Hongbao.uz | Barchasi Xitoy haqida
47 subscribers
93 photos
3 videos
126 links
Барчаси Хитой ҳақида

Админ: @Zm_admin
Download Telegram
​​🚘 Хитойнинг автомобил ишлаб чиқарувчи гиганти SAIC водородли автомобилларни ишлаб чиқариш лойиҳасини йўлга қўяди

🚗 Хитойнинг етакчи SAIC Motor Corporation Limited автомобилсозлик компанияси 2025 йилгача камида 10 турдаги водород ёқилғиси билан ишлайдиган автомобил моделларини чиқаради, дея хабар бермоқда компания.

🚙 Компания ёқилғи элементларида ишловчи 10 000 та автомобилни ишлаб чиқариши ва сотиши кутилмоқда. Ушбу лойиҳа бўйича иш олиб бориш давомида автомобилларни ёқилғи элементларида қай тарзда ишлашини ҳамда тадқиқотлар ва ривожлантиришни назорат қилиш учун махсус гуруҳ тузади, деб хабар бермоқда SAIC Motor президенти Ван Сяоцю.

🩸 Унинг қўшимча қилишича, компания ишлаб чиқариш занжирини ривожлантириш учун биргаликда кўмаклашишга тегишли компаниялар билан ҳамкорликни чуқурлаштиради.

🧾 Компания водородли автомобиллар лойиҳасини 2001 йилда бошлаган ва илмий-тадқиқот ишларига 3 миллиард юань (тахминан 439 миллион АҚШ доллар) миқдорида инвестиция киритган. Ёқилғи элементлари соҳасида аллақачон 511 та патент олинган.

📌 ХХР Саноат ва ахборотлаштириш вазирлиги томонидан 2016 йилда ишлаб чиқилган режага кўра, Хитой 2030 йилгача 1 миллион водород билан ишлайдиган автомобилларни фойдаланишга топширади ва 1000 дан ортиқ водород қуйиш станцияларини қуради.
​​🇺🇸 The New York Times: Хитой қандай қилиб 200 миллионга яқин ўқувчини мактабларга қайтаришни уддалади

12 сентябр куни Американинг The New York Times газетаси: " Хитой қандай қилиб 200 миллионга яқин ўқувчини мактабларга қайтаришни уддалади?" сарлавҳаси остида мақола чоп этди.

Сентябр ойининг бошида Ухан шаҳри Ханьян районидаги 1-сонли ўрта мактабда ўтказилган янги ўқув йилининг очилиш маросимида 2000 га яқин ўқувчи қатнашди. Кириш жойида тиббиёт ходимлари ҳар бир кишининг тана ҳароратини ўлчашди ва мактаб маъмурияти ходимлари ўқувчиларининг таътил пайтида шуғулланган ишлари бўйича ёзган кечинмалари ва COVID-19 га топширилган тест натижаларини текширдилар. “Мен хотиржамман, энди Ухан энг хавфсиз жой” - дейди мусиқа ўқитувчиси Ян Мэн.

Айни пайтда мамлакатлар ўқув йилини хавфсиз равишда очишда катта қийинчиликларга дуч келмоқдалар ва Хитой, ўз навбатида, 195 миллиондан ортиқ ўқувчининг мамлакат ичида одатдагидек мактаб таълими олишини таъминлаш учун барча саъй-ҳаракатларини қилмоқда. Маҳаллий амалдорлар интернет дастурлардан фойдаланган ҳолда, синфлар ва техник назоратни кузатадилар, шунингдек ўқувчилар, ўқитувчилар ва мактаб ходимларининг асосий фаолиятини текширадилар. Ушбу "юқоридан пастга" тизими Хитойга дунёнинг бошқа мамлакатлари эриша олмаётган умумий мақсадга эришиш учун улкан давлат аппаратини бошқаришга имконият яратади.

COVID-19 эпидемияси авж олаётган Қўшма Штатларда синфларни қандай ва қачон тиклаш ҳақида қизғин баҳс-мунозаралар мавжуд. Эпидемия аллақачон маҳаллийлашган Хитойда эса энди бундай мунозара йўқ. Кўп жиҳатдан, Хитой таълим муассасаларини "қайта бошлаш" учун эпидемияга қарши курашда қаттиққўллик моделини қўллаган. Европа одатдагидек ўқитишни тиклаш бўйича чораларни кўраётган бўлса-да, Хитойнинг чоралари янада қатъий ва самарали эканлиги исботланди. Таълим тизимидаги мутасаддилар ўқувчиларни мактаб ҳудудидан чиқмасликлари ва фақатгина зарур ҳолларда чиқишлари учун тарғибот ишларини олиб бормоқдалар ҳамда бу тўғрисида мактаб атрофида огоҳлантирувчи баннерлар жойлаштирилган.

Эпидемиологларнинг таъкидлашича, Хитойда эпидемиянинг янги тўлқинларига дуч келиш хавфи бор. Бироқ, кўрилаётган чоралар ҳанузгача ўзининг самарасини бермоқда ва бирор бир таълим муассасасида янгидан COVID-19 нинг юқтирилганлиги тўғрисида хабарлар берилмаган ва ўқитиш тўхтатилмаган. Ҳукумат ушбу муваффақиятларга қарамай, мактаблар маъмуриятини "ҳушёрликни йўқотмасликлари" кераклиги тўғрисида огоҳлантирди.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг апрел-май ойларида Хитойнинг айрим минтақаларидаги таълим муассасалари одатдагидек ўқитишни қисман тикладилар. Маҳаллий ҳокимият идоралари таълим муассасалари учун катта миқдорда ниқоблар, қўлқоплар, инфрақизил термометрлар ва бошқа эпидемияга қарши ускуналарни сотиб олишган. Баъзи чеклов чоралари ноқулайлик туғдираётган бўлса-да, кўплаб ота-оналар фарзандларини мактабга қайтганидан мамнун. Бир неча ойлик онлайн таълим ва болаларнинг интернет ўйинларидан чиқмаётганликлари ҳақидаги шикоятлардан сўнг, ваниҳоят ота-оналар болаларини одатдагидек ўзларининг мактабларига қайтаришди.
​​🏙 Сянган (Гонконг) яна дунёдаги энг эркин иқтисодиётлар қаторига кирди

10 сентябр куни Фрейзер институти (Канада) "Дунёнинг ҳар хил давлатларидаги энг эркин иқтисодиёт ҳолати-2020" йиллик ҳисоботини эълон қилди. Унда Сянган (Гонгконг)ни дунёнинг энг эркин иқтисодиётларидан бири сифатида яна бир бор қайд этган. Ҳисоботда Сянганнинг иқтисодий эркинлик индекси 8,94 (энг юқори балл 10) бўлган. Ҳисобот 2018 йил маълумотларига асосланган бўлиб, ушбу кўрсаткич бўйича Сянган дунёда етакчи ўринни эгаллаган ва рейтингда иккинчи ўринни Сингапур эгаллаган.

Ҳисоботда айтилишича, дунёнинг 162 мамлакати ва минтақалари бешта асосий йўналиш бўйича баҳоланади. Сянган "Халқаро бозорларга эркин кириш" ва "Кредит беришни тартибга солиш сифати ва либераллаштириш" соҳаларида етакчи ўринни эгаллади: "Ҳуқуқий тизим ва мулк ҳуқуқи" соҳасида у 11-ўриндан 14-ўринга тушиб кетган; "Ҳукуматнинг иқтисодиётдаги иштироки улуши" жиҳатидан у 13-ўринни эгаллаб, бир позиция пастга тушган; "Валюта барқарорлиги" нуқтаи назаридан у 15-ўриндан 8-ўринга кўтарилган.

Сянган маъмурияти Сянганни яна бир бор 2020 йилги дунёдаги энг эркин иқтисодиётлар қаторига қўшган Фрейзер институтини рейтингини мамнуният билан қабул қилди ва биринчи ҳисобот нашр этилганидан бери Сянган дунёдаги етакчи мавқега эга эканлигини таъкидлаб, бу унинг эркин иқтисодиёти ва адолатли ишбилармонлик муҳитини яратиш бўйича доимий қатъиятини тасдиқлайди.
ХКП Марказий Қўмитаси Бош котиби Си Цзиньпин пайшанба куни Хитойнинг Хунан провинциясининг маркази Чанша шаҳридаги Хунан университети Юэлу академиясига ташрифи чоғида ёш талабаларни астойдил ўқишга ва гўзал ёшликларини беҳуда сарфламасликка чақирди.
​​🚌 Хитойнинг жануби-ғарбида King Long ўзини-ўзи бошқарувчи автобуси намойиш этилди

Пайшанба куни Хитойнинг жануби-ғарбий қисмидаги Чунцин шаҳрида King Long ўзини-ўзи бошқарувчи автобусининг тақдимоти бўлиб ўтди.
L4 автобуси / автономиянинг 4-даражаси / Хитойнинг "Байду" /Baidu/ ахборот технологиялари гиганти томонидан King Long автомобил ишлаб чиқарувчиси билан биргаликда яратилган. 2017 йилда Baidu автоном ҳайдашда тармоқлараро ҳаракатларни мувофиқлаштириш учун Apollo платформасини ишга туширган.

Шу билан бирга, Baidu Чунцин маъмуриятидан ўзини-ўзи бошқарувчи транспорт воситаларининг йўловчилар билан йўл синовларини ўтказиш учун 10 та давлат рақамини олди.

Бир йил давом этган қурилиш тугагандан сўнг, пайшанба куни Чунцинда ҳайдовчисиз бошқарилувчи транспорт воситалари учун синов базаси расман фойдаланишга топширилди. Бир қатор транспорт воситалари ишлаб чиқарувчилари 4-даражадаги ҳайдовчисиз транспорт воситаларини бешта сценарий асосида намойиш қилдилар ва синовдан ўтказдилар.

Baidu Чунцин билан ўз-ўзини бошқарувчи автомашиналарни биргаликда ишлаб чиқишга ва тегишли технологияларни синовдан ўтказиш хизматларини кўрсатишга қизиқиш билдирмоқда, деди вице-президент Ли Чженьюй.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 22.09.2020 йилдан
1 Хитой юанини (🇨🇳) - 1524,29 сўм (🇺🇿) этиб белгилади (+17.58 сўм)
​​🇨🇳 Хитойдаги ўқувчиларнинг 90 фоизи ўқув муассасаларига қайтишди

Жорий йилнинг 18 сентябр ҳолатига кўра, Хитой бўйлаб университетлар, ўрта мактаблар ва бошланғич синфларнинг 242 миллион ўқувчилари ўқув муассасаларига қайтишди. Бу эса Хитойлик ўқувчиларнинг тахминан 90 фоизини ташкил этади. Шундай қилиб, мамлакатнинг таълим муассасаларида ўқитиш фаолияти умуман тикланди, деди ХХР Таълим вазирлигининг расмий вакили Сюй Мэй.

Кўплаб ўқув муассасаларнинг талабалари ҳали ҳам талабалар шаҳарчаларига келишмаган, чунки COVID-19 эпидемиясини олдини олиш ва назорат қилиш бўйича ишларга босимни камайтириш учун дарслар турли вақтларда бошланади, деди у матбуот анжуманида.

Унинг сўзларига кўра, мамлакатдаги таълим муассасаларида дарс бериш ва ўқитиш хавфсизлик чораларига риоя қилган ҳолда тўлиқ нормал ҳолатга келди. Бу мамлакат таълим тизими жиддий синовдан ўтганлигини англатади, дея қўшимча қилди у.
​​💵 Хитой янги бизнес шаклларига асосланган истеъмолнинг янги турини илгари суришга тайёр

Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши яқинда янги ишбилармонлик шаклларига асосланган истеъмолнинг янги турини ривожлантиришни жадаллаштириш бўйича қўлланма чиқарди.

Хужжатда ички талабни кенгайтириш стратегиясини амалга ошириш, бизнеснинг янги шакллари асосида истеъмолнинг янги турларини ҳажми ва сифатини янада ошириш, ички ва ташқи бозорни бир бирини рағбатлантириши учун ички бозорни янги моделни шакллантириш ва ривожлантиришнинг устуни сифатида кўмаклашиш лозимлиги тўғрисида қайд этилган.

Уч-беш йиллик саъй-ҳаракатлардан сўнг, Хитой янги истеъмол турини ривожлантиришга кўмаклашиш учун институционал келишувлар ва сиёсат тизимларини янада такомиллаштиради, деб таъкидланади қўлланмада.

2025 йилга келиб, мамлакатда истеъмолнинг янги турлари бўйича бир нечта намунали шаҳарлар ва етакчи корхоналар яратилади, ҳаракатдаги товарларнинг онлайн чакана савдосининг улуши истеъмол товарлари чакана савдосининг умумий ҳажмида сезиларли даражада ошади ва Интернет плюс хизматлар каби янги бизнес моделлари машҳурликка эришади.

Ҳужжатда тўртта йўналишдаги 15 та сиёсий чора-тадбирлар рўйхати келтирилган, жумладан, онлайн ва офлайн истеъмолни бирлаштиришга кўмаклашиш, истеъмолнинг янги турлари учун инфратузилмани такомиллаштириш, истеъмолнинг ўсиши учун янги муҳитни оптималлаштириш ва бундай истеъмолни сиёсий қўллаб-қувватлашни кучайтириш.
Ҳурматли каналимиз аъзолари!

Айрим сабабларга кўра канал фаолияти вақтинча тўхтаб қолган эди.
Бугундан бошлаб каналимиз ўз фаолиятини қайта тиклади.

Сизларга янада қизиқарли маълумотлар ва қайноқ янгиликларни етказиб беришга ҳаракат қиламиз.

Бизни кузатишда давом этинг!
​​🎊11 ноябрь – Хитойда “Бўйдоқлар” куни !

11 ноябрь – Хитойда “Бўйдоқлар” (光棍节, Guānggùn jié) куни сифатида нишонланса, бошқа давлатлардаги харидорлар учун эса “Бутунжаҳон харид қилиш” куни деб ҳам аталади. Ушбу кунни жуда кўплаб харидорлар катта чегирмалар билан харид қилиш учун иштиёқ билан кутишади.

🛍 Анъанавий равишда 11 ноябр куни Хитойда бўлиб ўтадиган “Бўйдоқлар” куни яъни турмуш қурмаганлар куни сифатида нишонланадиган "Ёлғиз қалблар" байрами нафақат Хитойда, балки чет элларда ҳам жуда машҳур бўлди. Айниқса, кўплаб офлайн ва онлайн-дўконлардан шу куни барча товарларга бош айлантирадиган даражада чегирмалар тақдим этилади. Шу туфайли 11.11 “Қора жума” ва “Кибер душанба” кунлари билан бир қаторда нафақат Хитойда, балки бутун дунёда муҳим савдо воқеасига айланди.

Хитойдаги “Бўйдоқлар” куни: байрам тарихи

🏮“Бўйдоқлар” куни биринчи марта 90-йилларда Нанкин провинциясидаги баъзи университетлар томонидан нишонланган. Сана тасодифан танланмаган - тўртта бирлик рамзий маънода ёлғиз одамларни англатади. Бир томондан, Хитойда шу куни талабалар ўзларининг бакалавр ҳаётини қувноқ ва ёрқин нишонлаши, унинг барча завқларини татиб кўриш одат тусига кирган бўлса, бошқа томондан, бу кун янги муносабатларни ўрнатиш учун қулай деб ҳисобланади.

🛒 Аммо бу байрам хитойдаги дўконларда катта сотувлар ва улкан чегирмалар туфайли машҳурликка эришган. “Бўйдоқлар” куни савдолари ҳар йили хайратланарли ўсишни намойиш этади. Жумладан, 2013 йилда Алибаба компаниялари гуруҳининг савдо ҳажми 5,8 миллиард долларни, 2014 йилда 9,3 миллиард долларни, 2015 йилда 14,3 миллиард долларни, 2016 йилда 17,8 миллиард долларни, 2017 йилда 25,3 миллиард АҚШ долларни, 2019 йилда - рекорд даражадаги қарийб 30,5 миллиард долларни ташкил қилган. Бу эса Хитойнинг “Бўйдоқлар” кунини дунёдаги энг йирик онлайн харид қилиш тадбирига айлантирди.
​​Хитой дўконлари савдосига қизиқувчилар учун 2020 йил “Бўйдоқлар” кунидаги харидлар учун амалий маслаҳатлар.

Кўпгина Хитой сайтлари (масалан, AliExpress, Tom Top, Tinydeal, Bang Good) турли хил тоифадаги арзон товарларнинг катта танловини таклиф этади: кийим-кечак, оёқ кийимлари, мобил телефонлар, уй ва хўжалик жиҳозлари, компьютер қурилмалари, ноутбуклар ва бошқалар. Бошқа томондан, кўплаб Хитой сайтлари маълум соҳалардаги ихтисослашуви билан қизиқроқ. Харидорлар кўпинча бундай дўконлардан ихтисослашган товарларни қидиришади. Масалан: GearBest ва Geek Buying сайтлари арзон нархлардаги технологиялар, дронлар ва 3D принтерларини таклиф қилади.

📌2020 йилдаги “Бўйдоқлар” куни харид қилиш бўйича маслаҳатлар

Оммавий савдо сизнинг уйқусиз тунларингизга сабаб бўладими? Агар шундай бўлса, Сизга тавсияларимиз фойдали бўлади! Улар сизга 11 ноябр куни харид қилиш жараёнини тезроқ ва самарали ташкил этишга ёрдам беради. Онлайн ва оффлайн савдо дўконларидан 11.11 куни тунги соат 24-00 гача маҳсулот харид қилиш ва чегирмалардан фойдаланишингиз мумкин.

1. AliExpress дунёдаги энг машҳур хитой бозоридир. 11.11.2020 йилда AliExpress жуда “қайноқ кун” га айланади. Шунинг учун, агар сиз махсус чегирмали маҳсулотни олишга улгуришни истасангиз, олдиндан қизиқтирган буюмларингизни саватга қўшинг. Чегирмалар кучга киргандан сўнг, сиз тезда тўловни амалга оширишингиз мумкин.
2. AliExpress дан сотиб олаётганда, албатта, сотувчининг рейтингига қаранг.
3. Маҳсулот бўйича фойдаланувчиларнинг шарҳларини ўқинг.
4. Сизни қизиқтирган маҳсулот бўйича камида иккита Хитой сайтлари нархларини таққосланг.
5. Ўзингиз ёқтирган маҳсулотни сотиб олишни жуда кўп кечиктирманг - жозибали битимлар тезда тугаб қолиши мумкин.
6. Маҳсулотни етказиб бериш шартларини текширинг - баъзи сотувчилар бутун дунё бўйлаб бепул этказиб беришни таклиф қилишади.
7. Солиқ ва божхона қоидаларига эътибор беринг.
8. Аксарият савдо майдончаларида нархлар доллар билан тақдим этилади. Конвертациядан тежаш учун харидларни бир хил валютада тўлаш энг фойдали ҳисобланади. Бунинг учун банкда валюта (доллар) картасини очишингиз керак.
9. Сайт манзили https билан бошланганлигини текширинг - бу уланишнинг хавфсиз транзакцияни таъминлайди.
10. Харидни тасдиқловчи барча электрон почта хабарларини сақланг.
11. Агар сиз кийим сотиб олсангиз, ўлчовларингизни олдиндан тайёрланг.Одатда, Хитой ўлчамлари Европа стандартига мос келмайди.
12. Агар сиз электр жиҳозларини сотиб олмоқчи бўлсангиз, электр токига уланиш вилкасини текширинг. Бу сизнинг электр қурилмаларингиз учун мос эканлигига ишонч ҳосил қилинг. Акс ҳолда, тегишли адаптерни ҳа қўшимча равишда сотиб олиш лозим бўлади.

Бир неча йилдан буён ғайратли харидсевар инсонлар “Бутунжаҳон харид қилиш” кунини интиқлик билан кутадилар. Интернетдаги оммавий савдо мухлислари сони доимий равишда ўсиб бормоқда, 11 ноябрда қилинган харидлар сони миллионларни ташкил қилса, сотувлар бутун сайёрани қамраб олмоқда. Шундай қилиб, агар Сиз ҳам чегирмани кутувчи “овчилар”га тегишли бўлсангиз, ушбу байрамга қўшилинг. Сизга омадли харидлар!
​​ Хитойнинг икки университети THE WUR 2021 нинг TOP-25 университетлари қаторига кирди

«Times Higher Education»
яқинда 2021 йилги Жаҳон университетлари рейтингини эълон қилди. Рўйхатда Пекиндаги Цинхуа университети энг яхши даражага кўтарилган ва биринчи 20 таликка кирган Осиёдаги ягона университетга айланди. Пекин университети эса бу рейтингда 23 ўринни эгаллаган. Дастлабки 100 талик рўйхатдан Осиёдаги яна 15 та университет жой олган.

Бешинчи йил кетма-кет Оксфорд университети биринчи ўринни эгаллаб турибди, ундан кейин Стенфорд университети, Гарвард университети, Калифорния технология институти ва Массачусетс технология институти жой олган.

Биринчи ўнталикни Буюк Британия ва АҚШ университетлари эгаллаб турибди, улардан 8 таси АҚШ университетларига тегишли. Бироқ, шу билан бирга, «Times Higher Education» Топ 200-дан ташқаридаги АҚШ университетларида пасайиш аломатлари кузатилаётганини таъкидлади.

«Times Higher Education» компаниясининг билимлар бўйича Бош директори Фил Бейти қуйидагича изоҳ берди: “Сўнгги йилларда биз жаҳон миқиёсидаги олий таълимда силжиш секинлашганини кузатмоқдамиз, Осиёдаги олий ўқув юртлар рейтинги кўтарилиб, Ғарб мамлакатларининг рейтинги пасайиб бораётгандек".

Мутахассис, шунингдек, қуйидагиларни қўшимча қилди: «Рейтингдаги ушбу тенденция жуда динамик ва тобора шаффофлашиб бормоқда. COVID-19 пандемияси Ғарб университетлари, айниқса, Буюк Британия ва АҚШ университетлари учун жиддий муаммо туғдирди. Улар ҳали кўп сонли чет эллик талабаларни кескин камайиши оқибатида олиб келадиган асосий даромадларини йўқотиш хавфи билан тўқнаш келмаганлар".

Бу йилги академик рейтинг 93 мамлакат ва минтақалардаги 1500 дан ортиқ университетларни қамраб олган. Уларни баҳолаш - ўқитиш, илмий тадқиқотлар, ҳавола олиш, интернационализация, тармоқлардаги даромадлари каби кўрсаткичлардан келиб чиққан ҳолда амалга оширилган.

Қуйида рейтингнинг энг яхши (TOP) 25 та университети келтирилган.

1. Оксфорд университети - University of Oxford (Буюк Британия)
2. Стенфорд университети - Stanford University (АҚШ)
3. Гарвард университети - Harvard University (АҚШ)
4. Калифорния Технология Институти - California Institute of Technology (АҚШ)
5. Массачусетс Технология Институти - Massachusetts Institute of Technology (АҚШ)
6. Кембридж университети - University of Cambridge (Буюк Британия)
7. Беркли шаҳридаги Калифорния университети - University of California, Berkeley (АҚШ)
8. Йели университети - Yale University (АҚШ)
9. Принстон университети - Princeton University (АҚШ)
10. Чикаго университети - The University of Chicago (АҚШ)
11. Лондон империал коллежи - Imperial College London (Буюк Британия)
12. Жон Хопкинс университети - Johns Hopkins University (АҚШ)
13. Пенсилвания университети - University of Pennsylvania (АҚШ)
14. Цюрих Олий техника мактаби - ETH Zurich (Швецария)
15. Лос Анжелесдаги Калифорния университети - University of California, Los Angeles (АҚШ)
16. Лондон университет коллежи - UCL (Буюк Британия)
17. Колумбия университети - Columbia University (АҚШ)
18. Торонто университети - University of Toronto (Канада)
19. Корнел университети - Cornell University (АҚШ)
20. Дюк университети - Duke University (АҚШ)
20. Цинхуа университети - Tsinghua University (Хитой)
22. Эн Арбор шаҳридаги Мичиган университети - University of Michigan-Ann Arbor (АҚШ)
23. Пекин университети - Peking University (Хитой)
24. Шимолий-Ғарбий университети - Northwestern University (АҚШ)
25. Сингапур миллий университети - National University of Singapore (Сингапур)
​​💵 Хитойлик харидорлар “Бўйдоқлар” кунидаги савдо фестивалида маблағларини аямасдан сарфладилар

🛍 Хитойлик истеъмолчилар “Бўйдоқлар” кунидаги савдо фестивали давомида харид қилиш учун жуда кўп миқдорда пул сарфладилар, бу эса COVID-19 эпидемияси шароитида самарали назорат остида мамлакатнинг иқтисодий тикланишини тезлаштирди.

💰1-ноябр ва 11-ноябр соат 00:30 орасида Tmall электрон тижорат платформасидаги “Бўйдоқлар” кунидаги онлайн савдосидаги жуда катта чегирмалар доирасида сотувлар 372,3 миллиард юандан (56,29 миллиард доллар) ошди.

📌 Tmall платформасидаги харидларнинг энг юқори чўққисида бир сонияда 583 минг буюртма амалга оширилди, бу онлайн-харидлар учун янги рекорд бўлди.

🎊 Хитой истеъмолчиларининг тобора ортиб бораётган талабини қондириш учун Tmall бу йил савдо фестивалини одатдагидан эрта бошлади. 11 ноябрдаги анъанавий кундалик савдо-сотиқдан ташқари, 1 ноябрдан 3 ноябргача давом этган яна бир босқич қўшилди.

📍Бу йилги “Бўйдоқлар” кунидаги савдо фестивалида 800 миллиондан ортиқ харидор, 250 минг бренд ва 5 миллион сотувчи иштирок этди, деб хабар бермоқда Tmall.
​​🚁 Хитойнинг учувчисиз "ҳаво таксиси" Сеулда синов парвозидан ўтказилди

🏢 Сеул маъмурияти ва Ер, инфратузилма ва транспорт вазирлиги Жанубий Корея пойтахти сеул шаҳридаги Еидо ороли устида EHang Intelligent Technology томонидан ишлаб чиқарилган икки кишини олиб юришга мўлжалланган олтита EH216 учувчисиз аппаратини синовдан ўтказди.

🏬 Вазирлик маълумотларига кўра, шаҳар 2025 йилда учувчисиз такси хизматини жорий этишни режалаштирмоқда. Хитойнинг EHang компанияси томонидан ишлаб чиқарилган дронлар 50 метр баландликда етти дақиқада 3,6 километр масофани босиб ўтган. Шундай қилиб, ҳаракатланиш тезлиги парвоз ва қўниш билан бирга 30 км/соатни ташкил этган.

📌 Ҳар бир дрон иккита одамни ташишга мўлжалланган бўлса-да, синов парвозлари ҳар бири тахминан 20 килограмм бўлган учта қоп гуруч билан амалга оширилган.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Гугонг меъморчилиги ва император саройи ҳаётига бағишланган кўргазма

Мажмуанинг олд қисмида марказий ўринни эгаллаган ва ҳажми ва безак бойлиги билан бошқа барча бинолардан устун бўлган энг муҳим павилон Тайхе жойлашган.

Айнан шу ерда Хитой императорларининг тож кийиш маросимлари, туғилган кунлар ўтказилган ва миллий байрамлар нишонланган.

Бугун бу ерда сарой мажмуаси яратилганлигининг олти юз йиллиги шарафига мажмуанинг меъморчилиги ва император саройи ҳаётига бағишланган кўргазма намойиш этилмоқда.
​​🌌 Хитойлик астрономлар Ерга яқинлашаётган астероидни аниқладилар

Шарқий Хитойнинг Цзянсу провинцияси маркази Нанкин шаҳридаги Хитой Фанлар академиясининг Цзыцзиньшань (紫金山天文台) расадхонаси Ерга яқинлашиб келаётган илгари номаълум бўлган астероид ҳақида хабар берди.

Кичик сайёранинг Ерга максимал даражада яқинлашиши Пекин вақти билан 20 ноябр соат 08:08 да кутилмоқда, улар орасидаги минимал масофа 4,48 миллион км ни ташкил этади, бу Ер ва Ой ўртасидаги ўртача масофадан 11,7 марта кўпдир, дейди расадхона тадқиқотчиси Чжао Хайбинь.

Табиийки, бу самовий жисм сайёрамизга ҳеч қандай хавф туғдирмайди, деб тушунтирди у.

Юқорида айтиб ўтилган астероид ўтган жума куни кашф этилди, шундан сўнг Хорватия, Чехия, Италия ва Буюк Британиядаги 10 та расадхонанинг астрономлари унинг ҳаракатини кузатиб, унинг орбитасини тахминий параметрларини аниқладилар. Икки кундан сўнг, Кичик планеталар марказида унга вақтинчалик 2020 ВА1 код номи берилди.

🔭 Астрономларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 2020 ВА1 астероиди орбитасининг ярим катта ўқи 1,87 астрономик бирликни ташкил этади, яъни 280 миллион км, перигелион масофаси эса тахминан 145 миллион км.

Хитой Халқаро астероидларни аниқлаш ва хабар бериш тармоғи лойиҳасининг аъзоси бўлиб, астрономлар Цзыцзиньшань расадхонасида мамлакатдаги энг йирик Шмитт телескопи ёрдамида осмоннинг катта майдонларини доимий равишда кузатиб борадилар.
Хитойда қилиш керак бўлмаган 8 одат

1. Ҳеч қачон омма олдида хафа бўлманг.
Ғазабнинг оммавий намойиши хитойликлар томонидан қораланади. Улар бундай одамлар билан иш тутмасликка ҳаракат қилишади, айниқса улар чет эллик сайёҳлар бўлса. Бу барча хитойликлар учун жуда муҳим бўлган "юзни сақлаш" тушунчаси билан бевосита боғлиқдир. Улар уйғунлик яратишга ҳаракат қилишади. Шундай қилиб, чет элликлар ўзларининг ёқмаган нарсаларга нисбатан ҳиссиётларини жиловлашлари ва мулойим бўлишга ҳаракат қилишлари керак.

2. Ҳеч қачон мақтовни хурсандчилик билан қабул қилманг.
Хитойлик мезбонга ажойиб меҳмондорчилик учун миннатдорчилик билдирганингизда ва Сизга "Йўқ, йўқ, овқат жуда мазали эмас эди" деган жавобни эшитганингизда ўзингизни йўқотишингиз мумкин. Улар камтарин ва одобли. Бир оз камроқ мақтаниш ва озгина ўз-ўзини табриклаш сўзлари хитойликлар олдида “маданиятли” бўлиб кўринишга хизмат қилади.

3. Исмлар билан эҳтиёт бўлиш лозим.
Хитойликлар ҳам бошқалар сингари исм ва фамилияларга эга. Бироқ, Хитойда фамилия ҳар доим биринчи ўринда туради. Оила (ва умуман жамоа) ҳар доим шахсдан устун туради. Масалан, мени хитойлик деб фараз қилсангиз менинг хитойлик исмим - Ли Минг, сиз мени жаноб Ли деб аташингиз мумкин, аммо жаноб Минг эмас.

4. Ҳеч қачон бировни бошқаларни олдида айбламанг.
Хитойлик танишингизга қилишингиз мумкин бўлган энг ёмон нарса, уни жамоат олдида ҳақорат қилиш ёки шарманда қилишдир. Шу сабабли у шарманда бўлиши мумкин. Бошқалар олдида хатосини кўрсатманг ва бировга бақирманг.

5. Ҳеч қачон кимдир ҳисобни Сиздан сўрамасдан тўлашига йўл қўйманг.
Бир пайтлар хитойликларнинг кечки овқатларида биринчи марта бўлганимда, уларни бир-бири билан талашаётганлигини кўриб ҳайратда қолдим. Кейин билсам, ҳисобни тўлаш вақти келганда жамоадагилар ҳисобни тўлайдиган киши бўлиш “ҳуқуқи” учун курашаётган экан. Хитойликлар буни одоб-ахлоқ қоидалари деб ҳисоблашади, шунинг учун ҳисоб чекини қўлида бўлган кишидан баланд овоз билан тортиб олишга ҳаракат қилишади.

6. Ҳеч қачон қуруқ қўл билан келманг.
Хитойликларда нафақат алоҳида ҳолатларда, балки оддий турмуш тарзида ҳам тез-тез совғаларни алмашиш урфга айланган. Бировнинг уйида овқатланасизми, бўлажак бизнес ҳамкор билан учрашасизми ёки бошқа бирон бир махсус учрашувда бўладими, ҳар иккала томон ҳам совғаларни - дўстлик ва хайрихоҳликнинг кичик нишонларини алмашишлари муҳимдир.

7. Ҳеч қачон биринчи "йўқ, раҳмат" ни қабул қилманг.
Хитойликлар одатда, чиндан ҳам оч ёки чанқаган бўлса ҳам, уларга таом ёки ичимликлар таклиф қилинганда, бир неча марта рад жавобини беришади. Агар улар буни бир неча бор айтсалар ҳам яна таклиф қилинг. Таомилга кўра, яхши меҳмон камида бир марта рад жавобини бериши лозим, яхши мезбон эса камида икки марта таклиф қилиши керак.

8. Таклифни икки марта рад этинг.
Маданиятли меҳмон бировнинг уйида уларга тақдим этилиши мумкин бўлган нарсаларни дарҳол қабул қилмайди. Таом, ичимлик ёки совғани қабул қилишга қанчалик интилишларидан қатъи назар, хитойликларнинг тўғри одоб-ахлоқ қоидалари уларни очкўзлик ёки уни олишга иштиёқли туюладиган нарса қилишларига тўсқинлик қилади. Ҳеч қачон бир неча марта рад этмасдан озиқ-овқат, ичимлик ёки совғаларни қабул қилманг.
​​🏯 Таъқиқланган шаҳар - Гугонг

Қадимги даврларда император Осмоннинг ўғли ва унга Осмоннинг олий кучи берилган деб ҳисобланган. Гарчи бу ерда Самовий император яшаган бўлса ҳам, Императорларнинг қароргоҳи шимолдан Шимолий юлдузга қараб, тўқ қизил рангли самовий саройга элтувчи йўл сифатида жилоланувчи шаклда қурилган.

💮 Илоҳий жой деб ҳисобланган бу сарой оддий одамларга тақиқланган эди, шунинг учун тақиқланган шаҳар деб номланган.

Дастлаб у “Тақиқланган тўқ қизил рангли шаҳар” деб номланган.

Ҳозирги кунда Хитойда у одатда "Собиқ сарой" - Гугонг деб номланади.

❇️ Ушбу улкан саройнинг қурилиши Мин сулоласининг императори Ёнгле ҳокимият тепасига келган даврнинг тўртинчи йили 1406 йилда бошланган ва қурилиш 1420 йилда тугаган.

❇️ 1420 йилдан 1644 йилгача “Тақиқланган шаҳар” да Мин сулоласининг 14 та императори яшаган.

❇️ 1644 йил октябридан “Тақиқланган шаҳар” Цин сулоласининг императорлик саройи бўлиб хизмат қилган.

❇️ 1860 йилда Иккинчи афюн уруши пайтида “Тақиқланган шаҳар” Англия-Франция кучлари томонидан назорат қилиниб, уруш охиригача уларнинг қўлида бўлган.

❇️ 1912 йилдан бошлаб “Тақиқланган шаҳар” Хитойнинг сўнгги императори Пуйининг тахтдан воз кечиши сабабли, Императорнинг уйи мақомидан чиқарилган.

❇️ 1925 йилда “Тақиқланган шаҳар” сарой музейига айланган.

❇️ У 1987 йилда ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган.
​​🏯 Тақиқланган шаҳар ҳақида қисқача маълумот

🌐 Жойлашган жойи: Пекин шаҳри, Хитой

Энг ажойиб хусусияти: бу дунёдаги энг катта император саройи.

⚡️ Кўриш керак бўлган нарсалар: императорларнинг яшаган ва давлат ишларини олиб борган саройлари (мажлис заллари), қимматбаҳо санъат асарлари ва анъанавий боғлар

👉 Керакли вақт: энг камида 2-3 соат

👉 Манзил: Пекин маркази, Тианьаньмень майдонининг шимолида

👉 Иш вақти: соат 8:30 дан 17:30 гача

👉 Дам олиш куни: душанба

👉 Кириш нархи: апрель-октябрь ойларида 60 юань; ноябрь-март ойларида 40 юань
​​🏯 Тақиқланган шаҳарни тавсифловчи 10 та рақам

1️⃣ Тақиқланган шаҳар 14 йил давомида қурилган (1406 йилдан 1420 йилгача).

2️⃣ Уни 1 000 000 дан ортиқ ишчилар, шу жумладан 100 000 дан ортиқ ҳунармандлар қуришган.

3️⃣ Бу 492 йил (1420–1912) давомида Хитойнинг императорлик саройи бўлган.

4️⃣ Бу ерда 24 та, 14 та Мин сулоласи императорлари ва 10 та Цин сулоласи императорлари яшаган.

5️⃣ Унинг ҳудуди 72 гектарни ташкил этади, шундан 15 гектари умумий майдон.

6️⃣ Унинг таркибида 8 700 дан зиёд хонадан иборат 70 дан ортиқ сарой мажмуаларида 980 та бино мавжуд.

7️⃣ Унинг узунлиги жанубдан шимолга 961 метрни, кенглиги 753 метрни ташкил қилади.

8️⃣ Узунлиги 3,4 км бўлган 10 метр баландликдаги девор билан ўралган.

9️⃣ Унинг атрофида 52 метр кенгликдаги хандақ бор.

🔟 Бу ерга йилига ўртача 15 миллион атрофида меҳмонлар ташриф буюради, 2015 йилдан бошлаб, ташриф буюрувчиларнинг кўплиги сабабли, қадимий обидага зиён етказмаслик мақсадида кунига энг кўпи билан 80 000 та меҳмонларни кириши учун чеклов жорий этилган.