Эртага юртимизнинг кўплаб олий ўқув юртларида кириш имтиҳонлари ўтказилади.
Ушбу сана муносабати билан бир эски маколамни бироз таҳрирлаб, унга қўшимчалар киритиб каналимга куйишга карор килдим. Шундай қилиб...
Таълим ҳақида.
Ота-оналаримизни тез югуришга ўргатишган бўлсада, ҳаёт йўлида улар от минишга мажбур бўлишган. Бизни от елдиришга ўргатишган, аммо биз автомобилларга ўтиб олдик.
Эндиликда фарзандларимизни спорт машиналарини бошқаришга ўргатаётган бўлсакда, қалбимизнинг туб-тубида кун келиб улар реактив самолётларда учишлари, хатто коинотни забт этишларига тўғри келишини ҳис этиб турамиз.
Билимларимиз бутунлай бўлмаса да, хеч булмаса қисман хам улар учун етарли бўлмаслиги аниқ.
Нима учун баъзида кераксиз ва фойдасиз нарсаларни болаларимизнинг онг-тафаккурига сингдиришга интиламиз?
Фарзандларимизни доимо ўз устида ишлаш, тинимсиз изланишга ўргатиш, кибр ва риёкорликка берилмасдан дунё ва атроф-муҳит, унда содир бўлаётган барча ҳодисаларга нисбатан очиқ бўлиш, узларини иримчилик ва юзакилик иллатларидан саклаш, зарур бўлганда масъулиятни ўз зиммасига олиш, таваккал қилишга ўргатиш, хатолари ва уларнинг дарсларини тўғри англаб ўтиш, қилаётган ҳар бир ишига иштиёқ билан ёндошиш, ўзлари учун керакли бўлган маълумотларни қидириб топишга ўргатиш, ҳамдардлик туйғусини камол топтириш, ер курраси ва унда мавжуд ҳамма нарсалар бир бири билан бевосита чамбарчас боғлиқ эканликларини англаб етишларига кўмак бериш, менимча, бугун биз болаларимиз учун қила оладиган энг яхши ёрдам шулардан иборатдир.
Ва энг мухими, болаларимиз ўзларини яхши билиши ва тушуниши, ўзлигини англаб етиши ва доимо ўзлигини ардоклаши зарурдир.
Яна бир керакли жиҳат, фарзандларимизга ҳаёт йўлларида оқ йўл тилар эканмиз, уларнинг аксарият қисми келажакда бунги кунда , эҳтимол, умуман мавжуд бўлмаган касблар ва мутахассисликлар билан шуғулланишларини англаб етишимиз лозим.
Университетда ўқиб юрган кезларимизда биз ҳам келажакда нима билан машғул бўлишимизни тўла англаб етмаган эканмиз, ахир.
Таълим ва мутахассислик айни бир нарса эмаслигига имоним комил. Таълим — бу бутун умр давом этадиган узлуксиз жараёндир. Хар холда илмга интилган одам учун шундай бўлиши ҳам керак, аслида. Бу билимга чанқоқлик, ўрганилаётган фанга бўлган улкан қизиқиш ва синчковликка асосланган холисона меҳнатдир.
Касб- мутахасисслик деб эса, ўз билим ва қобилиятимизни амалга ошириб бирор наф- манфаат топиш йулидаги ҳаракатларимизга айтилади. Буни адаштирмайлик.
Абитуриентларимизга эса муносиб илмларини муносиб намойиш этишларини тилаб қоламан. Ахир хакикий илм ҳаёт йўлида имтихонлардаги юкори баҳолар олишдан муҳимроқ нарсадир.

👍1
Ассалому алайкум,
Айтмоқчи, куни кеча Қўкон шаҳрида янги Корзинка Дисконт маркетимиз харидорларга ўз эшикларини очди.
#АссаломВодий #АссаломҚўқон

Борди-ю ўрмонда, чўлда, хатто кимсасиз оролда ёлгиз адашиб қолгудай бўлсангиз, зудлик билан сиёсат ҳақида гапира бошланг. Тезда кимдир ёнингизда пайдо бўлиб, сиз билан қизғин бахсга тушиб кетади.
👍2
Инсонлар ўзларидаги шубҳа ва гумонларини илмга, тахминларини қизиқувчанликка, истеҳзони хайрихоҳликка, одамовиликни очиқкўнгилликка, бефарқликни ҳамдардлик ва меҳрибонликка, маҳзунликни умидворликка алмаштира олганларида эди, ҳаётларини анча бахтлироқ кечирган бўлардилар.
#happinessшунослик
#happinessшунослик
💯2
Агар амалиётда бирор иш ўхшамай қолса, демак, у амалнинг татбиқ услубида ёки унинг негизида ётган назариянинг ўзида нуқсон бор. Арпа экиб буғдой хосилини кутишда маъно йўқ.
Рубоб-прима
4 синфда укам иккимиз рубоб прима мусиқа асбобини чалишни ўрганаётган эдик. Машғулотлар Панорама кинотеатрининг қаршисида жойлашган “Восток” клубида ўтказилар эди. Ҳозир у ерда Миллий Матбуот маркази жойлашган.
Мусиқа асбоби чалиш сирларини устозимиз, агар адашмаётган булсам , исмлари Шариф ака эди, ўргатаётган эдилар. У кишининг машғулотларига унчалик узоқ давр қатнашган бўлмасамда, уларни жуда оғир-босиқ ва маҳоратли педагог сифатида ёдимда қолдирганман.
Бир куни одатдаги машғулотлардан сўнг укам Алишер билан Динамо дўкони яқинидаги сартарошхонага соч олдиришга бордик. Ҳозирда София кафеси жойлашган бу бинода авваллари маиший хизматлар комбинати, биринчи қаватнинг ўнг тарафида эса сартарошхона булар эди.
6-7 сартарошга 20 га яқин киши тўғри келадиган катта навбатнинг охиридан жой олдик. Шу йусинда ўриндиқда ўтириб, навбатимиз келишини кутардик. Шунда, навбатда турган кишилардан бири қўлимдаги мусиқа асбобини кўриб, уни чала олиш-олмаслигимни сўради.
Бир неча этюдларнигина билишимга қарамасдан, ҳозиржавоблик билан “Ҳа, чала оламан”, дедим.
- Одам кутавериб зерикиб кетди, бирор нима чалиб бер,- деди ҳалиги киши.
Рубобни қолипидан олиб, созламаларини тезгина тўғрилаб охирги ўрганган этюдимни чала бошладим. Навбат жонланиб қолди. Бироз вақт ўтиб ижройимни тинглаб турган одамлар яна маъюсланиб қолишди ва учинчи этюдимнинг иккинчи такрори пайтида мастроқдек кўринган бир амаки ёнимга келиб:
- Болакай, мана бу 1 рубль сенга. Илтимос, чалишингни бас қил. Тинғир-тинғирингдан безор бўлиб кетдик,- деди.
Пулни олмадим. Соҳанинг бўлажак маҳорат устаси сифатида ўз иззатимни намоён этгим келди.
Аммо ўшанда илк маротаба бирор ишни қилмаслик эвазига ҳам пул олиш мумкин эканлигини тушуниб етдим.

Инсон фақатгина ўз ватанида ҳақиқий ва тўла бахтни ҳис қила олади.
Аксинчаси ҳам ўринли, яъни, инсон қаерда ўзини чиндан ва тўла қонли бахтиёр ҳис эта олса, шу ватан уникидир.
#happinessшунослик
Аксинчаси ҳам ўринли, яъни, инсон қаерда ўзини чиндан ва тўла қонли бахтиёр ҳис эта олса, шу ватан уникидир.
#happinessшунослик
***
Ko'z oldimda tug'ilgan,
Qadam bosgan kunlaring,
Tilga kirib, qizginam,
Bijirlab gapirganing.
Vaqti kelib, jonginam,
Seni olib ketishar,
Ko'zdek saqlagan otang
O'z qo'lila topshirar.
O'z qo'lila topshirar,
Nasib qilgan kuyovga,
Qalbidagi g'amini
Hech chiqarmay ro'yobga.
Mening tabassumimda,
Ilg'olmassan ko'z yoshim,
Boshqa yerda nur sochar
Endi oyu- quyoshim.
Aslo oshkor qilmasman,
Yurak og'riqlarimni,
Otalik g'ururimla,
Bostiraman g'amimni.
Ketganingda izingga
Ko'z tikib kuzataman,
Bulog'imni, gulimni
Bir kuni uzataman.
-Hayir,-deyman,-qizginam,
Borgan joyingda tosh qot,
Uva-juvalik bo'lib,
Kechirgin baxtli hayot.
https://t.me/HappyZK
Ko'z oldimda tug'ilgan,
Qadam bosgan kunlaring,
Tilga kirib, qizginam,
Bijirlab gapirganing.
Vaqti kelib, jonginam,
Seni olib ketishar,
Ko'zdek saqlagan otang
O'z qo'lila topshirar.
O'z qo'lila topshirar,
Nasib qilgan kuyovga,
Qalbidagi g'amini
Hech chiqarmay ro'yobga.
Mening tabassumimda,
Ilg'olmassan ko'z yoshim,
Boshqa yerda nur sochar
Endi oyu- quyoshim.
Aslo oshkor qilmasman,
Yurak og'riqlarimni,
Otalik g'ururimla,
Bostiraman g'amimni.
Ketganingda izingga
Ko'z tikib kuzataman,
Bulog'imni, gulimni
Bir kuni uzataman.
-Hayir,-deyman,-qizginam,
Borgan joyingda tosh qot,
Uva-juvalik bo'lib,
Kechirgin baxtli hayot.
https://t.me/HappyZK
Telegram
Zafar Khashimov
💻 Facebook саҳифам: facebook.com/zkhashimov
📱Instagram саҳифам: goo.gl/gKQmnz
✏️Twitter саҳифам: twitter.com/Khashimov
#happinessшунослик
📱Instagram саҳифам: goo.gl/gKQmnz
✏️Twitter саҳифам: twitter.com/Khashimov
#happinessшунослик
👍1
Университетда таҳсил олиб юрган кунларимизнинг бирида фалсафа фанидан бизга дарс берган устозимиз машхур Карим ака Маҳмудов “Пазандалик – ҳаёт фалсафасидир”, деган эдилар. Ўшанда биз талабалар уларнинг ушбу ибораларини чуқур англаб етган бўлишимиз даргумон.
Ўзим ошхонада машғул бўлишни ёқтираман. Имкониятим бўлиши биланоқ оила аъзоларимга бажонидил бирор мазали таом тайёрлаб беришга интиламан. Менимча, машҳур файласуф ва пазанда инсон айтган ўша иборанинг туб маъносини эндигина тўлалигича англаб бормоқдаман.
Биз ҳаётдаги интилишларимиз, муносабатларимиз ёки фарзандларимиз тарбияси тимсолидаги “таомимиз” “мазали чиқиши”ни истасак, аввало, эзгу ва пок ният, етук билимлар, ихлос каби сара “масаллиқлар”дан фойдаланишимиз лозим. Шу тарзда тайёрлаш усули, нисбатларга эътибор бериб, ўзимизга маълум бўлган қонунларга риоя қилиш учун ички интизом, ирода ва сабр-қаноат топа олишимиз зарур. Ва энг муҳими, бажараётган ҳар бир амалимизга қалб-қўримиз тафти, муҳаббатимизни, яъни “таом” учун зарур бўладиган “олов”ни бахшида қилмоғимиз лозим. Шундагина “таомимиз” биз кутган даражада мукаммал ва мазали чиқишига умид боғласак бўлади.

"Шакар соғликка зарар экан".
"Ун соғликка зарар экан".
"Қаҳва соғликка зарар".
"Сут соғликка зарар".
"Гўшт соғликка зарари бор экан".
Аммо, ёдда тутинг, бу каби нарсаларни ўйлаб асабийлашиш ва сиқилиш ҳам соғлигингиз учун зарарли ҳисобланади.

Барчага меҳр улашмоқ.
Ҳурмат қилган инсонларингни яхши кўрмоқ.
Севимли инсонларинг учун керакли бўлмоқ.
Булар бахт томон элтувчи йўллардир
Мария Стьюарт (1542-1567)
Шотландия қироличаси.
#happinessшунослик
Ҳурмат қилган инсонларингни яхши кўрмоқ.
Севимли инсонларинг учун керакли бўлмоқ.
Булар бахт томон элтувчи йўллардир
Мария Стьюарт (1542-1567)
Шотландия қироличаси.
#happinessшунослик
👍1
Биз инсон сифатида ўзгаришларга нисбатан бефарқ бўла олмаймиз. Aфзал кўрган нарсаларимиз ёки ҳодисаларимиз таққослашлар асосида юзага келади. Шунинг учун ҳам ҳаётимизнинг қайсидир қисмига янгилик олиб кирадиган ўзгаришлар ва воқеа-ҳодисалар бизнинг умумий ҳолатимиз, ҳамда ҳиссиётларимизга таъсир қилиши табиийдир . Ўзгаришлар, улар бизга хоҳ ижобий, хоҳ салбий кўринсин, биз уларга албатта куни келиб, кўникамиз. Бинобарин, “Ҳаммаси ўтиб кетади”, ибораси ҳам ҳеч нарсанинг ўтиб кетмаслигини, балки, аксинча, биз шу ҳодисаларга кўникишимизни англатади, холос. Ҳаётимиздаги ўзгаришларни енгиб ўтишига ёрдам берувчи шукур ва сабр каби фазилатлар эса инсон бахтининг негизи саналади. Шуни унутмасак бас.
#happinessшунослик
#happinessшунослик
👍1
Сизларга айтсам, душанба - ажойиб кун.
Ҳафта давомида бажаришни улгурмаган юмушларимизни айнан шу кунга қолдирамиз. Душанба келиши билан эса, ушбу юмушлар биз тасаввур қилганчалик муҳим ёки мураккаб эмаслигини англаб етамиз.
Унутмаслигимиз керакки, ҳар бир душанба ҳаётимиздаги янги бошланишлар (амаллар) учун янги сахифа, янги имкониятдир.
Ҳафтангиз унумли бошлансин, дўстлар!
Яшасин душанба! Яшасин меҳнат!

Яқинда икки ҳафталик таътилда бўлиб келдим. Гарчи фарзандларим билан саёҳат қилиб, мазза қилган бўлсамда, ишимни соғинибман. Бугун биринчи иш куним якунида, уйга қайтаётиб, ишимнинг ҳаётимда тутадиган ўрни ҳақида фикрларга чўмдим:
Мен иш жойимда ўзимни бахтли ҳис этишга ёрдам берувчи сабаблар:
- ишимни севишим, танлаган ишим билан шуғуллаётганим;
- иш жараёнимда ҳамкорларимиз, ходимларимиз ва харидорларимиз билан суҳбатлашиш, мулоқотда бўлиш имконияти борлиги.