Хаёт Шамсутдинов
7.95K subscribers
877 photos
109 videos
780 links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг матбуот котиби - ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси

👉 Расмий сайт: prokuratura.uz
Download Telegram
Бюджет маблағлари талон-тарож қилинганлиги юзасидан

Олмалиқ шаҳар Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директорининг ўринбосари ва методисти, хизмат сафари ҳужжатларини сохталаштириш орқали ўзларининг шахсий пластик карталарига 87,2 млн. сўм пулларни электрон тўлов тизимлари орқали ўтказиб, бюджет маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Олмалиқ шаҳар бўлими томонидан
ЖКнинг 167 ва 209-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
МИБ ходимига нисбатан содир этилган жиноят

Фуқаро О.С. электр энергиясидан қарздорлиги сабабли яшаш хонадонини тармоқдан узаётган МИБ Андижон шаҳар бўлими давлат инспекторларининг қонуний фаолиятига қаршилик кўрсатиб, 1 нафарини ёғоч бўлаги билан уриб, тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан 05.11.2019 йилда Андижон шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 219-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Корея Республикасига ишга юборишга ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бектемир тумани бўлими томонидан ўтказилган текширувда, фуқаро М.М. 5 нафар фуқароларни Корея Республикасига ишга юбориш эвазига уларнинг жами 25.550 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.М.га нисбатан ЖК 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
РАСМИЙ БАЁНОТ

2019 йил 06 ноябрь куни соат 23:55 ларда фуқаро С.У. ўзи ишлаб келаётган корхонасига тегишли бўлган “Газель” русумли автомашинани “Урганч-Хива” йўлининг 4-километрида бошқариб бораётганида, йўлни кесиб ўтаётган “Жамият” газетаси мухбири Давлатназар Рўзметовни уриб юборган.

Натижада Д.Рўзметов бош қисмидан жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Урганч тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЯНГИ ТАЙИНЛОВ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 ноябрдаги Фармонига асосан Артикова Светлана Баймирзаевна Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

С.Артикова тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси ўринбосари лавозимида ишлаган.
————————————————————
НОВОЕ НАЗНАЧЕНИЕ

В соответствии с Указом Президента Республики Узбекистан от 7 ноября 2019 года Артикова Светлана Баймирзаевна назначена заместителем Генерального прокурора Республики Узбекистан.

С.Артикова ранее занимала должность заместителя Председателя Сената Олий Мажлиса Республики Узбекистан.
“Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология
илмий-амалий тиббиёт маркази”даги кирдикорлар фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан “Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази”да ўтказилган терговга қадар текширувда, марказнинг мансабдор ва моддий жавобгар шахслари, “Давр банк”нинг Юнусобод филиали, “Ипак йўли” банкининг Мирзо Улуғбек филиали ходимлари ҳамда “T.S”, “S.F” МЧЖлари мансабдор шахслари, “X.U” ва “S.P.” хусусий корхоналари раҳбарлари ноқонуний даромад орттириш мақсадида олдиндан жиноий тил бириктириб, 2018 ва жорий йилнинг ўтган даврида марказнинг жами 15,3 млрд. сўм пул маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланди.

Ҳозирда “Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази” мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Инсофсиз” тадбиркорнинг ноқонуний қилмиши фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, якка тартибдаги тадбиркор Т.Х. имтиёзли кредит олиш мақсадида, туман хотин-қизлар кўмитаси томонидан берилиши лозим бўлган тавсияномани қалбакилаштириб, ушбу тавсияномани “Халқ банки”нинг Қўрғонтепа филиалига тақдим этиб, 200 млн. сўм имтиёзли кредит маблағларини олишга эришганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли модда билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Масжид очиб беришга рухсатнома олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Фарғона вилояти Учкўприк тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширишда, фуқаро Дилшод.Р. фуқаро Алишер.Р.га ҳашар йўли билан обод этилган “Кўк тўнли ота” номли масжидни очилиши учун юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали рухсатнома олиб беришни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан 4500 АҚШ доллари ва 27 млн. сўм пулларни олиб, ўз эҳтиёжига сарфлаб юборганлиги аниқланган.

Яна бир ҳолатда фуқаро Дилшод.Р. фуқаро Мақсуд.Т.нинг фарзандини ички ишлар органларига ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан 1000 АҚШ долларини олиб, шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан, фуқаро Дилшод Р.га нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ис газидан заҳарланиш юзасидан

09.11.2019 йил соат 07-30ларда Қашқадарё вилояти, Қарши тумани, Боғдод маҳалласида яшовчи аёл Б.И., унинг 2 нафар фарзандлари ҳамда яшаш хонадонига меҳмонга келган 5 нафар қариндошлари яшаш уйи ошхонасидаги газ плитасини ёқиб, ухлаб қолиши натижасида ис газидан заҳарланиб, шифохонага ётқизилганлар.

Шунингдек, 10.11.2019 йил соат 13-00ларда Нукус шаҳрида яшовчи фуқаро Е.А. ва унинг турмуш ўртоғи қўлбола усулда ясалган иситиш қозини ўчоғига уланган табий газ угаридан (ис гази) заҳарланиб, вафот этганлар.

Иккала ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар!!!

Бундай кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида газ ускуналаридан ва иситиш мосламаларидан фойдаланишда ёнғин ва хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилишингизни сўраймиз.
Одамларнинг ўлимига сабабчи бўлган чақнаш содир этилганлиги тўғрисида баёнот

2019 йил 11 ноябр куни соат тахминан 08:30 ларда Қуйичирчиқ тумани, Сурум МФЙ худудида жойлашган, 2016 йилда қуриб битказилган намунали уйларнинг 1-хонадонида газ чақнашидан хосил бўлган ёнғин оқибатида хонадон ичида бўлган 2 нафар фуқаро вафот этган. 4 нафари (3 нафари вояга етмаганлар) турли тан жарохатлари олиб, шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қуйичирчиқ тумани прокуратураси томонидан тергов олди текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган фуқаро М.Акбарованинг видеомурожаати юзасидан

Бош прокуратура томонидан интернет ижтимоий тармоқларида фуқаро М.Акбарова томонидан эълон қилинган видеомурожаат ўрганилди.

Унга кўра, М.Акбарова ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан прокуратура ходими Рахматуллаев Шавкат Шерматовичдан 19 минг АҚШ доллари миқдордаги пулларини қайтариб олиб беришликни сўраган.

Аниқланишича, ЖИБ Янгийўл туман судининг ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан судланган Ш.Рахматуллаевдан жабрланувчи М.Акбарова фойдасига 13 минг АҚШ доллари ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатига асосан 2019 йил март ойида Мажбурий ижро бюроси Янгийўл шаҳар бўлими томонидан 13,8 млн. сўм ундирувчи М.Акбаровага тилхат асосида топширилган.

Шунингдек, Бош прокуратуранинг аралашуви билан жорий йилнинг апрель ойида қарздордан ундирувчи М.Акбарованинг талабига асосан 13 минг АҚШ доллари ҳозирги кундаги давлат курси бўйича ҳисобланиб, илгари қопланган 13,8 млн. сўмдан қолган 96 млн. сўм пул маблағлари ундирилиб, ундирувчи М.Акбаровага тилхат асосида топширилган ва ижро ҳужжати ижроси амалда тўлиқ таминланган.

Фуқаро Ш.Рахматуллаев ҳақиқатда 2000 йилга қадар прокуратура органлари тизимида ишлаб келиб, Бош прокурорнинг буйруғига асосан прокуратура органларидан бўшатилган.
Турмуш ўртоғини ўлдирган шахс ўз жонига қасд қилди

12.11.2019 йил соат 00-10ларда Самарқанд вилояти, Оқдарё тумани, Бошдархон маҳалласида яшаган Хамид Т. (1986 й.т. якка тартибдаги тадбиркор) турмуш ўртоғи Дилором В. (1994 й.т., уй бекаси) билан ўзаро жанжаллашиб, уни кўллари билан бўғиб ўлдириб, сўнгра яшаш уйида арқон билан ўзини осиб, жонига қасд қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Оқдарё тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Фарғонада ҳамширалик вазифасига ишга кириш 800 АҚШ доллари!

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Фарғона шаҳар кўп тармоқли поликлиникаси врач-лаборанти Шоира.Р. фуқаро Сайера Б.ни ушбу шифохонага ҳамширалик вазифасига ишга киритиб қўйиш эвазига 800 АҚШ долларини талаб қилиб, олаётган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шоира Р.га нисбатан ЖКнинг 168 ва 28, 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Қуйичирчиқ туманида одамларнинг ўлимига сабабчи бўлган чақнаш тўғрисида баёнот (қўшимча)

2019 йил 11 ноябр куни Қуйичирчиқ туманида намунали уйларнинг хонадонида газ чақнашидан хосил бўлган ёнғин оқибатида 2 нафар фуқаро вафот этганлиги ва 4 нафари тан жарохатлари олиб, шифохонага ётқизилганлиги ҳақида хабар берилган.

Мазкур ҳолат юзасидан 13.11.2019 йил куни Қуйичирчиқ тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 207-моддаси 3-қисми "а" банди ва 258-моддаси 2-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли канал аъзолари!

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси расмий сайтининг янгиланган версияси тест режимида ишга туширилди.

(www.prokuratura.uz)

Ушбу сайтда прокуратура органларининг очиқликни таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича ишлари ҳақида маълумотлар эълон қилинади.
Фирибгар “лизингчиларга” нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ангрен шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “A.U.G.” МЧЖ таъсисчиси Ш.О. ва раҳбари И.Ф.лар олдиндан бириктириб, республикамизда ишлаб чиқарилган автомашиналарни кредит ва лизинг шартномалари асосида олиб бериш ҳақида фуқароларни алдаб, ишончини суиистеъмол қилиб, 61 нафар фуқароларнинг 1,2 млрд. сўм пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Шунингдек, текширувда Ш.О. ва И.Ф.лар фаолияти давомида, Ш.О.нинг турмуш ўртоғининг номига “Laсetti”, “Cobalt”, “Nexia-3”, “Spark” ва “Damas” русумли жами 13 та автомашиналарни харид қилиб, жиноий йўл билан топилган даромадларини легаллаштирганликлари фош этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан, “A.U.G.” МЧЖ таъсисчиси Ш.О. ва раҳбари И.Ф.ларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тадбиркорнинг 16 000 АҚШ долларини қўлга киритмоқчи бўлган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси, ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Навбаҳор туманидаги 12-сонли мактаб директори А.О. хусусий корхона раҳбари С.Ҳ.дан туман ҳокимлиги орқали гранит қазиб олиш учун ер ажратиш масаласини ҳал қилиб бериш эвазига ундан 16 000 АҚШ доллари талаб қилиб, пулнинг бир қисми сифатида 9 400 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.О.га нисбатан ЖКнинг 168 ва 28,211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Жиззахда 7 нафар ишчи ис газидан заҳарланди

19.11.2019 йил соат 07-30ларда Жиззах вилояти, Зомин тумани ИИБ 10-сонли бўлинмаси биносида қурилиш ишларини амалга ошираётган 7 нафар ёлланма ишчилар ис газидан заҳарланиб, воқеа жойида вафот этишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах вилояти прокуратураси томонидан ЖКнинг 207-моддаси 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.