Zafar Khashimov
6.57K subscribers
1.12K photos
139 videos
1 file
568 links
💻 Facebook саҳифам: facebook.com/zkhashimov
📱Instagram саҳифам: goo.gl/gKQmnz
✏️Twitter саҳифам: twitter.com/Khashimov

#happinessшунослик
Download Telegram
Яқинлар билан дам олишда.
Бордию, мендан бир- икки йил бурун ўзим-ўзимдан мамлакатинг учун нималарни орзу қиласан, деб сўраганимда эди, шундай жавоб берган бўлардим: иқтисодий эркинликлар ва ислоҳотларни, қўшни мамлакатлар ва халқлар билан дўстона алоқалар ўрнатилишини, минтақада бизнес ва маданий алоқалар мустаҳкамланишини, юртимиз имижи яхшиланишини, унинг минтақавий ва халқаро сиёсатдаги нуфузи ва роли ошишини орзу қилган бўлардим. Шу билан бирга, умуммиллий аҳамиятга молик вазифаларнинг ҳал этилишига жамоатчиликнинг кенг жалб қилиниши, одамлар турли масалаларнинг кенг кўлами бўйича ўз фикрларини эркин билдиришини, давлат органларига мурожаат қила олишини, ўз шикоят, таклиф ва саволларига тезкорлик билан жавоб олишларини, давлат хизматчилари салоҳияти, уларнинг одамлар олдидаги масъулияти ошишини истаган бўлар эдим.
Буларнинг барчасига бундай тез эришиш мумкинлигига хеч ишонаолмаганман. Шунинг учун бу каби ҳаёлларга шунчаки орзу сифатида қараганман. Ваҳоланки, буларнинг барчаси қандайдир бир йилда рўёбга чиққани, ҳақиқатга айланганига барчамиз гувоҳи бўлиб турибмиз.
Юз бераётган жуда кўплаб узгариш ва ислоҳотлар барчамиз дуч келаётган қандайдир ақлбовар қилмайдиган рўёга ўхшайди.
Аминманки, жуда кўпчилик ҳудди шу каби туйғулар кечаётган бўлса керак.

https://www.facebook.com/uzbtv/videos/118064348863093/
1
Абдураҳмон ажойиб, мард ва самимий йигит.
Ушбу баённомаси ҳам ҳудди шунга далилдир.
Унга келажак ишларида каттадан-катта муваффақиятлар тилаб қоламиз.
#ОлғаУзбекистон
Ўзбекистон терма жамоалар фан-клуби раиси Абдураҳмон Фозилов баёнот берди
👉 http://kun.uz/19921280
Ассалому алайкум,
@korzinka_uz супермаркетларида, табиийки, озиқ-овқат мавзуси бутун борлиғимизни қамраб олган.
Таажубки, ҳар кунлик ҳаётимизда ҳам, гарчи озиқ-овқатга тўғридан-тўғри тааллуқи бўлмасада, кўпгина ҳол ва вазиятларни тасвирлаш ва ифодалашда емакка мансуб ибора ва мақоллар жуда кўп ишлатилади.
Шулар жумласидан бир қаторини эслашга уриндим ва уларни эътиборингизга ҳавола қиламан.
Баҳраманд бўлинг:

- Еб тўймаган ялаб тўймас.

- Келса ош - кўтарма бош

- Тўйга борсанг тўйиб бор,
Ёмонлигинг қўйиб бор.

- Ит еганини мақтар, қул кийганини

- Кам-кам хўрам- ҳамиша хўрам

- Еган оғизга ош берар,
Йиғлаган кўзга ёш

- Катта гапиргунча
Катта нон тишла

- Олма пиш - оғзимга туш

- Камбағалнинг бир тўйгани-бой бўлгани

- Қовоқ калла

- Узумини егин-у, боғини суриштирма

- Қўлтиғидан тарвузи тушди

- Қовун туширди

- Қилса насиб, ейсан ҳасип

- Ошнанг карға бўлса - емишинг тезак

- Гуручнинг орқасидан кўрмак ҳам сув ичади

- Чумчуқдан қўрққан тариқ экмас

-Тоққа чиқмасанг- дўлана қайда

- Туз еб тузлуғига тупурма

- Бир майизни қирққа бўлиб емоқ

- Сабр қилсанг, ғўрадан ҳолва битур

- Бу ҳали ҳолва

- Ишнинг аталаси чиқди

- Ош берганга бош берсин

- Ошинг ҳалол бўлса, кўчада ич

-"Ҳолва, ҳолва" деган билан оғиз чучимайди

- Бир балоси бўлмаса, шудгорда қуйруқ на қилур?!

