ҚАНДАЙ ОИЛАЛАР КЎП БОЛАЛИ ОИЛА ҲИСОБЛАНАДИ?
❇️ Савол: Канализда кеча кўп болали оилаларга берилган имтиёзлар ҳақида берилган маълумот билан танишдим. Бизни 3 нафар 18 ёшга тўлмаган ва 1 нафар ОТМ талабаси бўлган фарзандимиз бор. Айтингчи биз кўп болали оила ҳисобланамизми?
✅ Жавоб: Оила кодексининг 4 прим 1-моддаси Кўп болали оилаларни ижтимоий муҳофаза қилиш ҳақида, унга кўра:
👨👩👧👦 Тўрт нафар ва ундан ортиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган боласи бўлган оила кўп болали оиладир. Бунда, агар тўрт нафар ва ундан ортиқ болаларидан бир нафари ёки ундан кўпроғи таълимнинг кундузги шаклида (ўрта махсус ва профессионал, олий таълим) таълим ташкилотларида ўқиётган ҳамда йигирма икки ёшга тўлмаган бўлса, бу оила ҳам кўп болали оила деб ҳисобланади.
📌 Давлат кўп болали оилаларга қонунчиликка мувофиқ имтиёзлар ва ижтимоий кафолатлар берилишини таъминлайди.
💁🏻♂️ Демак, юқоридаги нормага асосан, Сизни оилангизда 4 нафар 18 ёшга тўлмаган болалар бўлса ёки 18 ёшда катта фарзандлариз таълимнинг кундузги шаклида ўқиса, Оилангиз кўп болали оила деб топилади.
@Huquqshunos_yordami
Савол юбориш учун 👇👇
@Online_maslaxatchii

⚡️⚡️ФАРЗАНДИМГА АЛИМЕНТГА ҚЎШИМЧА ТЎЛОВ УНДИРИШИМ МУМКИНМИ?
❇️ САВОЛ: Мен ёлғиз онаман. 2 нафар фарзандимга собиқ отаси алимент тўлайди. Яқинда ўғлим йиқилиб оёғини синдириб олди. Дори дармонга, даволатишимга маблағ керак бўлиб, собиқ турмуш ўртоғимдан сўрадим. Чунки у тадбиркор, даромади яхши. Лекин у алимент тўлаяпман, бошқа пул бермайман деб айтди. Алимент дори дармонларига, даволанишига етмаяпти. Қандай йўл тутсам бўлади?
✅ ЖАВОБ: Оила Кодексининг 103-моддасига кўра фавқулодда ҳолатларда, масалан, бола оғир шикастланса, касал бўлса ва бошқа ҳолатларда она боланинг таъминоти учун зарур бўлган қўшимча харажатларни отадан талаб қилиши мумкин.
Бу моддада қўшимча харажатларда иштирок этишдан бош тортган отадан суд унинг оилавий ва моддий аҳволини ҳисобга олиб, қўшимча харажатларни қисман пул билан тўланадиган қатъий суммада ундириш ҳақида ҳал қилув қарори чиқариши мумкинлиги белгиланган.
Яъни, агар ушбу ҳаражатларни собиқ турмуш ўртоғингиз молиявий аҳволи бўла туриб, ихтиёрий тарзда тўлашдан бош тортган бўлса, суд орқали ундиришингиз мумкин.

⚡️⚡️ПЕДАГОГЛАРГА ДАФТАР ТЕКШИРГАНЛИК УЧУН ҚАНЧА ҲАҚ ТЎЛАНАДИ ВА ТАРТИБИ ҚАНДАЙ⚡️⚡️
Жавоб: Амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар дафтар текшириш учун тўланадиган қўшимча ҳақни фанларга ажратмаган. Бошқача айтганда, она тили учун алоҳида, рус тили учун алоҳида, адабиёт учун алоҳида ёки география учун алоҳида тўланади деган қоида йўқ.
Шунингдек, бунда ўқувчилар сони инобатга олинади деган қоида ҳам мавжуд эмас.
Қаранг! Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарорига асосан тасдиқланган "Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида"ги Низомнинг 10-бандига асосан, умумтаълим муассасалари ўқитувчиларига қўшимча ҳақ тўловлари меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан фоиз ҳисобида қуйидаги миқдорларда амалга оширилади:
а) синфдаги ўқувчилар сонига кўра синф раҳбарлиги учун:
👉 15 нафар ўқувчигача — 26,4 фоиз;
👉 16 нафардан 20 нафар ўқувчигача — 31,6 фоиз;
👉 21 нафардан 25 нафар ўқувчигача — 36,9 фоиз;
👉 26 нафардан 30 нафар ўқувчигача — 42,1 фоиз;
👉 31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда — 52,8 фоиз;
б) дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун — 17,6 фоиз,
👉 синфдаги (синф — комплектдаги) ўқувчилар сони 15 нафаргача бўлган кам комплектли мактабларда эса — 8,8 фоиз.
Эътибор берган бўлсангиз дафтар ва ёзма ишларни текширганлик учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 17.6 фоизи миқодирда қўшимча ҳақ тўланиши айтилмоқда. Ҳозирда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 920.000 сўмни ташкил этади.

⚡️⚡️ Педагогларга уйда таълим олувчи ўқувчиларга таълим бергани учун 920.000 сўм миқдорида ойлик йўл компенсация тўлаб берилади⚡️⚡️
Уйда ижтимоий ёрдам хизмати ходимлари ҳамда ногирон болаларни уйида ўқитганлик учун умумтаълим мактабларининг ўқитувчиларига йўл ҳақи компенсацияси тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомга асосан, уйда ижтимоий ёрдам хизмати ходимлари ҳамда болаларни уйида ўқитганлик учун умумтаълим мактабларининг ўқитувчиларига ойлик йўл компенсацияси миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида белгиланади.
Мактаб ўқитувчиларига – мактабдан ўқитилаётган ўқувчининг яшаш жойигача камида 1,5 километр масофа бўлганда уйда ўқитилаётган бир нафар ўқувчи учун энг кам ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида компенсация тайинланади.
🔴 ЭСЛАТМА: ПФ-5723-сонли Фармонга асосан, энг кам ойлик иш ҳақи ўрнига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори қўлланилиши керак. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ҳозирги кунда 920.000 сўм.

⚡️⚡️ Педагогларга олис ҳудудларга бориб ишлагани учун 50 фоизгача устама берилади
Олис ҳудудларда жойлашган умумий ўрта таълим муассасаларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган педагог ходимларнинг базавий тариф ставкаларига иш стажидан келиб чиқиб қуйидаги махсус устамалар миқдорлари белгиланади:
👉 6 ойдан — 3 йилгача 10 фоиз;
👉 3 йилдан — 5 йилгача 20 фоиз
👉 5 йилдан — 10 йилгача 30 фоиз
👉 10 йилдан — 15 йилгача 40 фоиз
👉 15 йилдан ортиқ 50 фоиз.
🔴 АСОС: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 471-сонли қарорига 2-илова
@Huquqshunos_yordami
Савол юбориш учун 👇👇
@Online_maslaxatchii
Олис ҳудудларда жойлашган умумий ўрта таълим муассасаларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган педагог ходимларнинг базавий тариф ставкаларига иш стажидан келиб чиқиб қуйидаги махсус устамалар миқдорлари белгиланади:
👉 6 ойдан — 3 йилгача 10 фоиз;
👉 3 йилдан — 5 йилгача 20 фоиз
👉 5 йилдан — 10 йилгача 30 фоиз
👉 10 йилдан — 15 йилгача 40 фоиз
👉 15 йилдан ортиқ 50 фоиз.
🔴 АСОС: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 471-сонли қарорига 2-илова
@Huquqshunos_yordami
Савол юбориш учун 👇👇
@Online_maslaxatchii
⚡️Ижарада турадиган 1-курс талабаларига 2 ойлик ижара компенсацияси ҳеч қандай шартномасиз тўлаб берилади. Ноябрдан бошлаб, ижара шартнома бўлса, кейин компенсация берилади
Вазирлар Маҳкамасининг баёнига биноан, талабалар сафига қабул қилинган ва талабалар турар жойи билан қамраб олинмаган узоқ ҳудудлардан келган биринчи курс талабаларига, истисно тариқасида, олий таълим муассасаларига ажратилган маблағлар доирасида сентябрь ва октябрь ойлари учун ижара шартномаси талаб этмасдан ижара компенсацияси тўлаб берилади. Ижара шартномасини тақдим этган талабаларга ноябрь ойидан тўловлар давом эттирилади.
Бунда, олий таълим муассасалари томонидан биринчи курсда таҳсил олаётган, ижарада яшаётган талабалар рўйхатини шакллантириш ҳамда ижара компенсация тўловларини амалга ошириш юзасидан ректор (директор) буйруғи расмийлаштирилиб, тегишли маблағлар тўланиши белгиланди.
❓Бу нима дегани?
Маълумки, ўтган йилдан бошлаб талабалар турар жойида жой йўқлиги учун ижарада туришга мажбур бўлган талабаларга ижара компенсацияси тўлаш тартиби йўлга қўйилди. Бунинг учун талаба ижара шартномасини ўзи ўқиётган ОТМга топшириши керак эди.
Бу тартиб ҳозир ҳам кучида. Яъни қайсидир талаба ижарада турган бўлса, у нечанчи курсда ўқиётганидан қатъи назар, ижара компенсацияси олишга ҳаққи бор.
Энди янги тартибга кўра, 1-курслар учун истисно белгиланди. Яъни ётоқхонага жойлаша олмаган 1-курс талабалари "Мен ижарада турдим" деб айтса кифоя. Уларга сентябрь ва октябрь ойлари учун ижара компенсацияси ҳеч қандай ижара шартнома талаб этилмасдан тўлаб берилади. Агар улар яна компенсация олмоқчи бўлса, унда ноябрь ойидан бошлаб ижара шартнома кўрсатиши керак бўлади. Бу истисно фақат 1-курсларга берилди. Катта курслар сентябрь ва октябрь ойлари учун ҳам ижара шартнома тақдим этсагина, компенсация олишади.
💰 Ижара компенсациясининг миқдори қанча?
Ётоқхона билан қамраб олинмаган ва ўзига, шу жумладан, ота-онасига (қонуний вакилларига) тегишли бўлмаган уйда ижарада яшайдиган талабаларга улар томонидан тўланадиган ойлик ижара тўловининг 50 фоизи бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
Ҳар ойлик ижара пулининг 50 фоизи (Тошкент шаҳрида 300 минг сўмгача, қолган ҳудудларда эса 150 минг сўмгача) давлат ОТМларининг кундузги таълим шаклида, давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида таҳсил оладиган ва ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган талабаларга қоплаб берилади.
‼️ Демак, ётоқхонага жойлашмаган 1-курс талабалари сентябрь ва октябрь, яъни 2 ойга Тошкент шаҳри учун жами 600 минг сўм, ҳудудлар учун 300 минг сўмгача компенсация пули олишлари мумкин. Бунинг учун талабалар ўзлари ўқиб турган ОТМга мурожаат қилишлари лозим.

