Хаёт Шамсутдинов
8.02K subscribers
897 photos
109 videos
788 links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг матбуот котиби - ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси

👉 Расмий сайт: prokuratura.uz
Download Telegram
На телеграм канале «STV:НОВОСТИ - Будь в курсе!» опубликован пост под заголовком «В Самарканде произошло двойное убийство: мужчина убил жену и ее любовника», где приводятся подробности о совершенном убийстве 20 ноября в Самарканде с просьбой официально прокомментировать данный случай.

По данному факту 20 ноября 2020 года прокуратурой города Самарканда возбуждено уголовное дело по п. «а, ж» ч.2 ст. 97 (Умышленное убийство) Уголовного кодекса РУз.

Подозреваемый М.А. задержан
в процессуальном порядке.

Следствие по данному уголовному делу продолжается.

Telegram I Twitter
Расмий баёнот

Жорий йил 22 ноябрь куни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан Қибрайда газ портлаши оқибатида икки киши ҳалок бўлганлиги ҳақида хабар берилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти прокуратураси ўтказган терговга қадар текширишда газ чақнаши юз берган уй ёнида ўрнатилган юқори босимли газ тақсимлаш мосламаси (ГТМ)га уланган ва еростидан ўтказилган полиэтилен газ қувурининг монтаж ишлари ўта сифатсиз амалга оширилганлиги аниқланган.

Бунинг оқибатида уйга яқин оралиқдаги ер остидаги полиэтилен газ қувурининг уланиш қисмида ёриқ юзага келиб, ундан табиий газ сизиб чиқиб, хонадон ертўласида тўплангани ва ўз навбатида газ чақнаши содир бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2020 йил 23 ноябрь куни Тошкент вилояти прокуратураси томонидан ЖКнинг 258-моддаси (Тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Twitter
Самарқанддаги қотиллик видеосини тарқатганлар қамоққа олинди.

Фото: iiv.uz

Telegram I Twitter
Бектемир туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори фирибгарлик устида ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Унда Бектемир туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори М.А. фуқаро Ш.А.нинг турмуш ўртоғини юқори лавозимдаги танишлари орқали Тошкент шаҳридаги туғруқ комплексларидан бирига раҳбар лавозимига тайинлатиб бериш эвазига фирибгарлик йўли билан 30 000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми ва 28, 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram I Twitter
Kun.uz сайтида 2020 йил 25 ноябр куни Сирдарё вилояти Ховос тумани Ховос шаҳарчаси, «Дўстлик» МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли уйларнинг бирида ис газидан заҳарланиш туфайли бир оиланинг тўрт нафар аъзоси вафот этганлиги ҳақида хабар берилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ховос тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Telegram I Twitter
Расмий баёнот

Жорий йил 30 ноябрь куни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан Янгийўлда газ портлаши оқибатида икки киши ҳалок бўлганлиги ҳақида хабар берилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгийўл тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 258-моддаси (Тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар!!!

Бундай кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида газ ускуналаридан ва иситиш мосламаларидан фойдаланишда хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилишингизни сўраймиз.

Telegram I Twitter
Forwarded from Bosh prokuratura
​​РАСМИЙ БАЁНОТ

2020 йил 24 июль куни соат 23-00 ларда Марҳамат тумани, “Тош йўли” МФЙ, “Садоқат” кўчасида яшовчи фуқаро Н.М. (1999 й.т.), севган йигитини кутиб турган вояга етмаган Т.М.ни уяли телефонига расмга олиб, ушбу фотосуратларни унинг ота-онаси ва профилактика инспекторига кўрсатишини айтган.

Ушбу маълумотлар бошқаларга ошкор бўлишидан қўрқиб, Т.М. ўзини осиб, жонига қасд қилган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 141-1-моддаси (Шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Марҳуманинг онаси С.Б. олиб борилаётган тергов ҳаракатларидан норози бўлиб, 2020 йил 30 ноябрь куни соат 12-15 ларда Андижон вилоят прокуратурасига келган ва вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари Ф.Рахманов томонидан қабул қилинган.

Фуқаро С.Б. қабул жараёнида терговчи томонидан уларнинг талаблари бажарилмасдан, унинг фикрича қизининг вафотига айбдор бўлган Н.М.дан етказилган зарар ҳисобига “Спарк” автомашинаси ундирилмаётганлигидан норозилигини билдирган.

Вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари Ф.Рахманов қабул жараёнида жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари давом этаётганлиги, “Спарк” автомашинасини ундириш тергов органларининг ваколатига кирмаслигини, тергов якуни бўйича барча айбдор шахсларга нисбатан қонуний чоралар кўрилишини тушунтирган.

Олинган жавобдан қониқиш хосил қилмаган фуқаро С.Б. “Спарк” автомашинаси ундирилмаган тақдирда ўзига ўт ёқиб, жонига қасд қилишини билдириб, вилоят прокуратурасини тарк этган. Вазият кескинлашуви ва бошқа ҳолатларни олдини олиш учун Андижон вилоят ИИБ пост-патруль хизмати ходимлари вилоят прокуратурасига чақирилган.

