Хаёт Шамсутдинов
7.95K subscribers
877 photos
109 videos
780 links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг матбуот котиби - ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси

👉 Расмий сайт: prokuratura.uz
Download Telegram
Жиззах вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган Асилбек Рахмонович Ашуров Пахтакор тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Бош прокуратура жамоаси Асилбек Рахмоновични янги лавозим билан табриклаб, куч-қувват, саломатлик ва ишларида улкан зафарлар тилаб қолади!
21 январь куни “Rost24.uz” сайти томонидан ўтказилган “Йил танлови – 2021” анъанавий танловининг тақдирлаш маросими ташкил этилди.

Кенг жамоатчилик орасидаги сўровномага кўра Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати “Йилнинг энг фаол матбуот котиби” номинациясида 1-ўринга лойиқ деб топилди.

Ҳозирги шиддатли ва ҳар бир ахборот қимматли бўлган давр биз, матбуот хизматлари ходимлари олдига доимий тарзда ўз устимизда ишлашни талаб сифатида қўяди. Бунинг баробарида оммавий ахборот воситалари томонидан эътироф этилиш эса икки карра ёқимлидир.

Ишонч ва эътироф учун жамоамиз сўровномада қатнашган барчага ўз миннатдорчилигини изҳор этиб, келгусида янада фаол ва жадалроқ иш олиб боришга тайёр эканлигини билдиради!

Telegram I Twitter
Навоийда ЙПХ инспектори ва фуқаро ўртасида содир бўлган жанжал юзасидан Жиноят кодексининг 219 (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) ва 140 (Ҳақорат қилиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Навбаҳор тумани прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Twitter
Тошкент шаҳар прокурорининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган Бохадир Абдулхаевич Абдувалиев Юнусобод тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Бош прокуратура жамоаси Бохадир Абдулхаевични янги лавозим билан табриклаб, куч-қувват, саломатлик ва ишларида улкан зафарлар тилаб қолади!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бош прокуратура жамоаси барча божхона ходимларини Ўзбекистон Республикаси божхона органларининг 30 йиллиги ҳамда 26 январь Давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни билан самимий муборакбод этади.

===========

Коллектив Генеральной прокуратуры искренне поздравляет всех работников таможни с 30-летием со дня образования таможенных органов Республики Узбекистан и 26 января Днём работников органов государственной таможенной службы.
Оҳангарон туманида чамадон ичидан аёл кишини мурдаси топилганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Telegram I Twitter
Тошкент ҳайвонот боғида она 3 ёшли қизини айиқлар вольерига ташлаб юборганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 2-қисми “в” банди (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланди.

Telegram I Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент ҳайвонот боғидаги ҳолат. Аслида воқеа қандай бўлган эди ?

"Ўзбекистон 24" телеканали ва Бош прокуратура Матбуот хизмати билан ҳамкорликдаги лавҳа.

Telegram I Twitter
Жалақудуқ туманида янги туғилган (қиз жинсли) чақалоқнинг жасади топилганлиги ҳолати юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Twitter
Тошкент ҳайвонот боғида она 3 ёшли қизини айиқлар вольерига ташлаб юборганлиги билан боғлиқ бўлган жиноят иши юзасидан тергов олиб борилмоқда.

Иш бўйича айбланувчи тариқасида жалб қилинган аёл 2021 йилнинг июль ойидан буён руҳий асаб касалликлари диспансерида рўйхатда турганлиги маълум бўлди.

Айбланувчининг жиноят содир қилган пайтдаги руҳий ҳолатини аниқлаш юзасидан тергов органи томонидан суд-психиатрия экспертизаси тайинланган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Twitter
Асака туман ҳокимлиги қишлоқ хўжалиги бўлимига қарашли бўлган "Ғ.Ёқубов" массиви раиси 8 минг АҚШ доллари олаётган вақтда қўлга олинганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 168 ва 28, 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Telegram I Twitter
Бухорода қурилиш корхонасидан пулини ололмаган эркак ўзини ёқиб юборганлиги ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Telegram I Twitter
Асакада 10 га яқин кўп йиллик дарахт кесиб юборилганлиги ҳолати Андижон вилояти прокуратураси томонидан ўрганилмоқда.

Натижаси ҳақида хабар қилинади.

Telegram I Twitter
Миришкор тумани ҳокимининг маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ўринбосари 50 минг АҚШ доллари билан қўлга тушганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 168 (Фирибгарлик) ва 28, 211 (Пора бериш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.

Telegram I Twitter
Нукус шаҳрида янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 117-моддаси (Хавф остида қолдириш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Хабар таҳрирланди.

Telegram I Twitter
Асакада 10 га яқин кўп йиллик дарахт кесиб юборилганлиги ҳолати юзасидан “Асака в.л.” хусусий корхона раҳбарига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 79-моддаси (Дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш) 1-қисми бўйича тўпланган маъмурий жавобгарликка оид иш ҳужжатлари 9 февраль куни судга юборилди.

Ушбу ҳолатда табиатга 18 млн. 360 минг сўм миқдорида зарар етказилганлиги аниқланган.

Telegram I Twitter
"Xabar.uz" сайтида Қаршида экология бошқармаси норозилигига қарамасдан дарахтлар кесиб ташланганлиги ҳолати юзасидан Қарши давлат университетининг 6 нафар масъул ходимларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 79-моддаси (Дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш) 1-қисми билан маъмурий жавобгарликка оид иш қўзғатилди.

Ушбу ҳолатда табиатга 285 млн. сўм миқдорида зарар етказилганлиги аниқланган.

Telegram I Twitter
Шаҳрихон туманидаги хусусий диагностика ва даволаш масканида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 257-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳодиса оқибатида 1 нафар киши вафот этган, 11 нафар киши жароҳатланган.

Telegram I Twitter
Бош прокуратура томонидан АТ "Халк банки" Андижон вилояти Амалиёт бўлими ходимлари ва бошқаларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракаталари олиб борилмоқда.

Тергов давомида банк ходимлари 4,6 млрд. сўмни ўзлаштирганликлари аниқланган.

Ушбу камомадга йўл қўйган 13 нафар банк ходимларига Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми "а" банди билан айб эълон қилинган. 11 нафарига қамоқ, 2 нафарига гаров эҳтиёт чоралари қўлланилган.

Тергов харакатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Twitter
Қўқон шаҳрида бир эркак қорин қисмини шиша бўлаги билан кесганлиги ҳолати бўйича терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Twitter
Бош прокурорининг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Жаҳонгир Жўраевич Ҳатамов Самарқанд вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Ж.Ҳатамов Наманган вилояти прокурори лавозимида ишлаган.

Бош прокуратура жамоаси Жаҳонгир Жўраевични янги лавозим билан табриклаб, куч-қувват, саломатлик ва ишларида улкан зафарлар тилаб қолади!