⚡️⚡️УЙ-ЖОЙ ИЖАРА ШАРТНОМАСИ БИР ТОМОНЛАМА ЎЗГАРТИРИЛМАЙДИ ВА БЕКОР ҚИЛИНМАЙДИ ⚡️⚡️
Сўнги вақтларда мамлакатимизга хориждан ташриф буюрувчи фуқароларнинг кескин кўпайиши кузатилмоқда. Хорижий фуқаролар оқимининг ортиши албатта туристик салоҳиятимиз учун ижобий аҳамият касб этади.
Шу билан бирга бу жараёнда айрим юртдошларимиз томонидан уй-жой ижараси орқали кўпроқ даромад олиш мақсадида аввал ижарага берилган квартиралардан ижарачиларни мажбурлаб чиқариб юбориш ёки асоссиз равишда нархни ошириш ҳолати кузатилмоқда.
Уй-жой эгаларининг ушбу ҳаракатлари Фуқаролик кодекси ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузилишига сабаб бўлиши ҳамда квартираларни ижарага беришнинг айрим муҳим ҳуқуқий асослари тўғрисида эслатиб ўтмоқчимиз.
1️⃣ Квартирани ижарага бериш бўйича шартнома шакли
📄 Уй-жойни ижарага бериш шартномаси ёзма шаклда тузилади.
📌 Бунда шартнома солиқ органларида давлат ҳисобига қўйилиши керак.
📝 Шартномани давлат ҳисобига қўйиш ijara.soliq.uz портали орқали бепул амалга оширилади.
🗓 Шартномани давлат ҳисобига қўйиш ижарага берувчининг мажбурияти ҳисобланади ва бу шартнома тузилган кундан 3 кундан кечиктирмай амалга оширилиши керак.
❕Ижарага берувчи шартномани давлат солиқ органларида ҳисобга қўймаса БҲМнинг 5 бараваридан (1 млн 500 минг сўмдан) 10 бараваригача (3 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
2️⃣ Ижара шартномасининг муддати
📋 Уй-жойни ижарага бериш шартномаси 5 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тузилади.
Шартномада муддат кўрсатилмаган бўлса, у 5 йилга тузилган ҳисобланади.
Ижарага олувчи янги муддатга шартнома тузишда имтиёзли ҳуқуққа эга бўлади.
3️⃣ Ижара учун тўланадиган ҳақ
🔹Ижара ҳақи миқдори ижарага берувчи ва ижарага олувчининг ўзаро келишувига биноан шартномада белгилаб қўйилади.
🔹Ижара ҳақининг миқдори бир томонлама ўзгартирилишига йўл қўйилмайди.
🔹Ижара пули шартномада кўрсатилган муддатларда тўланиши керак.
4️⃣ Шартномани бекор қилиш
📝 Ижара шартномаси тарафларнинг келишуви билан бекор қилинади.
⚖️ Ижара шартномасини ижарага берувчининг талаби билан бекор қилиш муайян асосларга кўра фақат суд тартибида амалга оширилади.
🔰Бу асослар жумласига қуйидагилар киради:
▫️ижара пули олти ой ёки қисқа ижарада эса шартномадаги муддатдан кейин 2 мартадан кўпроқ ҳақ тўланмаган бўлса;
▫️уй-жой вайрон қилинса ёки унга путур етказилса;
▫️уй-жойдан ғайриқонуний мақсадлар учун фойдаланилган бўлса.
❗️Ижарага олувчи уй-жойдан бошқа мақсадда фойдаланса ёки қўшниларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини бузса, ижарага берувчи ижарага олувчини қоидабузарликка йўл қўймаслик ҳақида огоҳлантириши мумкин.
Ижарага олувчи огоҳлантириш олганлардан кейин ҳам қоидабузарликларни давом эттирса, ижарага берувчи шартномани суд тартибида бекор қилишга ҳақли.
Юқоридагиларга кўра, шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
Ижарага берувчилар томонидан квартирадан чиқиб кетиш ёки кўпроқ ҳақ тўлашга оид ноқонуний талаблар устидан фуқаролик ишлар бўйича судларга мурожаат қилиш орқали бузилган ҳуқуқларни тиклаш мумкин.
⚠️ Ҳужжатларни, шу жумладан даъво аризасини расмийлаштириш бўйича амалий ёрдам олиш учун адлия органларига ҳамда “Мадад” ННТ ва унинг ҳудудий бюроларига (+99871 256 52 53, advice.uz) мурожаат қилишингиз мумкин. Адлия ҳужжатларга ёрдам беради!
Ҳурматли мулкдорлар! Ўз манфаатларингиз ҳисобига бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига путур етказиб қонунчилик талабларини бузмасликка чақирамиз.
©️huquqiyaxborot

