Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
29.5K subscribers
3.06K photos
3.69K videos
18 files
4.55K links
Чат @HIKOYANE

Дустлар Барчамизни Инсонийлик Туйгу Тарк Этмасин!!!

💵 Реклама👉 @kanallrekllama
Download Telegram
🌺ФОТИҲА СУРАСИ

1:1 - Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи билан бошлайман. (Аллоҳ таоло ўз китобини "бисмиллаҳ" билан бошлагани мусулмонларга ҳам ўрнак, улар ҳам доим ўз сўзларини ва ишларини "бисмиллаҳ" билан бошламоқлари лозим. Пайғамбар алайҳиссалом ҳадисларидан бирида: "Эътиборли ҳар бир иш "бисмиллаҳ" билан бошланмас экан, унинг охири кесикдир", деганлар. Яъни, баракаси бўлмайди, охирига етмайди.)

1:2 - Барча мақтов, шукрлар оламларнинг тарбиячиси Аллоҳга бўлсин. (Оламларни яратгани учун ҳам, уларнинг тарбиячиси бўлгани учун ҳам, улардаги барча жонзотларга ҳаёт, ризқи рўз бергани учун ҳам Аллоҳ барча ҳамду саноларга сазовордир.)

1:3 - У Роҳман ва Раҳийм... (Барчага-кофирга ҳам, мўъминга ҳам меҳрибон ва неъмат берувчи. "Роҳман" сифати фақат Аллоҳга хос бўлиб, ундан бошқа ҳеч кимга нисбатан бу сифатни ишлатиб бўлмайди. "Раҳийм" сифати, хосроқ бўлиб, фақат мўъминларга қиёмат куни раҳм қилувчи маъносини англатади ва Аллоҳдан ўзгаларга, жумладан, Пайғамбар алайҳиссаломга нисбатан ҳам ишлатилади.)

1:4 - У қиёмат кунининг подшоҳи, эгаси. ("Дин" сўзи арабчада ҳисоб, жазо, мукофот маъноларини билдиради. "Явмид дин"-қиёмат кунида бандалар қайта тирилтирилиб ҳисоб-китоб қилинади. Яхшига мукофот, ёмонга жазо берилади. Бу оятни ўқиганда қиёматни эслаб, ўша даҳшатли кунда фақат Аллоҳнинг ўзи ҳукм чиқаришини, ўша ерда уялиб қолмасликни эслаб, унга тайёргарлик кўришга аҳд қилинади.)

1:5 - Фақат сенгагина ибодат қиламиз ва фақат сендангина ёрдам сўраймиз. ( "Иййака наъбуду" "фақат сенинг айтганингни қиламиз" маъносини англатади. Бу эса, банда тарафидан Аллоҳга берилган улкан ваъда. Аллоҳ таоло барчамизни ушбу ваъданинг устидан чиқадиганлардан қилсин. "Иййака настаъин" ҳам, фақат Аллоҳдангина ёрдам сўраш маъносини англатади.)

1:6 - Бизни тўғри йўлга бошлагин. ("Ҳидоятга бошлаш" луғатда бирор нарсага лутф билан йўллаб қўйишга айтилади.)

1:7 - Ўзинг неъмат берганларнинг йўлига (бошлагин), ғазабга дучор бўлганларнинг йўлига эмас, адашганларникига ҳам эмас. ("Неъмат берилганлар"дан мурод-Пайғамбарлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳ бандалар. "Ғазабга дучор бўлганлар"дан мурод-яҳудийлар. Яҳудийларнинг ғазабга дучор бўлишларининг сабаблари кўп, жумладан, анбиёларни ўлдиришлари, Аллоҳга берган аҳдларига вафо қилмасликлари ва ҳоказо. Лекин катта сабаб-билганига амал қилмаслик. Аллоҳ уларга илм берган, улар эса била туриб илмга амал қилмаганлар. "Адашганлар"дан мурод-насронийлар. Насороларнинг "адашганлар" бўлиши ҳам бир қанча сабабларга кўрадир. Энг асосийси-улар мақсадга эришиш йўлида Аллоҳ кўрсатган йўлни эмас, ўзлари топган йўлни танлаганлар. Демак, оятнинг маъноси: Эй Аллоҳ, бизни ўтган анбиёю авлиё, азизларнинг йўлидан бошлагин, яҳудий ва насронийлар йўлидан бошламагин, деганидир. Имоми Насаий машҳур саҳобий Абу Ҳурайрадан ривоят қилган ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло айтади: "Намозни ўзим билан бандам орасида иккига бўлганман, бандамга нима сўраса, бераман. Агар у (банда) "Алҳамду лиллаҳи роббил ъаламийн" деса, Аллоҳ, бандам менга ҳамд-шукр айтди, дейди. Банда: "ар-Роҳманир Роҳийм", деса. Аллоҳ: "Бандам менга сано-мақтов айтди", дейди. Банда: "Малики явмиддин", деса, Аллоҳ: "Бандам мени улуғлади", дейди. Банда: "Иййака наъбуду ва иййака настаъин", деса, Аллоҳ: "Бу мен билан бандам орасидаги аҳд, бандамга нима сўраса, бераман", дейди. Агар банда: "Иҳдинас сиротал мустақим, сиротоллазийна анъамта ъалайҳим ғойрил мағзуби алайҳим валаззооллийн", деса, Аллоҳ: "Бу бандамга хос, бандамга сўраганини бердим", дейди).

Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! @HIKOYANEW
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Тонгингиз хайрли бўлсин, қадрдон... Биласизми, хаво тунд, булутли бўлсада, қалбингиз мехр қуёши ила кўнгилларга бахт, қувонч ато этишингиз мумкин...

Ҳар инсоннинг қалби ўз ҳаёти давомида барча нарсалардан тўяр экан. Кулгудан, ғамдан, ёлғизликдан, бахтсизликдан барча барчасидан. Аммо, шундай туйғу бор-ки, одамзот доимий унга нисбатан ташналик сезар экан... Бу МЕҲР туйғуси экан...

Ниятимиз, хеч бир одам мехрга ташна бўлмасин. Барчага яқинлари мехр эътиборидан қониб яшаш насиб қилсин.

Бугунги кунингиз яқинларингиз даврасида файзли ва мароқли ўтсин. @HIKOYANEW
ФАРЗАНДЛАРИМИЗДАГИ ҚОБИЛИЯТ ЙЎҚОЛИШИНИНГ БАЗИ САБАБЛАРИ:

1. Юзга уриш миядаги 300-400 ҳужайрани ўлдиради.
Бошни силаш эса мияда янги ҳужайралар пайдо қилади.

2. Электрон ўйинлар ижтимоий ақлни, луғавий зийракликни барбод қилади.

3. Боланинг фикрлари устидан кулиш, у тақдим қилган ишларни тақдирламаслик
натижасида ундаги мотивация пасайиб кетади.

5. Боланинг ёшлигидан у билан суҳбат қуриш эшигининг ёпиқлиги.

6. Таълим бериш давомида сув ичишни камайтириши (Миянинг 85% и сувдан иборат. Ҳар 45 дақиқада 1 стакан сув ичиш зарур.)

7. Ўқувчининг қобилияти ва қизиқишларини ҳисобга олмай ўқитиш самарали натижага олиб келмайди. @HIKOYANEW
ҚЎШНИЛАРГА ОЗОР БЕРМАНГ

