар орасида обрўйингиз тушиб кетади. Шу сабабли барча педагоглар ўз малакасини ошириб, дарс берадиган фанлари бўйича касбий ва педагогик маҳоратини доимий равишда ўстириб бориши зарур.

Умуман айтганда биз сизларни қаттиқ ҳурмат қиламиз, эъзозлаймиз, лекин қонунчиликда пенсионер ходимнинг хизмат сафарига юборишда ёки малака оширишга юборишда имтиёзлар йўқлигини ҳам маълум қиламиз.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 январдаги 25-сон қарори билан тасдиқланган низомнинг 19-бандига кўра ходим асосий иш жойи бўйича белгиланган муддатда (жорий йил давомида) малака ошириш курсларидан узрли сабабларсиз ўтмаган тақдирда, у билан тузилган меҳнат шартномаси амал қилиш муддатидан қатъи назар, белгиланган тартибда икки ой мобайнида бекор қилинади.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
⚡️ Endilikda maktabda oʻqib turib, universitetda ham oʻqish mumkin!

🇺🇿 Oʻzbekistondagi Finlandiya bilan hamkorlikda ochilgan Xalqaro universitetda ta'lim olish imkoniyati endilikda maktab oʻquvchilarida ham mavjud.

📥 Hujjatlar onlayn tarzda internet manzil orqali qabul qilinadi.

9, 10 va 11-sinf o‘quvchilari Xalqaro Nordik universiteti Foundation dasturini muvaffaqiyatli bitirib, universitetda imtihonsiz o‘qishni 2-kursdan davom ettirishlari mumkin!

🔑 O‘zlashtirish ko‘rsatkichi eng yuqori bo‘lgan talabalarga bakalavriat bosqichi uchun grantlar ajratiladi.

👩‍💻Qoʻshimcha savollar boʻlsa murojaat qiling: +998555084400 | @niu_foundation

👉 Batafsil maʼlumot

XNU rasmiy kanali✅️👇
https://t.me/+iKTKagxCh7w5MjBi
⚡️⚡️ 18 ЁШГАЧА БОЛАЛАРИ БЎЛГАН ОИЛАЛАРГА НАФАҚА ТАЙИНЛАШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ БЎЙИЧА ТУШУНТИРИШ БЕРАМИЗ.

🔰 Болали оилаларга нафақа (18 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа) ва 12 ой муддатга тайинланади, бироқ бола тегишлича ўн саккиз ёшга тўлган ойнинг охиригача тўланади.


🟢 Оила 2022 йилнинг 1 январидан-оиланинг ҳар бир аъзосига жами бир ойлик ўртача даромад 498 минг сўмдан ошмаганда кам таъминланган деб эътироф этилади.

🟢 Болали оилаларга нафақа яшаш жойи бўйича оиланинг муомалага лаёқатли аъзосининг ёзма аризасига асосан тайинланади.

🟢 Болали оилаларга нафақа тайинлаш учун ариза зарур ҳужжатлар билан бирга бевосита ариза берувчининг доимий ёки вақтинча яшаш манзилидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига тақдим этилади ва рўйхатга олинади.

📑 Аризага қуйидагилар илова қилинади:

1️⃣ ариза берувчи оила аъзоларининг Ўзбекистон Республикаси паспорти нусхалари ёки ID-карталари;

2️⃣ чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш гувоҳномалари, фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномалари ёки ID-карталари ҳамда яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисида қайд варағи нусхаси;

3️⃣ болалари васийлик остида бўлган тақдирда, аризага васийлик ва ҳомийлик органининг қарори нусхаси;

4️⃣ оиланинг мавжуд чорва моллари ва паррандалари тўғрисида маълумот;

5️⃣ ариза берувчи ва унинг оила аъзолари номидаги тижорат банки ҳисобварақларидаги маблағ қолдиқлари тўғрисида оилада бирга яшовчи 18 ёш ва ундан катта ёшдаги муомалага лаёқатли барча оила аъзолари имзолари билан тасдиқланган ариза.

🔰 Қуйидаги ҳолатлар мавжуд бўлганда нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш рад этилади:

а) ариза берувчи оиласининг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромад миқдори юқори бўлса;

б) ариза берувчи ва унинг оила аъзоларида жами биттадан ортиқ кўчмас мулки ёки бир ва ундан ортиқ нотурар жой бинолари мавжуд бўлганда;

в) ариза берувчи ёки унинг оила аъзоларида ўз номига расмийлаштирилган ёки бош ишончнома асосида фойдаланилаётган:

1️⃣ ишлаб чиқарилган муддати 7 йилдан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган автотранспорт воситаси мавжуд бўлганда;

2️⃣ жами икки ва ундан ортиқ, техник ҳолати соз бўлган автотранспорт воситалари мавжуд бўлганда;

г) ариза берувчи ва унинг оила аъзоларининг тижорат банкларидаги депозит ҳисобварақларида ариза берган ойда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг беш баравари ва ундан ортиқ миқдорда маблағлари мавжуд бўлганда;

е) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, ИИВ, ФВВ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, ДХХ, Давлат божхона қўмитаси, Мудофаа саноати давлат қўмитаси ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотларнинг хизматчилари ва ходимлари ёки уларнинг оила аъзолари (турмуш ўртоғи ва болалари) томонидан аризалар тақдим этилганда;

ж) белгиланган тартибга риоя қилмаган ҳолда такрорий ариза тақдим этилганда.

з) оилада меҳнат органлари томонидан тайинланган ишсизлик нафақасини олаётган аъзолари мавжуд бўлганда;

и) оилада охирги 12 ой давомида иш қидираётган аъзоси меҳнат органларининг мақбул келадиган ишга доир таклифларини мунтазам равишда (икки ва ундан ортиқ маротаба) рад этганда.

🟢 Асос: Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида НИЗОМ

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
⚡️⚡️“Суюнчи пули”ни олиш тартиби қандай?

Халқ тилида “Суюнчи нафақаси” деб аталадиган бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа амалдаги қонунчиликка мувофиқ ҳар бир туғилган фарзанд учун тўлаб берилади.

❗️Маълумот учун: бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа суммаси - меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 70,3 фоизи деб белгиланган. Яъни ҳозирги кунда 688 940 сўмни ташкил этади.

Суюнчи нафақасини олиш учун қаерга мурожаат қилиш керак?

Аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш, бунда фуқароларнинг оворагарчиликларини бартараф этиш мақсадида “суюнчи нафақаси”ни тайинлаш бўйича хизматлар 2020 йилдан бошлаб, фуқаронинг мурожаатисиз композит шаклида амалга оширилмоқда.

Яъни, бугунги кунда бола туғилганда болага бериладиган фамилия, исм ва ота исми, ота-она ва уларнинг никоҳи, бола рўйхатга қўйиладиган поликлиника ва ички ишлар бўлими, навбатга қўйиладиган давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳақидаги барча маълумотлар тиббиёт муассасаси (туғруқхона, шифохона туғруқ бўлими, оилавий поликлиника) томонидан «Туғилиш ва ўлимни, шу жумладан перинатал ўлимни электрон рўйхатга олиш» автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилади.

Пенсия жамғармаси томонидан барча зарурий маълумотлар тиббиёт муассасаси ва ФҲДЁ ахборот тизимларидан электрон шаклда олинган ҳолда “Суюнчи” нафақаси автоматик равишда тайинланади.

Бунда, боланинг отаси ёки онаси Пенсия жамғармасига мурожаат қилмасдан тўғридан-тўғри Халқ банкининг исталган филиалига мурожаат қилиш орқали “суюнчи” нафақасини олиш имконияти яратилган. Бундан ташқари, фуқаронинг хоҳишига кўра ушбу нафақалар Халқ банкига ҳам мурожаат қилмасдан уларнинг банк картасига юклаб берилиши мумкин.

❗️Маълумот учун: бола туғилгандан бошлаб 6 ой муддат ичида бир марталик нафақа пулини олиш учун Халқ банкининг исталган филиалига мурожаат қилиш мумкин.

Нафақа тайинлаш ва тўлаш жараёнлари осонлаштирилганлиги натижасида ушбу нафақани олувчилар сони ошди.