#Педагоглар_учун_имтиёз
⚡️⚡️ Информатика фанидан дарс берувчи педагогларга 50 фоизгача устама берилади
2021 йил 1 сентябрдан бошлаб рақамли кўникмаларни эгаллаш даражаси бўйича тегишли сертификатга эга бўлган ихтисослаштирилган мактабларнинг “Информатика ва ахборот технологиялари” фани ўқитувчиларига базавий тариф ставкасининг 50 фоизи миқдорида ҳар ойлик устама ҳақ тўланади.
🔴 АСОС: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 06 октабрдаги ПҚ-4851-сонли қарорининг 9-банди

⚡️⚡️ Математика фани ўқитувчиларига 25 фоиздан 50 фоизгача устама берилади
📌Миллий сертификатнинг тегишли даражасига эга математика фани ўқитувчиларига (Ихтисослаштирилган мактабларнинг математика фани ўқитувчиларидан ташқари) улар фаолият олиб бораётган давлат таълим муассасасининг жойлашувига қараб базавий тариф ставкасига нисбатан 25 фоиздан 50 фоизгача ҳар ойлик устама ҳақ тўланади
🔴 Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 2020-йил 7-майдаги ПҚ–4708-сон қарорининг 8-банди

Таълим кредити олиш тартиби ҳақида қуйидаги видеороликда маълумотга эга бўлинг 👇👇
https://www.youtube.com/watch?v=X_7QM6wxjB8
@Huquqshunos_yordami
https://www.youtube.com/watch?v=X_7QM6wxjB8
@Huquqshunos_yordami
#Педагоглар_учун_имтиёз
⚡️⚡️ Кимё ва биология фанлари ўқитувчиларига 50 фоиз устама берилади
Ўтказилган баҳолаш натижаларидан келиб чиқиб ихтисослаштирилган мактабларга ва ихтисослаштирилган таянч мактабларга қабул қилинган кимё ва биология фанлари ўқитувчилари ҳамда раҳбар кадрлари (директор ва ихтисослашган фан бўйича директор ўринбосари)нинг базавий тариф ставкасига нисбатан амалда белгиланган устама ҳақи миқдори 2021 йил 1 январдан бошлаб 50 фоизгача оширилсин.
🔴 Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 12-августдаги ПҚ–4805-сон қарорининг 6-банди

⚡️⚡️ТУРМУШ ЎРТОҒИМ ҚАМАЛГАН, НИКОҲНИ ҚАНДАЙ БЕКОР ҚИЛСА БЎЛАДИ?
❇️ САВОЛ: Мени саволим шундан иборатки, мени турмуш ўртоғим жуда кўп ичиб, кўп нотўғри ишлар қиларди.. Ҳозирда ушбу қилмишлари оқибатида 4 йилга қамалиб кетди. Фарзандларимни ўзим мардикор ишлаб боқаман. Мен турмуш ўртоғим билан никоҳ шартномасини ФҲДЁ бўлимида бекор қилсам бўладими ёки судма суд юриб сарсон бўлишим керакми? Илтимос қандай тартибда тушунтириш берсангиз. Жавоб учун олдиндан рахмат.
✅ ЖАВОБ: Оила Кодексининг 43-моддасида эр-хотиндан бирининг аризаси бўйича фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида никоҳдан ажратиш тартиби аниқ белгилаб қўйилган.
▪️Бунда агар эр-хотиндан бири:
- суд томонидан бедарак йўқолган деб топилган бўлса;
- суд томонидан руҳияти бузилиши (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса;
- содир қилган жинояти учун 3 йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинган бўлса, ўртада вояга етмаган болалари борлигидан қатъий назар, эр-хотиндан бирининг аризасига кўра улар фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида никоҳдан ажратилади- деб белгиланган.
Ҳозирда сизнинг вазиятингиз юқоридаги 3-ҳолатга тўғри келмоқда.
Яъни сиз турмуш ўртоғингиз билан тузилган никоҳни унинг 3 йилдан кўп муддатга озодликдан маҳрум қилинганлиги учун тўғридан-тўғри ариза бериб, ФҲДЁ бўлими орқали бекор қилишингиз мумкин.

