Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
29.5K subscribers
3.12K photos
3.75K videos
18 files
4.56K links
Чат @HIKOYANE

Дустлар Барчамизни Инсонийлик Туйгу Тарк Этмасин!!!

💵 Реклама👉 @kanallrekllama
Download Telegram
🧕🏻Аёлларга фойдали маслаҳат...

Қаерда бўлишингиздан қатъи назар, Аллоҳ таоло сизни кўриб, эшитиб турганини унутманг!

Доимо шариатимиз буюрганидек кийининг! Либосингиз сизнинг чин муслима эканингизни айтиб турсин!

Пардозингиз таҳорат бўлсин! Тилингиздан Аллоҳ таолонинг зикри тушмасин!

Қуръони Каримни ўқишни, оятлар маъноси борасида тафаккур, тадаббур қилишни доимий одат қилиб олинг!

Намоз вақти бўлганда, ҳар қандай ишингизни ташлаб, намозни адо этинг!

Намозда асло шошилманг! Қироатни тажвид билан ўқиб, руку, саждаларини ўрнига қўйиб, намозни адо этинг!

Али Тантовий исмли олимнинг мана бу гапларини ёдингизда тутинг: «Агар намозда шошилсанг, ёдингда тутки, сен қўлга киритишни истаётган ва йўқотишдан қўрқаётган нарсаларнинг барчаси сен ҳузурида турган Зотнинг қўлидадир».

Зинадан чиқмоқчи бўлганингизда ортингиздан эркак киши ҳам чиқадиган бўлса, сиз четга ўтиб, кутиб туринг, эркак чиқиб кетсин, кейин сиз чиқинг.

Лифтга чиқмоқчи бўлганингизда у ерда бегона эркак бўлса, чиқманг. Кутиб туринг. Лифт ўша одамни манзилига олиб чиққач, кейин лифтни чақиринг.

Амакингиз, аммангиз, тоғангиз, холангизнинг ўғиллари билан ҳеч қачон қўл бериб кўришманг, чунки улар сизга номаҳрамдир.

Сизга маҳрам қариндошлар бўлса ҳам, муомалада чегарани билинг, виқорингизни, иффатингизни сақланг.

Дугоналарингиз билан кўчада кетаётганингизда қаҳ-қаҳа отиб кулишиб, баланд овозда гаплашманг. Ҳаёли бўлинг ва кўчада юриш одобига риоя қилинг!

Сиз ўтирган уйга ёши катта қариндошлар кирса, уларни ҳурмат қилиб ўрнингиздан туринг!

Кўчада кетаётганингизда, ёнингизда отангизми, акангизми бўлмаса, бирорта бегона эркак билан, ҳатто у номаҳрам қариндош бўлса ҳам, гаплашманг, у билан асло ёлғиз қолманг. Динимиз бизни бундан қайтарган.

Жамоат жойида кетаётганингизда ерда ётган нон бўлагини кўриб қолсангиз, уни олиш учун энгашманг, балки ноннинг ёнида тўхтаб, ўтириб, кейин олинг.

Автобусда, таксида юришингизга тўғри келиб қолса, ёнингиздаги йўловчига асло ҳаётингиз ҳақида ҳикоя қилманг. Овозингизни баланд кўтарманг.

Аллоҳ таоло қиз боқаётган, қизларини узатиш арафасида турган ва қизларини узатган азизларимизни меҳрибон, насиҳатчи, ҳақни кўрсатувчи ота-она бўлишларини насиб этсин! Қиёмат куни барча муслима қизлар ўз ота-оналари учун дўзахдан парда бўлишларини насиб айласин!

Аллоҳ таоло ўғил боқаётган, ўғлини уйлантириш арафасида турган ва уйлантирган азизларимизни меҳрибон, ибратли, ҳақни кўрсатувчи, наситҳатгўй ота-она бўлишларини насиб этсин! Қиёмат куни барча мусулмон йигитлар ўз ота-оналарининг бошларига иззат тожи, устларига каромат сарпоси кийдирилишига сабабчи бўлишларини насиб айласин!

