Hilol Nashr 🇺🇿
61.8K subscribers
3.83K photos
284 videos
7 files
3.44K links
«Hilol» нашриёт-матбаасининг телеграмдаги расмий канали.

Етказиб бериш: https://kitoblardunyosi.uz/
Электрон китоблар: https://e-hilolnashr.uz/hilolebookdownload

Манзилларимиз: https://kitoblardunyosi.uz/index.php?route=information/contact
Download Telegram
to view and join the conversation
#Yangilik #elektron_dastur #tafsiri_hilol

Lotin alifbosiga oid yangiliklar davom etadi: Endi Android uchun «Tafsiri Hilol» elektron dasturi ham lotin alifbosida!

«Android»
qurilmalar uchun mo'ljallangan «Tafsiri Hilol» dasturi orqali fazilatli shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf hazratlarining 6 jildlik «Tafsiri Hilol» kitoblarining elektron nashrini lotin alifbosida o'qishingiz mumkin!

Avval ham ta'kidlaganimizdek, ushbu yangilik, ayniqsa, lotin alifbosida tahsil olayotgan yoshlarimiz uchun ajoyib tuhfa bo'ladi degan umiddamiz.

Hozircha Windows uchun «Tafsiri Hilol» va «Oltin silsila» dasturlari hamda Android uchun «Hilol eBook» dasturlarimizga ham ushbu imkoniyat qo'shilgan. Kelgusida barcha dasturlarimizga shunday imkoniyatlar qo'shiladi.

Dasturni lotin alifbosida o'qish uchun «Play market» orqali yangilab olishingiz kerak bo'ladi.

* Kitoblarni lotincha o'qish uchun dasturdagi sozlamalar qismidan «Lotin alifbosida o'qish»ni tanlaysiz.

▶️«Tafsiri Hilol» dasturini yuklab olish

Internet sahifalarimiz:
www.e-hilolnashr.uz - Elektron va audio kitoblar sahifamiz
www.hilolnashr.uz - Rasmiy veb-sahifamiz

@HilolNashr
#ҳадис

06. Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ қилиб қўяди», дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар

«Жавомеъул калим» китобидан

Facebook I Instagram I Telegram
#Cотувда

Мирқобил Ҳасаннинг «Араб тилининг бошланғич фонетика курси» сотувда!

Мазкур ўқув қўлланмаси олий ўқув юртларининг чет тили ва адабиёти ҳамда тарих ихтисослиги бўйича тахсил олаётган талаблар, шунингдек хорижий шарқ тилларини ўқитадиган академик лицей ва ўрта махсус мактаблар ва араб тилини мустақил ўрганувчилар учун мўлжалланган. Қўлланма араб тили грамматикаси тажвид илми билан ҳамоҳанг равишда берилган. Тажвид - бу араб ҳарфларини мукаммал даражада талффуз қилиш дегани. Уни фақат Қуръон ўқиш учун билиш керак деб ўйлаганлар катта хато қилади. Араб тили билан ишланган ҳар бир мутахассис албатта тажвид илми билан тўқнаш келади. Араб тили фонетиаксининг асосий қоидалари ҳам тажвид илмининг асоси ҳисобланади. Араб тилини Қуръонсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Шунинг учун араб тилини ўрганаётган ҳар бир шарқшунос тажвид илмини билиши шарт.

Муаллиф: Мирқобил Ҳасан
Номи: «Араб тилининг бошланғич фонетика курси»
Нашриёт: «Zilol buloq»
Нархи: 20 500 сўм

▶️Онлайн буюртма бериш

Facebook I Instagram I Telegram
#xabar #malumot

21, 22 va 23-mart «Hilol» nashriyotining do‘konlari uchun dam olish kunlari.

* Ushbu dam olish kunlarida kitoblardunyosi.uz saytimiz orqali onlayn xaridlarni davom ettirishingiz mumkin. Buyurtma qilgan kitoblaringiz esa seshanba kuni jo'natilishi boshlanadi.

Facebook I Instagram I Telegram
#иқтибос

«Васатия - ҳаёт йўли» китобидан

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз👇
Facebook I Instagram I Telegram
#Янгилик #электрон_дастур #олтин_силсила

«Саҳиҳул Буҳорий» китоби тўлиқ электрон нашрини «Олтин силсила» дастури орқали ўқинг!

«Саҳиҳул Бухорий» китоби буюк ватандошимиз, муҳаддислар имоми, ҳадис илми олимларининг устози имом Бухорий қаламига мансубдир. Имом Бухорий ушбу тўпламга 7397 мингдан ортиқ саҳиҳ ҳадисни бобларга ажратиб, тартибли равишда жамлаган. У киши ҳар бир ҳадисни алоҳида ғусл қилиб, икки ракъат намоз ўқиб, кейин китобга қайд қилар эди. Ислом дунёсида Қуръони каримдан кейинги энг катта эътиборни имом Бухорийнинг «Ал-Жомеъ ас-саҳиҳ» китоблари қозонган. Ҳадисларнинг диққат билан танлангани, мукаммал тартибга эга экани, ичи қимматбаҳо маълумотлар билан тўлалиги бу беназир китобнинг ўша эътиборни қозонганига сабаб бўлгандир. Бутун Ислом олами ушбу китобга мустаҳкам боғлангани, ҳар доим, ҳар қандай масала бўйича ҳам бу китобни асосий манба ва суянчиқ сифатида қабул қилгани собит бир ҳақиқатдир. Алҳамдулиллаҳ, ана шундай мўътабар китоб – «Саҳиҳул Бухорий» Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф бошчилигидаги таржимонлар гуруҳи томонидан ўзбек тилига ўгирилиб, чоп қилинди. Саккизта китобдан иборат бўлган ушбу тўпламнинг электрон шаклини «Олтин силсила» дастуридан ўқишингиз мумкин.

Нархи: 24000 сўм

▶️Дастурни юклаш

@HilolNashr
Forwarded from Hilol Nashr 🇺🇿
#xabar #malumot

21, 22 va 23-mart «Hilol» nashriyotining do‘konlari uchun dam olish kunlari.

* Ushbu dam olish kunlarida kitoblardunyosi.uz saytimiz orqali onlayn xaridlarni davom ettirishingiz mumkin. Buyurtma qilgan kitoblaringiz esa seshanba kuni jo'natilishi boshlanadi.

Facebook I Instagram I Telegram
Hilol Nashr 🇺🇿 pinned «​#Янгилик #электрон_дастур #олтин_силсила «Саҳиҳул Буҳорий» китоби тўлиқ электрон нашрини «Олтин силсила» дастури орқали ўқинг! «Саҳиҳул Бухорий» китоби буюк ватандошимиз, муҳаддислар имоми, ҳадис илми олимларининг устози имом Бухорий қаламига мансубдир.…»
#Yangilik #vahimasizkarantin #hilol_ebook

Hilol eBook дастурида барчаси бепул!

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм!
Азиз юртдошлар, муҳтарам ватандошлар, диндош биродарлар! «Hilol-nashr» матбаа-нашриёти юртимизда карантин эълон қилингани муносабати билан Hilol ebook дастуридаги барча электрон ва аудио китобларни бир ой давомида бепул тақдим қилади.

«Hilol eBook» қандай дастур?

«Hilol eBook» электрон ва аудио китоблар дастури бўлиб, ушбу дастур орқали шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг барча китобларини юклаб олиб, ўқиш мумкин. Шунингдек, дастурдан Тоҳир Малик, Аҳмад Муҳаммад Турсун каби муаллифларнинг 300 га яқин электрон ва аудио китоблари ўрин олган.

«Hilol eBook» дастуридан дунёда энг кўп тарқалган Android, iOS, Windows, Mac ҳамда Linux (Ubuntu) операцион тизимларда ишловчи жиҳозларда фойдаланишингиз мумкин. Таъкидлаш жоизки, «Hilol eBook» дастури мазкур 5 та операцион тизимда ҳам баравар ишловчи Ўзбекистондаги биринчи дастурдир. Дастурда электрон китобларни кирилл ҳамда лотин алифбосида ўқиш мумкин.

Электрон ва аудио китоблардан бепул фойдаланиш учун дастуримизни юклаб олинг. Аввал рўйхатдан ўтганлар эса интернетга уланган ҳолда «Дўкон» қисмига ўтсалар кифоя.

▶️Hilol eBook дастурини юклаш

Марҳамат, ушбу дастурдан фойдаланиб, ўзингиз ва оила аъзоларингиз вақтини мазмунли ўтишини таъминланг. Аллоҳ таоло барчамизга сабр-матонат ато қилсин, бу синовлардан шараф билан ўтказиб, тез кунларда офият насиб қилсин!

@HilolNashr
#hilol_ebook #yangi_nashr

Android telefonlardan foydalanuvchilar diqqatiga!

Hilol eBook
dasturini yangi nashri chiqarildi. ltimos, bir oylik aksiyadan toʻlaqonli foydalanish uchun dasturni Play Market dan yangilab oling

▶️Yangilangan dasturni yuklab olish (Android)

@HilolNashr
#Yangilik #vahimasizkarantin #hilol_ebook

Bismillahir rohmanir rohiym!
Aziz yurtdoshlar, muhtaram vatandoshlar, dindosh birodarlar!
«Hilol-nashr» matbaa-nashriyoti yurtimizda karantin e’lon qilingani munosabati bilan Hilol ebook dasturidagi barcha kitoblarni bir oy davomida bepul taqdim qiladi.

«Hilol eBook» qanday dastur?

«Hilol eBook» elektron va audio kitoblar dasturi bo‘lib, ushbu dastur orqali shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf hazratlarining barcha kitoblarini yuklab olib, o‘qish mumkin. Shuningdek, dasturdan Tohir Malik, Ahmad Muhammad Tursun kabi mualliflarning 300 ga yaqin elektron va audio kitoblari o‘rin olgan.

«Hilol eBook» dasturidan dunyoda eng ko‘p tarqalgan Android, iOS, Windows, Mac hamda Linux (Ubuntu) operatsion tizimlarda ishlovchi jihozlarda foydalanishingiz mumkin. Ta’kidlash joizki, «Hilol eBook» dasturi mazkur 5 ta operatsion tizimda ham baravar ishlovchi O‘zbekistondagi birinchi dasturdir. Dasturda elektron kitoblarni kirill hamda lotin alifbosida o'qish mumkin.

Elektron va audio kitoblardan bepul foydalanihs uchun dasturimizni yuklab oling. Avval ro'yxatdan o'tganlar esa internetga ulangan holda «Do'kon» qismiga o'tsalar kifoya!

▶️Hilol eBook dasturini yuklash

Shunday qilib, 20-aprel sanasigacha Hilol eBook dasturida barchasi bepul!

Marhamat, ushbu dasturdan foydalanib, o'zingiz va oila a'zolaringiz vaqtini mazmunli o'tishini ta'minlang. Alloh taolo barchamizga sabr-matonat ato qilsin, bu sinovlardan sharaf bilan o‘tkazib, tez kunlarda ofiyat nasib qilsin!

@HilolNashr
Forwarded from Islom.uz
«Тафсири Ҳилол» асарининг электрон дастури
👇
Дастурни юклаб олиш

#тафсири_ҳилол

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
#Yangilik #vahimasizkarantin #hilol_ebook

Hilol eBook дастурида барчаси бепул!

Азиз юртдошлар, муҳтарам ватандошлар! «Hilol-nashr» матбаа-нашриёти юртимизда карантин эълон қилингани муносабати билан Hilol ebook дастуридаги барча электрон ва аудио китобларни бир ой давомида бепул тақдим қилади.

«Hilol eBook» электрон ва аудио китоблар дастури бўлиб, ушбу дастур орқали шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг барча китобларини юклаб олиб, ўқиш мумкин. Шунингдек, дастурдан Тоҳир Малик, Аҳмад Муҳаммад Турсун каби муаллифларнинг 300 га яқин электрон ва аудио китоблари ўрин олган.

«Hilol eBook» дастуридан дунёда энг кўп тарқалган Android, iOS, Windows, Mac ҳамда Linux (Ubuntu) операцион тизимларда ишловчи жиҳозларда фойдаланишингиз мумкин. Дастурда электрон китобларни кирилл ҳамда лотин алифбосида ўқиш мумкин.

Электрон ва аудио китоблардан бепул фойдаланиш учун дастуримизни юклаб олинг. Аввал рўйхатдан ўтганлар эса интернетга уланган ҳолда «Дўкон» қисмига ўтсалар кифоя.

▶️Hilol eBook дастурини юклаш

Марҳамат, ушбу дастурдан фойдаланиб, ўзингиз ва оила аъзоларингиз вақтини мазмунли ўтишини таъминланг.

@HilolNashr
#ҳадис

07. Саъд ибн Абу Ваққос розиялллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи вассалм: «Мен учун илмнинг фазли ибодатнинг фазлидан маҳбуброқдир. Динингизнинг яхшиси вараъдир»* дедилар».
Ҳоким ривоят қилган.

* Кўп илм олиш, илм билан шуғулланиш кўп ибодат қилишдан афзал.
Вараъ - шубҳали нарсалардан четланиш

«Жавомеъул калим» китобидан

Facebook I Instagram I Telegram
​​«Қуръони карим ва ўзбек тилидаги маънолар таржимаси» китоби сотувда!

Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлариниг «Қуръони карим ва ўзбекча маънолар таржимаси» китоблари қайта нашр этилди, ушбу китобни kitoblardunyosi.uz вебсаҳифамиздан ҳам онлайн харид қилишингиз мумкин!

Мазкур китоб – китобхонларимиз томонидан мамнуният билан кутиб олинган «Тафсири Ҳилол»нинг қисқартирилган, махсус нашри бўлиб, унда фақат оятларнинг асли ҳамда маъноларнинг ўзбекча таржимаси берилган. Бу эса Қуръони Каримни тиловат қилувчилар учун қироат давомида оятларнинг мазмуни билан ҳам танишиб бориш имконини беради.
«Қуръони Карим ва ўзбек тилидаги маънолари таржимаси»нинг муқаддимасидан унинг ушбу нашрнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида кенг маълумот олишингиз мумкин.

Муаллиф: шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи: «Қуръони карим ва ўзбекча маънолар таржимаси»
Нашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси
Нархи: 110 000 сўм

▶️Онлайн буюртма бериш

▶️Манзилларимиз

Маълумот учун: +998712162927, +998712175999

Facebook I Instagram I Telegram
#aksiya #malumot
Hilol eBook дастурида давом этаётган акция ҳақида

Маълумки, «Hilol-nashr» нашриёт-матбааси 20 апрель санасигача «Hilol eBook» дастурида барча электрон ва аудио китоблардан бепул фойдаланиш имконини тақдим этди. Ушбу акция доирасида фойдаланувчиларимиздан баъзи саволлар келиб тушмоқда. Шу саволларга оид жавобларни сизларга тақдим қилмоқчимиз:

1. Акция доирасида бепул китобларни қандай юклаб олиш мумкин?

Жавоб:
«Hilol eBook» дастурини юклаб олсангиз кифоя. Дастурнинг «Харидларим» қисмидан китобларни бемалол юклаб олишингиз мумкин. Бир марта юклаб олингандан сўнг интернетсиз ҳам фойдаланиш мумкин.

2. Юклаб олинган электрон ва аудио китоблардан бир ойдан кейин ҳам фойдаланса бўладими?

Жавоб:
Аввал ўтказилган акцияларимиздан фарқли равишда ушбу акция вақтинчадир, яъни барча электрон ва аудио китоблардан фақат 20 апрелгача бепул фойдаланиш мумкин. Сўнгра улардан фойдаланиш учун харид қилиш керак бўлади. (Олдин харид қилинган ва бепул бўлган китоблардан ташқари) Шунинг учун сизга фақат ўқимоқчи ёки тингламоқчи бўлган электрон ва аудио китобни юклашни тавсия қиламиз. Ҳаммасини юклаб олишга ҳожат йўқ.

Марҳамат, ушбу дастурдан фойдаланиб, ўзингиз ва оила аъзоларингиз вақтини мазмунли ўтишини таъминланг.

▶️Дастурни юклаб олиш

@HilolNashr
#elektron_dastur

«Hilol eBook» дастурида бепул ўқишга берилган электрон ва аудио китоблардан намуналар

▶️Дастурни юклаш

@HilolNashr
#yetkazib_berish #onlayn_xarid

2000 га яқин китобларни уйдан чиқмай туриб харид қилинг!

kitoblardunyosi.uz саҳифаcи орқали китоб ҳамда аудио-видео маҳсулотларимизни уйингиздан чиқмаган холда харид қилишингиз мумкин. Ҳозирда саҳифамизда 2000 га яқин диний-маърифий, бадиий, илмий-оммабоп адабиётлар, жаҳон адабиёти дурдоналари, болалар учун китоблар, ўқув қўлланмалар, турли газета-журналлар ҳамда аудио-видео дисклар тақдим қилинган. Саҳифамизда шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг барча асарлари, шунингдек, Тоҳир Малик, Ўткир Ҳошимов, Эркин Малик, Худойберди Тўхтабоев, Эркин Воҳидов ва бошқа кўпгина адибларимизнинг китоблари жойлаштирилган.

kitoblardunyosi.uz саҳифаси Ўзбекистоннинг етакчи нашриётлари билан ҳамкорлик қилади. Шу боис, саҳифа орқали «Ўзбекистон», «Шарқ», «Янги аср авлоди», «Мовароуннаҳр», «Akademnashr», «Navro'z», «O`qituvchi» нашриётлари, «Xattot-press» нашриёт уйи, Ғафур Ғулом номли нашриёт-матбаа ижодий уйи, Тошкент Ислом университетининг нашриёти ва бошқа ноширларнинг китобларини сотиб олишингиз мумкин.

Саҳифадан китобларни Click, Payme, Upay, Paynet(нақд пулда тўловчилар учун) каби Uzcard тўлов тизимлари орқали харид қилишингиз мумкин. Бундан ташқари VISA ҳамда MasterCard тўлов тизимлари орқали ҳам китобларни сотиб олиш мумкин. Бу орқали китобларни дунёнинг исталган нуқтасидан харид қилиш мумкин.

Онлайн харид қилинган китоблар кўрсатилган манзилга Ўзбекистон почтаси, Почтамт етказиб бериш хизмати ёки FARGO хизмати орқали етказиб берилади. Етказиб бериш муддати Тошкент шаҳрида икки кун, вилоятларга эса 3-10 иш кунида етказилади. Саҳифамиздан чет элда туриб ҳам буюртма бериш мумкин. Чет давлатларга етказиб бериш Ўзбекистон халқаро почтаси, EMS, DHL каби хизматлардан фойдаланилади.

Эслатиб ўтамиз, бугун сотувга чиққан «Қуръони карим ва ўзбек тилидаги маънолар таржимаси» китобини ҳам онлайн харид қилишингиз мумкин!

▶️Онлайн харид қилиш

@HilolNashr