Саиднинг ойиси ҳар якшанба куни сомса қилар эди. Ойиси ҳар сомса қилганида бувиси: "Болам, қўшнига озор бермагин" дер, ойиси эса: "Хўп бўлади, ойижон", деб бир ликопча сомсани қўшнисиникига чиқариб берар эди. Бир куни Саид бувисидан: "Бувижон, нега ойим ҳар сомса қилганларида "Қўшниларга озор берманг", дейсиз?", деб сўради. Бувиси эса: "Ойинг пиширган сомсанинг ҳиди уларнинг димоғига киради, улар ҳам сомса егиси келиб, озорланишади. Агар сомсадан берсанг, еб кўнгиллари таскин топади", деди. Шунда Саид кеча мактабда синфдоши Аҳрор олмасини карсиллатиб еганини, бошқа болалар эса унга ҳавас билан қарашганини эслаб, сўради: "Кеча Аҳрор мактабда ҳамманинг олдида олма еди, демак, у ҳаммага озор берибди-да?!" "Албатта, бўлиша олмайса кўз-кўз қилиб ейиш керак эмас", жавоб берди бувиси.
Билингки, атрофдагиларга фақат қўл ёки тил билан озор беришдан ташқари хид ва кўрсатиш орқали билмай азият етказиб қўйиш мумкин. Эътиборли бўлинг, токи қилган ишингиздан хеч зот озорланмасин...

Акбаршоҳ РАСУЛОВ. @HIKOYANEW
ЯХШИ КЎРГАН ИНСОНЛАРИНГИЗНИ ЖУДА МАҲКАМ ТУТИНГ!


Уларга яхши кўришингизни айтинг! Хатоларини кечиринг!
Бир куни келиб ё сиз рихлат қиласиз, ёки улар. Қалбда эса уларга айтилмай қолган гаплар, соғинчлар қолади.
Сиз билан тортишган, ўзларини оқлаган, тушунтирган, эътироф этган, уришишларидан етган жароҳатингиз ичидан тузалмасидан олдин, ташқарисини тикиб қўйманг!
Ҳаёт гина-кудрат, ҳасад, ғазаб сақлаш, ришталарни узишга арзимайдиган даражада қисқа.
Эртага фақат хотираларга айланамиз. Ўлим рухсат сўраб ўтирмайди. Сизга ёмонлик қилганларга табассум қилинг, марҳаматли бўлинг!

(Шайх Алий Тантовий)

#УЛАШИНГ @HIKOYANEW
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Умар Ибн Аль Хаттаб
5 Серия Русская Версия @HIKOYANEW
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Умар Ибн Аль Хаттоб
5-Кисим Узбек Тилида @HIKOYANEW
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар тонг умримизнинг бир сафаридир,
Ҳар он кунимизнинг бир гавхаридир.
Тинчлик омонликда отган ҳар
бир тонг,
Аллоҳнинг бизларга хуш хабаридир...

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Янги хафтанинг илк куни
муборак булсин!

Аллох бу тонгда қилган ният ва дуоларимизни ижобат айласин.
Хафта давомида қиладиган эзгу ишларимизда ўзи мададкор бўлсин! Фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака, хонадонимизга тинчлик, рухимизга хотиржамлик берсин!

Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга хотиржамлик берсин!

Яхшилик ва яхшилар хафта давомида ҳамроҳингиз бўлсин! @HIKOYANEW
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌺 БУГУН ШАЪБОН ОЙИНИНГ БИРИНЧИ КУНИ.

🌺 Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, ШАЪБОН ойига етказган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин.

🌺 АЛЛОҲИМ бизларга ШАЪБОН ойида барака бергин ва рамазон ойига етказгин!

🌺АЛЛОҲИМ, ШАЪБОН ойининг кунларини қалбларга ҳузур-ҳаловат, айбларга тўсиқ, гуноҳларга барҳам ва ғам-аламга кушойиш қил!


🌺🍀🎊ШАЪБОН ОЙИ МУБОРАК БЎЛСИН!🎊🍀🌺

#УЛАШИНГ @HIKOYANEW
ЎҚИНГ БУ ЖУДА КИЗИК,

НОН ВОҚЕАСИ.

