Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati|Rasmiy kanali
11.5K subscribers
34.2K photos
5.42K videos
65 files
13.2K links
Toshkent shahar Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati
Пресс-служба хокимията Мирзо-Улугбекского района города Ташкента

Мурожаатлар: info@mirzoulugbek.uz
Download Telegram
#5Tashabbus #toshkentyoshlari2021 #молодёжьташкента2021

Жаҳонгир Ортиқхўжаев: «Тошкент шаҳар ҳокимлиги биносида эмас, катта ангарда ўтиришни хоҳлаяпман»

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент беш ташаббус ҳаракати доирасидаги ёшлар билан учрашувда ёшларга шароит яратиб бериш масаласини гапириб ўтди.

«Татаристонга борганимда бир нарсага гувоҳ бўлдимки, у ерларда катта-катта музейларда истироҳат боғларида раҳбарлар ёш-ёш кадрлар экан. У ерда ишга, тажрибага қараб лавозимни тақсимлаб беришмаскан. Танловлар ўтказиб кадрлар саралаб олинаркан. Бу модель менга жуда маъқул бўлди.

Бугун ҳокимликда ўтказилган йиғилишда шаҳримиздаги театр, майдон, боғларни, музейларни, маданият саройларини қайта реконструкция қилиш, уларни жозибадор қилиш, ёшларга шароит яратиш, ИТ-мутахассиси бўлган ёшлар учун ижарага эмас, бепул жойлар ажратиш, коворкинг марказларини яратиш масаласини кўриб чиқдик.

Яқинда бир модель ўйлаб чиқдик. Унга кўра, ҳокимлик ишчилари умуман ҳокимлик биносида ўтириши нотўғри деб ҳисоблаймиз. Тўғрисини айтсам, ўзим ҳам катта бир ангарни ичида ўтиришни хоҳлаяпман. У ёшлар, умуман ҳамманинг кириб чиқиши осон бўлган жой бўлиши керак», - деди Ортиқхўжаев.

***

Хоким Ташкента Жахонгир Артикходжаев встретился с участниками фестиваля «Движение пяти инициатив Ташкента»

«Когда я был в Татарстане, стал свидетелем, как там руководителями больших музеев, парков отдыха становятся молодые специалисты. Там не смотрят на отсутствие опыта. А кадры подбирают на конкурсной основе. Я поддерживаю эту модель», — отметил он.

Также на встрече хоким рассмотрел вопросы реконструкции в столице театров, площадей, парков, дворцов культуры, а также создания возможностей для молодёжи, специалистов в сфере IT, в том числе открытие коворкинг-центров.

Он также отметил, что чиновники не должны сидеть в правительственных зданиях. «Если честно, я бы работал в большом ангаре. Или это должно быть такое место, куда молодые люди и вообще все посетители могут легко заходить», — подчеркнул Жахонгир Артикходжаев.

🌐 Web-site 🌏 Telegram
#5Tashabbus #toshkentyoshlari2021 #молодёжьташкента2021

Тошкент шаҳар ҳокими Беш ташаббус ҳаракати фестивали доирасида ёшлар билан мулоқот ўтказди

Суҳбат давомида Жаҳонгир Ортиқхўжаевдан “Чет эллик таниқли инсонлар иштирокида шу каби фестивалларни халқаро даражада ташкил этиш режада борми?” - деб сўрашди.

Ҳоким бунга қарши эмаслигини билдирди:

— Агар шундай таклифлар бўлса, мархамат, биз уларни муҳокама қилишга тайёрмиз, – деди ҳоким. – Айнан сизлар бу каби байрамлар ўтказиш таклифини беришингиз керак, биз эса уларни ташкиллаштиришга ёрдам берамиз, сизлар билан ишлаймиз. Бизга сизга ўхшаган ташаббускор ёшлар керак.

***

Хоким Ташкента провел диалог с молодёжью на площадке фестиваля «Движение пяти инициатив Ташкента»

У Жахонгира Артикходжаева спросили, есть ли в планах организовать подобный фестиваль на международном уровне, с участием известных людей из-за рубежа.

Хоким ответил, что он не против такой идеи:

«Если есть подобные предложения, передайте: мы их обсудим, — отметил он. — Как раз вы должны инициировать такие праздники, а мы — осуществлять их, помогать в этом, работать с вами. Именно такая инициативная молодёжь, как вы, нам и нужна»,— сказал хоким.

🌐 Web-site 🌏 Telegram
Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati|Rasmiy kanali
Photo
Муносабат

Бугун Мирзо Улуғбек туманидаги барча маҳаллаларда босқичма-босқич ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу жараёнларда бевосита аҳолимизнинг иштироки, уларнинг фикрлари инобатга олиниб маҳаллалар ўзгача қиёфага кирмоқда.

Туманимиздаги “Чимён” маҳалласидаги ободонлаштириш ишларидан хабарингиз бор. Айни шу маҳалладан ўтувчи “Қорасув” каналининг ёқаси ободонлаштирилган ва аҳоли дам олишлари учун махсус ўриндиқлар ўрнатилган.

Аммо баъзи бир фуқароларимизнинг бугунги кунда олиб борилаётган ободонлаштириш ишларига муносабати сифатида махсус ўриндиқларнинг синдирилиши, бунга эса беэътибор қаралиши нуқти назаридан қуйидаги суратлардаги каби кўринишлар киши қалбини ларзага солади.

Ҳурматли фуқаролар маҳаллаларимиздаги ободонлаштириш ишлари фақатгина ҳудуднинг ободлиги эмас, у ердаги фуқароларнинг яхши шароитларда яшаши, спорт билан шуғулланиши ва дам олиши, фарзандларимизнинг болалар майдончаларида вақтларини чоғ ўтказишлари учун қилинмоқда.

Уларни асраб авайлаш ва узоқ муддатларга етказишимиз ўз қўлимизда. Юқоридаги ҳолат бўйича изоҳни сизга қолдирамиз....

✍️Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
@Hokimiyat_MirzoUlugbek
Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati|Rasmiy kanali
Photo
Позиция

Сегодня все махалли Мирзо Улугбекского района постепенно благоустраиваются. Непосредственное участие наших жителей, учёт их мнения в этих процессах дарят махаллям иной облик.

Ранее мы сообщали о работах по благоустройству, реализуемых в махалле Чимён нашего района. Облагорожена набережная канала Карасу, протекающего через эту махаллю, установлены специальные скамейки для досуга населения.

Однако некоторые жители относятся по иному к нашим стараниям, в результате чего, они ломают скамейки, а кто-то просто безразлично за этим наблюдает. Ниже приведены фотографии, глядя на которые болит душа за труд рабочих, за потраченные силы и материальные средства.

Уважаемые горожане! Благоустройство наших махаллей проводится не только для красоты территории, но и для того, чтобы горожане жили в хороших условиях, занимались спортом и отдыхали, а наши дети резвились на детских площадках.

Наша задача - позаботиться о них обеспечить их долгосрочное использование. Комментарий к вышеописанной ситуации оставим за вами....

✍️ Пресс-служба хокимията Мирзо Улугбекского района
@Hokimiyat_MirzoUlugbek
Мирзо Улуғбек туманида спортнинг мини футбол тури бўйича Тошкент шаҳар Давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақаларининг секторлар кесимидаги саралаш бахслари ўз якунига етди.
Унга кўра ҳар бир сектордан жамоалар қуйидагича ўринларни эгалладилар:

1-сектор
1-ўрин - Катта Қорасув 🥇
2-ўрин - Янги Авайхон 🥈
3-ўрин - Олтинтепа 🥉

2-сектор
1-ўрин - А.Югнакий 🥇
2-ўрин - Хумоюн 🥈
3-ўрин - Уйғониш 🥉

3-сектор
1. М.Исмоилий 🥇
2. Дархон 🥈
3. Нур 🥉

4-сектор
1. Навнихол 🥇
2. БУЗ 🥈
3. Бахор 🥉

Тумандаги саралаш баҳсларидан секторлардан ғолиб чиққан 4 жамоа иштирок этади.

✍️Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
@Hokimiyat_MirzoUlugbek
Саломатлик, оилавий хотиржамлик, буларнинг барчаси ҳар бир инсони ҳаётдаги энг олий мақсадларидан биридир. Бугун COVID-19 билан касалланиб бир қанча қийинчиликларни бошидан кечирган фуқароларимиз бор-ки уларга соғлик саломатлик тилаймиз!

Кўчада ва аҳоли гавжум тўпланадиган бозор ва шу каби манзилларда ўз эҳтиёткорлигимизни ўзимиз кўришимиз, ниқоб тақишимиз ва кундалик тозаликка риоя қилишимиз одатий хол бўлмоғи лозим.
COVID-19 га қарши шифокорларимизнинг жасоратини алоҳида таҳсинга лойиқ. Бугун туман ҳокимлиги матбуот хизматига келиб тушган мурожаат эътиборимни тортди. Ушбу ҳолатни Кенг оммага етказишга уриндим.

Бизни саломатлигимиз учун жон куйдираётган шифокорларимизга раҳмат айтамиз. Уларни қўллаб қувватлаш ўрнида ўз саломатлигимизга бефарқ бўлмайлик.

Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги Матбуот котиби
М.Пармонов
Forwarded from TOSHKENT SHAHAR KADASTR
#kadastr #mirzo_ulugbek БОШҚАРМАМИЗ ФИЛИАЛЛАРИ

🏢Пойтахтимиз туманларидаги филиалларимиз ҳақида маълумот беришда давом этамиз.

🔹Давлат кадастрлар палатасининг Тошкент шаҳар бошқармаси Мирзо Улуғбек тумани филиали
🔹Маълумот ўрнида: Мирзо Улуғбек тумани майдони — 3611.86 гектар
🔹Аҳоли сони — 282 300 нафар
🔹Маҳаллалар сони — 54 та
🔹Масжидлар сони — 9 та
🔹МТТлар сони — 58 та
🔹Мактаблар сони — 39 та

📍Давлат кадастрлар палатасининг Мирзо Улуғбек тумани филиали манзили:
Ахиллик кўчаси 3а уй
Саволларингиз бўлса: +99871 286 23 01 рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилояти Қибрай туманига қарашли маҳаллаларнинг Тошкент шаҳри таркибига яъни Мирзо Улуғбек туманига ўтказилиши ва ушбу жараёнлар ҳақида Халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман Кенгаши депутати Рўзимурод Чориев билан суҳбатлашдик.

🎥Батафсил қуйидаги интервьюда билиб олишингиз мумкин.

***

Мы поговорили с депутатом Мирзо-Улугбекского районного Кенгаша народных депутатов Рузимуродом Чориевым о процессах перевода махаллей из Кибрайского района Ташкентской области в город Ташкент, а именно Мирзо-Улугбекский район.

🎥Подробнее вы можете узнать посмотрев интервью.

✍️ Пресс-служба хокимията
Мирзо Улугбекского района
@Hokimiyat_MirzoUlugbek
#Юзрабод_маҳалласида
#Асфальт_ётқизилди

Мирзо Улуғбек туманидаги ҳар бир секторда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан ободонлаштириш ишлари жараёнида маҳаллалардаги йўллар ва кичик турдаги кўчаларга асфальт ётқизилмоқда.

Хусусан “Юзрабод” маҳалласидаги кўп қаватли уйлар олдида асфальт ётқизилди. Хусусан 2, 3, 4, 5 ва 6-уйнинг олди ва орқасидаги йўллар таъмирланди ва 4.5 минг кв.метр асфальти ётқизилди.

Ободонлаштириш ишлари давом этади.

✍️Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
@Hokimiyat_MirzoUlugbek