Хаёт Шамсутдинов
7.67K subscribers
734 photos
98 videos
719 links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг матбуот котиби - ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси

👉 Расмий сайт: prokuratura.uz
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоаси Бош прокуратура бошқарма прокурори Хашимов Алишер Ахмеджановичнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг қариндош ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.
Хоразмда тадбиркордан 20 000 АҚШ доллар пора талаб қилган масъул ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДХХнинг Хоразм вилоят бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган.

Унда Тупроққалъа тумани ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи М.Р. “Д.” МЧЖнинг иш юритувчиси Р.дан жамиятга тумандаги Гурлан массиви ҳудудидан балиқчилик кўли ташкил қилиш учун 15 гектар ер майдони ажратиб бериш эвазига 20 000 АҚШ доллари пора талаб қилиб олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram I Twitter
Forwarded from Bosh prokuratura
Расмий баёнот

Жорий йил 31 май куни Ўзбекистон Республикаси Сўх тумани, Чашма қишлоғининг Қирғизистон Республикаси, Баткен области, Кадамжай райони, Чечме айили билан чегарадош ҳудудида жойлашган “Чашма” булоғи бўйида Қирғизистон ҳамда Ўзбекистон фуқаролари ўртасида булоқдан фойдаланиш юзасидан келиб чиққан низо оқибатида оммавий тартибсизликлар рўй берган.

Ушбу низони бартараф этиш мақсадида Сўх тумани Чашма қишлоғига етиб борган маҳаллий ҳокимият вакиллари ҳамда ҳуқуқни мухофаза қилувчи орган ҳодимларига тартиббузарлар томонидан фаол қаршилик кўрсатилиб, уларга турли даражада шикастлар етказилган.

Мазкур ҳолат бўйича 01.06.2020 йилда Фарғона вилоят прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) ва 244-моддаси (Оммавий тартибсизликлар) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов давомида 6 нафар шахсга нисбатан ЖКнинг 219 ва 244-моддалари билан айб эълон қилиниб, уларга “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

👉 @uzbprokuratura
Зомин туманида шифокорга тан жарохати етказилганлиги юзасидан баёнот

Жиззах вилояти, Зомин тумани тез тиббий ёрдам бўлими фельдшерига тан жароҳати етказилганлиги ҳақидаги хабар ўрганилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Зомин тумани ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фельдшерга етказилган тан жароҳатларининг оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экпертизаси тайинланган.

Текшириш олиб борилиши устидан Жиззах вилояти прокуратураси томонидан назорат ўрнатилган.

Telegram I Twitter
Ижтимоий тармоқларда Шайхонтоҳур туманида 8 ёшли қизалоқ электр токи уриши оқибатида вафот этганлиги ҳақида хабар тарқалган.

Аниқланишича, Шайхонтоҳур тумани, Оқтепа мавзеси, 15-уй олдидаги электр кабели илинган иссиқ сув қувурида электр кучланиши юзага келган.

2020 йил 20 август куни 2012 йилда туғилган вояга етмаган қизалоқ ушбу қувурининг темир устунини ушлаши оқибатида ток уриб, вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2020 йил 22 август куни Шайхонтоҳур тумани электр тармоқлари корхонаси мансабдор шахсларига нисбатан ЖКнинг 207-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Twitter
Дизайнер Нариман Григоряннинг қасддан ўлдирилганлиги юзасидан суд ҳукми эълон қилинди

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида фуқаро Нариман Алимджанов (дизайнер Нариман Григорян) ни қасддан ўлдирганликда айбланган судланувчи Б.Буркитбаев (1996 йилда Тошкент вилоятида туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, ўзбек, муқаддам судланмаган) га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.

2020 йил 14 августдаги суд ҳукмига кўра, Б.Буркитбаев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) ва бошқа моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди.

Б.Буркитбаевга узил-кесил ўташ учун 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Манба: @oliysuduz

Telegram I Twitter
Азиз юртдошлар!

Бош прокуратура жамоаси Сизни ва оила аъзоларингизни Мустақиллигимизнинг 29 йиллик байрами билан чин қалбдан муборакбод этиб, мустаҳкам соғлик, оилавий бахт, фаровонлик ва янги зафарлар тилайди.

Юртимиз тинч, Мустақиллигимиз абадий бўлсин!
Дорогие соотечественники!

Коллектив Генеральной прокуратуры искренне поздравляет Вас и членов Вашей семьи с 29-летием нашей Независимости и желает крепкого здоровья, семейного счастья, благополучия и новых побед.

Пусть будет вечной наша Независимость!
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоаси Самарқанд вилояти, Каттақўрғон тумани прокурори Ходжаев Ойбек Отаназаровичнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг қариндош ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.
Блогер Дадахон Хайдаров озод этилди.

=====

Блогер Дадахон Хайдаров освобожден из-под стражи.


Манба: Qalampir.uz, Gazeta.uz

Telegram I Twitter
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоаси Тошкент вилояти прокуратураси ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими алоҳида муҳим ишлар бўйича катта терговчиси Камалов Тургун Джумановичнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг қариндош ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.
Ижтимоий тармоқларда "Мақолам учун маҳалла раиси таҳдид қилди, дадамни дўппослашди" сарлавҳали хабар тарқалган.

Хабарда "Навоий зиёси" газетасида маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолияти юзасидан танқидий мақола чиқарилганлиги сабабли Кармана тумани, Боғишамол маҳалласи раиси томонидан муаллифга таҳдид қилинганлиги ва бошқа ҳолатлар кўрсатилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат Навоий вилояти прокуратураси томонидан Бош прокуратура назорати остида ўрганилмоқда.

Ўрганиш натижалари ҳақида хабар қилинади.

Telegram I Twitter
Фарғонада 5 000 АҚШ доллари эвазига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бешариқ тумани бўлими ва ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаро Ш.Т. фирибгарлик йўли билан даромад орттириш мақсадида фуқаро Н.У.нинг ишончига кириб, уни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Қўқон Давлат педагогика институтига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 168 ва 28, 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram I Twitter
“Мақолам учун маҳалла раиси таҳдид қилди, дадамни дўппослашди” сарлавҳали хабари Кармана тумани прокуратураси томонидан ўрганилди.

Аниқланишича, Кармана тумани “Боғишамол” маҳалласи ва ҳомийлар томонидан мазкур маҳаллада яшовчи С.Илмуродовага жорий йилнинг май-август ойларида озиқ-овқат маҳсулотлари ва моддий ёрдам пули берилган.

1999 йилда Нурота туманида туғилган, “Журналистика” йўналиши 2-босқич талабаси М.Пўлатова қўшниси С.Илмуродовадан унга ҳақиқатдан ҳам озиқ-овқат маҳсулотлари ва моддий ёрдам пуллари берилгани, маҳалла ходимлари томонидан фотосуратга туширилганлиги ҳақида маълумот олган ва шу асосда 06.08.2020 йилда “Навоий зиёси” газетасида “Эфир учун қилинаётган эҳсонлар” номли мақоласи чоп этилган.

“Боғишамол” м.ф.й. раиси М.Пардаев, ўринбосари Ҳ.Абдуалимов билан талаба М.Пўлатова мақолада кўрсатган ҳолатларга аниқлик киритиш учун 03.09.2020 йилда С.Илмуродованинг яшаш хонадонига бориб, у билан суҳбатлашаётганида М.Пўлатова ва отаси Р.Пардаев ҳамда ушбу маҳаллада яшовчи фуқаро О.Маматовалар ҳам суҳбатга қўшилишган.

Фуқаро С.Илмуродова кўрсатилган моддий ёрдамлар учун ҳеч қандай эътирози йўқлигини маълум қилган. М.Пардаев талаба М.Пўлатовага мақоладаги ҳолатларни тўлиқ ўрганмасдан чоп этганлигини, бундай ҳолатларга маҳаллада яшовчи бошқа холис фуқаролар иштирокида аниқлик киритилиши лозимлигини маълум қилган.

