Zafar Khashimov
6.57K subscribers
1.12K photos
139 videos
1 file
568 links
💻 Facebook саҳифам: facebook.com/zkhashimov
📱Instagram саҳифам: goo.gl/gKQmnz
✏️Twitter саҳифам: twitter.com/Khashimov

#happinessшунослик
Download Telegram
Инсонлар ўзларидаги шубҳа ва гумонларини илмга, тахминларини қизиқувчанликка, истеҳзони хайрихоҳликка, одамовиликни очиқкўнгилликка, бефарқликни ҳамдардлик ва меҳрибонликка, маҳзунликни умидворликка алмаштира олганларида эди, ҳаётларини анча бахтлироқ кечирган бўлардилар.

#happinessшунослик
💯2
Кўп ишларимиз учун тиришқоқлик зарур, лекин ҳаммаси учун ҳам эмас. Тиришқоқликни қайсарлик билан адаштириб қўймайлик.
Янги ҳафта ҳаммамизга муборак бўлсин.
Агар амалиётда бирор иш ўхшамай қолса, демак, у амалнинг татбиқ услубида ёки унинг негизида ётган назариянинг ўзида нуқсон бор. Арпа экиб буғдой хосилини кутишда маъно йўқ.
Рубоб-прима

4 синфда укам иккимиз рубоб прима мусиқа асбобини чалишни ўрганаётган эдик. Машғулотлар Панорама кинотеатрининг қаршисида жойлашган “Восток” клубида ўтказилар эди. Ҳозир у ерда Миллий Матбуот маркази жойлашган.
Мусиқа асбоби чалиш сирларини устозимиз, агар адашмаётган булсам , исмлари Шариф ака эди, ўргатаётган эдилар. У кишининг машғулотларига унчалик узоқ давр қатнашган бўлмасамда, уларни жуда оғир-босиқ ва маҳоратли педагог сифатида ёдимда қолдирганман.
Бир куни одатдаги машғулотлардан сўнг укам Алишер билан Динамо дўкони яқинидаги сартарошхонага соч олдиришга бордик. Ҳозирда София кафеси жойлашган бу бинода авваллари маиший хизматлар комбинати, биринчи қаватнинг ўнг тарафида эса сартарошхона булар эди.
6-7 сартарошга 20 га яқин киши тўғри келадиган катта навбатнинг охиридан жой олдик. Шу йусинда ўриндиқда ўтириб, навбатимиз келишини кутардик. Шунда, навбатда турган кишилардан бири қўлимдаги мусиқа асбобини кўриб, уни чала олиш-олмаслигимни сўради.
Бир неча этюдларнигина билишимга қарамасдан, ҳозиржавоблик билан “Ҳа, чала оламан”, дедим.
- Одам кутавериб зерикиб кетди, бирор нима чалиб бер,- деди ҳалиги киши.
Рубобни қолипидан олиб, созламаларини тезгина тўғрилаб охирги ўрганган этюдимни чала бошладим. Навбат жонланиб қолди. Бироз вақт ўтиб ижройимни тинглаб турган одамлар яна маъюсланиб қолишди ва учинчи этюдимнинг иккинчи такрори пайтида мастроқдек кўринган бир амаки ёнимга келиб:
- Болакай, мана бу 1 рубль сенга. Илтимос, чалишингни бас қил. Тинғир-тинғирингдан безор бўлиб кетдик,- деди.
Пулни олмадим. Соҳанинг бўлажак маҳорат устаси сифатида ўз иззатимни намоён этгим келди.

Аммо ўшанда илк маротаба бирор ишни қилмаслик эвазига ҳам пул олиш мумкин эканлигини тушуниб етдим.
Инсон фақатгина ўз ватанида ҳақиқий ва тўла бахтни ҳис қила олади.
Аксинчаси ҳам ўринли, яъни, инсон қаерда ўзини чиндан ва тўла қонли бахтиёр ҳис эта олса, шу ватан уникидир.
#happinessшунослик
Forwarded from .
Эркак эркаклик маъносини, қизини турмушга берганда англайди.

Айман Ёғий
***
Ko'z oldimda tug'ilgan,
Qadam bosgan kunlaring,
Tilga kirib, qizginam,
Bijirlab gapirganing.

Vaqti kelib, jonginam,
Seni olib ketishar,
Ko'zdek saqlagan otang
O'z qo'lila topshirar.

O'z qo'lila topshirar,
Nasib qilgan kuyovga,
Qalbidagi g'amini
Hech chiqarmay ro'yobga.

Mening tabassumimda,
Ilg'olmassan ko'z yoshim,
Boshqa yerda nur sochar
Endi oyu- quyoshim.

Aslo oshkor qilmasman,
Yurak og'riqlarimni,
Otalik g'ururimla,
Bostiraman g'amimni.

Ketganingda izingga
Ko'z tikib kuzataman,
Bulog'imni, gulimni
Bir kuni uzataman.

-Hayir,-deyman,-qizginam,
Borgan joyingda tosh qot,
Uva-juvalik bo'lib,
Kechirgin baxtli hayot.

https://t.me/HappyZK
👍1
Устоз Карим Махмудов ва рафикалари.
👍2
Университетда таҳсил олиб юрган кунларимизнинг бирида фалсафа фанидан бизга дарс берган устозимиз машхур Карим ака Маҳмудов “Пазандалик – ҳаёт фалсафасидир”, деган эдилар. Ўшанда биз талабалар уларнинг ушбу ибораларини чуқур англаб етган бўлишимиз даргумон.
Ўзим ошхонада машғул бўлишни ёқтираман. Имкониятим бўлиши биланоқ оила аъзоларимга бажонидил бирор мазали таом тайёрлаб беришга интиламан. Менимча, машҳур файласуф ва пазанда инсон айтган ўша иборанинг туб маъносини эндигина тўлалигича англаб бормоқдаман.
Биз ҳаётдаги интилишларимиз, муносабатларимиз ёки фарзандларимиз тарбияси тимсолидаги “таомимиз” “мазали чиқиши”ни истасак, аввало, эзгу ва пок ният, етук билимлар, ихлос каби сара “масаллиқлар”дан фойдаланишимиз лозим. Шу тарзда тайёрлаш усули, нисбатларга эътибор бериб, ўзимизга маълум бўлган қонунларга риоя қилиш учун ички интизом, ирода ва сабр-қаноат топа олишимиз зарур. Ва энг муҳими, бажараётган ҳар бир амалимизга қалб-қўримиз тафти, муҳаббатимизни, яъни “таом” учун зарур бўладиган “олов”ни бахшида қилмоғимиз лозим. Шундагина “таомимиз” биз кутган даражада мукаммал ва мазали чиқишига умид боғласак бўлади.

#happinessшунослик
"Шакар соғликка зарар экан".
"Ун соғликка зарар экан".
"Қаҳва соғликка зарар".
"Сут соғликка зарар".
"Гўшт соғликка зарари бор экан".

Аммо, ёдда тутинг, бу каби нарсаларни ўйлаб асабийлашиш ва сиқилиш ҳам соғлигингиз учун зарарли ҳисобланади.

#happinessшунослик
Барчага меҳр улашмоқ.
Ҳурмат қилган инсонларингни яхши кўрмоқ.
Севимли инсонларинг учун керакли бўлмоқ.
Булар бахт томон элтувчи йўллардир
Мария Стьюарт (1542-1567)
Шотландия қироличаси.
#happinessшунослик
👍1
Биз инсон сифатида ўзгаришларга нисбатан бефарқ бўла олмаймиз. Aфзал кўрган нарсаларимиз ёки ҳодисаларимиз таққослашлар асосида юзага келади. Шунинг учун ҳам ҳаётимизнинг қайсидир қисмига янгилик олиб кирадиган ўзгаришлар ва воқеа-ҳодисалар бизнинг умумий ҳолатимиз, ҳамда ҳиссиётларимизга таъсир қилиши табиийдир . Ўзгаришлар, улар бизга хоҳ ижобий, хоҳ салбий кўринсин, биз уларга албатта куни келиб, кўникамиз. Бинобарин, “Ҳаммаси ўтиб кетади”, ибораси ҳам ҳеч нарсанинг ўтиб кетмаслигини, балки, аксинча, биз шу ҳодисаларга кўникишимизни англатади, холос. Ҳаётимиздаги ўзгаришларни енгиб ўтишига ёрдам берувчи шукур ва сабр каби фазилатлар эса инсон бахтининг негизи саналади. Шуни унутмасак бас.
#happinessшунослик
👍1
Forwarded from .
- Бахт нималигини биласизми?
- Қалбан болалардек бўлиш.
👍1
Сизларга айтсам, душанба - ажойиб кун.
Ҳафта давомида бажаришни улгурмаган юмушларимизни айнан шу кунга қолдирамиз. Душанба келиши билан эса, ушбу юмушлар биз тасаввур қилганчалик муҳим ёки мураккаб эмаслигини англаб етамиз.
Унутмаслигимиз керакки, ҳар бир душанба ҳаётимиздаги янги бошланишлар (амаллар) учун янги сахифа, янги имкониятдир.

Ҳафтангиз унумли бошлансин, дўстлар!
Яшасин душанба! Яшасин меҳнат!
👍2
Яқинда икки ҳафталик таътилда бўлиб келдим. Гарчи фарзандларим билан саёҳат қилиб, мазза қилган бўлсамда, ишимни соғинибман. Бугун биринчи иш куним якунида, уйга қайтаётиб, ишимнинг ҳаётимда тутадиган ўрни ҳақида фикрларга чўмдим:

Мен иш жойимда ўзимни бахтли ҳис этишга ёрдам берувчи сабаблар:

- ишимни севишим, танлаган ишим билан шуғуллаётганим;
- иш жараёнимда ҳамкорларимиз, ходимларимиз ва харидорларимиз билан суҳбатлашиш, мулоқотда бўлиш имконияти борлиги.

#happinessшунослик
👍1
Ҳаётда доимо иккита қоидага амал қилиш лозим:
Биринчиси: Ҳеч қачон одамларга ҳамма билганларингизни айтманг.
Иккинчиси.....

#ШунчакиҲазил
2
Инсон ўзига унинг ихтиёрисиз ва меҳнатисиз ато этилган ирқи, жинси, фуқаролиги, миллати, аждодларининг мероси ёки насл насаби каби сифатларини пеш қилиб ўзгаларни камситиши, қуруқ гурурланиб юриши ва шулар туфайли ўзини бошқалардан устун тутиши хунук холатлардан биридир. Инсон ўзи ҳаракат қилиб эришмаган мавқелари унинг асл қадрини асло ифодаламайди.
👍5
👍2
Ёдингизда бўлса, бирор ҳафта бурун Бухоро аэропортида бир ҳаяжонли видолашув ҳақида ёзган эдим. Шу ҳодиса хотираси мени ҳеч холи қўймади. Шу кунларда Бухорода янги Корзинка Дисконт маркетимиз харидорларга ўз эшикларини очади, янги иш жойлар барпо бўлади. Шояд , бир қанча меҳнатсевар ёшларимиз ўз юртларида иш топиб, хорижларда ризқ қидиришга ҳожати қолмайди.
#ЯхшиНият #happinessшунослик
👍2