Хаёт Шамсутдинов (Соғлиқни асранг!)
3.89K members
213 photos
32 videos
140 links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи

👉 Расмий сайт: prokuratura.uz

👉 ОАВ билан алоқа: oav.prokuratura.uz
Download Telegram
to view and join the conversation
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган Саидлазиз Саидасилович Саидкаримов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 сентябрдаги Фармони билан Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бош прокуратура жамоаси Саидлазиз Саидасиловични янги лавозим билан табриклаб, куч-қувват, саломатлик ва ишларида улкан зафарлар тилаб қолади!
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятида мактаб директори ўз жонига қасд қилганлиги, вафотидан олдин хат ёзиб қолдирганлиги ҳақида хабарлар тарқалган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Китоб тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Текширишда марҳумнинг яқин қариндошлари мурдани суд-тиббиёт экспертизаси кўригидан ўтказмаслик мақсадида юрак ҳуружидан вафот этгани важи билан жасадни кўмиб юборишганлиги аниқланган.

Ҳозирда туман халқ таълими, ички ишлар бўлимлари ҳамда махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш маркази туман бўлимининг мутасадди ходимлари ҳаракатлари юзасидан хизмат текширувлари тайинланган.

Текшириш ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Twitter
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар, Юнусобод туманида қотиллик содир этилганлиги юзасидан хабар тарқалган.

Аниқланишича, 2020 йил 20 сентябрь куни соат 06.00 ларда Юнусобод тумани, А.Темур кўчасида жойлашган тунги клубидан чиққан шахслар кўчада турган бошқа бир гуруҳ шахслар билан ўзаро жанжаллашган.

Жанжал вақтида, фуқаро С.Х. ёнида бўлган пичоқ билан 4 нафар шахсга бир неча мартотаба тан-жароҳатлари етказиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Оқибатда, 2 нафар шахс вафот этган, қолган 2 нафарини ҳаёти сақлаб қолинган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан С.Х.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а, л” бандлари, 25,97-моддаси 2-қисми “а, л” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

С.Х. процессуал тартибда ушланган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Twitter
Тошкентда криптовалюта савдоси билан ноқонуний шуғулланган шахслар фаолияти фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДХХнинг Мирзо Улуғбек тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди

Унда, фуқаро Т.Т. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, ноқонуний даромад орттириш мақсадида, лицензия олиниши шарт бўлган фаолият тури билан махсус рухсатнома олмасдан шуғулланишиб, бошқа шахсга “1В” (биткойн) электрон пул бирлигини 10 463 АҚШ долларидан ҳисоблаб, “20В” (биткойн) электрон пул бирлигини ўзининг 7% лик устамаси билан ҳисоблаб жами 224 000 АҚШ долларига сотган вақтида ушланган, тадбир якунида Т.Т.дан электрон пул бирликлари сотувидан тушган 402 071 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Т.Т. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 177-моддаси 4-қисми ва 190-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram I Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда криптовалюта савдоси билан ноқонуний шуғулланган шахслар фаолияти фош этилди. 6 МБ.
"Muxbir Daliyev" телеграм каналида Андижон шаҳрида “Дамас” ҳамда "Спарк" русумли автомашиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганлиги оқибатида “Спарк” автомашина ҳайдовчиси ва салон ичидаги йўловчи автомашинадан тушиб, “Дамас” ҳайдовчиси, яъни ички ишлар ходимини уриб, тан жароҳати етказганлиги ҳақида видеолавҳа чиқарилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти прокуратура органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳодиса иштирокчиларига етказилган тан-жароҳатлари, хусусиятлари ва оғирлик даражасини аниқлаш юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Текшириш натижалари бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади ва бу ҳақда жамоатчиликка батафсил маълумот етказилади.

Telegram I Twitter
Ижтимоий тармоқларда Наманганда мажбурий ижро вақтида ўзига ўт қўйган аёл ҳалок бўлганлиги ҳақида хабарлар тарқалган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 103-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Г.Йўлдошевага нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан Тошкент вилоят прокуратурасининг расмий баёноти.

👇Каналга
уланиш:

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | TVPUZ
Бош прокуратура томонидан Юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори Г.Йўлдошевага нисбатан қўзғатилган жиноят иши тегишли тартибда ўрганиб чиқилди.

Айбланувчи Г.Йўлдошева аёл эканлиги, шунингдек олти нафар вояга етмаган фарзанд онаси эканлиги инобатга олиниб, Бош прокурорнинг ташаббуси билан унга нисбатан қўлланилган "қамоқ эҳтиёт" чораси "уй қамоғи" эҳтиёт чорасига ўзгартириш юзасидан Чирчиқ шаҳар прокурори томонидан судга тегишли илтимоснома юборилди ва суд томонидан прокурор илтимосномаси қаноатлантирилди.

Жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Twitter
Forwarded from Bosh prokuratura
Расмий баёнот

Бош прокуратура томонидан “Ўзбеккино” Миллий агентлиги мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва бошқа моддалари билан қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мазкур жиноят иши қўзғатилишига Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти мутахассислари томонидан “Ўзбеккино” Миллий агентлигида ўтказилган текширув ҳужжатлари асос бўлган.

Тергов жараёнида,“Ўзбеккино” Миллий агентлигининг фаолиятига тегишли ҳужжатлар олиниб, молиявий-хўжалик фаолияти юзасидан тафтиш тайинланган.

Аниқланишича, 22.06.2018 йилда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ҳамда“Best organaizer” МЧЖ ўртасида “Менман, Жалолиддин”номли фильм яратиш ҳақида дастлабки шартнома тузилиб, шартномага мувофиқ олдиндан аванс сифатида 533 млн. сўм маблағ тўлаб берилган.

Лекин, ушбу фильмни суратга олиш ишлари “Мендирман, Жалолиддин” номи билан Туркия Республикасидаги ҳамкорлар билан олиб борилганлиги, уни ишлаб чиқариш ҳаражатлари бюджетдан эмас, балки бошқа ҳомийлар томонидан молиялаштирилганлиги сабабли, “Ўзбеккино” Миллий агентлигидан ажратилган маблағлар фильмни ишлаб чиқариш учун сарфланмаган ва бугунги кунда бюджетга қайтарилган.

Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, тергов ҳаракатлари давомида 2020 йил 03 октябрь куни тақдимот маросими бўлиб ўтган “Мендирман, Жалолиддин” фильмига тегишли ҳужжатлар олинмаган ҳамда ушбу фильмни ишлаб чиқарган шахсларни жиноят ишига ҳеч қандай алоқадорлиги йўқ.

👉
@uzbprokuratura
Ижтимоий тармоқларда газ идораси ходимига ўткир тиғли жисм билан оғир тан жароҳати етказилганлиги натижасида воқеа жойида вафот этгани ҳақида хабар тарқалган.

Аниқланишича, 09.10.2020 йилда тахминан соат 18:00 ларда “Сирдарётумангаз” МЧЖ метрология бўлими бошлиғи Ш.Қ. Сирдарё тумани, “Дўстлик” МФЙ, Бодомзор кўчасида яшовчи фуқаро К.Ф.нинг яшаш хонадонига газ истеъмоли учун қарздорликни ундириш мақсадида келган.

Шу жараёнда улар ўртасида вужудга келган ўзаро жанжал оқибатида дастлаб газ идораси ходими Ш.Қ. пичоқ билан К.Ф.нинг чап кўкрак қафасига бир маротаба урган, сўнгра К.Ф. ундан пичоқни олиб қўйиб Ш.Қ.нинг турли жойларига бир неча маротаба пичоқ уриб тан жароҳатлари етказган. Оқибатда Ш.Қ. воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё тумани ИИБ томонидан К.Ф.га нисбатан ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов ҳаракатлари Сирдарё вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинди.

Telegram I Twitter
Forwarded from Bosh prokuratura
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Бир жиноят изидан" кўрсатуви (Қашқадарё вилояти, Чироқчи туманида қийноққа солиш жинояти содир этилганлиги юзасидан). 55.4 МБ

👉 @uzbprokuratura
Андижондаги қийноқ воқеаси бўйича қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари тамомланди.

Жорий йилнинг май ойида Андижон шаҳар Ички ишлар органлари Фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 4-сонли ички ишлар бўлими ходимлари фуқаро А.Абдукаримовни ноқонуний ушлаб турган ҳолда иқрорлик кўрсатуви беришга мажбурлаш мақсадида зўрлик ишлатиб босим ўтказишган. Оқибатда А.Абдукаримов вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши Бош прокуратуранинг Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бошқармаси иш юритувига олиниб, тергов ҳаракатлари ўтказилган.

Тергов давомида 6 нафар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 104 (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш), 206 (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш), 227 (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш), 234 (Қонунга хилоф равишда ушлаб туриш ёки ҳибсга олиш) ҳамда 235 (Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш) моддалари билан айб эълон қилиниб, 5 нафарига “қамоққа олиш” ва 1 нафарига “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиет чоралари қўлланилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари тамомланиб, жиноят иши айблов хулосаси билан Жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти судига мазмунан кўриб чиқишлик учун юборилди.

Telegram I Twitter
Эстрада хонандаси вояга етмаган қизнинг номусига теккани тахмин қилинаётган ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

———————-
Возбуждено уголовное дело по факту предполагаемого изнасилования эстрадным певцом несовершеннолетней девушки

Манба: Kun.uz

Telegram I Twitter
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоёзувда ўзини “атеист”, деб таништириб, Муқаддас китоб - Қуръони каримга нисбатан ҳурматсизлик қилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Манба: iiv.uz

Telegram I Twitter
Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 26 октябрь куни Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида жойлашган “Эски ер” сув омборидан 3 нафар одам жасади топилганлиги ҳақида хабарлар тарқалган.

