Hilol Nashr
81.5K subscribers
14.7K photos
952 videos
8 files
8.07K links
☎️ +998712175999

📨 @hilol_reception

«Hilol-Nashr» nashriyot-matbaasining telegramdagi rasmiy kanali

Ish vaqtimiz: 09:00 - 18:00

🌐 kitoblardunyosi.uz
Download Telegram
#ҳадис

08. Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уламолар анбиёларнинг ворисларидир», дедилар»
Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа ва ибн Ҳиббонлар ривоят қилишган.

«Жавомеъул калим» китобидан

Facebook I Instagram I Telegram
#Yangilik #tafsiri_hilol #aksiya
«Тафсири Ҳилол» дастуридан бепул фойдаланинг!

«Тафсири Ҳилол»
дастури 2020 йилнинг 24 апрелигача бепул тақдим қилинади. Бунинг учун дастурни юклаб, рўйхатдан ўтсангиз кифоя. Олдин рўйхатдан ўтганлар эса «Харидлар» қисмига кирадилар.
Бу ғанимат имкониятдан фойдаланиб, шаъбон ойида Аллоҳнинг Каломини, унинг гўзал тафсирини ўқиб чиқинг. Иншааллоҳ, бу мутолаа Рамазони шарифга тайёргарликнинг энг муносиб шакли бўлади.

«Тафсири Ҳилол» – бутун оламга мударрис бўлган буюк уламолар юрти бўлмиш Мовароуннаҳр диёрида ёзилган энг янги тафсирлардан биридир. Замонамизнинг забардаст олимларидан бири шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг ушбу тафсирлари ўзининг содда ва равон тили, теран ва дақиқ услуби билан ажралиб туради. «Тафcири Ҳилол» мўътабар тафсирлар анъанасига содиқ қолган ҳолда, бугунги кун китобхонининг савияси, дунёқараши ва эҳтиёжларини ҳисобга олиб ёзилган бўлиб, ўқувчини Қуръони карим маъноларининг битмас-туганмас ҳикматларига ошно этади.

Дастурдан «Тафсири Ҳилол» асарининг тўлиқ матни ва муаллифнинг ўзлари ўқиган овозли шакли ўрин олган.

Дастурдан фойдаланишда бир қатор қулайликлар бор:
• мусҳаф матни, оятларнинг маъно таржимаси ва тўлиқ тафсир матни алоҳида ажратилган;
• мундарижа (суралар рўйхати, жузлар рўйхати);
• ўқиган охирги саҳифангизни ёки бошқа керакли саҳифани белгилаб қўйиш мумкин (хатчўплар бўлими);
• исталган сўз ёки жумлани қидириш;
• кирилл ёки лотин алифбосига бир зумда ўтиш;
• кўзни чарчатмаслик учун ҳарфларнинг катталигини ва саҳифанинг рангини мослаб олиш;

Энди «Тафсири Ҳилол» дастурини исталган жиҳоз ва тизимга ўрнатиб, фойдаланишингиз мумкин: Android, iOS, Windows, Linux, MacOS

▶️Дастурни юклаб олиш

Эслатма: «Тафсири Ҳилол» дастури 2020 йилнинг 24 апрелигача тўлиқ бепул тақдим қилинади. Ундан кейин эса фақат «Тафсир» қисми пуллик бўлади. Дастурнинг «Оятлар» ва «Маънолар таржимаси» қисми эса доим бепулдир.

@HilolNashr
#ҳадис

09. Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Олимнинг обиддан афзаллиги худди менинг сизнинг энг кичигингиздан афзаллигимга ўхшайди», дедилар»
Термизий ривоят қилган.

«Жавомеъул калим» китобидан

Facebook I Instagram I Telegram
#onlayn_xarid #yetkazib_berish

«Қуръони карим ва ўзбек тилидаги маънолар таржимаси» китобини онлайн харид қилинг!

Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Қуръони карим ва ўзбекча маънолар таржимаси» китобларини kitoblardunyosi.uz вебсаҳифамиздан онлайн харид қилинг. Уйингизга етказиб берамиз!

Таржимон: шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи: «Қуръони карим ва ўзбекча маънолар таржимаси»
Нашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси
Нархи: 110 000 сўм

▶️Онлайн харид қилиш

Facebook I Instagram I Telegram
«Ҳилол» нашриёти дўконлари телефон орқали буюртма олишни йўлга қўйди!

Бугунги кунда бўлаётган вазиятни ҳисобга олиб харидорларимизга қулайлик яратиш мақсадида «Ҳилол» нашриёти дўконлари телефон орқали буюртма олиб, шаҳар ичида етказиб беришни йўлга қўйганини маълум қиламиз.

1. Марказий дўкон (Тошкент шаҳри)
Телефон: +99871 216 29 27
Буюртма олиш вақти: 09.00 – 17.00
Тушлик вақти: 13.00 – 14.00

2. Чорсу филиали (Тошкент шаҳри)
Телефон: +99891 134 82 88
Буюртма олиш вақти: 09.00 – 17.00
Тушлик вақти: 13.00 – 14.00

3. Кўкча филиали (Тошкент шаҳри)
Телефон: +99897 755 23 70
Буюртма олиш вақти: 09.00 – 17.00
Тушлик вақти: 13.00 – 14.00

4. Наманган филиали (Наманган шаҳри)
Телефон: +99869 227 95 91
Буюртма олиш вақти: 09.00 – 17.00
Тушлик вақти: 12.30 – 13.30

5. Андижон филиали (Андижон шаҳри)
Телефон: +998 97 706 29 27
Буюртма олиш вақти: 09.00 – 17.00
Тушлик вақти: 12.30 – 13.30

6. Марғилон филиали (Марғилон шаҳри)
Телефон: +998 97 756 29 27
Буюртма олиш вақти: 09.00 – 17.00
Тушлик вақти: 12.30 – 13.30

7. Самарқанд филиали (Самарқанд шаҳри)
Телефон: +99891 522 44 99
Буюртма олиш вақти: 09.00 – 17.00
Тушлик вақти: 13.00 – 14.00

8. Сурхондарё филиали (Денов шаҳри)
Телефон: +99893 503 56 94
Буюртма олиш вақти: 09.00 – 17.00
Тушлик вақти: 13.00 – 14.00

9. Хоразм филиали (Урганч шаҳри)
Телефон: +99899 526 29 27, +99893 747 77 74,
Буюртма олиш вақти: 09.00 – 17.00
Тушлик вақти: 13.00 – 14.00

10. Бухоро филиали (Бухоро шаҳри)
Телефон: +99897 239 29 27
Буюртма олиш вақти: 09.00 – 17.00
Тушлик вақти: 13.00 – 14.00

Телефон орқали берилган буюртмалар 24-48 соат ичида етказиб берилади.

Юқоридаги шаҳарлардан бошқа манзиллар буюртмаларни kitoblardunyosi.uz сайти орқали амалга оширишлари мумкин.
Мурожаат учун телефон:
+99871 2175999

Facebook I Instagram I Telegram
2000 га яқин китобни уйдан чиқмай туриб харид қилинг!

kitoblardunyosi.uz саҳифаcи орқали китоб ҳамда аудио-видео маҳсулотларимизни уйингиздан чиқмаган холда харид қилишингиз мумкин.

kitoblardunyosi.uz саҳифаси Ўзбекистоннинг етакчи нашриётлари билан ҳамкорлик қилади. Шу боис, саҳифа орқали «Ўзбекистон», «Шарқ», «Янги аср авлоди», «Мовароуннаҳр», «Akademnashr», «Navro'z», «O`qituvchi» нашриётлари, «Xattot-press» нашриёт уйи, Ғафур Ғулом номли нашриёт-матбаа ижодий уйи ва бошқа ноширларнинг китобларини сотиб олишингиз мумкин.

Саҳифадан китобларни Click, Payme, Upay, Paynet(нақд пулда тўловчилар учун) каби Uzcard тўлов тизимлари орқали харид қилишингиз мумкин.

Онлайн харид қилинган китоблар кўрсатилган манзилга Ўзбекистон почтаси, Почтамт етказиб бериш хизмати ёки FARGO хизмати орқали жўнатилади.

▶️Батафсил

▶️Онлайн саҳифага кириш

Шунигдек, барча электрон ва аудио китобларимизни қуйидаги дастур ёрдамида бепул ўқишингиз олишингиз мумкин:

▶️Hilol eBook дастури


Facebook I Instagram I Telegram
Hilol Nashr pinned a photo
#elektron_dastur #tafsiri_hilol

«Тафсири Ҳилол» дастурининг Windows ҳамда Linux(Ubuntu) компютерлари учун янги нашри чиқарилди!

«Тафсири Ҳилол» дастурининг Windows ҳамда Linux(Ubuntu) компютерлари учун янги 2.2.3-нашри чиқди. Дастурга қуйидаги янгиликлар киритилди:

– Ўқиш қулай бўлиши учун янги орқа фонлар қўшилди: қора, кулранг ҳамда сарғиш
– Каттароқ шрифт-ўлчамлар киритилди

▶️«Тафсири Ҳилол» дастурини барча жиҳозлар учун юклаб олиш

Эслатма: «Тафсири Ҳилол» дастури 2020 йилнинг 24 апрелигача тўлиқ бепул тақдим қилинади. Ундан кейин эса фақат «Тафсир» қисми пуллик бўлади. Дастурнинг «Оятлар» ва «Маънолар таржимаси» қисми эса доим бепулдир.

Интернет саҳифамиз:
www.e-hilolnashr.uz - Электрон ва аудио китоблар саҳифаси
www.hilolnashr.uz - Расмий веб-саҳифамиз

Facebook I Instagram I Telegram
#ҳадис

10. Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ, Унинг фаришталари, осмонлару ер аҳли, ҳаттоки уясидаги чумоли ва балиқ ҳам одамларга яхшиликни ўргатувчига саловот айтадилар», дедилар».
Термизий ривоят қилган.

«Жавомеъул калим» китобидан

Facebook I Instagram I Telegram
Forwarded from Hilol Nashr
#onlayn_xarid #yetkazib_berish

«Қуръони карим ва ўзбек тилидаги маънолар таржимаси» китобини онлайн харид қилинг!

Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлариниг «Қуръони карим ва ўзбекча маънолар таржимаси» китобларини kitoblardunyosi.uz вебсаҳифамиздан онлайн харид қилинг. Уйингизга етказиб берамиз!

Таржимон: шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи: «Қуръони карим ва ўзбекча маънолар таржимаси»
Нашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси
Нархи: 110 000 сўм

▶️Онлайн харид қилиш

Facebook I Instagram I Telegram
#Cотувда

Алихонтўра Соғунийнинг «Тарихи Муҳаммадий» китобини онлайн харид қилинг!

Ислом тарихида Пайғамбаримизнинг муборак ҳаётлари ва беназир хулқларига бағишлаб ёзилган сийрат китоблари талайгина. Алихонтўра Соғунийнинг “Тарихи Муҳаммадий" китоби ҳам шулардан биридир. Муаллиф Пайғамбаримиз ҳаётларини тарихий манбалар ва ҳаққоний ҳужжат-далиллар асосида баён этиш баробарида ўз томонидан шарҳларни ҳам келтириб ўтиши билан ўзига эътиборни тортади. Бу эса асар қадр-қимматини янада оширади. Асар тили ва баён услуби содда ва самимий. Мазкур китоб ўқувчиларга манзур бўлади, деган умиддамиз.

Муаллиф: Алихонтўра Соғуний
Номи: «Тарихи Муҳаммадий»
Нашриёт: «Movarounnahr»
Нархи: 174 000 сўм

▶️Онлайн харид қилиш

Facebook I Instagram I Telegram
ШАЪБОН ОЙИ РЎЗАСИ
#мақола

1316. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Рамазондан бошқа ойнинг рўзасини тўлиқ тутганларини кўрмадим. Шаъбонда тутганчалик кўп рўза тутганларини ҳам кўрмадим. Унинг кўп қисмида эмас, балки ҳаммасида рўза тутар эдилар (десак ҳам бўлаверади)».
Тўртовлари ривоят қилганлар.
Шарҳ: Ушбу ривоятда асосан, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фақат Рамазон ойининг рўзасини тўлиқ тутганларини билиб оламиз. Чунки Аллоҳнинг амри шундай. Рамазондан кейин энг кўп рўза тутиладиган ой Шаъбон экан.

1317. «Умму Салама розияллоҳу анҳо:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Шаъбон ва Рамазондан бошқада икки ой кетма-кет рўза тутганларини кўрмадим», дедилар».
Термизий яхши санад билан ривоят қилган.
Шарҳ: Шаъбон ва Рамазон ойлари кетма-кет келиши маълум, Пайғамбаримиз алайҳиссалом шу икки ойнинг рўзасини тутган эканлар. Бундан ҳам Шаъбон ойи рўзасининг фазилатли эканлигини билиб оламиз.

1318. Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишига:
«Бу ойнинг ўртасида бирор нарса тутдингми?» дедилар. Ҳалиги киши:
«Йўқ», деди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Унда Рамазондан (сўнг) оғзинг очиқ бўлганда унинг ўрнига икки кун рўза тут», дедилар».
Икки шайх ривоят қилганлар.
Шарҳ: Бошқа бир ривоятда:
«Шаъбоннинг ўртасида рўза тутдингми?» деганлар. У киши «Йўқ», деганидан кейин:
«Ундай бўлса, оғзинг очиқ бўлганида зиммангдаги ўрнига икки кун рўза тут», деганлар.
Бундан Шаъбон ойида ҳеч бўлмаса икки кун рўза тутиш кераклиги келиб чиқади.
Ўз-ўзидан «Нима учун Шаъбон ойида нафл рўза тутишга бунчалар аҳамият берилади?» деган савол пайдо бўлади.
Бу саволнинг жавобини Имом Насоий Усома розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисдан топамиз. Унда қуйидагилар айтилади:
«Эй Аллоҳнинг Расули, ойлардан ҳеч бирида Шаъбонда рўза тутганингиздек рўза тутганингизни кўрмадим», дедим.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бу бир ойки, одамлар ундан ғофил қолурлар. У Ражаб билан Рамазоннинг орасида. Бу бир ойки, унда амаллар Роббил оламийнга кўтарилур. Менинг амалим кўтарилаётганда рўзадор бўлишни яхши кўраман», дедилар.
Бунинг устига, рўзаси фарз қилинган Рамазон ойидан олдинги ой – Шаъбонда рўза тутишни яхшилаб машқ қилиб, Рамазонга кирилса, унинг рўзаси яна ҳам мукаммал ва бенуқсон бўлади. Бу худди фарз намоздан олдин суннат намоз ўқиб, яхшилаб тайёргарлик кўриб олишга ўхшайди.
Аввалги ўрганган ҳадисларимизда Рамазондан кейинги рўзаси энг афзал ой Муҳаррам ойи дейилган эди. Энди эса Шаъбон ҳам шу маънога даъвогар бўлиб қолмоқда. Шунинг учун ҳам баъзи уламоларимиз «Муҳаррам ойи рўзасининг афзаллиги Рамазон ва Шаъбонникидан кейин», деганлар.
Ушбу фаслда ўрганган ҳадисларимизда Шаъбон ойида иложи борича кўпроқ рўза тутишга тарғиб қилинмоқда. «Рўза тутиш ман қилинган кунлар» фаслида эса «Шаъбон ойи охиридан бир ёки икки кун рўза тутиш ҳаром», «Шаъбон ойининг ўн олтинчисидан бошлаб рўза тутиш макруҳ», дейилган эди. Шу ерда «Булар бир-бирига қарама-қарши ҳукмлар эмасми?» деган савол туғилиши табиий. Жавоб шуки, бу ерда ҳеч қандай қарама-қаршилик йўқ. Чунки ўша «Рўза тутиш ман қилинган кунлар» фаслининг ўзида ҳам «Агар рўза тутишга одатланган бўлса», деган жумла бор. Демак, Шаъбон ойида доимо нафл рўза тутишга одатланган одам тутаверади. Аммо одатланмаган бўлса-ю, Рамазон кириб қолган бўлса, нима бўлади, деган васваса билан кишилар ўртасида ихтилоф пайдо қилиши мумкин бўлган рўзадан наҳий қилинган.
Демак, ўртада ҳеч қандай қарама-қаршилик йўқ.

«Ҳадис ва ҳаёт» 9-жузидан
* Ушбу китобни «Hilol eBook» дастури орқали электрон шаклини ўқишингиз мумкин

Интернет саҳифамиз:
www.e-hilolnashr.uz - Электрон ва аудио китоблар саҳифаси
www.hilolnashr.uz - Расмий веб-саҳифамиз

Facebook I Instagram I Telegram
#ҳадис

11. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ри-воят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки кишидан бошқасига ҳасад қилинмайди: Аллоҳ мол-дунё берган-у уни ҳақ йўлда сарф қилиб юборишга муваффақ қилинган кишига ҳамда Аллоҳ ҳикмат ато этган-у у билан ҳукм қилиб, уни ўргатадиган кишига», дедилар».
Бухорий ривоят қилган.

«Жавомеъул калим» китобидан

Facebook I Instagram I Telegram
#xabar

2020-yil 29-mart «Hilol» nashriyotining bosh do'koni uchun dam olish kuni.

Facebook I Instagram I Telegram
#иқтибос

«Жавомеъул калим» китобидан

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз👇
Facebook I Instagram I Telegram
Forwarded from Hilol Nashr
#Yangilik #vahimasizkarantin #hilol_ebook

Hilol eBook дастурида барчаси бепул!

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм!
Азиз юртдошлар, муҳтарам ватандошлар, диндош биродарлар! «Hilol-nashr» матбаа-нашриёти юртимизда карантин эълон қилингани муносабати билан Hilol ebook дастуридаги барча электрон ва аудио китобларни бир ой давомида бепул тақдим қилади.

«Hilol eBook» қандай дастур?

«Hilol eBook» электрон ва аудио китоблар дастури бўлиб, ушбу дастур орқали шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг барча китобларини юклаб олиб, ўқиш мумкин. Шунингдек, дастурдан Тоҳир Малик, Аҳмад Муҳаммад Турсун каби муаллифларнинг 300 га яқин электрон ва аудио китоблари ўрин олган.

«Hilol eBook» дастуридан дунёда энг кўп тарқалган Android, iOS, Windows, Mac ҳамда Linux (Ubuntu) операцион тизимларда ишловчи жиҳозларда фойдаланишингиз мумкин. Таъкидлаш жоизки, «Hilol eBook» дастури мазкур 5 та операцион тизимда ҳам баравар ишловчи Ўзбекистондаги биринчи дастурдир. Дастурда электрон китобларни кирилл ҳамда лотин алифбосида ўқиш мумкин.

Электрон ва аудио китоблардан бепул фойдаланиш учун дастуримизни юклаб олинг. Аввал рўйхатдан ўтганлар эса интернетга уланган ҳолда «Дўкон» қисмига ўтсалар кифоя.

▶️Hilol eBook дастурини юклаш

Марҳамат, ушбу дастурдан фойдаланиб, ўзингиз ва оила аъзоларингиз вақтини мазмунли ўтишини таъминланг. Аллоҳ таоло барчамизга сабр-матонат ато қилсин, бу синовлардан шараф билан ўтказиб, тез кунларда офият насиб қилсин!

@HilolNashr
Forwarded from Hilol Nashr
#Yangilik #tafsiri_hilol #aksiya
«Тафсири Ҳилол» дастуридан бепул фойдаланинг!

«Тафсири Ҳилол»
дастури 2020 йилнинг 24 апрелигача бепул тақдим қилинади. Бунинг учун дастурни юклаб, рўйхатдан ўтсангиз кифоя. Олдин рўйхатдан ўтганлар эса «Харидлар» қисмига кирадилар.
Бу ғанимат имкониятдан фойдаланиб, шаъбон ойида Аллоҳнинг Каломини, унинг гўзал тафсирини ўқиб чиқинг. Иншааллоҳ, бу мутолаа Рамазони шарифга тайёргарликнинг энг муносиб шакли бўлади.

«Тафсири Ҳилол» – бутун оламга мударрис бўлган буюк уламолар юрти бўлмиш Мовароуннаҳр диёрида ёзилган энг янги тафсирлардан биридир. Замонамизнинг забардаст олимларидан бири шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг ушбу тафсирлари ўзининг содда ва равон тили, теран ва дақиқ услуби билан ажралиб туради. «Тафcири Ҳилол» мўътабар тафсирлар анъанасига содиқ қолган ҳолда, бугунги кун китобхонининг савияси, дунёқараши ва эҳтиёжларини ҳисобга олиб ёзилган бўлиб, ўқувчини Қуръони карим маъноларининг битмас-туганмас ҳикматларига ошно этади.

Дастурдан «Тафсири Ҳилол» асарининг тўлиқ матни ва муаллифнинг ўзлари ўқиган овозли шакли ўрин олган.

Дастурдан фойдаланишда бир қатор қулайликлар бор:
• мусҳаф матни, оятларнинг маъно таржимаси ва тўлиқ тафсир матни алоҳида ажратилган;
• мундарижа (суралар рўйхати, жузлар рўйхати);
• ўқиган охирги саҳифангизни ёки бошқа керакли саҳифани белгилаб қўйиш мумкин (хатчўплар бўлими);
• исталган сўз ёки жумлани қидириш;
• кирилл ёки лотин алифбосига бир зумда ўтиш;
• кўзни чарчатмаслик учун ҳарфларнинг катталигини ва саҳифанинг рангини мослаб олиш;

Энди «Тафсири Ҳилол» дастурини исталган жиҳоз ва тизимга ўрнатиб, фойдаланишингиз мумкин: Android, iOS, Windows, Linux, MacOS

▶️Дастурни юклаб олиш

Эслатма: «Тафсири Ҳилол» дастури 2020 йилнинг 24 апрелигача тўлиқ бепул тақдим қилинади. Ундан кейин эса фақат «Тафсир» қисми пуллик бўлади. Дастурнинг «Оятлар» ва «Маънолар таржимаси» қисми эса доим бепулдир.

@HilolNashr
#xabar

Assalomu alaykum,
Yurtimizda joriy etilgan karantin sababli 2020-yil 29-mart sanasidan boshlab www.hilolnashr.uz va www.kitoblardunyosi.uz onlayn-savdo sahifalarimizda vaqtincha buyurtma olish to'xtatildi.

Shu sanagacha bo'lgan buyurtmalar pochta orqali egalariga yetkaziladi. Ma'lumot uchun info@hilolnashr.uz ga murojaat qilishingiz mumkin.

Shuningdek, «Hilol» nashriyotining barcha do'konlari ham vaqtincha ishlamaydi.

Facebook I Instagram I Telegram
Hilol Nashr pinned «​#Yangilik #vahimasizkarantin #hilol_ebook Hilol eBook дастурида барчаси бепул! Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм! Азиз юртдошлар, муҳтарам ватандошлар, диндош биродарлар! «Hilol-nashr» матбаа-нашриёти юртимизда карантин эълон қилингани муносабати билан Hilol…»
Forwarded from Muslimaat.uz
ТАЪЗИЯ

«Ҳилол»
нашриёт-матбааси, Ислом.уз портали, Муслимаат.уз сайти ҳамда Бинту Содиқ маърифий канали ижодий жамоаси номидан нашриётимиз муҳаррири Ғиёсиддин Юсуфга акаси Болиев Аҳмад Юсуф ўғлининг вафот этгани муносабати билан чуқур таъзия изҳор қиламиз. Ушбу мусибат муносабати билан марҳумнинг барча оила аъзоларига, қариндошлари ва яқинларига самимий ҳамдардлик билдирамиз.
Аллоҳ таоло бу биродаримизни мағфиратига олсин, оила аъзолари ва барча яқинларига сабр бериб, қазои қадарини иймон ила, розилик ила қарши олганлар қаторида ажру мукофотлар ато этсин.
«Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун».
«Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз У Зотга қайтувчимиз»

https://muslimaat.uz/maqola/36597

t.me/muslimatuz