Huquqshunos yordami
60.8K subscribers
769 photos
75 videos
78 files
1.05K links
Реклама бериш учун👉 @Akbar_1504

Ҳуқуқшуносга саволлар юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii

@telefon_orqali_maslaxat
Download Telegram
#savolimbor Ижара шартномаси қандай тузилади? Нотариал тасдиқлаш шартми?

⚠️ Ҳурматли, ижарадаги талабалар! Ижара шартномаси тузмаганмисиз, шошилинг бу жуда ҳам осон! Ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган давлат олий таълим муассасалари талабаларига Президент фармонига кўра, 2021 йил 1 майдан бошлаб ижара тўловининг маълум бир қисми қоплаб берилади:
Тошкент шаҳрида – базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан (245 минг сўм);
қолган ҳудудларда – базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 бараваридан (122 минг 500 сўм) ошмаслиги керак.

Табиийки, бу тўлов ижара шартномаси мавжуд бўлса тўланади. Ижара шартномаси йўқ талабалар нима қилиши лозим?

⚠️ Диққат! 2019 йил 1 январдан бошлаб ижара шартномаларини мажбурий нотариал тасдиқлаш бўйича талаб бекор қилинган. Ижара шартномаси ўрнига солиқ органларида ҳисобга қўйиш тартиби ўрнатилган.

📌 Бу эса жуда-жуда осон. Ижарага берувчи электрон равишда ёки бевосита давлат солиқ хизмати органига мурожаат қилиш орқали шартномани расмийлаштириш мумкин. Бу Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 15 августдаги 2018-65-сон қарорига илова “Кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низом билан тартибга солинади.

📌Низомда уй-жойни ижарага бериш шартномаси ва бошқа барча зарур ҳужжатларнинг намунавий шакли берилган. https://lex.uz/docs/3972177#3988740|

❗️Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 612-моддасига мувофиқ уй-жойни ижарага бериш шартномаси 5️⃣ йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тузилади. Агар шартномада муддат кўрсатилган бўлмаса, у 5 йилга тузилган ҳисобланади.

👨‍💻 Кўчмас мулк ижара шартномасини ҳисобга қўйиш ижарага берувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтидаги шахсий кабинети орқали электрон тарзда амалга оширилади.

Ижарага берувчи ёки унинг вакилининг хоҳишига кўра кўчмас мулк ижара шартномасини ҳисобга қўйиш ижарага берувчининг доимий яшаш манзили ёки кўчмас мулк жойлашган жойдаги давлат солиқ хизмати органига шахсан қоғоз шаклида тақдим этилиши мумкин.

Ижарага берувчи ёки унинг вакили кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйишда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
а) мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ кўчмас мулк ижара шартномасини мажбурий ҳисобга қўйиш ҳақида сўровнома;
б) кўчмас мулк ижара шартномаси;
в) ижарага берувчининг шахсини ёки унинг вакилининг ваколатини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси.

Мазкур бандда кўрсатиб ўтилган ҳужжатлардан ташқари бошқа қўшимча ҳужжатларни талаб қилинишига йўл қўйилмайди.

Кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйишда тўлов ундирилмайди.

@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
#Биласизми

Кам таъминланган оилаларга
тўланадиган
нафақа ва моддий ёрдам

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#savolimbor Рамазон ҳайити куни неча кун дам олинади, қўшимча дам олиш куни бериладими?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги ПФ-6122-сон “2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонига кўра, 2021 йилда қуйидаги 2 та қўшимча дам олиш кунлари белгиланган эди: 2 сентябрь — пайшанба; 3 сентябрь — жума. https://lex.uz/docs/5137156

Лекин Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 февралдаги ПФ-6165-сон “Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан:
1. Наврўз умумхалқ байрами,
2. Мустақиллик куни,
3. Янги йил байрами,
4. Рамазон ҳайити (Ийд ал-Фитр),
5. Қурбон ҳайити (Ийд ал-Адҳа) диний байрамларини нишонлаш даврида қўшимча ва кўчириш ҳисобига ишланмайдиган кунлар 3️⃣ кундан кам бўлмаган муддатга белгиланиши назарда тутилди. https://lex.uz/docs/5137156

Демак, Фармонга кўра, Ҳайит байрамини нишонлаш даврида ишланмайдиган кунлар 3 кундан кам бўлмаслиги керак.
Меҳнат кодекси 131-моддасига кўра, Рамазон ҳайити (Ийд ал-Фитр) диний байрамининг биринчи куни 13-май — пайшанба дам олиш куни ҳисобланади (1️⃣-ишланмайдиган кун).

🤔Шунда 14 май —жума ва 15 май —шанба кунлари 2️⃣ва 3️⃣- ишланмайдиган кунлар бўладими?

❗️Фикримизча, юқорида таъкидлаб ўтганимиз ПФ-6122-сон Фармонга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.

Унга кўра, 14 май — жума қўшимча дам олиш куни (2️⃣-ишланмайдиган кун) этиб белгиланиши мумкин. 15-май — шанба эса барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, дам олиш куни (3️⃣-ишланмайдиган кун) этиб белгиланса керак.

Шунда 16 май — якшанба эса 4️⃣-ишланмайдиган кун бўлади.

⚠️ Булар ҳозирча бизнинг тахминлар холос. Президент фармони чиқишини кутамиз...
@Huquqshunos_yordami
Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
Уйимнинг кадастр паспорти яроқсиз қолга келиб қолди. Уни алиштириш керак эди. Бунинг учун қаерга мурожаат қилишим керак ва қанча тўлов тўланади?

— Қонунчиликка кўра, ариза берувчи кадастр паспортини олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.

Қуйидаги ҳолларда кадастр паспортини расмийлаштириш бепул амалга оширилади:
▫️кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;
▫️кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига ёки реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;
▫️кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда ва кўчмас мулк объекти кўрсаткичлари ўзгартирилмасдан).

Ушбу ҳолларда кадастр паспорти 3 иш куни мобайнида расмийлаштирилади.

@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
Savol: Hovlimiz 23 sotix. Kadastir hujjatlarimiz joyida. Lekin 11 sotixi qizil maydon qilib belgilab qo'yilgan. O'sha qizil maydonga uy qurishga haqqim bormi?

Javob: O'zining egallab turgan yer uchastkasida qurilish, qayta qurish ishlarini amalga oshirish uchun Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 18-maydagi 370-sonli qarori bilan tasdiqlangan ma'muriy reglamentlarga asosan ruxsatnoma olish lozim. Buning uchun davlat xizmatlari markazlari orqali murojaat etiladi. Ruxsatnoma Arxitektura qurilish bo'limi tomonidan beriladi.

Agar yer uchastkasi qizil chiziq hududida yoki muhofaza zonasida joylashgan bo'lsa yoki o'zboshimchalik bilan egallangan bo'lsa, qurilish ishlarini amalga oshirish uchun ruxsat berilmaydi.

@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
Жами 20 мингта тиббиёт ходимлари штати очилади.

Оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларда “тиббиёт бригадалари” фаолиятини йўлга қўйиш, шунингдек, туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалари томонидан аҳолига янада сифатли тиббий хизматлар кўрсатиш қамровини кенгайтириш учун:

2021 йил 1 июлдан бошлаб 10 мингта;

2022 йил 1 январдан бошлаб яна қўшимча 10 мингта тиббиёт ходимлари штатлари ажратилади.

Президентнинг 2021 йил 5 майдаги “Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги ПФ-6221-сонли Фармони.

@Huquqshunos_yordami
БИТТАСИ МЕНИ ҚЎРҚИТЯПТИ, УНГА ҚОНУНИЙ ЧОРА БОРМИ?

САВОЛ.
Ассалому-алейкум саволим агар фуқаро ички-ишларга жабрланувчи сифатида ариза ёзса ва холатга алокаси бўлмаган бошка фукаро уни уйига келиб, нима учун ариза ёздинг агар аризангни қайтариб олмасанг сени ёмон бўлади деб қўрқитиб зўрлик қилса, зўравонга нисбатан қандай чора кўрилади?

ЖАВОБ.

Бундай қонунбузарларга нисбатан қонунларимизда чора бор.

Қаранг, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш деган жиноят тури бор, бу Кодекснинг 112-моддасида қайд этилган.

