Ҳамма "кўкат-кўкат" деганда, биз ҳам кўкатларни ўрганиб, билганларимизни улашмоқдамиз. 😉
Forwarded from korzinka.uz
Ma'lumki, ko'kat salomatlikni yaxshilab inson kayfiyatiga ijobiy ta'sir qiladi. Ko'katning barcha foydali xususiyatlari haqida siz uchun maxsus tayyorlagan maqolamizda hikoya qilamiz.
#korzinkamaqola
http://telegra.ph/Kokat-Ozbekiston-uchun-dolzarb-mavzu-09-04

Telegraph
Ko'kat: O'zbekiston uchun dolzarb mavzu
Sho'rva yoki sevimli salatlarimizni ko'katlarsiz tasavvur qilish mushkul. Ko'kat taom ta'mini yaxshilabgina qolmasdan, darmondori hamda minerallarning makoni sanaladi. O'rtacha bog'lamdagi ko'katda insonning to'liq oziqlanishi uchun zarur bo'ladigan barcha…
http://kun.uz/07281631 Марказий банк сўм девальвацияси бўйича расмий баёнот берди
Kun.uz
Марказий банк сўм девальвацияси бўйича расмий баёнот берди
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг бугун юз берган сўм девальвацияси бўйича расмий баёноти эълон қилинди.
Forwarded from davletovuz
2003-2017 йилларда курсни шакллантирувчи омиллар динамикасининг таҳлили асосида, шунингдек банклар томонидан импортёр корхоналарга шартномавий курс бўйича чет эл валютасини сотишнинг синов савдолари натижаларини инобатга олган ҳолда, бугунги кунда валюта курсининг мувозанат даражаси ҳисоб-китобларга кўра, 1 АҚШ доллари учун 8000-8150 сўмни ташкил этмоқда.
Шу муносабат билан, Марказий банкнинг валюта курси 2017 йилнинг 5 сентябридан бошлаб 1 АҚШ доллари учун 8100 сўм даражасида ўрнатилмоқда.
Марказий банкнинг курси, аввалгидек, ҳар душанба куни ўтган ҳафта давомида валюта биржасида ўтказилган савдоларда қайд этилган курсларнинг ўртача қиймати даражасида белгиланади ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бухгалтерия ҳисоби, статистика ҳисоботи ҳамда бошқа ҳисобот мақсадлари учун, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида божхона ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш учун ишлатилади.

Forwarded from Daryo | Lifestyle
O‘qish yoki davolanish uchun xorijga chiqmoqchi bo‘lganlarga valyuta olishda hech qanday cheklov qo‘yilmaydi. Batafsil — http://dy.uz/S21
Forwarded from Daryo | Lifestyle
“O‘zbekiston havo yo‘llari” MAK barcha yo‘nalishdagi qatnovlarga aviachiptalarni milliy valyutada sotishni boshladi. Batafsil — http://dy.uz/eWe
Forwarded from Daryo | Lifestyle
Jismoniy shaxslar har 3 oyda 5000 dollargacha valyuta olish imkoniyatiga ega bo‘ladi. Batafsil — http://dy.uz/Mas
Эркин конвертация механизмлари эълон қилинганидан сўнг дастлабки хулоса ва кузатувлар:
1) Курс тўлақонли бозор механизмлари асосларида, яъни банклар иштирокидаги валюта биржасидаги ҳар кунлик савдолар асосида белгиланади.
2) Марказий банк ҳафтасига бир марта мамлакат ҳудудида божхона ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш учун расмий курсни белгилайди. Бунда Марказий банкнинг курси ўтган ҳафтадаги биржа савдолари ўртачаси бўлади.
3) Жисмоний шахслар нақд валютасини валюта айирбошлаш шохобчаларида нақд сўмга сотишлари мумкин.
4) Доллар эса конверсион карталарга сотилади. Айтганча, конверсион карталардан жўғрофий чекловлар олиб ташланмоқда, яъни Туркияда, Хитойда, БАА, қаерда ишлатиш имкони бўлса, ўша ерда фойдаланиш мумкин.
5) Конверсион карта орқали интернетда онлайн тўлаш мумкин бўлади.
6) Мобиль алоқа операторлари, провайдерлар хизматларига тўловлар жорий йилнинг 4 сентябрь кунги курс (яъни девальвация кунигача) бўйича қатъий белгиланади. GM автомобиллари ҳамда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” чипталари учун нархлар девальвациягача бўлган курсда “музлатиб қўйилди”. Бундан ташқари, “Ҳавошка”нинг чипталарни долларга сотиш амалиёти бекор қилинди.
7) Мамлакат ҳудудидаги халқаро олий таълим муассасаларида контракт тўловлари бўйича ҳамма нарса аниқ эмас. Масалан, ИНҲА контракт тўловини девальвациягача бўлган курсда сўмга тўлиқ ўтказди, бошқа ОТМлар (Сингапур, Вестминистер) ҳали ўйлаб кўришаяпти.
8) Божхона тўловлари, Президент Фармонида кўзда тутилганидек, импорт қилинадиган товарлар нархлари кескин ошишига йўл қўймаслик мақсадида бир ҳафта мобайнида қайта кўриб чиқилади. 20 фоизлик ҚҚС ставкаси сақланиб турадиган бўлса, айрим импорт қилинадиган товарлар нархи барибир ошиши мумкин. Агар бу топширик аниқ ва самарали бажарилмаса, чет элдан хар хил “қора" ва "соя" схемалар орқали товарлар олиб келиш кўпаяди. Бир тарафдан, бу давлат бюджетига тушумларга салбий таъсир кўрсатса, бошқа тарафдан бу “қора бозор” учун янги “ўлжа” бўлиб хизмат қилади, ҳамда у ерда валютага талабни орттиради, сўмга номутаносиб таъсир кўрсатиб, нақд пулларнинг банкдан ташқари айланишини кўпайтиради. Бир сўз билан айтганда, яхшиликка олиб келмайди. Шундай қилиб, барча турдаги импорт қилинадиган товарларга божхона божлари ва тўловларини имкон қадар тезроқ тушириш лозим.
9) Юридик шахслар ўз банкларида жорий нархларда, бошига 8000-8150 коридорида валюта харид қилади.
10) Кўпчилик харид қилинадиган валютанинг картага ўтказилиши амалиётини “қора бозор”ни сақлаб қолади, дейишмоқда. Мен бунга қўшилмайман. Агар банклар нақд валютани қарийб бозор курсида сотиб олаётган бўлса, ким уни банкка эмас, қора бозорга сотиш учун рискка боради? Агар ҳеч ким нақд валютани қора бозорга сотмасдан, банкларга топширар экан, қора бозор нақд валюта хоҳлаётганларга нақд валютани қаердан топиб беради? Шу нуқтаи назардан банкда валюта харид қилиш нархи қора бозордагидан кўра қимматроқ эканлиги мантиқан тўғри. Мабодо қора бозор сақланиб қолган тақдирда ҳам, у жуда маргиналлашади ва очиқчасига жиноят масканига айланади, у ерда бир гуруҳ ёмон одамлар ўзларининг қора ишлари билан шуғулланишади.
11) Ва ниҳоят, энг асосий хулоса: тан олайлик, давлат аҳолини девальвациянинг салбий оқибатларидан максимал даражада ҳимоя қилишга ҳаракат қилди. Мен бунақа инсонпарварлик руҳидаги девальвацияни кўрмаганман.
Эътиборингиз учун рахмат.

Бугундан бошлаб валюта айирбошлаш шохобчалари орқали 500 энг кам ойлик иш ҳақи (9360 АҚШ долларигача) қийматдаги валютасини сотаётган мижозлардан паспорт талаб қилинмайди. Илгари бу рақам 100 МРОТ (1875 АҚШ доллари эди)дан иборат эди.
Ассалому алайкум, азиз дўстлар!
Навбатдаги мақоламда айни вақтда долзарб бўлиб турган мавзу бўйича гап боради.
http://telegra.ph/Na%D2%9Bd-dollar-bizga-nima-uchun-kerak-09-07
Каналга қўшилиш 👉🏻https://t.me/HappyZK

Нақд доллар бизга нима учун керак?
Валюта айирбошлаш шохобчаларида жисмоний шахслар томонидан нақд валюта харид қилишга бўлган чеклов "Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонининг қизғин муҳокама қилинаётган…
Forwarded from korzinka.uz
Eng yaxshi aksiyalar, chegirmalar va takliflar @korzinka_uz haftalik elektron katalogining o'n to'qqizinchi sonida!
Katalogdagi narxlar @korzinka_uz va DISKONT do'konlarida 7-sentabrdan 13-sentabr oxirigacha amal qiladi.
@korzinka_uz bilan unumli xaridlar qiling!
Katalogni ochish
Telegram kanalimizga qoʻshiling

Каталог korzinka.uz (Выпуск №19)
Встречайте девятнадцатый выпуск еженедельного электронного каталога от korzinka.uz! Тут Вы найдете лучшие акции, скидки и предложения недели! Цены в каталоге актуальны во всех магазинах korzinka.uz и DISKONT с 7 сентября по 13 сентября. С korzinka.uz покупать…
Forwarded from korzinka.uz
Мы гордимся тем, что стали поставщиком качественного мяса для приготовления рекордного плова!
☺️☺️☺️
Biz rekordchi palovga ishlatilgan sifatli go'shtning ta'minotchisiga aylanganimizdan baxtiyormiz!

Ассалому алейкум
“Бошқаларнинг айбини яширинг, шояд Аллоҳ сизларнинг ҳам камчиликларингизни яширса”
Рекордчи паловнинг тарқатилиши ва кейинги жараёнларда у ерга тўпланган одамларнинг баъзи ножўя хатти-ҳаракатлари акс этган видеони тармоқларда улашиб барча кичик деталларигача баралла муҳокама қилаётганларга мурожаатим бор.
Айтиш керакки, сизнинг қилаётган бу ишингиз уларникидан яхшироқ, деб бўлмайди. Буларнинг барчасини ёйиб, “Уят”, дея атрофга жар солиш риёкорликдан бошқа нарса эмас. Дархакикат, кеча буюк марраларга эришилди.
Агар айрим инсонлар ўзларини тута олмай, ҳодиса жойида бунга реал гувоҳ бўлиб турган юзлаб инсонларнинг кайфиятларига салбий таъсир ўтказишган бўлишса, ушбу воқеалар акс этган видеони тарқатганлар байрамни бевосита кузатаолмаган юз минглаб, миллионлаб инсонларнинг у ҳақидаги тасаввурини салбий бўёқлар билан бўялишига сабабчи бўлишди.
Менимча, бу ҳам маданиятсизликнинг бир туридир.
Кеча ҳақиқатда ҳам ажойиб бир кун бўлди. Шундай тантаналар пойтахтимизда яна ва яна ўтказилиши тарафдориман. Зеро шунда биз уларга кўникиб, ўзимизни тўғри тутишни ўрганардик.
Халқимиз эса барибир дунёда энг яхши, энг самимий, энг меҳмондўст, меҳрибон ва сабр-қаноатли халқ.
#happinessшунослик

Korzinka келди- барака келди.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Бухорода янги Korzinka DISKONT супермаркети очилган эди.

Forwarded from Kun.uz | Расмий канал
Бухоролик фуқаро ўз уйидан бир хум кумуш танга топди
📹👉 http://kun.uz/54487420
📹👉 http://kun.uz/54487420
Forwarded from .
"Қўрқмас илон балиқни чўкишдан қутқариб қолди!".
Ахборотни бизга ҳозир шундай тақдим этишмоқда.
Муаммо бунда ҳам эмас.
Муаммо - орамизда балиқ чўкиши мумкинлигига ишонадиганлар борлигида.