Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati|Rasmiy kanali
9.71K subscribers
33.3K photos
5.22K videos
62 files
12.9K links
Toshkent shahar Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati
Пресс-служба хокимията Мирзо-Улугбекского района города Ташкента

Мурожаатлар: info@mirzoulugbek.uz
Download Telegram
Расмий муносабат

Ҳикмат излаганга — ҳикматдир бу дунё...

❇️Кеча ижтимоий тармоқ саҳифаларида пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 142-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида ички ишлар ходимлари иштирокида ўқувчилар билан ўтказилган одоб-ахлоққа оид суҳбат нотўғри талқин қилинган фотолар ва видеолавҳа тарқалди.

Ушбу ҳолат Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси Ишчи гуруҳи томонидан ўрганилди. Унга кўра, 10 сентябрь куни дарсдан сўнг, мактабнинг маънавият хонасига таълим муассасаси директори М.Мараимова, маънавият-маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари В.Хусанова ҳамда синф раҳбарлари биргаликда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 августдаги 666-сон қарорининг 3-бобида келтирилган талабларига риоя қилмаган (одоб-аҳлоқ қоидалари, таълим даргоҳида ўзини тутиш тартибларини бузган, сочи 2-3 сантиметрдан узун бўлган ) юқори синф йигитлари таклиф этилган. Таклиф этилган юқори синф ўқувчилари билан мактаб директори ҳамда профилактика инспектор-психологи томонидан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди. Шунингдек, инспектор-психолог томонидан мактабнинг юқори синф ўқувчилари орасида “Тиғ” тадбири ҳам ўтказилган.

Тадбир чоғида ўқувчининг мактаб сумкасидан қайчи топилган. Топилган қайчи инспектор-психолог томонидан барча ўқувчиларга намойиш қилинган ҳолда, бундай канцелярия қайчиси ўзига мўлжалланган махсус ғилофда олиб келиниши кераклиги ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилган, холос.

Афсуски, буни айрим ўқувчиларнинг ота-онаси нотўғри талқин этиб, ижтимоий тармоқларда фото ва видеоларни жойлаганлиги маълум бўлди.

👉Ҳурматли ота-оналар!
Таълим муассасаларида фарзандингизнинг сабоқ олиши билан биргаликда унинг хавфсизлигини таъминлаш учун кўрилаётган бу каби чораларнинг нимаси ёмон?! Ёки бу каби тадбирларни нотўғри талқин қилиб, устоз ва педагоглар шаънига, ўз фарзанди таҳсил олаётган мактаб ҳақида салбий фикрлар уйғотишга уринишдан қандай фойда кўриш мумкин?! Агар Сиз ростдан фарзандингиз тақдири, келажаги ҳақида қайғурсангиз мактаб маъмурияти ёки ўғил-қизингиз синф раҳбари билан боғлансангиз хурсанд бўлардик.

Кейинги пайтларда айрим ота-оналарнинг ижтимоий тармоқлардаги фикр-мулоҳазаларини ўқиб, ўйланиб қоласан киши. Гўёки, улар умумтаълим муассасаларида таълим олмагандек, хабарлар чоп этаётганлиги соҳа ходимларини ташвишлантирмоқда. Бугун соҳани ривожлантириш учун давлатимиз томонидан яратилаётган шарт-шароитларни кўриб кўз қувнайди. Тўғри, таълим сифати ва самарадорлигини ошириш йўлида қилинаётган ишларда баъзи камчилик ва нуқсонлар ҳам кузатилмоқда. Юксак натижаларга эса бир-икки йилда эришиб бўлмаслигини барча бирдек ҳис этиб турибди. Агар Сиз ҳурматли ота-оналар ҳам педагоглар билан ёнма-ён туриб, таълимдан ташқари кўпроқ фарзандлар тарбияси хусусида қайғурсангиз айни муддао бўлур эди.

🖌Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
👉 https://t.me/ToshkentshaharXTBB
Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati|Rasmiy kanali
Photo
Эълон
ҲАРБИЙ ХИЗМАТГА ЧАҚИРИЛУВЧИЛАР ДИҚҚАТИГА!!!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 14 январдаги ПҚ-257-сон Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги” Низом ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 9 апрелдаги “Чақирилувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш хақида” ПҚ-291-сон қарорига мувофиқ, навбатдаги 2023 йилги чақирув мавсумига Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани худудида доимий рўйхатда турувчи 1995-2004 йилларда туғилган чақирилиш муддатини кечиктириш хуқуқига эга бўлмаган фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга ва сафарбарлик чақируви резерви хизматини ўташ учун 2023 йилнинг 10 февраль кунига қадар танловда қатнашишларини сўраймиз.

🔰Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 апрелдаги ПҚ-2867-сонли Қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга олий ўқув юртларига ўқишга топширишлари учун тўплаган балига қўшимча 50% миқдорда тавсиянома берилиши маълум қилинган.

📌Сизларга 2023 йилда муддатли ҳарбий хизматга бориш учун чақирилувчилар ўртасида ўтказиладиган танловда иштирок этишингизни ҳамда муддатли ҳарбий хизмат бепул эканлигини маълум қиламиз.

Манзилимиз: Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани Навнихол кўчаси 46 уй.
Телефон: +99870 71/231-98-49

ТОШКЕНТ ШАҲАР МИРЗО УЛУҒБЕК ТУМАНИ МУДОФАА ИШЛАРИ БЎЛИМИ МАМУРИЯТИ

👉 https://t.me/Hokimiyat_MirzoUlugbek
Эртага, 12 сентябрь куни мамлакатимиз ва қатор етакчи хорижий давлатларнинг нуфузли газеталарида ва интернет-нашрларида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Самарқанд саммитига бағишланган дастурий аҳамиятга эга, концептуал мақоласи чоп этилади.

Бу олий даражадаги учрашувдан нималар кутиляпти? Саммит Ўзбекистон, минтақа ва умуман замонавий дунё учун қанчалик муҳим? Янги даврда Ўзбекистон нега минтақавий ва глобал миқёсда кенг ҳамкорлик ва мулоқотни илгари сурмоқда? Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги ташкилот фаолиятида қандай акс этди?

Шу ва бошқа муҳим саволларга Президентимизнинг эртанги мақоласида жавоб топиш мумкин.

Завтра, 12 сентября, в авторитетных газетах и интернет-изданиях нашей страны и ряда ведущих зарубежных государств выходит имеющая программное значение концептуальная статья Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева, посвященная Самаркандскому саммиту ШОС.

Что ожидается от этой встречи высшего уровня? Насколько важен саммит для Узбекистана, региона и современного мира в целом? Почему Узбекистан продвигает широкое сотрудничество и диалог на региональном и глобальном уровне в новую эпоху? Какой эффект оказало председательство Узбекистана в ШОС на деятельность организации?

Ответы на эти и другие важные вопросы можно найти в завтрашней статье Президента.

Facebook|Instagram|Twitter
Блогерларнинг қандай ҳуқуқлари бор? Мажбуриятлари-чи?

Адлия вазирлиги муҳим саволларга тушунтириш берди:

🔹 Батафсил

〰️〰️〰️
Какие права есть у блогеров? А какие у него обязанности?

Министерство юстиции отвечает на важные вопросы:

🔸 Подробно

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг "Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити: ўзаро боғлиқликдаги дунёда мулоқот ва ҳамкорлик" сарлавҳали мақоласи

Статья Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева "Самаркандский саммит ШОС: диалог и сотрудничество во взаимосвязанном мире"

Article by the President of the Republic of Uzbekistan Shavkat Mirziyoyev "The SCO Samarkand Summit: Dialogue and Cooperation in an Interconnected World"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон ШҲТдаги ташаббуслари 54 тага етди

Батафсил: https://sof.uz/l4c

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси — ШҲТ мамлакатлари ҳамкорлигининг устувор йўналиши.

Батафсил — http://dy.uz/c3U8f
#МирзоУлуғбек_тумани
#Ободонлаштириш

Мирзо Улуғбек тумани Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан, тумандаги марказий ва тор кўчаларда тозалаш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар белгиланмаган жойга чиқинди ташламанг ва ҳудудимиз тозалигига ўз хиссангизни қўшинг!

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating👇
Telegram / Facebook / Instagram / YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ShHT2022
#SCO2022
#ШОС2022

🇺🇿 Samarqand ShHT sammitiga tayyor

🇺🇿 Samarkand is ready for SCO Summit

🇺🇿 Самарканд готов к саммиту ШОС

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating👇
Telegram / Facebook / Instagram / YouTube
Ишчи гуруҳ томонидан Бошқарув сервис компаниялари (БСК) лар ўрганилмоқда

Жорий йилнинг 10 сентябрь куни БСК ларни ўрганиш бўйича тузилган ИШЧИ ГУРУҲ томонидан Мирзо Улуғбек тумани 3-сектори ҳудудидаги "Нур", "Шаҳрисабз", "Оқибат" ҳамда 4-сектори ҳудудидаги "Катта Яланғоч ота", "Шалола", "Камолот"," Янги Камолот", "Феруза", "Бўз", "Сайрам" ва "Элобод" маҳалларида жойлашган кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи бошқарув сервис компанияларининг иш фаолияти жойига чиқиб ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида аниқланган камчиликлар юзасидан кўрсатмалар берилди.

Бошқарув сервис компаниялари (БСК) лар ўрганиш давом этади...

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating👇
Telegram / Facebook / Instagram / YouTube