— Ҳе, ўлсин, шу мушугингиз!.. Хотинингизам ўлсин. Ҳаммасига манави Олапар, гўрсўхта айбли. Тун бўйи чўзилиб ётади. Шуям итми? Маъраканинг зийнати, ошу ноннинг офати. Турқиям ҳалиги очофат Расулга ўхшайди. Ҳе, ўлсин!..
— Ҳов, итга тил тегизма, хотин! Ўнта Расулинг Олапарнинг тирноғига. арзимас Бунинг ёшлигида бўри олгани ёдингдан чиқдими? Билиб қўй, ит — вафо, хотин — жафо.
— Вой мани туққан шўрлик энагинам!— хотин кутилмаганда ҳўнграб юборди. — Вой, ман ўлай! Ҳали сизга битта ҳаром итча бўлмадимми? Ман ўла-ай!..
Аёлнинг қаҳри келди. Қўлидаги кир совунни Олапарга отди. Ит ўзини четга олишга улгурди. Совун учиб келишда хўжайиннинг қоқ тиззасига тегди. Олапар сўри ортига ўтиб, асабий хотинга ачингандай... хийла маънодор қараш қилди.
Агар хўжайин ҳам анчайин босиқ бўлганида, эҳтимол, кейинги фалокатлар бўлмасди...
Эр-хотин мушук ичган сут жазасидан уришиб қолдилар. Улар ўзаро сўкишиб, уйга киришди. Ич-каридан сандиқ қопқоғининг тарақлаши, тахмондан олиниб, уй ўртасида отилган кўрпаларнинг гупиллагани эшитилди. Афтидан, улар рўзғорни ажрим қилишарди...
Орадан бир қумғон қайнагулик вақт ўтди. Жанжал ҳам тугади. Ора-сирада аёлнинг бурнини тортиб, ўксингани эшитиларди. Хўжайин уйдан хомуш бўлиб чиқди. У бошига эски кўк қийиқ боғлаган, эгнида қалин чакмон бор эди. Хўжайин қўлидаги қўшоғиз тасмасини елкасига соларкан, итни «маҳ-маҳ», — деб чақирди. Олапар юрак бетламай унга яқинлашди. Хўжайиннинг ёғ босган кирза этигини, милтиқнинг совуқ қувурларини ҳидлаб кўрди-да, севинчдан вовиллаб қўйди. Милтиқдори ҳиди унга жудаям таниш эди... Ит тулкилар изғийдиган қирларни кўз олдига келтирди, димоғига бурганларнинг хуш бўйи урилгандай бўлди..
Хўжайин дарвозани очиб, итни чақирди, унинг бўйнига чилвир боғлаб, аста-секин етаклаб кетаверди. Олапарнинг кўнгли ғашланди. Илгари овга чиқишганда хўжайин итнинг бўйнига чилвир солмас, уни ўз ҳолига қўйиб юбориб, йўл-йўлакай «Қаро кўзим...»ни хиргойи қиларди. Энди у жим... мум тишлагандай жим кетяпти.
Ит ва хўжайин икки чеккасида жийда, тиканли буталар ўсиб ётган сертупроқ йўлдан боришарди. Пахса деворли ҳовлиларда жимлик ҳукм сурарди. Одамлар қишлоқ этагидаги полизга кетишган. Ҳосили йиғилган томорқаларда подадан қочган сигирлар макка илдизларини тортқилаб юришибди.
Улар йўлда почтачига дуч келишди. У мўйнаси тўкилган яғир телпагини қийшиқ кийган, қандайдир бир навони минғиллаб айтар, керакли ҳовлига тенглашганда эшагини бир зумгина тўхтатиб, хуржундаги газета, хат ва журналларни олар, уларни девор оша томорқа уватларига ирғитарди. Почтачи хўжайинга салом берди, лекин хўжайин чиндан эшитмадими ёки жўрттага ўзини меровликка солдими, ишқилиб, саломга жавоб қайтармади.
👇

👍21❤2
Почтачининг жаҳли чиқди. Палағда товушда қуртдаккина сўкиниб, ирғай халачўп билан эшагининг сағрисига туширди. Бечора эшак зарбдан чапга майишди, «тап-тап» юрган кўйи йўл четидаги лойхандаққа яқинлашди. Почтачи узангидан оёқларини чиқариб сакрашга шайланди, лекин эшак охирги сонияда ғаройиб бир чапдастлик билан яна ўнгланиб олди ва жон аччиғида тупроқни тўзғитиб йўрғалай кетди.
Олапар ва хўжайин қишлоқ ўртасидаги сойликдан ўтиб, заранг йўлга тушдилар. Бу йўлнинг учи кафтдек сайҳонликка туртиб чиққан қирларга бориб тақалар, ўша жойда сўқмоқларга бўлиниб, қир ёнбағирлари, сойликлар бўйлаб, узоқда кўкариб турган ясси тоғликлар томон югуриб кетар эдилар. Хўжайии сойликка элтадигаи сўқмоқни танлади, шу сўқмоқдан ярим чақирим юрилгач, ўнгдаги янтоқзорни оралаб, жар лабига келдилар. Итнинг бўйнидаги чилвир анча узун эди. У жар деворига қияланиб кирган ним даҳанасимон чуқурга тушиб, у ердаги инларни бирма-бир ҳидлаб чиқди. Сўнг пастга қаради. Жар тубида сел оқизиб келган тошлардан бошқа нарса кўринмасди. Олапар атрофни итлик идроки етгунича, хийла синчиклаб текширди, кейин «мени нега опкелдинг» дегандек, хўжасига боқди. Хўжайин ҳамон тунд эди. У итни ёнига чақириб, бошини силади. Олапар хўжасининг совуқ бармоқлари титраганини пайқади. Хўжайин чилвирни жар лабидаги бурган тупига боғлади. Сўнг йигирма қадамча нарига бориб, ортига қайрилди. Олапар хўжасининг ғалати қилиғини тушунолмади, олдинга талпинди. Лекин бурган пояси мустаҳкам эди, чилвир таранглашиб, итнинг томоғини бўғиб қўйди.
— Тек тур, Олапар!..
Олапар хўжасининг амрига бўйсунди. Чилвир салқи тортди, итнинг тани ҳам бўшашди. Хўжайин елкасидаги қўшоғизни олиб, унга тўғрилади. Олапар буни ҳам тушунмади, бир жарнинг нариги қирғоғига, бир хўжасига қизиқсиниб тикилди. Хўжайин тепкига бормоқ тегизди, лекин босишга журъат қилмади, чуқур уҳ тортиб, милтиқ қўндоғини ерга қўйди, дағал чакмонининг барини кўтариб, пешонасини артди. Сўнг яна итни мўлжалга олди.
Энди бу ўйин Олапарни буткул маҳлиё этди; у хўжасининг тез-тез кўтарилиб тушаётган кекирдагидан кўзларини узолмай қолди.
Милтиқ отилди... Ит жар тубига учиб тушди. Олддаги чап оёғи қиррадор тошга тегиб, қирсиллаб синди. Узилган чилвирнинг бир қулочи бўйнига илондай ўралди. У оғриққа чидолмай, овози борича вангиллади, боши чирпирак бўлиб айланиб кетди...
...Олапар тумшуғига тушган илиқ томчилардан ҳушига келди. Тепасида хўжайин чўккалаб ўтирарди. У итнинг мажруҳ оёғини авайлаб қўлларига олди. Олапар ғингшимади, жағларини маҳкам қисиб, хўжасига қаради. Хўжайин юм-юм йиғларди.

👍26❤4👎1😢1
— Тегмабди...
У афсусланиб бош чайқади. Ўқ итга лат еткизмаган, табиий муҳофаза туйғуси ҳали милтиқ қувури олов пуркамай туриб, Олапарни жарга улоқтирган эди.
— Мани кечир, ошна... — хўжайин энгашди, юзини итнинг бошига тегизди. — Сани сиғдирмаса нима қилай?.. Биласан, ўша тунда бегона одамни тишлаганингдан бери ёмон кўради. Шунгаям беш йил бўпти. Иложим қанча, ошнам... Ўртада болалар бор, ажралиб кетолмасам... Мангаям алам қилади... Осон деб ўйлайсанми? Эҳ, одам бўлганингда ҳаммасини билардинг... Лекин бўлмаганинг маъқулроқ. Сан бир итсан, ўлишинг ҳам осонроқ... Энди кексайиб қолдинг... Ма, гўштни егин,— у белбоғини ечиб, бир парча гўшт олиб ташлади.— Санга деб ўғирлаб чиқдим... Энди шу ерда ўлақол, Олапар... Эртага ўзим кўмиб қўяман. Ахир уйга бориб нимаям қиласан?.. Сани хўрлашади...
Ит яна ҳушини йўқотди. Хўжайин уни ўлган фаҳмлаб, тепасида бир неча дақиқа мунғайиб турди, сўнг жарнинг қияроқ жойидан тирмашиб юқорига чиқди. Уст-бошини қоқиб, букчайган кўйи, тез-тез юриб, жар лабидан узоқлашди.
Олапар вақт пешиндан оққунча гоҳ ҳушёр, гоҳ беҳуш бўлиб ётди. Ташналикдан жағлари қуриб, карахтланди. У кўзларини очиб, жар лабига қўнган иккита зоғни кўрди. Тепада кўринган осмон парчасида тасқаралар тўдаси оҳиста сузиб юрарди. Ит куни битаётганини сезди, гўёки шу туйғуни қувламоқчи бўлгандек, чўзиб-чўзиб улиди. Зоғларнинг ҳафсаласи пир бўлиб, кунботарга учиб кетишди. Олапар бир амаллаб жойидан қўзғалди-да, жар деворига тирмашди. Мажруҳ оёғи зирқираб кетди, кўзларида ўт чақилди. У оғриқни писанд қилмай, тирноқларини созтупроққа ботирди. Лекин жар деворининг ярмига етмасдан дармони қуриди, пайлари бўшашди, пастга гурс этиб қулади-ю, бошдан-оёқ сарғиш чангга беланди. Ит аламидан аччиқ ғингшиди, сўнг тақдирга тан бергандек, бошини қуйи солиб, жар тубидан ҳаккалаб кета бошлади. Жарликдаги тошлар, тиканли буталар жунларини юлиб, баданини қонатиб юборди. Ниҳоят, оёқ остида нам кўринди. Олапар юришини тезлатди. Жарнинг қуйи тарафи кенгайиб, олдинда кичик ботқоқлик пайдо бўлди. Ит ботқоқни қоплаган бесўнақай ялпиз поялари орасидап ўта туриб, бехосдаи булоқ ҳавзасига тушиб кетди. Булоқда сув мўл эди. Лекин ит чанқоғини босолмади, сувдан қон ва жуннинг қўнғирсиқ ҳиди келарди. Олапар ҳавзадан чиққан жилғани кечиб, тегирмон харобасигача борди. Бу пайтда қуёш уфқ ғуборига чўмган, қип-қизил шафақ хароба тегирмоннинг қолган-қутган деворларида, боғдаги дарахтлар либосида ял-ял ёнарди. Ит чошгоҳда келган йўлига тушиб олди.
Пода қайтмоқда эди. Сигирлар ҳаккалаб келаётган Олапарни кўриб, таҳдид билан пишқирдилар. Кичик бир новвос пода ортида қолиб, итнинг йўлини тўсди. Кўзларини олайтириб, сузишга шайланди. Ит унга парво қилмади, сал чапроқдан юриб, ўз йўлига кетаверди. У уйга етгунча узоқ юрди. Илиққан итлар галасини, кўчага супуринди чиқариб ташлаётган кампирни учратди. Итлар унга дахл қилишмади, кампир бўлса, ҳокандознинг узун дастига суяниб турганича ғалати бош чайқади.

👍26❤3🤔2😢1
Олапар хўжайиннинг уйига келганида атроф қоронғи эди. Итнинг димоғига қовурдоқ ҳиди урилди. Ўчоқда ёнаётган олов шуъласи тамбаланган дарвоза ёриқларидан ерга тарам-тарам бўлиб тушарди. Олапар дарвозадан берироққа ғужанак бўлиб ётди. Бир оздан сўнг ичкаридан болаларнинг чуғур-чуғури эшитилди. Ит қулоқларини динг қилди.
— Ойи, ойижон! Борайлиик... — ялинчоқлик қилишарди болалар.
— Бор, боравер!.. Ўша итминам қўшмазор бўлинглар! — ўшқирди аёл. — Эртага отанг келсин, нақ гўштларингни ўйдираман!
Олапар сесканиб тушди. Яна ўша жарликка, яланг тошларга қайтиб боргиси келди. У энди ўрнидан турганида, дарвоза тамбаси шарақлаб, ҳовлидан хўжайиннинг ўғилчаси чиқди.
— Келавер, Банно, келавер... — у синглисини чақирди.
Болалар дарвозани ёпиб, қоронғилик бағрига қўрқа-писа тиқилишди.
— Вуй, ака! Қая, Олапай! — қизча севинчидан қичқириб юборди.
Улар Олапарга яқин келишди. Бола итнинг бўйнидан қучоқлаб олди. Қизалоқ бўлса, унинг тумшуғини силар, ҳадеб «Олапай, Олапай...» — деб чулдирарди. Ит мажруҳ оёғини осилтириб тураверди.
Болалар унинг ярадор эканини пайқашмади ҳам.
— Банно, ман совқотдим, — деди бола озроқ ўтгач - Қара, Олапаринг ҳўл экан... Ман кетаман.
— Кетма, ака. Озёқ туяйлик...
— Ман кетаман, ўзинг қолавер.
— Бий ўзим қўйқаман.
Болалар салқиндан дийдирашиб, ҳовлига томон юришди. Қизалоқ дарвоза ёнида туриб, чақирди:
— Кий, Олапай, қияқол...
Олапар дарвозага яқинлашди, лекин болалар ҳарчанд тавалло қилишмасин, ичкарига оёқ босмади.
Атроф жимжит бўлиб қолди. Олапар зах ерга чўзилди. Жароҳатдан анчагача азоб чекди, сўнг карахтланиб уйқуга кетди. Тушида хўжаси билан ов қилиб юрганмиш... Улар тоғ этакларига боришди. Янтоқ тупи ортидан товушқон чиқди ва ўнги сўлига қарамай қоча бошлади. Хўжайин: «Чоп, Олапар! Чоп, ошнам, у сеники бўлади!» —деб қичқирди. Олапар товушқонни қувлай бошлади. Кутилмаганда товушқон бели ингичка қора мушукка айланди. Итнинг чандон ғазаби ошди, кучига куч қўшилди. Энди мушукка етай деганда, рўпарада чуқур жарлик пайдо бўлди. Мушук камалакдай эгилиб, нариги тарафга сапчиди. Олапар ҳам сакради, лекин у жардан ўтолмади, пастга тошдек қулади. Ит жар тубига урилиб, чилпарчин бўлишини кутаркан, вужуди борган сайин кичраяверди. Бирдан Олапар пар син-гари енгил бўлиб қолди, сўнг тушдай шаффоф, беозор фазо қўйнида қайларгадир оҳиста сузиб кетди...
https://t.me/hikoyalar

😢62👍27❤2👎1
Forwarded from 𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶 (Абдувоҳид Сувонов)
ЭСЛАТМА
Камбағал демангиз,
Фақирни асло.
Бир умр, камбағал бўлиб қолмайди.
Омадли, аскарнинг - бирор бир доно,
Генерал бўлишин - айта олмайди!..
Бойларга бир умр, бойлик қолишин,
Кафолат муҳри йўқ, бирор ҳужжатда.
Подшоҳлар тирмашиб, тахтга ўтирсин,
Бир умр қололмас у, салтанатда!..
Мансабдор унутиб, қўйса кимлигин,
Манманлик отига чопса гар бойлар.
Барибир изнида бўламиз, Ҳақни,
Тескари оқса ҳам, дарёлар - сойлар!..
Кибрга берилманг эй ожиз банда,
Ялонғоч келганмиз, алқаб нетамиз.
Кунимиз битганда - мол-у, давлатни,
Ялонғоч ҳолатда, ташлаб кетамиз!..
2024-Март
© Абдувоҳид Сувонов
https://t.me/Adabiyot_olami
Камбағал демангиз,
Фақирни асло.
Бир умр, камбағал бўлиб қолмайди.
Омадли, аскарнинг - бирор бир доно,
Генерал бўлишин - айта олмайди!..
Бойларга бир умр, бойлик қолишин,
Кафолат муҳри йўқ, бирор ҳужжатда.
Подшоҳлар тирмашиб, тахтга ўтирсин,
Бир умр қололмас у, салтанатда!..
Мансабдор унутиб, қўйса кимлигин,
Манманлик отига чопса гар бойлар.
Барибир изнида бўламиз, Ҳақни,
Тескари оқса ҳам, дарёлар - сойлар!..
Кибрга берилманг эй ожиз банда,
Ялонғоч келганмиз, алқаб нетамиз.
Кунимиз битганда - мол-у, давлатни,
Ялонғоч ҳолатда, ташлаб кетамиз!..
2024-Март
© Абдувоҳид Сувонов
https://t.me/Adabiyot_olami
👍65❤8🔥8😢5😱2
Қуёшнинг ичига мингта Юпитер сиғади, Юпитернинг ичига бир минг уч юзта Ер сиғади.
Қуёш эса Инсон қўлига бир бурда нон келиши учун хизмат қилади.
Шайх Саъдий айтадилар:
Булут, шамол, ой, қуёш, осмон қўлингизга нон келгунча хизматдалар, уни ғафлат ичра еманг.
Шундай буюк мавжудодлар сизни деб фармон кўтардилару, сиз фармон кўтармасангиз инсоф шартидан бўлмас.

👍75😢13❤6
Денгиз чиғаноғидаги дур нимадан пайдо бўлишини биласизми?
Абри найсон, деган сўзни эшитганмисиз?
Айни дур ўша абри найсондан вужудга келади... Абри найсон бу апрель ойида ёққан ёмғир томчисидир. Ушбу ойда ёққан ёмғир денгиз сувларига қўшилмаслигини биласизми?
Бу ёмғир томчиси денгизга ёққан пайтида чиғаноқнинг очиқ оғзидан унинг ичига тушади ва дунёдаги энг қимматбаҳо Дурга айланади... Абри найсон мавсумида қалбингиз чиғаноғини чиройли илмлар, гўзал ҳикматлар билан тўлдиринг, тафаккурингиз кенгликларида улар гўзал Дурга айлансин... Аллоҳ ҳикмат Дурлари билан билан безатсин қалбингизни...
Eng zo'r, sara, tarbiyaviy va sevimli @Hikoyalar shu yerda
📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇
https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ni bosing va OK.
Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!

Telegram
Hikoyalar (G&M)
Eng zo'r, sara, tarbiyaviy, saviyali va sevimli @Hikoyalar shu yerda

👍68🥰15😱5🤔2
Forwarded from Ikrom Sharif
Бугунги оилавий низоларнинг асосий сабаби қаноатсизликдан, дейман. Моддиятга қаноатсизлик, мавжуд эътибор ва эътирофга қаноатсизлик. Бунга сабаб эса, аксар кишиларнинг шахсий ва оилавий ҳаётлари очилиб, кўргазма мисол намоиш қилишлар кўпайиб кетди. Хоссатан, инстаблогерлар, ютуберлар орасида шахсий ҳаётининг ясама ва бўрттирилган “бахтини” элга кўз-кўз қилишди, қилишмоқда.
Буни кузатиб турган асосан, нисбатан ёш оилалар (айниқса аёл-қизлар) ўзларини ўша мавқеда кўришни истаб қолди. Натижада ўз турмуш тарзларидан норози бўлишди.
Аслида эса, ўша кўргазмачиларнинг оилалари, ҳаётлари кўриниб турганидек ширин эмас. Мен оила курсларида бунга кўп урғу берганман.
Бунинг битта мисоли мана шу машҳур оила бўлади. Бу бизга маълум бўлгани, холос…
@IkromSharif

👍50
Овсинимга душманлик қилдим...”
"Кишининг тақдири- феълидандир”, деган гапни чуқурроқ мушоҳада қилсам, ўзимдан уялиб кетаман. Тақдиримда юз берган воқеаларни таҳлил қиларканман, наҳотки менга шунчалик разил феъл-атвор битилган экан, деган ўйдан Ғаш тортаман. Болалигимни жуда яхши эслайман. Мулойимгина қизалоқ эдим. Ота-онам бирор нарса олиб беришса, аввалини боғчадаги, кўчамиздаги ўртоқларимга тарқатиб, улардан ортганини ўзим ердим ёки ўйнардим. Мактабга борганимда ҳам атрофимда дўстларим, ўртоқларим кўп эди. Аълочи ўқувчи бўлганим учун ўқитувчиларим ҳам, синфдошларим ҳам яхши кўришарди. Айрим яхши ўқийдиган ўқувчи қизларга ўхшаб, паст ўзлаштирадиган синфдошларимга лаб буриб, “осмон”дан қарамасдим. Мен шунчалик самимий, шунчалик оқкўнгил қиз эдим-ки, мен учун ҳамма — хоҳ у камбағал бўлсин, хоҳ у бой, хоҳ аълочи, хоҳ паст баҳода ўқийдиган, хоҳ чиройли, хоҳ хунук бўлсин, ИНСОН эди. Ана шу руҳда тарбияланиб, ана шу руҳда улғайдим. Шундай беғубор ва самимий феълим сабабми, гарчи олий маълумотли, обрў-нуфузли хонадоннинг арзандаси бўлсам-да, маҳалламизнинг оддий оилаларидан бирига келин бўлиб тушдим. Турмуш ўртоғим билан синфдош бўлганмиз. Менга уйланганидан кейин омад қуёши кулиб боқиб, эрим ҳам олий ўқув юрти талабаси бўлди. Мен мактабда дарс бера бошладим. Бировдан кўп, бировдан кам яшай бошладик. Иш жойимда ҳам кунба кун обрўйим кўтарилиб борди. Ҳатто иш бошлаганимнинг учинчи йили мактабда ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари этиб тайинландим. Карьерам, моддий аҳволимдан қониқардиму, аммо оилавий ҳолатимдан, тўғрироғи турмуш қурганимга уч йил тўлаётган бўлса-да, ҳануз фарзанд кўролмаётганимдан ўкинардим.
Ота-онам, қавм-қариндош, дўсту танишлар билан юзма-юз келиб қоладиган бўлсам, ҳозир яна ўша саволга рўпара келаман, “янгилик борми?” деган сўров юрагимга наштар бўлиб ботади, деган ҳадикда юрак ҳовучлаб турардим. Турмушимизнинг тўртинчи йили эрим ўқишни тамомлади. Бу орада бир неча марта даволандик. Шифокорлар менда яллиғланиш асоратлари борлигини таъкидлашди. Айб мендалигини билиб, эрим ҳам, оила аъзолари ҳам терс муносабатда бўла бошлашди. Бир пайтлари бошимдан сув ўгириб ичишга тайёр турган қайнонамнинг, мени бошига кўтариб юришга ваъда берган эримнинг камситишлари, руҳий зарбалар бора-бора мени асл феълимдан тамоман узоқлаштираверди. Ҳар кунимни, “эрим мен билан ажрашади, онаси унга бошқасини олиб беради”, деган хавотир билан кутиб, шу ҳадикда кузатардим. Тирноқ кутиб тунларни тонгларга улаб, ёстиғимни кўз ёшларим билан ювиб чиқадиган кунларимнинг бирида қайнимга келин туширишди. Тўйда елиб-югуриб хизмат қилдим. Аммо гарчи очиқчасига айтишмаса-да, имо-ишоралар, ҳатти-ҳаракатлари билан тўй одатларига ирим қилиб мени қувгандек, яқинлаштиришмади. Ҳатто қирқ кунгача гўшангали уйга ҳам йўлатишмади. Юрагим зардобга тўлар, кўзларим тўлиб-тиқилиб йиғлагим келса ҳам, кўз ёшимни сиртга чиқармайдиган бўлдим.
Овсинимнинг ҳомиладорлиги маълум бўлгач, қайнонамнинг зулми яна ошди. Бозор-дўкондан тансиқ егуликлар олиб келади-ю, атайлаб менга кўрсатганча келинига беради. Овсинимнинг қўлини совуқ сувга урдирмай, асраб-авайлаб, эрта тонгдан қош қорайгунча мени хўрлаб ишлатади. Бу орада олти-етти соат мактабда рўшнолик кўраман. Овсинимни шундай ёмон кўриб кетдим-ки, туну кун ҳомиласи нобуд бўлишини истаб Худога ёлворардим. Ҳа-ҳа, мен шундай разил аёлга айлангандим. Ўша кезларни хотирласам, ўзимдан нафратланиб кетаман.

👍35😢29❤3
Hikoyalar (G&M)
Овсинимга душманлик қилдим...” "Кишининг тақдири- феълидандир”, деган гапни чуқурроқ мушоҳада қилсам, ўзимдан уялиб кетаман. Тақдиримда юз берган воқеаларни таҳлил қиларканман, наҳотки менга шунчалик разил феъл-атвор битилган экан, деган ўйдан Ғаш тортаман.…
Бир куни ишдан қайтаётсам, маҳалламиз қишлоқ врачлик пунктида ишлайдиган гинеколог дўхтир тўхтатди: “Мана буни овсинингизга бериб қўйсангиз, илтимос. Ўзим бериб қўярдиму, аммо ҳозир жуда шошиляпман, болаларимни боғчадан олишим керак эди, - деб қолди. Қўлидан олсам, овсинимнинг бетоблиги, зудлик билан касалхонада даволаниши кераклиги ҳақидаги шифокор хулосаси экан. Қувончим ичимга сиғмай кетди. Уйга бориб, шифокор қоғозини яшириб қўйдим. Ҳалиги дўхтир, “овсинингизнинг хасталиги жиддий, албатта даволаниши керак”, деганди. Ўзимча аввалига яшириб қўяман, кейин бирор жойдан эшитишса, эсимдан чиқибди, деб бермоқчи эдим. Орадан бир ҳафта вақт ўтди, ҳеч ким дўхтирнинг тавсиясини сўрамади-ю, лекин овсинимнинг аҳволи оғирлашиб борди. Йигирма кунларда кейин овсинимни касалхонага ётқизишди. Шифокорлар ҳомила она қорнида нобуд бўлиб, ҳатто чирий бошлаганини, энди айрим аъзоларини ҳам қўшиб олиб ташлабгина аёл ҳаётини сақлаб қолиш мумкинлигини айтишибди…
Орадан беш йил вақт ўтди. Ҳозир мени уч яшар ўғилчам, олти ойлик қизалоғим бор. Қайнонам бошқа фарзанд кўролмаслиги сабабли овсиним билан қайнимни ажратиб юборди. Болаларимга, менга эрим ҳам, қайнона-қайнотам ҳам меҳрибон, парвона. Бироқ, мен КЎНГЛИМ билан, виждоним билан ёлғиз қолишга қўрқаман. Бу разиллигим, диёнатсизлигим жавобини фарзандларим бермасайди, деб қўрқиб яшайман. Бу қилмишимга бировни айбдор қилгим йўқ, аммо ўшанда қайнонам, эрим мени хўрламаганида, сабр билан Худонинг синовига елка тутганимни тушуниб, менга таскин берганларида балки, шу тубанликка бормасмидим. Овсинимни бунчалик ёмон кўриб, унга душманлик қилмасмидим…
Сабримнинг мукофотига эришдиму энди собиқ овсинимга қилган ёмонлигим жазосини кутиб яшаяпман...
https://t.me/hikoyalar
Орадан беш йил вақт ўтди. Ҳозир мени уч яшар ўғилчам, олти ойлик қизалоғим бор. Қайнонам бошқа фарзанд кўролмаслиги сабабли овсиним билан қайнимни ажратиб юборди. Болаларимга, менга эрим ҳам, қайнона-қайнотам ҳам меҳрибон, парвона. Бироқ, мен КЎНГЛИМ билан, виждоним билан ёлғиз қолишга қўрқаман. Бу разиллигим, диёнатсизлигим жавобини фарзандларим бермасайди, деб қўрқиб яшайман. Бу қилмишимга бировни айбдор қилгим йўқ, аммо ўшанда қайнонам, эрим мени хўрламаганида, сабр билан Худонинг синовига елка тутганимни тушуниб, менга таскин берганларида балки, шу тубанликка бормасмидим. Овсинимни бунчалик ёмон кўриб, унга душманлик қилмасмидим…
Сабримнинг мукофотига эришдиму энди собиқ овсинимга қилган ёмонлигим жазосини кутиб яшаяпман...
https://t.me/hikoyalar
Telegram
Hikoyalar (G&M)
Eng zo'r, sara, tarbiyaviy, saviyali va sevimli @Hikoyalar shu yerda
📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇
https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ni bosing va OK.
Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!
📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇
https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ni bosing va OK.
Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!
😢75👍31🤔3❤2
Forwarded from 1% Bilim
Ўзингизга беришингиз керак бўлган энг ноқулай лекин, энг керакли 7 савол:
Журъатингиз етиб жавоб берсангиз, ҳаётингиз тартибга келади. Ёлғиз қолганда ўйланинг озгина.
1. Охирги икки ҳафтадаги ҳаёт тарзингизни умрингиз охиригача давом эттирсангиз, ҳаётингиз қандай кечади? Кейин афсусланмайсизми?
2. «Одамлар нима деркан» ёки «ўхшамасачи?» деган бошқалар фикри сабаб ичингизда қолиб кетган бир ишни қилиш истаги борми? 30 йилдан кейин бунга афсусланмайсизми?
3. Агар эртага ўладиган бўлсангиз, қайси айтолмаган гапингиздан афсусланасиз? Кимга айтолмаган гапингиз бу? Қачон айтасиз?
4. Ер юзидаги чекланган умрингиз давомида сиз учун нималар муҳим. Шу муҳим нарсалар учун яшаяпсизми?
5. Охирги 30 кунда ота-онангизни неча марта кўрдингиз? Уларни қанча умри қолди бу дунёда? Энди кеч бўлишидан олдин, яна қанча улар билан кўришасиз?
6. “Эплолмасам керак” деган қўрқув туфайли қайси ишни қилмаяпсиз? Ростини айтинг.
7. Кимсиз? (Исмингизни, мансаб, мартабангизни ишлатмасдан жавоб беринг. )
Ўзимизга ноқулай саволларни бериши бошида қўрқинчли бўлиши мумкин, лекин бу ҳаётни тартибга солишнинг энг зўр йўли. @birfoizbilim каналига обуна бўлинг. Ҳаётимизни сал яхшилаш учун интиламиз.

👍55
Forwarded from Hikoyalar (G&M) (@Hikoyalar Admin)
ЁЛҒОН ГАПИРМАНГ...!
Она фарзандига деди:
- Таомингни еб тугатсанг, сени айлантириб келаман.
Еб тугатгач онасига деди:
- Ойи, еб бўлдим. Энди борамизми айлангани?
Она:
- Кеч бўлиб қолди. Кўчада қўрқинчли одамлар болаларни еб қўяётган экан. Ҳозир чиқа олмаймиз.
Кўчадаги болаларнинг овозини эшитиб, маҳзун бўлганича термулиб қолди. Болалар эса ўйнашяпти ва уларни ҳеч ким еб қўймаяпти.
Ҳикоя давом этади..
Каттароқ бўлгач, мактабга борди.
Устоз:
- "Ким ўзини яхши тутса, ҳафта сўнгида уни ўзим билан экскурсияга олиб бораман" деб айтди.
Экскурсияга бориш учун биринчилардан бўлишга интилган болакай, ҳафта сўнгида устозидан сўрайди:
- Устоз, қачон экскурсияга борамиз?
Устоз жавоб берди:
- Қандай экскурсия ҳақида гапиряпсан?
Ҳикоя давом этади..
Уйда ота дарс қилиб ўтирган фарзандига деди:
- Агар имтиҳонларни яхши баҳоларга топширсанг, сенга ўзим зўр велосипед олиб бераман.
Ўқув йили ҳам тугади. Имтиҳонларни аъло баҳоларга топширган болажон отасидан:
- "Дада, қани менинг велосипедим?" деб беғубор кўзлари билан қараб сўрайди.
Ота деди:
- Қўй шу велосипедни, ҳалокатга учрагин келаяптими?
Ҳикоя давом этди..
Болакай ёлғончи бўлиб вояга етди.
Яқинлари унинг ҳатти- ҳаракатларига қараб ҳайрон эмишлар:
- Бундай ҳунук ахлоқни кимдан ўрганди экан?
Болаларга ёлғон гапириш катта хато ва бу хато аксар ота-оналарда бор. Афсуски, биз бу хато болаларимизга қанчалик даражада салбий таъсир қилишини билмаймиз. Болалар бизнинг ёлғон гапирганимизни тушунмаслиги уларга ёлғон гапирса бўлади, дегани эмас. Чунки ёлғон гапириш ўзи бир гуноҳ бўлса, уни бошқаларга ўргатиш бошқа бир гуноҳ.
@Hikoyalar

👍91🥰5😢1
Forwarded from Ikrom Sharif
У Туркиянинг Мардин шаҳридан 14 км узоқликдаги Bine-bil қишлоғида дунёга келган эди. Отаси мардинлик, онаси суриялик араблардан эди. Тили эрта чиққани учун онаси уни Баҳе булбул деб эркалатарди.
Баҳе бир ярим ёшда эканида хўрознинг ҳужумига учрайди: хўроз ҳимоясиз болакайни аёвсиз чўқиб, юз-кўзларида бир умрлик яра излари қолдиради. Ўша вақтда қаттиқ қўрқиб кетган Баҳе гапирмай қўяди. Болакай ёлғиз қолса талвасага тушар, онасининг қучоғидагина тинчланарди.
Баҳе опаларининг саъй-ҳаракатлари билан, тўрт ёшга етганидагина оз-моз гапирадиган бўлади. Ота-онаси уни қишлоқ шифокорига элтадилар, шифокор боланинг ҳолатини ақлий заифлик дея баҳолайди. Биргина ота бу ташхисга ишонмайди. Темир йўл станциясида юк ташувчи бўлиб ишлайдиган ота ўғлини Мардиндаги таниқли шифокорларга олиб боришни ният қилади, лекин кўп ўтмай соғлиғи ёмонлашиб, вафот этади.
Ночор қолган она фарзандларини олиб ота юрти Сурияга қайтмоқчи бўлади. Йўлга тайёргарлик кўраётганида отасидан мактуб олади. Унда бобо ақли заиф набирасини кўрмоқчи эмаслигини айтиб, уни олиб келмасликни қатъий тайинлаган эди.
Чорасиз қолган она (ўзидан бир қадам ҳам ажралмайдиган) кичкинтой Баҳени Мардиндаги қадим монастирга олиб бориб топширади.
Кетаётганида эса, нима гаплигини тушуна олмай жавдираб турган болакайнинг қулоғига шивирлайди:
- Бизни кутгин. Биз албатта қайтиб келиб, сени олиб кетамиз...
Монастир эшиги олдига етганида яна такрорлайди:
- Биз қайтиб келамиз, Баҳе...
Шу-шу, монастирнинг кириш эшиги болакайнинг паккасига айланади. Ҳар куни эртадан-кечгача, соатларча кўз ёши тўккан кўйи онасини кутади у. Қиш қировли кунларда ҳам, ёзнинг жазирамасида ҳам. Ҳар куни. 70 йил! Ҳа, нақ 70 йил кутди у онасини, опаларини... Уни ҳеч ким бу ердан олиб кетмади. Шу ерда умри битди.
- У монастир эшиги олдидаги тош эди гўё, - дейишди ибодатхона ходимлари журналистларга. – 70 йил давомида икки кўзи эшикда яшади...
Баҳе булбул «Дунёда онасини энг узоқ кутган фарзанд» номи билан эсланадиган бўлди.
© Дилфуза Комил

😢154👍38❤5🤔2🥰1
1. Инсон ҳаётидаги энг катта душмани – унинг ўзи.
2. Инсон ҳаётидаги энг катта ахмоқлик – ёлғон.
3. Ҳаётдаги энг катта мағлубият – манманлик.
4. Ҳаётдаги энг катта қайғу – ҳасад.
5. Энг катта ҳато – ўз-ўзингни йўқотиш.
6. Инсоннинг энг катта айби – яхшиликни билмаслик.
7. Энг катта афсус – ўз қадр-қимматингизни камситиш.
8. Тубанликдан юксалиш, таҳсинга лойиқ.
9. Энг катта бойлик – саломатлик ва ақл.
10. Энг катта жудолик – умидсизлик.
11. Энг катта қарз – самимий туйғулар.
12. Ҳаётда энг катта тухфа – олийжаноблик.
13. Ҳаётда энг катта камчилик – тушунмаслик.
14. Ҳаётда энг катта тасалли – савоб ишлар.
“Ҳикматлар жавоҳири” китобидан.
https://t.me/hikoyalar
2. Инсон ҳаётидаги энг катта ахмоқлик – ёлғон.
3. Ҳаётдаги энг катта мағлубият – манманлик.
4. Ҳаётдаги энг катта қайғу – ҳасад.
5. Энг катта ҳато – ўз-ўзингни йўқотиш.
6. Инсоннинг энг катта айби – яхшиликни билмаслик.
7. Энг катта афсус – ўз қадр-қимматингизни камситиш.
8. Тубанликдан юксалиш, таҳсинга лойиқ.
9. Энг катта бойлик – саломатлик ва ақл.
10. Энг катта жудолик – умидсизлик.
11. Энг катта қарз – самимий туйғулар.
12. Ҳаётда энг катта тухфа – олийжаноблик.
13. Ҳаётда энг катта камчилик – тушунмаслик.
14. Ҳаётда энг катта тасалли – савоб ишлар.
“Ҳикматлар жавоҳири” китобидан.
https://t.me/hikoyalar
Telegram
Hikoyalar (G&M)
Eng zo'r, sara, tarbiyaviy, saviyali va sevimli @Hikoyalar shu yerda
📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇
https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ni bosing va OK.
Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!
📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇
https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ni bosing va OK.
Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!
👍42🔥12❤4🥰2
Forwarded from Fozil Muslim
Ba'zan xayolimizga bir fikr kelib qoladi:
"Shuncha yildan beri duo qilyapman, hech qabul boʻlmayapti".
Vaqt degan tushuncha bor bizning dunyoimizda. Alloh huzurida esa, vaqt degan narsaning oʻzi yoʻq. Yaʼni, duoimizmi Alloh qabul qilsa ham, u amalga oshguncha oʻtadigan vaqt bizning nazarimizda koʻp vaqt, Alloh nazdida esa, hech qancha vaqt emas. Tushunyapsizmi?
Muso alayhissalom Firʼavnning zulmidan ezilgan Bani Isroilning iltimosiga koʻra Firʼavnni badduo qildilar. Alloh "Duoingiz qabul boʻldi, endi siz solih amal qiluvchilardan boʻling", dedi. Eʼtibor bering, "Qabul qilinadi", emas, "Qabul qilindi", dedi.
Oradan qirq yil oʻtibgina Firʼavn va uning qoʻshini dengizda halok boʻldi. Qirq yil...
Kishi duo qilarkan, hech qanaqasiga duosi qabul boʻlmay qolmaydi. Yoʻq boʻlib ketmaydi duo. Allohdan biror nima soʻrasak, Alloh yo beradi, yo oʻshancha miqdorda yomonlikdan asraydi. Yoki qiyomatga olib qoʻyadi.
Qaysi birida duoimiz qabul boʻlmayapti?
Albatta qabul boʻladigan duoni yana ramazon oyida qilayotgan boʻlsangiz, kattaroq narsa soʻrang. Ehtiyot boʻlib soʻrang.
Balki uzoq umrdan koʻra, gunohlarimizning kechirilishi foydaliroqdir bizga? Uzoq umr davom etgan gunohlar bilan Alloh huzuriga borish...
Balki, mol-dunyo, ishlarimizning rivojidan koʻra qalb xotirjamligini soʻrashimiz kerakdir? Koʻryapmizku, "Muncha pulim boʻlsa yaxshi boʻlardi", deyapmiz. Ishlarimizga rivoj soʻrayapmiz. Shuncha pulimiz boʻlyapti, ishlarimiz rivoj topyapti, lekin yaxshi boʻlmayapti.
Soʻrang. Katta-katta soʻrang. Jannatlarni soʻrab oling. Zero, rahmati cheksiz Zotdan soʻrayapsiz!
Alloh barchamizning duolarimizni qabul qilsin.
@fozilmuslim

❤47👍39😢14🥰6
«С Е Н У Ч У Н Ў Л А М А Н»
(Ҳ и к о я)
(Т у р к ч а д а н т а р ж и м а)
* * * * * * * * * * * * *
Улар бир автобус бекатида учрашган эдилар илк бор... Бири «Тиббиёт»да ўқирди, иккинчиси «Меъморлик»да...
Ўша илк учрашувдан сўнг, бир марта, яна бир марта кўриш учун, айни соатда, айни бекатдан, айни автобусга ўтирдилар. Ёш эдилар, жуда ёш... Бир-бирлари билан сўзлашишга жасорат топгунларича анча вақт кетди... Аммо охири бир куни журъат қилиб, сўз очдилар. Икковлари ҳам, ҳар тонгда автобусга бир бекатдан ўтиришар эди. Аммо, икковлари ҳам, аслида у маҳаллада яшамас эдилар. Ўша биринчи куни учрашганларида, йигит ўртоғиникида тунаб қолгани учун автобусга ўша бекатдан ўтирган эди. Қиз эса, ўша кеча опасиникида қолган эди.
Фақатгина бир-бирларини кўра олишлик учун, ҳар тонгда уйларидан эртароқ чиқиб, шаҳарнинг нариги четидаги бекатга, уларнинг бекатига келар эдилар. Буни кейинроқ, кула-кула эътироф этдилар...
Ўқишларини битиришлари билан урф-одатларга кўра, турмуш қурдилар. Бир-бирларига аҳд ва вафодан сўз бердилар...
Улар бахтли эдилар, шундай бахтли эдиларки... Баъзан ишсиз, баъзан пулсиз қолдилар. Лекин, юрак ва қўллари бир-бирларига шундай қаттиқ чирмашган эдики, ҳеч бир нарсани аҳамиятсиз қолдирмадилар. Ойнинг охирига аранг етиб олган пайтларида ҳам, эътиборли доктор ва эътиборли меъмор даражасига етганларида ҳам, бирдек бахтиёр эдилар.. Замонамизда кўп учрайдиган, яъни, тўкис ҳаётга ўрганиб қолиб, банк ҳисобида пули қолмаганидан кейиноқ, ёки аксинча, у ҳисоблари саноқсиз даражада шишиб кетганидан сўнг битиб тугайдиган севгилардан эмасди уларники...
Кунлар кунларни, йиллар йилларни қувиб ўтгани сари, севгилари ҳам катталашди, катталашаверди...
Биргина камчиликлари, фарзанд кўролмаганлари эди. Бир қанча даволаниш ҳаракатларига қарамай, фарзанд соҳиби бўлолмаганларидан кейин, «бахтиёрликнинг ҳаммаси бизники бўлсин, дейишлик, менлик бўлади» деб, умид билан турмушларини давом эттирдилар. Фарзанд ўрнига, муҳаббатларини парвариш қилдилар, севгиларини катта қилдилар...
«Сен учун ўламан» дерди аёл, эрга тикилганча... Эр эса, «йўқ, мен сен учун ўламан» дея, гапни бўларди доим...
Баъзан уйга келганида, ойнанинг устида бир ёзув кўрарди аёл:
«Ягонам менинг, кутубхонанинг иккинчи қаватига қара...»
Кутубхонанинг иккинчи қатида бошқа бир битик бўларди:
«Ошхонадаги столни устига қара, сени жуда яхши кўришимни унутма!»
Ошхонадаги столдан, меҳмонхонадаги шкафгача муҳаббат тўла хатларни ўқиб ўқиб югурган аёл, охирида баъзан бир боғлам гул, баъзан энг яхши кўргани шоколадлар, баъзида эса қимматбаҳо армуғонлар билан тўқнашар эди... Зотан, олган ҳадясининг нима экани, унинг учун муҳим эмасди...
Ҳаёт қанчалик тез оқса ҳам, ишлари қанчалик кўп бўлса ҳам, бир-бирлари учун ажратишга вақтлари топилар эди. Шундай бўлса-да, қирқ ёшдан ўтганларида, ишларини камайтиришга қарор қилдилар. Эр, ҳастахонадан бўшади ва шахсий қабулхонасида ҳаста қабул қила бошлади. Аёл ҳам меъморлик офисини ёпди. Фақатгина хусусий лойиҳа буюртмаларнигина қабул қила бошлади...
Улар энди янада кўпроқ бирга бўла олар эдилар.
Бир куни, соҳилда сайр этар эканлар, аёлнинг ҳароб ҳолдаги бир уйга кўзи тушди. Уйнинг деворида «сотилади» деб ёзилган лавҳа осилган эди.
-- Шу уйни оламизми, нима дейсан? -- деди аёл эрига. -- Бу вайронани буздирамиз. Ажойиб бир уй қурамиз. Лойиҳасини миямда чизиб ҳам бўлдим. Каттакон терассаси бўлади. Денгиз қушларини нонуштага чақирадиган бир денгиз уйи қилайлик бу ерни...
-- Сен истайсан-ку, мен йўқ дейманми? -- жавоб берди эр, шавққа тўлиб. -- Америкадаги тиб конферансидан қайтар-қайтмас, бу уйнинг сотувчиларини топамиз... Қанча пул бўлса бўлсин, бу ер энди бизники...
Бор-йўғи бир ҳафтагина айро бўлишларини билсалар ҳам, Америкага эрнинг кетиши қийин бўлди. Ҳар куни, ҳар соатда сўзлашар эдилар телефонда....”
Қайтганида кўз ёшлари билан бир-бирлари билан кўришдилар аэропортда...

👍60🥰7❤6
Аммо... орадан кўп ўтмай, аёл эрида бир ғалати ҳолат борлигини сезиб қолди. У аввалгидек бахтиёр кўринмас, негадир, гаплашишдан қочадиган бўлиб қолди. Аёл унинг кайфиятини кўтариш учун, соҳилдаги уйни эсига солди. Чизган лойиҳасини кўрсатди унга. Аммо, ундан ҳеч кутмаган жавобни олди:
-- Жоним, ўша уй бизга ортиқчалик қиляпти. Сен яхшиси у уйни эсингдан чиқар...
Бахтсизлик келса, бахтиёрлик таъмига ўрганиб қолган инсонлар учун, янада аччиқроқ, янада чидаб бўлмас бўлар экан. Аёл, бу кутилмаган «меҳмон»ни ҳеч хушламади. Эрига, дардини айтиш учун ёлборди:
-- Биласан, сен учун ўламан, илтимос, тушунтир менга, -- дея ялинди. Бироқ, ёлборишларининг ҳеч фойдаси бўлмади...
Неча йиллар муҳаббат қўйган, севган одами, туйғусиз ва муҳаббатсиз бир одамга алмашиб қолган эди, гўё... Унга етишга ҳаракат қилгани сари, бетон деворга урилгандек, янада кўпроқ қонар эди юраги...
Бир куни, болалигидан қадрдон бўлган, бутун ҳаётидан воқиф бўлган дугонасига дардини тўкар экан, дугонаси:
-- Энди ортиқ чидолмайман. Сенга айтишга мажбурман, -- дея, унинг сўзини кесди.
-- Эрингнинг сенга бўлган муносабати ўзгарган. У сени алдаб юрибди. Ишхонамнинг рўбарўсидаги локантада ёш бир қиз билан ҳар куни бирга тушлик қилади. Кейин бир-бирлари билан қўлтиқлашганча машинага ўтириб кетишади...
-- Ўчир, ҳозироқ ўчир овозингни. Бу ёлғонларни эшитишни истамайман, -- дея бақирди аёл... Шунча йиллик дугонасини, унинг ҳаётини кўролмасликда айблади...
Эртаси куни, пешинда ўша локантанинг том қаршисидаги бир бурчакда яшириниб кузатиб турди. Ва... афсуслар бўлсинки, кечаги эшитган «туҳмат»ларининг хато эмаслигини ўз кўзи билан кўрди... Анчадан бери ҳастахонада эри билан бирга ишлайдиган ёш ҳамширани дарров таниди. Баъзан уйларида меҳмон бўлган у қизга эри қандай мулозамат қилаётганининг гувоҳи бўлди...
Аламга тўлган эди аёл...
Кечки пайт эри уйга келар-келмас, баъзан бақириб, баъзан йиғлаб, баъзан унга қаттиқ ёпишиб, баъзан эса, қўлларини мушт қилганча ҳайқириб, аламларини тўкиб солди... Эр жим туриб, ўзига қўйилаётган айбларнинг ҳеч биридан тонмади. Уни инкор этмади. «Замон ўтгани сайин инсоннинг туйғулари ўзгариши мумкинлиги, одам ўрта ёшга етганда ҳаётида бир ўзгаришлар излаб қолиши», ҳақидаги сўзлар билан ўзини оқламоқчи бўлди... Кейин костюмини елкасига олди-ю, уйдан чиқиб кетди. Эшикдан чиқар экан, «кел сўнгги бор бир қучай сени», демоқчи бўлди. Аммо, хотин: «Даф бўл» деди нафрат билан...
Биринчи аризанинг ўзи билан ажрашдилар... Замонавий бир ишқ ҳикоясининг бундай тугаганига ҳеч ким ишона олмасди...
Дўстларининг кўмаклари билан йиқилиб қолмасликка ҳаракат қилди аёл. Кейинроқ, эри севгилиси билан бирга Америкага кўчиб кетишганининг хабарини эшитди...
Баъзан ёлғиз қолганида, уни ҳамон севишини ҳис қилиб, тинмай йиғлар эди у. Қалбидаги муҳаббат туйғусининг ўрнини, энг камида ўшанча қувватга эга бўлган нафрат эгаллаши учун дуолар қиларди.
Орадан бир йил ўтди... Ҳар нарсанинг дориси деб аталадиган вақт, бу сафар аёлнинг дардига чора бўла олмаган эди... У эрини заррача бўлсин, унутолмади... Ундан воз кечолмас эди...
Бир тонг, эшикнинг қаттиқ чалинган қўнғироғидан уйғонди. Эшикни очиб, рўпарасида ўша ҳамширани кўрди.
«Сен меникига қай юзинг билан келдинг» дея бақирмоқчи бўлди, аммо унинг овози чиқмади.
-- Илтимос, ичкари киришга изн беринг, гаплашишимиз шарт, -- деди ёш хотин.
У ичкари кириб, деворга суянди ва базўр эшитиладиган овоз билан сўзлай бошлади:
-- Аслида, ҳеч бир нарса сиз билгандек эмас. Кўп афсусдаман, у яъни, бир вақтлар сизнинг эрингиз бўлган инсон, бир соат аввал ўлди...
-- Ўтган йил Америкага конферансга борганида ҳасталигини билган эди. Докторлар, унинг бир йилга яқин умри қолганини айтишган эди. Сиз бунга бардош беролмаслигингизни, доимо ўзингиз такрорлаганингиздек, у билан бирга ўлишни хоҳлашингизни билар эди.
Сизни ўзидан узоқлаштириш учун, мендан севгилиси ролини ўйнаб беришимни илтимос қилди...
Оиласига ҳам хабар бермади. Бирга Америкага кўчиб кетганимиз ҳақидаги ёлғон хабарни ёйди...

👍50😢20
У илк марта учрашган бекатингизнинг қаршисида бир уй олган эди. Ўша ерда даволанаётган эди. Шифо топишига ишонар эди. Аммо бўлмади. Кеча кечқурун аҳволи оғирлашибди. Қаровчиси менга қўнғироқ қилди. Сўнгги онларида етиб бордим. Сизга мана бу қутини беришимни васият қилди.
Аёл бутунлай бўшашиб қолди. Кўзларидан қуйилиб келаётган ёшларини тўхтата олмас эди. У ҳозир, шу ернинг ўзида ўлишни истарди. Қўлига тутқазилган қутини очиши кераклигини тушунди. Титраганча, қутини аста очди. Ҳафсала билан тахланган бир даста қоғоз бор эди қутида. Энг устдаги қоғозда: «Барча хатларни бирма-бир, тартиб билан ўқи, ягонам», деган ёзув бор эди.
Аёл бир чеккадан қоғозларни олиб, ўқий бошлади:
«Сени жуда севдим. Сени севишдан ҳеч қачон воз кечмадим. Сен доимо: «Сен учун ўламан» дердинг. Рост айтаётганингни билар эдим. Фақат мен, мен учун ўлишингни истамадим. Ҳозир менга сўз беришингни истайман. Мен учун яшайсан! Келишдикми?»
Сўнгги қоғозни қўлига олар экан, аёл қутининг тагида бир калит борлигини кўрди... Охирги қоғозда эса, шу сўзлар ёзилган эди:
«Соҳилдаги уйимизни сен чизган лойиҳага кўра қурдирдим. Каттакон айвонида денгиз қушлари билан нонушта қилаётганингда, балки мен сени тамоша этаётган бўламан... Мен учун яша, ягонам!...»
* * * * * * * * * * * * * * *
Шоолим Шомансуров таржимаси

😢158👍40❤12🔥8🥰1