Zafar Khashimov
6.57K subscribers
1.12K photos
139 videos
1 file
568 links
💻 Facebook саҳифам: facebook.com/zkhashimov
📱Instagram саҳифам: goo.gl/gKQmnz
✏️Twitter саҳифам: twitter.com/Khashimov

#happinessшунослик
Download Telegram
Korzinka.uzдан байрамолди акциялар.
Айтишларича, кейинги сафар Қурбон Ҳайит ва Мустақиллик кунлари 196 йилда бирга келар экан.
Ушбу ажойиб қўшалоқ байрам барчамизга муборак бўлсин!
http://www.terabayt.uz/post/ozbekistonda-yolkira-tolashning-avtomatlashtirilgan-tizimi-ishga-tushadi Ўзбекистонда йўлкира тўлашнинг автоматлаштирилган тизими ишга тушади
Чўллар ичра кезган сарбонга
Салқин воҳа ўзи нимадир?!

Сувсиз қолиб, ёнган ўрмонга
Жала ёмғир ўзи нимадир?!

Қирғин уруш келган замонга
Тинчлик асри ўзи нимадир?!

Қалбни тилка қилган ҳижронга
Хотиржамлик ўзи нимадир?!

Эркинсевар бир оломонга,
Ҳур бўлишлик шаҳди нимадир?!

Қалби холис бир мусулмонга
Ибодатнинг аҳди нимадир?!

Жафо чеккан Ўзбекистонга
Мустақиллик тахти нимадир?!

Эл деб кўнгли ёнган инсонга,
Юртнинг жўшқин вақти нимадир?!

Ватанила мағрур ўғлонга,
Она юртнинг бахти нимадир?!

Жамолингдан бўлдим паришон,
Жаннатмакон, ҳур Ўзбекистон!

Зафар Шоший.
#илҳомкелганда
Forwarded from korzinka.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Sizni va yaqinlaringizni muqaddas Qurbon Hayiti ayyomi bilan tabriklaymiz! Barqarorlik hamrohingiz boʻlsin!
🌙
Поздравляем Вас и Ваших родных со светлым праздником Курбан Хайит! Мира и процветания!
Forwarded from REDTAG
Qurbon Hayiti ayyomi bilan tabriklaymiz! Sizga va yaqinlaringizga tinch-totuvlik hamroh boʻlsin!
🌙
Поздравляем Вас со свещенным праздником Курбан Хайит! Всех благ Вам и Вашим близких!
Шундай одамлар борки, барча муаммолардан имконият яратадилар, бошқалари эса барча имкониятларни муаммога айлантирадилар. Кейингиларидан сақланинг.
1
Президент фармони имзоланди: 5 сентябрдан Ўзбекистон банкларида валюта эркин сотила бошланади
👉 http://kun.uz/01168636
“Мендан тез- тез сўраб туришади” рукнидан...

Мендан жуда кўп сўрашади: валюта бозорининг либераллаштирилиши, яъни сумнинг долларга нисбатан расмий курси девальвация қилиниши импорт қилинадиган истеъмол товарлари нархи ошишига сабаб булармикан?-деб.

Жавобим: йўқ.

Гап шундаки, истеъмол товарларининг импорти анчадан бери расмий конвертация йўли билан молиялаштирилмас эди, унинг нархи параллел (қора) бозор курси бўйича шаклланарди. Бундан ташқари, импорт қилувчи компаниялар турли комиссия тўловлари ва биржа курслари сабабли валютага бозор курсидан кўпроқ маблағ тўлашга мажбур эдилар. Қайд этилиши лозимки, бунда ҳамма ҳам ушбу операцияларни, уларнинг аниқ тартиб ва тузилмага эга эмаслиги ва шаффоф эмаслиги сабабли, амалга ошира олмас эдилар. Бундай савдо компанияларнинг раҳбарлари ўз савдо операцияларини амалга ошириш ҳамда таннархни туширишдан кўра импортни молиялаштириш учун валюта манбаларини излашга кўпроқ ресурс ва вақтоарини сарфлашар эди.

Эндиликда барча тадбиркорлик субъектларига валютани ўз банклари орқали бозор шартларида харид қилиш учун тенг имконият юзага келгандан сўнг, бозорда иштирокчилар сони кўпаяди, рақобат ҳам ошади, ушбу операциялар учун самарали курс уларни эркин харид қилиш осонлашиши, ҳамда шаффофлиги ошиши ҳисобига бир оз тушади ҳам.

Валюта бозорини либераллаштириш бўйича фармонда ижтимоий аҳамиятга молик истеъмол товарлари нархлари барқарорлигини таъминлаш масалалари алоҳида бандларда кўрсатиб ўтилган. Англашимча, бу қоидалар давлатнинг аҳоли учун озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш бўйича ғамхурлиги билан боғлиқдир. Шунингдек, янги шароитда салбий кутувларнинг олдини олиш мақсадида ҳам ушбу қоидалар киритилган.

Аммо ишончим комилки, ушбу фармон туфайли ҳамма учун тенг шароитлар яратилиши натижасида яқин икки-уч ойда — ярим йилда импорт қилинадиган истеъмол товарлари нархлари туша бошлайди.

P.S.: Фармонда яна божхона тўловларини уйғунлаштириш ҳақида сўз боради. Бу жуда муҳим. Чунки Марказий банк курси девальвация қилинганда бож тўловлари миқдори кескин кўтарилади. Яқинда ўйлашимча, бундай кўтарилишларнинг олдини олиш мақсадида ҳукумат қарори қабул қилинган эди. Импорт қилинадиган қатор ижтимоий аҳамиятга молик озиқ-овқат маҳсулотлари, масалан, ун, гўшт, ўсимлик ёғи, крупа сингари маҳсулотлар учун божхона ва акциз тўловлари пасайтирилди ёки бекор қилинди.
Ва ниҳоят!

Ушбу тарихий кун билан барчамизни табриклайман! Давлат томонидан иқтисодий янгиланишлар доирасида курснинг эълон қилиниши энди шунчаки декларация эмас. Бу давлатнинг ўз йўлидаги собит қадамидир. Бу мамлакатимиз етакчисининг сиёсий иродаси, эркин бозор иқтисодиёти қонунларига изчил риоя қилаётганликларининг шаходатидир. 
Ушбу фармон том маънода тарихий ҳодисадир. Айни воқелик иқтисодий барқарорликка эришиш йўлидаги қадамлардан бири эканлиги ўз-ўзидан маълум. Ўзбекистон жаҳон иқтисодиёти майдонида ўзининг муносиб ўрнига эга бўлиб, фуқароларига муносиб турмуш шароитларини яратиб бериши учун яна кўплаб ислоҳотлар ва ўзгаришларга қўл урилиши лозим. 
Бироқ, айнан бугунги қадам мен учун мақсад ва сўзларимиз бу шунчаки орзу ёки хаёлот эмаслиги, улар энди ҳақиқий ҳамда эришиб бўладиган масофада турганлигини англатди!
Хайрли тонг! Яна душанба.
Ҳамма "кўкат-кўкат" деганда, биз ҳам кўкатларни ўрганиб, билганларимизни улашмоқдамиз. 😉
Forwarded from davletovuz
2003-2017 йилларда курсни шакллантирувчи омиллар динамикасининг таҳлили асосида, шунингдек банклар томонидан импортёр корхоналарга шартномавий курс бўйича чет эл валютасини сотишнинг синов савдолари натижаларини инобатга олган ҳолда, бугунги кунда валюта курсининг мувозанат даражаси ҳисоб-китобларга кўра, 1 АҚШ доллари учун 8000-8150 сўмни ташкил этмоқда.

Шу муносабат билан, Марказий банкнинг валюта курси 2017 йилнинг 5 сентябридан бошлаб 1 АҚШ доллари учун 8100 сўм даражасида ўрнатилмоқда.

Марказий банкнинг курси, аввалгидек, ҳар душанба куни ўтган ҳафта давомида валюта биржасида ўтказилган савдоларда қайд этилган курсларнинг ўртача қиймати даражасида белгиланади ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бухгалтерия ҳисоби, статистика ҳисоботи ҳамда бошқа ҳисобот мақсадлари учун, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида божхона ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш учун ишлатилади.
Forwarded from Daryo | Lifestyle
O‘qish yoki davolanish uchun xorijga chiqmoqchi bo‘lganlarga valyuta olishda hech qanday cheklov qo‘yilmaydi. Batafsil — http://dy.uz/S21
Forwarded from Daryo | Lifestyle
“O‘zbekiston havo yo‘llari” MAK barcha yo‘nalishdagi qatnovlarga aviachiptalarni milliy valyutada sotishni boshladi. Batafsil — http://dy.uz/eWe