Хаёт Шамсутдинов (Вакцина олинг!)
5.16K subscribers
325 photos
41 videos
315 links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг матбуот котиби - ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси

👉 Расмий сайт: prokuratura.uz
Download Telegram
to view and join the conversation
Айни вақтда АОКАда Адлия вазири Русланбек Давлетов, Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Бахриддин Валиев, Олий суд, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбарияти ҳамда тегишли ташкилотларнинг масъул ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг коррупцияга қарши муросасиз муҳит яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтиришга қаратилган Фармон ва қарори мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Анжуманни "O‘zbekiston 24" ва "UzReport TV" телеканаллари орқали жонли эфирда кузатишингиз мумкин.

Telegram I Twitter
Kun.uz сайтида «Оёқяланг судрашди. Қонунни оёқости қилишди» – Урганчлик аёл Сенат раиси ва Бош прокурордан кўмак кутмоқда" сарлавҳали мақола эълон қилинган.

Мақолада кўрсатилган ҳолатлар юзасидан Бош прокуратура томонидан ўрганиш ишлари бошланганлиги маълум қилинади.

Telegram I Twitter
Xabar.uz сайтида «Яна Андижон! ИИБ ходимлари фуқарони кишан тақиб қийноққа солгани айтилмоқда» сарлавҳали мақола эълон қилинган.

Мақолада кўрсатилган ҳолатлар юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram I Twitter
Daryo.uz сайтида "Қашқадарёда қайнотаси билан тортишиб қолган келин ўзи ва икки фарзандини поезд тагига ташлаб, вафот этди" сарлавҳали хабар чиқарилган.

Мазкур ҳолат 2021 йил 11 июль куни содир бўлган бўлиб, шу куни Қарши транспорт прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “а” банди (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Twitter
Alimoff телеграм-каналида "9-қаватдан қулаб ҳалок бўлган қизнинг ота-онаси адолат талаб қилмоқда" сарлавҳали видеоёзув чиқарилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани прокуратураси томонидан суриштирув харакатлари олиб борилмоқда.

Суриштирув давомида видеоёзувда кўрсатилган важлар ҳам ўрганиб чиқилиши таъминланади.

Telegram I Twitter
Азиз юртдошлар, халқимизга хос меҳр-мурувват, бағрикенглик ва саховат ифодаси бўлиб келган Қурбон ҳайити барчамизга муборак бўлсин!
Ижтимоий тармоқларда шу йилнинг 19 июл куни 15-16 ёшли болалар 45 ёшли таксичини вахшийларча ўлдириб далага ташлаб кетишганлиги ҳақида хабарлар тарқалган.

Мазкур ҳолат юзасидан 20 июль куни Фарғона вилояти прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97 (Қасддан одам ўлдириш) ва 164 (Босқинчилик) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши доирасида 4 нафар шахс (3 нафари вояга етмаган) гумонланувчи тариқасида процессуал тартибда ушланган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Twitter
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти, Денов тумани, Оқтом маҳалласида яшаган Ҳасан Хушматовни ички ишлар ходимлари мажбурлаб идорага олиб кетиб, ваҳшийларча қийнаб ўлдиргани ҳақида хабарлар тарқалган.

Аниқланишича, шу йилнинг 10 июлида Денов тумани Оқтом махалласида яшовчи фуқаро Юнус Хушматов туман ички ишлар бўлимига акаси Ҳасан Хушматов маст ҳолда яшаш уйида жанжал қилиб, тинчлигини бузаётгани ҳақида хабар берган.

Шунга асосан, туман ИИО ФМБ профилактика инспектори ва унинг икки нафар ёрдамчиси Ҳ.Хушматовнинг хонадонига келишган ва уни автомашинага ўтказиб, туман ИИБга олиб кетишган. Йўлда профилактика инспекторининг ёрдамчилари Ҳ.Хушматовни бир неча бор уриб тан жароҳати етказган. Оқибатда Ҳ.Хушматов 11 июль куни шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Денов туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 104 ва 206-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят иши доирасида 2 нафар шахсга нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Сурхондарё вилоят прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Twitter
Ижтимоий тармоқларда Қибрай туманида 5 нафар шахс қасддан ўлдирилганлиги ҳақида хабарлар тарқалган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми "а, ж" бандлари билан жиноят иши қўзғатилди.

Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Twitter
Ижтимоий тармоқларда "Нишонда ИИБ ходимлари олиб кетган фуқаро ўлик ҳолда қайтарилди" сарлавҳали видеохабар чиқарилган.

Аниқланишича, 25 июль куни Нишон тумани ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан чақирувга асосан яшаш уйидан маст ҳолда олиб кетилган ва вилоят наркология диспансерига ётқизилган Нурсоат Мухаммадиев 26 июль вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Марҳумнинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Бундан ташқари, Н.Мухаммадиевни вилоят диспансерида вафот этганлиги ҳодисаси бўйича вилоят Соғлиқни сақлаш ва Ички ишлар бошқармаларига хизмат текшируви тайинланган.

Telegram I Twitter
Ижтимоий тармоқларда Фарғонада 11 ёшли бола амакиси томонидан зўрлаб келингани ҳақида хабарлар тарқалган.

Хабарда кўрсатилган ҳолат ҳақида муқаддам ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ораганларга мурожаат келиб тушмаган. Шу сабабли жорий йилнинг 2 август кунидан Қува тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилиши бошланган.

Текшириш устидан Фарғона вилояти прокуратураси томонидан назорат ўрнатилган.

Telegram I Twitter
Ижтимоий тармоқларда Наманган шаҳридаги 10-сонли оилавий поликлиникада фуқаро шифокорни аямасдан тагига босиб олиб дўппослаётганлиги акс этган видео тарқалди.

Мазкур ҳолат Бош прокуратура томонидан ўрганилмоқда.

Ўрганиш натижасига кўра видеода кўрсатилган воқеа иштирокчиларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.

Telegram I Twitter
Наманган шаҳридаги поликлиникада фуқаро шифокорни дўппослаганлиги ҳолати бўйича Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Twitter
Давлатимиз раҳбарининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказиши арафасида Бош прокуратура, МТРК ва бошқа ҳамкор ташкилотлар иштирокида бугун “Ўзбекистон 24” телеканалида долзарб масалалар муҳокамаси майдонига айланиб улгурган “Тараққиёт формуласи” кўрсатувининг “Ўзбекистонда тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш: эришилган ютуқлар ва ҳал этилиши лозим бўлган муаммолар” мавзусига бағишланган навбатдаги сони тасвирга олинди.

Эфирга узатилиш вақти ҳақида қўшимча хабар берилади.

Telegram I Twitter
Наманган шаҳридаги поликлиника шифокори дўппосланганлиги ҳолати юзасидан қўзғатилган жиноят иши доирасида 2 нафар шахс процессуал тартибда ушланди.

Telegram I Twitter
Маданий мерос объекти ҳисобланган Абдуллахон мадрасаси деворининг бир қисми қулаб тушганлиги ҳолати юзасидан Жиноят Кодексининг 207-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

Telegram I Twitter
Ижтимоий тармоқларда Қаршида вояга етмаган қизни зўрлаб келган йигитга жиноят иши очиш рад этилганлиги ҳақида хабарлар тарқалган.

Мазкур жиноят иши қўзғатишни рад қилиш қарори Қарши шаҳар прокуратураси томонидан назорат тартибида ўрганилган ва 27 июль куни бекор қилинган.

Тўпланган ҳужжатлар қўшимча текшириш харакатларини олиб боришлик учун Қарши шаҳар ИИБ ТБга юборилган.

Ҳозирда текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Twitter
Forwarded from Bosh prokuratura
​​Ўзингизни ва бошқаларни эҳтиёт қилинг!

Ҳозирги даврда бошқа давлатлар каби Ўзбекистонда ҳам коронавирус инфекциясидан азият чекаётганлар кам эмас. Пандемия бевосита фуқароларнинг саломатлигига катта талофат етказиш баробарида, аҳоли турмушининг барча жабҳаларида катта зиёнлар келтириб чиқармоқда.

Бугунги кунда пандемия тарқалишини олдини олишнинг бирдан-бир йўли эмланишдир. Шу аснода ҳар бир шахс ўзининг фуқаролик бурчини, давлат ва жамият олдидаги конституциявий, қолаверса инсоний мажбуриятини тўлақонли ҳис қилган ҳолда, ўзи, яқинлари ва ён-атрофдагиларнинг ҳаётини хавф остига солмаслиги даркор.

Давлат ва жамият учун муҳим бўлмиш эмланиш жараёнида прокуратура органлари ходимлари ҳам бефарқ қолгани йўқ. Бугунги санага келиб, вакцина олишга имкони бўлган Ўзбекистон прокуратураси органларининг 88 фоиз ходимлари мамлакатимизга келтирилган турли вакциналарнинг бири билан эмланди.

Ўз халқи саломатлиги, фаровонлиги ва келажагини ўйлаган ҳар бир киши бу жараёнда иштирок этиши бурч ва садоқат каби тушунчаларнинг амалий ифодасидир.

👉 @uzbprokuratura
Баҳодир Жалолов - Олимпиада чемпиони!

Бокс бўйича ўта оғир вазнда иштирок этган Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 5:0 ҳисобида енгиб олтин медални қўлга киритди.

Олимпиада ғолиблиги, учинчи олтин медаль муборак бўлсин!