Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
32.2K subscribers
3.39K photos
3.95K videos
18 files
4.64K links
Чат @HIKOYANE

Дустлар Барчамизни Инсонийлик Туйгу Тарк Этмасин!!!

💵 Реклама👉 @kanallrekllama
Download Telegram
Эрнинг хотин зиммасидаги ҳақлари ҳам бор. Аёл киши эрининг ҳақларини билиб, уларни адо қилгандагина солиҳа аёл деган ном олади.

Энг биринчи ва муҳим ҳақ эрига итоаткор бўлишдир. Бугунги кунда энг кўп оилани бузаётган нарса ҳам ана шу ҳақдир. Аёллар тан олмаётган, ҳеч бўйин эггиси келмаётган нарса эрига итоат қилишдир. Аёл киши Аллоҳга гуноҳ-маъсият бўлмайдиган ҳар қандай ишда эрига итоат қилиши керак. Аллоҳга маъсият бўладиган ишда эр тугул, ота-онага ҳам итоат қилинмайди, аслида. Аллоҳга маъсият бўладиган ишда бандага итоат қилинмайди. 
Аёл киши оилада ўз ўрнини билмас экан, эрига итоатсиз, ўжар, қайсар бўлар экан, бундай оиланинг давомийлиги ва мустаҳкамлиги ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Аёл киши эрига гап қайтарса, ҳурматсизлик қилса, бундай оила тагидан емирилган бўлади, эртами-кечми қулаб тушади, Аллоҳ асрасин. 
Оилани сақлайдиган нарсанинг биринчиси муҳаббат дейишга шошилманг, биродарлар. Муҳаббатдан ҳам муқаддам нарса борки, бу – ўзаро ишончдир. Ўзаро ишонч бўлсагина муҳаббат бўлади, бўлмаса муҳаббат бўлмайди. Агар эр-хотин бир-бирига ишонмаса, уларни оиласи оила эмас. Бундай оила узоққа бормайди. Бугун мана шу нарса энг муҳим бўлиб турибди. Бугун ҳам, ҳамма вақт ҳам оила ўзаро ишонч устига, садоқат устига, ҳалоллик устига қурилади. Агар оила ёлғон устига қурилса, муттаҳамлик устига қурилса, унинг умри қисқа бўлади. 
Имом Табароний ривоят қилган ҳадисда айтилганки, Пайғамбар алайҳиссалом «Аёл киши беш вақт намозини ўқиса, Рамазон рўзасини тутса, фаржини ҳаромдан тийса, эрига итоат қилса, унга жаннатнинг хоҳлаган эшигидан киравер деб айтилади», деганлар. 
Бу юксак шараф ҳаммага ҳам берилавермайди. Жаннатнинг саккиз эшиги бўлса, хоҳлагандан кириш ихтиёри намозини ўқиб, рўзасини тутиб, зинодан ўзини сақлаб, эрига итоат қилган мусулмон аёлларга берилар экан. Нақадар улуғ бахт!
Эрга итоат шу даражада бўладики, ҳатто эрнинг рухсатисиз нафл намоз ўқиб бўлмайди, эрнинг рухсатисиз нафл рўза тутиб бўлмайди. 
Шунинг учун аёл киши эридан берухсат кўчага чиқиши мумкин эмас. Юқорида айтиб ўтганимиздек, аёл киши эр туфайли ҳурматга сазовор бўлади, эр туфайли кам-кўсти бутланади, эр туфайли аёл оиланинг ҳурматли бекасига айланади, эр туфайли аёл киши ёмон кўзлардан, ёмонлардан муҳофаза қилинади, ҳимояланади. Эри йўқ аёл ҳар қанча яхши аёл бўлмасин, бегоналар, қалбида марази бор кимсалар унга кўз олайтириши, шаҳвоний жиҳатдан умидвор бўлиши мумкин, ҳирс ва тама туфайли унинг кетидан тушиб, тегажоқлик қилиши, гап-сўзлар қилиши мумкин. Аммо эри бор аёлга нисбатан бундай ҳолатлар камдан-кам содир бўлади. 
Умуман аёл киши ҳаётдаги барча ютуқлари эри туфайли ҳосил бўлишини унутмаслиги лозим, эри бўлмаса, аёл ҳеч ким бўлмайди. 
Шунинг учун ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Бирор кимсани бирор кимсага сажда қилишга буюрганимда, аёл кишини ўз эрига сажда қилишга буюрар эдим, зеро эрнинг хотин устидаги ҳаққи буюкдир», деб марҳамат қилганлар. 
Имом Ҳоким, имом Аҳмад, имом Термизий ва имом Абу Довудлар ривоят қилган.

Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳ


Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
YouTube •|• Instagram

Чатда Фикир К,олдириш
ОИЛА АЪЗОЛАРГА ТАЪРИФ

    Ота...
Ундан пайдо бўлдингиз.
Сизнинг аслингиз.
Ризоси хотиржамлик, итоати сакинат, хизмати саодат, оқ қилиши шақоват - бадбахтликдир.
Уни рози қилиш Роббни рози қилиш йўлларидан бири.

    Она...
Жаннатни унинг оёқлари остидан қидир.
Унинг дуоси боқий хазина.. Ризоси офатсиз бахт, бағрига бош қўйиш, роҳат, Хизмати бош устидаги тождир.
У фазилатларнинг энг буюги, саодатнинг калити.

    Эр...
Уйнинг ҳимоячиси, ҳам камони ҳам ўқи, улфат қўрғони, муҳаббат дарёси, ҳузури бахт, йўқлиги машаққат.
Тонг у билан мунаввар, борлиги шараф, қайинлар, қариндош - уруғ ўртасида обрўдир.
Хонадон у билан обод, йўқ бўлса барбоддир.

    Аёл...
Сизга паноҳ, маскан.
Қуршаб олувчи бахт.
Беркитувчи сатр,
Ўз бағрига олувчи ин, Муаттар қилувчи атир, унга қараш билан ғамлар арийди.
Борлиги меҳр - муҳаббат... у сен, сен эса у - сан.

    Ўғил...
Ўзингни кўрсатгувчи кўзгу, ўз аксинг!
Болалиги қувонч,
Йигитлиги фахр,
Белинг букилганда суянч, Қаҳр етганда мададдир.

    Қиз...
Тарбиясини гўзал қилсанг, дўзахдан қалқон.
Меҳри жозибали.
Фарзандлар ичида энг яқини, Сен учун энг куйинчаги.
Сенга нима кераклигини яхши билади.

    Ака - ука...
Сенинг соянг! Душманларинг сенга зарар беришидан доим хавотир олади. Болалигингда энг яқин дўстинг! Улғайганда белинг қуввати!

    Опа - сингил...
Насиҳати малҳам... Унга боғланиб (силаи раҳм) савоб қозонасан!
Эрининг олдида фахрисан. Ҳожатлари олдида мададкорсан!


Қариндошлик алоқаларини асло узманг! Уларни мустаҳкамланг! Фоний дунёда улар сабаб  боқий бахтдан  бахра  олинг!


Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
YouTube •|• Instagram

Чатда Фикир К,олдириш
#Солиҳлар_гулшани

Фитнадан узоқ бўл!

Ҳусайн ибн Хорижа Ашжаийдан ривоят қилинади: «Усмон розияллоҳу анҳу ўлдирилгач, мен ҳам фитнага аралашиб қолай дедим ва «Аллоҳим, менга ҳақ ишни кўрсатгин», деб дуо қилдим.

Тушимда дунё ва охират ўртасидаги деворни кўрдим. Девордан ошиб ўтсам, бир жамоа келиб, «Биз фаришталармиз», дейишди. Мен: «Шаҳид бўлганлар қаерда?» деб сўрадим. Улар: «Бир неча даража кўтарил», дейишди.

Бир даража юқорилаб, иккинчисига келсам, у ерда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Иброҳим алайҳиссалом бор эканлар. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Иброҳим алайҳиссаломга: «Умматим учун истиғфор айтинг», дер эдилар. Иброҳим алайҳиссалом: «Сиз уларнинг сиздан кейин нима қилганларини билмайсизми? Улар бир-бирининг қонини оқизишди, имомларини ўлдиришди. Қанийди улар дўстим Саъд каби иш тутган бўлишса», деди.

Уйғониб, кўрган тушимни Саъдга айтиб бердим. У жуда хурсанд бўлди ва: «Иброҳим алайҳиссаломга дўст бўлмаган одам зиёнга учрайди», деди. «Сиз қайси тоифадансиз?» деб сўрадим. «Мен уларнинг бирортаси билан ҳам эмасман», деди. «Мен нима қилай?» дедим. «Қўйларинг борми?» деб сўради. «Йўқ» десам, «Қўй сотиб олгин-да, фитна йўқолгунча узоқроқда бўл», деди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан
Halovatuz


Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
YouTube •|• Instagram

Чатда Фикир К,олдириш
#Расулуллоҳ_ва_аҳли_байт
Туғилишларидан олдин содир бўлган мўъжиза: машҳур Фил воқеаси (ушбу оламшумул воқеа ҳижратдан аввалги 53-йил, муҳаррам ойи / мил. 571 йил феврал ойи охири ёки мартнинг бошида бўлиб ўтган. Бу кунлар қиш фасли тугаб, баҳорнинг бошланишига тўғри келади. Ушбу воқеа Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туғилишларидан тахминан 50-55 кун олдин бўлиб ўтган).

Туғилган саналари: ҳижратдан аввалги 53-йил, машҳур Фил йили, баҳор фасли, рабиъул аввал ойининг 8, 9, 10 ёки 12-куни, душанба тонги, бомдод маҳали / мил. 571 йил 19 – 23 апрел.

Туғилган жойлари: Макка шаҳри, Каъба ва Сафо тепалигининг шарқий тарафи, Бану Ҳошим маҳалласи, амакилари Абу Толибнинг уйи, ҳозирги «Макка» кутубхонасининг ўрни.

Шаққи садр (кўксиларини ёриб, қалбларини шайтоннинг васвасасидан тозалаш):
1) 4 ёшларида (ҳижратдан аввалги 49-йил / мил. 575 йил), Бану Саъд қабиласида (ҳикмати: пайғамбарликка тайёрлаш учун);
2) 52 ёшларида (нубувватнинг 13-йили, ҳижратдан бир йил олдин, рабиъул аввал ойи / мил. 621 йил октябрь), Меърож кечаси, Исро воқеасидан олдин, Каъба ёнида (ҳикмати: Меърожга чиқишга тайёрлаш учун).

Пайғамбарликдан олдинги ишлари:
ёшликларида қўй боққанлар, яъни чўпонлик қилганлар. Ўспиринлик ёшларидан то қирқ ёшларигача тижорат билан шуғулланганлар. Пайғамбар бўлганларидан кейин эса фақат динни етказиш билан машғул бўлганлар.

Тижоратдаги шериклари:
Соиб ибн Абуссоиб Махзумий розияллоҳу анҳу (жумҳур кўпчилик уламолар унинг мусулмон бўлганини ва Исломи гўзал бўлганини айтишади).

