Хаёт Шамсутдинов (Вакцина олинг!)
5.18K subscribers
325 photos
41 videos
313 links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг матбуот котиби - ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси

👉 Расмий сайт: prokuratura.uz
Download Telegram
to view and join the conversation
Ижтимоий тармоқларда "Спортчи йигитнинг онаси Президентга мурожаат қилди" номли видеохабар тарқалган.

Видеода кўрсатилган ҳолатлар юзасидан жорий йил 29 май куни Денов тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Тергов давомида 4 нафар шахс Жиноят кодексининг 277-моддаси, 1 нафар шахс ушбу Кодекснинг 104, 277-моддалари билан айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, барчасига "қамоққа олиш" эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тергов ҳаракатлари тамомланиб, 5 нафар шахсларга нисбатан бўлган жиноят иши 09.09.2021 йилда мазмунан кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Денов туман судига юборилган.

Шунингдек, жиноят ишининг 2 нафар айбланувчиларга нисбатан бўлган қисми алоҳида иш юритувига ажратилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Twitter
Ижтимоий тармоқларда "Андижон шаҳрида автомашиналар ҳаракатланиш вақтида тарафлар ўртасида тортишув келиб чиққан. Андижон шаҳар ИИБ 4-бўлим ходимлари томонидан фуқаролар калтаклангани, ҳақорат қилингани айтилмоқда" номли видеохабарлар тарқалган.

Мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 14 сентябрь куни Жиноят кодексининг 109-моддаси (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, Андижон вилоят прокуратураси томонидан назорат ўрнатилган.

Telegram I Twitter
Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий кўрик-танловининг республика босқичи ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди.

Манба: UzReport TV

Telegram I Twitter
Ижтимоий тармоқларда Қўқонлик блогер Иқболжон Камилджанов вафот этганлиги ҳақида хабарлар тарқалган.

И.Камилджановнинг вафот этганлиги ҳолати юзасидан Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Марҳумнинг ўлим сабабларини аниқлаш юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Telegram I Twitter
Бўстонлиқ туманидаги «Амирсой» курорт зонасида 700 туп атрофидаги қимматбаҳо дарахтлар кесиб ташланганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 198-моддаси (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Telegram I Twitter
Самарқанд вилояти, Каттақўрғон тумани ИИБ ЙҲХБ ходимларининг фаолияти жараёнида туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи 1-ўринбосарининг ўлими юз берганлиги билан боғлиқ жиноят иши судга юборилди.

Telegram I Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Энг улуғ, энг азиз» анъанавий кўрик - танловининг якуний босқичи ғолиб ва совриндорлари тақдирланди

Telegram I Twitter
Бўстонлиқ туманидаги «Амирсой» курорт зонасида 700 туп атрофидаги қимматбаҳо дарахтлар кесиб ташланганлиги ҳолати юзасидан тақдим этилган ҳужжатларни қўриб чиқишда ва қарор қабул қилишда прокуратура томонидан қонунларга оғишмай риоя қилинган.

Telegram I Twitter
Қашқадарёда мактаб ўқувчилари полга ўтирган ҳолда дарсда қатнашганлиги ҳолати юзасидан мактаб мутасаддилари интизомий жавобгарликка тортилди.

Telegram I Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли фуқаролар, агар сиз ушбу фотосуратдаги эркак киши ҳақида маълумотга эга бўлсангиз дарҳол 102 рақамига ёки яқин бўлган ички ишлар органига хабар беришингиз сўралади.

=============

Уважаемые граждане, если вы владеете какой-либо информацией о человеке на этой фотографии, просим вас немедленно сообщить по номеру 102 или в ближайший
отдел внутренних дел.

Telegram I Twitter
Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 21 сентябрь куни Андижон шаҳри, Боғишамол даҳасида бўлган аянчли авария оқибатида Трекер ичида бўлган 3 нафар талабалар ҳалок бўлганлиги ҳақида видеохабарлар тарқалган.

Ушбу ҳодиса оқибатида 3 нафар шахс вафот этган ва 1 нафар шахс тан жароҳати олган.

Мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 22 сентябрь куни Жиноят кодексининг 266-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда Андижон туман ИИБ ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, Андижон вилоят прокуратураси томонидан назорат ўрнатилган.

Telegram I Twitter
Тошкент метрополитенинг «Олмазор» бекатида вояга етмаган шахсга нисбатан беҳаё ҳаракатлар содир этиб, қидирилаётган шахс қўлга олинди.

=============

Гражданин, разыскиваемый за совершение противоправных действий в отношении несовершеннолетнего лица, на станции метро «Алмазар» Ташкентского метрополитена, задержан.

Telegram I Twitter
Тошкент метрополитенинг «Олмазор» бекатида вояга етмаган қизга беҳаё ҳаракатлар содир этган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 129-моддаси (Ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Telegram I Twitter
Ижтимоий тармоқларда "Наманганлик 21 ёшли йигит ҳарбий хизматда портлаб кетганлиги" ҳақида хабарлар тарқалган.

Аниқланишича, жорий йилнинг 21 август куни дала ўкув майдонида снаряд қолдиқлари портлаши натижасида содир бўлган кўнгилсиз ҳодиса оқибатида видеомурожаатда мурожаат қилган ота-оналар фарзанди Миллий гвардия муддатли ҳарбий хизматчиси А.Икболжонов ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳатлари олиб вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан 21 август куни Чирчиқ ҳарбий прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 297-моддаси (Атрофдагилар учун катта хавф манбаи бўлган қурол-яроғ, шунингдек модда ва буюмлар билан муомалада бўлиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, прокурор назорати ўрнатилган.

Telegram I Twitter
Бош прокуратура жамоаси барча Давлат хавфсизлик хизмати ходимларини 26 сентябрь - Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни билан самимий муборакбод этади.

===========

Коллектив Генеральной прокуратуры искренне поздравляет всех работников Службы государственной безопасности с 26 сентября - Днём сотрудников органов Службы государственной безопасности Республики Узбекистан.
Сурхондарё вилояти прокурори ва Жарқўрғон тумани прокурори ёрдами билан жарроҳлик амалиёти амалга оширилди.

Telegram I Twitter
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарёда ҳайдовчи Lacetti’да ЙПХ ходимини 4 километр масофага судраб кетганлиги ҳақида видеоёзув чиқарилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қумқўрғон тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Twitter
Қумқўрғон туманида ЙҲХБ инспекторига қаршилик кўрсатиб, автомашинада судраб кетган ҳайдовчига нисбатан "қамоққа олиш" эҳтиёт чораси қўлланилди.

Telegram I Twitter
Бош прокуратура Академиясида 1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтмоқда.
Бош прокуратура жамоаси азиз ўқитувчи ва мураббийларни касб байрамлари билан самимий муборакбод этади!

==============

Коллектив Генеральной прокуратуры от всей души поздравляет Всех наставников и учителей с профессиональным праздником!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
В Генеральной прокуратуре состоялась встреча Генерального прокурора Республики Узбекистан Нигматиллы Юлдашева с Генеральным прокурором Российской Федерации Игорем Красновым.

Telegram I Twitter