Хаёт Шамсутдинов
7.82K subscribers
864 photos
107 videos
773 links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг матбуот котиби - ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси

👉 Расмий сайт: prokuratura.uz
Download Telegram
Бош прокуратура жамоаси бугун Тошкент шаҳридаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, Биринчи Президентимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

👉
@uzbprokuratura
O‘zbekiston mudofaa hamda huquqni muhofaza qiluvchi organlar rahbariyati.

Foto: “Daryo” / Madina Nurman

Telegram I Twitter
Бухоро шаҳар Ислом Каримов кўчасидаги кўп қаватли уйда содир бўлган портлаш бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Telegram I Twitter
2021 йил 6 февраль куни «Bukhara News» интернет-ОАВ вакилларининг фаолиятига «Марказий бозор» маъмурияти томонидан тўсқинлик қилинганлиги ҳолати юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Twitter
Бугун 9 февраль — буюк шоир, мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоийнинг 580 йиллиги нишонланадиган сана.

#Навоий_580_йиллиги

Telegram I Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
30 минг доллар талаб қилган товламачилар қўлга олинди.

Telegram I Twitter
Чилонзор туманида фуқарога муқаддам асл олтин тангани ноқонуний ўтказиб, кейин уларнинг нусхаларини сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Чилонзор тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Г.М. фуқаро Н. ва М.ларнинг ишончига кириб, уларга рангли металл кўринишидаги 4 дона тангани гўёки 1899 йилда Россия империясида ишлаб чиқарилган ҳақиқий қадимий танга сифатида баҳолаб, 56,9 млн. сўмга сотган вақтида ашёвий далил билан ушланган, шунингдек, Г.М. муқаддам Н.га 1 дона рангли металл тангани қадимий танга сифатида баҳолаб 14,1 млн. сўмга сотганлиги аниқланган.

Экспертиза хулосасига кўра, 5 дона танганинг 1 таси 1899 йилда Россия империясида ишлаб чиқарилган ҳақиқий олтин танга эканлигини, қолганлари унинг нусхаси эканлиги қайд этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram I Twitter
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари

Веб-сайт:
www.prokuratura.uz
Telegram: https://t.me/uzbprokuratura
https://t.me/HShamsutdinov
Facebook: www.fb.com/BOSHPROKURATURAMATBUOTXIZMATI
Twitter: https://twitter.com/HNShamsutdinov

========

Официальные страницы Генеральной прокуратуры Республики Узбекистан в социальных сетях

Веб-сайт:
www.prokuratura.uz
Telegram: https://t.me/uzbprokuratura
https://t.me/HShamsutdinov
Facebook: www.fb.com/BOSHPROKURATURAMATBUOTXIZMATI
Twitter: https://twitter.com/HNShamsutdinov

Telegram I Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан 3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси Баҳриддин Баҳодирович Валиев Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Telegram I Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг тегишли фармойишига асосан, Абдуҳалим Холмахматов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири этиб тайинланди.
Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани, Тугал қишлоғида яшовчи фуқаро Ҳафиза Ҳамроева ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат қилиб, ўғлини пичоқлаган шахс жавобгарликка тортилмагани, бемалол кўчада юрганлиги, шу сабабли адолат қарор топиши, айбдорга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ғўзор тумани ИИБ томонидан гумондор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, унга "Қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Twitter
Forwarded from Bosh prokuratura
​​Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
 
Бош прокуратура томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Лойиҳани ишлаб чиқишда жиноят қонунчилиги нормаларини унификация қилишга, уни янада либераллаштиришга, жиноий жавобгарлик ва жазо тизимини такомиллаштиришга ҳамда жиноятлар учун санкцияларни қилмишларнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти ва даражасига қараб мувофиқлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, лойиҳада турлича шарҳлаш ёки коррупция ҳолатлари содир этилишига йўл қўядиган нормаларни чиқариб ташлашга қаратилган ўзгартиришлар назарда тутилган.

Лойиҳа илғор хорижий давлатлар тажрибаси асосида тайёрланган.

Ушбу лойиҳа фуқароларнинг таклифлари асосида янада такомиллаштириш мақсадида жамоатчилик муҳокамасига жойлаштирилди.

Шу сабабли, кенг жамоатчиликдан мазкур лойиҳани кўриб чиқишда ва уни такомиллаштиришда иштирок этишини сўраймиз !

Фаол иштирок учун олдиндан миннатдорчилик билдирамиз !

https://regulation.gov.uz/uz/d/29646

👉 @uzbprokuratura
Бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни ёритиш, аҳоли ва кенг жамоатчиликни бу борадаги янгиликлардан хабардор қилиш, юзага келаётган муаммоларни кўтариб, уларни ҳал этилишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган журналист, блогерларимиз кўп.

Ҳозирги кунда, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳаётимизнинг чамбарчас қисми десак, муболаға бўлмайди. Бу ҳолат қувонарли албатта. Боз устига, уларнинг меҳнати қадрлангани эса бу соҳада илдамлаб кетганимизнинг яққол далолатидир.

Бугун, мана шундай инсонлардан бўлган, ўзининг иқтидори, билим ва савияси туфайли катта эътибор ва ҳурматга сазовор ёш истеъдодли журналист, фаол жамоатчи «Daryo.uz» интернет-нашри фотомухбири, блогер Мадина Нурманова “Шуҳрат” медали билан тақдирланганди.

Бош прокуратура жамоаси доимий ҳамкоримиз Мадина Нурмановани юксак мукофот билан чин юракдан, самимий муборакбод этади ва келгусида фаолиятида янада улкан зафарлар тилаб қолади.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари Светлана Артикова

Foto: “Daryo” / Madina Nurman

Telegram I Twitter
Қадрли оналаримиз, опа-сингилларимиз, 8-март Халқаро хотин-қизлар байрами барчангизга муборак бўлсин!
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан Андижон шаҳрида газ ва ҳаво аралашмаси чақнаши содир бўлганлиги ҳақида расмий баёнот берилган.

Аниқланишича, 2021 йил 12 март куни соат 17:22 ларда Андижон шаҳар «1-сон» МФЙ, 2-кичик даҳа, Фурқат кўчаси, 24-уй 9-хонадонда газ ва ҳаво аралашмаси чақнаши натижасида ёнғин келиб чиққан.

Оқибатда, хонадонда бўлган аёл ва вояга етмаган қиз тана куйиши ҳамда қўшни хонадонда яшовчи вояга етмаган бола чақнаш тўлқинидан йиқилиб, кўкрак қисмидан тан-жароҳати олган ва шифохонага ётқизилган.

Жабрланганларнинг олган тан-жароҳатлари оғирлик даражасини аниқлаш юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланди.

Мутахассислар томонидан чақнаш сабаблари, шунингдек келтирилган зарарларни аниқлаш чоралари кўрилмоқда.

Ҳолат юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан ўтказилаётган терговга қадар текширув ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинди.

Telegram I Twitter
Uza.uz сайтида “Вояга етмаган қизалоқни таҳқирлаган шахслар нега жазога тортилмаяпти?” сарлавҳали мақола чоп этилган.

Унда Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ туманида 2020 йилнинг сентябрь ойида 14 ёшли қизалоқни ўғирлаш, номусига тегиш каби мудҳиш жиноят содир этган шахс орадан олти ой ўтган бўлса ҳам ҳамон жазога тортилмаганлиги баён қилинган.

Аниқланишича, ҳолат юзасидан Ўртачирчиқ тумани прокурори томонидан 2020 йил 30 сентябрь куни Жиноят кодексининг 128-моддаси (Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилган.

Дастлабки суриштирув ҳаракатлари давомида, жиноят ишига жалб қилинган гумондор шахсни айбланувчи тариқасида ишга жалб қилиш учун асослар етарли эмаслиги, тайинланган экспертизалар хулосалари тайёр бўлмаганлиги сабабли 2020 йил 30 октябрь куни жиноят иши юзасидан олиб борилаётган дастлабки суриштирув харакатлари жиноят-процессуал тартибида ҳаракатдан вақтинча тўхтатилган.

Мазкур жиноят иши 2021 йил 13 февраль куни қайта тикланиб, тергов ҳар томонлама тўла ва холисона олиб борилишини таъминлаш, айбланувчи, фуқаровий даъвогар ва жабрланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниши лозим бўлган шахсларни аниқлаш учун ҳолатга гувоҳ бўлган шахсларни терговга жалб қилиш зарурлиги сабабли жиноят иши тергов органига ўтказилган.

Ҳозирда Ўртачирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Twitter
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоаси юртдошларимизни Наврўз байрами билан муборакбод этади!

=======

Генеральная прокуратура Республики Узбекистан поздравляет всех соотечественников с праздником Навруз!