Hongbao.uz | Barchasi Xitoy haqida
47 subscribers
93 photos
3 videos
126 links
Барчаси Хитой ҳақида

Админ: @Zm_admin
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 15.09.2020 йилдан
1 Хитой юанини (🇨🇳) - 1506,71 сўм (🇺🇿) этиб белгилади (+4.84 сўм)
​​🍱 Хитойнинг озиқ-овқат саноатида кучли ўсиш кузатилмоқда

Расмий маълумотларга кўра, Хитойнинг озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича йирик компаниялари 2020 йилнинг дастлабки етти ойида 320,39 миллиард юан (тахминан 46,84 миллиард доллар) миқдорида фойда олган, бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7,5 фоизга ўсганини кўрсатади.

🏢 ХХР Саноат ва ахборотлаштириш вазирлигининг маълумотларига кўра, ушбу корхоналар фойдасининг ўсиш суръати, ҳар бирининг асосий фаолиятидан йиллик даромад 20 миллион юан ва ундан юқори бўлган мамлакатнинг йирик саноат корхоналари билан таққослаганда бу кўрсаткич ўртача ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8 фоизга камайган.

🍻 Хусусан, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарининг умумий фойдаси 20,1 фоизга ўсди. Алкоголли ичимликлар, салқинлаштирувчи ичимликлар ва чой ишлаб чиқарувчилар учун бу кўрсаткич йиллик ҳисобда 1 фоизга пасайган.

🧃Вазирлик маълумотларига кўра, йирик озиқ-овқат компаниялари томонидан дон, нефт ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш шу даврда 12 фоизга ошган. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан, ичимликлар савдоси йиллик асосда 10,5 фоизга ўсган.
Тайху кўли - Янцзы дарёси делтасининг жанубий қисмида Цзянсу, Чжэцзян ва Аньхой провинцияларининг туташган қисмида жойлашган. Чексиз узундан узун, аста-секин ҳаракатланувчи баржалар чизиғи, ажойиб тоғ манзаралари, улкан истироҳат майдонлари - бу ерда ҳуддики ҳамма нарса тафаккур ва медитацияга мўлжаллангандек.
​​💮 Хитойнинг тўқимачилик ва кийим-кечак экспорти кенгайишда давом этмоқда

2020 йилнинг дастлабки саккиз ойида Хитой тўқимачилик ва кийим-кечак экспорти 5,62 фоизга ўсган. ХХР Саноат ва ахборотлаштириш вазирлиги маълумотларига кўра йиллик ҳисобда 187,41 миллиард долларни ташкил этган.

Ўсиш суръатлари жорий йилнинг январ-июл ойларига нисбатан 0,05 фоиз базавий пунктга тезлашган.

Ушбу даврда мамлакатимиз тўқимачилик маҳсулотлари экспорти 31,99 фоизга ўсиб, 104,8 миллиард АҚШ долларини ташкил этди, йиллик ҳисобда, кийим-кечак экспорти эса 15,74 фоизга камайиб, 82,61 миллиард АҚШ долларни ташкил қилди, деб хабар бермоқда вазирлик.

Жорий йилнинг август ойида Хитойнинг кийим-кечак экспорти 2019 йилнинг августига нисбатан 3,23 фоизга ўсиб, 16,21 миллиард долларни ташкил этган. Бу эса йил бошидан бери биринчи ойлик ўсиш бўлди.

Вазирлик маълумотларига кўра, хитойнинг тўқимачилик маҳсулотлари пандемиянинг олдини олиш учун ишлатиладиган махсус кийимлар, шу жумладан ҳимоя ниқобларига бўлган талабнинг ортиши туфайли 46,96 фоизга ўсиб, 14,72 миллиард долларни ташкил этган.
Пекин авиация ва астронавтика университети 14 сентябр куни янги ўқув йили учун ўқишга қабул қилинган талабаларни кутиб олди. Beihang бу йил бакалаврият босқичига 3843 та талабани ўқишга қабул қилди.
​​🇨🇳 Жанубий Хитойнинг Хайнан провинцияси чет эллик истеъдодларни жалб қилиш режасини тузмоқда

Жанубий Хитойнинг Хайнан провинцияси душанба куни оролда иш топиш ва бизнес бошлаш учун юқори малакали чет эллик истеъдодларни жалб қилиш режасини эълон қилди.

📃 Режага кўра, Хайнандаги университетлар, шифохоналар, илмий-тадқиқот институтлари ва расмий идоралар чет эллик кадрлар учун бир қатор иш ўринларини тақдим этади. Малакали кадрлар юридик шахслар - расмий органлар, ноишлаб чиқариш ташкилотлари ва давлат корхоналаридаги лавозимларни эгаллаши мумкин.

💵 "Уларнинг йиллик иш ҳақи 300 000 дан 800 000 юангача (тахминан 43 880 дан 117 000 АҚШ долларигача) бўлади", деди Хайнан провинцияси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Ли Цзин.

📌 Жорий йилнинг 1 июнида Хитой Хайнан оролини ХХI асрнинг ўрталарига келиб глобал таъсирга эга юқори даражадаги эркин савдо портига айлантириш мақсадида эркин савдо портини қуриш бўйича бош режани эълон қилган эди.
​​🚘 Хитойнинг автомобил ишлаб чиқарувчи гиганти SAIC водородли автомобилларни ишлаб чиқариш лойиҳасини йўлга қўяди

🚗 Хитойнинг етакчи SAIC Motor Corporation Limited автомобилсозлик компанияси 2025 йилгача камида 10 турдаги водород ёқилғиси билан ишлайдиган автомобил моделларини чиқаради, дея хабар бермоқда компания.

🚙 Компания ёқилғи элементларида ишловчи 10 000 та автомобилни ишлаб чиқариши ва сотиши кутилмоқда. Ушбу лойиҳа бўйича иш олиб бориш давомида автомобилларни ёқилғи элементларида қай тарзда ишлашини ҳамда тадқиқотлар ва ривожлантиришни назорат қилиш учун махсус гуруҳ тузади, деб хабар бермоқда SAIC Motor президенти Ван Сяоцю.

🩸 Унинг қўшимча қилишича, компания ишлаб чиқариш занжирини ривожлантириш учун биргаликда кўмаклашишга тегишли компаниялар билан ҳамкорликни чуқурлаштиради.

🧾 Компания водородли автомобиллар лойиҳасини 2001 йилда бошлаган ва илмий-тадқиқот ишларига 3 миллиард юань (тахминан 439 миллион АҚШ доллар) миқдорида инвестиция киритган. Ёқилғи элементлари соҳасида аллақачон 511 та патент олинган.

📌 ХХР Саноат ва ахборотлаштириш вазирлиги томонидан 2016 йилда ишлаб чиқилган режага кўра, Хитой 2030 йилгача 1 миллион водород билан ишлайдиган автомобилларни фойдаланишга топширади ва 1000 дан ортиқ водород қуйиш станцияларини қуради.
​​🇺🇸 The New York Times: Хитой қандай қилиб 200 миллионга яқин ўқувчини мактабларга қайтаришни уддалади

12 сентябр куни Американинг The New York Times газетаси: " Хитой қандай қилиб 200 миллионга яқин ўқувчини мактабларга қайтаришни уддалади?" сарлавҳаси остида мақола чоп этди.

Сентябр ойининг бошида Ухан шаҳри Ханьян районидаги 1-сонли ўрта мактабда ўтказилган янги ўқув йилининг очилиш маросимида 2000 га яқин ўқувчи қатнашди. Кириш жойида тиббиёт ходимлари ҳар бир кишининг тана ҳароратини ўлчашди ва мактаб маъмурияти ходимлари ўқувчиларининг таътил пайтида шуғулланган ишлари бўйича ёзган кечинмалари ва COVID-19 га топширилган тест натижаларини текширдилар. “Мен хотиржамман, энди Ухан энг хавфсиз жой” - дейди мусиқа ўқитувчиси Ян Мэн.

Айни пайтда мамлакатлар ўқув йилини хавфсиз равишда очишда катта қийинчиликларга дуч келмоқдалар ва Хитой, ўз навбатида, 195 миллиондан ортиқ ўқувчининг мамлакат ичида одатдагидек мактаб таълими олишини таъминлаш учун барча саъй-ҳаракатларини қилмоқда. Маҳаллий амалдорлар интернет дастурлардан фойдаланган ҳолда, синфлар ва техник назоратни кузатадилар, шунингдек ўқувчилар, ўқитувчилар ва мактаб ходимларининг асосий фаолиятини текширадилар. Ушбу "юқоридан пастга" тизими Хитойга дунёнинг бошқа мамлакатлари эриша олмаётган умумий мақсадга эришиш учун улкан давлат аппаратини бошқаришга имконият яратади.

COVID-19 эпидемияси авж олаётган Қўшма Штатларда синфларни қандай ва қачон тиклаш ҳақида қизғин баҳс-мунозаралар мавжуд. Эпидемия аллақачон маҳаллийлашган Хитойда эса энди бундай мунозара йўқ. Кўп жиҳатдан, Хитой таълим муассасаларини "қайта бошлаш" учун эпидемияга қарши курашда қаттиққўллик моделини қўллаган. Европа одатдагидек ўқитишни тиклаш бўйича чораларни кўраётган бўлса-да, Хитойнинг чоралари янада қатъий ва самарали эканлиги исботланди. Таълим тизимидаги мутасаддилар ўқувчиларни мактаб ҳудудидан чиқмасликлари ва фақатгина зарур ҳолларда чиқишлари учун тарғибот ишларини олиб бормоқдалар ҳамда бу тўғрисида мактаб атрофида огоҳлантирувчи баннерлар жойлаштирилган.

Эпидемиологларнинг таъкидлашича, Хитойда эпидемиянинг янги тўлқинларига дуч келиш хавфи бор. Бироқ, кўрилаётган чоралар ҳанузгача ўзининг самарасини бермоқда ва бирор бир таълим муассасасида янгидан COVID-19 нинг юқтирилганлиги тўғрисида хабарлар берилмаган ва ўқитиш тўхтатилмаган. Ҳукумат ушбу муваффақиятларга қарамай, мактаблар маъмуриятини "ҳушёрликни йўқотмасликлари" кераклиги тўғрисида огоҳлантирди.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг апрел-май ойларида Хитойнинг айрим минтақаларидаги таълим муассасалари одатдагидек ўқитишни қисман тикладилар. Маҳаллий ҳокимият идоралари таълим муассасалари учун катта миқдорда ниқоблар, қўлқоплар, инфрақизил термометрлар ва бошқа эпидемияга қарши ускуналарни сотиб олишган. Баъзи чеклов чоралари ноқулайлик туғдираётган бўлса-да, кўплаб ота-оналар фарзандларини мактабга қайтганидан мамнун. Бир неча ойлик онлайн таълим ва болаларнинг интернет ўйинларидан чиқмаётганликлари ҳақидаги шикоятлардан сўнг, ваниҳоят ота-оналар болаларини одатдагидек ўзларининг мактабларига қайтаришди.