ҲАЁТ ФАЛСАФАСИ
29.2K subscribers
10.5K photos
1.16K videos
10.2K links
🍃 Ҳаётда ҳеч нарса тасодиф эмас. Сиз айнан керакли вақтда керакли жойдасиз!

📖 ҲАЁТ ФАЛСАФАСИ - Ҳаёт ўргатади, лекин биз тезроқ!

👥 Обуна бўлиб қўйишни унутманг!

📢 Реклама хизмати: @ReklamaFoydalik
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Келажак - унга ҳозирдан тайёргарлик кўраётганларга тегишли.

©️ Малколм Икс


@𝐇𝐚𝐲𝐨𝐭_𝐅𝐚𝐥𝐬𝐚𝐟𝐚𝐬𝐢 - Ҳаётни ўзгариш нуқтаси
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Роббим! Сен билан учрашишга ҳеч нарса тайёрламаган ҳолимда умрим тугаб қолишидан қўрқаман.
Аллоҳим! Муроду мақсадим Сени рози қиладиган амаларни қилиш бўлсин, қалбимни Сени норози қиладиган ишлардан буриб қўйгин!

«اِلَهِي أَنْتَ مَقْصُودِي وَرِضَاكَ مَطْلُوبِي»

Илоҳим! Ўзингсан мақсадим, ризоингдир матлабим.

@𝐇𝐚𝐲𝐨𝐭_𝐅𝐚𝐥𝐬𝐚𝐟𝐚𝐬𝐢 | Ислом фалсафаси ва хикматлар
Қалбингга Аллоҳнинг муҳаббатини чизиб ол, шунда унинг изи аъзоларингда намоён бўлади.

@𝐇𝐚𝐲𝐨𝐭_𝐅𝐚𝐥𝐬𝐚𝐟𝐚𝐬𝐢
​Дуолар фақат бизни қамраб оладиган даражада кичик таъсирга эга, деб ўйлаш энг катта хатодир. Энг гўзал дуо бошқаларни ҳам ўз ичига олган дуодир. Бундай дуолар тезроқ қабул бўлади. Аллоҳ таоло бундай дуоларни қабул қилади...

©️Билол Живалек (Дард этма, сабр эт) китобидан

@𝐇𝐚𝐲𝐨𝐭_𝐅𝐚𝐥𝐬𝐚𝐟𝐚𝐬𝐢 | Ислом фалсафаси ва хикматлар
ОРҚАГА ТАШЛА

Бир йигит бувасига арзи ҳол қилди:
– Ҳаёт зиддиятларга тўла. Сизнинг эса доим кайфиятингиз чоғ. Хафа бўлганингизни, бировдан ранжиганингизни кўрмайман. Сизга ўхшашга шунча ҳаракат қилсам ҳам, уддасидан чиқолмаяпман.
Оқсоқол бир зум ўйланиб, деди:
– Келишиб олайлик, ҳар сафар кимдандир ё нимадандир норози бўлганингда менга битта тош олиб келасан.
– Қанақа тош?
– Фарқи йўқ. Хоҳишингга қараб кўтариб келавер.
Йигит бувам шунақа қилиб ўзини овутаркан-да, деб ўйлади-ю, унинг гапини икки қилгиси келмади. У ёки бу вазиятдан дили хира тортганда шартни бажарди.
Кунлардан бирида қария набирасини чақириб, хона бурчагида турган оғзи боғлиқ қопга ишора қилди:
– Анавини кўтар-чи.
Йигит қопни елкасига ортмоқлади. Ўзиям оғиргина экан, букчайиб қолди.
– Қаерга олиб бориш керак? – сўради зўрға нафас олиб.
– Ҳеч қаерга, ўзинг билан олиб юрасан. Ўтирсанг ҳам, турсанг ҳам зинҳор елкангдан қўйма.
Йигит қариянинг гапини тушунмай бир муддат каловланиб турди-да, кейин қопни елкасидан ташлаб юборди. Ичини очиб қараса, ўша ўзи йиғиб келган катта-кичик, қинғир-қийшиқ тошлар.
– Шуям ҳазил бўлдими, бува! Бу зилдай матоҳни кўтариб юришнинг кимга кераги бор?! – деди йигит ранжиган оҳангда.
Қария меҳр билан набирасининг елкасини силади.
– Тўғри айтасан, болам, бу юкнинг ҳеч кимга кераги йўқ. Ранж-аламга тўла кўнгилнинг ҳам ана шу қопдан фарқи бўлмайди. Хотирада сақланиб қолган дилхиралик фойдасиз юк мисоли, кишини эзиб ташлайди, қаддини букади, бора-бора қалбини ғуборга тўлдиради. Уни орқага ташлаб яхши қилдинг.

@𝐇𝐚𝐲𝐨𝐭_𝐅𝐚𝐥𝐬𝐚𝐟𝐚𝐬𝐢
Ҳижолат бўлмай қўяверинг на оғриқ сезадиган тана, на оғрийдиган дил қолди менда.

@𝐇𝐚𝐲𝐨𝐭_𝐅𝐚𝐥𝐬𝐚𝐟𝐚𝐬𝐢
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Орифлардан бири: «Дунёда шундай бир жаннат борки, ким унга кирмаса, охират жаннатига ҳам кирмайди», деди. «У нима экан?» дейишди. Шунда у: «Аллоҳнинг муҳаббати ва Унинг зикри», деб жавоб берди.
У яна айтади: «Қалбдан шундай бир кечинмалар ўтадики, мен ўзимча: «Агар жаннат аҳли мана шундай ҳолатда бўлишса, ғоятда ширин ҳаёт ичра бўладилар», дейман».

"اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ حُبَّكَ وَحُبَّ مَنْ يُحِبُّكَ، وَالعَمَلَ الَّذِي يُبَلِّغُنِي حُبَّكَ؛ اللَّهُمَّ اجْعَلْ حُبَّكَ أَحَبَّ إِلَيَّ مِنْ نَفْسِي وَأَهْلِي وَمِنَ الْمَاءِ البَارِدِ"

«Аллооҳумма иннии ас‘алука ҳуббака ва ҳубба ман йуҳиббука вал-ъамалаллазии йубаллиғунии ҳуббак.
Аллоҳуммажъал ҳуббака аҳабба илаййа мин нафсии ва аҳлии ва минал-маа‘ил-баарид».
(«Аллоҳим! Ўзингнинг муҳаббатингни ва Сени севган кишиларнинг муҳаббатини ҳамда Сенинг муҳаббатингга етказадиган амалларни сўрайман.
Аллоҳим! Муҳаббатингни менга нафсимдан ҳам, аҳлимдан ҳам ва муздек (зилол) сувдан ҳам маҳбуброқ қилгин»).
Имом Термизий ривояти.

سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ عَدَدَ خَلْقِهِ وَرِضَا نَفْسِهِ وَزِنَةَ عَرْشِهِ وَمِدَادَ كَلِمَاتِهِ
«Субҳааналлооҳи ва биҳамдиҳии ъадада холқиҳии ва ридоо нафсиҳии ва зината ъаршиҳии ва мидаада калимаатиҳ».
(Аллоҳга махлуқотларининг ададича, Ўзи рози бўлгунча, Аршининг вазнича, калималарнинг узунлигича ҳамд айтаман ва Уни поклаб ёд этаман).

©️ Имом Муслим ривояти.

@𝐇𝐚𝐲𝐨𝐭_𝐅𝐚𝐥𝐬𝐚𝐟𝐚𝐬𝐢 | Ислом фалсафаси ва хикматлар
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Йиқилганинг мағлубият эмас, ортга қайтганинг мағлубиятдир.

@𝐇𝐚𝐲𝐨𝐭_𝐅𝐚𝐥𝐬𝐚𝐟𝐚𝐬𝐢 - Ҳаётни ўзгариш нуқтаси
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Ақлни ўлдирсанг аҳлоқ ҳам ўлади. Ақл ва аҳлоқ ўлгач, миллат бўлинади. Қозини сотиб олган кунинг адолат ўлади. Адолатни ўлдирган кунинг давлат ҳам ўлади".

©️ Фатиҳ Султон Маҳмуд.

@𝐇𝐚𝐲𝐨𝐭_𝐅𝐚𝐥𝐬𝐚𝐟𝐚𝐬𝐢
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM