Huquqshunos yordami
60.7K subscribers
770 photos
75 videos
78 files
1.05K links
Реклама бериш учун👉 @Akbar_1504

Ҳуқуқшуносга саволлар юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii

@telefon_orqali_maslaxat
Download Telegram
ЙИЛЛИК МЕҲНАТ ТАЪТИЛИ ҲОМИЛАДОР АЁЛЛАРГА ҚАЧОН БЕРИЛАДИ

✳️Савол: Мен боғчада ишлайман, 2022 йл июн ойида отпускага чиққанман. 2023 йил март ойидан бошлаб декрет таътилига чиқдим. Мен қайси вақтда 2023 йил ҳисобидан отпучкага чиқишим мумкин?

Жавоб: Меҳнат кодексининг 400-моддаси ҳомиладор аёлларга ва оилавий вазифаларни бажариш билан машғул шахсларга йиллик меҳнат таътилларини бериш навбатини белгилашдаги имтиёзлар ҳақида. Унга кўра:

Ҳомиладор аёлларга ва бола туққан аёлларга йиллик меҳнат таътили, уларнинг хоҳишига кўра, тегишинча ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан олдин ёки ундан кейин берилади.

Ҳомиладор аёлларни йиллик меҳнат таътилидан чақириб олишга йўл қўйилмайди.

Болани парваришлаш таътилидан фойдаланаётган ходимга йиллик меҳнат таътили, унинг хоҳишига кўра, бола парваришлаш таътилидан олдин ёхуд ундан кейин берилади.

Ишлайдиган эркакларга хотинининг ҳомиладорлик ва туғиш таътили даврида ўз хоҳишига кўра йиллик меҳнат таътили:

биринчи иш йили учун — ишлаб берилган вақтдан қатъи назар;
кейинги йилларда — таътиллар бериш жадвалидан қатъи назар берилади.

Ўн тўрт ёшга тўлмаган битта ва ундан ортиқ болани (ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болани) тарбиялаётган ёлғиз отага, ёлғиз онага (бева эркакларга, бева аёлларга, никоҳдан ажрашганларга, ёлғиз оналарга) ва муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг хотинларига йиллик меҳнат таътиллари, уларнинг хоҳишига кўра, улар учун қулай бўлган вақтда берилади.

Демак, Сиз йиллик меҳнат таътилига ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан сўнг чиқишиз мумкин.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
Оталик ҳуқуқидан вос кечган тақдирда алимент тўланмайдими?

Мени икки нафар фарзандим бор. Болаларим менда қолмаса оталик ҳуқуқимдан вос кечиш ниятидаман. Саволим шундан иборатки Оталик ҳуқуқидан вос кечган тақдирда алимент тўланмайдими?

Жавоб: Ассалому алайкум. Оталик ҳуқуқидан воз кечиш деган нарса қонунчиликда йўқ. Агар болани биолокгик отаси бўлмасангиз оталикка этироз беришингиз мумкин.
Агар болани биологик отаси бўлсангиз, унда оталикдан вос кеча олмайсиз.
Қонунчиликда оталик ҳуқуқидан маҳрум қилиш деган нарса ҳам бор. Масалан, ота алимент тўламаса, ёки болаларига нисбатан жиноят содир этса ва шу каби салбий ҳолатларда суд томонидан оталик ҳуқуқидан маҳрум қилинади. Оталик ҳуқуқидан маҳрум бўлганда ҳам алимент мажбурияти сақланиб қолади.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
БУ ЙИЛ НЕЧАНЧИ ЙИЛДА ТУҒИЛГАН БОЛАЛАР 1 СИНФГА ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИ?

❇️ Савол: Ассалому алайкум, мени фарзандим 2017 йил 2022-2023 ўқув йилида 1 синфга қабул қилиниши мумкинми?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси 2020 йил 23 сентябрдаги “Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири 9-моддасига мувофиқ умумий ўрта таълим ташкилотларининг биринчи синфига болалар улар етти ёшга тўладиган йилда қабул қилиниши белгилаб қўйилган.

2023/2024 ўқув йилида 1-синфга чиқадиган болалар 2023 йилнинг 31 декабрига қадар етти ёшга тўладиган бўлиши, яъни 2016 йилнинг 31 декабрига қадар туғилган бўлиши лозим.

Демак, Сиз фарзандизни 2024/2025 ўқув йилида 1 синфга беришиз мумкин.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
САВОЛ: Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга тавсиянома қандай мезонларга қараб берилади?

ЖАВОБ: Республика олий таълим муассасаларига ажратилган қўшимча давлат гранти асосида қабул қилиниш учун тавсиянома қуйидаги мезонларга мос келган эҳтиёжманд оилалардаги барча талабгор хотин-қизларга берилади (https://lex.uz/ru/docs/4866624):

🔹кам таъминланган оилалардаги хотин-қизлар. Бунда кам таъминланган оила деганда, оиланинг ҳар бир аъзосига жами даромад аниқланадиган даврда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 0,527 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромадга эга бўлган оила тушунилади;

🔸тўлиқсиз оилада тарбияланаётган, яъни отаси ёки онаси ёхуд уларнинг иккаласи ҳам вафот этган ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар;

🔹турмуш ўртоғи вафот этган, вояга етмаган фарзандини ёлғиз тарбиялаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар;

🔸ногиронлиги бўлган фарзанди бор эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар;

🔹икки ва ундан ортиқ фарзандларини тарбиялаётган, бошқа қариндошларидан алоҳида (ижарада) яшаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг қиз фарзандлари;

🔸ота-оналаридан бири ёки ҳар иккиси ҳам биринчи ёки иккинчи гуруҳ ногирони бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар.

⚠️Эслатма! Аризалар xotin-qizlar.uz платформаси орқали 8-июнга қадар электрон шаклда қабул қилинади.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
⚡️⚡️Уй-жой сотиб олиш учун СУБСИДИЯга ариза бериш тартиби билан қуйидаги видеороликни кўриш орқали батафсил маълумотга эга бўласиз 👇👇

https://youtu.be/E9u2NVjaExg

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
Савол: соатбай ишлайдиган ўқитувчи, соатбай бўлиб ишлаётган иш жойидан меҳнат таътилига чиқа оладими?

Жавоб:
Тегишли вазирликларнинг 2019 йил 10 апрелдаги қарори иловасидаги “Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари”га кўра, соатбай ҳақ тўлаш миқдори таркибига меҳнат таътили ҳақи ҳам киритилган.

Яъни, соатбай ишлайдиган ўқитувчига таътил берилмайди, соатбай ҳақ тўлаш миқдори таркибига меҳнат таътили ҳақи ҳам киритилган бўлади.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
Савол: мен ҳар йили июнь ойида меҳнат таътилига чиқаман. Бу йил ташкилотимиз 1 июлдан ўз фаолиятини якунлаяпти. Шу сабаб мен июндаги таътилни олмадим, аммо менга фойдаланмаган таътилим учун ҳам қўшимча пул берилмади. Буни қонунан тўғрими?

Жавоб:
Бу ҳолатда иш берувчи ўзининг меҳнат шартномасини бекор қилиш нияти ҳақида сизни камида икки ой олдин ёзма шаклда (имзо қўйдириб) огоҳлантириши шарт.

Меҳнат кодекси 234-моддаси 1-қисмига кўра, меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга барча фойдаланилмаган ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътиллари учун пулли компенсация тўланади.

Кодекснинг 172-моддасига кўра эса иш берувчи сизга бу тўловларни меҳнат шартномаси бекор қилинган кундаёқ тўлаб бериши шарт.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
⚡️Энди малака тоифаси учун синовлар 1 йилда камида бир маротаба икки босқичда ўтказилади

“Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–79-сон, 26.05.2023-й.) қабул қилинди.

Унга кўра 2024 йил 1 январдан давлат боғча, мактаб ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагогларига малака тоифасини беришнинг янги тартиби жорий қилинади.

Бунда малака тоифаси учун синовлар 1 йилда камида бир маротаба икки босқичда ўтказилади ҳамда биринчи босқичда талабгорнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражаси, иккинчи босқичда – педагогик маҳорати баҳоланади.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
⚡️⚡️Ўқишни давлат ОТМга кўчиришда янги тартиб жорий этилади

Қарорга кўра, талабалар ўқишини давлат ОТМга кўчириш бўйича қуйидаги тартиб жорий этилади:

🔸хорижий мамлакатлардаги (жумладан, халқаро тан олинган рейтингларда биринчи 1 000 та ўриндан бирини эгаллаган) олий таълим ташкилотларидан давлат ОТМларининг мос ва турдош таълим йўналишларига кўчиришда:

талабадан алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар, бошқа таълим йўналишлари бўйича тест синовлари ўтказилади;

имтиҳонлар бўйича ўтиш баллари ҳар йили 15 июлгача Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда тизимида ОТМ бўлган вазирлик ва идоралар томонидан белгиланади ҳамда ДТМ расмий веб-сайтида эълон қилинади;

ўтиш балидан паст балл тўплаган талабалар табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади;

тест синовлари ва касбий (ижодий) имтиҳонлар натижалари ДТМ ҳамда тегишли ОТМнинг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.

🚫 Хорижий мамлакатлардаги олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишларига кўчиришга рухсат этилмайди.

☑️ Давлат ОТМнинг биридан бошқасига талабалар ўқишини кўчиришга фақатгина қуйидаги ҳолатларда рухсат берилади:

🔹талаба оила қуриши муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги ОТМга ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда;

🔹давлат органларининг ходимлари иш жойи ўзгарган тақдирда унинг турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзанди ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда, тегишли вазирлик (идора) раҳбарининг тавсияси асосида;

🔹талабалар ўқишини республикадаги хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан давлат ОТМнинг мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишларига кўчириш тегишли бакалавриат таълим йўналиши учун белгиланган табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорига тенг бўлган бир марталик тўлов асосида амалга оширилади;

🔹спорт мусобақалари ғолиби сифатида имтиёз билан ОТМга давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинган ҳамда кундузги таълим шаклида ўқиётган талабалар ўқишини сиртқи таълим шаклидаги мос ва турдош таълим йўналишига (сиртқи таълим шакли мавжуд бўлган тақдирда) давлат гранти асосида кўчириши мумкин.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
Йўл-транспорт ҳодисасига учраганингизда нима қилиш керак?

Бажарилиши лозим бўлган ҳаракатлар кетма-кетлиги:

1️⃣ Йўловчиларингиз ва бошқа иштирокчилар хавфсиз эканлигига ишонч ҳосил қилишингиз керак

2️⃣ Фавқулодда тўхташ белгисини ўрнатишингиз керак.

3️⃣ Агар зарар жиддий бўлмаса ва ҳайдовчининг айби билан келишмовчиликлар бўлмаса, протокол тузилади.

4️⃣ Шундан сўнг, протоколни суғурта компаниясига етказиш керак бўлади. Айбдор ўз айбини ёзма равишда тан олиши керак.

Муҳим❗️Агар зарар жиддий бўлса ёки сиз айбдор бўлмасангиз ва автоҳалокатнинг иккинчи иштирокчиси ўз айбини тан олмаса, ЙПХ ходими чақирилади.

5️⃣ Ҳодиса жойини суратга олинг ёки видеога олинг. Суратда автоуловларнинг давлат рақамлари кўринадиган бўлиши муҳимдир.

6️⃣ Агар ЙТҲ содир бўлган жойда автоҳалокатда айбдор бўлган шахс йўқолган тақдирда йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган барча ҳаракатларни бажариш ва воқеа тўғрисида ЙПХ ходимига хабар бериш лозимдир.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
#Педагоглар_учун_имтиёз

⚡️⚡️ Педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик 40 фоизгача устамалар берилади

Педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар тарбиявий жараённинг амалга оширилиш сифати ва самарадорлигига, синфдан ташқари ишларга ҳамда ўқувчиларни инсонпарварлик ва меҳр-оқибат руҳида тарбиялашга, тегишли синфлар ва ўқув фанлари учун тасдиқланган умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларида назарда тутилган билимлар ва кўникмалар тўлиқ ҳажмининг ўқувчилар томонидан ўзлаштириб олиниши даражасига ва ўқув жараёнига қўшилган аниқ ҳисса, ўқитишнинг юқори самарадорлиги ва сифати учун 40 фоизгача миқдорда белгиланади.

🟢 Педагог ходимларнинг фаолиятини баҳолаш мезонлари асосида тўплаган умумий баллари бўйича уларга қуйидаги миқдорларда устама ҳақ белгиланади:
65 — 70 балл тўпласа — 10 фоиз;
71 — 75-балл тўпласа — 15 фоиз;
76 — 80 балл тўпласа — 20 фоиз;
81 — 85 балл тўпласа — 25 фоиз;
86 — 90 балл тўпласа — 30 фоиз;
91 — 95 балл тўпласа — 35 фоиз;
96 — 100 балл тўпласа — 40 фоиз.

