Хаёт Шамсутдинов
7.66K subscribers
739 photos
99 videos
724 links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг матбуот котиби - ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси

👉 Расмий сайт: prokuratura.uz
Download Telegram
Тошкент туманида электр токи уриши оқибатида бир фуқаро вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши (ЖК 207-моддаси) қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Twitter
Ургут туманида бир эркак бошқа шахсни бир неча маротаба мих тиқиб ўлдирганлиги ҳолати юзасидан ЖКнинг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.

Telegram I Twitter
Яккасарой туманида Тошкент давлат юридик Университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Telegram I Twitter
Effect.uz ахборот агентлиги журналистлари Андижонда калтакланганлиги ҳолати Андижон вилояти прокуратураси томонидан ўрганилмоқда. Воқеа иштирокчиларининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.

Telegram I Twitter
Сирдарёда мурдаси топилган деб тахмин қилинган шахс тирик бўлиб чиқди.

Telegram I Twitter
Айни вақтда АОКАда Адлия вазири Русланбек Давлетов, Бош прокурор ўринбосари Шавкатжон Рахимов ва бошқа мутасаддилар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Анжуманни "O‘zbekiston 24" ва "UzReport TV" телеканаллари орқали жонли эфирда кузатишингиз мумкин.

Telegram I Twitter
Каттақўрғон тумани ИИБ ЙҲХБ ходимларининг фаолияти жараёнида туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи 1-ўринбосарининг ўлими юз берган. Ҳолат юзасидан ЖКнинг 206-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.

Тергов устидан Бош прокуратура томонидан назорат ўрнатилган.

Telegram I Twitter
Она фарзандини уриб садақа сўрашга кўчага чиқарганлиги ҳақида хабар тарқалган. Мазкур ҳолат Андижон вилояти прокуратураси томонидан ўрганилмоқда.

Telegram I Twitter
Ҳақиқатгўй, эзгулик тарғиботчиси, турли муаммоларни ечишда барчамизга яқин кўмакчи бўлаётган блогерларимизни Бош прокуратура жамоаси номидан 14 июнь — Халқаро блогерлар куни билан табриклаймиз!
Вояга етмаган Қудратилло Тошпўлатовнинг (2014 й.т.) манфаатларини кўзлаб, фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судига “Оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисида” даъво аризаси киритилиши таъминланди.

Telegram I Twitter
Поп тумани ҳудудидан оқиб ўтган Шимолий Фарғона каналида жорий йил 15 июнь куни чўккан 12 ёшли қиз Наманган вилояти ФВВнинг қидирув гуруҳи ходимлари томонидан топилди.

Ҳолат юзасидан Поп тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Twitter
Taftish.uz мухбири калтакланганлиги ҳолати юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ 3-сон ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Текшириш устидан Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан назорат ўрнатилган.

Telegram I Twitter
Избоскан тумани прокуратураси томонидан “Alliance R.C.” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят иши доирасида жамият раҳбари ЖКнинг 168, 192-11 ва 228-моддалари билан гумонланувчи тариқасида ишга жалб қилиниб, суднинг ажрими билан унга "қамоққа олиш" эҳтиёт чораси қўлланилди.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Twitter
Наманганда хонадон ошхонасида газ портлаши натижасида 12 ёшли бола ҳалок бўлганлиги ҳақида хабар тарқалган.

Ҳолат юзасидан Тўрақўрғон туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Twitter
27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан самимий муборакбод этамиз!
Искренне поздравляем с 27 июня - Днём работников печати и средств массовой информации!
Ангренда ИИБ ходими Бекзод Бобомирзаев ўз жонига қасд қилганлиги ҳолати юзасидан Тошкент вилояти прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бош прокуратура томонидан самарали жамоатчилик назоратини ташкил этиш мақсадида “YER NAZORATI” махсус телеграм-бот дастури ишга туширилди.

Ушбу (@YerNazoratBot) телеграм-бот орқали фуқароларимизда ўз ҳудудидаги ер майдонларидан фойдаланиш жараёнида йўл қўйилаётган қонун бузилиши ва бошқа ҳолатлар юзасидан тезкор маълумот бериш имконияти пайдо бўлмоқда.

Ўз уйи, маҳалласига бефарқ бўлмаган, азиз ватандошлар, жамоатчилик назоратида фаол иштирок этинг!

Унутманг, ернинг ҳар бир қаричи – Сизу бизнинг, халқимизнинг мулкидир!

Telegram I Twitter
Урганч шаҳридаги “Жалолиддин Мангуберди” истироҳат боғи ёнидаги “Шовот” каналида 2021 йил 29 июнь куни чўккан 16 ёшли бола Хоразм вилояти ФВВ қидирув гуруҳи томонидан топилди.

Ҳолат юзасидан Янгибозор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бош прокуратура жамоаси марҳумнинг оила аъзолари ҳамда яқинларига чуқур таъзия ва ҳамдардлик изҳор қилади.

Telegram I Twitter
@obod_mahalla_dasturi_bot — “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида қурилаётган бино-иншоотларда камчиликларни пайқасангиз, қурилиш ишларининг сифатсиз олиб борилаётгани ёки тўхтаб қолганининг гувоҳи бўлсангиз;

@YerNazoratBot — ўз ҳудудингиздаги ер майдонларидан фойдаланиш жараёнида йўл қўйилаётган қонун бузилиши ва бошқа ҳолатлар юзасидан тезкор маълумот бериш учун.

Ботлар орқали мурожаат қилинг!

Telegram I Twitter
8 июля в Санкт-Петербурге Генеральный прокурор Российской Федерации Игорь Краснов проведет встречу с Генеральными прокурорами государств – участников Содружества Независимых Государств, в которой примет участие Генеральный прокурор Республики Узбекистан Нигматилла Йулдошев, а также руководители прокуратур Азербайджана, Армении, Белоруссии, Казахстана, Кыргызстана, Таджикистана и Молдавии.

Источник: Генеральная прокуратура Российской Федерации.

Telegram I Twitter