Мисол учун, статистик маълумотларга мувофиқ, 2022 йилда туғилган болалар сони 932,2 мингтани ташкил этган бўлса “суюнчи” нафақаси 922,4 минг нафарига (ёки 98,9%) тўлаб берилган. Таққослаш учун, 2018 йилда туғилган болалар сони 768,5 минг нафарни ташкил этиб, “суюнчи” нафақасини олиш учун 681,7 минг нафар (ёки 88,7%) мурожаат қилган.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
#Биласизми

Ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори мазкур иш берувчидаги иш стажига боғлиқ бўлади ва у:

▫️ 3 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан;

▫️ 3 йилдан 5 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизидан;

▫️ 5 йилдан 10 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизидан;

▫️ 10 йилдан 15 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 150 фоизидан;

▫️ 15 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 200 фоизидан кам бўлиши мумкин эмас.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
ПЛАСТИК КАРТАМДАН НОҚОНУНИЙ ПУЛ ЕЧИЛМОҚДА. НИМА ҚИЛСАМ БЎЛАДИ?

❇️ Савол: Ассалом алайкум. Мени бир саволим бор эди. Яқинда пластик картамни текширсам 300 минг сўм пул сарфланган экан банкоматга бориб текширтирсам ҳеч қандай пул ечилмаган. Бу қанақаси ахир. Ўйлашимча менинг тўлов пластикимдан пул маблағларини ноқонуний олиб қўйилган. Менга қандай маслаҳат бера оласиз.



Жавоб: Тўлов карта ҳисобварағидан пул маблағларининг йўқолиши (ноқонуний олиб қўйилиши) турли сабабларга кўра, фирибгарлик операцияларидан тортиб терминал ёки банкоматнинг иш фаолиятидаги узилиш билан боғлиқ ҳолда юз бериши мумкин.

🔹Эътибор беринг. Одатда пластик картадан пул маблағларни ҳисобрақамдан нотўғри ечиб олиниши билан боғлиқ муаммолар техник нуқсонлардан келиб чиқади.

👉 Сизнинг рухсатингизсиз пластик картангиздан пул маблағлари ечилганлигини аниқлаган бўлсангиз, қуйидаги ҳолатларни аниқлаштиришингиз тавсия этилади:

👉 Сизда давлат ижрочилари картангиздан ечиб олиши мумкин бўлган ҳар қандай тўланмаган жарималарингиз борми?

👉 Охирги марта картангиз орқали тўловларни қачон амалга оширдингиз?

👉 Карта ҳисоб рақамини юритиш учун тўловни амалга ошириш муддати келмадими?

👉 Маблағларнинг ечиб олиниши сиз тўлашни унутган мажбурий тўловлар билан боғлиқми (коммунал хизматлар)?

Агар карта эгаси пул маблағлари унинг ҳисобидан йўқолган деб топса нима қилиш керак

Биринчи босқич: картани блокировка қилиш. Бу ҳолатларда зудлик билан хизмат кўрсатувчи банкка мурожаат қилиш (қўнғироқ қилиш) тавсия этилади.

Иккинчи босқич: банкка мурожаат қилиш. Агар йўқолган карта орқали пул маблағлари ечиб олинган бўлса, у ҳолда пул ўтказмасини бекор қилиш ҳақида ариза билан банкка мурожаат қилиш керак. Аризада барча ҳолатларни батафсил баён қилиш лозим. Бундан ташқари, мижознинг картадан пул маблағларини ечиб олишида алоқадор эмаслигини тасдиқловчи барча мумкин бўлган далиллар илова қилинади.

Учинчи босқич: ҳуқуқни мухофаза қилувчи ораганларга мурожаат қилиш. Иккинчи босқичга параллел равишда, ички ишлар органларига банк картасидан пул маблағларининг ўғирланганлиги ҳақида ариза билан мурожаат қилиш тавсия этилади. Аризада барча шароитларни батафсил баён қилиш лозим. Бундан ташқари, мижознинг картадан пул маблағларини ечиб олишида алоқадор эмаслигини тасдиқловчи барча мумкин бўлган далиллар илова қилинади.

Тўртинчи босқич: судга даъво аризаси киритиш.
Агар банк ҳисобдан ноқонуний ечиб олинган маблағларни қайтариш талабини рад этган бўлса, судга мурожаат қилинг. Етарли асослар мавжуд бўлганда жабрланувчи ўз маблағларини қайтариши мумкин.
═══════════════════════
☝️Демак, сизда пластик картангиз билан боғлиқ (пул ечилиши) муммо юзага келаганлигини инобатга олиб, юқорида биз келтирган асослар бўйича ҳаракат қилишингиз лозим бўлади.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
⚡️⚡️Психолог лавозимига талабаларни ишга қабул қилиш мумкинми?