Ўрганиш давомида туманнинг маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан хизмат текшируви ўтказилиб, талаба М.Пўлатованинг газетага мақола чоп этганлиги учун “Боғишамол” м.ф.й. раиси М.Пардаев унга босим ўтказганлиги ҳолати ўз тасдиғини топмаган.

Бундан ташқари, 04.09.2020 йилда М.Пўлатованинг отаси Р.Пардаев ва ён қўшниси И.Ядгаров, унинг ўғли А.Ядгаровлар ўртасида мақола юзасидан келиб чиққан жанжалда улар бир-бирларини уриб тан жароҳати етказган. Ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар текшириш ўтказилган.

Натижада 07.09.2020 йилда И.Ядгаров ва Р.Пардаевларга Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 41, 52-моддалари, А.Ядгаровга МЖтКнинг 52-моддаси маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилиб, кўриб чиқишлик учун туман маъмурий судига юборилган.

Telegram I Twitter
Қўқон ва Тошкентда фуқароларни ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Қўқон шаҳар бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда Қўқон давлат педагогика институти ёшлар етакчиси ва факультет декани даромад орттириш мақсадида олдиндан тил бириктириб, фуқаро З.С.нинг ишончига кириб унинг танишини мазкур институтга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланишган.

Шунингдек, Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими ва Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари ҳамкорлигидаги тезкор тадбирда Ж.П. фуқаро Б.Х.нинг ишончига кириб, унинг ўғлини юқори лавозимдаги танишлари орқали Ўзбекистон Миллий университетига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 8 000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан, 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168 ва 28,211-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram I Twitter
Forwarded from Bosh prokuratura
​​РАСМИЙ БАЁНОТ

2020 йил 10 август куни фуқаро Ш.Минбаев Чирчиқ шаҳар прокуратурасига мурожаат қилиб, Чирчиқ шаҳридаги юқумли касалликлар шифохонасида икки томонлама пневмония ва “COVID-19” ташхиси билан оғир аҳволда даволанаётган қариндоши Ф.Рустамов 01.08.2020 йилда Тошкент вилояти Юқумли касалликлар шифохонаси ходимлари томонидан вилоят Руҳий асаб касалликлари диспансерига ўтказилганлигини ва 02.08.2020 йилда унинг соғлиғи ёмонлашиб вафот этганлигини, шу сабабли айбдор шахсларга қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 116-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Аниқланишича, бемор Ф.Рустамовнинг соматик холати оғирлиги, унда нафас етишмовчилиги мавжудлиги ва реанимацион муолажаларга муҳтожлигига қарамасдан Юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокорининг кўрсатмаси билан ушбу бемор оғир аҳволда вилоят Руҳий асаб касалликлари диспансерига юборилган.

Шу билан бирга, Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонасида Ф.Рустамов номига юритилган касаллик тарихида бемор “COVID-19” касаллигидан тўлиқ тузалганлиги ҳақида сохта маълумот киритилган.

Бундан ташқари, Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонасида бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларнинг мақсадли сарфланиши юзасидан ўтказилган назорат тадбири давомида жами 250,8 млн. сўм бюджет маблағлари растрата йўли билан талон-тарож қилинганлиги аниқланди.

Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори Г.Ю. бир неча маротаба терговга чақирилганлигига қарамасдан узрли сабабларсиз кўрсатилган муддатларда келмаган.

2020 йил 08 сентябрь куни шифохона бош шифокори Г.Ю. мажбурий тартибда терговга олиб келиниб, ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ҳамда 207-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб этилди.

Айбланувчи Г.Ю. тергов ҳаракатларини амалга оширишга тўсқинлик қилаётгани, ўзига юклатилган мажбуриятларни бажармаётгани, у томонидан содир этилган жиноят оғир жиноятлар туркумига киришлиги, шунингдек, унинг жиноий фаолият билан шуғулланишига барҳам бериш, қочиб кетишининг, далилларни яшириши ёки йўқ қилиб юборишининг олдини олиш мақсадида процессуал тартибда ушланиб, суднинг 09.09.2020 йилдаги ажрими билан унга нисбатан “қамоққа олиш” эхтиёт чораси қўлланилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 @uzbprokuratura
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилояти бош инфекционисти ҳибсга олинди

Манба:
ZorTv

Telegram I Twitter
Ижтимоий тармоқларда Андижонда ички ишлар органлари ходими томонидан шифокор калтакланганлиги ҳақида хабар тарқалган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти прокуратура органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Натижалари ҳақида хабар қилинади.

Telegram I Twitter
“Мақолам учун маҳалла раиси таҳдид қилди, дадамни дўппослашди” сарлавҳали хабар Навоий вилояти прокуратураси томонидан муаллифнинг тақдим қилган ҳужжатлари асосида қўшимча тарзда текширилди.

Аниқланишича, М.Пўлатованинг “Эфир учун қилинаётган эҳсонлар” сарлавҳали мақоласи “Навоий зиёси” газетасида чоп этилгач, унинг хонадонига Кармана тумани, “Боғишамол” МФЙ раиси Мақсуд Пардаев келиб, муаллиф маҳалладаги ҳолатни ўрганмасдан мақола ёзганини важ қилган.

Маҳалла раиси ушбу ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикасининг “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонунининг 5-моддаси талабларини бузган.

Текшириш натижасига кўра, 12.09.2020 йилда М.Пардаевга нисбатан интизомий жазо қўлланилиб, “ҳайфсан” эълон қилинди.

Қайд этиш жоиз, “Журналистик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддасига мувофиқ, журналист журналистик фаолиятини амалга ошириш чоғида шахс дахлсизлиги кафолатидан фойдаланади.

Шунингдек, мазкур қонуннинг 10-моддасида журналистнинг касбига доир фаолияти кафолатлари белгилаб ўтилган. Уларга кўра, журналистнинг ҳуқуқлари, шаъни ва қадр-қиммати қонун билан қўриқланади. Давлат журналистга ахборотни эркин олиши ва тарқатишини кафолатлайди, ўз касбига доир фаолиятни амалга оширишида унинг ҳимоя қилинишини таъминлайди. Унинг журналистик фаолиятига аралашиш, ундан ўз касбига доир вазифаларни бажариш чоғида олган бирор бир маълумотни талаб қилиш тақиқланади.

Шундай экан, журналистлар фаолияти давомида турли босим ёки тазйиқ ўтказиш йўли билан уларнинг иш жараёнига аралашиш қонун билан маън этилган.

Бу борада қонунларга тўлиқ риоя этиш, ҳар бир ҳаракат оқибатидан тўғри хулоса чиқариш, қонунни бузганлик учун жавобгарлик муқарралиги тамойилини унутмаслик лозим.

Telegram I Twitter
Қашқадарёда сохта акцияларни пуллаб молиявий пирамида ташкил этган шахсларга жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси бир нечта фуқаролар мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказди.

Унда Т.Р. ва бошқалар ўзларини гўёки, “N.” хорижий компаниясининг Қашқадарё вилоятидаги расмий вакили сифатида таништириб, 17 та хорижий компаниянинг сохта акцияларини сотиш эвазига 2 минг нафарга яқин фуқародан жами 9 млн АҚШ доллари йиғиб олишган.

Шунингдек, янада кўпроқ пул маблағ жалб этиш ҳамда мижозлар сонини орттириш мақсадида йиғилган 9 млн АҚШ долларидан 800 минг АҚШ долларини одамларга фоиз ҳисобида беришган.

Бундан ташқари, Т.Р. ўзига 78 минг АҚШ долларига “Volkswagen”, ўғли А.Н. номига 2 та “Ласетти” русумли автомашинасини ва Қарши шаҳридаги савдо дўконини сотиб олиб, жиноий фаолиятдан олган даромадларни легаллаштирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Т.Р. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram I Twitter
Forwarded from Bosh prokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Генеральной прокуратурой и Службой государственной безопасности пресечена деятельности преступной группы. 4 МБ

👉 @uzbprokuratura