🟢 Умумтаълим муассасалари педагог ходимларининг базавий тариф ставкаларига Жамғарма ҳисобидан ҳар ойлик устамалар янги ўқув йили учун ўтган ўқув йили якунлари бўйича белгиланади.

🟢 Кутубхона ходимларининг фаолиятини баҳолаш мезонлари асосида тўпланган умумий баллари бўйича уларга қуйидаги миқдорларда устама ҳақ белгиланади:
65 — 75 балл тўпласа — 10 фоиз;
76 — 85-балл тўпласа — 15 фоиз;
86 — 100 балл тўпласа — 20 фоиз;

🟢 Умумтаълим муассасалари кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкаларига Жамғарма ҳисобидан ҳар ойлик устамалар янги ўқув йили учун ўтган ўқув йили якунлари бўйича белгиланади.

🟢 Психолог ходимларининг фаолиятини баҳолаш мезонлари асосида тўпланган умумий баллари бўйича уларга қуйидаги миқдорларда устама ҳақ белгиланади:
65 — 75 балл тўпласа — 10 фоиз;
76 — 85-балл тўпласа — 15 фоиз;
86 — 100 балл тўпласа — 20 фоиз;

🟢 Умумтаълим муассасалари психолог ходимларининг базавий тариф ставкаларига Жамғарма ҳисобидан ҳар ойлик устамалар янги ўқув йили учун ўтган ўқув йили якунлари бўйича белгиланади.

🔴 Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарорига асосан тасдиқланган "Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида"ги Низом

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
⚡️⚡️Уй-жой сотиб олиш учун СУБСИДИЯга ариза бериш тартиби билан қуйидаги видеороликни кўриш орқали батафсил маълумотга эга бўласиз 👇👇

https://youtu.be/E9u2NVjaExg

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
10-синф ўқувчилари ОТМларга кириш тест синовларида иштирок эта оладими?

ЖАВОБ: Йўқ, қатнаша олмайди.

Амалдаги низомга мувофиқ талабаликка тавсия этилган абитуриентлар олий таълим муассасасининг қабул комиссиясига умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат (иловаси билан)ни тақдим этишлари лозим.

Шунингдек, онлайн рўйхатдан ўтишда тугатган таълим муассасаси тўғрисидаги маълумотлар киритилиши керак.

Мактабнинг 10-синфида ёки академик лицейларнинг 1-босқичида таҳсил олаётган ўқувчилар умумий ўрта таълим ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатмаган ҳисобланади.

Шу сабабли улар ОТМларга кириш тест синовларида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтишлари мумкин эмас ва тестда ҳам қатнаша олмайди.

Ўтган йилларда ҳали мактаб ва лицей/коллежда ўқиётганлар базаси тўлиқ бўлмагани учун сайтдан айрим 10-синфлар ҳам ҳужжат топшира олган ва ҳатто тестга ҳам бемалол кириб чиқишган. Лекин мабодо кимдир тестда ўтиш балини тўплаган бўлса ҳам, аммо талабаликка қабул қилинмади. Чунки уларда ўрта таълимни тасдиқловчи шаҳодатнома (диплом) йўқ эди.

Жорий йил тегишли вазирликлар ўз тасарруфидаги таълим муассасалари базасини тўлиқ қилиб беришган, деб умид қиламиз. Шунда рўйхатдан ўтишда ўрта таълимни тугатмаганларлар автомат рад этилади, улар рўйхатдан ўта олишмайди.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
Тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати 10 июнга қадар узайтирилди

Давлат комиссияси тегишли баёни билан кўпчилик абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари ҳамда олий таълим муассасалари ректорларининг мурожаатларини инобатга олган ҳолда айрим тоифадаги талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2023 йилнинг 10 июнь (шу куни ҳам) этиб белгиланди.

Бу муддат бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида таҳсил олаётган қуйидагиларга тааллуқли:

тўлов-контракт жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар (1-курслар);

ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган);

ва қайта тикланган талабалар учун.

Шунингдек, коллеж ва техникумларга ўқувчиликка тавсия этилган абитуриентлар (1-босқич ўқувчилари) учун ҳам муддат 10 июнга қадар узайтирилди (2023 йил 15 мартдан кейин контрактини тўлаганларнинг тўлови ҳам инобатга олинади).

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
⚡️⚡️Мазкур ўқув йилидан 1-синфни ўқитадиган ўқитувчилар олий ёки биринчи тоифали бўлишлари шарт

Мазкур мазмунда ва кетма-кетликда мактабларга қуйидаги топшириқлар етказилмоқда:

1.1-синфни ўқитадиган ўқитувчилар олий ёки биринчи тоифали бўлишлари шарт.

2.Ўқитувчининг нутқи равон, креатив фикрлай оладиган, замон талабларига мос бўлиши керак. (ўрта ёш бўлиш керак)

3. 1-синфни олаётган ўқитувчи камида 10 йиллик тажрибага эга бўлиши лозим.

4. 1-синф ўқитувчиси янги авлод дарсликларидаги инглиз тилида берилган математика, информатика фанига оид терминларни ёддан билиши керак.

5.1-синф ўқитувчисининг таълимий бир йиллик лойиҳаси бўлши  ва шу лойиҳа асосида 1-синфга дарс берши керак.

6. 1-синф ўқитувчиси лойиҳа устида ишлай оладиган устоз ижодкор бўлиши ва ўқувчиларини ҳам ижодкорликка ундай оладиган бўлиши шарт.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг асосий вазифалари нималардан иборат ?

Агентликнинг асосий вазифаларидан бири аҳолининг 31 та тоифасига индивидуал ёндашувга мувофиқ ижтимоий хизматларни маҳалла даражасида ташкил этиш.

Хусусан:

кекса ёшдаги шахслар ва қариялар;

ўзгалар парваришига муҳтож бўлган шахслар;

ногиронлиги бўлган шахслар;

кам таъминланган оилалар;

зўравонликка учраган шахслар;

ногирон фарзандлари бўлган оилаларга ва ота-онасининг бири ногирон бўлган болалар;

васийликка олинган оилалар;

етим ва чин етим болалар;

алоҳида таълим-тарбияга муҳтож шахслар ижтимоий ёрдам ва хизматлар билан қамраб олинади.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан аҳолига қуйидаги асосий ижтимоий хизматлар  ва ёрдамлар кўрсатилади

кам таъминланган оилаларга ҳамда меҳантга лаёқатсиз аҳолига нафақалар ва моддий ёрдамлар бериш;

кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда меҳнат фахрийлари учун санаторийлар ҳамда пансионатларда ижтимоий хизматларни ташкил этиш;

аҳолини протез-ортопедия маҳсулотлари ва реабилитация техник воситалари билан таъминлаш;

ногиронлиги бўлган шахсларни имтиёзли ҳамда бепул стационар даволанишини таъминлаш;

ногиронлиги бўлган шахсларнинг якка тартибдаги реабилитация дастурларини ишлаб чиқиш;

оғир ижтимоий оилалар билан ишлаш;

руҳий-ижтимоий хизматларни кўрсатиш;

тазйиқ ва вояга етмаган болаларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш;

етим ва чин етимлар билан манзилли ишлаш;

эхтиёжманд аҳоли қатламига тиббий, психологик ва бошқа хизматларини кўрсатиш.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
⚡️30-майдан бошлаб, эҳтиёжманд хотин-қизларга қўшимча қабул кўрсаткичлари доирасида тавсиянома бериш учун аризалар қабули бошланди

🔰 Аризаларни кўриб чиқиш тартиби ҳукуматнинг 402-сон қарори (https://lex.uz/ru/docs/4866624) (23.06.2020-й.) билан тасдиқланган Низом асосида қуйидагича амалга оширилади:

1️⃣ Аризалар xotin-qizlar.uz платформаси орқали 8-июнга қадар электрон шаклда қабул қилинади;

2️⃣ 10-июнга қадар туман (шаҳар) Ишчи гуруҳлари томонидан ўрнатилган тартибда кўриб чиқилади ва тавсиянома бериш ёки тавсиянома беришни рад этиш тўғрисида хулоса қабул қилинади;

3️⃣ Тавсиянома ишчи гуруҳи йиғилишининг якуний баённомаларига кўра, расмийлаштирилган туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимларининг буйруқлари асосида электрон ҳужжат шаклида қабул қилинади ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан 14-июнга қадар берилади.

4️⃣ Тавсияномалар 15-июнга қадар ўрнатилган тартибда ўз эгаларига етказилади.

☝️Ариза қолдириш билан боғлиқ саволлар бўйича талабгорлар доимий ёки вақтинча турган жойи бўйича яшаш жойидаги туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимларига ёки Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг (71) 202-10-76 телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
⚡️⚡️Уй-жой сотиб олиш учун СУБСИДИЯга ариза бериш тартиби билан қуйидаги видеороликни кўриш орқали батафсил маълумотга эга бўласиз 👇👇

https://youtu.be/E9u2NVjaExg

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
❇️ Давлат фуқаролик хизматчисига бериладиган 27 календар кунидан кам бўлмаган йиллик асосий таътилни пулли компенсацияга алмаштириш мумкинми?

