Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
31.6K subscribers
3.44K photos
3.98K videos
19 files
4.68K links
Чат @HIKOYANE

Дустлар Барчамизни Инсонийлик Туйгу Тарк Этмасин!!!

💵 Реклама👉 @kanallrekllama
Download Telegram
📝 Нафс ажиб махлуқдир. Доим ёмонликка чақириб, буюрадию, лекин Аллоҳ (зикри)дан ўзга нарса билан хотиржам ҳам, сокин ҳам бўлмайди, саодатга ҳам эришмайди.

Саодатга эриштирадиган муборак ой имкони тўлиғича қўлимизда.. Имконни бой бериб қўймайлик.

Рамазон муборак азиз биродарим!

Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! @HIKOYANEW
Audio
#Mulohaza_Uchun_Hikoyat 📖

🔊#Audio No_91
ℹ️Nomi: (YETIM SHAFOATI)
🎙Matinni o‘qidi: “Ziyovuddin Hakimov”
🎞Montaj: “Bekzod G'ofurov”

Bizga a'zo bo‘lishni unutmang.👇
📢Kanal: @HIKOYANEW
Пусть война никогда больше не войдет в нашу жизнь, а небо над нашими головами всегда будет светлым и чистым! С Днем Победы! @HIKOYANEW
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Рамазоннинг яна бир гўзал тонгги муборак булсин!

Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! Синовларини осон қилсин!

Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга хотиржамлик ва синовларига сабр берсин! Амин!

Яхшилик ва яхши кайфият кун давомида ҳамроҳингиз бўлсин!

Кунингиз хайрли ўтсин!

Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш @HIKOYANEW
Ассалому алайкум, Азизлар! Барчангизни ХОТИРА ва ҚАДРЛАШ КУНИ билан чин юракдан табриклаймиз! Ватанимиз учун жон фидо қилганлар дойимо хотирамизда. Ўтганларнинг рухи шод бўлсин ...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг! @HIKOYANEW
​​Хотира

Жазоирга Француз армияси бостириб кирган пайтдаги аскарлардан бири ўзининг хотираларида қуйидагиларни ёзади:

— «Биз тозалаш амалиётларини олиб бориш илинжида, Жазоирнинг қишлоқ ва тоғли минтақаларида мужоҳидларни қидирар эдик. Бизни кирган қишлоқ аёллари яшин тезлигида молхона ва қўралар томон қочишар ва таналарига тезак ва ҳайвон чиқиндиларини суриб, келаётган сассиқ ҳид туфайли бизнинг тажовуз қилишимиздан сақланмоқчи бўлишар эди. Ҳақиқатан ҳам, келаётган сассиқ ҳидлар сабабли биз уларга яқинлаша олмас эдик.

Модомики, дунёда яшар эканман бу ҳолат ҳеч ёдимдан чиқмайди ва кўнглимда ўз номусларини сақлаш учун тезакда чўмилган ўша покдомонлар учун ҳурматим ўзгача».

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллоҳ йўлида тарқатинг! @HIKOYANEW
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
9 МАЙ — ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ

Хотира бор экан,тирикдир миллат,
Тирикдир ифтихор,тирикдир ғурур.
Хотира — элни халқ этгувчи қудрат,
Хотира — эртани ёритгувчи нур.

Ҳатто майсанинг ҳам хотираси бор,
Майса хотираси — нурга интилмоқ.
Кўкарса — иккига бўлиб ташлайди
Йўлининг устида турса ҳатто тоғ.

То қуёш осмонда порлаб тураркан,
Осмондай мангусан,эй, она халқим!
Ҳар бир фожиага,ҳар бир шарафга,
Баҳо бермоққа ҳам ёлғиз сен ҳақли!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг! @HIKOYANEW
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ғалабанинг_75_йиллиги

🎙БАРНО ҚОДИРОВА табриги
Ўзбекистонда хизмат
кўрсатган артист, «Маърифат» тарғиботчилар жамияти аъзоси

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг! @HIKOYANEW
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АЁЛ
Абдулла Орипов шери
🎙Шерзод Карим ижроси

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг! @HIKOYANEW
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​​​📝 Бир йигит уйланди. Янги куёвни табриклаш учун отаси ташриф буюрди. Яхши тилакларни билдириб бўлгач, ўғлига қалам ва ўчирғич келтиришни буюрди. Ўғил, қалам топгани, аксига олиб ўчирғич йўқ эканлигини айтди. Ота ҳеч иккиланмай, "Бор, ўчирғич сотиб ол ўғлим!" деб буюрди. Ўғил бироз таажжубланди-ю, отасин гапин икки қилмай, дарҳол энг яқин дўкондан ўчирғич ҳарид қилиб келди. - Мана отажон, қалам ва ўчирғич - Ота қўлига бир қоғозни тутқазиб "Ёз!" деди.
- Ўғил: Нима деб ёзай?
- Ота: Истаганингни ёз ўғлим!
Ўғил ҳаёлига келган биринчи сўзни оппоқ қоғозга жойлади. "Эндичи? Энди нима қилай?"
- Ота: Ўчириб юбор!
Ўғил ҳаёлидан бошқа нарсани ёзишим керакдир балким - деган ўйни ўтказиб, ёзганини ўчирди, - Энди нима қилай? -
- Ота: Ёз ўғилим!
- Ўғил: Нима деб ёзай?
- Ота: Истаганингни ёз!
- Ўғил: Мана, кўрингчи ёздим.
- Ота: Ўчириб юбор!
- Ўғил: Ўчирдим.
- Ота: Ёз!
- Ўғил: Нега ахир?! Ёзишга буюрябсиз, сўнг ўчиришга!
- Ота: Ёз, ўғлим!
- Ўғил: Балки нимани ёзишимни хоҳлаётганингизни айтарсиз отажон?
- Ота: Истаганингни ёз!
- Ўғил: Бунисичи кўринг, маъқулми?
- Ота: Ўчириб юбор!
- Ўғил: Тушуна олмадим. Биламан, ҳеч нимани беҳудага бажартирмагансиз. Аммо, бунинг ҳикмати не эканлигини англай олмадим отажон! Илгарилари, бирор ишга буюрсангиз, ўша ишнинг ҳикматини сезгандай бўлар эдим. Илтимос, ўргатинг. Не сир синоъат? Қандай ҳикмат ёзиб ўчиришда?
- Ота: Қўлингдаги қоғоз ҳамон оппоқми?
- Ўғил: Ҳа-ҳа, ҳеч бир ёзганимни қолдирмадингиз, барчасини ўчириб юбордим. Қоғоз ҳали-ҳамон оппоқ турибди!
- Ўғлим: Яхшилаб тингла мени! Турмуш қургандан сўнг, эрни ҳам аёлни ҳам қўлида ўчирғичи бўлиши лозим. Бирор хатоликка йўл қўйилса, ўчира билишинг даркор. Келинни ҳам ўчирғичи бўлиши лозим. Ҳар йўл қўйилган хатони ўчириб борсин. Шунда ҳаётингиз оқ қоғоздай соф бўлади!!!

Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! @HIKOYANEW
​​​​📝 ЁЛҒИЗ ҚОЛГАН ОТА. (Хаётий вокеа)

Бу вокеани бир инсондан эшитганимда бутун вужудим зирқираб кетди. Наҳотки шундай фарзандлар бор? Сиз нима дейсиз?

Ота-она ўнта болани боқа олар экану, ўнта бола битта ота-онани боқолмас экан.

Махалламизда Азимжон ота деган мўйсафид бўлар эдилар. Кўримсизгина, деворлари нураб қолган уйда ёлғиз яшардилар. Ош- овқатларини ҳам, кирларини ҳам, супур-сидирни ҳам ўзлари қилардилар. Қўшнилар аҳилмиз. Бир кун унимиз, бир кун бунимиз, дегандек хабар олиб турамиз.
Фарзандлари йўқдирда деб ўйлаётгандирсиз-а? Йўқ, фарзандлари бор. Бир ўғил, бир қизи бор. Ўғли бир ҳафтада бир келиб бозорлик ташлаб кетади. Қизи эса чет элда.
Азим ота ҳар доим ҳам қўни-қўшниларни хабар олишини ёқтиравермайдилар. Қаричиликда одам кўпчиликни ёқтирмайди-да, десак, ўғлим уришади, кирманглар, дейдилар. Маҳалла раиси уғилларини топиб гапирди ҳам фойдаси бўлмади.
Бир куни Азим ота кўчага чиқиб, мени эртага ўғлим дўхтирга олиб борар экан. Овкат олиб чиқиб юрманглар, деб ҳаммага айтиб чиқибдилар.
Эртаси куни қарасак дарвозаларига қулф осилган. Ростдан ҳам ўғли олиб кетибди-да, инсоф киргани рост бўлсин, деб ҳаммамиз қувонибмиз. Икки кун ўтди. Отанинг ҳовлисидан қўланса ҳид кела бошлади. Ўтган- кетган бурнини беркитиб ўтади. Қўшнилар ҳайрон бўлиб, отани дарвозасини бузиб кирдик... Кириб не кўз билан кўрайлик-ки, Азим ота ўз иягини боғлаб нариги дунёга рихлат қилган эканлар. Қўни-қўшнилар югур-югур қилиб қолдик. Биримиз маҳаллага, биримиз қабристонга, биримиз тез ёрдамга. Ўғлини ҳам бир амаллаб топиб келдик. Хуллас, отани ерга қўйдик...
Бу воқеага ҳам мана икки йил бўлди.
Ҳозир ўша нураб ётган уйни ўрнида қаср пайдо бўлди. Ишни кўплигидан, тирикчилик важидан бўша олмаётган ўғил ҳар куни шу ерда...

Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! @HIKOYANEW
​​📝Салафи солиҳларнинг ота-оналарига яхшилик қилишлари

Ҳориса ибн Нўъмон розияллоҳу анҳунинг саломига Жаброил алайҳиссалом алик олган эди. Унинг овозини Набий алайҳиссалом жаннатда эшитган эдилар. Аллоҳ таоло унинг жаннатлардаги ризқига кафил бўлган эди. У яхшилик ва эҳсонда ўрнак бўлган, онасига яхшилик қилишда зарбулмасал бўлган зот эди. Ҳориса ибн Нўъмон розияллоҳу анҳу мусулмонлар орасида Мадинага илк сафар қилган Мусъаб ибн Умайр розияллоҳу анҳунинг даъвати натижасида исломни қабул қилди. У билан бирга унинг онаси Жаъда бинт Убайд ҳам, барча оила аъзолари ҳам исломни қабул қилдилар. Ҳориса розияллоҳу анҳу Пайғамбар алайҳиссаломнинг Мадинага ҳижратларини интизорлик билан кутди. Набий алайҳиссалом Мадинага келиб, Абу Аюб Ансорий розияллоҳу анҳунинг уйига тушганларида жуда ҳурсанд бўлди. Чунки, у ҳам Бани Нажжор уруғидан эди. Бу билан Набий алайҳиссаломга яқин бўлиш бахтига эришди. У тез-тез Пайғамбар алайҳиссаломнинг олдиларига қатнар, у зотнинг хулқларидан, илмларидан, суннатларидан кўпроқ насиба олишга уринарди. Ўзидаги бор нарсасини, молини, жонини у зот алайҳиссаломга фидо қилишни бутун вужуди билан истар эди. Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар:
- “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ухладим. Тушимда ўзимни жаннатда кўрдим. Шу пайт Қуръон ўқиётган кишининг овозини эшитдим.
“Ким бу?” деб сўрадим.
“Бу Ҳориса ибн Нўъмон” дейилди”. Набий алайҳиссалом Оиша розияллоҳу анҳога:
- “Бунинг сабаби яхшилигидир. Бунинг сабаби яхшилигидир” дедилар”. У зот одамлар орасида онасига энг кўп яхшилик қилувчи киши эди.
Ҳорис ибн Абдуллоҳ Сақафий розияллоҳу анҳу ҳам онасига яхшилик қилиши билан машҳур бўлган саҳобалардан эди. Онасининг исми Ҳунайда ёки Кинна эди. Кинна Ямандаги араб қабилаларидан бирида туғилди. Унинг қабиласи қул ва чўрилардан ташкил топган эди. Шунинг учун Кинна ҳам чўри эди. Ҳорис розияллоҳу анҳу онасининг қабиласига тегишли барча қул ва чўриларни сотиб олиб, озод қилди. Бу ишни онасига яхшилик қилиш учун амалга оширди.

Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! @HIKOYANEW
#Ибрат
Бир муслима бемор ётган насрония қўшнисининг ҳолидан хабар олгани чиқди. Ва уни тўшакда ётганини кўрди.
Салом - аликдан сўнг:
- Қўшни, келинг, сизга Қуръони Каримдан ўқиб берай, эшитинг! Тузалиб кетасиз, биз касал бўлсак, Қуръон ила шифо сўраб, дуо қиламиз, тузаламиз, - деди. Насроний аёл:
- Майли, фақат, олдин менга сув беринг, жуда чанқадим, - деди.
Муслима унга сув олиб келди. Ичириб қўйди. Сўнг бошини кўтариб қўйишини сўради, ёстиқ қўйиб баландлаб қўйди.
- Мен бир неча кундан бери туз тотганим йўқ, қорним оч, илтимос, бирон таом тайёрлаб беринг, қарашадиган одамим йўқ, - деди. Муслима:
- Ҳозир, бироз кутинг, емак келтираман, - деди.
Ҳеч қанча вақт ўтмасдан, иссиқина, жудаям мазали овқат тайёрлаб келди. Насронияни таомлантирди, сув ичирди, ювиқсиз идишларни ювди. Сўнг келиб:
- Қуръондан бирор сурани ўқиб берайми? - деб яна сўради. Насрония кўзёш тўкиб:
- Мен ўқиб беришингиздан олдин Қуръонни сизда кўриб бўлдим, - деди.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллоҳ йўлида тарқатинг! @HIKOYANEW
🌹Аёл яратилиши хақида.

Заминни яратган қудратли ул зод.
Зўр ишлов берганмиш Одам Атога.
Бир жуфтлик яратай деб яна бод-бод.
Сал кечроқ жон берди Мамо Хавога.

Аллоҳнинг олдига келиб фаришта.
Деди:
Аёлга нечук кўп вақт сарф этдинг.
Аллоҳим сабабин айтибди аста.
Фариштам ўринли саволни бердинг.

Аслида аёлни яратиш учун.
Эътибор бергайман кўп жихатига.
Аёлга бағш этиб минг эркак кучин.
Ярасин дейманда эр хизматига.

У осон ювилар охири кетмас.
Елимдай ёпишқоқ бўлиши лозим.
Икки юз харакат бил унга етмас.
Мукаммал бўлишин хохлайман ўзим.

Жозибадор бўлсин, қадди қомади.
Ўн саккиз соатлаб ишласа ҳам кам.
Аёлга мухимдир эрнинг хизмати.
Синдириб қўймасин бошга тушган ғам.

Имконият бердим Она бўлишга.
Жажжи фарзандларин боссин бағрига.
У мажбур қисматга аста кўнишга.
Сабр кучли даво унинг дардига.

Оёқ қўлларини оғритиб синай.
Шукур қилармикан синовларимга.
Метиндай матонат бағшида этай.
Истиғфор айтсин деб гунохларига?

Фаришта ажабла хайратда қолди.
Бир кунлик синовинг кўпку аёлга?
Аллоҳдан етарли жавоб ҳам олди.
Аёл ҳам берилгай ширин хаёлга.

Якунламай уни бугун ё эрта.
У менинг суюкли бандам бўлади.
Фарзандлар туғса ҳам ками уч,тўртта.
Кўрасан хали кўп умр кўради.

Фаришта аёлга бориб яқинроқ.
Тегиниб кўриб сўнг деди Аллоҳга.
Ё Роббим бунчалар этмасанг юмшоқ.
Наҳотки бардоши етар хаётга?

Ха у жуда юмшоқ шу билан бирга.
Мен уни шунчалар яратдим кучли.
Келтира олмассан сен хаёлингга.
Аёлнинг юраги муз эмас ўтли.

У нозик кўринар ниҳолдан нозик.
Япроғи ғунчадай тўкилмас асло.
Лек унинг зехни ҳам бургутдай тиниқ.
Ўйлашни билади йўлатмас бало.

Аёлнинг болдайин тотли забони.
Уқади,уқтира олади хали.
Бекорга бермадим қирқ битта жонни.
Турмуш гўзал бўлгай аёл туфайли.

Фаришта яноғин кўриб демоқда.
Ё Роббим сен уни яратдинг носоз.
Аёлинг негадир оқиб тушмоқда.
Мукаммал қилгинда яна ҳам бир оз.

Аллоҳим фаришта сўзин тўғирлаб.
Кўрганинг шунчаки кўздаги ёши.
Ёш дейсанми?деди хайратта қараб.
Ёш аёл қувончи ҳамда бардоши.

Севса ҳам йиғлайди,кулса ҳам йиғлар.
Ёлғизлик емирса ғурури синмас.
Дард,алам барига албатта кўнар.
Аёлдан ўтганинг ёри ҳам сезмас.

Аёлда шундайин илоҳий куч бор.
Йиғлашни хохлаб ҳам кула олади.
Кўзига кўринса ҳам дунёлар тор.
Ўзгалар дардига малҳам бўлади.

Биргина нигоҳла ноз ила боқса.
Шохни ҳам пойига чўктиради тиз.
Камондай қошига сурмолар суртса.
Жаннатим хурлари туради ожиз.

Фаришта сўз демай сўнг ажабланди.
Нахотки аёлга шунча эътибор?
Аллоҳ яна чуқур тин олиб деди.
Лек унинг биргина ожиз жойи бор.

Мутлақо бошқадир бор муаммоси.
Фаришта сўради:Қандайин хато?
Қадрини билмайди унинг хатоси.
Шу учун хаёти бузулар хатто.

Эй Аллоҳ бизларни яратиб кечроқ.
Шунчалар мукаммал,шунчалар ожиз.
Қадримиз билмай хўп дил куйса бироқ.
Инсоф ва хидоят сўраб ўтгаймиз.

Бергувчи ўзингсан минг шукур Аллоҳ.
Хидоят айлагин хар бир қалбларга.
Афу эт биламан бизда кўп гунох.
Эхтиёж қолмасин нокасд, номардга.

Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! @HIKOYANEW
​​​​📝Аллоҳ учун дўстлашган икки чўпон бўлган экан. Бир куни икковлон сўзлашиб ўтириб, бири дардини айтиб қолибди:

— Дўстим, мен ошиқ бўлдим...
— Аллоҳ хайрли қилсин! Нега маҳзунсан? Кимга ошиқ бўлдинг?
— Подшоҳнинг қизига. Унга етишиш менинг буюк орзуим.
— Шунақами? Нима қилсак экан? Ҳа, топдим. Бир пайтлар мен сафарда ориф зот билан бирга бўлган эдим. Ўша зотдан сўраймиз.
Икки дўст ўша ориф зотнинг олдига бориб, вазиятни тушунтиришибди.
— Бунинг йўли осон, — дебди ориф зот. — Фалон ердаги ғорга борасан, қирқ кун тинмай “Аллоҳ, Аллоҳ, Аллоҳ” дейсан.
Йигит рози бўлиб, ориф айтган ишни бошлабди. Ўн кун ўтибди, ўн беш кун ўтибди. Йигит гарчи тили “Аллоҳ” деса-да, хаёлида подшоҳнинг қизини тасаввур қилиб зикрни давом эттираверибди. 25 кунлардан кейин бутун шаҳар бу дарвешнинг ҳолидан огоҳ бўлиб, сўзлай бошлабди: “Кўрдингизми, бир дарвеш ғорда туну кун Аллоҳни зикр этяпти. Қандайин гўзал!”
Йигит одамларга эътибор бермас, ҳолдан тойиб қолган бўлса ҳам, подшоҳнинг қизи висолида, тинмай зикр этар ва қирқинчи кунни астойдил кутар эди.
Бу гап-сўзлар подшоҳнинг саройига ҳам боргач, вазирлар:
— Подшоҳим, биласиз, валийлар келган жойларга Аллоҳнинг баракаси нозил бўлади, одамларда муҳаббат пайдо бўлади. Қандай қилиб у зотни шаҳримизда олиб қолсак экан? — дейишибди.
— Саройим олдига бир сарой қурсак, қабул этармикан?
— Йўқ, ориф зотлар мол-дунёга қарашмайди.
— Вазирликни берсам-чи?
— Уни ҳам қабул этмайди.
— Унда нимани маслаҳат берсасизлар?
— Каримангизни унга никоҳлаб беринг.
— Агар валий зот қабул қилсалар, бу менга ҳам шараф.
Қирқинчи кун етиб келибди. Шу кунда подшоҳ ва унинг аъёнлари, йигитнинг дўсти дарвешнинг ҳузурига боришибди. Йигит тасбеҳ билан ҳамон зикр қиларди. Йигит зикрни тўхтатиши билан подшоҳ салом бериб, сўрабди:
— Ҳазрат, сизнинг бу юртда бўлишингиз бизга шараф. Буюринг, сизга бир сарой қурдираман.
— Кераги йўқ.
— Унда келинг, юртни бирга бошқарайлик.
— Йўқ.
— Сўнгги умидим шуки, менинг бир қизим бор. Гарчи сизга лойиқ бўлмаса-да, уни никоҳингизга олсангиз.
— Йўқ.
Шунда чўпоннинг дўсти югуриб, унинг олдига келибди-да, сўрабди:
— Қирқ кунки, заҳмат чекиб шу подшоҳнинг қизи учун зикр этдинг-ку. Энди нега ундан воз кечяпсан?
Дўсти табассум қилди-да, шундай жавоб берди:
— Мен қирқ кун подшоҳнинг қизи учун “Аллоҳ” деганимга ҳузуримда подшоҳу вазирлар тиз чўкяпти. Агар Аллоҳ учун “Аллоҳ” десайдим, нелар бўлмасди...

Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! @HIKOYANEW
📝Ўлмай туриб кўмилган синглим!..»

Синглим Нозиманинг юраги болалигидан вақти-вақти билан хуруж қилиб турарди. Уни доимий равишда текшириб турадиган шифокор: «Юрагидаги хасталик туғма, унга даво йўқ. Аммо доимий муолажа ва яхши эътибор туфайли касаллик зўрайиб кетмаслигига эришсак, умрини узайтиришимиз мумкин, холос» деганди. Шунинг учун ҳам онам уни ҳеч қачон ёлғиз қўймас, муолажаларини канда қилмас, ҳатто тунлари ҳам уни ўзи билан бирга олиб ётарди. Бирор иш билан банд бўлиб қолганида эса уни ёлғиз қолдирмаслигимизни тайинларди. Синглимнинг ўзи ҳам ёлғиз қолишни истамас, кўпчилик бўлиб ўйнашни хуш кўрарди. Мактабга мунтазам юбора олмасдик. Тез-тез касал бўлгани сабаб синф раҳбари ўқитувчиларни уйимизга юбориб турарди.
Нозима ана шу зайлда улғайди. У 17 ёшга кирганида кўринишидан шунчалар соғлом ва тетик эдики, кўрган кишининг ҳаваси келар ва унинг касал эканлигига ҳеч ким ишонмасди.
Ташқаридан қараганда, соғлом ва бақувват, боз устига чиройли синглимни сўраб, хонадонимизга совчилар кела бошлади. Аммо шифокорлар ота-онамга: «Қизингиз турмушга чиқиши мумкин, бироқ фарзанд кўра олмайди», дейишгани боис келган совчиларга рад жавоб бериларди.
Шундай кунларнинг бирида синглим мактабдаги битирув оқшомига тайёргарлик кўраётган синфдош ўртоқлари билан мактаб фаоллар залида қолишни сўради. Онам унинг раъйини қайтармади, аммо унга энг яқин дугонасини бириктириб қўйди. Синфдошларининг бири қўшиқ куйлар, бири шеър айтар, бошқа бир гуруҳи эса қизиқарли саҳна кўриниши тайёрлаётганди. Синглим эса рақсга тушишни ўз зиммасига олибди.
Хуллас, шу кун келди. Мактабда сўнгги қўнғироқ бўляпти. Мактаб ҳовлиси ўқувчи, ўқитувчи ва ота-оналар билан лиқ тўла. Битирувчилар бирин-кетин тайёрлаган қўшиқ, рақслари ва саҳна кўринишларини намойиш эта бошладилар. Кутилмаганда маҳзун, аммо жуда ёқимли куй таралди. Синглим раққосалар либосида даврага чиқиб келди. У рақсни шунчалар берилиб ижро этдики, тадбирга келганларнинг барчаси лол бўлиб қолди. Ёнимда туриб синглимни кузатиб турган онажоним эса қувончдан йиғлаб юборди.
Синглимнинг юзи бахтиёрликдан ял-ял ёнар, кўзлари эса қувончдан порлаб турарди.
Тушга яқин уйга қайтганимизда ҳам синглимнинг ҳаяжони босилмаган, байрам яхши ўтганини, ўзи ҳам яйраб рақсга тушганини такрор ва такрор гапираверарди. Гўё бир лаҳза ичида у бутунлай соғайиб кетгандек эди.
Нозиманинг қувончи узоққа бормади. Тушдан кейин, соат иккиларда тоби қочиб қолди. У қаттиқ ҳансирар ва зўрға нафас оларди. Зудлик билан «Тез ёрдам» чақирдик. Синглим эса ҳушидан кетди. Қанчалик уринмайлик, ўзига келмади. «Тез ёрдам» машинасида келган шифокор синглимизни текшириб кўргач, ҳаммамизни ларзага келтирадиган хабарни айтди: «Қизингизга энди ёрдам бера олмаймиз… Бандалик экан, сабрли бўлинглар!» Ҳаммамиз дод солиб қолавердик.
Ёз энди бошланган бўлса-да, кун жуда иссиқ, гўё бутун олам оташ бўлиб ёнарди. Шу сабабли ҳам қишлоқ оқсоқоли ота-онамга «Майитни эртага қолдириб бўлмайди, тезроқ тайёргарлигингизни кўринг», деди.
Нозимани сўнгги манзилга кузатиб қайтаётганимизда эса ҳаёт гўё тўхтаб қолгандек эди.
Тўнғич акам Салоҳиддин синглимни жуда яхши кўрарди. Унга меҳри бўлакча эди. Айрилиқ унга қаттиқ азоб бераётгани боис туни билан мижжа қоқмай, ҳовлида юриб чиқди ва тонг отар-отмас, шошилганча қабристонга бориб келишини айтиб, чиқиб кетди. Лекин кетганига анча вақт бўлганига қарамай, ҳалигача ундан дарак йўқ эди.
Телефон қилсак, қўл телефони ҳам ўчиқ. Отам хавотирланиб: «Бировинг қабристонга бориб кел! Аканг бора солиб қайтаман, деганди-ку?!» деди. Мен бошқаларни кутиб ҳам ўтирмай, зудлик билан қабристонга жўнадим.
Қабристон жимжит, фақат синглимнинг қабри олдида кимдир куймаланарди. Югуриб борсам, акам беҳуш ётибди, қабристон қоровули эса уни ўзига келтиришга уринарди. Мен ҳам ёрдамга шошилдим. Акам бироздан кейин ўзига келди, аммо хаёли паришон эди. Кўзларини бир нуқтага қадаганча: «Билмай қолибмиз, сени тириклай кўмибмиз, бизни кечир, сингилжон, шошиб қолибмиз!» дея зўрға пичирларди.
У билан овора бўлиб, эътибор бермаган эканман. Акам тикилиб турган томонга қарадим-у, ҳайкалдек қотиб қолдим. Синглимнинг қабри очилган.
Давоми 👇👇👇