Савол: Бизнинг мактабга 4-курсда ўқиётган талаба суднинг қарори асосида психолог лавозимига ишга қабул қилинди. Малака талабларда психолог камида бакалавр даражасида бўлиши кераклиги белгиланган. Бу ҳолатда қандай йўл тутиш керак?

Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра олийгоҳларнинг педагогика йўналишларида ўқиётган шахслар 3-курсдан бошлаб ўқишига халақит бермаган ҳолда педагоглик ишини амалга ошириш учун мактабларга асосий ишчи сифатида ишга қабул қилиниши мумкин.

Аммо талабаларнинг психолог лавозимида ишлашига рухсат этилмайди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023 йил 16 августдаги 247-сонли буйруғи билан "Умумий ўрта таълим мактаби (мактаб-интернат) ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифларида психологларнинг малака талаблари белгилаб берилган.

Унга кўра психолог лавозимида ишлаш истагини билдирган фуқаро камида бакалавр даражасидаги психолог ёки олий маълумот ва унга қўшимча психология йўналиши бўйича қайта тайёрлов курсини тугатган бўлиши лозим.

Талабалар эса ушбу талабларга мос тушмайди. Чунки улар тугалланмаган тўлиқсиз олий маълумотли шахслар ҳисобланади. Бу вазиятда суд нотўғри қарор чиқарган бўлиши мумкин. Ушбу ҳолат юзасидан юқори суд инстанцияларга қайта мурожаат қилиш лозим.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
Конституциямизнинг 52-моддаси: "Ўзбекистон Республикасида ўқитувчининг меҳнати жамият ва давлатни ривожлантириш, соғлом, баркамол авлодни шакллантириш ҳамда тарбиялаш, халқнинг маънавий ва маданий салоҳиятини сақлаш ҳамда бойитишнинг асоси сифатида эътироф этилади.

Давлат ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилади."

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
⚡️⚡️МАКТАБ ДИРЕКТОРЛАРИ ВАКАНТ ДАРС СОАТЛАРИНИ МЕҲНАТ БИРЖАГА ТАҚДИМ ЭТМАСА БЎЛАДИМИ?

⁉️ Савол: Мактаб директори ўринбосарлари штатдан ташқари 10 соат дарс ўтиш мумкинлиги кўрсатилган. Бандликка кўмаклашиш бўлимига ҳисоботда вакант қилиб кўрсатиш шартми?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сонли қарори билан тасдиқланган Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида низомнинг 18-бандига кўра алоҳида ҳолларда халқ таълими муассасаларида ходимнинг розилиги билан касблар (лавозимлар)ни бирга қўшиб олиб боришга, шунингдек ўзининг асосий иши билан биргаликда ишда вақтинча бўлмаган ходимларнинг вазифаларини бажаришга йўл қўйилади.

Бунда лавозимларни бирга қўшиб олиб бориш бўйича иш вақтининг жами давом этиши йиллик жами 1548 соат иш вақтининг 50 фоизидан, яъни йил мобайнида 774 соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас. (яъни бир ўқитувчига 30 соатгача дарс бериш мумкин)

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида Низом” иловасининг 6-бандига мувофиқ умумтаълим мактаблари ўқитувчиларининг айнан шу муассасада белгиланган меҳнат нормасидан ортиқ бўлган, лекин ушбу иш тури бўйича иш вақти нормал давомийлигининг 50 фоизидан кўп бўлмаган иши ўриндошлик асосида ишлаш ҳисобланмайди ҳамда улар меҳнатига тасдиқланган тарификация асосида ҳақ тўланади.

Шуни эсдан чиқармаслик лозимки, мактаб директори мансабдор шахс сифатида мактабдаги бўш иш ўринларини (вакант лавозимларни) маҳаллий мехнат органига (меҳнат биржага) тақдим этиб бориши лозим.

Мактаб ходимларини қўшимча дарс соати билан таъминлаш мақсадида бўш иш ўринларини яшириб турса бўлмайдими?

Бундай вазиятда мактаб директори «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунни бузган ҳисобланади ва маъмурий жавобгарликка тортилади.

Ушбу қонунга мувофиқ иш берувчи бўш иш жойлари (вакант лавозимлар) бор-йўқлиги тўғрисидаги маълумотларни, олдиндан (камида икки ой олдин) маҳаллий меҳнат органига мўлжалланаётган ишдан озод қилишлар тўғрисидаги ахборотларни, бўшаб қоладиган ҳар бир ходимни кўрсатган ҳолда тақдим этишга мажбурдир.