Аниқланишича, 2020 йил 26 октябрь куни соат 17-00 ларда Янгиқўрғон тумани, Навкент маҳалласида яшовчи аёл Н.Ғ. (1984 й.т., судланмаган, уй бекаси) шаърий никоҳдаги турмуш ўртоғининг оиласига тегишли бўлган, 2,0 гектар тутзор учун ажратилган ер майдонининг 50 сотихини укасига бериб юборганлигидан норози бўлиб, бу ҳақида хат ёзиб қолдирган.

Сўнг, 2 нафар вояга етмаган фарзандлари билан тумандаги “Янгиқўрғон эски ер” сув омборига келиб, омборнинг бошланиш қисмига фарзандларини кетма-кетликда сувга ташлаб, уларни чўкиб ўлганлигига ишонч ҳосил қилгандан сўнг, ўзини ҳам сувга ташлаб, жонига қасд қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган вилояти прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Twitter
Ис газидан заҳарланиш юзасидан

2020 йил 30 октябрь куни соат 09-00 ларда Навоий вилояти, Навбаҳор тумани, Пахтакор маҳалласида яшаган икки нафар вояга етмаган ака-ука (2004 й.т., коллеж талабалари) уйининг ётоқхонасига ўрнатилган газ печидан сизиб чиққан ис газидан заҳарланиб, вафот этишган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар!!!

Бундай кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида газ ускуналаридан ва иситиш мосламаларидан фойдаланишда ёнғин ва хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилишингизни сўраймиз.

Telegram I Twitter
2 ноябрь – Журналистларга қарши жиноятлар жазосиз қолишини тўхтатиш халқаро куни

🎤 БМТ Бош Ассамблеясининг 2013 йил 18 декабрда қабул қилинган резолюциясига асосан, ҳар йилнинг 2 ноябрь куни дунё миқёсида Журналистларга қарши жиноятлар жазосиз қолишини тўхтатиш халқаро куни деб эълон қилинган.

Мазкур ҳужжатда БМТга аъзо барча мамлакатлар журналистларнинг хавфсиз фаолият юритиши учун шароит яратиш, ахборот олишни кафолатлаш ва сўз эркинлигини таъминлаш, журналистларга нисбатан содир этилган жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларга нисбатан зарур чораларни кўришга чақирилади.

Telegram I Twitter
Карантин қоидаларига амал қилмасдан ҳуқуқ-тартибот ходимига қаршилик кўрсатган фуқарога жиноят иши қўзғатилди

Дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият мураккаблигича қолмоқда.

Ўзбекистонда 2020 йил 15 августдан карантин чекловлари юмшатилди. Бироқ жамоат жойларида ижтимоий масофа (2 метр) сақлаш, тиббий ниқобда бўлиш талаби ҳам бошқа қатор талаблар билан бирга сақланиб қолган.

Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамай, жойларда карантин қоидалари бузилаётган ҳолатлар ҳамон кузатилмоқда.

Жумладан, 2020 йил 30 октябрь куни соат 23:00да Чирчиқ шаҳри, Алишер Навоий кўчасида Миллий гвардия ҳамда ИИБ ходимлари тунги хизмат вақтида маст ҳолатда, карантин қоидаларини бузиб тиббий ниқобсиз турган фуқаро Н.С.га дуч келган.

Ходимлар қонунбузар фуқарога карантин талабларини эслатиб танбеҳ беришганида Н.С. фаол қаршилик кўрсатган ҳолда ўнг тирсаги билан ИИБ ходими С.А.нинг юз қисмига бир марта уриб тан жароҳати етказиб, хизмат вазифасини бажаришга тўсқинлик қилган.

31 октябрь куни шаҳар прокуратураси томонидан фуқаро Н.С.га нисбатан ЖКнинг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳурматли фуқаролар, барчангиздан карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ўзингиз ва оила аъзоларингизни хавф остига қўймасликни сўраб қоламиз!
Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти, Мирзачўл туманидаги шифохонада етарли шароит бўлмаганлиги сабабли муддатдан олдин дунёга келган чақалоқ вафот этганлиги хусусида хабар тарқалган.

Аниқланишича, жорий йилнинг 29 октябрь куни соат 09-10 ларда Мирзачўл тумани тиббиёт бирлашмасининг туғруқ бўлимида 1997 йилда туғилган аёл А.Ё., 20 ҳафталик вазни 500 грамм бўлган қиз жинсига мансуб фарзанд кўрган ва унинг чақалоғи тахминан 20 дақиқа яшаб вафот этган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Мирзачўл туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Twitter
Қашқадарёдаги GTL заводида содир бўлган оммавий тартибсизликлар юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 173 ва 277-моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Telegram I Twitter