Хаёт Шамсутдинов
7.83K subscribers
821 photos
107 videos
772 links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг матбуот котиби - ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси

👉 Расмий сайт: prokuratura.uz
Download Telegram
Forwarded from Bosh prokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бош прокурор иштирокида коррупцияга қарши кураш идоралараро йиғилиши. 7,8 МБ

👉 @uzbprokuratura
"Ўзгалар ишидан ўзга ташвиш йўқ": бугун - Тиббиёт ходимлари куни

Тиббиёт - беором соҳа. Эътироф этмоқ шарт: тун-у кун ўз ҳаётини гаровга қўйиб, ўзгалар соғлиғи ва ҳаёти учун курашиш ҳар кимга ҳам эмас. Дунёни ларзага келтираётган пандемия шароитида-ку, уларнинг ўрни ва қадри такрор-такрор намоён бўлмоқда.

Тиббиёт ходимлари учун беморнинг шифо топишидан кўра катта байрам йўқ, аслида. Шундай экан, уларни ҳар куни табриклаш керак, деган гапда муболаға йўқ. Бироқ таомил шуки, йил-ўн икки ой мудом ўзгалар хизматида бўлган тизим ходимларини айнан бугунги сана - касб байрами билан алоҳида табрикланади.

Ниятимиз, тилагимиз шу: Сизларнинг-да танингиз соғ, юзингиз доим ёруғ бўлсин!
Korrupsiya holatlari kuzatilayotgan sohalar hamda vazirlik va idoralarda buning sabab va shart - sharoitlariga bagʻishlangan idoralararo yigʻilishdan keyin matbuot anjumani bo'ldi.

Matbuot anjumanidan keyin esa jurnalistlar Bosh prokuratura matbuot xizmati rahbari bilan rasmga tushishdi, degan foto.

Foto: Nurbek Saitmurodov
Kun.uz сайтида чиқарилган «Бош прокуратура 7 ой ичида 14 мингдан ортиқ мурожаатни қабул қилмаган. Уларнинг тақдири нима бўлади?» сарлавҳали танқидий мақолага изоҳ берилди.

Манба: kun.uz

Telegram I Twitter
Прокуратура ходимлари иштирокидаги бахтсиз ҳодиса тўғрисидаги расмий баёнот

2020 йил 7 ноябрь соат 21:30ларда Сурхондарё вилояти прокуратураси ҳайдовчиси Ў.Каттаев хизмат автомашинасида Термиз туманидан Термиз шаҳри томонга ҳаракатланиб келаётган бўлган.

Автомобил Термиз тумани ҳудудидаги Термиз–Учқизил темир йўл бекатлари оралиғининг 57-километрининг 9-пикетида жойлашган қўриқланмайдиган темир йўл кесишмасидан ўтаётганда, эҳтиётсизлик оқибатида ҳаракатланиб келаётган резерв тепловоз билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Бахтсиз ҳодиса оқибатида Ў.Каттаев ва олд ўриндиқдаги вилоят прокуратураси бўлим катта прокурори Б.Эргашев ҳодиса жойида вафот этган. Шунингдек, орқа ўриндиқда бўлган вилоят прокурори ўринбосари Х.Куллиев тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан 8 ноябрь куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (Одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Бош прокуратура жамоаси марҳумларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик изҳор этади!

Telegram I Twitter
Расмий баёнот

Чирчиқ шаҳар прокуратураси томонидан Тошкент вилояти Юқумли касалликлар шифохонаси мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари тамомланди.

Тергов давомида 5 нафар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 116 (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик), 167 (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 207 (Мансабга совуққонлик билан қараш), 209 (Мансаб сохтакорлиги), 228 (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) моддалари билан айб эълон қилинган.

Ҳозирда жиноят иши айблов хулосаси билан Жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар судига мазмунан кўриб чиқишлик учун юборилди.

Фото: Kun.uz

Telegram I Twitter
18 ноябрь – Ўзбекистон Республикасининг “Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинган кун.

Байроғимиз давлатимиз суверенитетининг рамзидир. У халқимизнинг шонли тарихи ва эзгу интилишларини ўзида мужассам этиб, тинч ва осойишта, эркин ҳаётимиз, ёруғ келажагимизга бўлган ишончимизнинг тимсоли саналади.

Бугун 29 ёшини нишонлаётган байроғимиз мустақиллигимиз ифодаси сифатида жаҳоннинг юксак минбарларида ҳилпираб тураверсин!

🇺🇿🇺🇿🇺🇿

18 ноября - день принятия Закона Республики Узбекистан «О Государственном флаге».

Флаг Узбекистана — символ суверенитета нашего государства. Он олицетворяет славную историю узбекского народа и является знаком мира и спокойствия, нашей свободной жизни, уверенности в нашем ярком будущем.

Пусть наш флаг, который отмечает сегодня свое 29-летие, развевается на самых высоких трибунах мира в знак нашей независимости!
Forwarded from Bosh prokuratura
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида "Суд ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари"га бағишланган кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Янги вазифалар белгиланди. 18,5 МБ

👉 @uzbprokuratura
Ижтимоий тармоқларда 17 ноябрь оқшомида Андижон туманидаги улгуржи озиқ-овқат бозорида ёнғин содир бўлганлиги ҳақида хабарлар тарқалган.

Аниқланишича, 2020 йил 17 ноябрь куни соат 21-15 ларда Андижон тумани, Султонобод маҳалласида жойлашган “Ёрбоши водий савдо” МЧЖга тегишли бўлган ошхона ва савдо дўконларининг умумий 692,9 кв/м. қисми ёниб, тахминан 1 млрд. сўмлик зарар етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 259-моддаси 2-қисми “б” банди (Оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлган ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Telegram I Twitter
ЯНГИ ТАЙИНЛОВ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 ноябрдаги Қарорига асосан Хасан Муротович Кабирджанов Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори лавозимига тайинланди.

Бош прокуратура жамоаси Хасан Муротовични янги лавозим билан табриклаб, куч-қувват, саломатлик ва ишларида улкан зафарлар тилаб қолади!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон шаҳарларидаги кўплаб марказий бинолар 19-20 ноябрь кунлари Бутунжаҳон болалар куни муносабати билан кўк рангда товланади. 20 ноябрь БМТ томонидан 1954 йилда Бутунжаҳон болалар куни деб эълон қилинган.

#ForEveryChild (#ДляКаждогоРебенка, #HarBirBolaUchun)

#WorldChildrensDay (#ВсемирныйДеньДетей, #JahonBolalarKuni)

Telegram I Twitter
Forwarded from Bosh prokuratura
ЯНГИ ТАЙИНЛОВ

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан Абдуллаев Алижон Сидикович Бош прокуратура Кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

А.Абдуллаев 1953 йилда Фарғона вилоятида туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 1977 йилда собиқ Иттифоқ Давлат хавфсизлиги қўмитаси Олий курсларини тамомлаган.

А.Абдуллаев тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг масъул лавозимларида ишлаган.

==========

НОВОЕ НАЗНАЧЕНИЕ

В соответствии с приказом Генерального прокурора Республики Узбекистан Абдуллаев Алижон Сидикович назначен начальником Управления кадров Генеральной прокуратуры.

А.Абдуллаев родился в 1953 году в Ферганской области, образование высшее-юрист, в 1977 году окончил Высшие курсы Комитета государственной безопасности Советского Союза.

А.Абдуллаев ранее занимал ответственные должности в службе государственной безопасности Республики Узбекистан.

👉 @uzbprokuratura
“Muxbir Daliyev” телеграм каналида “Пора билан ушланган пора билан қутулиб кетдими?” сарлавхали пост эълон қилинган булиб, унда Жалақудуқ тумани тиббиёт бирлашмаси мансабдор ходими бир фуқародан пора олаётган пайтда кўлга тушганлигига қарамасдан яна ўз иш жойида ишларини давом эттираётганлиги билдирилган.

Аниқланишича, Андижон вилояти, Жалақудуқ тумани Тиббиёт бирлашмаси кадрлар бўлими бошлиғи аёл У.О. фуқаро А.Н.дан уни бирлашма раҳбарияти орқали туғруқ бўлимига навбатчи хамшира вазифасига ишга олиб кириб қўйиш эвазига 2020 йил август ойининг ўрталарида 400 АҚШ доллари ҳамда келишилган пулларнинг қолган 400.000 сўм миқдоридаги қисмини жорий йил 11 ноябрь куни хизмат хонасида олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жалақудуқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан ЖКнинг 168 ҳамда 28, 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Twitter
На телеграм канале «STV:НОВОСТИ - Будь в курсе!» опубликован пост под заголовком «В Самарканде произошло двойное убийство: мужчина убил жену и ее любовника», где приводятся подробности о совершенном убийстве 20 ноября в Самарканде с просьбой официально прокомментировать данный случай.

По данному факту 20 ноября 2020 года прокуратурой города Самарканда возбуждено уголовное дело по п. «а, ж» ч.2 ст. 97 (Умышленное убийство) Уголовного кодекса РУз.

Подозреваемый М.А. задержан
в процессуальном порядке.

Следствие по данному уголовному делу продолжается.

Telegram I Twitter
Расмий баёнот

Жорий йил 22 ноябрь куни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан Қибрайда газ портлаши оқибатида икки киши ҳалок бўлганлиги ҳақида хабар берилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти прокуратураси ўтказган терговга қадар текширишда газ чақнаши юз берган уй ёнида ўрнатилган юқори босимли газ тақсимлаш мосламаси (ГТМ)га уланган ва еростидан ўтказилган полиэтилен газ қувурининг монтаж ишлари ўта сифатсиз амалга оширилганлиги аниқланган.

Бунинг оқибатида уйга яқин оралиқдаги ер остидаги полиэтилен газ қувурининг уланиш қисмида ёриқ юзага келиб, ундан табиий газ сизиб чиқиб, хонадон ертўласида тўплангани ва ўз навбатида газ чақнаши содир бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2020 йил 23 ноябрь куни Тошкент вилояти прокуратураси томонидан ЖКнинг 258-моддаси (Тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Twitter
Самарқанддаги қотиллик видеосини тарқатганлар қамоққа олинди.

Фото: iiv.uz

Telegram I Twitter
Бектемир туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори фирибгарлик устида ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Унда Бектемир туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори М.А. фуқаро Ш.А.нинг турмуш ўртоғини юқори лавозимдаги танишлари орқали Тошкент шаҳридаги туғруқ комплексларидан бирига раҳбар лавозимига тайинлатиб бериш эвазига фирибгарлик йўли билан 30 000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми ва 28, 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram I Twitter
Kun.uz сайтида 2020 йил 25 ноябр куни Сирдарё вилояти Ховос тумани Ховос шаҳарчаси, «Дўстлик» МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли уйларнинг бирида ис газидан заҳарланиш туфайли бир оиланинг тўрт нафар аъзоси вафот этганлиги ҳақида хабар берилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ховос тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Telegram I Twitter
Расмий баёнот

Жорий йил 30 ноябрь куни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан Янгийўлда газ портлаши оқибатида икки киши ҳалок бўлганлиги ҳақида хабар берилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгийўл тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 258-моддаси (Тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар!!!

Бундай кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида газ ускуналаридан ва иситиш мосламаларидан фойдаланишда хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилишингизни сўраймиз.

Telegram I Twitter
Forwarded from Bosh prokuratura
​​РАСМИЙ БАЁНОТ

2020 йил 24 июль куни соат 23-00 ларда Марҳамат тумани, “Тош йўли” МФЙ, “Садоқат” кўчасида яшовчи фуқаро Н.М. (1999 й.т.), севган йигитини кутиб турган вояга етмаган Т.М.ни уяли телефонига расмга олиб, ушбу фотосуратларни унинг ота-онаси ва профилактика инспекторига кўрсатишини айтган.

Ушбу маълумотлар бошқаларга ошкор бўлишидан қўрқиб, Т.М. ўзини осиб, жонига қасд қилган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 141-1-моддаси (Шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Марҳуманинг онаси С.Б. олиб борилаётган тергов ҳаракатларидан норози бўлиб, 2020 йил 30 ноябрь куни соат 12-15 ларда Андижон вилоят прокуратурасига келган ва вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари Ф.Рахманов томонидан қабул қилинган.

Фуқаро С.Б. қабул жараёнида терговчи томонидан уларнинг талаблари бажарилмасдан, унинг фикрича қизининг вафотига айбдор бўлган Н.М.дан етказилган зарар ҳисобига “Спарк” автомашинаси ундирилмаётганлигидан норозилигини билдирган.

Вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари Ф.Рахманов қабул жараёнида жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари давом этаётганлиги, “Спарк” автомашинасини ундириш тергов органларининг ваколатига кирмаслигини, тергов якуни бўйича барча айбдор шахсларга нисбатан қонуний чоралар кўрилишини тушунтирган.

Олинган жавобдан қониқиш хосил қилмаган фуқаро С.Б. “Спарк” автомашинаси ундирилмаган тақдирда ўзига ўт ёқиб, жонига қасд қилишини билдириб, вилоят прокуратурасини тарк этган. Вазият кескинлашуви ва бошқа ҳолатларни олдини олиш учун Андижон вилоят ИИБ пост-патруль хизмати ходимлари вилоят прокуратурасига чақирилган.

Шундан сўнг, шу куни соат 13-20 ларда С.Б. вилоят прокуратураси автомашиналар тураргохида бақириб, бошқа шахсларни ўзига жалб қилиб, турмуш ўртоғи Х.Т.дан 1 литрли пластмасса идишда бўлган “Бензин” ёқилғиси ва гугуртни олиб, ўзининг елка қисмларига қуйган ва турмуш ўртоғи Х.Т. томонидан ўзини ёқиши ва вилоят прокуратураси биноси ичига югуриб кириб кетиши ҳақида кўрсатма олганидан сўнг ўзига ўт қўйиб ёқиб юборган.

Шу вақтда воқеалар ривожини кузатиб турган Андижон вилоят ИИБ пост-патруль хизмати ходимлари томонидан С.Б.нинг эгнида ёнаётган кийимлари ечиб олиниб, унинг куйиб оғир тан жароҳати олиши олди олинган.

Айни вақтда С.Б.нинг юзи, қўллари, бўйин ва кўкрак қафаси соҳалари жами танасининг 15 фоиз қисми куйиш ташхиси билан шифохонага жойлаштирилди.

Мазкур ҳолат бўйича Андижон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 @uzbprokuratura