@HIKOYANEW
Жуфтларга ўрнак бўладиган мухаббат ...

Хазрати Оиша р. анхо Пайгамбаримиз с.а.в
дан сўрадилар: -"Эй Aллохнинг Росули, мени севасизми?"
-"Ха Оиша, севаман!"
-"Meни қанчалик севасиз?"
Пайгамбаримиз с.а.в жавоб бердилар:
-"Илк кунги каби, илк кўрганим каби
севаман"...
Бу жавобдан Хазрати Оиша р.анхо онамиз жуда хурсанд бўлиб кетдилар...
Хазрати Оиша р. анхо айтадилар:
" Пайгамбаримиз билан бирга ўтирган эдик, бирдан шовқин овозларини эшитиб. Улар қарадилар, бир хабаший томоша кўрсатаётган эди, oдамлар атрофини ўраб олгандилар. Meнга: " Oиша кел, қара" деди.
Oёгимни қўллари орасига қўйдим ва томоша қилишни бошладим. Бироздан сўнг,
"Tўймадингми Оиша?" дедилар...
Meн хам менга бўлган ҳурматларини кўриш учун "йўқ" деявердим.. Чарчаганларидан оёқларини қимирлатаётганларини". (Бухорий ривояти).
Росулуллох с.а.в Хазрати Оиша онамиз билан овқатланар экан, олдин Уларни ичишларини ҳохлар ва сўнгра Уларнинг огзилари теккан жойдан ичардилар. Баъзан гўшт еган пайтларида хам Оиша онамизнинг eган парчадан олиб ердилар..
Пайгамбаримиз с.а.в жуфтига доим хурмат билан муомала қилар эдилар .. Эркалатиб, махсус исмлар билан мурожаат қилар эдилар..
Oиша онамизни "Kўзимнинг қароси" дер эдилар..
Баъзан " Эй Оиша гапир, кўнглимиз ёришсин" дер эдилар...
Жуфтини тинглаб кўнгли хузур оладиган жуфт эдилар.. Баъзан, огир кунларида, сиқилган вақтларида, Oиша онамизга: "Қўлингни бер Oиша ичимиз ёришсин" деб қўлларидан тутар эдилар..
Уларни доим химоя қилардилар.. Ёмонлардан, ёмон кўзлардан химоя қилардилар.. Хеч қаттиқ гапирмас эдилар.. Хафа қилмас эдилар.. Хеч йиглатмас эдилар.. Хеч ерга уриб хақоратламас эдилар..
Уй ишларида хам жуфтларига ёрдам берар, кийимларини тикар, оёқ кийимларини таъмирлатардилар..
Aёлларига хар томонлама хурмат кўрсатар, хамма ишларини аёллари билан маслахатлашиб қилар, яхши ва ёмон кунларида хам доим бирга бўлар эдилар..
Aллох барчамизга жуфтларимизни шундай севиб, эъзозлашни насиб айласин... амиийн.

@HIKOYANEW
#Ўгит

Ўзини доим мақтайдиган кимсалардан ўзингни йироқ тут, чунки улар атрофидагиларни ишларини хеч қачон кўрмайдилар.

Ўзига ўзи баҳо беришга журъатли одам атрофидагиларга паст назар беришга одатланиб қолган оламлардир.

Сен бундай кимсалардан узоқ юр чунки сен ҳам маҳоратли инсонсан.

Kamoliddin_Muhammad

@HIKOYANEW
Қуръон ёдлашни осонлаштирувчи омиллар...

1. Холис ният.
2. Дуо.
3. Истиғфор айтиш ва маъсиятларни тарк қилиш.
4. Сабр ва улкан қатъият.
5. Ёдлаш учун муайян бир вақт ажратиш.
6. Дунё билан камроқ машғул бўлиш.
7. Ёдлаш учун кунлик тартиб.
8. Қироатни бардавом қилиш, узиб қўймаслик.
9. Ёдлашда эрталабни танлаш ва тиловатни мудом қилиш.
10. Қуръон аҳлини дўст тутиш ва қориларга ўқиб бермоқ.
11. Ортиқча вақтларда қироатни кўпайтириш.
12. Ёдланган қироатни намозда қўшиш.
13. Ёдланган сураларни фарз ёки нафлга зам қилиш.
14. Доимий равишда ёд олинган оятларни қайтариб, такрорлаб туриш.
15. Масжид ва илм мажлисларига бориш.

Allohumma solli a'la Sayyidina_Muhammad

@HIKOYANEW
#ибрат

Бир масжид пештахтасидаги ёзув

"Фарзандларингизга ибодат қилишдан аввал одоб ва аҳлоқли бўлишни ўргатинг. Акс холда…
• намоз ўқийдиган бир ўғри;
• рўза тутадиган бир бузуқ;
• ҳажга борадиган ёлғончи;
• қурбонлик қиладиган бир судхўр;
• шаҳодат келтирадиган бир терорчи бўлиб етишиши мумкин…"


@HIKOYANEW
Аёл киши Роббиси билан орасини ислоҳ қилса, Аллоҳ унинг эри ва фарзандларини ислоҳ қилиб қўяди. Натижада у тақводор фарзандларни дунёга келтира бошлайди.  Аммо уй бекаси кино ва сериалларга муккасидан кетган, бозор ёки йиғилишларга бориш унинг севимли ишига айланган бўлса, улар бизга солиҳ ўғиллар, солиҳа қизларни дунёга келтира олишармиди?!
Келинг бу тўрт кунлик дунёда яхши экинлар экиб, икки дунё саодатига эришиб олайлик. Йўқса, поезд ўтиб кетади. Аллоҳ сақласин!

Шайх Юсуф Хаттор Муҳаммад
"Оила — бахт-саодат маскани"

@HIKOYANEW
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Хайрли тонг.
Аллоҳ юзимизни Унга тоат қилишимиз билан мунаввар айласин!
Қалбларимизни Ўзининг муҳаббати ила лиммо - лим қилсин!

Аллоҳдан дўстликнинг ҳаловатини, садоқатнинг абадий бўлишини, мағфиратнинг лаззатини, меҳрнинг самимиятини, адашишдан асрашини, орзулар рўёбини, солиҳ амаллар - ла гўзал хотимани насиб қилишини сўраймиз!

Кунингиз хайрли, баракали, фойдали ўтсин!


@HIKOYANEW
КЎПРИК

Ака-ука оталаридан қолган ҳовлида кун кечиришарди. Бир тушунмовчилик сабаб ораларига совуқчилик тушди, гаплашмай қўйишди.
Кунлар ўтгани сари ўртадаги жарлик катталашиб борарди. Охир оқибат ҳовлининг қарама қарши томонларига уй солиб яшай бошлашди.
Бир куни аканинг эшиги тақиллади.
Остонада катта ёшлардаги одам турарди...
- Мен устаман, иш қидириб юрибман.
Балки, ҳовлингизда менбоп юмуш топилиб қолар,- деди.
- Ҳа, албатта.
Ҳовлини кесиб ўтган ариқни кўряпсизми?
Ўтган ҳафтада укам кавлатди, ўзича ҳовлини ажратиб, ерни чегаралаб қўйди.
Бу ерда етарлича тахта бор,- деди омборхонасига ишора қилиб - сиз ҳовлини буткул ажратиш учун ўша ариқ бўйлаб тўсиқ қуриб беринг.
Уста дарҳол ишга киришди. Тахталарни олиб чиқди, ўлчаб кесди, рандалади.
Бу орада оҳорли кийимларини кийиб олган ака уйидан чиқиб келиб сўради.
- Мен бозорга кетяпман. Тўсиқ учун яна бирор нарса керак эмасми?..
- Раҳмат, ҳамма нарса етарли,- жавоб берди уста.
Кечга яқин шаҳардан қайтган аканинг жаҳли чиқди.
Чунки уста ариқ устига кўприк қуриб қўйганди.
- Мен сизга тўсиқ қуринг, дегандим-ку! - деди ғазаб билан устага қараб.
Уста жавоб бериб улгурмасидан, уйидан чиқиб кўприкни кўрган ука улар томонга юра бошлади...
Акасининг хоҳиши билан қурилди деб ўйлаб, хурсанд бўлди.
Шошиб кўприкдан ўтди ва акасини қучоқлади.
Ариқ қаздиргани, қўпол муомаласи учун узр сўради. Бирпасда икковлари суҳбатга киришиб кетишди.
Бу орада анжомларини йиғиштириб, кетишга ҳозирланаётган устага «Шошилманг, меҳмонимиз бўлинг», деб таклиф қилди ака.
У эса:
- Раҳмат, қололмайман. Мен ҳали жуда кўп кўприклар қуришим керак, – деди табассум билан ва йўлида давом этди…


Азизлар, икки қадрдон аразлашганда, улар яна яқинлашиши учун ғурурлари йўл қўймайди.
Ярашишни истасаларда биринчи қадамни ташлай олмайдилар.
Сизу биз ҳикоядаги ариқ кавлаган уста каби эмас, кўприк ясаган уста каби бўлмоғимиз керак.

@HIKOYANEW
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ишга чиқишда айтиладиган дуо

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Фотир» сураси
orzuim_jannat


@HIKOYANEW
#насиҳат #рашк
Эркаклар, рашкингизни аёлингизга билдириб туринг. Бу ҳам муҳаббат изҳор қилишнинг бир туридир. Зотан, севган одам рашк қилади. Рашкни билдириш учун уйдан чиқармаслик ёки уриб-сўкиш шарт эмас. Аёлингизга: "Азизам, кўйлагинг торроқ эмасми?"," Товонинг очилиб қолмаяптими" каби сўзлар билан уни қизғанишингизни билдирсангиз ҳам бўлади. Ёки унга қўнғироқ бўлганда: "Ким экан?" десангиз ҳам аёл буни англайди. Рашк ишончсизлик сабаб эмас, қизғаниш сабабдандир. Албатта, муҳтарама аёлларимиз шубҳага, ишончсизликка сабаб бўладиган иш қилмайдилар.
Heyalim


@HIKOYANEW
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Аллоҳим, жума кунида, сендан енгиллик, хурсандчилик кутиб турган бандаларингга хушхабар бер. Сендан шифо сўраётганларга офият, шифо бер.
Сенинг раҳматингдан умидворларга раҳм қил.
Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар борки, уларнинг гуноҳларини авф эт.

Аллоҳим, жума кунида, бизларни, ота-оналаримиз, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин!
АМИЙН!

Муборак жуманинг барча яхшиликлари барчамизга бўлсин!
Каҳф сурасини ўқишни унутманг!!!

@HIKOYANEW
•••••

Сен ўз жамолинг билан қуёшдан-да гўзалсан. Ўз ахлоқинг билан мушкдан-да покизасан. Ўз тавозуйинг билан бадр тўлин ойдан-да баландсан. Ўз меҳринг билан ёмғирданда ёқимлидирсан. Бас, бу гузалликни иймон билан, ризони қаноат билан, соғликни ҳижоб билан сақла. Билгинки, олтинкумуш, олмослар сенинг зийнатларинг эмас. Балки, бедорликдаги ўқилган икки ракаъат намоз, Аллоҳ учун рўза тутиб, иссиқ ҳароратда чанқаб, Аллоҳдан ўзгаси билмайдиган махфий садақалар, хатоларни ювгувчи иссиқ кўзёшлар, бандалик гиламида қилинган узун саждалар ва ёмонлик истаги, шайтон даъвати пайтида Аллоҳдан ҳаё қилмоқлигинг сенинг зебзийнатларингдир. Бас, тақво либосини кийгин. Чунки сени гарчи кийимларинг ямоқ бўлсада, дунёда энг гўзал аёлсан. Камтаринлик кийимини кийгин. Чунки сен ялангоёқда бўлсанг ҳам коинотдаги энг гўзал инсонсан!

"Энг бахтли аёл" китобидан.

@soliha_ayollarga

@HIKOYANEW
Қишлоғимизда қадим бир одат бор. Узатилаётган қиз тўй куни яқин қариндоши ёки қадрдон қўшнисининг уйида ўтиради. Дугоналари, таниш-билишлари – ҳаммаси  “қиз беркинган” хонадонга кириб меҳмон бўлади, ўйин-кулги билан кузатилаётган келинчакка  паранжи ўраб, амма-холаси ёр-ёрлар билан ота-онаси ҳузурига олиб киради.
      Ўйласам, ҳозир ҳам ўша кунгидек вужудимда титроқ туради. Онам мени бағрига босган пайти қулоғимга: “Оқ кўйлагинг этагини силтаб чиқиб кетгин, болам, энди ўз уйингга меҳмонсан, берган тузимга розиман”, – деди. Аммо дадамнинг бағридан юлиб олишлари қийин кечди: “Гулим болам, райҳоним қизим. Энди сиз йўқ бу уйларда қандай яшайман?..” – деб бўзларди.
       Кетдим. Барча ота эшигини тарк этиб кетаётган қизлардек йиғлаб-йиғлаб кетдим. Оқ кўйлагим этагини силтамасам ҳам тақдирнинг ишига бошимни эгиб-эгиб кетдим. Ҳовли йўлагида қаторлашиб турган акаларим бир-бир бағрига босган ерда ўн тўкилдим, етгунимча минг тўкилиб кетдим. На қошимга ўсма қўйдим, на кўзимга сурма...   Тўйим куни ҳам пардоз қилсам акаларим кўриб мендан хафа бўлмасин, деб андиша қилдим.
       Ўша даврларда бизлар томонда келинчаклар бир ҳафта сеп ёйилган келинлик уйидан чиқмас, ҳатто чойнакдаги чойни ҳам остона  ёнига қўйиб кетишарди.  Бир куни жажжигина қайнисинглим ёнимга кириб: “Кеннойи, сизни кўчада бир киши чақиряпти”, – деди. Ҳайрон бўлдим. Ҳали остона ҳатлаб кўчага чиқмаган янги келинчак бўлсам, аксига олиб умр йўлдошим ҳам иш билан чиқиб кетган эди. Чақирган ким, ака-укаларимдан бири бўлса керак, бирор зарур иш билан келиб киришга ийманиб тургандир, деб ўйладим. Бироздан кейин онамиз эшик олдига келиб овоз берди. “Қизим, ҳали юз кўришганимиз йўқ, эртага аммангиз келиб кўриштириб кетар, деб кутгандим. Кўчада дадангиз сизни бир кўрай, деб турибди. Уйдагилар билмайди, дарвозадан бир қарасин, кўришмаса ҳам майли, қайтиб кетаман, дейди ота бечора. Уйга киринг, қуда, десам ҳеч кўнмади”,– деди. 
           Аввалига ҳовлига чиқиб онамизга салом бериб кўришдим. Кейин у кишининг ҳамроҳлигида дарвоза олдига бордик. Дадам киравермагач, кўчага бўйландим. Бир-икки ҳовли нарида дадамнинг  машинаси кўринди. Ўша томонга қадам ташлашим билан қўл силтади ва юриб кетди.    Ортидан дадаааааа, деб югургим келди...
          Қайнисинглим қўлида бир даста қора райҳон билан югуриб келарди. “Ўзингиз эккан райҳонлардан олиб кебтилар, сизга салом айтди”,– деди...
Ота-онам чорлаб, улар билан дийдорлашгунча орадан анча вақт ўтди. Соғинганда ўша  гулдондаги райҳонларга гапирдим, ўкинганда ифоридан куч олдим, эрта борасан, индин кўрасан деёлмаса ҳам менга синглимдек юпанч бўлди, ўша райҳонлар.
      Баҳору ёз отамнинг пойига борганда бир қучоқ райҳон кўтариб бораман. Гулдонга сув қуйиб, дастани солар эканман: “Мен келгунча, дадамнинг қизи бўлиб тур”, дейман уларга...