Шундан сўнг, шу куни соат 13-20 ларда С.Б. вилоят прокуратураси автомашиналар тураргохида бақириб, бошқа шахсларни ўзига жалб қилиб, турмуш ўртоғи Х.Т.дан 1 литрли пластмасса идишда бўлган “Бензин” ёқилғиси ва гугуртни олиб, ўзининг елка қисмларига қуйган ва турмуш ўртоғи Х.Т. томонидан ўзини ёқиши ва вилоят прокуратураси биноси ичига югуриб кириб кетиши ҳақида кўрсатма олганидан сўнг ўзига ўт қўйиб ёқиб юборган.

Шу вақтда воқеалар ривожини кузатиб турган Андижон вилоят ИИБ пост-патруль хизмати ходимлари томонидан С.Б.нинг эгнида ёнаётган кийимлари ечиб олиниб, унинг куйиб оғир тан жароҳати олиши олди олинган.

Айни вақтда С.Б.нинг юзи, қўллари, бўйин ва кўкрак қафаси соҳалари жами танасининг 15 фоиз қисми куйиш ташхиси билан шифохонага жойлаштирилди.

Мазкур ҳолат бўйича Андижон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 @uzbprokuratura
Блогерга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бекор қилинди

"Facebook" ижтимоий тармоғида Андижонлик блогер Отабек Нуритдинов томонидан унга нисбатан асоссиз жиноят иши қўзғатилганлиги ҳақида пост қолдирилган.

Шунга кўра, Андижон вилояти прокуратураси ташаббуси билан мазкур жиноят иши назорат тартибида ўрганилган.

Аниқланишича, 2020 йил октябрь ойида Абдуфатто Нуритдинов "Facebook" ижтимоий тармоғида мавжуд бўлган “Отабек Нуритдинов” номли сахифасида фуқаро Г.Мирзаевани “Маънавий бузуқ аёл” ва шу каби сўзлар билан ҳақоратлаганлиги бўйича 20 ноябрь куни Андижон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 140-моддаси (Ҳақорат қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Бироқ, жиноят иши қўзғатиш ҳақидаги қарорни қабул қилишда жиноят процессуал қонунчилиги талабларига тўлиқ риоя қилинмаганлиги аниқланган.

Шу сабабли, Жиноят-процессуал кодексининг 23-моддаси (Айбсизлик презумпцияси) 3-қисмига мувофиқ А.Нуритдиновга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бекор қилинди.

Telegram I Twitter
Бош прокурор ўринбосари С.Артикова “Тараққиёт стратегияси” маркази ташаббуси билан ташкил қилинган "Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд- хуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йуналишлари" мавзусидаги брифингда иштирок этмоқда.

Telegram I Twitter
Xabar.uz сайтида Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманида аёл киши ва унинг ёш набираси ўлдириб кетилгани ҳақида хабар чиқарилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тўрткўл тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Ўтказилган тергов ҳаракатлари давомида фуқаро Ж.С.(1991 й.т., ишсиз) 29 ноябрь куни ўғирлик қилиш мақсадида қирган хонадонда яшаётган 79 ёшли аёл ва унинг набирасига ошхона пичоғи билан тан жароҳатлари етказиб, пул ва 2 дона уяли телефон аппаратини олиб кетгани аниқланган. Олинган тан жароҳатлари оқибатида аёл воқеа жойида, набираси эса шифохонада вафот этган.

Терговда фуқаро Ж.С. ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а” банди билан гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, суднинг ажрими билан унга “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Twitter
Kun.uz сайтида "Когонда прокуратура президент фармони ижросини тўхтатиб қўйди. 4 млн долларлик лойиҳа таназзул ёқасида" сарлавхали мақола эълон қилинган.

Мақолада кўрсатилган ҳолатлар юзасидан Бош прокуратура томонидан ўрганиш ишлари бошланганлиги маълум қилинади.

Фото: Kun.uz

Telegram I Twitter
Бош прокуратура жамоаси барча ватандошларимизни 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни билан самимий муборакбод этади!
Коллектив Генеральной прокуратуры искренне поздравляет всех соотечественников с 8 декабря - Днем Конституции Республики Узбекистан!
Ижтимоий тармоқларда Яккабоғ туманида мудхиш қотиллик содир этилганлиги ҳақида хабарлар тарқалган.

Мазкур ҳолат юзасидан 10.12.2020 йилда Яккабоғ тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а, б, в, ж” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят содир этишда гумонланаётган шахс процессуал тартибда ушланган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Twitter
Ижтимоий тармоқларда Андижондаги кўп қаватли уйда газ портлаганлиги ҳақида хабарлар тарқалган.

Аниқланишича, 2020 йил 09 декабрь куни соат 01-00 ларда Андижон шаҳар, Қўшариқ дахасида жойлашган қўп қаватли уйнинг хонадонида таббий газ тўпланиб қолиши ва ушбу хонадонда яшовчи аёл Д.М. электр чироқни ёқиб юбориши натижасида чақнаш келиб чиққан бўлиб, яшаш уйининг тахминан 30 кв. метр қисми ёниб зарарланган.

Чақнаш оқибатида турли даражадаги куйиш тан жароҳатларини олган хонадондаги 3 нафар фуқаро шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан тергов қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Twitter
Forwarded from Bosh prokuratura
Расмий баёнот

Бош прокуратура томонидан Бухоро шаҳридаги тадбиркорнинг Бухоро шаҳар прокурори Ж.Фозиловнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ҳақидаги аризаси текширилмоқда.

Муаллиф аризасида шаҳар прокурори Ж.Фозиловнинг тазйиқи билан Бухоро шаҳрида қурган йирик савдо мажмуасидан 1 метр квадратининг ҳақиқий нархи 20 млн. сўм бўлган савдо дўконини унга 5 млн. сўмдан сотганлигини, орадан бир йил ўтиб, яъни 2020 йил октябрь ойида шу нархдан яна битта дўконни сотишини талаб қилганлигини, рад жавобини берганлиги учун Ж.Фозилов уни терговга чақириб, жавобгар қилиш билан қўрқитаётганлигини билдирган.

Ушбу ҳолат бўйича Ж.Фозиловга нисбатан хизмат текшируви тайинланиб, текширувнинг холисона ва адолатли ўтказилишини таъминлаш, иш ҳолатларига тўлиқ ойдинлик киритиш, ҳар қандай аралашув ва таъсирларнинг олдини олиш мақсадида у 2020 йил 2 декабрь куни хизмат вазифаларини бажаришдан вақтинча озод қилинган.

Текшириш давомида аризада келтирилган барча важлар, шу жумладан Ж.Фозиловнинг 2020 йил 11 декабрь куни ижтимоий тармоқлардаги баёнотида билдирган ҳолатларга тўлиқ ва ҳаққоний баҳо берилади.

Шу билан бирга, Бош прокуратура мурожаат ва баёнотда билдирилган барча масалалар бўйича шаффоф ва ошкора ўрганиш ўтказилишини, бунда жамоатчилик назоратини таъминлаш учун доимий ҳамкорликка тайёрлигини маълум қилади.

Текшириш натижаси бўйича қўшимча равишда маълумот берилади.

👉 @uzbprokuratura
Ижтимоий тармоқларда Юнусобод тумани Шаҳристон бекати олдида одам ўлдириб кетилганлиги ҳақида хабарлар тарқалган.

Аниқланишича, 2020 йил 12 декабрь куни Юнусобод тумани, Гисар кўчасида шахси номаълум ёши тахминан 35-40 лардаги осиё миллатига мансуб аёл кишининг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноятни фош этишга қаратилган тезкор-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Twitter
2020 йил 12 декабрь куни ижтимоий тармоқларда Яшнобод туманида жойлашган 103-сонли ёрдамчи интернат-мактаби тарбияланувчиси калтакланганлиги ҳақида видеоёзув тарқалган.

Аниқланишича, 2020 йил 11 декабрь куни фуқаро К.З. (аёл) Яшнобод тумани ИИО ФМБга га ариза билан мурожаат қилиб, унда ақли заиф вояга етмаган қизи мактаб-интернатидан тан жароҳатлари билан келганини маълум қилиб, айбдор шахсларга қонуний чора кўришни сўраган.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг маълумотномасига кўра, вояга етмаган қиз танасида “Ўнг елка соҳаси ва ўнг кўкрак соҳаси, ўнг кўкрак соҳаси остки қисмлари юмшоқ тўқималарининг лат ейиши ҳамда кўкариши” каби тан жароҳатлари борлиги аниқланиб, зарур тиббий ёрдам кўрсатилган ва тегишли даво чоралари тавсия қилинган.

Шу билан бирга вояга етмаган қизнинг танасидаги жароҳатларининг келиб чиқиш механизми ва оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида судга оид экспертиза тайинланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 109-моддаси (Қасддан баданга енгил шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram I Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ер сотиш билан боғлиқ коррупция ҳолатларига чек қўйилди. 5 Мб.

Telegram I Twitter
Ижтимоий тармоқларда Қаршида 13 нафар ўсмир ис газидан заҳарланганлиги ҳақида хабарлар тарқалган.

Аниқланишича, бугун 19 декабрь куни соат 06-50 ларда Қарши шаҳридаги хусусий ўқув марказларидан бирининг ётоқхонасида яшовчи 13 нафар ўсмир ётоқхонага ўрнатилган газ билан ишлайдиган иситиш қозонидаги носозлик сабабли заҳарланишган.

Кўрсатилган тез тиббий ёрдамдан сўнг уларни барчасининг аҳволи яхшиланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Текширув олиб борилиши устидан Қашқадарё вилояти прокуратураси томонидан назорат ўрнатилган.

Telegram I Twitter