Мактаб директори ахборотни ўз вақтида тақдим этмаса ва бўш иш жойларини (вакант лавозимларни) яширса Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 229-моддаси талабларини бузган ҳисобланади.

Яъни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 229 моддасига кўра:
Бўш иш ўринларини яшириш, бўш иш ўринлари ёки ҳар бир ходим бўшатиб олиниши кутилаётганлиги тўғрисидаги ахборотни ўз вақтида тақдим этмаслик, иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармасига ажратмаларни тўлашдан бўйин товлаш мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


Шуни эслатиб ўтамизки, агар мактаб директори ортиқча дарс соатларини бўш иш ўрни сифатида Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига тақдим этсада, лекин ҳеч ким иш сўраб келмаса, диретор ўринбосари ички ўриндошлик асосида 10 соатгача дарс ўтиши мумкин.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
ҲЕЧ ҚАЕРДА ИШЛАМАЙДИГАН ШАХС БИР НАФАР БОЛАГА ҚАНЧА МИҚДОРДА АЛИМЕНТ ТЎЛАЙДИ?

Жавоб: Оила Кодексининг 99-моддасига мувофиқ, агар вояга етмаган болаларга таъминот бериш ҳақидаота-она ўртасида келишув бўлмаса, уларнинг таъминоти учун алимент суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг бир бола учун — тўртдан бир қисми; икки болаучун — учдан бир қисми; уч ва ундан ортиқ бола учун — ярмиси миқдорида ундирилади. Бутўловларнинг миқдори тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқҳолатларни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин. Ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори қонун ҳужжатлари билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5 фоизидан кам бўлмаслиги керак.

🧮 Сизни хўжайиниз ҳеч қаерда ишламаса, бир нафар бола учун ўртача ойлик иш ҳақининг 4 дан 1 қисми яъни
1 085 999.75 сўм алимент тўлаши керак сизга.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
Конституциямизнинг 53-моддаси: "Ҳар кимга илмий, техникавий ва бадиий ижод эркинлиги, маданият ютуқларидан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатланади. Интеллектуал мулк қонун билан муҳофаза қилинади.

Давлат жамиятнинг маданий, илмий ва техникавий ривожланиши ҳақида ғамхўрлик қилади."

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли мурожаатларини тезкор кўриб чиқувчи “ишонч телефони” ишга туширилади

“Аҳолининг ижтимоий ҳимоя олиш ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда давлат ижтимоий ёрдами ва хизматларини кўрсатишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (539-сон, 14.10.2023 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, 2023 йил 15 октябрдан:

ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар “Инсон” ижтимоий хизматлар кўрсатиш марказлари томонидан тасдиқланган жадвал асосида бир йилда камида бир маротаба чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади;

ижтимоий ходимларга фуқаролардан кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш бўйича аризаларни қабул қилиш ваколати берилади.

🗓 2024 йил 1 январдан I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ёки 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болага, шунингдек, даволаш муассасасининг хулосасига кўра ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган қарияларга қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатлари ижтимоий ходимлар томонидан бир йилда бир маротаба ўрганилади ва ўрганиш маълумотлари “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими орқали юритиб борилади.

🎓 2024/2025 ўқув йилидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан ўтказиладиган “Энг фаол ижтимоий ходим” кўрик танловининг вилоят босқичида ғолиб бўлган ижтимоий ходимлар давлат олий таълим муассасаларига “Ижтимоий иш” мутахассислиги бўйича тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади.

▶️ 2024 йил 1 июлдан моддий ёрдам ва бошқа ижтимоий хизматларни ҳисобга олишнинг ягона тизимини яратиш орқали ҳар бир фуқаро (оила) учун белгиланган ижтимоий тўловлар, тақдим этилган имтиёзлар, шу жумладан, субсидиялар, хизматлар ва ёрдамларнинг ҳар бир фуқаро кесимида “Ижтимоий ҳимоя” АТда ҳисоби юритилади, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ очилган давлат жамғармалари ва бошқа жамғармалар интеграция қилинади.

🏢 Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан:

🔹2023 йил 1 ноябрдан ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар эксперимент тариқасида йўлга қўйиладиган туман (шаҳар)ларда “Инсон” ижтимоий хизматлар кўрсатиш марказларида оғир ҳаётий вазиятга тушган шахслар учун психологик ёрдам кўрсатиш тизими жорий этилади;

🔹2023 йил 15 ноябргача ўзининг тизимига кирадиган ташкилотларга тегишли бино ва иншоотларга ижтимоий ҳимоя йўналишидаги нодавлат нотижорат ташкилотларини, заруратга кўра, текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириш чоралари кўрилади;

🔹2023 йил 1 декабргача тиббий-ижтимоий экспертизадан ўтказиш натижасига кўра ногиронлиги бўлган шахс учун соғлиғининг ҳолатига кўра мумкин бўлган меҳнат фаолияти турлари ва меҳнат шароитлари тўғрисидаги маълумотлар интеграцияси таъминланади;

🔹2024 йил 1 январгача ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг мурожаатларини тезкор кўриб чиқишга мўлжалланган “ишонч телефони” ишга туширилади.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
⚡️⚡️КИМЛАР ЁШГА ДОИР ПЕНСИЯГА МУДДАТИДАН ОЛДИН ЧИҚИШИ МУМКИН⚡️⚡️

❇️ САВОЛ: Пенсияга чиқишимга икки йил қолганда хозиргача ишлаб келаётган жойимдан мени штатимга қисқартириш келганлиги сабабли ишсиз қолдим. Ҳозирда 53 ёшдаман. 23 йиллик стажга эгаман. Мен шу ҳолатда муддатдан олдин пенсияга чиқишим мумкинми ?

ЖАВОБ: Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонуннинг 14-моддасига кўра технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган шахслар:

🟢 Эркаклар — 58 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда;

🟢 Аёллар — 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар деб белгиланган.

Демак, Cиз хозирда пенсияга чиқишингиз учун меҳнат биржасига мурожаат қиласиз ва  у ерда ишсиз деб рўйхатга олинганингиздан кейин пенсия ёшига етмасдан хам пенсияга чиқишингиз мумкин бўлади. Агар меҳнат биржаси сизга мақбул келадиган иш топиб берса яна икки йил ишлаб кейин чиқишингиз хам мумкин.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
Давлат ташкилоти раҳбари ўз турмуш ўртоғини бухгалтер сифатида ишга олиши мумкинми, бош бухгалтер эмас, оддий бухгалтер бевосита бўйсинув ҳисобланмаса керак, шу мумкинми, ишлатишга ёки ишлатишни тақиқловчи нормалар борми?

Ва алайкум ассалом!
👉Тўғридан -тўғри бўйсинув йўқ, лекин раҳбар сифатида назорат фуккцияси бор барибир, шу сабабли мумкин эмас деб ҳисоблайман. Бу менинг шахсий фикрим албатта. Қолаверса бухгалтер лавозими нозик масала, молиявий операцияларни бажарувчи шахс ҳисобланади, иш берувчи манфаатлар тўқнашувига ёки бошқа коррупцион жиноятларга йўл қўйиши мумкин.

Асослар сифатида қуйидагиларни келтирамиз.

👉Меҳнат кодексининг 121-моддасида қариндошларнинг давлат ташкилотида бирга хизмат қилишини чеклаш деб номланиб, унда ўзаро яқин қариндош ёки қуда томондан қариндош бўлган шахсларнинг (ота-она, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғиллар, қизлар, эр-хотин, шунингдек эр-хотиннинг ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари) айнан битта давлат ташкилотида бирга хизмат қилиши, агар уларнинг бирга хизмат қилиши улардан бирининг иккинчисига бевосита бўйсунишига ёки унинг назорати остида бўлишига боғлиқ бўлса тақиқланади.

👉Ушбу қоидадан истиснолар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сон қарорига 3-иловасида келтирилган, лекин унда сиз айтган лавозим йўқ.

