Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
29.5K subscribers
3.13K photos
3.75K videos
18 files
4.56K links
Чат @HIKOYANE

Дустлар Барчамизни Инсонийлик Туйгу Тарк Этмасин!!!

💵 Реклама👉 @kanallrekllama
Download Telegram
​​Қабрда бўладиган Савол жавоблар!

1)Роббинг ким?
1)Роббимиз Аллоҳ
2)Диннинг қайси?
2)Диним Ислом!
3)Пайғамбаринг ким?
3)Пайғамбарим Муҳаммад (С.А.В)!
4)Китобинг қайси?
4)Китобим Қуръони Карим!
5)Тилагинг нима?
5)Тилагим иймон!
6)Қибланг қайси?
6)Қиблам Каъбатуллоҳ!
7)Миллатинг қайси?
7)Иброҳим Халилуллоҳ миллати!
8)Мазҳабинг қайси?
8)Имоми Аъзам Абу Ханифа мазҳаби!
9)Дўстларинг ким?
9)Дўстларим чоҳор ёрлар!
10)Улар ким?
10)Абу Бакир Сиддиқ,Хазрати Умар,Хазрати Усмон,Хазрати Алидир!
11)Қачондан бери мусулмонсан?
11)Алъ-Мисоқдан бери!
12)Алъ-Мисоқ нима?
12)Аллоҳ таола руҳимизни яратиб улардан Вада олган кун!
13)Этиқодинг қайси?
13)Аҳли Суннат вал Жамоат этиқоди!
14)Кимни яхши кōрасан?
14)Аллоҳ таолани!
15)Ундан кейинчи?
15)Пайғамбаримиз Муҳаммад (С.А.В) ни!
16)Ундан кейинчи?
16)Ота-онамни!
17)Ундан кейинчи?
17)Барча мўминларни!
18)Сени ким яратган?
18)Аллоҳ таола!
19)Нима учун яратган?
19)Ўзига ибодат қилиш учун!
20)Ибодат дегани нима?
20)Ибодат Аллоҳнинг айтганлари
21)Иймон калимасини айт?
21)Ла илаҳа илаллоҳ Муҳаммадур Расулоллоҳ!
22)Маъноси нима?
22)Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад (С.А.В) унинг Элчиси эканлигига Гувоҳлик бераман!

Барча яқинингизга улашинг.


@HikoyaNew
​​Эй аёл

Эҳтимол эринг раҳбаридан танбеҳ эшитгандир;

Эҳтимол эринг ишхонасида камситилгандир;

Баъзида сени ва фарзандларини деб ҳаётини хавф остига қўяётгандир;

Уйга маошни тўла олиб бориш учун баъзида тушлик қилмай оч қолгандир;

Эрингга ғазаб қилишдан олдин танасидан қанча тер томганини бил;

Эрингга ғазаб қилишдан олдин кўзидаги чарчоққа боқ;

"Эр бўлгандан кейин ишлайди, боқади-да, унинг вазифаси" дейишга шошма.

Эрлик вазифамни, фарзандларимга оталик масъулиятимни ҳис қила оляпманми, уларга Динини ўргата оляпманми, Намозга чорлай оляпманми деб кўзидан дув-дув ёш қуйилгандир;

Ҳар бир оила бошлиғи оила аъзоларининг бахтли бўлишини, дунё ва охиратда нажот топишини истайди;

Унинг ожиз инсон эканини, у ҳам чарчашини унутма.

Эҳтимол бирор жойи оғриса ҳам оилам ножам бўлмасин деб айтмас.

Агар сен дугоналаринг, опа-сингилларингдек либос кия олмаётган бўлсанг, дарҳол эрингни айблама, сабрли бўл!

Унутма, оқила аёл модани деб эрини ўйламайдиган эмас, балки эрини деб модани ўйламайдиган аёлдир.

Аллоҳ таолодан оилангни саодатли этишини, сизларни ибодатда бардавом айлашини, Ўзидан ўзгага муҳтож қилмаслигини сўраб дуо қил!


@HikoyaNew
Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ дедилар:

«Бекорчилик ва бўш вақтдан унумли фойдаланмаслик банда учун энг зарарли нарсадир. Чунки қалб ҳеч қачон бекор қолмайди, балки (доим нима биландир машғул бўлади). Агар у қалбини фойдали нарса билан машғул бўлмаса, зарарли нарса билан машғул бўлиши муқаррар».

(Ториқул ҳижротайн, 281)


@HikoyaNew
#Тарбия

Қайси аёл қайнонасини ҳурмат қилса, ўз уйининг маликаси бўлади.
Қайси аёл эрини онасига оқ бўлишига сабаб бўлса, ўғлини уйлаганда ўша аламни ўз танида хис қилади.
Жазо амал жинсидан бўлади.

Шайх Аҳмад Исо Масоровий. @hikoyanew

@yahshilik_kanali 👈Чат
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бисмиллаҳ

Ассаламу алайкум ва рахматуллоху ва баракатух

Икки Дунё Сарвари, АЛЛОХ ТАОЛОга Хамду Санолар булсин!
МУХАММАД ПАЙГАМБАРИМИЗ Соллаллоху Алайхи Васалламга Дуруду Саловатлар булсин!

Янги отган Тонгимиз учун,
Янги бошланган Кунимиз учун
АЛХАМДУЛИЛЛОҲ

Барчангизга ҳалол ризқ, манфаатли илм ва эзгу амаллар кун давомида ҳамроҳ бўлсин!

Бугунги кунимиз хайрли, барокатли, машаққатсиз, сокин ўтсин!.
𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Барчамизга яна бир янги кун тонгидан бирга бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ!
Бу тонг дуонгизда сўраган орзу ниятларингизнинг барчасига Аллох етказсин!

Биласизми, қадрдон...
Сизнинг тонгги табассумингиз, илиқ мехрингиз кун давомида бўлажак мўжизаларга, яхши амалу, савобли ишларга замин яратади... Зеро, бундай амалларни ажр савоблардан тенг улуш хам вада қилинган. Шундай экан, яқинларингизга яхши кайфият ва мехр улашишда давом этинг, улардан узоқлашманг!
Қадрдон, дунё ғамларини четга сурингда, икки дунё саодатига элувчи мақсадларингиз томон интилинг. Сизга омад ёр, Аллоҳ мададкор булсин!
𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 |


@HikoyaNew
Жазирама ёзда ҳижоб кийиш жуда ноқулай, рўмол ичида иссиқлик ва терлашни сезасиз, ҳақиқатдан ҳам қийинчилик.

Бошқа қизларни ёзги кийим кийиб юришганини кўрасиз, сиз эса абаяларингизда терлаб юряпсиз лекин валлоҳи опаларим агар Аллоҳ сизлар билан фахрланишини билсангиз эди! Тасаввур қилинг, сиз чидаб бўлмас жазирамада ҳижобда юрганингизда, Аллоҳ таоло , ўзининг нафси ва ёзнинг жазирамасига қарши курашаётган бу мусулмонни кўриб, юқоридан сизга фахр билан қараб турибди !! Айтинг-чи, оламлар Парвардигори сиз билан фахрланишидан ҳам буюкроқ нима бор?!

Кўчада сайр қилиб юрганингизда, одамларга номаълум фаришталар сизни кўриш учун йиғилишларини биласизми? Дарҳақиқат, бу қанотли махлуқотлар Аллоҳ таолога сизларни яратишини эълон қилганида: «Ер юзида қон тўкадиган ва бузғунчилик қиладиган инсонни яратасанми?» дедилар. Аллоҳ нима деб жавоб берди? У айтди: "Мен сиз билмаган нарсани биламан" ва энди нима учун сизни барча қийинчиликларга қарамай, унга итоат қилаётганингизни кўришганда улар ҳам билдилар ва ҳайратда қолдилар.

Бир куни бир муслимадан сўрашди: "Сиз бу ҳижобда исимайсизми?" Ва у жавоб берди: "Агар билсангиз, дўзах олови иссиқроқдир!" Дарҳақиқат синглим дўзахга бир марта қарасанг, уйда бўлсанг ҳам ҳижобда бўлардинг! Агар Аллоҳ сиз учун тайёрлаб қўйган ажрларни билсангиз, менга ишонинг, бундан ҳам кўпроқ кураш олиб боришни хоҳлар эдингиз

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Охир замонда бир мусофирнинг савоби 50 саҳобийга тенгдир" дедилар, нега биласизми? Чунки биз энг ёмон замонда яшаяпмиз ва фитна ҳамма жойда ва бунинг устига Исломга қарши курашаётганлар ва уни йўқ қилиш устида ишлаётганлар, лекин таслим бўлмаган ва Аллоҳга содиқ қолган мўминларнинг кичик тоифаси бор. Қанчалик оғир бўлсада ва шунинг учун улар охиратда ҳурматга сазовор бўладиган алоҳида инсонлардир, сиз улардан бири бўлишни хоҳламайсизми?

Эй опаларим, эй Оиша ва Хадичанинг қизлари! Эй Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам умматининг қизлари, сизлар жаннат маликасисизлар, шунинг учун жанг майдонида қолинглар ва курашинглар!! Ҳеч қачон душманингизга таслим бўлманг! Кучли бўлинг! @hikoyanew
Эркак аёлини ,,қуёшим" деб чакирса, аёл офтобдайин нур сочади, офтобдайин чарақлайди.🌞

,,Севгилим" деса, аёл унга бор муҳаббатини бахш этади.

Назокатли ,,малагим"деб атаса, эркакни нозик туйғуларга кўмиб ташлайди.😍

Эркак ҳеч нарса демаса, аёл хам лоқайд бўла бошлайди.

☝️Ҳаммаси жуда оддий:
Аёллар эркакнинг туйғуларига яраша жавоб қайтаришади....

••••🌷💕🌷💕🌷💕•••
𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦


@HikoyaNew
Ҳар бир аёлнинг ҳаётдаги энг муҳим ва энг масъулиятли вазифаси бу оналик. Болани туғиш билан иш битмайди, унга гўзал тарбия бериш. Тавҳидни ўргатиш биз оналарнинг бурчимиздир!

Бурчини содиқлик билан бажарган аскар тақдирланганидек, биз оналар ҳам фарзандларимизга шариат ходими ўлароқ чин исломий тарбия берсак,
ин шаа Аллоҳ, жаннат билан тақдирланамиз!

Бунга кичик бир мисол, Қуръонни ёдлаган киши жаннатда ота-онасига тож кийдиришидир. Агар фарзандингиз илмига амал қиладиган олим, жамият учун керакли инсон бўлиб етишса-чи?

Шунинг учун ҳам биз оналар ҳамиша чин муслима аёл бўлиб, ўзимиз ва фарзандимиз тарбиясига бефарқ бўлмаслигимиз керак.
​​Erning ayoliga maktubi

Ey rafiqam...
Menga sening shirin va ohista shivirlashlaringni eshitishni xush ko'radigan erkak, deb qaragin. Menga, sen xohlagan paytingda pul beradigan, pul sarflovchi mashina, deb qarama. Menga, to ehtiyojing tushadigan vaqtgacha tashlab qo'yadigan bir buyumingdek qarama.
Mendan senga faqat yaxshi so'z yetishini va senla go'zal ishrat qilishni xohlashimni maqsad qil.
Bilginki, men «Qorun» emasman. Qasrlar va mulklarga egalik qilmayman.
Sirlarimni qo'shnilaringga va dugonalaringga fosh qilma. Sen mening qudug'im va yopinchig'im bo'l.
Men bilan so'zlashishing qichqiriq bolmasin. Meni chaqirishing qag'illash kabi bolmasin. Men sen bilan qanday bo'lishimni istasang, sen ham men bilan xuddi shunday bo'l.

Ey rafiqam…

Bu dunyo hayoti hoy-u havaslar, yo'ldan urguvchi narsalar, ayollar, dilxushliklar va fitnalardan iborat. Shu sabab sen men uchun ularning hammasidan afzal bo'l. Meni haromdan saqla.
Yaratilishing va axloqingda go'zal bo'lginki, nazarim sendan boshqasiga tushishidan behojat qil. Mulkimni va farzandlarimni asragin. Jismingdagi maftun qiladigan yerlaring omonatdir.
To'y va munosabatlarda faxrlanib, ularni mendan boshqasiga ko'rsatma.
Yolg'izligimda yonimga kel va menga oshiqlar kabi so'yla… Yolg'izlik vijdonni o'ldirur.

Ey rafiqam…

Menga itoatkor bol. Qachonki seni chaqirsam, labbay deguvchi bo'l. Qachonki senga so'zlasam, gaplarimga quloq solguvchi bo'l. Sha'nimni saqlovchi bo'l… Farzandlarimga go'zal tarbiyachi bol… To'ylarga ziynatlanganing kabi men uchun ham ziynatlan. Uydan tashqariga chiqqaningda kiyinganingdek, men uchun ham kiyin. Meni shodlik va tabassum ila qarshila, xuddi qo'shnilaring va dugonalaringni qarshilagandek. Ba'zida dunyo men uchun torayib, sherdek bo'kirishim, dengizdek mavj urishim mumkin. Shunda patlarini tushirgan kaptardek yumshoq bo'l va muloyimlik bilan g'azabim olovini o'chirgin. Nabiy sollallohu alayhi vasallamning ayollaridan o'rnak ol…

Ey rafiqam…

Dunyo dengiz, oxirat sohil va qayiq taqvodir. Insonlar esa safardadirlar. Mening haqqimda Allohga taqvo qil.
Ey rafiqam, sendan iltimos…
Senga bo'lgan muhabbatimni nafratga aylantirma. Senga bo'lgan sadoqatimni adovatga aylantirma. Senga bo'lgan hurmatimni hurmatsizlikka aylantirma. Meni eshit, jahling chiqmasin.
Agar huzuringda o'zim uchun joy topa olganimda, sendan boshqaning qalbidan joy qidirmas edim.
Xonadon va farzandlarning g'amlaridan hamda tugamas talablaridan uzoq bo'lgan, o'zimizga xos bir burchakda vaqti-vaqti bilan ko'rishib turganimizda, do'stlarim huzurida bedor bolib, o'yin kulgu qilmas edim. Agar sendan oshiqlar so'zini tinglaganimda, quloqlarim sendan boshqasiga moyil bo'lib, zavqlanib sakramas edim. Men uchun bir kungina boyligim bo'lsang, boshqa boyliklarni aslo qidirmas edim.

So'ngi so'zim…
Sen jamiki yaratilganlarning sayyidi Muhammad alayhissalom aytganlaridek bo'l:
"Ayollarning qandog'i eng yaxshisidir", deyildi U Zotga.»
«Qachon nazar solsa, surur bag'ishlaydigani. Qachon amr qilsa, itoat qiladigani va eriga o'z jonida va molida u yoqtirmaydigan narsa ila xilof qilmaydigani», dedilar.
Allohim, holimizni isloh qilgin, bizga baxtiyor oilaviy hayotni in`om qilgin, omiyn……🤲


@HikoyaNew
Аллоҳ азза ва жалла бу умматга ўтган барча умматлардан оз умр берди,

Лекин бу умматга оз кунлардаги солих амалларига,
аввалгилар узоқ умр кўриб етолмаган ажрларни беришни ваъда қилди.

Мана шундай кунлардан бири

Мухаррам ойини ўнинчи кунидир

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам

Мухаррам ойини ўнинчи куни тутилган рўза, аввалги йилни гунохларига каффорат бўлади деб умид қиламан деб,
ўзлари ўша куни рўза тутдилар.

Кейинги йилга етсам тўққизинчи мухаррамни ҳам қўшиб тутаман дедилар,

Лекин умрлари кейинги Мухаррамга етмади.

Мана шу кунларга етиш Сизга насиб қилса албатта Росулингизга эргашиб рўзадор бўлинг

⭕️Бу йилни
9~чи Мухаррами

📌7~АВГУСТ~ЯКШАНБА

💎Ашуро~ўнинчи куни эса

📌 8~АВГУСТ ДУЙШАНБА
кунга тўғри келади

Бир йиллик хатоларингизни ўчириб юборадиган кунларда рўзадор бўлиб,
иссиқ кунда муздай сувдан,
оч қолиб таомдан тийилганингиз учун Сизга

Жаннатларни муздай шарбатию, лаззатли таомлари хозирланади

Дунёни оз кунларида қийналиб бўлсада

Охиратдаги абадул~абад рохат ҳаётга етиб олинг.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#tafakkur_uchun
#aql_egalariga

Yaxshilab diqqat bilan e'tibor berib ko'ring ! Naqadar buyuk zotni bandasi ekaningizni his qilasiz !!!

Alhamdulillah !

ALLOHU AKBAR
ALLOHU AKBAR
ALLOHU AKBAR

VA LILLAHIL HAMD ! LA HAVLA VALA QUVVATA İLLA BİLLAH !

ALLOH BUYUKDİR ALLOH BUYUKDİR ALLOHU BUYUKDİR VA HAMD ALLOHNİKİDİR

Robbimiz buyuksan yaa Rabbim !
Bizlar ojizmiz !!
​​ТАҲОРАТ ДУОЛАРИ

- Таҳорат бошланиб, икки қўл ювилаётганда қайси дуо ўқилади?

Ушбу дуо ўқилади:

🤲 «Алҳамду лиллаҳиллази жаъалал маа таҳуран вал ислама нуран».
Маъноси: «Сувни ҳам, Ислом динини ҳам поклик манбаи қилиб яратган Аллоҳга ҳамдбўлсин».

Оғиз чайилаётганда ушбу дуо ўқилади:
🤲 «Аллоҳумма таҳҳир накҳати ва асқини мин ҳавзи набийика».
Маъноси: «Илоҳим, оғзимни пок қил, Пайғамбар ичган «Ҳавзи кавсар» сувидан ичишни насиб эт».

Бурунга сув тортилаётганда ушбу дуо ўқилади:
🤲 «Аллоҳумма ариҳни роиҳатал жаннати ва ла туриҳни роиҳатан-нари».
Маъноси: «Илоҳим, жаннат ҳидидан баҳраманд эт, дўзах исидан нари тут».

Юз ювилаётганда ушбу дуо ўқилади:
🤲 «Аллоҳумма баййиз важҳи би нурика явма табяззу вужуҳу улаика ва ла тусаввид важҳи явма тасвадду вужуҳу аъдоик».
Маъноси: «Илоҳим, севимли бандаларинг юзлари пок ҳолатда турувчи куни менинг юзимни ҳам ёруғ қил. Гуноҳкорлар юзи қора бўлгувчи кундан асрагил”.

Ўнг қўл ювилаётганда ушбу дуо ўқилади:
🤲 «Аллоҳумма аътини китаби биямини ва ҳосибни ҳисабан ясирон».
Маъноси: «Илоҳим, қиёмат куни амалларим ёзилган дафтарни ўнг тарафимдан бериб, ҳисобимни енгиллатгин».

Чап қўл ювилаётганда ушбу дуо ўқилади:
🤲 «Аллоҳумма ла туътини китаби бишимали ва ла мин варои зоҳри ва ла туҳосибни ҳисабан шадидан».
Маъноси: «Илоҳим, амаллар ёзилган дафтарни чапимдан ҳам, ортимдан ҳам бермагил, қаттиқ ҳисоб-китоб қилмагил».

Бошга маш тортилаётганда ушбу дуо ўқилади:
🤲 «Аллоҳумма ғашшини бироҳматика ва анзил ъалайя мин барокатика”.
Маъноси: «Илоҳим, Ўз раҳматинг билан бошимни силагин, устимга баракотларингни ёғдиргин».

Қулоққа маш тортилаётганда ушбу дуо ўқилади:
🤲 «Аллоҳумма ижъални миналлазина ястамиъунал қовла фаяттабиъуна аҳсанаҳу».
Маъноси: «Илоҳим, мени яхши сўзларга тобеъ қилгил ва эргаштиргил».

Бўйинга маш тортилганда ушбу дуо ўқилади:
🤲 «Аллоҳумма аътиқ рақобати минаннари ваҳфазни минассалосили вал ағлали».
Маъноси: «Илоҳим, мени дўзах азобидан асрагил ва занжирларда судрамагил».

Ўнг оёқ ювилаётганда ушбу дуо ўқилади:
🤲 «Аллоҳумма саббит қодамайя ъалас сироти явма тазиллу фиҳил ақдаму».
Маъноси: «Илоҳим, қиёматда – оёқлар тойгувчи кунда оёқларимни тойдирмагил».

Чап оёқ ювилаётганда ушбу дуо ўқилади:
🤲 «Аллоҳумма ижъал саъйи машкурон ва занби мағфурон».
Маъноси: «Илоҳим, қилган ишларимни савоб йўлига бургил ва гуноҳларимни авф этгил».

Таҳорат якунида ушбу дуо ўқилади:
🤲 «Аллоҳумма ижъални минат-таввобинал мутатоҳҳирина важъални мин ъибодикассолиҳиналлазина ла ховфун алайҳим ва ла ҳум яхзанун».
Маъноси: «Илоҳим, мени Ўз тарафингга юзланувчи покиза инсонлар сафига сол, қиёмат куни яхши бандаларинг қаторида қўллагил, азоблардан асрагил».

«ИБОДАТИ ИСЛОМИЯ» китобидан

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!


@HikoyaNew
🌹Бўш вaқтингизни aёлингиз билaн суҳбaтлaшишгa сарфланг;

🍃Энг яxши xoтирaлaрингиз aёлингиз билaн биргa бўлишини ҳaр дoим ёддa сaқлaнг;

🌺Oтa-oнaсини зиёрaт қилишгa аёлингизни oлиб бoринг;

🍃Аёлингиз нoмaҳрaм эркaклaрга бемалол aрaлaшиб юришигa йўл қўймaнг;

🌸Ортиқчa рaшкдaн сaқлaнинг;

🍃Сизгa нисбaтaн қилгaн xaтoлaрини кeчиринг;

🕊Энг aввaл бир нeчa мaртa билвoситa, кейин бeвoситa нaсиҳaт қилинг;

🌹Аёлингизнинг фaқaт кaттa xaтoлaринигинa ҳисoбгa oлиб қўйинг;

🍃 Хaтo қилишидaн қaтъи нaзaр, унинг бaрчa яxшиликлaрини ёддa тутинг;

🌼Аёлингизни яxши oвқaт қилмaгaни учун тeргaмaнг, чунки Расулуллoҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тaoм ҳaқидa ёмон гапирмaгaнлaр;

🍃Хaтoсини aйтишдaн oлдин унгa билвoситa билдиришгa ҳaрaкaт қилинг. Тўғридaн-тўғри aйтишдaн кўрa мана шуниси aфзaл;

🌺Аёлингизга қaттиқ бoтадиган сўзлaрни гапирманг;

🍃Ғaзaбингиз кeтишини кутинг. Чунки бу, ўзингизни мувoзaнaтдa тутиб туришгa ёрдaм бeрaди.

“Бахтли ҳаёт сари” китобидан.
🌿🌿🌿🌿🌿🌿
Аёл макри

Бир киши йўлда кетаётиб, бир қудуқ ёнида турган аёлга дуч келди. Киши унга яқинлашди. Аёл қўрқиб кетди.

Шунда эркак: “Қўрқма! Сендан бир нарсани сўрамоқчиман. Аёл макри нима?” деди.

Аёл бир оз ўйланиб турди-да, кейин дод солиб йиғлай бошлади. Унинг овозини бутун қишлоқ эшитди. Эркак қўрқа-писа аёлдан нега бундай қилганини сўради.

Аёл: “Овозимни қишлоқ аҳли эшитиб, бу ерга келишсин ва сени ўлдиришсин деб шундай қилдим”, деди.

Эркак: Сендан макр ҳақида сўрадим, холос-ку! Ёмон ниятда бирор гап айтдимми?” деди.

Шунда аёл ўрнидан турди-да, бир челак сувни ўз устидан қуйди. Эркак унинг бу ишидан ажабланди. Ундан нега бундай қилганини сўради. Аёл энди гапирмоқчи эди, қишлоқ аҳли келиб қолди. Эркак улардан қўрқиб, “Булар ҳозир мени ўлдиришса керак”, деб ўйлади.

Аёл қишлоқ аҳлига: “Сув олмоқчи бўлиб қудуққа энгашган эдим, бехосдан унга тушиб кетдим. Бу одам мени қутқарди”, деди.

Одамлар бояги кишига ташаккур айтиб, унга кўп совға-саломлар инъом этдилар. Эркак аёлдан нега шундай қилганини сўради.

Аёл: “Аёл макри мана шунақа бўлади. Агар унга озор берсанг, сени ўлдиради. Агар у рози бўлса, сени бахтли қилади”, деб жавоб берди.
Мусулмон мамлакатларнинг ақидавий ва фиқҳий мазҳаблари:

🇮🇳 Ҳиндистон - Мотуридий, Ҳанафий
🇸🇦 Саудия Арабистони - Салафий
🇸🇾 Сурия - Ашъарий, Шофеъий
🇹🇷 Туркия - Мотуридий, Ҳанафий
🇲🇦 Марокаш - Ашъарий, Моликий
🇧🇩 Бангладеш - Мотуридий, Ҳанафий
🇧🇳 Бруней - Ашъарий, Шофеъий
🇧🇦 Босна - Мотуридий, Ҳанафий
🇦🇫 Афғонистон - Мотуридий, Ҳанафий
🇦🇿 Озарбайжон - Шиа
🇮🇶 Ироқ - Шиа
🇵🇸 Фаластин - Ашъарий, Шофеъий
🇵🇰 Покистон - Мотуридий, Ҳанафий
🇾🇪 Яман - Ашъарий, Шофеъий
🇲🇨 Индонезия - Ашъарий, Шофеъий
🏴 Қурдистон - Ашъарий, Шофеъий
🇸🇴 Сомали - Ашъарий, Шофеъий
🇸🇩 Судан - Ашъарий, Шофеъий
🇮🇷 Эрон - Шиа
🇲🇾 Малайзия - Ашъарий, Шофеъий
🇱🇧 Ливан - 1/4 Ашъарий ва 1/4 Шиа
🇲🇷 Мавритания - Ашъарий, Моликий
🇹🇳 Тунис - Ашъарий, Моликий
🇲🇱 Мали - Ашъарий, Моликий
🇦🇱 Албония - Мотуридий, Ҳанафий
🇱🇾 Ливия - Ашъарий, Моликий
🇩🇿 Жазоир - Ашъарий, Моликий
🇪🇬 Миср - Ашъарий, Моликий
🇺🇿 Ўзбекистон - Мотуридий, Ҳанафий
🇰🇬 Қирғизистон - Мотуридий, Ҳанафий
🇹🇯 Тожикистон - Мотуридий, Ҳанафий
🇰🇿 Қозоғистон - Мотуридий, Ҳанафий
🇹🇲 Туркманистон - Мотуридий, Ҳанафий

Абдуллоҳ Раҳим.
#тафаккур
АКСИРИШ.

Ҳинд олимларидан профессор Насруллоҳ Хон ҳазратлари айтадилар:
“Бир Англиялик доктор мусулмонларнинг Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг:
“Бирор мусулмон аксирса ва "Алҳамдулиллаҳ" деса, унинг ёнида ўтирган мусулмон "Ярҳамукаллоҳ",-десин,
аксирган эса яна жавобда:
«Йаҳдикумуллоҳ» десин деган ҳадиси шарифларини ўқиб, ўйлаб қолди:

«Бир оддийгина иш учун шунча дуо ўқишнинг сабаби нима?».
У тадқиқот олиб борди ва шу нарса маълум бўлдики, шунча дуо ўқиш ортиқча, беҳуда иш эмас, балки Аллоҳ таолога шукрдир. Чунки тадқиқотдан шу нарса юзага келдики, баъзан инсон миясининг қон томирида ҳаво туриб қолади.

Аллоҳ таоло уни чиқариб юбориш учун бир босимни жорий қилган.Шундай қилиб, аксириш босими орқали, ўша ҳаво бурун йўлидан ташқарига чиқиб кетади.Агар ҳаво чиқмай, туриб қолса, инсон фалаж (шол) бўлиб қолиш хавфи бўлади. Шунинг учун аксирган инсон «Алҳамдулиллаҳ» дейиши, Аллоҳ таолога бу неъмат учун шукр қилиши керакдир.
“Бугунги сабоқ” китобидан.
----- ------ -------- ------- --------- -------- --------- --------

Кўпчилигимиз жамоат жойларида уялиб, тортинибми келган аксани ортга қайтаришга уринамиз.Ваҳоланки, аксириш қанчалик фойдали бўлса, уни қайтариб қолишнинг зарарлари ҳам оз эмас. Масалан, киши бир лаҳзада инфаркт бўлиб қолиши ёки вена қон томирлари ва ўпкаси кучли босимдан ёрилиши ё бўлмаса, мия томирларида тиқин юзага келиши оқибатида фалаж (инсулт) бўлиб қолиши мумкин. Демак, аксиришни қайтаришга ҳожат йўқ, фақат одобларига амал қилсак, кифоя.

Аксириш асносида кўзларнинг юмилиши ҳам биз учун катта неъматдир. Агар юмилмаганида, косасидан чиқарди.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Акса уриш Аллоҳ таолодан, эснаш эса шайтондандир. Шунинг учун, қачон бирортангиз эснаса, қўлини оғзига қўйсин! Агар (эснаган пайтда): “оҳ, оҳ” деса, шайтон унинг ичида кулади. Аллоҳ таоло акса уришни яхши кўради, эснашни ёмон кўради”, дедилар” (Имом Термизий ривояти).

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضْيَ اللهُ عَنْهُ ، عَنْ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَ سَلَّمَ قَالَ:

إِذَاعَطَسَ أَحَدُكُمْ فَلْيَقُلْ:الْحَمْدُ لِلَّهِ وَلْيَقُلْ لَهُ أَخُوهُ أَوْ صَاحِبُهُ :يَرْحَمُكَ اللَّهُ فَإِذَا قَالَ لَه :ُيَرْحَمُكَ اللَّهُ فَلْيَقُلْ :يَهْدِيكُمُ اللَّهُ وَ يُصْلِحُ بَالَكُمْ

رَوَاهُالْبُخَارِيُّ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирингиз аксирса, “алҳамду лиллаҳ”(Аллоҳга ҳамд бўлсин), деб айтсин. Унинг биродари эса, унга “ярҳамукаллоҳ” (Аллоҳ сенга раҳм қилсин), десин. Биродари унга “ярҳамукаллоҳ”, деб айтса, у “яҳдийкумуллоҳу ва юслиҳу балакум”(Аллоҳ сизларни ҳидоят қилсин ва ишларингизни ислоҳ қилсин), деб айтсин”, дедилар”. (Бухорий ривоят қилган.)
​​Асаларининг нечта қорни бор?

Наҳл (асалари) сурасида шундай оят бор:

يَخْرُجُ مِنْ بُطُونِهَا شَرَابٌ🍯...

"Унинг қоринларидан шароб (асал) чиқади.."

Нега Роббул ъизза қорин сўзини бирлик шаклида эмас кўпликда келтирди.
Маълум бўлишича асаларининг учта қорни бор экан. Гулдан олган шираси биринчи қоринга киради. Бир муддат тургач клапан очилиб иккинчи қоринга тушади ва шу ерда соф асалга айланади.
Иккинчи қорин охирида яна бир клапан бўлиб шу ердан асал заруратга қараб учинчи қоринга ўтади. Учинчи қоринда ошқозончаси бўлиб узоқларга учганда унга қувват бўлиши учун шу асалдан озуқаланади.
Уясига қайтиб келгач мўъжизанинг каттаси руй беради. Яьни асалари иккинчи қорнидаги барча соф асални оғзидан (оркасидан эмас) уянинг бўш жойларига қуя бошлайди.

أَفَلَا يَتَدَبَّرُونَ الْقُرْأنَ أَمْ عَلَى قُلُوبٍ أَقْفَالُهَا

Қуронни тадаббур-тафаккур қилмайдиларми ёки қалбларга қулфлари осилганми!?

♻️Бошқаларга ҳам юборинг!
Улашувчи ҳам амал қилганлик савобини олади, Ин Ша Аллоҳ!🤲🏻

Каналимизга обуна бўлинг⤵️
Муслима аёлнинг илм талаб қилиши

Муслима аёлларга эркаклардан кўра илмни талаб қилгувчироқ ва унга харисроқ бўлиши лозим бўлади. Аёл киши уй ишларини қилиши билан бирга қуръон ёдлаши, матнлар ёдлаши ва дарсларга боришида зарари йўқ.

Шуни билингки, илм олишда эркак билан аёлни ўртасида фарқ йўқ. Албатта Аллоҳ таъоло эркак киши билан динга фойда еткизганидек аёл киши билан ҳам фойда еткизади. Аёл киши биронта динни ўрганадиган одамни топмаса ҳам, у ўз уйида фарзандларига ўргатади. Гоҳида уларни ичидан умматга фойдаси тегадиган бир инсон чиқиши мумкин!

Муслима аёл - ҳам хотин, ҳам она, ҳам уй тарбиячиси, ҳам толиби илм бўлиши мухол иш эмас. Лекин бунга қатъий ирода ва қасд керак холос. Тавфиқ эса Аллоҳдандир.

© Ayollar hukmlari
Канал Админи тарафидан текширилган!!!!


Балажон жуда хам огир ахволда!!!

Ассалому алайкум Мехрибон ва Саховатли инсонлар

Мадинахон хозир 7 ойлик сиз саховатпеша инсонларнинг ёрдамига муҳтож қизалоқ ҳозирда сунъий кислород орқали нафас олиб келмоқда.Мадинахон хозирда реаниматсия булимида йотибди Шифокорлар қизалоқнинг бош миясида 2 та гематома аниқлашган ва айнан шунинг учун унда кучли гипоксия кузатилади.

Ҳали бир ёшга тўлмаган бўлса-да Мадинахон оғир дард билан курашмоқда, унинг ҳар бир даволаниши учун 8️⃣0️⃣0️⃣ 💲💰 маблағ кетмоқда. Хозирда йетарли маблаг йигилгани йук. 1️⃣ млн кам. оила дори дармонларига моддий томонлама кийналиб колишди ва сизлардан йордам сураб мурожат килишди

«Илтимос, Ватандошлар ака-ука, опа-сингиллар қўлингиздан келганича ёрдамингизни аяманг! Шу кизалок учун дуода бўлинглар!


UZCARD:8600120420293329
Ю Усманов

ХУМО:9860160124913916
Ю Усманов

Мурожат +998944435383

Илтимос Купни оз оздан бергани хам баракали болади.Ехсон егаларидан Аллох рози болсин🤲🤲