Ҳа, мумкин. Буни қуйидагича асослаймиз. “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги 54-моддасига кўра, давлат фуқаролик хизматчисига давомийлиги 27 календар кунидан кам бўлмаган йиллик асосий таътил берилади.

Шунингдек, МК 218-моддаси 2-қисмига кўра, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимларига давомийлиги 27 календар кун бўлган ҳар йилги асосий узайтирилган таътил берилади, бундан давлат ходимларининг айрим тоифалари учун қонунда ҳар йилги асосий узайтирилган таътилнинг узоқроқ давомийлиги белгиланган ҳоллар мустасно.

МК 234-моддаси 2-қисмига кўра, ходимларга иш даврида уларнинг хоҳишига кўра ҳар йилги меҳнат таътили учун таътилнинг ушбу Кодекснинг 217-моддасида белгиланган энг кам давомийлигидан (21 календар кунидан) ортиқча қисми учун пулли компенсация тўланиши мумкин.

Энди 234-модданинг 3-қисмига эътибор қаратинг! Унга кўра, 18 ёшга тўлмаган ходимларга, И ёки ИИ гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларга бериладиган ижтимоий таътилларнинг барча турларидан, ҳар йилги узайтирилган асосий меҳнат таътилларидан, шунингдек ушбу Кодекснинг 481 ва 483-моддаларида назарда тутилган қўшимча таътиллардан асли ҳолида фойдаланилади ҳамда меҳнат даврида уларни пулли компенсация билан алмаштиришга йўл қўйилмайди.

234-модданинг 3-қисмида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимларига, давлат фуқаролик хизматчиларига ҳеч қандай чеклов йўқ. Демак, хулоса қиладиган бўлсак, давлат фуқаролик хизматчилари ва давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимлари 27 календар кун таътилни 21 кунини асл ҳолича, қолган 6 кунини пулли компенсацияга алмаштиришлари мумкин.

©mehnathuquqi

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
СИФАТСИЗ МАҲСУЛОТ СОТИБ ОЛГАНДА НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

❇️ Савол: Мен онлине магазиндан телефон сотиб олгандим, кафолат муддати бир йил эди. Телефонни сотиб олганимга бир ой бўлмасдан қотиб ишламай қолди. Телефонни сотув офисига қайтардим. Сотув офиси менга ҳууди ўша маркадаги бошқа телефонни таклиф қилди, мен олишни рад этдим. Сотув офиси телефонни олишга мажбурсиз пуллариз қайтарилмайди деб айтмоқда, Айтингчи мен пулларимни қандай йўл билан қайтариб олсам бўлади?

Жавоб: Сизда истеъмолчи сифатида қуйидаги ҳуқуқлар бор:

🔘 Нуқсонсизига алмаштириб беришни талаб қилиш – Агар нуқсонли товар берилса, уни айни шундай маркали (моделли, артикулли) нуқсонсиз товарга 7 кунлик муддатда алмаштириб беришга (қўшимча текширишга қараб 20 кунгача) ёки бундай товар бўлмаса 1 ойгача муддатда алмаштириб бериш,

🔘 Ана шу муддатларда ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун 1 фоиз миқдорида сотувчи пеня талаб қилиш (бу отни калласидек пеня бўлиб кетади),

🔘 Нуқсонни бепул бартараф этишни сўраш,

🔘 Товар баҳосини нуқсонга мутаносиб нархда камайтириш (масалан 20 минг долларлик маҳсулотни 18 минггами, нуқсонга қарабда),

🔘 Нуқсонли товарни олмаслик ва Шартномани бекор қилиб, пулни қайтаришни сўраш,

🔘 Кредитга олинган бўлса, пулни ҳам кредит бадалларини ҳам қайтаришни талаб қилиш,

🔘 Мақбул сифатдаги товарга алмаштириш,

🔘 Вақтида маҳсулот берилмагани сабабли зарар кўрган бўлса, уни қоплашни талаб қилиш.

Тавсиялар "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонун асосида ёзилди.

Агар Сизга сотув офиси пулларизни қайтармаса, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига ёки судга мурожаат қилишиз керак.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii