Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati|Rasmiy kanali
11.6K subscribers
34.8K photos
5.54K videos
67 files
13.5K links
Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati
Пресс-служба хокимията Мирзо-Улугбекского района




Мурожаатлар: info@mirzoulugbek.uz
Download Telegram
Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг хулосасига асосан

Мирзо Улуғбек туманидаги 209-сонли умумтаълим мактабида мавжуд дарахтларни тартибга келтириш ва ноқулай об-ҳаво шароитида инсонлар, ўқувчилар ва уларнинг мол мулкига ҳавф соладиган ҳолатга келиб қолган дарахтларни буталаш ёки кесиш тўғрисида хулосалар олинди.

Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг хулосасига асосан ушбу дарахтлар сақлаб қолган ҳолда буталаш, қуриб қолган аҳоли ва унинг мол мулкига зарар етказилиши инобатга олиниб кесилиши тўғрисида тавсиялар олинди.

✍️Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
@Hokimiyat_MirzoUlugbek
#Сайёр_қабул #Сектор_раҳбари
Ҳар бир мурожаат эътиборда

▶️ Навбатдаги сайёр қабул “Султония” маҳалла марказида ташкил этилди. Маҳалла фуқаролари томонидан маҳалла тақдирига дахлдор ва уй жой масалаларидаги мурожаатлар билдирилди.

Туман ҳокими 1-сектор раҳбари Шавкатбек Иргашев томонидан мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий маслаҳат ва жойига чиқиб ўрганиш бўйича мутасадди раҳабарларга топшириқлар бердилар.

Сектор раҳбарларининг сайёр қабуллари давом этади...

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating👇
Telegram / Facebook / Instagram / YouTube
♻️ Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги ҳамда Қизил Ярим Ой жамияти туман ташкилоти ҳамкорлигида, 3-декабрь - "Ногиронларни ҳимоя қилиш куни" муносабати билан "Занги ота" зиёратгоҳига хайрли саёҳат ташкил этилди.Саёҳат тумандаги махсус мактабларнинг кичик техник ходимлари учун ташкил этилди.

"Занги ота" зиёратгоҳидан лавҳалар суратларда акс эттирилади...

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating👇
Telegram / Facebook / Instagram / YouTube
Расмий муносабат

Мирзо Улуғбек тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги 241-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси билан боғлиқ ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилиб ўтамиз:

2022-йил 28–ноябрь куни тахминан соат 18:00 атрофида 241-мактаб 7-А синф ўқувчиси 2010 йилда туғилган Мирзо Улуғбек тумани Олтинпета кўчаси 203-уйда яшовчи вояга етмаган З.А ўзининг яшаш ҳовлисидаги дарахтга ўзини ўзини осган ва вафот этган.

Ўқувчи нотўлиқ оилада тарбия олади. Отаси А.Д 2 йил олдин касаллик билан вафот этган. Онаси Л.Д ишлаш учун Туркия давлатига кетган. Вояга етмаган З.А кўрсатилган манзилда 2 нафар акаси (бири оилали ва иккинчиси вояга етмаган) билан бирга яшашган.

Ўқувчи 24, 26, 28 ноябрь кунлари дарс машғулотларига қатнашмаган, сабаби ўрганилганда ўқувчининг шамоллагани аниқланган. Ўқувчи қиз қўшнилар томонидан яхши тавсифланади. Синф раҳбари ва онаси ўртасида доимий уяли алоқа орқали мулоқот қилиб турилган. Ўқувчилар билан унинг ўртасида ҳеч қандай нохуш ҳолат кузатилмаган.

Ҳозирги вақтда тегишли ташкилотлар томонидан ушбу ҳолат атрофлича ўрганилмоқда.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating👇
Telegram / Facebook / Instagram / YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мирзо Улуғбек тумани Азамат МФЙ ҳудудидаги 54-уй манзилида истиқомат қилаётган фуқароларнинг мурожаатлар, журналист ва мутасадди раҳбарнинг изоҳи "Millar" дастурида.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating👇
Telegram / Facebook / Instagram / YouTube
#Alisher_Navoiy_MFY
#Buxoro

O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 28-maydagi “Keksalarni davlat tomonidan qo‘llab-quvvatlash tizimini yana-da takomillashtirishning qo‘shimcha chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi Qarori bilan har yili noyabr oyi “Keksalar turizm oyligi” etib belgilangan.

Shu munosabat bilan Mirzo Ulug‘bek tumani ALISHER NAVOIY mahalla raisi B. Nazarov tashabbusi bilan mahallada istiqomat qiluvchi keksa yoshdagi va faol nuroniylar uchun Buxoro shahri ziyoratgohlariga sayohat uyushtirildi. Shu bilan birga O‘zbekiston Temir Yo‘llari, Buxoro viloyati hokimligi, Buxoro viloyati IIB xodimlariga va FVV Buxoro viloyat boshqarmasiga o‘z minnatdorchiligimizni bildiramiz !

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating👇
Telegram / Facebook / Instagram / YouTube
⚡️СИЗ ЎЗБЕКИСТОННИНГ ҚАЙСИ ТУМАНИДАНСИЗ?

“Йил танлови—2022” ўтказилмоқда!

2022 йилда фаол ишлаган, халққа энг яқин бўлган, аҳолининг талаб ва истакларини амалга оширишда етакчи бўлган «2022 ЙИЛНИНГ ЭНГ НАМУНАЛИ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ»ни аниқланг!

Қайси туман ҳокимлиги жорий йилда қандай ишлаганини сизнинг эътирофингиз аниқлаб беради.

Туманингиз ҳокимини нечта одам танишини билмоқчи бўлсангиз ➡️"
ОВОЗ БЕРИНГ"⬅️ саҳифасига ўтинг ва кузатиб боринг"

Овоз бериш жараёни 30 ноябрь куни якунланади.

➡️ «ЙИЛ ТАНЛОВИ – 2022»ни сиз аниқлаб беринг!⬅️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
3 декабрь «Халқаро ногиронлар куни»
Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги ташаббуси билан “Садаф” анжуманлар залида тумандаги имконияти чекланган инсонларга байрам дастурхони ёзилди.

🔹“Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1992 йил 14-октябрдаги 47/3-сонли қарорига асосан ҳар йили “3 декабр - Халқаро ногиронлар куни” сифатида республикамизда кенг нишонланиши ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган кучли ва манзилли ижтимоий ҳимоя сиёсатининг яққол исботидир.

🔹Байрам дастурида туман ҳокими ва сектор раҳбарлари иштирок этишди. Йиғилганларга тумани Маҳалла жамоат фонди, “Саҳоват ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан совғалар улашилди ва куй қўшиқлар жаранг сочди.

🎉 Байрамингиз муборак!
Сизлар ҳар доим сафимиздасизлар!

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating👇
Telegram / Facebook / Instagram / YouTube
🍂Tuman hududi xazonlardan tozalanmoqda

💠Mirzo Ulug‘bek tumani Alisher Navoiy MFYda obodonlashtirish, xazonlardan tozalash ishlari jadallik bilan olib borilmoqda.

Mazkur tadbirda mahallada joylashgan ko'chalar, oqava suv tarmoqlari va bolalar maydonchasi xazonlardan tozalanilib obodonlashtirilmoqda

@Hokimiyat_MirzoUlugbek