Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
32.2K subscribers
3.4K photos
3.96K videos
18 files
4.64K links
Чат @HIKOYANE

Дустлар Барчамизни Инсонийлик Туйгу Тарк Этмасин!!!

💵 Реклама👉 @kanallrekllama
Download Telegram
#фойдали
⚡️Пойафзалга пулни аяманг!

Ўзбекчилигимизда ўзимизга мухим нарсаларда иқтисодчилигимиз тутиб қолади. Чойхона ва кераксиз нарсаларга эса негадир сахий бўлиб кетамиз.

Ноқулай пойафзал туфайли келиб чиқадиган касалликлар бир нечта
- веналар варикози, тромбофлебит
- умуртқалар грижаси, елка қийшайиши
- бош оғриғи, қон босими ошиши
- яссиоёқлик, маймоқлик ва хкз

Оёқ кафти остида 700 дан ортиқ рецепторлар бўлиб улар турли аъзолар билан боғланган. Шу туфайли кўп табиб,  шифокорлар ялангоёқ юриш фойдали дейишади. Ёки қулай пойафзалда.

Ўзингизга ёки фарзандингизга пойафзал сотиб олаётганда сифатлиси ва қулайини олинг. Арзон ва ноқулай поайафзални танламанг.

Чунки пойафзал хар куни кейилади ва агар нотўғри танланган бўлса, умрбод қийнайдиган касалликлар келтириб чиқаради.


Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
YouTube •|• Instagram

Чатда Фикир К,олдириш
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Барчамизга янги кун тонгидан  бахраманд бўлиш насиб этибди,
           Алҳамдулиллаҳ!
Қалбингиздаги барча орзу ниятларингизга Аллох етказсин!

Биласизми, қадрдон...
Сизнинг тонгги табассумингиз, илиқ мехрингиз кун давомида бўлажак мўжизаларга, яхши амалу, савобли ишларга замин яратади... Шундай экан, яқинларингизга яхши кайфият ва мехр улашишда давом этинг, улардан узоқлашманг!
Қадрдон, дунё ғамларини четга сурингда орзу - мақсадларингиз томон интилинг. Сизга омад ёр, Аллоҳ мададкор бўлсин!

Ишонинг... Аллоҳ Сиз билан!

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
YouTube •|• Instagram

Чатда Фикир К,олдириш
Абу Али Ибн Сино аёл кишини кўрмас, кўрсалар уйда ўтирар, аёл кишини олиб келган киши аёл билагидан ипга боғлаб, ипнинг бир учини ибн Сино жанобларига олиб кириб берар, табиб ипнинг титрашига қараб юрак уришини санаб, касаллик сирини аниқлаб, даволар эканлар. Бу улуғ зотга Аллоҳ, шундай буюк истеъдод берган экан. У кишидан зиён кўрган инсон бўлмаган экан. Мухтожни ўз пули билан, дори билан даволар, минг афсуски яхшининг ёмони, оқнинг қораси бўлганидай ўша пайтда ҳам яхшилик ёқмаган инсонлар бўлган экан. Улар кўчада кетаётишса бир катта она ит кўча четида оч-наҳор аҳволда ётган эмиш. Улар итни масхаралаб кулишибди. Шунда Абу Носир исмли киши биродарларига:
— Келинглар, шу итни Ибн Синога олиб бориб бир мазза қилмаймизми? — дебди.

Биродарлари уни маъқуллашибди. Уларнинг иккитаси итнинг олдинги икки оёғини кўтариб икки томонидан қўлтиқлаб, устига ҳижоб ёпиб Ибн Синога олиб боришибди. Олдинги оёғидан ипга боғлаб, унинг учини Ибн Синога олиб кириб беришибди. Бечора она ит ҳуришга ҳам мажоли йўқ, ҳижоб тагида жим ётган эмиш. Ибн Сино жаноблари ипни ушлаб уни титрашига қараб туриб дебди:
— Бу киши кимнинг заифалари?
Абу Носир нима дейишини билмай “меники” дебди.
— Агар ушбу бемор сизнинг заифангиз бўлсалар, бу бемор соғ-саломатдур, фақат жуда оч, ночор. Кўпроқ сут-қатиқ бериб турилса, тез кунда жунлари чиқиб хожатингизга ярайдиган бўлиб қоладилар. Агар Роббим мени адаштирмаган бўлса, беморнинг қоринларида ҳам 5 ёки 6 та ўзларига ўхшаган болалари бор.

Шу ҳазили учун Абу Носир “итнинг эри” лақаби билан аталадиган бўлибди...


Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
YouTube •|• Instagram

Чатда Фикир К,олдириш
Мусулмон аёлга насиҳат ва кўрсатмалар

Имом Заҳабий рoҳимаҳуллоҳ айтади:

1) Аёл киши ҳар вақт эридан ҳаё қилиб туриши;
2) Эрининг олдида нигоҳини  пастга қаратиб туриши;
3) Эрининг буйруғига итоат қилиши;
4) Эри сўзлаётганда сукут сақлаши;
5) Эри кўчадан келганда ўрнидан туриб кутиб олиши;
6) Эри ёқтирмайдиган барча нарсалардан узоқ бўлиши;
7) Эри кетаётганда кузатиб қўйиши;
8) Эри ухлайдиган вақтда ёнида ҳозир бўлиши;
9) Эри йўқлигида унинг тўшаги, моли ва уйига хиёнат қилмаслиги;
10) Эри учун мушк-анбар ва атирлар билан хушбўйланиши ҳамда оғзини мисвок билан пок тутиши;
11) Эрининг ёнида ҳамиша зийнатланган ҳолда юриши;
12) Эрини ғийбат қилмаслиги;
13) Эрининг аҳли-оиласи ва қариндош-уруғини ҳурмат қилиши;
14) Эрининг олиб келганига қаноат қилиб, озни ҳам кўпдек кўриши лозимдир.

📚 «Кабоир», 1-ж., 66-б.


Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
YouTube •|• Instagram

Чатда Фикир К,олдириш
АГАР ЗАМОНАМИЗ АЁЛИ АДАШИШНИ ЯХШИ КЎРСА, ДЕМАК У АДАШГАН.

  Боғдоддаги халифа ўғлини уйлантиришга қарор қилади. Халифа бутун шаҳарга Қуръони Каримни тўлиқ ёд олган ва уни яхши биладиган ёш қизи бор уй тунда деразаси олдида шам ёқиши кераклигини эълон қилади. Ўша кеча бутун шаҳарнинг деразалари олдида шамлар ёниб турарди ...

  Қарор қабул қилиш қийин эди.  Эртаси куни нафақат Қуръонни, балки имоми Моликни ҳадислар тўплами "Муватта"сини ҳам ўрганган уй шам ёқиши кераклиги эълон қилади.

  Ва шу кеча шаҳар деразаларининг ярмидан кўпи шамлар билан ёнади.

  Қандай ажойиб манзара.  Ҳар бир уйнинг деразаларидаги ёруг шамлар ёруғлик берибгина қолмай, балки Исломнинг келажаги ҳам жуда порлоқ эканлигидан далолат берар эди.

  Aгар бугунги кунда шундай хабар эълон қилинадиган бўлса, жуда кам сонли уйларда шамлар ёқилган бўлар эди ва агар иккинчи хабар эълон қилинса, бутун шаҳар зулматда қолиши аниқ!

  Биласизми, нима учун бундай бўлди? Чунки бугун биз бефойда ва бесамар таълим циклининг тузоғига тушиб қолдик. Бугунги аёл ҳисоб-китоблар гирдобига тушиб, эркакнинг ёнида туришни орзу қилади.

  Бугунги аёл кучли авлодни тарбиялаш ва исломий жамиятни барпо этишда муҳим рол ўйнаш каби муҳим мақсадлардан чалғимоқда.

  Бугунги аёл телевизорда сериалларни қолдирмай кўришга, бефойда мавзуларни муҳокама қилишга ва ўзи каби одамларни бефойда ишларга жалб қилишга одатланган.

  Aгар ҳозирги аёл адашишни яхши кўрса, демак у чиндан хам адашган.

Artikov  Bekzod.


Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
YouTube •|• Instagram

Чатда Фикир К,олдириш
​​​​#туркуммақолалар

“Малика”

Бир танишим бор. Ўзи яхши бека. Саранжом-саришта ва пазанда. Мана ўн йилдан ошдики, эри Россияда ишлайди. Йилда бир неча кунга келса-келади, бўлмаса йўқ. Аввалига танишим ҳам бориб-келиб турди, кейин-кейин бундай яшашга кўникди шекилли, бормай ҳам қўйди. Бир ўзи биргина ўғли билан яшайди.  Қизни узатган, набираси ҳам бор.

Эри икки-уч ойда бир пул жўнатади, танишим пулни бу ерда туриб харжлайди. “Подшоҳ” йўқлиги учун ҳам нимани қаерга қандай қилиб сарфлашни ҳам у белгилайди. Ора-орада эрига пуллар етмаётгани, кўпроқ топиши кераклигини ҳам уқтириб туради.

Энг аввал уйни “евроремонт” қилиб, қайта таъмирлашди. Кейинроқ қийинчилик билан топилган бу пулларни қиз чиқариш, сарпо-суруқ, мебель, парда дегандек (бу ёғи ўзингизга маълум) ортиқча чиқимларга сарф қилишди. Камига қарз ҳам кўтарган. Қарз узилиб-узилмай “бешик тўйи” деган даҳмазага кўндаланг бўлди эр шўрлик.
Буларку майли, “кўпга келган тўй” каби ҳозир одатий ҳолатга айланиб қолаёзди (аслида нотўғри бўлса ҳам). Аммо мени ҳайратга солгани бу эмас...

Тунов куни ўша танишимнинг ўз ижтимоий тармоғига жойлаган расмини кўриб қолдим (афтидан кимнингдир тўйидаги сурат).

Кўринишига гап йўқ. Эгнида қиммат базм либоси, бўйнида қалин тросс, қўлининг ҳамма бармоғи узукка тўла, билагида олмос кўзли билагузук...

Макияжи ҳам дахшат (ювиб ташласа бир кило бўёқ тушса керак ўзиям). Камига қошини тату қилиб, киприк ҳам улатиб олибди (астағфируллоҳ, бу аёл ўзбекми ўзи, дейман ўзимча).

Тўғри, аёл киши сифатида шахсан мен ҳам дидли ва чиройли кийиниш, ўзига қараш, гўзал ташқи қиёфа ҳар бир аёл учун зарур деб ҳисоблайман. Буни тан олиш керак. Аммо...

Бундоқ дўппини ерга қўйиб, ўйлаб кўрсак, нимадир барибир ўхшамаяпти.

Биз аёллар шунчалик молпараст, кўзбуямачи бўлиб кетдикки, эрларимиз минг машаққат билан, қийналиб пул топаётгани ҳолда биз салонлар учун  минглаб сўмларни совуряпмиз, қиммат бутиклардан бош-оёқ кийиниб чиқяпмиз, тилла-кумушга бурканяпмиз.
Европа мамлакатлари қош татуировкаси, киприк экиш ёмон оқибатларга олиб келиши ҳақида бонг уриб, бундан воз кечаётган бир пайтда (шаръан ножоизлигини қўйиб туринг), биз сохта гўзаллик учун соғлигимиз ва маблағимизни қурбон қиляпмиз.

Бир сўз билан айтганда, ўзимизни “малика”дек ҳис қилмоқчимиз (худди “Олтин балиқ” эртагидаги балиқчи чолнинг хотини каби).

Қийналса ҳам, эзилса ҳам, ёлланма ишчи бўлса ҳам, ўрисдан сўкиш эшитса ҳам майли, лекин биз МАЛИКА бўлайлик, тиллалар тақайлик, кийинайлик ва буларни кўз-кўз қилиб роҳатланайлик.

“Йиртиқ иштонга зар жияк” деган гап бор. Буни танишим мисолида кўрдим. Уни яқиндан билмаган киши бирор амалдор ёки бойваччанинг хотини деб ўйлаши аниқ.

Буларку одамларнинг кўзи учун сунъий, зўрма-зўраки пайдо қилинаётган қиёфа.

Аслидачи? Воқеъликда, "мамлакат"нинг ва унда истиқомат қилувчиларнинг аҳволи қандай?

Оиланинг аҳволига назар солайлик. Қизи узатилгунча роса ҳунар кўрсатиб, куйдирди. Зўрға, эрга бериб, ундан қутулди. Ўғил ҳам такасалтанг, ҳали у, ҳали бу қилиқни чиқариб туради. Ўзининг асаблари тугаган, соғлиги ҳам яхши эмас.

Оиланинг бахти учун пулнинг ўзи етарли эмаслиги, эрнинг, отанинг борлиги оилага зарур эканини,  аёлга овқат, кийим, пулдан ташқари суяниш учун бир елка ҳам керак эканлиги шу оила мисолида яққол сезилди. 
                                 
Ичи нураб турган кулбага қанча ишлов бериб, кўринишини қаср ҳолига келтирмайлик, у тез орада тўкилиб тушишга маҳкум.

Инсоннинг бахт-саодати пул, уй-жой билангина эмас, яхши жуфт, солиҳ фарзандлар билан тўкис бўлади.

Майли, уйимизнинг томи қўшнимизникидан пастроқ, бармоғимиздаги узуклар сони дугонамизникидан камроқ бўлар, бироқ бир-бирига суянч бўла оладиган жуфтлар, тарбияли авлодлар, бахтли оилалар инсоният учун муҳимроқдир.

Бугун эркакларимиз пул учун, мол-дунё учун "подшоҳ" ини муаммога соладиган, унинг жонини азобга қўядиган калтаўй "вазир" ларга эмас, ўртамиёна бўлсада, жуфтини ўйлаб, борига қаноат қиладиган, пулни эмас, оилавий бахтни афзал биладиган доно маслаҳатгўйларга муҳтож.


Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
YouTube •|• Instagram

Чатда Фикир К,олдириш
👶 Фарзандингиз ёлғон гапиряптими? (Муҳим мавзу!!!)

ЕЧИМИ: Унга хотиржамлик инъом этинг. Бола агар  қўрқмаса, босим ва таҳдид остида бўлмаса у ёлғон гапирмайди. Унга осойишта ва тинчликни хис эттиринг.

👶 Фарзандингиз қайсарми?

ЕЧИМИ: У ўжарлик қилиб турганда, сиз унга хилоф иш қилманг. Чунки у сизнинг акс иш қилаётганингизни кўрса, қайсарлигини оширади!
Унга муҳаббатингизни бериб, бағрингизга олинг.

👶 Фарзандингиз сер ҳаракатми?

ЕЧИМИ: Уни ҳаракатли фаолиятлар билан машғул этинг. Шоколад танаввул этишини камайтиринг. Чунки шоколад унинг энергиясини ошириб юборади. Унга бирон-бир ёшига мос масъулятликни топшириб қўйинг.

👶 Фарзандингизнинг озиқланиши заифми?

ЕЧИМИ: Уни асло бунга мажбур этманг. Балки, уни ўйнаётганида овқатлантиринг ёки ака-укалари билан рақобат уюштириб, озиқлантиришга ҳаракат қилинг. Таомларини рангли мевалар билан безаб беринг.

👶 Фарзандингиз кичик укаларини ураяптими?

ЕЧИМИ: Уни кичик укалари билан солиштирманг. Уларга берадиган меҳр-муҳаббатингизни адолатли этинг. Бири қолиб бошқасига эҳтимом кўрсатаётганингизни уларга зинҳор билдирманг.

👶 Фарзандингиз электрон ўйинларига ўчми?

ЕЧИМИ: Ўйин вақтларини секин асталик билан камайтириб боринг. Тўсатдан уни ўйинлардан маҳрум этманг. Акс холда ўйинга бўлган эҳтироси илгарига нисбатан янада кучлироқ бўлиб, зўрайиб кетади.

👶 Фарзандингиз ахлоқсиз ва одобсиз сўзларни талаффуз этаяптими?

ЕЧИМИ: Унга овозингизни кўтариб оввора бўлманг. Балки, юмшоқлик билан тшунтиринг. Ва унга "тилнинг поклиги дилнинг покизалигидан" деб айтинг ва масдарини ҳам келтиришга ҳаракат қилинг.

👶 Фарзандингиз намоз ўқимаяптими?

ЕЧИМИ: Аллоҳга бўлган муҳаббатини оширинг. Жамиики неъматлар шунингдек, ўйинчоқлар ва ширинликларнинг бари Аллоҳдан эканлигига хис этдиринг.

👶 Фарзандингизда бармоғини сўриш ёки тирноғини тишлаш одати борми?

ЕЧИМИ: Демак фарзандингиз осойишталикга муҳтож. Унда бирон-бир таҳдиддан ёки ёмон нарсаларни сезиш эвазига, қўрқиш хисси бор.

👶 Фарзандингизнинг ғазаби тезми?

ЕЧИМИ: Унга ғазаб билан жавоб қайтарманг. Балки, ғазабланганида таҳорат олишни ўргатинг. Сўнгра унга "тинчлан, кейин келишиб оламиз" деб айтинг.

👶 Фарзандингизнинг шахсияти заифми?

ЕЧИМИ: Унга ишонч бахш этинг. Ёшига мос келган бирон-бир нарсага бўлган масъулиятликни топшириб қўйинг. Унга осойишталикни ато этинг. Унга шахсияти заиф эканлигини билдирманг ва уни спорт клубларига аъзо эттиринг. Чунки спорт руҳи ва бадани учун фойдалидир.

👶 Фарзандингиз ўғирлик қилдими?

ЕЧИМИ: Уни "ўғри" деган сўз билан ҳақорат қилманг. Балки, танхоликда унга насиҳат қилинг. Олган нарсасини дарров қайтарсин. Ва уни ўғирлик қилишига сабаб бўлган масдарни аниқлаб, фарзандингизни даволанг. Унинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондиринг.

👶 Фарзандингизда балоғатлик аломатлари билиндими?

ЕЧИМИ: Уни поклик одобига ўргатинг. Ва унинг ўзига бўлган ишончини мустаҳкам этинг. Асло унинг кўринишидан ва овозидан кула кўрманг. Бундан буён ўз ахлоқлари учун ўзи масъул эканлигини билдиринг.

👶 Ўғлингизда аёлларга хос аломатларни пайқадингизми?

ЕЧИМИ: Секин асталик билан қизлар билан бўлган алоқасини четлатиб, уни кўпроқ эркаклар сафига қизиқтиринг. Ҳамда бироз дағалликни ҳам ўргатинг.
Агарда қизларда эркакларга хос ҳаракатларни сезсангиз, бунинг аксини қилинг.

👶 Фарзандингиз қайсарлик қилиб, уйғониши билан йиғлайдими?

ЕЧИМИ: Унинг бошини меҳр билан силанг ва унинг севган лақабларини айтиб эркаланг. Сўнгра «оят ал-курси»ни паст овоз билан ўқинг.

👶 Фарзандингиз ўйинчоқлар дўконида қайсарлигини қила бошладими?

ЕЧИМИ: Уни асабийлашмасдан чалғитинг. Асло унинг талабига, тинчланганида ҳам кўна кўрманг. Йўқса, ушбу одатга кўникиб қолиши ҳеч гап эмас.


Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
YouTube •|• Instagram

Чатда Фикир К,олдириш
Аллоҳим, ушбу садақам фарзандимнинг ахлоқи покланиши учундир...

Нима учун вафот этган инсон дунёга қайтиш имкони берилса, садақани танлайди?

Бир аёл ҳар сафар ўғилларидан биронтасини хулқида ёмон ўзгаришни кўрса, дарров садақа қилиб, таом тарқатаркан.  Сўнгра у:  “Уларнинг молларидан садақа ол. Бу билан уларни поклайсан, тозалайсан ва уларнинг ҳаққига дуо қил...” (Тавба сураси, 103 -оят) мазмундаги дуони ўқиб, фарзандлари ҳаққига хайрли дуолар қиларкан:   “Аллоҳим, ушбу садақам фарзандимнинг ахлоқи покланиши учундир, чунки унинг бу ҳоли менга у касал бўлиб, хасталанганидан кўпроқ таъсир қилади, безовта қилади”, дер экан.
Яна бир аёл бўлса, камбағал эди, кунлик топганларига кифоя қиларли кун кечиришарди. Шу сабаб садақа қилишга ҳеч нарса тополмасди. Эри ёки ўғли бирон айб, гуноҳ содир қилишса, кечаси туриб Бақара сурасини зам қилиб намоз ўқир ва: “Аллоҳим, бу менинг садақамдир, уни мендан қабул эт. Уни менга ислоҳ қилиб бергин”, дея дуо қиларди.

Нима учун вафот этган инсон дунёга қайтиш имкони берилса, садақани танлайди? Бу ҳақда Қуръони каримда: “Ва бирингизга ўлим келиб: «Эй Роббим, агар менинг ўлимимни яқин муддатга орқага сурсанг, бас, садақа қилиб солиҳлардан бўлсам», демасдан аввал Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан нафақа қилинг” (Мунофиқун сураси, 10- оят), деб айтилган.
Нима учун “Умра қиламан” демайди, “намоз ўқийман” демайди, “рўза тутаман” демайди? Балки “садақа қиламан” дейди.
Илм аҳли: "Вафот этган киши ўлимидан кейин садақани қай даражада фойдаси, асари улкан бўлишини кўргани учун ҳам шундай дейди. Садақани кўпайтиринглар, албатта мўмин қиёмат кунида садақасининг сояси остида бўлади", дейишади.

arabic uz.


Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
YouTube •|• Instagram

Чатда Фикир К,олдириш
Эримнингг рухсатисиз телефонидаги нарсани ўчиришим жоизми?

Ассалому алайкум! Аллоҳ таоло қиляётган ишларингиздан рози бўлсин. Саволим қуйидагича: Мен хўжайинимнинг телефонида мункар ишни кўриб қолсам, хўжайинимдан сўрамай ўчириб юборишга ҳаққим борми? Тўғриси, икки-уч марта шундай қилдим ва икки мартасида вазият тўғри келганда «Телефонингиздан ўчириб юбордим», деб айтдим. Динимизда бировнинг нарсасига ўша одамнинг розилигисиз тегиш жоиз эмаслигини биламан. Шунинг учун сўрамасдан тегдим, деб кўнглим ғалати бўляпти, ва яна бир тарафдан хўжайинимдан сўрамасдан қилаётганим учун уларнинг менга нисбатан ишончи йўқолиб қолса-чи, деган қўрқув хам бўляпти. Лекин телефонларидаги нарса мункарлигини билганим учун, хадисда «мункарни қайтаринглар», дейилгани учун қилдим-у, лекин кўнглим ғаш бўляпти. Яна мункар нарсани хўжайинимнинг телефонларида кўрсам, қандай йўл тутишим оиламга ҳам, динимга ҳам фойдали бўлади?

Жавоб:
Турмуш ўртоғингизнинг телефонини титишингиз ва унинг изнисиз тасарруф қилишингиз жоиз эмас.

Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ


Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
YouTube •|• Instagram

Чатда Фикир К,олдириш
Ҳаётнинг энг муҳим нарсалари нима?

Бир оқитувчи дарсга бир неча жиҳозлар билан келибди. Дарс бошланганда, оқитувчи бир банкани олиб унга тошларни толгунга қадар солибди. Шундай сонг, оқувчилардан банка толдими деб сорабди. Оқувчилар бир овозда Ха деб жавоб беришибди.
Оқитувчи энди майда тошчаларни олиб, банкага солишни бошлабди. Кейин эса, оқитувчи банкани силкитибди ва майда тошчалар олдин солинган тошлар орасига жойлашибди. Яна оқитувчи банка толалигини сорабда ва оқувчилар тола деб такидлашибди.
Шундан сонг, оқитувчи қумни олиб шу банкага солибди ва қум банканинг бошқа жойларини толдирибди. Оқувчилар яна банка толалигини айтишибди.
Шунда оқитувчи шундай дебди: банка – бу сенинг ҳаётингдир. Катта тошлар эса ҳаётнинг энг муҳим нарсаларидир яни сенинг оиланг, турмуш ортогинг, соглиқ ва фарзандларингдир. Сен ҳаётда қандай омадсизликларга учрамагин, лекин шулар билан барибир ҳаётинг толалигича туради. Майда тошлар эса сенинг ишинг, уй-жой, машина ва шунга охшаш нарсалардир. Қум эса қолган бошқа майда нарсалардир.
Агарда сен банкага биринчи қумни солсанг, тош ва майда тошларга жой қолмайди.  Ҳудди шунга охшаб, агарда сен ҳаётингни кераксиз, майда-чуйда нарсаларга сарфласанг, ҳаётнинг муҳим нарсаларига жой топа олмайсан.
Шундай экан, ҳаётнинг муҳим қирраларига катта этибор бер. Катта тошлар ҳақида биринчи навбатда фикр юрит ва уларни асра. Ҳеч қачон кеч эмас! Озингга кечирим бер ва келажак томон олға қадам бос!!!


Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
YouTube •|• Instagram

Чатда Фикир К,олдириш
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оиша онамиз розияллоҳу анҳо ниҳоятда тақволи, обида, ўта ҳаёли, покиза нафс, олиймақом аёл эдилар. У зотнинг ҳужраларига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ва Умар розияллоҳу анҳу дафн қилинганлар.
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу дафн қилинмасларидан олдин онамиз уйларига кирсалар, устларидаги баъзи либосларини ечар, бошларидан ҳижобларини олардилар ва “Бу қабрда ётганлар эрим ва отам-ку” дердилар. Қачонки Умар розияллоҳу дафн қилингач, уйга кирсалар ҳам қабрда ётган Умар розияллоҳу анҳудан ҳаё қилиб рўмолларини, ҳижобларини ечмайдиган бўлдилар.
Latahzanim

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
YouTube •|• Instagram

Чатда Фикир К,олдириш
​Аллоҳим, ушбу садақам фарзандимнинг ахлоқи покланиши учундир...

Нима учун вафот этган инсон дунёга қайтиш имкони берилса, садақани танлайди?

Бир аёл ҳар сафар ўғилларидан биронтасини хулқида ёмон ўзгаришни кўрса, дарров садақа қилиб, таом тарқатаркан.  Сўнгра у:  “Уларнинг молларидан садақа ол. Бу билан уларни поклайсан, тозалайсан ва уларнинг ҳаққига дуо қил...” (Тавба сураси, 103 -оят) мазмундаги дуони ўқиб, фарзандлари ҳаққига хайрли дуолар қиларкан:   “Аллоҳим, ушбу садақам фарзандимнинг ахлоқи покланиши учундир, чунки унинг бу ҳоли менга у касал бўлиб, хасталанганидан кўпроқ таъсир қилади, безовта қилади”, дер экан.
Яна бир аёл бўлса, камбағал эди, кунлик топганларига кифоя қиларли кун кечиришарди. Шу сабаб садақа қилишга ҳеч нарса тополмасди. Эри ёки ўғли бирон айб, гуноҳ содир қилишса, кечаси туриб Бақара сурасини зам қилиб намоз ўқир ва: “Аллоҳим, бу менинг садақамдир, уни мендан қабул эт. Уни менга ислоҳ қилиб бергин”, дея дуо қиларди.

Нима учун вафот этган инсон дунёга қайтиш имкони берилса, садақани танлайди? Бу ҳақда Қуръони каримда: “Ва бирингизга ўлим келиб: «Эй Роббим, агар менинг ўлимимни яқин муддатга орқага сурсанг, бас, садақа қилиб солиҳлардан бўлсам», демасдан аввал Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан нафақа қилинг” (Мунофиқун сураси, 10- оят), деб айтилган.
Нима учун “Умра қиламан” демайди, “намоз ўқийман” демайди, “рўза тутаман” демайди? Балки “садақа қиламан” дейди.
Илм аҳли: "Вафот этган киши ўлимидан кейин садақани қай даражада фойдаси, асари улкан бўлишини кўргани учун ҳам шундай дейди. Садақани кўпайтиринглар, албатта мўмин қиёмат кунида садақасининг сояси остида бўлади", дейишади.


☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!


Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
YouTube •|• Instagram

Чатда Фикир К,олдириш
​​ҚАЛБИНГИЗ УЧУН БУНИ ЎҚИНГ...!

....Борар манзилимгача ҳали йўл анча йироқ.
Ўлимгача,
....турли хасталиклар,
....кутилмаган мусибатлар,
....қарилик захматлари бор.. яна нималар бор, билмайман.

....Ўлим талвасасидан бошлаб қабрдаги аросат ҳаёти...у неъматми ё азоб, билмайман.

....Қиёмат куни қай ҳолда тириламан, билмайман.
....Ҳашр,
....амаллар ҳисоби,
....Сирот,
....хижолатпазлик,
....шармандаликлар...яна бу орада қандай машаққатлар бор, билмайман.

....Илоҳий, яшаган умримда дарддан, қийинчиликдан ўлмадим. Буёғига ҳам мен кўтара оладиган синовлар бер...!

....Келажакни ўйласам юрагим музлаб кетади. Уят, шармандаликка чидолмайман, Ҳузурингдаги сўроқларни кўтаролмайман, ростдан.

....Ўзинг лойдан яратган ожиз, заиф бандангман. Гуноҳ қилган бўлсам ҳам, ожизлигимдан қилганман. Ожизлигим, заифлигимни сенга рўкач қилиб сўрайман. Сенга баҳона ё васила қиладиган бошқа нарсам ҳам йўқ.

....Сенинг Ҳузуринггача етиб борадиган ҳаёт йўлимда мени қийнама, азоблама...!
Ўлимимга қадар тоқатимдан ортиқ юк юклама...! Ўлим аччиқлиги ва фитнасидан сақла...! Аросат ҳаётимни неъмат ичра ўтказ...!

....Қиёматда қабримдан турганимда даҳшатдан кўкариб кетмай, Сен томон шавқла интилай. Ҳисобимни енгил қил, Сен ва менгина биладиган гуноҳларимни ошкор қилиб шарманда этма...! Ожиз ва заифлигим учун раҳм айла, бу танам дўзах ўтини кўтаролмайди.. Ростдан чидолмайман. Қўрққанимдан тупроққа айлангиларим келиб кетади. Лекин наилож инсонман, айланолмайман.

....Борар манзилимгача ҳали йўл анча йироқ. Аллохим, йўлимни Жамолингга етганим жойдагина тўхтат!!!


Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
YouTube •|• Instagram

Чатда Фикир К,олдириш
Муслима  аёлга  саҳобия  ва  салафу  солиҳлар  ҳаёт  тарзида  гўзал  ибрат бордир. 

Бу  ибратлар  ҳимматни  чархлайди  ва  йўлни  ойдинлаштиради.

Ушбу  аёлларни  қалбаки  дунёнинг  ялтироғи  алдаб  қўймади  ва  ўткинчи ҳаёт  ўз  матолари  билан  мафтун  қилмади. 

Ҳимматларининг  ўлчови  улар учун  охиратдаги  ютуқлари  бўлиб  қолди. 

Улар  аёлларнинг  энг  яхшиси хотинларнинг  энг  яхшиси  ва  оналарнинг  энг  яхшиси  эдилар. Аллоҳ таоло улардан рози бўлсин!

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
YouTube •|• Instagram

Чатда Фикир К,олдириш