ҲАЁТ ФАЛСАФАСИ
31.7K subscribers
11K photos
1.35K videos
11K links
📖 ҲАЁТ ФАЛСАФАСИ - Ҳаёт ўргатади, лекин биз тезроқ!

𝐈𝐧𝐬𝐭𝐚𝐠𝐫𝐚𝐦: https://www.instagram.com/hayot_falsafa/profilecard/?igsh=aWRubXVqb2E1MWpx

𝐓𝐢𝐤𝐓𝐨𝐤: https://www.tiktok.com/@hayot_falsafasii?_t=8qRql2VGSNV&_r=1

📢 Реклама: @FalsafaReklama
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Эҳтимол, сафардан қолганинг яхшиликдир.
Эҳтимол, уйлана олмаётганингда ҳам баракот бордир.
Эҳтимол, бир мансабдан четлатилганинг манфаатдир.
Эҳтимол, фарзанд кўрмаётганинг сен учун хайрлидир.
«Эҳтимол, ёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхшидир. Аллоҳ билгувчидир.


@𝐇𝐚𝐲𝐨𝐭_𝐅𝐚𝐥𝐬𝐚𝐟𝐚𝐬𝐢
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кимдир сизни хафа қилди, яна кимдир эса сизга ёқмайди. Хўш қандай йўл тутиш керак? Сиз худди ҳаётингиз тарози палласида тургандек ҳаракат қилинг. Ўша сиз ёқтирмаётган одамни эса гўёки у умрини сўнгги кунларини яшаяпти деб ўйланг.

Ҳайрли тун, қадрдоним! Тунингиз осуда ўтсин! 🌙

💌 Энг яқин инсонларингизга юборинг!

@𝐇𝐚𝐲𝐨𝐭_𝐅𝐚𝐥𝐬𝐚𝐟𝐚𝐬𝐢
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг

Аллоҳнинг суйган бандасимиз, чунки гуноҳларимизга қарамай, яна тонгда уйғотди ва тавбага имкон берди.

Ассалому алайкум! Бошланаётган кунингиз қувончга тўла бўлсин!

💌 Энг яқин инсонларингизга юборинг!


@𝐇𝐚𝐲𝐨𝐭_𝐅𝐚𝐥𝐬𝐚𝐟𝐚𝐬𝐢
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📖 Камчилик...

Бошлиғим қаттиққўл, пасткашроқ одам. Ишимдан ҳар сафар қандайдир камчилик қидириш билан овора бўлиб юради. Унинг мақсади - ойнинг охирида ҳамма камчиликларимни юзимга солиб, мукофот пулидан маҳрум қилиш. Табиий хол, кесилган пул ўзига қолади. Ой давомида йўл қўйган камчиликларни рўйхатини тузиб боради. Шу сабабли имкон қадар ишга кеч қолмасликка ҳаракат қиламан.
Бугун эрталаб ҳар доимгидек соат 7:10 да уйғондим. Деразам ортидан келаётган товуш, жала қуйиб ётганидан ҳабар берди. Кайфиятим яхши, туриб ювиниб нонуштага ўтирдим. Соат 7:40 ларда отам қўнғироқ қилдилар:
- Яхшимисан?
- Ассалому алайкум дада, яхши дам олдингизми? (ҳайрон бўлдим, бундай вақтда хеч қўнғироқ қилмас эдилар)
- Ва алайкум ассалом, яхши. Ишга соат нечада кетасан?
- Тинчликми?
Отам ҳижолат бўлиб:
- Кўчани қара, ёмғир қуйиб ётибти, ишхонамга олиб бориб қўясанми дегандим?
Отамнинг уйлари билан менинг уйим ораси 2 км.
Ўғлим ва қизимни аёлим уйғотиб, кийинтираётган эди. Ёмғирда юришмасин деб боғчасига ташлаб ўтмоқчи эдим.
Ичимда отам бошқа бир йўлини топишларини истадим. Аммо яна истагимдан нафратлана бошладим. Ишга кеч қолишим керак эмас. Бу ёқда фарзандларим, у ёқда отам…
- Ҳўп майли, бориб қўнғироқ қиламан, тушарсиз.
- Шошилма яна, ишга 9:00 гача борсам бўлади.
«Хехе дада, мен ҳам ишга 9 гача боришим керак» дегим келди. Бироқ қайси аблаҳ отасига бундай муомала қилади деб «ҳўп» дедим.
Йўлга кетадиган вақтни ҳисоблаб кўрдим. Фарзандларимни боғчасига, отамни ишхоналарига элтиб қўйиб, ўзим бошлиғим олдига етиб боришимни инобатга олган ҳолда, уйдан соат 8:10 да чиқишга аҳд қилдим.
Болаларни биласиз, қизиқувчан бўлади. Машинада кетадиган бўлса- да, соябонини сўраб қўйишмади. Ахир кўчада ёмғир-ку. «Логика прямой» ишлайди. Подъездан чиқишдан олдин, машинагача 5 метр бўлса-да, қизим соябонини очиб беришимни сўради. Сўнг ўғлим ҳам соябонини узатди. Иккаласи кўчага чиқишди, ёмғир уларни эркалай бошлади. Машина қизиб олгунча, мен сигарет чекиб, кузатиб турдим. Шунда ўғлимга ҳазилона гап қилдим:
- Бу ерга кел, Хусрав, менинг соябоним йўқ-ку?! Мени машинагача олиб бориб қўй.
- Э йўқ, боғчага кеч қоламанку, деди кулиб.
Подъездан чиқаётганимда, катта бир томчи бўйнимни орқасига тушди. Ёқимсиз ҳолат, тўғрими? Машинага болаларимни соябонларини йиғиб ўтказгунимча ҳам ёмғирни тагида қолдим. Баттар ёқимсиз ҳолат. Машинага ўтириб, ўғлимга юзландим. Ўзи билан ўзи овора, синглисига бир нималарни кўрсатиб ўтирибди. Боғчага келдим, қизим раҳмат деб тушди. Ўғлим индамай, боғчасига қизиқиб кириб кетди. Бола-да.
Отамни олдим, йўлда чиройли суҳбат қурдик. Оиламиз, укаларим, умуман ҳаёт ҳақида анча гаплашиб кетдик. Бош фарзанд бўлганим ва алоҳида яшаганим учун, мен билан кўп мавзуларда маслаҳатлашадилар. Ишлаётган жойим ёмон эмас. Отам бўлмаганда бу ерда ишламас эдим. Умуман кўп майдалашмайман, менинг борлигим отамнинг борлигидан.
Отам ишхоналари ёнига келиб тўхтадим. Машинадан тушаётиб, менга «раҳмат ўғлим» дедилар. Сочларидаги оқларни энди кўрдим, худо гувоҳ. Отам бу сўзни умуман айтишлари керак эмас эди…
Ишга кеч қолдим. Бошлиғим саломимга алик олмади ҳам. Ўзим учун тушундим.
Буюк бир ҳикмат йўқ бу ерда. Шунчаки ўғлим ёмғирда қолишини истамадим. Отамга ҳам йўқ дея олмадим.
Ўғлим индамай кетди.
Отам миннатдор бўлдилар
...

@𝐇𝐚𝐲𝐨𝐭_𝐅𝐚𝐥𝐬𝐚𝐟𝐚𝐬𝐢 - Ҳаётни ўзгариш нуқтаси
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
АЛ ҚАСОСУ МИНАЛ ҲАҚ

Бир киши қассоб бўлиб ишларди. Тонгдан олдин жонлиқларни сўяр, қуёш чиққанда дўконини очар, куни шундай ўтарди. Кунларнинг бирида шомдан кейин уйига қайтаркан, эшикни қоқмасидан олдин, қоронғу, панароқ жойда қичқириқ эшитди. Шошилганча ўша ерга борди. Қараса, бир одамни пичоқлаб кетишибди. Қассоб пичоқни ундан суғириб олди. Ёрдам бериш мақсадида у одамни кўтарди. Унинг танасидан селдек оқаётган қон уст - бошини булади. Бир неча дақиқа у вафот этди. Ҳеч қанча ўтмай оломон йиғилди. Қассобнинг қўлидаги пичоқни кўриб уни қотилга чиқаришди. Қўлга олинди. Маҳкамада суд бўлиб ўтди. Уни ўлимга ҳукм қилишди.

Ўлим ижро этиладиган жойга келтирилганда у бор овози билан бақириб деби:
- Эй халойиқ, Аллоҳга қасам, мен бу одамни ўлдирмадим. Аммо, бундан йигирма йил олдин бир инсоннинг ҳаётига зомин бўлганман. Мен одамларни у соҳилдан бу соҳилга элтувчи қайиқчи эдим. Бир куни қайиғимга бир гўзал қиз онаси билан бирга ўтирди. Унга маҳлиё бўлдим. Орадан икки - уч кун ўтиб яна келишди. Уни тез - тез кўрадиган бўлдим.

Нигоҳларимиз тўқнаш келар, бир - биримизга илиқ туйғулар пайдо бўлганди. Совчи қўйдим. Отаси фақирлигим сабаб менга қизини муносиб кўрмади. У қиз ва онасини қайтиб қайиғимга ўтказмади. Уни умуман кўрмадим.

Орадан чамаси уч йил ўтди. Бир куни қайиғимга ёш аёл бир ярим, икки ёшли гўдак билан ўтирди. Қайиқ эшкагини эшарканман, тўсатдан кўзим у аёлга тушди. Ҳа, бу ўша, менинг маҳбубам эди. Хурсанд бўлиб кетдим.
- Қани аҳдга вафо, мени эсладингми? - дедим.
- У кўзларимга қарамай, мен турмушга чиқдим. Бу менинг ўғлим - деди.

Аламим, ҳасадим келиб кетди. Ғафлат кўзларимни қоплади. Унга яқинлашдим. У қичқириб:
- Аллоҳдан қўрқинг! - деди. Ўзини ҳимоялашни бошлади. Боласи ҳам йиғлай бошлади. Кўзларим болачага тушди - ю уни забт кўтариб дедим:
- Айтганимга хўп, дегин, бўлмаса боланг ўлади!
Боланинг бошини сувга тиқдим. У типирчилай бошлади. Сўнг чиқардим. Аёл қўли билан кўзларини юмиб олар, лекин иффатсизликка рози бўлмасди. Охирги бор ундан сўрадим, рози бўлмади. Боласининг бошини оёқ - қўллари ҳаракатсиз қолиб, жони узилгунига қадар сувга тиқдим. Жасадини сувга отдим. Навбат аёлга келганди. Уни ҳам рўмолини ечиб сочидан ушлаб бошини сувга тиқдим. Шу зайлда қийнаб ўлдирдим. Сувга улоқтирдим. Бу ишимни ҳеч ким, бирор зоғ кўрмади.
Вақтлар ўтди, ҳеч ким аёл ва болани суриштириб келмади.
Ўзимга ўзим жазодан қутилдим деган эдим ўшанда.

Лекин, кўриб турган Яратгувчи ҳаммасидан хабардор экан.
Мана кўриб турганингиздек барибир жазоми оляпман.
Бегуноҳ кишиларни умрига зомин бўлган эдим. Бегуноҳ бўла туриб ўлдириляпман.

Ўлим ижросини кўргани келган одамлар йиғлашди. Сўнг у қатл қилинди.

Эй азизлар! Нима қилсангиз қилаверинг, барибир ўзингизга қайтади.
Хоҳ яхшилик, хоҳ ёмонлик.


@𝐇𝐚𝐲𝐨𝐭_𝐅𝐚𝐥𝐬𝐚𝐟𝐚𝐬𝐢
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қоронғи вақтларда қалби ёруғ инсонлар тез кўзга ташланишади.

Ҳайрли тун, қадрдоним! Тунингиз осуда ўтсин! 🌙

💌 Энг яқин инсонларингизга юборинг!


@𝐇𝐚𝐲𝐨𝐭_𝐅𝐚𝐥𝐬𝐚𝐟𝐚𝐬𝐢