Хаёт Шамсутдинов
8.02K subscribers
884 photos
109 videos
786 links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг матбуот котиби - ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси

👉 Расмий сайт: prokuratura.uz
Download Telegram
Нарх-наво барқарорлиги таъминланмоқда

Янги йил байрами арафасида ва байрам кунлари ички истеъмол бозорини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш ва нарх-навонинг сунъий оширилишига йўл қўймаслик борасидаги тадбирларни янада кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан тегишли фармойиш қабул қилиниб, Бош прокуратура ҳамда ҳудудий прокуратуралар ходимлари мамлакатимиздаги ҳар бир бозорга бириктирилди.

Бугун мен ҳам ўзимга бириктирилган Тошкент шаҳридаги Миробод деҳқон бозори (Госпитальный)га бориб, у ердаги аҳвол билан яқиндан танишиб чиқдим. Ишонч билан айтишим мумкинки, бозордаги нарх-наво ҳеч қандай ташқи ёки ички таъсирга қарамай мўътадил ва барқарордир. Аҳолимиз учун ҳамёнбоп, расталарга тўла озиқ-овқат маҳсулотлари юқори сифатда бўлиб, уларнинг ҳеч биридан тақчиллик кузатганим йўқ. Ҳар бир фуқаро кўнгли истаган маҳсулотларни бемалол ҳарид қилиши мумкин. Азизлар, Янги йил байрами дастурхонингиз тўкин-сочин бўлсин!

Telegram I Twitter
2021 йил мамлакатимизда Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили деб эълон қилинди.

======

2021 год объявлен в нашей стране Годом поддержки молодежи и укрепления здоровья населения.

Фото: president.uz

Telegram I Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси юртдошларимизни Янги йил билан самимий муборакбод этади!

=======

Генеральная прокуратура Республики Узбекистан искренне поздравляет всех соотечественников с Новым годом!
Расмий баёнот

2020 йил 29-31 декабрь кунлари Наманган вилоятининг Тўрақурғон туманида 12 нафар фуқаро Қирғизистон Республикаси акциз маркаси ёпиштирилган “Градусник” номли спиртли ичимлик истеъмол қилганликлари оқибатида шифохонага ўткир захарланиш ташхиси билан ётқизилган.

Шифокорлар томонидан кўрсатилган зарур тиббий ёрдамга қарамасдан, уларнинг 2 нафари вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тўрақурғон тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Twitter
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Хоразмда ис газидан заҳарланган она ва унинг 10 ёшли қизи вафот этганлиги ҳақида хабар чиқарилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Боғот тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram I Twitter
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси прокуратура органлари ходимларини касб байрами билан самимий муборакбод этади!

======

Генеральная прокуратура Республики Узбекистан искренне поздравляет работников прокуратуры с профессиональным праздником!
Расмий баёнот

Ижтимоий тармоқларда Жиззахда янги қурилган кўп қаватли бино қулаб тушганлиги ҳақида хабарлар тарқалган.

Аниқланишича, бугун 10 январь куни соат 17-15 ларда Жиззах шаҳрининг Зилол маҳалласи, Мустақиллик кўчасида қурилаётган 6 қаватли бино, яъни 1-2 қаватлари савдо дўкони, 3-6 қаватлари 11 та хонадондан иборат бўлган бинонинг 240 кв.м. иборат бўлган 7 та хонадони қулаб тушган.

Бинонинг қулаши оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлган фуқаролар аниқланмади.

Воқеа жойига зудлик билан Жиззах вилояти прокурори, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва бошқа мутасадди идоралар раҳбарлари ҳамда тезкор-тергов гуруҳи аъзолари етиб боришди.

Бинонинг қулаш сабабларини аниқлаш борасида Жиззах вилояти прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram I Twitter
Жорий йил 10 январь куни ижтимоий тармоқларда Жиззахда янги қурилган кўп қаватли бино қулаб тушганлиги ҳақида хабарлар тарқалган ва бу борада дастлабки расмий баёнот берилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув натижасига кўра Жиззах вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 207-моддаси (Мансабга совуққонлик билан қараш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Twitter
Ижтимоий тармоқларда Ёзёвон туманида ўзини Катта Фарғона каналига ташлаган вояга етмаган Абдулазиз Абдурасуловни қидирилаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Дастлабки маълумотга кўра, 2020 йил 22 декабрь куни Ёзёвон туманида туғилган, 2-сонли касб-ҳунар мактаби талабаси Абдулазиз Абдурасулов вояга етмаган танишларини олдида Катта Фарғона каналининг Ёзёвон тумани Тараққиёт маҳалла ҳудудидан ўтган қисмига ўзини ташлаб, сувдан қайтиб чиқмаган.

Вояга етмаган Абдулазиз Абдурасуловни қидириб топиш юзасидан барча зарур чоралар кўрилмоқда.

Манба: Фарғона вилояти прокуратураси

Telegram I Twitter
14 январь – Ватан ҳимоячилари куни!

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси барча юртдошларимиз ва ҳарбийларни Ватан ҳимоячилари куни билан самимий муборакбод этади.

=================

14 января - День защитников Родины!

Генеральная прокуратура Республики Узбекистан искренне поздравляет всех соотечественников и военнослужащих с днём защитников Родины!
Forwarded from Bosh prokuratura
Бугун, 16 январь куни Универсал спорт мажмуасида миллий кураш бўйича "Бош прокурор кубоги" турнири бўлиб ўтмоқда.

Айни пайтда мазкур турнирни "Sport" телеканалидан жонли эфирда кўришингиз мумкин.

👉 @uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Судьялар олий кенгаши ахборот хизмати раҳбари Турсунали Акбаров:

«Эффект.уз» сайти ходимларининг жиноят ишлари бўйича Термиз туман суди фаолиятига оид ижтимоий тармоқларда тарқатган лавҳаси бўйича ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун Судьялар олий кенгаши раиси томонидан Бош прокурор номига тақдимнома киритилди. Айни кунларда тегишли процессуал ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Блогер Фотима Жўраеванинг жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳри биноси олдида очлик эълон қилганини нафақат ҳуқуқий малакаси ва маданияти етишмаслик, балки нохолислиги, сунъий равишда вазиятга сиёсий тус бериб, шу орқали жамоатчилик эътиборини тортган ҳолда судга босим ўтказиш, деб ҳисоблаймиз. Ва мазкур ҳолатга тегишли ҳуқуқий баҳо берилиши лозим деб биламиз».

Манба: Расмий хабарлар канали

Telegram I Twitter
Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Хўжаобод туманида яшовчи вояга етмаган қиз отаси томонидан зўрлаб келинаётганлиги ҳақида видеоёзув тарқалган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Хўжаобод тумани ИИБ томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шунингдек, видеоёзувдаги қиз юқоридаги ҳолат бўйича ваколатли идораларга мурожаат қилишига қарамасдан ҳеч қанака чора кўрилмаётганлиги ҳақидаги важларига аниқлик киритиш мақсадида Хўжаобод тумани прокуратураси томонидан тегишли идоралар ходимларига нисбатан хизмат текширувлари тайинланди.

Текшириш жараёни Андижон вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Telegram I Twitter
Айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари Светлана Артикова Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида иштирок этмоқда.

Сессияни "Ўзбекистон 24" телеканали орқали жонли эфирда кузатишингиз мумкин.

==============

В настоящее время заместитель Генерального прокурора Республики Узбекистан Светлана Артикова принимает участие в очередной сессии Международного пресс-клуба.

Сессия транслируется в прямом эфире по телеканалу "Узбекистан 24".
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёнинг Яккабоғ туманидаги фуқарони, 15 январь куни 3-4 киши қўл-оёғини боғлаб, шафқатсизларча калтаклашганлиги ҳақида хабар тарқатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 21 январь куни Яккабоғ тумани ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 110-моддаси (Қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилди.

Тергов жараёни Қашқадарё вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Telegram I Twitter