МУНАВВАРА УСМОНОВА.

@HIKOYANEW
Азизлар ҳикматлари..

Мен учун кўзни қувонтирадиган ҳолат қизингиз, яқинингиз, шогирдингизни Қуръон ўқиб ўтиргани...


Аллоҳнинг каломига муҳаббатлиларни инсонлар ҳам севиб-ардоқлашларини, ҳурмат қилишларини гувоҳи бўлдим...


"Бир қанча кишилар борки, номи осмонда маъруфдир" . Ердагиларни кўпи танимайдиган баъзиларни осмонда номлари таниқлик эканига шубҳа қилмайман. Аксинча номлари машҳур баъзиларни юқорида қандай "алқашаётган" экан деб ўйланаман...


Кўпгина ибратли воқеаларни кўрдим, қувонтиргани ёшгина қизчалар ибодатга, Қуръон ўқишга, диний илмга иштиёқли бўлгани;
ажаблантиргани: ёши бир жойга етганлар бундай ишлардан узоқда эканлиги...


Кўнглимиз суҳбатини истаганлар олисда. Яқиндагилар суҳбатини кўнгил истамас...


Дунё шундайки, доим нимадир кам, доим кўнглимиз тўлмайди. Охират борлиги мўмин учун энг қувончли хушхабардир. Умид қиламиз, ўшанда кўнгиллар тўлар,иншааллоҳ!

Оқшом хайрли бўлсин қадрли  иймонлигим...


@HIKOYANEW
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир китобда ўқидим. Китобда...
" Сиз онгли мавжудот сифатида бахтли бўлишни иcтамас экансиз, сизни ўзингиздан бошқа ҳеч ким бахтли қилолмайди. Сиз дунёга бахтли бўлиш учун келгансиз бахт учун масофалар, манзиллар, имкониятлар чексиз" дейилган эди.

Ассалому алайкум ва рахматуллоҳи ва барокатуҳ.

Ўз қобиғингизга ўралиб олманг. Отаётган ҳар бир тонг ва келадиган ҳар бир тун янги орзуларнинг, янги имкониятларнинг, янги бахтларнинг, янги мўъжизаларнинг бошланиши учун берилган имкон...

Хайрли ва файзли кунлар  ҳамрохингиз бўлсин !!!


@HIKOYANEW
Audio
"ISLOMDA MOLIYAVIY MASALALAR".

🕤Vaqti: 36:00 daqiqa

🎙Mutaxassis: Fatvo markazi mutaxasisi: Abduvohid Ahmadaliyev

✔️ 01:22 Islom moliyasi nima?

✔️ 10:40 Nasiya savdo, bo‘lib to‘lash, murobaha, musavama atamalari hozirgi kunda keng tarqalgan. Ular o‘zi nima?

✔️ 22:26 Chegirma qilib sotish joizmi?

✔️ 27:03 Keshbeklarni olish halolmi?

✔️ 28:51 Taomlanish maskanlarida ovqatlariga qo‘shib, xizmat pulini ham qo‘shib qo‘yishadi shu ish to‘g‘rimi?

✔️ 32:44 Mijozlarga xizmat qiluvchi shaxs ham oylik olib, ham qilgan xizmatidan ma'lum foiz olishi to‘g‘rimi?

✔️ 33:48 Xulosa

Ўзбекистон мусулмонлари идораси.


@HIKOYANEW
СИЗДАН ЭМАС, AЛЛОҲДАН СЎРАДИМ!

Саудиядаги муаллималардан бири ҳикоя қилади:
- Мактаб (мадраса)лардан бирида ички буфет - магазинни юритар эдим. Муаллималар, ўқувчи қизлар кундалик еб-ичиш, қоғоз-қаламларни шу ердан харид қилишар эди.
Бир куни одатимга кўра, катта танаффусдан сўнг тўпланган чақа пулларни санаб, дўконга олиш керак бўлган нарсаларни бир қоғозга қайд этиб чиқаётган эдим.
Ёнимда бир фаррош опа атрофни тозалаб юрар эди. Бу аёл бир этак етим болаларини боқиш учун тинмай меҳнат қиладиган бечораҳол аёл эди.
Ёнимдан ўтар экан, чақа пулларни кўрсатиб кулиб:
- Умму Фалончи, шу бир риёлликлар беш юз риёлликка айланиб қолса! - дедим (Саудияда энг катта пул бирлиги беш юз риёллик пул).
- Аллоҳу акбар! - деди у.
- Тасаввур қилинг, ўшалар сизга бўлиб қолса! - дедим яна.
- Э Aллоҳ, ўзингнинг фазлинг! - деди.
Мен яна:
- Хўп, нима қилган бўлардингиз бу пулларни? - дедим.
У дарҳол:
- Ўзимга, етимларимга бошпана бўлгулик уй сотиб олардим, ижарада туриш азобидан қутулардим, - деди.
- Эҳҳе, қаёқда! - дедим мен уни бу етиб бўлмас хаёлпарастликдан воқеликка тушириш учун. - Қўли узунларнинг ҳаммасида ҳам шахсий уйлар йўғу... бошқаларга йўл бўлсин...
У менга ишончли, кучли нигоҳини тикиб:
- Мен Aллоҳдан сўрадим, сиздан эмас, - деди. - Мен манави етти қават осмонни кўтариб қўйган зотдан сўрадим... !
Жавоби мени сукутга чўмдирди..
Иш тугаб, дўконни ёпиб уйга қайтдим.
Асрдан сўнг қизчаларимни олиб, онамникига ўтдим.
Онам мен борганда телефон билан машғул, гоҳ у, гоҳ бу аёл билан гаплашар эди.
- Нима гап, ойи? - дедим.
- Фалончи эридан ажрашиб, тул қолган эди. Маблағ тўплаб, уй олиб берайлик деган эдик. Маблағ ҳам тўпладик, уй ҳам олдик. Лекин, ундан ҳам яхши хабар - эри билан ярашиб, уйига қайтибди. Энди пул тўплашга ҳисса қўшган қариндошлар билан маслаҳатлашиб ўтирибман. Ҳамма пул берганлар "Aллоҳ учун, кўнгилдан чиқариб берганмиз, бир муҳтожга, яхши бир жойга сарф этилсин" деб ётишибди. Нима қилсак экан... - деди онам ўйланиб.
Хаёлимга ярқ этиб хизматчи аёл, унинг айтган сўзлари келди...!
Онамга бўлган воқеани сўзлаб бериб, шароитини тушунтирдим.
Онам қайта телефон қила бошлади. Уларнинг барчасининг фикри шу фаррош аёлга уйни тортиқ қилиш бўпти!
Муаллима ҳикоясини тугатар экан, шундай дейди:
- Субҳаналлоҳ... Ўзим иштирок этган бу воқеа мен учун катта дарс бўлган эди. Aллоҳ таолога қаттиқ ишонч, унга чин боғланишнинг жонли намунасига гувоҳ бўлган эдим. Эрталаб хаёлпарастлигидан кулганим аёлни кечқурун етаклаб, уйни унинг номига ўтказиш ишларини бажариб юрар эдим...
Ла илаҳа иллаллоҳ...
Қалбнинг Aллоҳга чин боғланиши нақадар ажойиб, нақадар шукуҳли..
Шу билан бирга нақадар қийин... Қалбдан ўзгага бўлган боғланишни олиб ташлагандагина, сабабларга фақат сабаб назари билан қарагандагина ҳосил бўлади...
Aллоҳ таоло барчамизни қалбни чин боғлайдиганлардан, ҳақиқий таваккул қиладиганлардан қилсин..

Умму Амина

@HIKOYANEW