Яшаган манзиллари:
Ҳижратдан аввал: Маккаи Мукаррама, Масжидул Ҳаромга яқин маҳалла. Ҳижратдан кейин: Мадинаи Мунаввара, Масжидун-набавийнинг шарқий деворига туташ Ҳужраи саодат.

Пайғамбар бўлишларидан олдинги лақаблари:
Амийн (ишончли, омонатдор), Содиқ (ростгўй).

Кунялари: Абул Қосим.

Устозлари: Йўқ! У зот уммий бўлганлар, яъни ўқиш-ёзишни билмаганлар. Пайғамбар бўлганларидан сўнг ваҳий орқали Аллоҳ таолодан илоҳий таълим олганлар.

Маъсумиятлари:
пайғамбарликдан олдин ҳам, кейин ҳам маъсум бўлганлар, яъни Аллоҳ таоло у зот соллаллоҳу алайҳи васалламни барча каттаю кичик гуноҳлардан пок сақлаган.

Пайғамбар бўлишларидан аввалги ибодатлари: «таҳаннус» (руҳий покланиш ва каттаю кичик гуноҳлардан сақланиш) ва «муроқаба» (бутун мавжудот — Холиқ ва махлуқот ҳақида тафаккур қилиш).

Пайғамбарликдан олдин рост туш кўришлари: олти ой (қамарий ҳисобда қирқ ёшдан қирқ ярим ёшларигача, яъни ҳижратдан аввалги 13-йил, рабиъул аввал ойидан то Рамазон ойигача / мил. 610 йилнинг февралидан то августигача давом этган).

Алоҳида белгилари: икки елкалари орасида, аниқроғи, чап куракларига яқин, яъни юраклари тўғрисида «Муҳри нубувват» (пайғамбарлик муҳри) бор.

Муҳри нубувватлари: кабутар ёки каклик тухуми катталигида қизғиш гўшт бўлиб, устида дона-дона холлар бор ва майин мўй қоплаган.

"Расулуллоҳ ва аҳли байт" китобидан.


Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
YouTube •|• Instagram

Чатда Фикир К,олдириш
ОНА

Она бедаво дардга йўлиқди. Давонинг нархи баланд эди…
Онанинг беш фарзанди бор эди. Икки ўғил ва уч қиз. Улар уйли, жойли бўлиб, бир-бирига суяниб яшашарди. Чунки уларнинг ҳам фарзандлари бўлиб, рўзғорларини амаллаб тебратишарди. Оталари икки йил бурун қазо қилган эди…
Фарзандлар ўзаро маслаҳатлашиб қўлларидан келганча оналарига мадад бўлиш, бирор-бир ёрдам бериш учун йиғилдилар. Она уларнинг ҳол-аҳволини кўриб, дардини достон қилмади. «Дўхтирлар ташхис қўйишда янглишибди, – деди. Сўнг секин шивирлади: – Мен соппа-соғман, жоним болаларим, ҳеч нарсани ўйламанглар, ташвиш чекманглар».
Болалар аста бошларини кўтариб, бир-бирларига «хайрият» дегандай енгил нафас олдилар. Она улуғ, болалар эса ҳали бола эди.
Она, шўрлик ва меҳрибон она бир ҳафтадан сўнг вафот этди. Доно ва оқила она дардини ўзи билан олиб кетди.

Абдуқаюм ЙЎЛДОШЕВ


Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
YouTube •|• Instagram

Чатда Фикир К,олдириш
#ҳадис

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:

Ётганда “Фотиҳа“ ва “Ихлос“ сураларини ўқисанг, ўлимдан бошқа ҳар нарсадан омонда бўласан...

Анас розияллоҳу анҳу.


Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
YouTube •|• Instagram

Чатда Фикир К,олдириш
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатух Азизлар

Яхши дам олиб Бисмиллаҳла туриб ибодатлардан мароқланиб,Роббим каломидан ҳузурланиб,энди бу дунёю фонийимиз ишларига шўнғиш дақиқаларидамисиз...

🤲Илоҳим топганингизу еганингиз ҳалол бўлсин..

Қўлингиздаги қаҳвани ёки чойни хўплаб ҳузур олар экансиз Аллоҳимга ҳамд,пайғамбаримиз с.а.в.га салотлар айтиб қўйишни унутманг..

Ҳеч нима сизни хафа қилмасин...
Сиз энг яхши инсон экагингизни ҳам унутманг...

Сиз учун дуодамиз.
Аллохим барчамизга манфаатли илм,
Кабул буладиган амал,
Халол ,мул,кенг ризк берсин.
Кунингиз сураганингиздан,кутганингиздан зиёда хайрликлар ила утсин Азизлар.
Хар бир килаётган ишингизда Аллох ёр,мададкор булсин...
Ризк талабида босилган кадамларга Аллохнинг улкан ажру савоблар ёзилиб устиларидан Аллох рахмати ва барокати ёгилсин.....
Хамиша Аллох панохида булинглар АЗИЗЛАР....

🌹🌹🌹❤️❤️❤️

☀️Хайрли тонг...


Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
YouTube •|• Instagram

Чатда Фикир К,олдириш
Хайрли тонг!😊

Излайман десангиз, заҳмат зиёда,
Ҳар қадамда қайғу, юрсак пиёда,
Ташвишларга тўла дайру - дунёда,
Кулишни унутиб қўймадингизми?!

Қаранг тонг отмоқда чеҳраси хандон,
Қалбни қафас этманг, юракни зиндон,
Йиғлашнинг режасин бажариб чандон,
Кулишни унутиб қўймадингизми?!

Жаҳлдан пирпирар дудоқларингиз,
Етар дарддан берган сабоқларингиз,
Кўрдик, зўр уюлмиш қовоқларингиз,
Кулишни унутиб қўймадингизми?!

Умидлар яшайди, қалб туйғусида,
Орзулар уйғотсин тонг уйқусидан,
Рўзғор деган ғорнинг қоронғусида,
Кулишни унутиб қўймадингизми?!

Пул тугаш - умрнинг тугаши эмас,
Бахтиёр одамлар пул ғамин емас,
Йўқчилик йўлида адашиб, сармаст,
Кулишни унутиб қўймадингизми?!

Ечилмаса майли, ечилмас тугун,
Қувониб яшангей, ҳеч қурса бир кун,
Мана мен жилмайдим, хурсандман бугун,
Кулишни унутиб қўйманг, биродар!!!

Ўлмасбек Самарқандий.


Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
YouTube •|• Instagram

Чатда Фикир К,олдириш
Мени ўзгартирган салом

Бир ДАН ходими айтиб берди:

"Ойлик олган куним эди. Қўшимчасига мукофот пули ҳам беришди. Кайфият зўр. Бугун ҳеч кимга жарима ёзмайман дедим-да, ишга чиқдим.

Хизмат жойимда турсам, узоқдан янги иномарка келяпти. Тўхтатдим.
- Ассалому алайкум, ака яхшимисиз?
- Ва алайкум ассалом. Аллоҳга шукр.
- Мошиналар муборак бўлсин!
- Сизга бунданам яхшисини насиб этсин!
- Ака, мен Фалончи Фалончиев... Хизматчилик, ҳужжатларингизни текшириб қўйсак.

Ҳайдовчи бемалол деди-да, ҳужжатларини тақдим этди. Синчиклаб текширсам-да бирон муаммо тополмадим. Базадан штрафларни текширдим: топ-тоза. Шунда шайтон қурғур эски синалган усулингни қўлла, деб қулоғимга қуйди. Ҳайдовчига жиддий қараб:
- Ака нима қоидабузарлик қилганингизни биласизми, - дедим.

Одатда, бунақа пайтда малакасиз ва эътиборсиз ҳайдовчилар ўзини йўқотиб қўяр, уларга биронта навбатчи қоидабузарликни қўйворса бўлаверарди. Ҳайдовчи ака ўзгармади ҳам, ўша-ўша кайфиятда "билмасам" деди. "Тузоққа илинди" дедим ичимда.

- Полосани босдингиз. Протокол қиламизми?

Ҳайдовчи ҳеч бўлмаса мен билан тортишиши, ҳақини талаб қилиши, жилла қурса, "ёзмай қўёвринг, камандир" дейиши керак эди. Иномарка эгаси фавқулодда хотиржамлик билан:
- Қоидани бузган бўлсак, ёзаверинг, - деди.

Тўғриси бунақа хотиржам ҳайдовчини умримда биринчи марта кўриб турибман. Бир тарафдан жаҳлим чиқади, иккинчи тарафдан виждон қийналяпти. Охири мақсадга ўтдим:

- Ғалати одам экансиз, ким нима деса ишонаверасизми? - дедим кулги аралаш. У эса менга шундай жавоб бердики, бошим ғовлаб кетди:
- Ғалати эмасман. Менга Аллоҳнинг саломини йўллаб, гўзал муомала қилган одам мени алдамаса керак.

Жавоб ўқ бўлиб юрагимга жойланган эди. Терс ўгирилдим-да, додлаб юбормаслик учун чуқур нафас олдим. Ҳужжатларни қайтариб берарканман:
-Узр сўрайман, кетаверинг, ҳеч қандай қоидабузарлик қилмадингиз, дедим.

Иномарка эгаси, ҳужжатларни қутига соларкан, ичидан кичик бир атирни олди-да, менга бераркан: "Мана бу ҳадяни қабул қилинг, чин дилдан, умрадан олиб келгандим. Ассалому алайкум!" деди.

Қўлларим қалтираб зўрға олдим. Ерга чўккалаб узоқ ўйланиб қолдим.

Иномарка эгаси менга мўминликни ўргатиб кетган эди. Ўшандан бери бировга ноҳақ жарима ёзмадим, ҳеч кимга ёмон муомала қилмадим...


Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
YouTube •|• Instagram

Чатда Фикир К,олдириш
​​Билгилки, дуосиз қалблар музлайди.

Сени дуо қиладиган ва сен ҳам дуо қиладиганинг бўлсин!

Сени қоронғу йўлларингни ойдинлатган, умид эшикларини очган қайси бир кўнгли синиқ кишининг дуоси эканлигини билмайсан.

Сени бунчалик оёқда тик тутган қайси бир кишига қилган дуойинг, билмайсан!

ДУОЛАРИМДАСАН..


Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
YouTube •|• Instagram

Чатда Фикир К,олдириш
Сўраб туринг кўнглимизни кўнгил учун.

Сиз тарафга бурди тақдир йўлимизни,
Дуоларга тўлдирайлик қўлимизни,
Паноҳида асраб юрсин Аллоҳ сизни,
Кўнглимизни сўраб туринг кўнгил учун!

Кимлар етмай доғда бўлса васлимизга,
Сиз интизор этурсизми ширин сўзга,
Кўнглингиз йўқ бўлса ҳамки асли бизга,
Кўнглимизни сўраб туринг кўнгил учун!

Сиз кимсани шод этурсиз бўлгай савоб,
Меҳр беринг, минг бор меҳр бўлгай жавоб,
Ҳой бошимда ёниб турган мисли офтоб,
Кўнглимизни сўраб туринг кўнгил учун!

Асли сизни биздан ўтиб суйгучи йўқ,
Хатар келса умрин гаров қўйгучи йўқ,
Соғинчларда ширин жондан тўйгучи йўқ,
Кўнглимизни сўраб туринг кўнгил учун!

🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹


Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
YouTube •|• Instagram

Чатда Фикир К,олдириш
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Алҳамдулиллаҳ!
Бу тонг дуонгизда сўраган орзу ниятларингизнинг барчасига Аллох етказсин!

Биласизми, қадрдон...
Сизнинг тонгги табассумингиз, илиқ мехрингиз кун давомида бўлажак мўжизаларга, яхши амалу, савобли ишларга замин яратади... Зеро, бундай амалларни ажр савоблардан тенг улуш хам вада қилинган. Шундай экан, яқинларингизга яхши кайфият ва мехр улашишда давом этинг, улардан узоқлашманг!
Қадрдон, дунё ғамларини четга сурингда, икки дунё саодатига элувчи мақсадларингиз томон интилинг. Сизга омад ёр, Аллоҳ мададкор бўлсин!

Хафта давомида сизларга хайрликлар хамрох булсин...🤲🌹🌹🌹


Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
YouTube •|• Instagram

Чатда Фикир К,олдириш
Сўзим боши
#Бисмиллаҳ

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ АЗИЗЛАРИМ ДУШАНБА ТОНГИ МУБОРАК!!!

Жоним ҳадя сизга, яхшилар.
Гарчи сизга кўп айтар сўзим,
Дилдан олиб, дилга яширар.
Гоҳ ийманиб айтмадим ўзим,
Жоним ҳадя сизга, яхшилар.

Аллоҳга ҳамд, соҳиб Қуръонсиз,
Зилол каби тоза иймонсиз.
Жами миллат бир мусулмонсиз,
Жоним ҳадя сизга, яхшилар.

Онам Ҳаво, Отам сизларсиз,
Саҳоватда Ҳотам сизларсиз.
Мен излаган одам сизларсиз,
Жоним ҳадя сизга, яхшилар.

Юрагимга ёзилган сўзни,
Қорлар ёпди босилган изни.
Мен неча йил изладим сизни
Жоним ҳадя сизга, яхшилар.

Ҳиссиётлар ипакдек майин,
Номи нима, нима атайин,
Яхши кўрмай сизни қандайин?
Жоним ҳадя сизга, яхшилар.

Сезасизми, дилимиз яқин,
Шу сабабли йўлимиз яқин.
Соғинаман сизни кун сайин,
Жоним ҳадя сизга, яхшилар.

Тонг отгунча тугамас суҳбат,
Борингизда тўхтасайди вақт.
Сизгагина қўйдим муҳаббат,
Жоним ҳадя сизга, яхшилар.

Қизиқтирган саволингизни,
Сўранг, айтинг гумонингизни.
Севдим, ҳатто, озорингизни,
Жоним ҳадя сизга, яхшилар.

Бошқаларга сира хушим йўқ,
Ким нима дер, менинг ишим йўқ.
Сиздан азиз бирор кишим йўқ,
Жоним ҳадя сизга, яхшилар.

Кўринмасам, йўқлатиб туринг,
Охиратни эслатиб туринг.
Ҳақми, ноҳақ йиғлатиб туринг,
Жоним ҳадя сизга, яхшилар.

Суннат экан ҳадя беришлик,
“Яхши кўрдим сизни” дейишлик.
Бошқа нарсам йўқ арзигулик,
Жоним ҳадя сизга, яхшилар.

┄┅অঠই✯✯ইঠঅ┅┄


Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
YouTube •|• Instagram

Чатда Фикир К,олдириш
ҲАФА БЎЛМАНГ!

Ҳаётимизда ҳафа бўлиб сиз билан гаплашмай қўйган инсонлар учраб туради. Ўзингизни эсланг. Кимлар билан гаплашмай қўйгансиз. Бу огрик! Бу ҳафа булиш! Яна оркага қайтишнинг иложи бўлса-ю... Ёки бу муносабатга киришмас эдингиз ёки кутмасдингиз ундан хеч нимани... Кутдингиз! Шунинг учун ҳафасиз! Халиям кутяпсиз унинг биринчи келиб гаплашишини...
Сизнинг ҳафа бўлганингизни ва шунинг учун гаплашмай қўйганингизни бу одам билади деб ўйлайсизми?! Ўзи билан ўзи юрибдию, ишлари кўп, сизни ҳафа булганингизни тушунганиям йуқку!

Ҳафа бўлиш тагида нима ётаркин?
Сизни севишлари, тан олишлари ва сизнинг кераклигингизни билмаслигингиз бу ҳафа бўлишга сабабдир! Мени яхши кўрмасаларинг ҳам бир ўзим яшай оламан, менсиз яшаб кўринглар-чи дейди ҳафа одам.
Мени хеч ким тушунмайди! Дейди ҳафа инсон. Ҳақиқий юзини ҳафа бўлишини намоён этиш тарзида кўз- кўз килиш кучсизликнинг яккол белгисидир.  Сиз ҳафа булган инсонлар сизга мухтож бўлишини истайсиз! 
Сизга кимнингдир гапи, ўзини тутиши ёқмадими? Бу ҳакда юмшоқлик билан билдиринг. Ҳафа бўлиш энг онсон йўл, хафа бўлмасликни эплаб куринг-чи?Ҳафа бўлиш меҳрга ташналик, ҳафа бўлиш меҳр бера олмаслик!

Онангиз ҳафами?
Ўзингиз хафамисиз?
Ходимлар ҳафами?
Кўшнингиз ҳафами?
Севган инсонингиз ҳафами?
Ахли аёлингиз ҳафами?
Хўжайинингиз ҳафами?
Фарзандингиз ҳафами?

Сабаби битта улар сиздан мехр сўрашяпти!


Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
YouTube •|• Instagram

Чатда Фикир К,олдириш
​​БИР КАФАННИ ЖАВОБИ

БИР БОЙ БЎЛГАН ЭКАН. БОЙ БИР ЕТИМ ҚУЛ ОЛИБ КЕЛИБ ЎҒИЛ ҚИЛИБ ОЛИБДИ.
ЎЗИНИ УЧ ТА ЎҒИЛИГА УКА ҚИЛИБ ТАРБИЯЛАБДИ.
ЙИЛЛАР ЎТИБ ФАРЗАНДЛАРИНИ ЧАҚИРИБ МАН ЎЛСАМ МУХАММАД МЎМИННИ МЕН БИЛАН УЧ КУНГА КЎМАСИЗЛАР ДЕБДИ . УЧ КУНДАН СЎНГ ҚАБРНИ ОЧИНГЛАР ДЕБ ВАСИЯТ ҚИЛИБДИ.ОЗОД ҚИЛИБ ҚЎЛИГА МИНГ ТИЛЛО БЕРИБ ҚУЙИБ ЮБОРИНГЛАР ДЕБ ТАЙИНЛАБДИ.
ВАҚТ СОАТ ЕТИБ БОЙ ЎЛИБДИ.ЎҒИЛЛАР ҚУЛНИ ОТАСИ БИЛАН ҚЎШИБ КЎМИШИБДИ.
УЧ КУНДАН СЎНГ ҚАБРНИ ОЧИШСА НЕ КЎЗ БИЛАН КЎРИШСИНКИ ҚУЛ АХВОЛИ ЁМОН ТАНА КЎКАРГАН ХОЛДА ЁТАРДИ.
ТЕЗЛИК БИЛАН ҚАБРДАН ЧИҚАРИБ, УНДАН БЎЛГАН ИШЛАРНИ КАТТА АКАСИ СЎРОҚЛАБДИ.
МУХАММАД МЎМИН:
БИРИНЧИ КУН ҚАБР ШУНЧАЛАР СИҚДИКИ НАФАС ОЛИШГА ҚИЙНАЛДИМ ВА САВОЛЖАВОБ ФАРИШТАЛАР КЕЛИБ УСТИМДАГИ КАФАННИ СЎРАШДИ.
ЖАВОБ БЕРА ОЛМАДИМ.ГУРС ГУРСЛАБ ЗАРБА КЕЛАР ФАҚАТГИНА УСТИМДАГИ КАФАН УЧУН САВОЛ ЖАВОБ ҚИЛИШАРДИ. КАТТА АКАСИГА ҚАРАБ АКА ЭСИЗДАМИ БИЗ БЕДАНА ОВИГА БОРГАНИМИЗДА, СИЗ ЎШАНДА ИЛОНИ ЎЛДИРГАНДИЗ. БОЛАЛАРИНИ АСРАБ ҚОЛГАНИМИЗ УЧУН ҚАТТИҚ ДЎППОСЛАГАНДИЗ. АНА ЎША ИЛОН БОМДОДГА ЯҚИН БИР ТУЙНУК ХОСИЛ ҚИЛДИ.ЗУХРО ЮЛДУЗИ ҚАДАР ЎПКАМ СИҚИЛИБ НАФАС ОЛОЛМАЙ ҚОЛГАНДИМ.
КЕЙИНЧИКЕЙИН НИМА БЎЛДИ ДЕБ ИККИНЧИ АКАСИ ГАП БОШЛАДИ.ЯНА ТУН КИРИШИ БИЛАН САВОЛ ЖАВОБ ФАРИШТАЛАРИ КЕЛДИ.
ЯНА УСТИМДАГИ КАФАННИ ҚАЕРДАН ОЛГАНИМ, ҚАЙСИ ПУЛИМ, МЕХНАТИМ ЭВАЗИГА ОЛГАНИМНИ САВОЛ ЖАВОБ ҚИЛИШДИ. ЖАВОБ БЕРА ОЛМАДИМ. ҚАНДАЙ ҚИЛИБ УЧ КУН ИЧИДА ТИРИК ҚОЛДИНГ ДЕБ САВОЛ БЕРДИ.
ИККИНЧИ АКАСИГА ҚАРАБ, ЭСИЗДАМИ?
МАНИ ЁНИМГА ЖУЛДИР ХАРОБ КИЙИМДА БИР КИШИ КЕЛАРДИ ЭСЛАНГ.
СИЗ УНИ ЁЗДА ИССИҚ СУВ, ҚИШДА СОВУҚ СУВ БИЛАН, ОЁҚ КИЙИМИ БИЛАН, ХАТТО УСТИДАГИ КИЙИМИ УСТИДАН МАСХАРА ҚИЛАРДИНГИЗ. АНА ЎША КИШИ ХИЗР ЭКАН.
ХОЛДАН ТОЙГАНИМДА ИЛОН ҚОЛДИРГАН ТУЙНУКДАН БИР КОСА УЗАТДИ, ИЧИБ ОЛДИМ. ҚАБР ШУНЧАЛАР СИҚАР ЭДИКИ, ЯНА ТУН КИРДИ. САВОЛ-ЖАВОБ ФАРИШТАЛАР УСТИМДАГИ КАФАНИМНИ САВОЛ ЖАВОБИНИ БОШЛАШДИ.
УЧИНЧИ АКА ХАЙРАТ БИЛАН МАНА ХОЗИР ҚАБРНИ ОЧДИК, САН ҚАНДАЙ ЎЗИНГА КЕЛДИНГ ДЕБ ХАЙРАТ БИЛАН ҚАРАДИ.
ЭСИЗДАМИ АКА, БАХОРДА ҚАЛДИРҒОЧЛАР КЕЛГАНДА УЙИМИЗДАГИ УЙИНИ БУЗГАНДИЗ. ЎШАНДА ДЎППИМГА СОЛИБ ИННИ ТИКЛАБ ҚУЙГАНДИМ.АНА ЎША ҚАЛДИРҒОЧ ХАЁТ ГУЛИНИ УСТИМГА ТАШЛАДИ ВА СИЗЛАР ҚАБРНИ ОЧДИЗ.
УЧ ЎҒИЛ ХАЙРАТ БИЛАН БАРОБАР САНИ ОТАМ БИЛАН КЎМГАНДИК ОТАМ НИМА БЎЛДИ ГАПИР ДЕСА МАН УСТИМДАГИ БИР КАФАН УЧУН УЧ КУН ЖАВОБ БЕРДИМ.ОТАМИЗНИ САВОЛ ЖАВОБИ ЭНДИ БЎЛАДИ ЖАВОБ ҚИЛИБДИ.

АЗИЗ ОПА СИНГИЛЛАР АКА УКАЛАР БУ ДУНЁ ОМОНАТ БАРЧАСИ СИНОВГА КЕЛГАН.ХАР БИР ҚАДАМ ХАР БИР ГАПИМИЗНИ ЖАВОБИ БОР.
БОЙ ХАМ КАМБАҒАЛ ХАМ ЎША ИККИ МЕТРЛИК ҚАБРДА ЖАВОБ БЕРАДИ.КИМДИР ЎҚИБ ХУЛОСА ОЛСА ЯҚИНЛАРИГА УЛАШСИН.
ИМЛО ХАТОЛАР УЧУН УЗР.
АЛЛОХ БАРЧАМИЗДАН РОЗИ БЎЛСИН.

Муаллиф: Шамсиддин Йўлдошев.

🕋 ХОЖИ ОНАЛАР


Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
YouTube •|• Instagram

Чатда Фикир К,олдириш
Биз қўрқоқмиз!
(Хақиқат)

Туғилиш.

-Йиғлайверма, бўлмасам “Бўжи” олиб кетади…
-Тегинма унга. Синдириб қўйсанг амаки “ат-ат” қилади…
-Югурма йиқилиб тушасан, кейин бирор жойинг синади…

Болалик.

-Бировни боласини нега тишлайсан? Онаси энди тишингни қоқволса нима қиласан?..
-Намунча бақирасан? Томоғинг буғилиб, овозинг чиқмайдиган бўлиб қолади…
-У бола билан дўст бўлма, отаси ёмон одам…

Ёшлик.

-Дарсингни қилмасанг ўқишга киролмайсан. Ўқишга киролмасанг, ишлай олмайсан. Ишлай олмасанг, хеч кимсан!..
-Қўшиқ айтишга бало борми? Қаерга қарама отарчи бўлса, ундан кўра молга қара…
-Расм чизишни йиғиштир. Сендан рассом чиқармиди… Шеър ёзишга бало борми…

Ўсмирлик.

-Ўқишни тугатибсан, қаерда ишлайсан энди? Заводда нима бор, мелисага кир. Ойлиги яхши…
-Ёш болага севишни ким қўйибди. Даданг эшитса бўйнингни узади…
-Нега ишдан бўшадинг? Энди қандай яшайсан…
-Чет элда нима бор? Узоқдаги қуйруқдан…

Ўрта ёш.

-Бешик тўйни яхшилаб ўтказгин, одамлар гапириб юришмасин яна…
-Фарзандинг мактабда яхши ўқияптими? Ўртоқлари ёмон кўринди кўзимга, айт улар билан ўйнамасин…
-Шу ёшда тил ўрганиб дунё оберармидинг?...

Бу ёғи ҳам ҳудди шундай давом этаверади. Ўз ҳаётимизга ўзимиз хўжайинлик, ўзимиз учун бўлса ҳам кескин қарор қабул қила олмаймиз. Чунки қўрқоқмиз!
Одамлардан қўрқамиз, жамиятдан қўрқамиз, таваккал қилишдан қўрқамиз. Қонингда “рассом бўласан” дейдиган ген оқаётган бўлсада ўқитувчи бўласан. Парвоз қилиш учун яралган бўлсанг ҳам ерда судраламиз.
Овозимиз “мана ман”деган хофизникидан хушовозроқу, лекин қўйларга бақиришдан бошқасига ярамаймиз.
Бизга маслахат берганлар, ёмон бўл демайди. Лекин улар Сиз эмас. Улар чизган чизиқда юришинг ҳам шарт эмас.
Қачонгача ўзгалар йўлидан юрамиз?

Бақиргингиз келяптими бақиринг, йиғлагингиз келяптими йиғланг, ўйнагингиз келяптими ўйнанг. Одамлардан, уларнинг гап-сўзларидан қўрқманг!

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ


Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
YouTube •|• Instagram

Чатда Фикир К,олдириш
​​📚Қиз боланинг отасига бўлган мехри.

Тўйга бир ой қолганда қиз йигит билан учрашиб келди-ю, унга тегмайман деб туриб олди. Бу гапни аввал онасига айтди. Отасига айтишдан қўрқди. Чунки куёв бўлмишнинг отаси падари бузруквори билан жуда қалин дўст эдилар. Тақдир экан, улар бошқа вилоятга кўчиб кетишди. Йиллар ўтиб эса икки дўст ўзаро ришталарни мустаҳкамлаш ниятида фарзандларининг тақдирини боғлашга аҳд қилдилар. Қарангки, учрашувга чиқиб келган қиз менинг бошқалардан қаерим кам, дея йиғлашдан тинмасди. Ҳамма ҳайрон. Кейин сабабини билишса, йигитнинг оёғи оқсоқ экан. Бу гапни эшитгач, ота ҳам довдираб қолди. Лекин тўйни қолдиришни иснод деб билди.

Аёл йиғлаб дардини тўкади. Эркак эса ичига ютади. У йигитнинг айбини яширган дўстидан хафа бўлди. Бироқ, йигит оқсаб юрса-да ақли ҳуши жойида, топармон-тутармон, қалби мусаффо эди.

Ҳам отасининг эзилаётганини кўрган, ҳам опасининг изтиробига дош беролмаган сингил ўртага чиқди:

— Мана мен тегаман ўшанга, — деди. — Оёғи оқсагани ҳеч нарсамас, қалби бутун бўлса бўлди. Отажоним, қаддингизни кўтаринг. Эл-юрт олдида юзингиз шувут бўлишини хоҳламайман!!!

Шу билан тўй ҳам ўтди. Опасининг ўрнига турмушга чиққан сингилнинг ҳозир тўққизта фарзанди, 16 та набираси бор.

Опа эса бой-бадавлат оилага келин бўлди. Аммо тирноққа зор бўлиб, армон билан дунёдан ўтиб кетди...


Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
YouTube •|• Instagram

Чатда Фикир К,олдириш
МЕНИ  ЎЗГАРТИРГАН  САЛОМ

Бир ДАН ходими айтиб берди:

"Ойлик олган куним эди. Қўшимчасига мукофот пули ҳам беришди. Кайфият зўр. Бугун ҳеч кимга жарима ёзмайман дедим-да, ишга чиқдим.

Хизмат жойимда турсам, узоқдан янги иномарка келяпти. Тўхтатдим.
- Ассалому алайкум, ака яхшимисиз?
- Ва алайкум ассалом. Аллоҳга шукр.
- Мошиналар муборак бўлсин!
- Сизга бунданам яхшисини насиб этсин!
- Ака, мен Фалончи Фалончиев... Хизматчилик, ҳужжатларингизни текшириб қўйсак.

Ҳайдовчи бемалол деди-да, ҳужжатларини тақдим этди. Синчиклаб текширсам-да бирон муаммо тополмадим. Базадан штрафларни текширдим: топ-тоза. Шунда шайтон қурғур эски синалган усулингни қўлла, деб қулоғимга қуйди. Ҳайдовчига жиддий қараб:
- Ака нима қоидабузарлик қилганингизни биласизми, - дедим.

Одатда, бунақа пайтда малакасиз ва эътиборсиз ҳайдовчилар ўзини йўқотиб қўяр, уларга биронта навбатчи қоидабузарликни қўйворса бўлаверарди. Ҳайдовчи ака ўзгармади ҳам, ўша-ўша кайфиятда "билмасам" деди. "Тузоққа илинди" дедим ичимда.

- Полосани босдингиз. Протокол қиламизми?

Ҳайдовчи ҳеч бўлмаса мен билан тортишиши, ҳақини талаб қилиши, жилла қурса, "ёзмай қўёвринг, камандир" дейиши керак эди. Иномарка эгаси фавқулодда хотиржамлик билан:
- Қоидани бузган бўлсак, ёзаверинг, - деди.

Тўғриси бунақа хотиржам ҳайдовчини умримда биринчи марта кўриб турибман. Бир тарафдан жаҳлим чиқади, иккинчи тарафдан виждон қийналяпти. Охири мақсадга ўтдим:

- Ғалати одам экансиз, ким нима деса ишонаверасизми? - дедим кулги аралаш. У эса менга шундай жавоб бердики, бошим ғовлаб кетди:
- Ғалати эмасман. Менга Аллоҳнинг саломини йўллаб, гўзал муомала қилган одам мени алдамаса керак.

Жавоб ўқ бўлиб юрагимга жойланган эди. Терс ўгирилдим-да, додлаб юбормаслик учун чуқур нафас олдим. Ҳужжатларни қайтариб берарканман:
-Узр сўрайман, кетаверинг, ҳеч қандай қоидабузарлик қилмадингиз, дедим.

Иномарка эгаси, ҳужжатларни қутига соларкан, ичидан кичик бир атирни олди-да, менга бераркан: "Мана бу ҳадяни қабул қилинг, чин дилдан, умрадан олиб келгандим. Ассалому алайкум!" деди.

Қўлларим қалтираб зўрға олдим. Ерга чўккалаб узоқ ўйланиб қолдим.

Иномарка эгаси менга мўминликни ўргатиб кетган эди. Ўшандан бери бировга ноҳақ жарима ёзмадим, ҳеч кимга ёмон муомала қилмадим...

Давронбек Тожиалиев


Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
YouTube •|• Instagram

Чатда Фикир К,олдириш
Audio
Жаннат оналар оёғи остидадир.

👉 Бир бор эшитинг дод деб йиғлаб юборамиз😭😭

🎙 Нуриддин хожи домла

Каналимиздан узоклашманг.


Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
YouTube •|• Instagram

Чатда Фикир К,олдириш