Zafar Khashimov
6.57K subscribers
1.12K photos
139 videos
1 file
568 links
💻 Facebook саҳифам: facebook.com/zkhashimov
📱Instagram саҳифам: goo.gl/gKQmnz
✏️Twitter саҳифам: twitter.com/Khashimov

#happinessшунослик
Download Telegram
Энди ошга мослаб, бир рекодсмен ачиқ-чучук тўғрамаймизми?!)
@korzinka_uz. Ошнинг мазаси гўштда!
Рекордчи ошга гўшт @korzinka_uz дан олинди. :)
Forwarded from korzinka.uz
Мы гордимся тем, что стали поставщиком качественного мяса для приготовления рекордного плова!
☺️☺️☺️
Biz rekordchi palovga ishlatilgan sifatli go'shtning ta'minotchisiga aylanganimizdan baxtiyormiz!
Ассалому алейкум
“Бошқаларнинг айбини яширинг, шояд Аллоҳ сизларнинг ҳам камчиликларингизни яширса”

Рекордчи паловнинг тарқатилиши ва кейинги жараёнларда у ерга тўпланган одамларнинг баъзи ножўя хатти-ҳаракатлари акс этган видеони тармоқларда улашиб барча кичик деталларигача баралла муҳокама қилаётганларга мурожаатим бор.

Айтиш керакки, сизнинг қилаётган бу ишингиз уларникидан яхшироқ, деб бўлмайди. Буларнинг барчасини ёйиб, “Уят”, дея атрофга жар солиш риёкорликдан бошқа нарса эмас. Дархакикат, кеча буюк марраларга эришилди.

Агар айрим инсонлар ўзларини тута олмай, ҳодиса жойида бунга реал гувоҳ бўлиб турган юзлаб инсонларнинг кайфиятларига салбий таъсир ўтказишган бўлишса, ушбу воқеалар акс этган видеони тарқатганлар байрамни бевосита кузатаолмаган юз минглаб, миллионлаб инсонларнинг у ҳақидаги тасаввурини салбий бўёқлар билан бўялишига сабабчи бўлишди.

Менимча, бу ҳам маданиятсизликнинг бир туридир.

Кеча ҳақиқатда ҳам ажойиб бир кун бўлди. Шундай тантаналар пойтахтимизда яна ва яна ўтказилиши тарафдориман. Зеро шунда биз уларга кўникиб, ўзимизни тўғри тутишни ўрганардик.
Халқимиз эса барибир дунёда энг яхши, энг самимий, энг меҳмондўст, меҳрибон ва сабр-қаноатли халқ.

#happinessшунослик
Korzinka келди- барака келди.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Бухорода янги Korzinka DISKONT супермаркети очилган эди.
Бухоролик фуқаро ўз уйидан бир хум кумуш танга топди
📹👉 http://kun.uz/54487420
Forwarded from .
"Қўрқмас илон балиқни чўкишдан қутқариб қолди!".
Ахборотни бизга ҳозир шундай тақдим этишмоқда.
Муаммо бунда ҳам эмас.
Муаммо - орамизда балиқ чўкиши мумкинлигига ишонадиганлар борлигида.
Gazeta.uz эса 300 млн деяпти. Кайси бири тугри экан?)
Иккиси ҳам тўғри экан.
Демак, жисмоний шахслар, кун.уз айганидек, 200 млн, юридик шахслар 100 млн сотишибди. Жами 300млн.
Forwarded from REDTAG
REDTAGDA SUPER chegirmalar!
СУПЕР скидки в REDTAG!

Kanalimizga qo'shiling 👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAADwbSdZUSR4pLafWXg
Чигиртка ҳақида масал

Икки дўст Нью-Йоркнинг марказий кўчаларидан бирида сайр қилишарди. Улардан бири чек-чегарасиз кенгликларда улғайган ҳинду бўлиб, шаҳарлик дўстининг уйига меҳмонга келган эди. Дўстлар шаҳар кезишга қарор қилишди.

Шу вақтда ҳинду тўсатдан:
- Шошма, чигиртканинг қувноқ чириллашини эшитяпсанми? — деб қолди.
Дўсти жилмайиб:
- Қандай чигиртка? Чигирткани эшитяпман, демасанг бўлди. Бунинг имкони йўқ, дея қулочини кенг ёйиб кўчанинг катталигига имо қилди.

Атрофда қаерларгадир шошаётган улкан оломон бор эди. Ҳар кимнинг овози бир-бириникидан баландроқдек.Яқин атрофдаги қатнов қисмида машиналар ҳаракатланарди. Кимдир қаттиқ сигнал чалар, бошқа биров машинасини жойидан қўзғатолмасди. Мана шу барча шовқинга қўшимча ўлароқ, қўшни кўчадаги осмонўпар бино қурилиши тарафдан улкан болға ҳамда қурилиш кранининг овози эшитилиб турарди.

- Шундай бўлса ҳам чигиртка овозини эшитяпман, демоқчимисан, - дея кулиб қўйди шаҳарлик йигит.
- Ҳамма нарса ёндошувга боғлиқ! – вазмин жавоб қайтарди ҳинду.

У яқин орадаги тўгарак шаклдаги гулзорга яқинлашиб барглар орасини очди. Икки дўстнинг кўз ўнгида митти ва ҳимоясиз чигиртка намоён бўлди.

Шаҳарлик хайратда эди.
- Қойил!
- Ҳамма нарса ёндошувга боғлиқ! – қайтарарди дўсти.
- Бўлиши мумкин эмас! Бу шунчаки сенинг мукаммал эшитиш қобилиятинг самараси. Шундай шовқинда чигирткани эшитиб бўлармиди!

Бироқ ҳинду бўш келмади:
-Ҳозир сенга исботлаб бераман.
У чўнтагидан бир ҳовуч танга олиб ерга сочди. Тангалар асфалтга урилиб паст овоз чиқаришди. Шу онда барча ўтган-кетган одамлар ортларига бурилиб “тангамни тушириб қўймадиммикин,” деган гумонда чўнтакларини титкилай бошлашди.

- Кўрдингми?, - жилмайди ҳинду, - ҳамма нарса ёндошувга боғлиқ!

(c)
Яқинлар билан дам олишда.
Бордию, мендан бир- икки йил бурун ўзим-ўзимдан мамлакатинг учун нималарни орзу қиласан, деб сўраганимда эди, шундай жавоб берган бўлардим: иқтисодий эркинликлар ва ислоҳотларни, қўшни мамлакатлар ва халқлар билан дўстона алоқалар ўрнатилишини, минтақада бизнес ва маданий алоқалар мустаҳкамланишини, юртимиз имижи яхшиланишини, унинг минтақавий ва халқаро сиёсатдаги нуфузи ва роли ошишини орзу қилган бўлардим. Шу билан бирга, умуммиллий аҳамиятга молик вазифаларнинг ҳал этилишига жамоатчиликнинг кенг жалб қилиниши, одамлар турли масалаларнинг кенг кўлами бўйича ўз фикрларини эркин билдиришини, давлат органларига мурожаат қила олишини, ўз шикоят, таклиф ва саволларига тезкорлик билан жавоб олишларини, давлат хизматчилари салоҳияти, уларнинг одамлар олдидаги масъулияти ошишини истаган бўлар эдим.
Буларнинг барчасига бундай тез эришиш мумкинлигига хеч ишонаолмаганман. Шунинг учун бу каби ҳаёлларга шунчаки орзу сифатида қараганман. Ваҳоланки, буларнинг барчаси қандайдир бир йилда рўёбга чиққани, ҳақиқатга айланганига барчамиз гувоҳи бўлиб турибмиз.
Юз бераётган жуда кўплаб узгариш ва ислоҳотлар барчамиз дуч келаётган қандайдир ақлбовар қилмайдиган рўёга ўхшайди.
Аминманки, жуда кўпчилик ҳудди шу каби туйғулар кечаётган бўлса керак.

https://www.facebook.com/uzbtv/videos/118064348863093/
1
Абдураҳмон ажойиб, мард ва самимий йигит.
Ушбу баённомаси ҳам ҳудди шунга далилдир.
Унга келажак ишларида каттадан-катта муваффақиятлар тилаб қоламиз.
#ОлғаУзбекистон
Ўзбекистон терма жамоалар фан-клуби раиси Абдураҳмон Фозилов баёнот берди
👉 http://kun.uz/19921280
Ассалому алайкум,
@korzinka_uz супермаркетларида, табиийки, озиқ-овқат мавзуси бутун борлиғимизни қамраб олган.
Таажубки, ҳар кунлик ҳаётимизда ҳам, гарчи озиқ-овқатга тўғридан-тўғри тааллуқи бўлмасада, кўпгина ҳол ва вазиятларни тасвирлаш ва ифодалашда емакка мансуб ибора ва мақоллар жуда кўп ишлатилади.
Шулар жумласидан бир қаторини эслашга уриндим ва уларни эътиборингизга ҳавола қиламан.
Баҳраманд бўлинг:

- Еб тўймаган ялаб тўймас.

- Келса ош - кўтарма бош

- Тўйга борсанг тўйиб бор,
Ёмонлигинг қўйиб бор.

- Ит еганини мақтар, қул кийганини

- Кам-кам хўрам- ҳамиша хўрам

- Еган оғизга ош берар,
Йиғлаган кўзга ёш

- Катта гапиргунча
Катта нон тишла

- Олма пиш - оғзимга туш

- Камбағалнинг бир тўйгани-бой бўлгани

- Қовоқ калла

- Узумини егин-у, боғини суриштирма

- Қўлтиғидан тарвузи тушди

- Қовун туширди

- Қилса насиб, ейсан ҳасип

- Ошнанг карға бўлса - емишинг тезак

- Гуручнинг орқасидан кўрмак ҳам сув ичади

- Чумчуқдан қўрққан тариқ экмас

-Тоққа чиқмасанг- дўлана қайда

- Туз еб тузлуғига тупурма

- Бир майизни қирққа бўлиб емоқ

- Сабр қилсанг, ғўрадан ҳолва битур

- Бу ҳали ҳолва

- Ишнинг аталаси чиқди

- Ош берганга бош берсин

- Ошинг ҳалол бўлса, кўчада ич

-"Ҳолва, ҳолва" деган билан оғиз чучимайди

- Бир балоси бўлмаса, шудгорда қуйруқ на қилур?!

- Узоқдаги қуйруқдан, яқиндаги ўпка яхши

- Ҳамир учидан патир

- Ҳамирдан қил суғиргандек

- Кўзим мошдек очилди

- Мошхўрдага қатиқ бўлма

- Аммамнинг бузоғи

- Қуруқ қошиқ оғиз ертар

- Мингта сиз-биздан битта жиз биз яхши

- Бемаза қовуннинг уруғи кўп.

- Пулинг бўлса - чангалда шўрва

- Арпа экиб буғдой кутма

- Чумчуқ сўйса ҳам қассоб сўйсин

- Чучварани хом санабсан

- Жўжани кузда санаймиз

- Еган оғиз уялади

- Оч ҳолини тўқ билмас,
Касал ҳолини соғ

- Аллоп ун ялар,
Қассоб — қон

- Етим етти уйдан овқат ер

- Ари заҳрин чекмаган
Бол қадрини билмас

- Гап билан ош пишмас

- Иш деса, айёр,
Ош деса, тайёр

- Жўхори чангда битар,
Тариқ — балчиқда

- Пишган қовун палакда ётмас

- Сут бермаган сигир этга сўйилар

- Бахтли овчига чўлоқ кийик йўлиқар

- Оч қоринга — аччиқ айрон.