Zafar Khashimov
6.57K subscribers
1.12K photos
139 videos
1 file
568 links
💻 Facebook саҳифам: facebook.com/zkhashimov
📱Instagram саҳифам: goo.gl/gKQmnz
✏️Twitter саҳифам: twitter.com/Khashimov

#happinessшунослик
Download Telegram
Худо хоҳласа бу самимий, савобга чанқоқ, саҳий ёш оиланинг қилган эҳсонлари келажакда анъанага айланади, деган умиддаман. Уларга кўп йиллар бахтли саодатли оилавий ҳаёт, ўзаро туганмас меҳр-муҳаббат, соғлик-саломатлик ва қўша-қўша ўзларига ўхшаган солиҳ-солиҳа фарзандлар тилаб қоламан.
Ота-оналарингизга раҳмат, Бекзоджон ва Дилафрузхон!
Ўзбекистонлик келин-куёв тўйи кунида уюштирган байрам интернетда олқишга сазовор бўлди
👉 http://kun.uz/63167425
Юнус-обод тумани, 19-мавзесида янги Корзинка.уз ҳамда Редтаг дўконлари ҳамшаҳарларимизга ҳизмат кўрсата бошлади.
Россиянинг Владимир вилоятидаги дахшатли йўл транспорт ҳодисасида ҳалок бўлган 19 нафар ҳамюртларимиз ҳақидаги хабар улуғ жума айёмида қалбларимизни ларзага солди.
Ушбу мудхиш ҳодиса сабаб ҳаётдан бевақт кўз юмган инсонлар учун дуодамиз. Уларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирган ҳолда Аллоҳдан уларга сабру-жамил тилаб қоламиз.
Мана шу лаҳзада яна бир мавзуга тўхталиб ўтишга ижозат бергайсиз.
Бундан 2 йилча муқаддам Россия оммавий ахборот воситалари бошқа бир аянчли воқеа ҳақида хабар берган эдилар. Ўшанда ҳалол меҳнат қилиб пул топиш ниятида мусофир юртга йўл олган ўнлаб ҳамюртларимиз қурилиш материаллар бозори ҳудудидаги қандайдир вагон ичида рўй берган ёнғин оқибатида ҳалок бўлишган эди. Ҳукуматимиз ҳамда маҳаллий ОАВ вакиллари ушанда бу ҳақда ҳеч бир маълумот бермаган эдилар. Билмадим, унда қурбон бўлганлар ва уларнинг оилаларига умуман ёрдам кўрсатганмиди-йўқми, бу ҳақида жамоатчиликка лом-мим дейилмаган эди.
Бугун, ана шундай бир қайғули кунда бўлсада, барчамизнинг бахтимизга, гўёки бутунлай бошқа бир мамлакатда яшаётганимизни яна бир бора англаб етдим. Қаерда бўлишидан қатъи назар, ҳар бир ҳамюртимиз давлатимиз учун тенг ҳуқуқли фуқаро сифатида Ўзбекистон Республикаси ҳимоясида эканлиги энди паспортдагина ёзиладиган шунчаки қуруқ гап эмас, балки ойдин ҳақиқат сифатида кўз олдимизда аён бўлди . Энди ҳамюртларимиз ҳатто ватанимиздан йироқда эканликларида ҳам якка-ёлғиз, ғами ўзига аъён бир одам эмас, балки ортида таянчи, ишонган тоғи, халоскори бор, кучли давлатимизнинг ўз ҳуқуқларига эга фуқаролари эканликларини тушуниб етдик. Энди уларнинг ташвишларини елкасига олиб бўлишадиган, оғир дамда ёрдам қўлини чўзадиган, кулфатлардан ҳимояловчи, қора кунларида ҳамдардлик билдирувчи ғамхўр Ватанлари борлигини англадик.
Мен бундай кунда юксак ғамхўрлик ва инсонийлик намунасини кўрсатиб бераётган давлатимиз раҳбариятидан беҳад миннатдорман. Фуқаро сифатида шундай оғир дамда давлатимиз ушбу фожиага йулиққан инсонларнинг тақдирига нисбатан бефарқ бўлмаганидан чексиз фахрдаман.
Раҳмат.
👍1
Таажжублиги шундаки, ёдингизда бўлса, Бухорода Корзинка.уз супермаркети очилганидан кейин бир ҳафта ўтар ўтмас, у ерда ҳам хазина топилган эди. Энди гал Андижонга келибди. Эслатиб ўтаман, ўтган ҳафта Андижонда илк Корзинка.уз маркети ишга тушди.
Ўзгаришлар еллари жадал эсганда, баъзилар қўрғонлар қура бошлайдилар, бошқалар эса шамол тегирмонларини барпо этадилар.
(Хитой мақоли)
1
Forwarded from korzinka.uz
@korzinka_uz haftalik elektron katalogining yigirma to'rtinchi sonini kutib oling! Bu yerda siz haftaning eng yaxshi aksiyalari, chegirmalari va takliflarini topasiz!

16-oktabr — Xalqaro non kuni munosabati bilan maxsus katalogda non turlari va boshqa mahsulotlarga super takliflar taqdim etilgan!
Katalogdagi narxlar barcha @korzinka_uz do'konlarida 12-oktabrdan 18-oktabr oxirigacha amal qiladi.

@korzinka_uz bilan unumli xaridlar qiling!

Katalogni ochish
Telegram kanalimizga qo'shiling
Уст-бошингизга қараб муомала қилишганми?

2008 йилнинг август ойи. Туркменскийдаги Корзинка дўконимизнинг очилишидан бир кун аввал жинси ва майкада, уст-бошим чангга ботиб ходимларимиз билан биргаликда маҳсулотларни пештахталарга тахлаш билан овора эдик. Ҳар доимгидек, исталган дедлайн олдидан бўлгани каби ишимиз бошимиздан ошиб ётарди. Ўша дамда юмушларга шунчалик шўнғиб кетибмизки, ҳатто кеч кириб қолганини ҳам сезмабман. Бироз ўтиб укам Алишер ҳам майка ва эскироқ жинсиларида бизга ёрдам бериш учун келди. Мени кўриб:

- Эртага эрталаб очилиш маросими бўлади. Менимча, сочларингизни бироз калталатиш керак, деди.
- Ҳа-я, ёдимга солганинг учун раҳмат. Эрталаб бориб келмоқчи эдим, чалғиб қолибман. Ҳозир қайси сартарошхона очиқ бўлиши мумкин?
- Шу ерда қаердадир бор эди. Юринг, сиз билан бирга бориб келаман.

Сартарошхонага пиёда йўл олдик.
Етиб келиб ичкарига кирганимизда даҳлиз охирида ресепшн жойлашган бўлиб, унинг ёнидаги диванда уч ёки тўрт нафар сартарош ястаниб олиб суҳбат қурарди. Улар ниманидир гапириб баланд овозда кулишарди. Бизни кутиб олиш у ёқда турсин, ҳатто қайрилиб ҳам қарашмади. Балки сизда ҳам шундай ҳолат бўлгандир, яъни ўзингизни бир зум кўринмас одамдек ҳис этгандирсиз.

- Бу ерда соч олдирсак бўладими, - дея қабулхонада турган қизнинг диққатини жалб қилмоқчи бўлдим.
- Нима керак эди сизга? – менсимасдан гапираётгани яққол сезилиб турарди.
- Сочимни олдирмоқчи эдим, - жавоб бердим.
- Бизда фақат қайднома орқали ёзилиш мумкин.
- Ёзиб олинг унда.
- Фақат телефон орқали ёзиб олинади, - қиз ҳам бўш келгиси келмасди.
- Гўшакни олинг ва сизга қўнғироқ қилдим, деб ҳисобланг ва ёзиб олинг.
Тўсатдан пайдо бўлиб қизғин суҳбатларининг гўёки “белига тепишимиз” диванда ўтирган сартарош-усталарга ёқмагани аниқ эди. Улар бизни зимдан ёвқараш қилиб кузатар эдилар.

Шу онда қабулхонадаги қиз фикрини жамлаб қатъий оҳангда:

- Нархларимиз сизларга қимматлик қилади, - деди.

Алишер иккимиз бир-биримизга қараб хулоса қилар эканмиз, унга юзландик:
- Узр, сиз ҳақсиз. Бизга қимматлик қилар экан. Балки янаги сафар келармиз...

Шу алфозда биз енгил бир тин олиб, сартарошларнинг илжайиб кузатишидан қутулиб у ерни тарк этдик.

Дўконга етиб боргунча бирор сўз демадик. Кейин эса қайсидир онда иккимиз ҳам бирданига бир-биримиз томонга бурилиб бир вақтнинг ўзида тўхтамасдан бу жуда муҳим дарс бўлганини гапира кетдик.

“Кийимига қараб муомала қилиш” энг ёмон ибора ва энг ножоиз иллат. Бу хулоса савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият олиб борадиган инсонларнинг, умуман, ўзини ҳурмат қилган ҳар бир инсоннинг қон-қонигача сингган бўлиши керак.

Айни ўша вақтдан бошлаб korzinka.uz тармоғининг асосий қонун-қоидалар бўлимига:

“Ёши, жинси, ижтимоий мавқеи, ирқи, эътиқоди, миллати, ташқи кўриниши ва бошқа хусусиятларидан қатъий назар, ҳар бир харидор тармоғимизда энг юқори даражадаги хизматлардан бирдек фойдаланиш ҳуқуқига эга”, деган бандни киритдик.
👍1
Bugun 16-oktabr — Xalqaro non kuni.
Ushbu bayram 2006-yilda Novvoylar hamda novvoy-qandolatpazlar Xalqaro uyushmasi tashabbusi bilan ta'sis etilgan.

Eslatib o'tamiz, Xalqaro non kuni munosabati bilan @korzinka_uz supermarketlar tarmog'ida non va ayni turdagi mahsulotlar uchun chegirmalar davom etmoqda.
@korzinka_uz mazali non mahsulotlari bilan o'zingizni xursand qiling! Bayram muborak!
Kuzning salqin kunida issiqina nonga nima yetsin?

Kanalimizga qo'shiling👇🏻
https://telegram.me/joinchat/AAAAADwC1a4OOhUGeZtAdg
Forwarded from korzinka.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Что может быть лучше горячей лепешки в холодный осенний день?
🍁🍂🌧
Kuzning salqin kunida issiqina nonga nima yetsin?

Kanalimizga qo'shiling👇🏻
https://telegram.me/joinchat/AAAAADwC1a4OOhUGeZtAdg
-Ассалому алейкум, ака! Фанта, Пепсига келиб қолинг. (Асака, 20/10/2017).
😱1
Шпакнинг уйини ўғри урибди. Менимча, бу ишни Милославский килган.
"Иккита тилло портсигар, икки замш куртка, магнитафон, чет элда ишлаб чиқарилган. Иккита."
Forwarded from Daryo | Lifestyle
Rossiyada aktyor Vladimir Etushdan pul o‘g‘irlash holati yuzasidan jinoyat ishi qo‘zg‘atildi. Batafsil — http://dy.uz/9Ci
Бугун халқаро макарон куни.
Forwarded from korzinka.uz
Telegram kanalimizga qo'shiling 👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAADwC1a4OOhUGeZtAdg
Наҳорги ошда ўта жасоратли инсонлар билан бир даврада ўтириш насиб қилди: ҳеч ким то тўйдан туриб кетмагунимизча телефони юзига боқмади ҳам-а, ё ажаб!
Менга кўпинча "Қандай қилиб "Anglesey Food" шўъба корхонасига ишга кириш мумкин?", деган савол билан мурожаат қилишади.

Эътиборингизга rabota.korzinka.uz/uzb порталини тақдим этамиз.

Бу ерда иш берувчи сифатидаги маълумотларимиз ва мавжуд вакансиялар билан танишишингиз ҳамда ўзингизга маъқул бўлган иш ўрнига онлайн тарзда сўровнома юборишингиз мумкин!

Аҳил жамоамизнинг бир қисмига айланинг!
👍2