⚡️⚡️ Уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш соддалаштирилди
“Аҳолига ипотека кредити ва уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш жараёнларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (601-сон, 14.10.2022 й.) қабул қилинди
🔰 Қарор билан, 2022 йил 1 декабрдан бошлаб қуйидагилар белгиланди:
🔹 субсидияга талабгорларни танлаб олиш комиссиялари таркибидан Ёшлар ишлари агентлиги бўлим бошлиғи ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директорлари чиқарилади;
🔹 субсидия олиш учун аризани аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари, Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари, Ёшлар ишлари агентли бўлимлари ва туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан кўриб чиқиш тартиби бекор қилинади;
▫️ бунда мазкур ташкилотларнинг маълумотлари subsidiya.idm.uz дастурий таъминоти орқали автоматик тарзда шакллантирилади;
🔹 субсидия ажратиш мақсадида уй-жойга муҳтож фуқароларни аниқлашнинг ижтимоий мезонлари доирасида қуйидагилар ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим шахслар тоифасига киритилади:
▫️ёш оилалар, шу жумладан, 30 ёшдан ошмаган фуқаролар;
▫️олис ва чекка ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан ишлаш учун келган олий маълумотли мутахассислар ва тиббиёт ходимлари.
✅ 2022 йил 1 ноябрга қадар “Labor - migration” дастури ва Кадастр агентлигининг Миллий географик ахборот тизими портали subsidiya.idm.uz дастурий таъминотига интеграция қилинади.
📝 Молия вазирлиги томонидан жойлаштирилган маблағлар ҳисобидан ипотека кредити ажратишда қарз олувчиларга қарз юкининг энг юқори чегараси ҳамда субсидия олиш учун бир календарь йилда икки марта ариза бериш бўйича белгиланган чекловлар бекор қилинди.
🗓 2022 йил 1 ноябрга қадар 2020-2022 йиллар дастури доирасида субсидия ажратиш тўғрисида хабарнома олган фуқароларга ипотека кредити фоизларининг бир қисмини қоплаш бўйича тўланмай қолган субсидияларни тўлиқ тўлаш чоралари кўрилади.
☑️ 2021 йил дастури доирасида субсидия ажратиш тўғрисида хабарнома олган Тошкент шаҳрида доимий рўйхатда турадиган фуқароларга Тошкент вилоятида қурилган уй-жойларни ипотека кредити асосида сотиб олиш ҳуқуқи берилади.
©huquqiyaxborot

Ипотека кредитига Давлат субсидиясини олишга ариза бериш тартибини биласизми?
Қуйидаги видеоролик орқали Сиз осон ва мустақил равишда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали хизматдан фойдаланиш тартиби ҳақида маълумотга эга бўласиз.
Видеоролик
TELEGRAM YOUTUBE

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби ҳақида 5 саволга 5 жавоб
Субсидия кимларга берилади?
👉 Субсидия олиш мақсадида ариза билан 18 ёшга тўлган фуқаролар мурожаат қилиши мумкин.
👉 Субсидия даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга ижтимоий мезонлар асосида берилади.
🔰 Даромади юқори бўлмаган оила деб эса қуйидагилар эътироф этилади:
● Қишлоқларда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3 бараваридан (2 млн 466 минг сўм) 6,9 бараваригача (5 млн 671 минг 800 сўмгача);
● Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларида белгиланган МҲТЭКМнинг 3 бараваридан (2 млн 466 минг сўм) 8 бараваригача (6 млн 576 минг сўмгача);
● Тошкент шаҳрида белгиланган МҲТЭКМнинг 3 бараваридан (2 млн 466 минг сўм) 9,2 бараваригача (7 млн 562 минг 400 сўмгача) бўлган оилалар.
🔹Ипотека кредитининг энг кўп миқдори қанча?
👉 2022 йил учун бир қарз олувчига ажратиладиган ипотека кредитининг энг кўп миқдори:
➖Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда – 327 млн 250 минг сўм;
➖Тошкент шаҳрида – 416 млн 500 минг сўм.
🔹Ипотека кредитининг фоиз ставкаси қанча ва унинг қанча миқдори қоплаб берилади?
👉 Ипотека кредитлари бозор шартлари асосида белгиланадиган фоиз ставкаларида ажратилади.
➡️ Субсидиялар:
➖квартира жойлашуви, қиймати ва майдонидан қатъи назар, дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – 32 миллион сўм;
➖кредит бўйича фоизнинг бир қисмини қоплаш учун – биринчи 5 йилда 10 фоиздан ошган қисмига тўланади.
🔹Субсидия олиш учун қаерга мурожаат қилиш керак?
👉 Субсидия олиш учун исталган туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этиш ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (my.gov.uz) рўйхатдан ўтиш керак.
🔹Қандай ҳужжатлар талаб қилинади?
➖жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами маълумотлари;
➖оила аъзоларининг шахсий идентификация рақами маълумотлари ва никоҳ гувоҳномаси, фарзандлар туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномалар нусхалари (мавжуд бўлганда);
➖никоҳ бекор қилинганлигига оид ҳужжатлар ёки оилавий ҳолати тўғрисида ФҲДЁ органлари архивидан маълумотнома;
доимий рўйхатга олинган жойидан кадастр рақами ва турига тегишли маълумотлар;
➖доимий яшаш жойидан уй дафтарининг ёки квартиралар бўйича карточканинг (17-шакл) нусхаси;
➖ариза берувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг даромади ва ушлаб қолинган даромад солиқлари тўғрисидаги маълумотнома.

⚡️⚡️ БОЛА ПУЛИ ОЛИШДА НИМАЛРГА ЭЪТИБОР ҚАРАТИШ КЕРАК!
1. Бола пули олиш учун ариза намунаси худуд МФЙда тўлдириб берилади ва ушбу тўлдирилган маълумотнома, пенсия жамғармасига юборилиши;
2. Ёлғиз она бўлса, даромадлар тўғрисида маълумот сўралмаслиги, ёлғиз она деганда боқувчиси йўқ, никохи қонуний бекор қилинган аёллар тушунилади.
3. Оилада, 3 ёшга тўлмаган бола бўлса, онасидан иш хаққи тўғрисида маълумотнома сўралмаслиги, бироқ турмуш ўртоғининг иш хаққи ёки ўзини-ўзи банд қилинганлиги хақидаги маълумотномаси бўлиши кераклиги;
4. Бола пули 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб, 3 ёшгача бўлган болага 325 минг сўм, ундан кейингисига 150 минг сўм ва ундан кейингисига 100 минг сўмдан хисобланиши;
5. Оила кам таъминланган оила бўлиши, оилани хар бир аъзосига тўғри келадиган даромади 498 минг сўмдан ошмаслиги;
6. Оилада турмуш ўртоғи чет давлатда ишлаётган бўлса, унинг даромади 1.840.000 сўм деб хисобланиши, ўзини-ўзи банд қилган фуқарони даромади ҳам, худди шу миқдорда хисобланиши;
7. Оиладаги фарзандлар 3 ёшдан ошган бўлса ва ушбу оила тўлиқ оила бўлса, эр хотиндан иш хаққи тўғрисида маълумотномаси бўлиши кераклиги талаб қилиниши;
8. Бола пули юзасидан МФЙга берилган ариза, пенсия жамғармасига йўллангач, 1 ой ичида автоматик тарзда, даромад ва бошқа холатлари аниқланиши, бунда инсон омили аралашмасдан, компютер база орқали аниқлаган маълумотлар асосида тайинланиши ёки рад қилиниши;
9. Ўзини-ўзи банд қилган фуқаролар, банд қилинганлиги, рўйхатга олинганлиги аниқ бўлгач, бола пулига ариза беришлари кераклигига, бунда даромади 1.840.000 сўм деб хисобланишига, эътиборларини оила аъзосига тушадиган даромад 498 минг сўмдан ошиб кетмаслигига риоя қилишлари;
10. Оилани даромадига, 7 йил тўлмаган транспорт воситаси, номида иккита уй, ёки қўшимча бино бўлиши, қўшимча ер майдони ва томорқалар, сонидан келиб чиқиб, қора мол сигир ва қўй эчкилар ҳам оила даромади хисобига олинишини инобатга олишлари керак.
Бола нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш шартлари шу ерда https://lex.uz/docs/5688101

⚡️⚡️ 18 ЁШГАЧА БОЛАЛАРИ БЎЛГАН ОИЛАЛАРГА НАФАҚА ТАЙИНЛАШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ БЎЙИЧА ТУШУНТИРИШ БЕРАМИЗ.
🔰 Болали оилаларга нафақа (18 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа) ва 12 ой муддатга тайинланади, бироқ бола тегишлича ўн саккиз ёшга тўлган ойнинг охиригача тўланади.
🟢 Оила 2022 йилнинг 1 январидан-оиланинг ҳар бир аъзосига жами бир ойлик ўртача даромад 498 минг сўмдан ошмаганда кам таъминланган деб эътироф этилади.
🟢 Болали оилаларга нафақа яшаш жойи бўйича оиланинг муомалага лаёқатли аъзосининг ёзма аризасига асосан тайинланади.
🟢 Болали оилаларга нафақа тайинлаш учун ариза зарур ҳужжатлар билан бирга бевосита ариза берувчининг доимий ёки вақтинча яшаш манзилидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига тақдим этилади ва рўйхатга олинади.
📑 Аризага қуйидагилар илова қилинади:
1️⃣ ариза берувчи оила аъзоларининг Ўзбекистон Республикаси паспорти нусхалари ёки ID-карталари;
2️⃣ чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш гувоҳномалари, фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномалари ёки ID-карталари ҳамда яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисида қайд варағи нусхаси;
3️⃣ болалари васийлик остида бўлган тақдирда, аризага васийлик ва ҳомийлик органининг қарори нусхаси;
4️⃣ оиланинг мавжуд чорва моллари ва паррандалари тўғрисида маълумот;
5️⃣ ариза берувчи ва унинг оила аъзолари номидаги тижорат банки ҳисобварақларидаги маблағ қолдиқлари тўғрисида оилада бирга яшовчи 18 ёш ва ундан катта ёшдаги муомалага лаёқатли барча оила аъзолари имзолари билан тасдиқланган ариза.
🔰 Қуйидаги ҳолатлар мавжуд бўлганда нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш рад этилади:
а) ариза берувчи оиласининг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромад миқдори юқори бўлса;
б) ариза берувчи ва унинг оила аъзоларида жами биттадан ортиқ кўчмас мулки ёки бир ва ундан ортиқ нотурар жой бинолари мавжуд бўлганда;
в) ариза берувчи ёки унинг оила аъзоларида ўз номига расмийлаштирилган ёки бош ишончнома асосида фойдаланилаётган:
1️⃣ ишлаб чиқарилган муддати 7 йилдан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган автотранспорт воситаси мавжуд бўлганда;
2️⃣ жами икки ва ундан ортиқ, техник ҳолати соз бўлган автотранспорт воситалари мавжуд бўлганда;
г) ариза берувчи ва унинг оила аъзоларининг тижорат банкларидаги депозит ҳисобварақларида ариза берган ойда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг беш баравари ва ундан ортиқ миқдорда маблағлари мавжуд бўлганда;
е) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, ИИВ, ФВВ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, ДХХ, Давлат божхона қўмитаси, Мудофаа саноати давлат қўмитаси ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотларнинг хизматчилари ва ходимлари ёки уларнинг оила аъзолари (турмуш ўртоғи ва болалари) томонидан аризалар тақдим этилганда;
ж) белгиланган тартибга риоя қилмаган ҳолда такрорий ариза тақдим этилганда.
з) оилада меҳнат органлари томонидан тайинланган ишсизлик нафақасини олаётган аъзолари мавжуд бўлганда;
и) оилада охирги 12 ой давомида иш қидираётган аъзоси меҳнат органларининг мақбул келадиган ишга доир таклифларини мунтазам равишда (икки ва ундан ортиқ маротаба) рад этганда.
🟢 Асос: Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида НИЗОМ

⚡️⚡️КИМЛАРГА ҲАР ОЙ 300.000 СЎМДАН ПУЛ БЕРИЛАДИ?
✅ Қуйидаги видеороликда кимларга ҳар ой 300.000 сўмдан пул берилиши тўғрисида батафсил жавоб берилган.
https://www.youtube.com/watch?v=V_ueSQthQMM
@Huquqshunos_yordami
✅ Қуйидаги видеороликда кимларга ҳар ой 300.000 сўмдан пул берилиши тўғрисида батафсил жавоб берилган.
https://www.youtube.com/watch?v=V_ueSQthQMM
@Huquqshunos_yordami
❗️Никоҳи қайд этилганига 3 йилдан ошмаган ёшларга якка тартибдаги ўз хонадонида қўшимча уй-жой қуриш учун 33 млн сўмгача гаровсиз кредит ажратилади.
Ҳукумат қарори (312-сон, 07.06.2022 й.)
@Huquqshunos_yordami
Савол юбориш учун 👇👇
@Online_maslaxatchii
Ҳукумат қарори (312-сон, 07.06.2022 й.)
@Huquqshunos_yordami
Савол юбориш учун 👇👇
@Online_maslaxatchii
⚡️⚡️ КИМЛАРГА УЙ-ЖОЙНИ ТАЪМИРЛАШ УЧУН ГАРОВСИЗ КРЕДИТ АЖРАТИЛАДИ?
❇️ Савол: Ассалому алайкум, Ёшлар дафтарида турамиз, 2 нафар фарзандларимиз бор. Уй жойимни тамирлаш ва қўшимча хона хаммом ва бошқа қурилиш қилишим учун гаровсиз кредит олсам бўладими?
✅ Жавоб: «Темир дафтар» ва «Аёллар дафтари»га киритилган оилаларнинг фарзандлари ҳамда «Ёшлар дафтари»га киритилгаи янги турмуш қурган ёшларнинг якка тартибдаги хонадонида қўшимча уй-жой қуриш учун гаровсиз кредит ажратиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 6-бандига асосан, кредит олувчилар қуйидаги мувофиқлик мезонларига мос бўлиши лозим:
а) кредит олиш учун мурожаат қилган кунида 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган ёшларнинг алоҳида тоифаларига мансуб Ўзбекистон Республикаси фуқароси;
б) «Темир дафтар» ва «Аёллар дафтари»га киритилган оилаларнинг фарзандлари ҳамда «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг янги турмуш қурганлари (никоҳи қайд этилганига 3 йилдан ошмаган бўлиши лозим);
в) даромад манбаларига, шахсий ёрдамчи ёки деҳқон хўжалигидан ёхуд якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан доимий даромадга, шунингдек, кредит бўйича ҳисобланган фоизларни ва асосий қарзни тўлов жадвалига мувофиқ ҳар ойда тўлаш учун етарли бўлган қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган бошқа даромад манбаига эга бўлиши;
г) қарз юки кўрсаткичи қарз олувчининг барча кредитлари ва микроқарзлари бўйича ўртача ойлик тўловларининг ушбу қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг тасдиқланган ўртача ойлик даромадларининг 70 фоиздан юқори бўлмаслиги;
д) якка тартибдаги хонадонда қўшимча уй-жой қуриш ишлари қийматининг камида 15 фоизи миқдорида бошланғич бадални шакллантириш имкониятига эга бўлиши;
е) кредит ажратишни кўриб чиқиш вақтида қарз олувчининг кредит ташкилотларидан аввал олинган кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаслиги;
ж) илгари арзон уй-жой қуриш дастурлари доирасида имтиёзли ипотека кредитларидан ва ипотека кредитлари бўйича субсидиялардан фойдаланган ҳолда квартира ёки якка тартибдаги уй-жой ҳамда уй-жой билан таъминлаш бўйича бошқа ёрдам олмаган бўлиши;
з) якка тартибдаги хонадонда қўшимча уй-жой қуриш учун ер участкасига умрбод эгалик қилиши ёки мулк ҳуқуқи ва белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига эга бўлиши.
🔰 Юқоридаги Низомнинг 17-бандига асосан, якка тартибдаги қўшимча уй-жойни қуриш ишлари учун Молия вазирлиги томонидан жойлаштирилган маблағлар ҳисобидан ёшларнинг алоҳида тоифаларига кредитлар банклар томонидан қуйидаги шартлар асосида ажратилади:
1) бозор ставкасида мижоз хоҳишига кўра 6 ой имтиёзли давр билан;
2) 20 йилдан кўп бўлмаган муддатга;
3) бошланғич бадали якка тартибдаги хонадонда қўшимча қурилаётган уй-жой қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда;
4) бир қарз олувчига бериладиган кредитлар 33 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда берилади.
⌛️ Ариза узоғи 3 кун муддатда кўриб чиқилади.
📌 Аризангизни кўриб чиқиш натижасида ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган ва унда камчиликлар ёки ёлғон маълумотлар аниқланмаган тақдирда, уй-жой таъмирлаш ёки қуриш учун, банк 33 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратади.

⚡️⚡️АЛИМЕНТ ҚАРЗДОРЛИГИ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИДАН ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ⚡️⚡️
❇️Савол: Мен ажрашганман, икки нафар фарзандим бор, собиқ турмуш ўртоғим алимент тўловларини тўламайди. Қарздорлик суммаси 10 млн сўмга етган. Яқинда алимент тўловларини қарздор тўлай олмаса, давлат тўлаб беришини эшитдим. Шу гап ростми? Менга ҳам 10 млн сўм қарздорлик суммасини давлат тўлаб берадими?
✅ Жавоб: Агар алимент тўловчи ўз вақтида алиментни тўлмаса, унинг ўрнига бу суммани давлат тўлаб бериши рост. Бироқ бунинг учун алимент тўловчига нисбатан жиноий жавобгарлик чораси қўлланилган бўлиши керак.
📜 Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 3 августдаги 427-сон қарорига иловада тасдиқланган “Алимент тўловлари жамғармаси тўғрисида”ги низом 12-бандига кўра Вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун жиноий жавобгарликка тортилган қарздордан жиноят ишлари бўйича суддан келиб тушган алимент тўловларидан юзага келган қарздорликни (ушбу жиноят натижасида етказилган зарарни) ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича давлат ижрочиси томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ундириш чоралари кўрилади.
📃 Бунда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган барча чоралар натижасиз бўлган тақдирда, давлат ижрочиси томонидан алимент тўловларини қоплаб бериш тўғрисида қарор қабул қилинади ҳамда икки иш кунидан кечиктирилмаган ҳолда тўловларни амалга ошириш учун тизим орқали Жамғармага юборилади.
☝️Эътибор берган бўлсангиз, давлат алимент ундириш бўйича барча чоралар натижасиз бўлгандагина, алиментни тўлаб беради.
📄 Бунда Оила кодексининг 139-моддасига мувофиқ алимент қарзини ундириш иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромад етарли бўлмаганда, алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг:
• банклар ва бошқа ташкилотларидаги ҳисобварақларида турган пул маблағидан (агар мавжуд бўлса);
• тижорат ва тижоратчи бўлмаган ташкилотларга шартнома асосида ўтказилган пул маблағидан ундирилади, Бу маблағ етарли бўлмаганда ундириш алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг қонун бўйича ундириш қаратилиши мумкин бўлган ҳар қандай мол-мулкига қаратилади.
☝️Юқоридаги қоидаларнинг мазмунига кўра алимент тўловчи шахсдан алимент қарздорлигини ундиришнинг юқоридаги чоралари кўрилади. Агар улар натижа бермаса, унда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 47-4(прим)-моддасига кўра ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга ёки ушбу Кодексга мувофиқ маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
❗️Ёдда тутинг! Шахсни юқоридаги норма билан жавобгарликка тортиш уни алимент қарздорлигини тўлашдан озод қилмайди. Қоиданинг мазмунидан турмуш ўртоғингизни ушбу норма билан жавобгарликка ториш мумкинлиги келиб чиқмоқда.
🔰 Шундан сўнг ҳам алимент тўловчи 1 йил ичида ўз мажбуриятини бажармаса, кейин унга Жиноят кодексининг 122-моддасига кўра жиноий иш қўғзатилади.
Демак, юқоридаги ҳаракатлар амалга оширилгандан кейин алимент давлат томонидан тўлаб берилади.