- Узоқдаги қуйруқдан, яқиндаги ўпка яхши

- Ҳамир учидан патир

- Ҳамирдан қил суғиргандек

- Кўзим мошдек очилди

- Мошхўрдага қатиқ бўлма

- Аммамнинг бузоғи

- Қуруқ қошиқ оғиз ертар

- Мингта сиз-биздан битта жиз биз яхши

- Бемаза қовуннинг уруғи кўп.

- Пулинг бўлса - чангалда шўрва

- Арпа экиб буғдой кутма

- Чумчуқ сўйса ҳам қассоб сўйсин

- Чучварани хом санабсан

- Жўжани кузда санаймиз

- Еган оғиз уялади

- Оч ҳолини тўқ билмас,
Касал ҳолини соғ

- Аллоп ун ялар,
Қассоб — қон

- Етим етти уйдан овқат ер

- Ари заҳрин чекмаган
Бол қадрини билмас

- Гап билан ош пишмас

- Иш деса, айёр,
Ош деса, тайёр

- Жўхори чангда битар,
Тариқ — балчиқда

- Пишган қовун палакда ётмас

- Сут бермаган сигир этга сўйилар

- Бахтли овчига чўлоқ кийик йўлиқар

- Оч қоринга — аччиқ айрон.
Forwarded from korzinka.uz
Финальные штрихи перед завтрашним открытием @korzinka_uz DISKONT в Андижане. Осталось совсем немного! Ждём Вас в 10:00 на праздничном открытии.
🛒🛒🛒
Andijon shahrida @korzinka_uz DISKONT supermarketining ochilish marosimidan avvalgi soʻnggi tayyorgarlik jarayoni. Juda oz qoldi! Sizni soat 10:00da tantanali ochilish marosimida kutamiz!
Смотреть фотоотчёт
Битта янги маркет=100 янги иш ўрни.
Айни шу тенглик бизни ҳеч ҳотиржам қўймай, тармоғимизни тўхтовсиз кенгайтиришга чорлайди.
Forwarded from Daryo | Lifestyle
Andijonda Korzinka.uz DISKONT supermarketi ishga tushdi. Batafsil — http://dy.uz/dw3
Инсонларга миннатдорлик билдириш ҳақида гап борар экан, сўзни, аввало, тарбиячиларимиз ва ўқитувчиларимиздан бошлаш ўринлироқдир. Яъни, сўз ота-оналаримиз, мактаб ва университетдаги ўқитувчиларимиз, мураббийларимиз, тарбиячиларимиз ҳакида боради. Ҳаётимизда дуч келган ва бизга ниманидир ўргатган барча инсонлар ҳам шулар жумласидандир.

Ҳаётимизни хато ва камчиликлар, қоқилишлардан эмас, балки саҳийлик ила улашилган юқори савияли билимингиз ва тажрибангиз билан бошлашимиз учун бизга кўз нурингиз, асабларингиз, вақтингиз, кучингиз ва бутун ҳаётингизни бахшида этдингиз. Сизга тан-сиҳатлик ва узоқ йиллик бахтли умр тилаб қоламиз.

Ана шу ёруғ кунларга ета олмаган устозларимиз ҳаққига эса доимо дуодамиз, уларнинг ёнида мислсиз даражада қарздормиз. Қилаётган дуоларимиз, ҳар бир солиҳ амалимиз боқий дунёда қилинган садақаи жорияларингизга муносиб мукофотлар сифатида бетўхтов етиб турсин.

Ўқитувчи ва мураббийлар куни муборак бўлсин, азизлар!
1
Менинг биринчи ўқитувчим Ҳания Аҳмедовна.
Ичинг ўт бўлиб ёнмайдими, лекин табассумни асло тарк этма. #савдогарлик #санъати
🎊🛒🎉

6-oktabr soat 10:00da @korzinka_uz va REDTAG Sayram do'konlarining uzoq kutilgan ochilish marosimi bo'lib o'tadi.
Hamyonbop narxlar va sifatli xizmat sizga muntazir!

Ochilish munosabati bilan sizni a'lo kayfiyat, mazali shirinliklar va maxsus takliflar kutmoqda.

Sizni Yunusobod tumani, 19-mavze manzilida kutamiz.
Mo‘ljal: “Sayram” bozori.

@korzinka_uz
@redtaguzbekistan
Божхонада маҳсулотлар расмийлашиши очилиб, истеъмол молларининг нарҳлар, дарҳақиқат, пасая бошлади.
Худо хоҳласа бу самимий, савобга чанқоқ, саҳий ёш оиланинг қилган эҳсонлари келажакда анъанага айланади, деган умиддаман. Уларга кўп йиллар бахтли саодатли оилавий ҳаёт, ўзаро туганмас меҳр-муҳаббат, соғлик-саломатлик ва қўша-қўша ўзларига ўхшаган солиҳ-солиҳа фарзандлар тилаб қоламан.
Ота-оналарингизга раҳмат, Бекзоджон ва Дилафрузхон!