Анчадан бери шу воқеани ёзаман дейману хеч вақтим бўлмасди, лекин бугунги бир ёш йигитни қилиғи ёзишга мажбур қилди. Нон олгани шундоққина йўлимда бўлган бозорчага кирдим. Энди олмоқчи бўлиб тургандим бир ёшгина йигитча келиб нонни титкилай кетди. Сотувчи аёл: “ай ука, нонни титманг унақа олмасангиз бошқалар олади” деганига жавобан у: “шуям нонми” деб таппа ирғитдию нари кетди. Эшитганларим, ўқиганларим нонни хурматлашга, эъзозлашга ўргатганди. Хуллас гап нонни хурматлашимга яна бир воқеа сабаб бўлганди, мана эшитинг.
Эр хотин иккаламиз Дехлида 17 та мамлакат вакиллари иштирокида бўлаётган семинар тренингда иштирок этмоқдамиз. Танаффус пайти бизга энг сархил таомлар тортилганига қарамай аёлим сумкасидан астагина ўзимизни патирдан яримтасини олди. Мехмонхонадан чиқаётганимизда сумкасига солиб олган экан. (маълумот учун: Тошкентдан учишда ўзимиз билан 10 та Қўқон патири ва 10 та Тошкент нонидан олволганмиз). Менга бир бўлак берди. Уни кўрган қирғиз қиз “Ўзбек ноними, менгаям озгина бер” деди. Озгина унга бердик. Кейин Удмуртиялик қиз сўради, кейин Афғон йигит, Конголик, Венесуелалик қизлар ….. Патир тугаб қолди. Конголик қиз: “бу нима?” – деб сўради. Мен инглиз тилида яхши тушунтира олмаслигимни билиб қирғиз қиз ўзи тушунтириб қўя қолди. “Нахотки шундай овқатни ўзбеклар хар куни еса” – хайрати ошди Конголик қизни. Кейин ёнидагиларга ўзиникидан озгина бериб бир нималар деб чуғурлади. Қирғиз қиз эса “бу овқатмас, оддийгина нон. Ўзбеклар буни хар куни ейдику” – деб нонни таърифини олиб кетди.
Кечгача Дехлини роса айландик. Хар нарсадан завқланиб, хайратланиб мехмонхонага қайтдик. Мехмонхонага қайтиб не кўз билан кўрайликки хонамизни эшигини тагида 15-20 киши туришарди. Хайрон бўлдик. Улар бизни кўришлари билан хурсанд бўлиб кетишди. Намибиядан келган қиз бор эди. Ўзини исми жуда узун бўлгани учун уни биз Лаки деб чақирардик.. У: “мистер Мухаммад, сенда мўъжиза нон бор экан, эшитиб келдик, бизга озгина берсанг” – деди. Гап нимадалигини тушундимда хонани очиб ичкарига кирдик. Улар гувиллаб ёпирилиб киришди. Хаммани ўтқиздим. Биров диванга, биров стулга, биров тикка турган холда “мўъжиза нон” ни кутишаяпти. Холодильникни очдимда одамларни санаб туриб 10 та нон олдим (ўзимимизга 5 та қолдирдим). Хаммага яримтадан бўлиб бердим. Улар қуруқ нонни сув билан ерди. Ердики шундай мазза қилиб ерди. Хайрон бўламан. Нахотки биз хар куни ейдиган нонни булар умуман емаган бўлса? Бошқа давлатларда хам нон борку, хайронман. Балки бу алохида буюртма қилдирилган нонлиги учун ширин чиққандир. Ёки ростан хам бизни нонимизда бир сир бормикан. Озгина еб кўрдим, доимги нон. Хаммасини миннатдорчилигини эшитиб кузатиб қўйдим.
Ярим кечаси энди ётишга тайёрланаётганимизда эшик таққиллади. Очдим. 4 киши турибди. “мистер, мана пул сенга лекин бизга мўъжиза нондан бер”. Пулини олмасдан нонни таърифини келтириб 2 та нон бервордим. Эрталаб эрта тонгда эшик таққиллади. очдим. 3 та одам. Уларга хам 1 та нон бердим. Ўзимиз қолган иккита нондан биттасини едикда энг сўнгги нонни асраб авайлаб яшириб қўйдик.
Ха азизлар Аллоҳ таолонинг бизларга берган неъматлари беҳисоб бизлар ушбу неъматлар учун қанча шукроналар келтирсак оз Аллоҳнинг берган неъматлари учун кўп шукроналар келтириш лозим.. @HIKOYANEW
#тафаккур

Ростгўйлик
Доим рост гапиринг, шунда кўп нарсани эслаб юришингизга ҳожат қолмайди.

Қиймат
Ҳаётда математика ечолмайдиган нарсалар бор. Масалан, ҳалол бир сўм ҳаром беш сўмдан кўп бўлади.

Кечирим
Кечириш бу – аввалгидек қадрдон бўлиш эмас, шунчаки интиқомдан воз кечиш дегани гоҳида.

Келажак
Одамнинг келажагини билиш учун у пул ва вақтини нималарга сарф қилаётганини билиш кифоя.

Ночорлик
Ночор аҳволда яшаш ҳар доим ҳам камбағаллик белгиси эмас, баъзиларда дангасалик белгиси ҳамдир. @HIKOYANEW
Биз жуда ҳам бой яшар эдик. Жуда ҳам. Отам қаерга қўл узатсалар етар эди гўё. Уйда яна бир инсон аммам яшар эдилар. Уларни турмушлари бўлмай қайтиб келгандилар. Вақтлар ўтиб эрсизлик уларга ҳар тарафлама таъсир қила бошлади. Аввалига қулоқлари оғирлашди, кўзойнакка мухтож бўла бошладилар, жиззаки, урушқоқ бўлиб қолдилар. Ота онасидан кейин падарим худди онасидек ғамхўрлик қилардилар. Беозоргина аммам бизларни жудаям яхши кўрар эдилар. Фарзандлари йўқлиги сабаб рахмим ҳам келарди. Айни шу дамда катта аёл бўлиб уларнинг ўтган умрларини тахлил қила бошладим ва қўрқиб кетдим. Ёлғиз ўтиб бирор бора таъна қилмаганликларидан офарину тасаннолар дегим келди. Тўғрида ёлғиз яшаш, ёлғиз ўтиш, яна камига бефарзанд бўлиб дунёдан қандайдир ном нишонсиз ўтиш дахшатни ўзику.
Бир куни нимадир бўлди-ю отам билан тортишиб қолдилар ва амакимникига кўчиб ўтишга қарор қилдилар. Кетган кунлари хоналаридан бир мактуб топиб олдим. Унда шундай ёзувлар бор эди.

“Онажон, бугун сизни роса соғиндим. Ўзим кўтариб катта қилган укам жеркиб берди. Бировларга йиғлатмасдан ўйнатиб юрган укам бугун мени йиғлатди. Кийимлари кир бўлмасин деб елкамда опичлаб юрган укам бунун дилимни кир қилди. Ёшлигимни қўмсаяпман онажон.”

Озгина сукут жим турдиму кўз ёшларимнии билдирмасдан артдим. Буларни ўқиб йиғладим тўғриси. Ёш боладек ёзибдилар хатни ҳам. Лекин кетган кунларидан бошлаб отамнинг қўлидан кўп баракалар учиб кетди.
Демак, ризқни Аллоҳ жигарлар учун хам кўпайтириб берар экан. @HIKOYANEW
Қози Абу Абдуллоҳ Воқидий раҳимаҳуллоҳ ҳикоя қиладилар. Яҳё ибн Холид Бармакийнинг даврида, бу киши Ҳорун ар Рашиднинг вазирларидан бири бўлган. Қурбон байрами олдидан менга иқтисодий қийинчилик келиб қолди. Хонадон аҳли менга:

- Эртага ҳайит. Уйда эса ҳеч нарса йўқ. -дейишди.

Шунда тожир бир дўстимнинг уйига бордим. У бозорда савдогарлик қилар эди.

- Қарзга эҳтиёжим бор. Менга ёрдам бера оласанми? -дедим.

Дўстим ичкаридан муҳри бузилмаган, ичида бир минг икки юз кумуш танга бўлган халтани олиб чиқиб олдимга қўйди. Ташаккур айтиб пулни олдим. Уйга келдим. Кўп ўтмай кўчадан биров чақирди. Чиқиб қарасам, Ҳошимийлардан (Пайғамбаримиз авлодларидан) бўлган бир дўстим экан. Қийин аҳволга тушиб мендан қарз сўраб келибди. Уйга кириб хотиним билан маслаҳат қилмоқчи бўлдим. Тараддудланаётганимни кўриб аёлим деди:

-Нега ўйланасиз? Нима қилмоқчисиз?

Мен дедим:

-Шу қарзга олган пулимизнинг ярмини берсаммикин деб турибман.

Шунда аёлим деди:

-Ҳимматингизни оширинг, тақсирим. Бозорда юрган бир дўстингиз сизга бутун қилиб берди. Пайғамбаримиз авлоди Сизнинг остонангизга келса-ю, сиз ярим қилиб берасизми? Ҳаммасини беринг.

Мен унинг гапидан таъсирланиб, халтанинг муҳрини бузмасдан шундайлигича олиб чиқиб бердим. Дўстим кетди. Мен уйга кириб ҳаёл сурдим. Бир оздан сўнг яна биров чақирди. Чиқиб қарасам ҳалиги тожир дўстим экан. Қўлида халта. Айтишича, менга қўлидаги бор пулини бергандан сўнг, ҳалиги Ҳошимий дўстимнинг олдига борибди. Чунки, у унинг ҳам дўсти эди. У Ҳошимий дўстим ҳам мендан олган пулларни муҳрини бузмасдан унга олиб чиқиб берибди. У эса, ўзининг халтасини таниб қолиб менинг ҳузуримга келибди. Мана шу ҳолатда эканмиз, Бармакийнинг чопари келиб қолди. Мен у кишининг ҳузурига бордим. Яҳё ибн Холид Бармакий мендан узр сўради.

-Ҳазрат! Мен амирал мўъминийннинг топшириқларини бажариш билан овора бўлиб, сизлардан хабар ололмай қолдим. (Ҳар замонда аҳли илм бўлган зотлардан волийлар, давлатманд одамлар хабар олиб турганлар.) Бир оз кечикдим.

Шунда мен орамизда бўлган воқеани у кишига айтиб бердим. У киши таъсирландилар. Ходимига қараб:
- Ҳалиги динорлар солинган халтани олиб кел, - дедилар.
Ходим ичида ўн минг олтин тангаси бўлган халтани олиб келди. У зот халтани менинг олдимга қўйдилар.

- Бунинг икки мингги ҳалиги савдогар дўстингизга. Икки мингги Ҳошимий биродарингизга. Икки мингги ўзингизга. Тўрт мингги аёлингизга. У сизларнинг ичингизда энг саҳийи экан.

Мана шу ухувватдир!

Сайфуллоҳ Носир таржималари. @HIKOYANEW
ТАФАККУР

Эр-хотин ўзаро алоқа қилганида эркакдан тахминан 200, 000000(икки юз миллион) сперма ажралиб чиқади. Мантиқан олганда агар бу миқдор сперма бачадонда жойлашса 200,000000 бола туғилиши керак. Шунча сперма бачадон сари ошиқади. Уларнинг деярли бари йўлда ҳалок бўлади. Баъзиси чарчаб ҳалок бўлади, бошқаси мағлуб бўлиб. Фақатгина 50 таси қолади. Шундан ҳам биттагинаси тухумдонда жойлашишга муваффақ бўлади. Ана шу ғолиб бўлиб жойлашган зот сизсиз!
Мана шу буюк кураш ҳақида фикр қилганмисиз. Ўшанда югурганингизда оёғингиз, қўлингиз ва қошу-кўзингиз йўқ эди. Аммо ғолиб бўлган эдингиз.
Ўшанда югурганингизда дипломингиз, билимингиз йўқ эди. Аммо ғолиб бўлган эдингиз.
Ўшанда югурганингизда бировдан таълим олмаган эдингиз, сизга ҳеч ким ёрдам бермаган эди. Аммо ғолиб бўлган эдингиз.
Олдингизда битта йўналиш бор эди. Ана шу йўналишда сабот билан ҳаракат қилиб ниҳоят ғолиб бўлган эдингиз.
Кўп чақалоқлар онаси қорнида вафот этади. Сиз эса бундан нажот топдингиз.
Кўп чақалоқлар туғилиб бир неча йил яшаб гўдаклигида вафот этишади. Сиз бундан нажот топдингиз.
Кўп болалар яхши овқатланмаслик туфайли вафот этиб кетишади. Аммо сиз бундан нажот топдингиз.
Бугун эса қўрқиб умидсизланиб ўтирибсиз. Нега?
Нега ўзингизни зиёнда деб ҳисоблайсиз?! Нега ишончни йўқотдингиз?! Нега умидсиз бўлиб қолдингиз?!
Бугун оёғингиз бор, қўлингиз бор, илмингиз бор, туйғуларингиз бор, режалар қилиш учун ақлингиз етарли. Ёрдам бераман деб турган дўстларингиз бор. Ёлғизлигингизда курашган эдингиз. Таслим бўлмасдан шу ергача етиб келдингиз. Энди нега тўхтаб қолмоқчисиз?! Нега яшашни истамайман демоқдасиз?! Нега ҳамма нарсамни йўқотдим дейсиз?! Нечук бунчалар умидсизлик?!
Аллоҳ сизни кўраяпти, ҳамма вақт сизни муҳофаза қилаяпти, риоянгизни қилаяпти. У вакилликка кифоядир! @HIKOYANEW
🎙Қиёматнинг дахшати Сур чалиниши. @HIKOYANEW
Audio
Saodat asri qissalari 54 qism
"Asxobi kaxf-G'or soxiblari"

🎤Baxtiyor Mominov
.

#УЛАШИНГ @HIKOYANEW
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Умар Ибн Аль Хаттаб
6 Серия Русская Версия @HIKOYANEW
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Умар Ибн Аль Хаттоб
6-Кисим Узбек Тилида @HIKOYANEW
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бисмиллах

🌸🍀АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🍀🌹🍀

🌸 Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, тонгда уйғотган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин.

🌸 Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

🌸 Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота - Онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

🌸 Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиздан тинчлик тотувлик, барака аримасин.

🌸 Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

💐🍀🌤ХАЙРЛИ ТОНГ!🌞🍀💐
@HIKOYANEW
​Қилган амалингдан кўра қилган яхши ниятларинг кўпроқ хайрли ишга чорлайди.

Сен кўпроқ қалбингда яхши ниятларни барпо қил, шунда Аллоҳ амалингни хам яхши томонга йўллайди.

Қилаётган ишингнинг (бу дунё ва охиратда) асари қолсин!

ХАЙРЛИ КУН, НИЯТИ ПОКЛАР! @HIKOYANEW
Бир золим одам ёмонликдан қайтишни ихтиёр этиб, бир куни саҳарда ибодат қилиб ўтирса, рўпарасида фаришта пайдо бўлиб дебдики:
— Ёмонликларинг учун Аллоҳ сенга жаннатни раво кўрмади. Лекин қилаётган ибодатларинг эвазига жаннатдан бўлак нимани сўрасанг, берилади.
— Агар жаннат менга ҳаром қилинган бўлса, — дебди золим одам, — ибодатларим учун сўраганим ижобат қилинса, сўровим шуки, Аллоҳ мени шу қадар баҳайбат одамга айлантириб қўйсинки, мендан бошқа ҳеч ким дўзахга сиғмасин.

© Тоҳир Малик

Инсоннинг нияти чин бўлса, ўзи дўзахда туриб хам бошқаларни дўзахдан асрашни ўйларкан... Имконим йўқ, ўзим бу ахвол димаскан...

Мухими, ният чин бўлсин,
имкон топилади...
@HIKOYANEW