Демак, ЖКнинг 112-моддасига биноан:

1. Ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш, агар бу ҳаракат амалга оширилишидан хавфсираш учун етарли асослар мавжуд бўлса,

— базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваригача миқдорда жарима ёки 240 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

2. Ўша ҳаракатлар:

а) ўта хавфли рецидивист томонидан;

б) уюшган гуруҳ аъзоси томонидан ёки шу гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса,

— базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима ёки 240 соатдан 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 1 йилдан 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилгача озодликни чеклаш ёки 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

3. Ўша ҳаракатлар ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан шахсга ёки унинг яқин қариндошларига нисбатан содир этилган бўлса,

— 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Агар ҳақиқатдан ҳам Сизга тазйиқ ва хавфсирашга асос бўладиган даражадаги таҳдидлар, зўрлик ишлатиш билан боғлиқ қўрқитишлар бўлаётган бўлса, бу масалада ички ишлар органларига ариза беришингиз мумкин.

Улар қонунбузарни ЖКнинг биз юқорида қайд этган 112-моддасига асосан жиноий жавобгарликка тортиш масаласини кўриб чиқади.

@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
🔴 Малака ошириш вақтида иш ҳақи сақланадими?

Савол: Ҳозирда педагог ходимлар малака ошириш курсида тингловчи бўлиб ўқиябман. Бухгалтеримиз малака ошириш курси давомида иш ҳақи берилмаслигини айтди. Ушбу ҳолатда иш ҳақи берилмаслиги қонунийми?

Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги 1026-сон қарори билан тасдиқланган “Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасаларининг педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тўғрисида”ги Низомга асосан буюртмага киритилган малака ошириш курслари тингловчилари учун ўқишнинг барча даврида уларнинг асосий иш жойи бўйича эгаллаган лавозими ва ўртача иш ҳақи сақланади, уларнинг ўқув юкламаси эса бошқа аъзолар ўртасида тақсимланиши белгиланган.
Шунингдек, ишдан ажралган ҳолда ҳудудий марказларга малака оширишга бошқа ҳудудлардан юборилган тингловчилар учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўқишга бориш ва ундан қайтиш бўйича бир марталик йўл ҳақи харажатлари уларни юборган томон ҳисобидан қопланади.

Юқоридагиларга кўра, сизнинг малака ошириш курсида ўқишингиз давомида ўртача иш ҳақингиз сақланади.

✏️ Ўша бухгалтерингизга шу қарорни қоғозга чиқариб берингда кейин бош оғриғига бир почка ТРИМОЛ хам беринг. Зора дорини ичиб ҳаёлини бир жойга қўйиб хужжатни ўқиб чиқса...

@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
ШАНБА КУНИ ИШЛАЙДИГАНЛАР ҲАМ 15 МАЙ КУНИ ДАМ ОЛАДИМИ?

САВОЛ.
Президент фармони билан хайит байрамига 4 кун дам олиш куни бўладиган бўляпти. Айтнгчи, хафтада шанба кунлари ҳам ишлайдиган ишхоналарда қандай, уларда шанба куни иш куними ёки дам олиш куними? Шу саволга аниқлик киритиб берсангиз.

ЖАВОБ.

Президентнинг 2021 йил 10 майдаги ПФ-6222-сонли Фармони билан Президентнинг 2020 йил 3 декабрдаги “2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ-6122-сон Фармонига ўзгартиришлар киритилди.

Президентнинг 2021 йил 10 майдаги “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ-5110-сонли Қарори билан 13 май – пайшанба куни Рамазон хайити байрами куни сифатида нишонланадиган бўлмоқда.

Мана шу ҳужжатларга кўра дам олинадиган кунлар: пайшанба 13-май – хайит байрами, жума 14-май – фармон билан белгиланган қўшимча дам олиш куни, шанба – 15 май ва якшанба 16 май кунлари барча учун дам олиш куни бўлади. Жами 4 кун дам.

Энди қаранг, бугунги ПФ-6222-сонли Фармоннинг 3-бандига кўра:

2021 йил 2 январь – шанба, 20 март – шанба, 22 март – душанба, 15 май – шанба, 21 июль – чоршанба, 22 июль – пайшанба ва 4 сентябрь – шанба кунлари барча ходимлар учун, иш хафтасининг туридан қатъи назар, дам олиш кунлари ҳисобланиши белгиланган.

Демак, келаётган 15 май – шанба кунида 5 кунлик иш хафтаси бўйича ишлайдиганлар ҳам, 6 кунлик иш хафтаси бўйича ишлайдиганлар ҳам дам олади. Шанба куни ҳаммага дам.

@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
Бугун ишга чиққан ҳамма ходимлар 1 соат вақтли кетиши керак!

Меҳнат кодекси 121-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Эртага Рамазон Ҳайитининг илк куни, яъни ишланмайдиган байрам куни, бугун эса арафа. Демак, бугун барча ходимлар ишдан 1 соат вақтлироқ кетишига қонуний ҳаққи бор.


@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
Ассалому алайкум! Улуғ айём Ийд ал-Фитр - Рамазон ҳайити муборак бўлсин! Бу муборак ойда қилган дуоларингизни Аллоҳ таоло мустажоб айласин, ўйлаганингиздан ҳам афзалини берсин! Яратганнинг Ўзи барчамизга офият, нусрат, тавфиқ берсин, ҳидоятда ва иймонда собитқадам қилсин! Жаннатнинг Райён дарвозасидан кириш бахти насиб этсин! @Huquqshunos_yordami
🔴 Микроқарз нима ?

Савол; Банкдан микроқарз олмоқчи эдим бу кредит турини нечпулгача олишим мумкин ?

Жавоб; Микроқарз банклар ва микрокредит ташкилотлари томонидан жисмоний шахс бўлган қарз олувчига 50 миллион сўмдан ошмайдиган суммада тўловлилик, муддатлилик ва қайтариш шартлари асосида бериладиган пул маблағларидир.

❗️Кредитни олишда сиздан қуйидаги хужжатлар талаб қилинади

1) паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат;
2) микромолиявий хизматлардан фойдаланиш тўғрисида буюртманома;
3) қарз олувчининг даромадлари миқдорини тасдиқловчи ҳужжат;
4) жисмоний ёки юридик шахсларнинг кафолати.

✏️ Юқорида кўрсатилган хужжатларни тақдим қилганингиздан кейин банк сизни мурожаатингизни асоссиз равишда рад қилишга ҳақли эмас !

@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
МАКТАБДА ЎҚИШ ТУГАБ, “ЙИҒДИ-ЙИҒДИ” БОШЛАНЯПТИ

САВОЛ.
Ассалому алайкум, ҳурматли юристлар. Мана мактаблар тугаяпти ва яна йиғди-йиғдилар бошланаяпти. Менинг ўғлимнинг куратори ремонт учун 100.000 минг сўм сўраяпти экан. Ана фалончини дадаси 200.000 сўм берди демоқда экан. Шунга муносабат билдирсангиз илтимос. Қандай йўл тутсак бўлади?

ЖАВОБ.

Энг аввало, Конституциямизнинг 41-моддасида аниқ айтиб ўтилган:

“Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга. Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади. Мактаб ишлари давлат назоратидадир”.

Сиз айтган вазиятда мана шу конституциявий нормалар қўпол равишда бузилмоқда.

Шунингдек, агар ҳақиқатдан ҳам шу ҳолат содир этилган бўлса, қонунбузар педагог томонидан “Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг 46-моддасидаги қуйидаги талаблари ҳам бузилмоқда:

“педагог ходимларга педагогик фаолиятни амалга оширишда ахлоқ ва этика нормаларига зид ҳаракатлар содир этиш тақиқланади”.

Мазкур масалада Халқ таълими вазирлигининг (71) 202 09 09 рақамли ишонч телефонига ёки бу вазирликнинг ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилишни тавсия этаман.

Халқ таълими вазирлигидан эса, ҳар ўқув йили тугашида ғимирлаб қоладиган ана шу каби “йиғди-йиғдилар”га қарши курашиш чораларини кучайтиришни сўраб қоламиз.

@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Хорижий тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган ОТМларига давлат гранти асосида қабул кўрсаткичлари уч бараварга оширилади

🔰 Қарорга кўра, 2021/2022 ўқув йилидан:

таълим муассасаларининг камида С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга хорижий тиллар ўқитувчиларига уларнинг базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 50 фоиз миқдорида қўшимча устама ҳақи тўлаб борилади.

умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида фаолият юритаётган барча хорижий тиллар ўқитувчиларига замонавий адабиёт, дарслик ва ўқув қўлланмаларини сотиб олиши учун 1 млн сўмдан маблағлар ажратилади.

2021/2022 ўқув йилида хорижий тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган ОТМларига қабул параметрлари икки бараварга, давлат гранти асосида қабул кўрсаткичлари эса уч бараварга оширилади.

2022/2023 ўқув йилидан:

🔹 хорижий тилларни ўқитишга ихтисослашган ОТМ битирувчилари томонидан давлат аттестация имтиҳонларини топшириш билан бир қаторда миллий ёки унга тенглаштирилган бошқа етакчи халқаро баҳолаш тизимлари орқали уларнинг билимлари даражасини аниқлаш амалиёти йўлга қўйилади;

🔹 ОТМларнинг магистратура мутахассисликларига ҳамда олий таълимдан кейинги таълим ихтисосликларига танловларда миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга шахслар иштирок этиши тартиби жорий этилади.

👉 2021 йил 1 июлдан давлат органларида таълим ташкилотлари ўқитувчиларини шартнома асосида жалб қилиб, ҳафтада камида бир маротаба ходимларни хорижий тилга ўқитиш амалиёти йўлга қўйилади.

👉 2022 йил 1 январдан хорижий тиллардан миллий ва халқаро сертификатга эга давлат бошқарув идораларининг барча бўғинлари ходимларига лавозим маошига нисбатан 20 фоизгача қўшимча устама тўланади.

👉 2022 йилдан давлат органларига ишга қабул қилиш ва юқори лавозимга тайинлаш учун хорижий тилни билиш талабгорга қўйиладиган мажбурий малакавий кўникма сифатида белгиланади.

@Huquqshunos_yordami
✍️ САВОЛ - Ассалому алайкум!
Мен беш ойдан буён турмуш ўртоғим билан жанжаллашиб ота уйимдаман. Тўйдан олдин олган ўзимга тегишли бўлган мол-мулкимни зўровон қайнонам бермаябди, маҳалла ва ИИБ ходимлари ҳам олиб бера олмади. Илтимос ёрдам беринг, қандай қилиб мол-молкимни олсам бўлади.

👨‍💻✍️ ЖАВОБ - Ваалайкум ассалом!
Бу вазиятда ўзингизга тегишли бўлган мол-мулкни олиш юзасидан фуқаролик судига даъво ариза билан мурожаат қилишингиз лозим. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 25-моддасига кўра, эр ва хотиннинг никоҳга қадар ўзига тегишли бўлган мол-мулки, шунингдек улардан ҳар бирининг никоҳ давомида ҳадя, мерос тариқасида ёки бошқа бепул битимлар асосида олган мол-мулки улардан ҳар бирининг ўз мулки ҳисобланади.
Никоҳ давомида эр-хотиннинг умумий мулки ёки улардан ҳар бирининг мол-мулки ёхуд эр ва хотиндан бирининг меҳнати ҳисобига мол-мулкнинг қиймати анча ошишига олиб келган маблағлар (капитал таъмирлаш, қайта қуриш, қайта жиҳозлаш ва бошқалар) қўшилгани аниқланса, эр ёки хотиндан ҳар бирининг мол-мулки уларнинг биргаликдаги мулки деб топилиши мумкин. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик-просесуал кодексининг 3-моддасида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқларини, эркинликларини ва қонуний манфаатларини суд орқали ҳимоя қилиш кафолатланади.
Ҳар қандай манфаатдор шахс бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқи ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатини ҳимоя қилиш учун фуқаролик суд ишларини юритиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фуқаролик ишлари бўйича судга (судга) мурожаат қилишга ҳақли эканлиги қайд этилган.
Суд қарор (ҳал қилув қарори) чиққанидан сўнг, мажбурий ижро бюроси ходимлари суд қарори (ҳал қилув қарори) асосида мол-мулкни олиш бўйича ижрони амалга оширади. Фуқаролик-просессуал кодексининг 16-моддасига кўра, суднинг қонуний кучга кирган ҳужжатлари барча давлат органлари ва бошқа органлар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурийдир ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ижро этилиши лозим. Суд ҳужжатини бажармаслик қонунда назарда тутилган жавобгарликка сабаб бўлади.

@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Болаларни давлат боғчаларига қабул қилиш тартиби ўзгарди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида" 2018 йил 18 мартдаги 244-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида қарори қабул қилинди (20.05.2021 йил 319-сон).

Қарорга кўра, болаларнинг қуйидаги контингенти имтиёзли асосда давлат боғчаларига қабул қилиниш ҳуқуқига эга:

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари;

кўп болали оилаларнинг болалари;

етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;

"Аёллар дафтари" киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг фарзандлари;

контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг ва ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари;

талабалар ва педагогларнинг болалари;

акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчиларидан бўлган болалар;

кўп тармоқли ихтисослаштирилган ташкилотлардан умумий турдаги мактабгача таълим ташкилотларига ўтказилаётган соғайган болалар.

❗️Ушбу қарор кучга киргунга қадар давлат боғчаларига қабул қилиш учун сўровномаси имтиёзли рўйхатга киритилган болаларнинг имтиёзлари уларга йўлланма берилгунига қадар сақлаб қолинади.

@Huquqshunos_yordami
САВОЛ - Ассалому алайкум, мен қўшнимга тилхат асосида (видио тасвир билан) йигирма миллион сўм қарз берган эдим. Тилхатга кўра, беш ой ичида қайтариб бериш шартлашилган. Аммо бир йил ўтдики, фирибгар қўшним пулимни қайтармаябди. Пулимни қандай қайтариб олишим мумкин?

👨‍💻 ЖАВОБ - Ваалайкум ассалом, қаранг бу вазиятда қўшнингизни фирибгарликда айблашга шошилманг. Қачонки қарздор сизни алдаш ёки ишончингизни суиистеъмол қилиш йўли билан сизга тегишли бўлган мулкини қўлга киритган бўлса ва олган қарзини қайтариб бермасликни олдиндан мақсад (қасд) қилиб олган бўлса (масалан: дўстингиз чет элга кетмоқчи ва яқин йиллар ичида қайтиб келиш нияти йўқ, лекин у сиздан буни яшириб, бирор бошқа баҳона билан яқин муддатда қайтариб беришни ваъда қилган ҳолда қарз олса ва қайтармаса) бу жиноятдир. Ана шундай ҳолларда бемалол ички ишлар органларига мурожаат қилишингиз мумкин. Қўлингиздаги тилхат асосида қарзни ундириш юзасидан фуқаролик судига даво ариза билан мурожаат қилишингиз лозим. Даъво ариза судда кўриб чиқилиши учун қарз суммасининг 4 фоизи миқдоридаги (масалан 100 млн. сўм қарз учун 4 млн. сўм) пулни давлат божи сифатида тўланади. Хавотир олманг, агар судда ютиб чиқсангиз, давлат божи учун тўлаган пулингизни ҳам қарздордан ундириб олишингиз мумкин бўлади.

@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
Савол: Бола пули кимларга берилмайди? Вазирлар Mahkamasining 05.03.2021 йилдаги 122-сонли қарори асосида қабул қилинган Кам таъминланган оилаларни “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали аниқлаш ҳамда уларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 19-бандида бола пули ва бошқа турдаги ижтимоий нафақа олиш учун берилган аризаларни рад қилиш асослари келтирилган. Қуйидаги ҳолатлар мавжуд бўлганда, оилани кам таъминланган оила деб эътироф этиш ва унга тегишли равишда болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш рад этилади:

📌 ариза берувчи оиласининг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромад(МҲТEКМ нинг 52,7 фоизи) дан ошганда;

📌ариза берувчи ва унинг оила аъзоларида жами биттадан ортиқ кўчмас мулки ёки бир ва ундан ортиқ нотурар жой бинолари бўлганда;

📌 ариза берувчи ёки унинг оила аъзоларида ўз номига расмийлаштирилган ёки бош ишончнома асосида фойдаланилаётган:

ишлаб чиқарилган муддати 7 йилдан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган автотранспорт воситаси ёки жами икки ва ундан ортиқ, техник ҳолати соз бўлган автотранспорт воситалари мавжуд бўлганда;

📌 ариза берувчи ва унинг оила аъзоларининг тижорат банкларидаги депозит ҳисобварақларида ариза берган ойда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 5 баравари ва ундан ортиқ миқдорда маблағлари, шунингдек шунча миқдордаги қимматли қоғозлар мавжуд бўлганда;

📌 Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Мудофаа саноати давлат қўмитаси ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотларнинг хизматчилари ва ходимлари ёки уларнинг оила аъзолари томонидан аризалар тақдим этилганда;

📌 болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам олувчи ва унинг оила аъзоси томонидан белгиланган тартибга риоя қилмаган ҳолда такрорий ариза тақдим этилганда.

📌 оилада меҳнат органлари томонидан тайинланган ишсизлик нафақасини олаётган аъзолари мавжуд бўлганда;

📌 оилада охирги 12 ой давомида иш қидираётган аъзоси меҳнат органларининг мақбул келадиган ишга доир таклифларини мунтазам равишда (икки ва ундан ортиқ маротаба) рад этганда;

📌 даромадларнинг расмий манбаларига эга бўлмаган ва охирги олти ой мобайнида иш излаб меҳнат органларига мурожаат қилмаган ҳамда меҳнат органларида ҳисобда турмаган, ўзини ўзи банд қилган шахслар рўйхатига киритилмаган ёки ҳақ тўланадиган жамоат ишлари иштирокчиси ҳисобланмаган оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоси мавжуд бўлганда. Низомга кўра, бир оила фақат бир турдаги ижтимоий нафақа олади. @Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун @Online_maslaxatchi
Ассалом алайкум. Мени бир саволим бор эди. Яқинда пластик картамни текширсам 300 минг сўм пул сарфланган экан банкоматга бориб текширтирсам ҳеч қандай пул ечилмаган. Бу қанақаси ахир. Ўйлашимча менинг тўлов пластикимдан пул маблағларини ноқонуний олиб қўйилган. Менга қандай маслаҳат бера оласиз.

📌 ЖАВОБ:
Тўлов карта ҳисобварағидан пул маблағларининг йўқолиши (ноқонуний олиб қўйилиши) турли сабабларга кўра, фирибгарлик операцияларидан тортиб терминал ёки банкоматнинг иш фаолиятидаги узилиш билан боғлиқ ҳолда юз бериши мумкин.

🔹Эътибор беринг. Одатда пластик картадан пул маблағларни ҳисобрақамдан нотўғри ечиб олиниши билан боғлиқ муаммолар техник нуқсонлардан келиб чиқади.

👉 Сизнинг рухсатингизсиз пластик картангиздан пул маблағлари ечилганлигини аниқлаган бўлсангиз, қуйидаги ҳолатларни аниқлаштиришингиз тавсия этилади:

👉 Сизда давлат ижрочилари картангиздан ечиб олиши мумкин бўлган ҳар қандай тўланмаган жарималарингиз борми?

👉 Охирги марта картангиз орқали тўловларни қачон амалга оширдингиз?

👉 Карта ҳисоб рақамини юритиш учун тўловни амалга ошириш муддати келмадими?

👉 Маблағларнинг ечиб олиниши сиз тўлашни унутган мажбурий тўловлар билан боғлиқми (коммунал хизматлар)?

Агар карта эгаси пул маблағлари унинг ҳисобидан йўқолган деб топса нима қилиш керак

Биринчи босқич: картани блокировка қилиш. Бу ҳолатларда зудлик билан хизмат кўрсатувчи банкка мурожаат қилиш (қўнғироқ қилиш) тавсия этилади.

Иккинчи босқич: банкка мурожаат қилиш. Агар йўқолган карта орқали пул маблағлари ечиб олинган бўлса, у ҳолда пул ўтказмасини бекор қилиш ҳақида ариза билан банкка мурожаат қилиш керак. Аризада барча ҳолатларни батафсил баён қилиш лозим. Бундан ташқари, мижознинг картадан пул маблағларини ечиб олишида алоқадор эмаслигини тасдиқловчи барча мумкин бўлган далиллар илова қилинади.

Учинчи босқич: ҳуқуқни мухофаза қилувчи ораганларга мурожаат қилиш. Иккинчи босқичга параллел равишда, ички ишлар органларига банк картасидан пул маблағларининг ўғирланганлиги ҳақида ариза билан мурожаат қилиш тавсия этилади. Аризада барча шароитларни батафсил баён қилиш лозим. Бундан ташқари, мижознинг картадан пул маблағларини ечиб олишида алоқадор эмаслигини тасдиқловчи барча мумкин бўлган далиллар илова қилинади.

Тўртинчи босқич: судга даъво аризаси киритиш.
Агар банк ҳисобдан ноқонуний ечиб олинган маблағларни қайтариш талабини рад этган бўлса, судга мурожаат қилинг. Етарли асослар мавжуд бўлганда жабрланувчи ўз маблағларини қайтариши мумкин.

@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
Assalom alaykum man bilmoqchi bugan narsam men 2 nafar farzandim bilan onammi uylarida yashayapmiz, onam pensioner ota yuq,shunga alimentga topshirmoqchiman,lekin turmush urtogim oylilik ishda ishlamaydi, qaynotam bn maxsus yerligida teplitsada pamidor yetishtirishadi, aytishlariga qaraganda aliment faqat davlat ishida ishlagan fuqarolardan talab qilinarkan meni vaziyatimda nima qilsa buladi qanday qonunlar bor.Sizdan iltimosim men 2 farzandim uchun aliment olishga haqlimanmi va nech pul olaman
1 chi farzandim 2 yosh,2 farzandim 6 oylik jovob uchun oldindan rahmat.

📌 ЖАВОБ:
Оила кодексининг 100-моддасига асосан:
Ота-она вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болаларига таъминот бериши шартлиги ,Вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болаларига таъминот бериш ота-онанинг келишувига биноан амалга оширилади. Ота-она ўртасида бундай келишувга эришилмаган тақдирда низо суд тартибида ҳал қилиниши белгилаб қўйилган.

Мазкур кодекснинг 99-моддасида амимент миқдори белгиланган. Агар ота-огна ўртасида келишув бўлмаса ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг

👉 Битта бола учун - тўртдан бир қисми миқдорда

👉Иккита бола учун - учдан бир қисми миқдорда

👉Уч ва ундан ортиқ бола учун - ярмиси миқдорида

❗️Эслатиб ўтамиз. Ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5 фоизидан кам бўлмаслиги керак.

Эътибор беринг! Агар алимент тўлаши шарт бўлган шахс шу даврда ишламаган бўлса ёки унинг иш ҳақи ва (ёки) даромадини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинмаган бўлса, алимент қандай ҳисобланади?

👉Бундай ҳолатда алимент қарзи ундирилаётган вақтда алимент Ўзбекистон Республикасидаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори бўйича ҳисоблаб чиқилади.
Сиз нима қилишингиз лозим: Фуқаролик просессуал кодексининг 34-моддасига асосан Алимент ундириш тўғрисидаги ариза билан ўзингиз яшаб турган ҳудуддаги фуқаролик судига мурожаат қилишингиз керак. Аризага қуйдаги хужжатларни илова қиласиз:
1. Никоҳ қайд этилганлиги ҳақида гувоҳнома.
2. Фарзанд туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхалари.
3. Алимент ундиришга асос бўлувчи ҳолатларни тасдиқловчи хужжатлар.

@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
Ассалом алейкум Ман кашкадарё вил Карши шахриданман мурожатим шундан иборатки мени дадам янги курилган ховли жойларини менга хадя килиб берганлар турмуш уртогим хадя килинган ховлимиздан улуш оламан деб мурожат килиб юрибди фукоролик судига 2000 йил турмуш курганмиз 2019 йил дадам уйимиз йуклиги учун ховли жойни хадя килиб бердилар эримни хадя килинган ховлимизга хакки борми?

📌 ЖАВОБ:
Оила кодексининг 23-моддасига сосан:

▫️ Эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари, шунингдек никоҳ қайд этилгунга қадар, бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига олинган мол-мулклари, уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади.

🔹 Эътибор беринг! Мазкур кодекснинг 25-моддасига асосан Эр ва хотиннинг никоҳга қадар ўзига тегишли бўлган мол-мулки, шунингдек улардан ҳар бирининг никоҳ давомида ҳадя, мерос тариқасида ёки бошқа бепул битимлар асосида олган мол-мулки улардан ҳар бирининг ўз мулки ҳисобланади.

Mазкур асосга кўра, эрингиз мулк талаб қилиш ҳуқуқига эга эмас.

@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi