Хаёт Шамсутдинов
8.02K subscribers
897 photos
109 videos
788 links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг матбуот котиби - ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси

👉 Расмий сайт: prokuratura.uz
Download Telegram
Xabar.uz сайтида Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманида аёл киши ва унинг ёш набираси ўлдириб кетилгани ҳақида хабар чиқарилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тўрткўл тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Ўтказилган тергов ҳаракатлари давомида фуқаро Ж.С.(1991 й.т., ишсиз) 29 ноябрь куни ўғирлик қилиш мақсадида қирган хонадонда яшаётган 79 ёшли аёл ва унинг набирасига ошхона пичоғи билан тан жароҳатлари етказиб, пул ва 2 дона уяли телефон аппаратини олиб кетгани аниқланган. Олинган тан жароҳатлари оқибатида аёл воқеа жойида, набираси эса шифохонада вафот этган.

Терговда фуқаро Ж.С. ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а” банди билан гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, суднинг ажрими билан унга “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Twitter
Kun.uz сайтида "Когонда прокуратура президент фармони ижросини тўхтатиб қўйди. 4 млн долларлик лойиҳа таназзул ёқасида" сарлавхали мақола эълон қилинган.

Мақолада кўрсатилган ҳолатлар юзасидан Бош прокуратура томонидан ўрганиш ишлари бошланганлиги маълум қилинади.

Фото: Kun.uz

Telegram I Twitter
Бош прокуратура жамоаси барча ватандошларимизни 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни билан самимий муборакбод этади!
Коллектив Генеральной прокуратуры искренне поздравляет всех соотечественников с 8 декабря - Днем Конституции Республики Узбекистан!
Ижтимоий тармоқларда Яккабоғ туманида мудхиш қотиллик содир этилганлиги ҳақида хабарлар тарқалган.

Мазкур ҳолат юзасидан 10.12.2020 йилда Яккабоғ тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а, б, в, ж” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят содир этишда гумонланаётган шахс процессуал тартибда ушланган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Twitter
Ижтимоий тармоқларда Андижондаги кўп қаватли уйда газ портлаганлиги ҳақида хабарлар тарқалган.

Аниқланишича, 2020 йил 09 декабрь куни соат 01-00 ларда Андижон шаҳар, Қўшариқ дахасида жойлашган қўп қаватли уйнинг хонадонида таббий газ тўпланиб қолиши ва ушбу хонадонда яшовчи аёл Д.М. электр чироқни ёқиб юбориши натижасида чақнаш келиб чиққан бўлиб, яшаш уйининг тахминан 30 кв. метр қисми ёниб зарарланган.

Чақнаш оқибатида турли даражадаги куйиш тан жароҳатларини олган хонадондаги 3 нафар фуқаро шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан тергов қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Twitter
Forwarded from Bosh prokuratura
Расмий баёнот

Бош прокуратура томонидан Бухоро шаҳридаги тадбиркорнинг Бухоро шаҳар прокурори Ж.Фозиловнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ҳақидаги аризаси текширилмоқда.

Муаллиф аризасида шаҳар прокурори Ж.Фозиловнинг тазйиқи билан Бухоро шаҳрида қурган йирик савдо мажмуасидан 1 метр квадратининг ҳақиқий нархи 20 млн. сўм бўлган савдо дўконини унга 5 млн. сўмдан сотганлигини, орадан бир йил ўтиб, яъни 2020 йил октябрь ойида шу нархдан яна битта дўконни сотишини талаб қилганлигини, рад жавобини берганлиги учун Ж.Фозилов уни терговга чақириб, жавобгар қилиш билан қўрқитаётганлигини билдирган.

Ушбу ҳолат бўйича Ж.Фозиловга нисбатан хизмат текшируви тайинланиб, текширувнинг холисона ва адолатли ўтказилишини таъминлаш, иш ҳолатларига тўлиқ ойдинлик киритиш, ҳар қандай аралашув ва таъсирларнинг олдини олиш мақсадида у 2020 йил 2 декабрь куни хизмат вазифаларини бажаришдан вақтинча озод қилинган.

Текшириш давомида аризада келтирилган барча важлар, шу жумладан Ж.Фозиловнинг 2020 йил 11 декабрь куни ижтимоий тармоқлардаги баёнотида билдирган ҳолатларга тўлиқ ва ҳаққоний баҳо берилади.

Шу билан бирга, Бош прокуратура мурожаат ва баёнотда билдирилган барча масалалар бўйича шаффоф ва ошкора ўрганиш ўтказилишини, бунда жамоатчилик назоратини таъминлаш учун доимий ҳамкорликка тайёрлигини маълум қилади.

Текшириш натижаси бўйича қўшимча равишда маълумот берилади.

👉 @uzbprokuratura
Ижтимоий тармоқларда Юнусобод тумани Шаҳристон бекати олдида одам ўлдириб кетилганлиги ҳақида хабарлар тарқалган.

Аниқланишича, 2020 йил 12 декабрь куни Юнусобод тумани, Гисар кўчасида шахси номаълум ёши тахминан 35-40 лардаги осиё миллатига мансуб аёл кишининг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноятни фош этишга қаратилган тезкор-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Twitter
2020 йил 12 декабрь куни ижтимоий тармоқларда Яшнобод туманида жойлашган 103-сонли ёрдамчи интернат-мактаби тарбияланувчиси калтакланганлиги ҳақида видеоёзув тарқалган.

Аниқланишича, 2020 йил 11 декабрь куни фуқаро К.З. (аёл) Яшнобод тумани ИИО ФМБга га ариза билан мурожаат қилиб, унда ақли заиф вояга етмаган қизи мактаб-интернатидан тан жароҳатлари билан келганини маълум қилиб, айбдор шахсларга қонуний чора кўришни сўраган.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг маълумотномасига кўра, вояга етмаган қиз танасида “Ўнг елка соҳаси ва ўнг кўкрак соҳаси, ўнг кўкрак соҳаси остки қисмлари юмшоқ тўқималарининг лат ейиши ҳамда кўкариши” каби тан жароҳатлари борлиги аниқланиб, зарур тиббий ёрдам кўрсатилган ва тегишли даво чоралари тавсия қилинган.

Шу билан бирга вояга етмаган қизнинг танасидаги жароҳатларининг келиб чиқиш механизми ва оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида судга оид экспертиза тайинланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 109-моддаси (Қасддан баданга енгил шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram I Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ер сотиш билан боғлиқ коррупция ҳолатларига чек қўйилди. 5 Мб.

Telegram I Twitter
Ижтимоий тармоқларда Қаршида 13 нафар ўсмир ис газидан заҳарланганлиги ҳақида хабарлар тарқалган.

Аниқланишича, бугун 19 декабрь куни соат 06-50 ларда Қарши шаҳридаги хусусий ўқув марказларидан бирининг ётоқхонасида яшовчи 13 нафар ўсмир ётоқхонага ўрнатилган газ билан ишлайдиган иситиш қозонидаги носозлик сабабли заҳарланишган.

Кўрсатилган тез тиббий ёрдамдан сўнг уларни барчасининг аҳволи яхшиланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Текширув олиб борилиши устидан Қашқадарё вилояти прокуратураси томонидан назорат ўрнатилган.

Telegram I Twitter
Бош прокурорнинг 21.12.2020 йилдаги буйруғи билан Бухоро шаҳар прокурори Ж.Фозиловга “Ҳайфсан” интизомий жазоси қўлланилди.

Telegram I Twitter
Из России спецрейсом в Узбекистан отправлены 56 граждан для привлечения к уголовной ответственности и исполнения приговора. Видео

Источник: Генеральная прокуратура Российской Федерации

Telegram I Twitter
Ижтимоий тармоқларда Шеробод масжидида қотиллик юз берганлиги ҳақида хабар тарқалган.

Аниқланишича, бугун 22 декабрь куни соат 09.30 ларда Сурхондарё вилояти, Шеробод туманида жойлашган жомеъ масжиди биноси ичида фуқаро М.Ш. (1974 й.т., ишсиз) шу масжиднинг котиби Ш.Г. билан ўзаро жанжаллашиб, ўзи билан олиб келган ошхона пичоғи билан унга тан жароҳати етказган.

Жабрланувчи Ш.Г. олган тан жароҳатлари оқибатида шифохонага олиб кетилаётганида йўлда вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Ш.га ЖКнинг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва у процессуал тартибда ушланган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Twitter
Нарх-наво барқарорлиги таъминланмоқда

Янги йил байрами арафасида ва байрам кунлари ички истеъмол бозорини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш ва нарх-навонинг сунъий оширилишига йўл қўймаслик борасидаги тадбирларни янада кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан тегишли фармойиш қабул қилиниб, Бош прокуратура ҳамда ҳудудий прокуратуралар ходимлари мамлакатимиздаги ҳар бир бозорга бириктирилди.

Бугун мен ҳам ўзимга бириктирилган Тошкент шаҳридаги Миробод деҳқон бозори (Госпитальный)га бориб, у ердаги аҳвол билан яқиндан танишиб чиқдим. Ишонч билан айтишим мумкинки, бозордаги нарх-наво ҳеч қандай ташқи ёки ички таъсирга қарамай мўътадил ва барқарордир. Аҳолимиз учун ҳамёнбоп, расталарга тўла озиқ-овқат маҳсулотлари юқори сифатда бўлиб, уларнинг ҳеч биридан тақчиллик кузатганим йўқ. Ҳар бир фуқаро кўнгли истаган маҳсулотларни бемалол ҳарид қилиши мумкин. Азизлар, Янги йил байрами дастурхонингиз тўкин-сочин бўлсин!

Telegram I Twitter
2021 йил мамлакатимизда Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили деб эълон қилинди.

======

2021 год объявлен в нашей стране Годом поддержки молодежи и укрепления здоровья населения.

Фото: president.uz

Telegram I Twitter