ҲАЁТ ФАЛСАФАСИ
31.6K subscribers
11K photos
1.38K videos
11K links
📖 ҲАЁТ ФАЛСАФАСИ - Ҳаёт ўргатади, лекин биз тезроқ!

𝐈𝐧𝐬𝐭𝐚𝐠𝐫𝐚𝐦: https://www.instagram.com/hayot_falsafa/profilecard/?igsh=aWRubXVqb2E1MWpx

𝐓𝐢𝐤𝐓𝐨𝐤: https://www.tiktok.com/@hayot_falsafasii?_t=8qRql2VGSNV&_r=1

📢 Реклама: @FalsafaReklama
Download Telegram
Айбдорлик ҳисси.

Биринчи фарзанди дунёга келганда у ўғлини ҳалол, етук, комил инсон бўлсин дея Комил деб исм қўйди. Орадан икки йил ўтар-ўтмас иккинчи фарзанди ҳам туғилди. У иккинчи фарзандига Умид деган исм танлади. У фарзандларини билим олишига жиддий эътибор қаратарди. Орадан йиллар ўтиб катта ўғли ўқитивчи, кичиги эса физик олим сифатида ном қозонди. Бироқ, кутилмаганда катта ўғли пора билан қўлга тушиб қамалиб кетди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай кичик ўғли ҳам қандайдир аёлга илакшиб оиласини ташлаб бутунлай кетиб қолди. У отасиз қолган набираларига қараб унсиз йиғларди. У икки фарзандини ҳеч кимдан кам қилмай, билимли қилиб ўстирди, бироқ уларга худони танитмаган эди.

Оқил Тўрақул

@Hayot_Falsafasi
У портфелини қўлтиғига қистирганча совуқ қотиб ишдан қайтарди. Уйи яқинига келганда йўл четида қулфлоғлиқ янги велосипед ва уни ўғирлашга уринаётган ёшгина йигитга кўзи тушди. Шунда уни хаёлига ўғрини тутиб милиция ходимларига топшириш фикри келди. Аммо, иккинчи ўйда у бу фикридан қайди. Ростда, бир бегонани велосипеди учун ўғрини тут, милиция идорасига олиб бор, қоғозларга ёз-чиз. У кўрмасликка олиб уйи томон қайрилиб кетди. Уйига киргач уни биринчи бўлиб мактаб ёшидаги катта ўғли қаршилади:
- Салом дадажон, ҳозир сигза бир нарса кўрсатаман! - Ўғличаси шундай деди-ю, чиқди кетди. Бироз ўтиб эса хафсаласи пир бўлиб қайди.
- Ҳа ўғлим нима бўлди?
- Эх, шунча вақт берган пулларингизни йиғиб юрардим, бугун эса ўша пулларга янги велосипед сотиб олгандим, ўғирлаб кетишди.

Оқил Тўрақул

@Hayot_Falsafasi
ЁЛҒИЗЛИК

Аёл уйғонибоқ соатга қаради, "яна кеч қоладиган бўлдим" ўзини койиганча апил-тапил нонушта қилди, бекат томон шошди. Шаҳарда машиналар қатнови сийрак, бекатда ҳам одам йўқ эди. Аёл бирдан бугун якшанба, дам олиш куни эканини эслади. Аввалига ўз устидан обдон кулди, сўнгра маюсланди, кўзлари ёшга тўлди.

• • •

"ОРИЯТ" — Дадаси манабуни олинг, тунов куни уйга борганимда ойим қўярда-қўймай сумкамга солиб қўйганди, маошгача ишлатиб турарсиз. - Неча марта айтаман сенга ойингдан пул олмагин деб, бугуноқ олиб бориб бер, - ўшқирди ер, ва кўчага чиқди-ю беш километр масофа узоқдаги ишига пиёда кетди.

• • •

"БАХТСИЗЛИК" — Ҳалима бошига зар дўппи, эгнига адрас кўйлак қийиб олган, бир қўлини кўксига босганча ҳовли супурарди. Шу маҳал қулоғига элас-элас таниш қўшиқ эшитилгандай бўлди. У бор кучи билан ўша қўшиқни тинглашга уринди. Ҳа, бу айнан ўша қўшиқ эди. Унинг қўлидан супурги тушиб кетди, ўтириб қолди, кафти билан юзини ёпканча йиғлаб юборди.

• • •

"ВИЖДОН" — Тўй тантаналари эндигина авжига чиқаётган маҳал тўхтатилди.
- Тўй бузилганмуш!
- Нега бузилади?
- Қиз бузибди, либос киймаганмуш!
- Нега бузади, бунга сабаб нима экан?
Барчанинг нигоҳида саволли аҳвол. Бир четда ўтирган нотаниш йигит ўзига гапиргандай секин пичирлади: виждон сабаб бўлди, виждон!

Оқил Тўрақул

@Hayot_Falsafasi
Гўёки яшадим, яшадим минг йил,
Қидирдим, қидирдим қайлардасан бахт?
Хотиралар қийнар, қийналади дил
Яна ўша ёмғир, яна ўша дард!...

Оқил Тўрақул

@Hayot_Falsafasi
Ҳаётимизда икки муҳим кун бор:
Биринчиси - дунёга келган кунимиз. Иккинчиси - нима учун дунёга келганимизни англаган кунимиз.

Марк Твен

@Hayot_Falsafasi
Аёлни севиш - фитрат. Уни бахтли этиш - фан, маҳорат. Унга меҳрибон бўлиб, уни бегона эркаклар кўзидан ҳимоя қилиш - эркакликдир.

@Hayot_Falsafasi
Одамларга қўйиб берсанг сени ҳаётингни ўзлари хоҳлагандай бошқаради. Худди автомобилингни бошқаларга берсанг ўзлари хоҳлаган кўчага юриб ишдан чиқаргани каби,ҳаётингни ҳам боши берк кўчага олиб бориб қўядилар - ўз ҳаётингни ўзинг бошқар!

@Hayot_Falsafasi
У жуда ёлғиз. Ёлғиз, бироқ якка эмас, кимсасиз эмас, атрофидаги бошқа ёлғизлар қатори ёлғиз. У буни бирдан тушуниб қолди. Аввал бошиданоқ ёлғиз эканини англаб етди. Аслида унинг фожиаси ҳам шунда - англаб етганида. У дўстлари билан бир стол атрофида ўтирар, аслида улар бир-бирига бегона, улар бир-бирини юзаки билишарди холос. Баъзи кезларда уни энг яқин инсони бағрига босганда у хаёлан жуда олисларда юрарди, жуда олисда. Баъзи вақтларда эса қалби шунчалик оғрирдики, хатто буни туққан онаси ҳам сезмасди. Ёлғизликда ранги синиқди, сочи оқарди ва у вафот этди. Уни сўнги манзилга кузатдилар. Энди у қабрида ҳам ёлғиз ётибди...

Оқил Тўрақул

@Hayot_Falsafasi
Ҳақиқат ҳар доим ҳам инсонларга яхшилик олиб келавермайди.

• • •

Биз ҳақиқатни ақлимиз эмас, юрагимиз талаб қилгани учун қидирамиз.

• • •

Негадир кўп ҳолларда айнан сен ишонган инсон хоин бўлиб чиқади.

• • •

Ёлғон сўзлаш, хиёнат, сохта муносабатлар нақадар зерикарли ва жирканч ишлар!...

• • •

«Бир келса қўшалоқлашиб келади» деган гап тўғри. Лекин бу бахтсизликка нисбатан тўғри, бахтга эмас.

• • •

Баъзан одам англолмайсан, чалкашиб кетасан: нима ўзи бу ҳаёт?!

Оқил Тўрақул

@Hayot_Falsafasi
Кўнглим чўкди.
Кўнглим булутдай чўкди
Кўнглим — қабрдай чўкди.
Ноумидлик ичра ғариб
Бежон сабрдай чўкди.

Кўнглим чўкди.
Кўзим тубсизлигига
Пинҳон ёш каби чўкди.
Ҳаётнинг уммонига
Тушган тош каби чўкди.

Кўнглим чўкди.
Тириклигим — ўлимдан баттар.
Шамолларда соврулдим — бечўғ.
Ғамгин турма, ҳаёт, қаршимда
Энди кўнглим йўқ.
Энди кўнглим йўқ.

Усмон Азим

@Hayot_Falsafasi