Шанхай: Ўзини-ўзи бошқарувчи вагон-ресторан маҳаллий аҳолига хизмат кўрсатмоқда
Масофадан бошқариш тизими ёрдамида ҳаракатланадиган ва ўзи овқат сотадиган ўзини-ўзи бошқарувчи вагон-ресторан Шанхайдаги Чжанцзян илмий ишлаб чиқариш шаҳарчасида намойиш этилди.
Ноу-хау тезкор равишда офис ходимлари ва аҳоли учун овқатланиш хизматларини тақдим этади.
Ўзини ўзи бошқарувчи вагон-ресторан кўп тармоқли индукцион радар ва камера билан жиҳозланган бўлиб, улар масофадан туриб бошқариш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлайди.
Мижоз қўлини кўтариб вагон-ресторанга қарата силкитиши биланоқ, у дарҳол тўхтайди. Вагон корпуси экранидаги тугмаларни босиш орқали истеъмолчи озиқ-овқат турларини танлаши ва QR коди билан тўловни амалга оширгандан сўнг харидни олиши мумкин.

🏎 Хитойда Европа бозори учун ишлаб чиқарилган Tesla автомобилларининг биринчи партияси Белгияга етиб келди
Хитойда ишлаб чиқарилган ва тахминан бир ой олдин Европага жўнатилган 3000 тадан ортиқ Tesla Model-3 автомобиллари пайшанба куни Белгиянинг Зебрюгге портига етиб келган.
Tesla автомобилларини ишлаб чиқарувчи завод Европага иккита юк кемасида 7000 та автомобилни етказиб беришни режалаштирган. Бортида 3600 та седан бўлган биринчи кема пайшанба куни кечқурун Зебрюггега етиб келган, иккинчи кемани декабрь ойи бошларида етиб келиши кутилмоқда. Ушбу автомобиллар Германия, Франция, Италия, Испания, Португалия ва Швейцария каби Европа мамлакатларидаги бозорларга тарқатилади.
Tesla автогиганти вице-президенти Тао Лин Синхуа янгиликлар агентлиги мухбири билан суҳбатда, компаниянинг коронавирус пандемияси даврида Хитой иқтисодиётининг тикланишига гувоҳ бўлганлиги, бу жаҳон ҳамжамиятининг Хитой бозори ва иқтисодиётига бўлган ишончини кучайтирганлиги тўғрисида гапириб ўтган.
Хитойда ишлаб чиқарилган Tesla Model-3 седанларини Европага экспорт қилиш, Teslaнинг Шанхайдаги мегазаводини ривожлантиришда муҳим омил бўлди, деди у. Унинг дизайни халқаро стандартларга тўлиқ мос келади ва маҳсулотнинг ўзи дунё бўйлаб истеъмолчиларнинг барча турдаги эҳтиёжларини қондиради.
Teslaнинг Шанхайдаги мегазаводи - бу компаниянинг мамлакат ташқарисидаги ҳудди АҚШдагидек ҳажмдаги биринчи заводи. Октябр ойида автогигант Хитойда ишлаб чиқарилган Tesla Model-3 автомобилларини биринчи бўлиб Европага етказиб берилишини эълон қилган эди. Эслатиб ўтамиз, бу тўғрида Шанхай эркин иқтисодий савдо зонасининг янги қисмида мегазавод ишга туширилгандан икки йил ўтмай эълон қилинган эди.

⛷ Гўзал қиш манзарасига саёҳат қилиш учун Хэйлунцзян (黑龙江) провинциясидаги 15 та жой
Пекинда Хэйлунцзян провинцияси қишки туризмга бағишланган тақдимот ўтказилди. Унда дунёнинг барча мамлакатлардан келган сайёҳларни провинциядаги қишки туризм объектлари билан таништирилди. Тақдимотда Хэйлунцзян провинцияси маданият ва туризм бошқармаси "Хэйлунцзяндаги учрашув, қор ва муздан завқланинг" деб номланган сайёҳлик йўналишлари бўйича ўз тавсияларини тақдим этди.
Ушбу қишда Хэйлунцзян провинциянинг қишнинг гўзал манзараларини таништирадиган 15 та сайёҳлик жойларига ташриф буюришни тавсия қилади.
1. Дунёдаги энг катта қишки парк - Харбиннинг катта қор ва муз дунёси
2. Дунёдаги энг катта қор ҳайкаллари мажмуаси – Хитойдаги Тайяндао оролидаги қордан ишланган ҳайкалтарошлик ишлари кўргазмаси
3. Хитойнинг чанғи курорти - "Ябули" чанғи спорти сайёҳлик базаси
4. Хитойда энг типик қорли ландшафт жойлашган жой - Хитойда қорнинг ватани
5. Дунёдаги энг катта музлаган шаршара - Цзинбоху кўли туристик базаси
6. Хитойда манжур турналарининг ягона яшаш жойи - "Чжалун" экологик туристик зонаси
7. Хитойнинг энг шимолий жойи - Мохе қишлоғи
8. Вулқондаги қорли манзара - Удаляньчи бешта сув ҳавзаси
9. Қор ресурсларининг катта ҳордиқ парки - Харбин қишки карвони
10. Шимолий қутбдаги тематик парки - Харбин павильони
11. Қишки эртаклар боғи – Жунчуан боғи
12. Рус маданияти билан таништирувчи жой - "Волга" қўрғончаси
13. Архитектура кўргазма галереяси - Марказий Европа континентал сайёҳлик базаси
14. Тоғлардаги қор водийси - Феникс тоғи
15. Хитой ва Россия чегарасидаги орол - Хэйсяцзы ороли

🌐 Хитой университетлари Битирувчиларни иш жойлаштириш глобал рейтинги (Global Graduate Banding Ranking) да бешинчи ўринни эгаллади
Британиянинг Times Higher Education (THE) журнали яқинда 10-йиллик ўрганиш натижалари бўйича 2020 йилги Global Graduate Banding Ranking ҳисоботини эълон қилди. Ушбу ҳисоботдан кўринадики, сўнгги ўн йил ичида Хитойдаги университетлар иш билан таъминлаш соҳасида ўзларининг рақобатини сезиларли даражада оширган ва 2010 йилда 11-ўринни эгаллаган бўлса бугунги кунда ўсишга эришган.
Ушбу рейтинг Франциянинг Emerging ходимларни ишга жойлаштириш консалтинг компанияси ҳамкорлиги асосида тузилган. Сўнгги ўн йил ичида дунёнинг турли мамлакатлари ва минтақаларидан университет битирувчиларини иш билан таъминлаш тўғрисидаги маълумотларни ўрганиб чиқилган. Рейтингда АҚШ яна биринчи ўринни эгаллаган, Буюк Британия университетлари кучли учликни тарк этиб, 4-ўринга тушиб кетди, Франция иккинчи ўринни, Германия 9 ўринга кўтарилиб 3-ўринни эгаллаган.
Бу йил Хитой бешинчи ўринни эгаллади. Ўн тўққизинчи ўн йилликда Хитой университетлари ўз даражаларини яхшилаган ёки сақлаб қолган. Рейтингда ўрта поғоналарни эгаллаган Хитойдаги университетлар ҳам ҳозирда АҚШнинг баъзи университетларидан қолишмасликка харакат қилмоқда.
Тадқиқотчилар таъкидлаганидек, хитойлик талабалар ва улар оилаларининг меҳнат бозоридаги рақобатбардошлиги инвестицияларнинг қайтиши-таълимга йўналтирилган сармоялардир. Бугунги кунда улар нафақат "Обрўли" университетларни ҳисобга олишади балки университетни тугатгандан сўнг иш билан таъминлашдаги рақобатга кўпроқ эътибор беришади.
Бу йил АҚШнинг учта университети меҳнат бозоридаги рақобатбардошлиги бўйича ТОП-3 га кирди: Калифорния Технология институти, Массачусетс Технология институти ва Гарвард университети. Бироқ, уларнинг ажойиб ютуқлари фонида умуман АҚШда олий таълим даражасининг пасайиши кузатилмоқда. Сўнгги ўн йил ичида Корея Республикаси сезиларли ютуқларга эришди, бугунги кунда у 9-ўринни эгаллаб турибди, бунгача олдин у 21-ўринни эгаллаган эди. Ҳиндистон ҳам 23-ўриндан 15-ўринга кўтарилди.

Хитойнинг Синжон-Уйғур автоном районидаги Турфон шаҳрини жанубий-ғарбий қисмида жойлашган Цзяохэ (交河故城) эски шаҳари, дунёдаги қадимги энг катта ва энг яхши сақланиб қолган аҳоли пунктидир. Шаҳар Жуши қироллигининг пойтахти бўлган. Бу табиий қалъа иккита дарё орасидаги водийнинг баргсимон платосидаги тик жарлик тепасида жойлашган.
Бир пайтлар ташлаб кетилган шаҳар харобаларга айланган.
2014 йил июн ойида ЮНЕСКО Цзяохэни Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритган.

Машҳур "Катта бозор"
Урумчидаги Шинжон халқаро бозори дунёдаги энг йирик деҳқон бозори ҳисобланади. Бу бозорда уйғурларнинг маданияти ҳудди ойнадагидек акс этади.
Бу ерда сиз фақат Шинжонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотиб олишингиз, миллий мусиқа асбобларида жонли ижро этиладиган этник мусиқаларни тинглашингиз, ушлаб кўришингиз ва нафис ҳунармандчилик маҳсулотларидан баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Бозордаги машҳур “Нон музейи”да ҳақиқий Шинжон нонини татиб кўришингиз мумкин.