👇Ушбу норманинг қуйидаги бандларига эътибор беринг:
3. Темир йўл транспортининг линия корхоналари ходимлари, шунингдек, «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акционерлик компаниясининг йўл, қурилиш-монтаж ва темир йўлларнинг ихтисослаштирилган трестларининг қурилиш-монтаж ва кўприксозлик поездлари, механизациялашган колонналари ва бошқа ҳаракатланувчи тузилмаларнинг ходимлари, бу корхона ва ташкилотларнинг бош бухгалтерлари ва кассирларидан ташқари.
8.
Архивлар ходимлари, бу муассасаларнинг бош бухгалтерлари, бухгалтерлари ва кассирларидан ташқари, илмий муассасалар ходимлари, шунингдек, сейсмик станциялар ходимлари.
12. Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларидан фойдаланишни амалга оширувчи йўл ташкилотларининг ходимлари, бу ташкилотларнинг бош бухгалтерлари ва кассирларидан ташқари.
13. Қурилиш-монтаж ва кўприксозлик қуриш поездлари, механизациялашган колонналар ва бошқа кўчма махсус қурилиш тузилмаларининг ходимлари, бу ташкилотларнинг бош бухгалтерлари ва кассирларидан ташқари.
14. Дарё флоти кемаларининг сузувчи таркиби ходимлари ва дарё транспортидан фойдаланиш корхоналари ва ташкилотлари ходимлари, бу ташкилотларнинг бош бухгалтерлари ва кассирларидан ташқари.
15. Магистраль трубопроводлар қурилиши ҳамда нефть ва газ конларини тартибга келтиришни амалга оширувчи қурилиш, қурилиш-монтаж ва бошқа ихтисослаштирилган бошқарма ва участкаларнинг ходимлари, бу ташкилотларнинг бош бухгалтерлари ва кассирларидан ташқари.
16. Ҳавза ва кўллардаги балиқчилик хўжаликлари, балиқчилик заводлари, балиқларга увулдириқ сочиш ва уларни ўстириш хўжаликлари ва балиқларни озиқлантирадиган жойларнинг ходимлари, бу корхоналарнинг бош бухгалтерлари ва кассирларидан ташқари.

⚠️Хулоса шундай, юқоридаги норманинг бир неча қисмларида айнан бухгалтер, кассир каби лавозимларда ишлаш бўйича таъқиқлар мавжуд. Бевосита бўсинув бўлмасада назорат функцияси борлигини инобатга олиб, бундай тайинловлардан тийилган яхши бўларди.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
⚡️⚡️Чет элга чиқишни чеклаш ижро ҳужжати белгиланган муддатда ижро этилмаганда қўлланиладими⚡️⚡️

❇️ Савол: Мен Россиядаман, хотиним ота-онасиникига кетиб қолиб, алиментга берибди. Мен Россиядан қайтиб борганимдан кейин Ўзбекистондан чиқиб кета олмай қоламанми?

Жавоб: Алимент ундириш ҳақида суд буйруғининг чиқарилиши қарздорни четга чиқишига тўғридан тўғри таъқиқ белгиламайди. Бунинг учун давлат ижрочисининг қарздор жисмоний шахсни Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарори чиқарилиши керак.

«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 42-1-моддасига кўра суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатидаги ёки ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжатидаги талаблар белгиланган муддатда қарздор жисмоний шахс томонидан узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаганда, давлат ижрочиси ундирувчининг аризаси бўйича ёки ўз ташаббуси билан қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли, бундан жарима тариқасидаги жиноий жазо бўйича ижро ишини юритиш ҳоллари мустасно.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 12 ноябрда 3196-сон билан рўйхатдан ўтказилган низомнинг 2-бандига кўра давлат ижрочиси ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарорида қарздор томонидан ижро ҳужжатидаги талабларни ихтиёрий равишда бажариш учун белгиланган муддатда узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаган тақдирда унга нисбатан мажбурий ижро ҳаракатлари қўлланилиши, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чекланишини кўрсатади.

Яъни, сиз алиментни белгиланган муддатда тўлаб борсангиз сизга нисбатан республикадан чиқишни вақтинча чеклаш қўлланилмайди. Бунинг учун қариндошларингиз зудлик билан тегишли МИБ бўлимига бориб, ижро иши билан шуғулланаётган давлат ижрочисини топиб алиментни тўлашлари керак.

Агар ижро ҳужжати ўз вақтида бажарилган бўлса ҳам давлат ижрочиси республикадан чиқишни вақтинча чеклаган бўлса, 10 кун муддат ичида қарорни ҳақиқий эмас деб топишни сўраб маъмурий судга мурожаат қилиш мумкин.

Агар сизнинг айбингиз билан алимент ўз вақтида тўланмасдан сизга нисбатан чеклов ўрнатилган бўлса, чекловни олиб ташлашингиз учун алиментни олдиндан тўлашингиз ёки алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш учун гаров шартномаси тузишингиз керак.

Янаям осонроқ йўли, хотинингиз билан ярашиб, уни қайтариб олиб келиш. 👨‍👩‍👦

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii