Хаёт Шамсутдинов
7.97K subscribers
867 photos
108 videos
776 links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг матбуот котиби - ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси

👉 Расмий сайт: prokuratura.uz
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИНИНГ МУРОЖААТИ.

@koronavirusinfouz
@uzbprokuratura

Каналга уланиш 👉🏻 @HShamsutdinov
Тошкентда автомашинада ҳаракатланиш ҳуқуқини берувчи “стикер”ларни ноқонуний қўлга киритган шахсларга жиноят иши қўзғатилди

Тошкент шаҳар, Миробод туманида рўйхатдан ўтиб, улгуржи савдо турига эга бўлган “D.F.” МЧЖ мансабдор шахслари мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиб, карантин қоидаларига зид равишда 7 нафар шахсларни ишга қабул қилиш ҳақида буйруқларни расмийлаштириб, Давлат хизматлари марказидан карантин даврида автомашинада ҳаракатланиш ҳуқуқини берувчи стикерларни ноқонуний олишга эришганлиги аниқланган.

Шу каби, 9 та маъсулияти чекланган жамиятлари мансабдор шахслари жами 18 та ҳолатларда стикерларни ноқонуний қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан 17.04.2020 йилда Миробод туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 192-11, 257-1 ва 228-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Андижонда масъул мансабдор пора билан қўлга тушди

Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси хамда ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида "Қ.Э." фермер хўжалиги иш юритувчиси Х.Х.нинг аризасига асосан ўтказилган тезкор тадбирда, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Асака тумани бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи Б.М., ариза муаллифи Х.Х.дан, фермер хўжалигига тегишли бўлган 44 га. ер майдонида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тўлиқ экилмаганлигини рўкач қилиб, ушбу ерни олиб қўйиш билан қўрқитиб, таъмагирлик йўли орқали 10.000 АҚШ доллари талаб қилиб, пулларини агроинспекциянинг маъмурий биноси ёнида "Қассобхона" сотувчиси орқали олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазур ҳолат юзасидан Б.М.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бугун, Бош прокурор Н.Йўлдошев раислигида мамлакатда каронавирус пандемияси кенг тарқалишининг олдини олиш, унинг иқтисодиётга салбий таъсирини юмшатиш ҳамда қишлоқ хўжалигида белгиланган вазифалар ижроси масалаларига бағишланган аудиоселектор йиғилиши ўтказилди.

Батафсил 👉 @uzbprokuratura

Каналга уланиш 👉🏻
@HShamsutdinov
Наманганлик депутатга боғлиқ воқелик бўйича Бош прокуратура баёноти

2020 йил 15 апрель куни Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати Т.Мухамадиев ўзига тегишли автомашинасида Наманган шаҳар, Янгиқўрғон кўчасида ташкил этилган блок постига етиб келиб, шу ерда хизмат олиб бораётган ИИБ ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, уларга қаршилик кўрсатган.

Айни ҳолатда ЖКнинг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш)да кўрсатилган жиноят аломатлари мавжудлиги сабабли, Наманган шаҳар прокуратураси 16.04.2020 йилда Т.Мухамадиевни жиноий жавобгарликка тортиш ва эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олишга розилик бериш ҳақида Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашига тақдимнома киритади.

Шу куннинг ўзида мазкур тақдимномани кўриб чиққан Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши 21-06-сонли қарор билан Т.Мухамадиевни жиноий жавобгарликка тортишга рухсат берилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш рад этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Кенгашнинг розилиги асосида шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 219-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Бироқ, орадан уч кун ўтиб, 19.04.2020 йилда Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари ўтказилган сессиясида, амалдаги қонунчиликка зид равишда Кенгашнинг юқорида қайд этилган 21-06-сонли қарори бекор қилиниб, Т.Мухамадиевни жиноий жавобгарликка тортиш ва эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш рад этилган.

Мазкур ҳолатни бартараф этиш мақсадида Наманган вилояти прокурори томонидан 21.04.2020 йилда Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашига шаҳар Кенгаши чиқарган қарорларни бекор қилиш ҳақида тақдимнома киритилган.

Ушбу тақдимнома 25.04.2020 йилда вилоят Кенгашида кўриб чиқилиб, шахар Кенгашининг 16.04.2020 йилдаги 21-06-сонли карори ўзгаришсиз қолдирилди (Т.Мухамадиевни жиноий жавобгарликка тортишга рухсат берилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш рад этилди) ҳамда 19.04.2020 йилдаги қарори бекор килинди.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Каналга уланиш 👉🏻 @HShamsutdinov
Норинда 3 нафар фуқаронинг 81 млн сўм маблағини қўлга киритган фермер хўжалиги раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Норин тумани бўлими томонидан фуқаро А.нинг туманда фаолият кўрсатувчи “А-О” фермер хўжалиги раҳбари Т.Р.нинг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб, ёзган мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, фермер хўжалиги раҳбари Т.Р. фуқаро А. ва яна 2 нафар фуқароларнинг ишончига кириб, уларни алдаб, “Катта Ўлмас” массиви ҳудудидаги хўжаликнинг суғориладиган экин ер майдонлари ҳисобидан уларга уй-жой қуриш учун ер ажратиш ва ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 81 млн. сўм пул маблағларини қўлга киритганлиги аниқланган.

Шунингдек, текширув давомида фермер хўжалиги раҳбари Т.Р. муқаддам Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан судланганлиги маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан “А-О” фермер хўжалиги раҳбари Т.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Бағдодда молиявий фирибгарлик операциялари орқали ун харид қилиб, аҳолига қиммат сотаётган корхонага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилояти, Бағдод тумани бўлими томонидан ҳудудда унни аҳолига кафолатли тарзда ва арзон нархда етказиб беришда таъсир кўрсатаётган шахслар тўғрисида олинган маълумотлар тезкор гуруҳ тузилган ҳолда зудлик билан ўрганилди.

Ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланишича, «I» оилавий корхонаси ва «I-L» кўп тармоқли фирмаси раҳбари И.М. товар хомашё биржаси орқали ун сотиб олишда шубҳа уйғонишини олдини олиш ҳамда нархларни ошириб бошқа харидорларни савдодан чиқариш мақсадида корхона ишчи
ва хизматчилари ҳамда ўзининг қариндошлари номига 10 та оилавий корхона, 5 та якка тартибдаги тадбиркорлик субъектларини ташкил қилган.

Ташкил этилган номинал корхоналар ва якка тартибдаги тадбиркорлик субъектларини И.М. ўзи амалда юритиб, ушбу корхоналар раҳбарларининг хабардорлигисиз товар-хом ашё биржаси орқали дон маҳсулотлари корхоналаридан ун сотиб олиш учун брокерлик хизмати кўрсатиш тўғрисидаги шартномаларда имзоларни сохталаштириб тақдим этган.

Сўнгра И.М. брокерлар орқали сотиб олинган унларни олиб чиқиш учун ишончнома ҳамда бошқа ҳужжатлардаги имзоларни сохталаштириб,
2019 йилнинг октябрь ойидан 2020 йилнинг 15 апрелига қадар жами 18,3 млрд сўмлик 7 800 тонна унни олиб, нархларни сунъий равишда оширган ҳолда аҳолига сотаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан И.М.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Жиноят иши вилоят прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган.

Барча тадбиркорларни халқимизни синаётган ушбу даврда ҳамжиҳат бўлиб нархларни асоссиз оширмасликларини, ҳалоллик ва қонунга итоаткорлик билан фаолиятларини амалга оширишга чақириб қоламиз.
Самарқандда молиявий фирибгарлик операциялари орқали ун харид қилиб, аҳолига қиммат сотаётган яна бир гуруҳнинг жинояти фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан ҳудудда унни аҳолига кафолатли тарзда ва арзон нархда етказиб беришда таъсир кўрсатаётган шахслар тўғрисида олинган маълумотларга асосан ўтказилган текширувда, “L-CH” МЧЖга қарашли савдо майдончаси трейдери Ш.П. ва бошқалар “L-CH” МЧЖнинг муҳридан алдов йўли билан фойдаланиб, қалбаки ҳужжатларни тайёрлаш орқали биржа битимларини тузиш учун махсус логин ва паролларни қўлга киритиб, сўнгра 6 нафар шахсларни мазкур жамиятнинг трейдерлари сифатида расмийлаштириб, ун савдоси билан шуғулланиб келганликлари аниқланган.

Хусусан, Ш.П. ва бошқалар қалбаки ҳужжатлар асосида брокерлик фаолиятини амалга ошириб, бошқа шахсларга тегишли бўлган логин ва пароллардан ноқонуний фойдаланиб, республикамизда эълон қилинган карантин даврида аҳоли эҳтиёжи учун зарур бўлган унни сотишда монопол муҳитни вужудга келтириб, 7 та хўжалик юритувчи субъектларига қиймати 3,2 млрд. сўмлик 1 236 тонна унни олишга эришиб, аҳолига унни сунъий қиммат нархларда сотиб келишган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Ш.П. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Барча тадбиркорларни халқимизни синаётган ушбу даврда ҳамжиҳат бўлиб нархларни асоссиз оширмасликларини, ҳалоллик ва қонунга итоаткорлик билан фаолиятларини амалга оширишга чақириб қоламиз.
Матбуот эркинлиги - юрт тараққиёти, халқ фаровонлиги ва ислоҳотлар самарадорлигига хизмат қилувчи муҳим омилдир

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси мамлакатдаги барча оммавий ахборот воситалари ходимларини, журналист ва блогерларни 3 май –Жаҳон матбуоти эркинлиги куни муносабати билан самимий муборакбод этади.

Муҳтарам Президентимизнинг тарихий ташаббуслари ва амалий саъй-ҳаракатлари натижасида глобал масс-медианинг ажралмас қисми сифатида миллий матбуотимиз бугун том маънодаги эркинлик даврига қадам қўйди.

Тараққиётимизнинг янги босқичида миллий масс-медианинг барча вакиллари давлат ва жамиятда кечаётган ҳар қандай жараён тўғрисида эркин муносабат билдириш, ўзларининг мустақил фикр ва қарашларини кенг баён этиш имконига эга бўлди.

Бу эса Ватанимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлиги ва ислоҳотлар самарадорлигига хизмат қилувчи муҳим омил бўлмоқда.

Шуни мамнуният билан қайд этамизки, холис ва фидойи журналистлар ҳамда блогерлар мамлакат прокуратура органларининг фаолиятини ёритиш, тизимимиз ишидан кенг жамоатчиликни мунтазам хабардор қилиб боришда асосий ҳамкоримиз, улар меҳнат қилаётган оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар эса, таъсирчан минбар бўлмоқда.

Ўз навбатида, прокуратура органлари вакиллари иштирокида журналист ва блогерлар билан кечаётган мулоқотлар фуқароларимиздаги қонун устуворлиги, адолат тантанаси ва жиноят учун жазонинг муқаррарлигига, пировардида давлатга ишончни мустаҳкамламоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, шу соҳадаги барча ижодкорларга бундай ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдирамиз ва унинг келгусида янада самарали давом этишига ишонамиз.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
Свобода прессы - важный фактор, служащий развитию страны, благосостоянию народа и эффективности проводимых реформ

Генеральная прокуратура Республики Узбекистан искренне поздравляет всех работников средств массовой информации, журналистов и блогеров страны с 3 мая - Всемирным днем свободы печати.

В результате исторических инициатив и практических усилий нашего уважаемого Президента, национальная пресса, как неотъемлемая часть мировых средств массовой информации, сегодня поистине вступила в эпоху свободы.

На новом этапе нашего развития все представители национальной масс-медиа получили возможность свободно реагировать, широко излагать свои независимые мнения и взгляды на любой происходящий в государстве и обществе процесс.

И это важный фактор, служащий развитию нашей Родины, благополучию нашего народа и эффективности проводимых реформ.

Мы с удовольствием отмечаем, что объективные и преданные своему делу журналисты, а также блогеры являются нашими основными партнерами в освещении деятельности органов прокуратуры страны, регулярном информировании широкую общественность о деятельности нашей системы, а средства массовой информации и социальные сети, на которых они трудятся, являются эффективной трибуной.

В свою очередь, диалоги с журналистами и блогерами при участии представителей органов прокуратуры укрепляет у наших граждан доверие к верховенству закона, торжеству справедливости и неотвратимости наказания за преступление, а в конечном итоге и государству.

Пользуясь случаем, благодарим всех творческих лиц данной сферы за сотрудничество и верим на ее эффективное продолжение в будущем.

Генеральная прокуратура Республики Узбекистан
Расмий баёнот

Жорий йил 01 май куни Сирдарё вилоятидаги “Сардоба” сув омбори ўпирилиши оқибатида сув тошқини юзага келганлиги ҳолати юзасидан ЖКнинг 207-моддаси 1-қисми ва 258-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатларини олиб бориш ДХХ органларига юклатилди.
Forwarded from Bosh prokuratura
САХОВАТЛИ ХАЛҚИМИЗДАН МИННАТДОРМИЗ

Батафсил:
http://www.prokuratura.uz/#/t_news?id=284

👉 @uzbprokuratura
Олмалиқда автокорхонага ишга кириш учун 3 000 АҚШ доллари талаб қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан Олмалиқ ихтисослаштирилган прокуратураси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.Б. икки нафар фуқарони Олмалиқ кон-металлургия комбинатига қарашли автокорхонага ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 3 000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан, 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Каналга уланиш 👉🏻 @HShamsutdinov
Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари ихтиёрий равишда ўз иш ҳақларининг бир қисмини “Сардоба” сув омбори талофатларини бартараф этиш бўйича ташкил этилган ҳомийлик ҳисоб рақамига беғараз ўтказиб бердилар.

Каналга уланиш 👉🏻 @HShamsutdinov
Forwarded from Bosh prokuratura
ҲЕЧ КИМ ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАЙДИ

Жорий йил 8 май куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Тадбирда, Давлатимиз раҳбари томонидан карантин чекловларини енгиллаштириш, аҳолини ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ҳамда иқтисодиётни тиклаш бўйича жорий йилнинг 7 май куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқларнинг ижросини ташкил этиш масалалари муҳокама этилди.

Шунингдек, карантин шароитида ҳудудлардаги прокурорлар секторларида эҳтиёжманд оилаларни ҳар томонлама қўллаб - қувватлаш борасидаги ишларнинг ҳолати танқидий таҳлил қилинди.

Йиғилишда қайд этилганидек, Давлатимиз раҳбарининг тегишли Фармон ва қарорлари ҳамда бевосита кўрсатмалари асосида амалга оширилаётган қатъий чора - тадбирлар пандемия хуружига қўйилган тўсиқ сифатида унинг мудҳиш оқибатларининг олдини олмоқда.

Пандемиянинг мамлакатимизга таъсирини юмшатишга қаратилган ишларда прокуратура органлари ҳам ҳисса қўшмоқда.

Айниқса, ҳозирги шароитда озиқ - овқат хавфсизлигини таъминлаш ва бунинг учун қишлоқ хўжалигидаги ишларни ўз вақтида амалга ошириш, тадбиркорларни, жумладан экспортёрларни ҳар томонлама қўллаб - қувватлаш, карантин қоидаларига риоя этилишини қатъий назорат қилиш борасида прокуратура ходимлари фидокорона меҳнат қилмоқда.

Ўз навбатида, жойлардаги прокурорлар зиммасига ўзлари раҳбарлик қилаётган секторлар ҳудудларидаги эҳтиёжманд оилаларни аниқлаб, уларга зарур амалий ёрдамни манзилли кўрсатиш бўйича алоҳида масъулият юклатилган.

Хусусан, пандемия ва карантин шароитида ҳар бир сектор раҳбари эҳтиёжманд оилаларни қўллаб - қувватлаш ишларини аниқ кундалик режалар асосида, ҳар бир оила кесимида амалга оширади. Натижалар ҳақидаги маълумотларни махсус дафтарда қайд этиб боради ва шу тариқа сектор ҳудудидаги бирон - бир эҳтиёжманд оиланинг эътибордан четда қолмаслиги таъминланади.

Бундай механизм эҳтиёжмандларга кўрсатилаётган моддий ва бошқа турдаги ёрдамнинг тўлиқ, ўз вақтида манзилга етиб бориши, бу борада турли суиистеъмолчилик, талон - торож, сохтакорлик ва кўзбўямачиликларнинг олдини олишга ҳам хизмат қилади.

Шу кунга қадар прокурорлар секторларидаги 80 мингдан зиёд эҳтиёжманд оилага бевосита уларнинг хонадонига кириб, моддий, ҳуқуқий ва бошқа тарздаги амалий ёрдам кўрсатилиши таъминланди.

Йиғилишда мазкур йўналишларда прокурорлар секторларида олиб борилаётган ишлар туман ва шаҳарлар кесимида таҳлил қилиниб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш, амалга оширилаётган чора - тадбирлар кўламини янада кенгайтириш бўйича мутасаддиларга аниқ кўрсатмалар берилди.

Бош прокуратура Матбуот хизмати

👉 @uzbprokuratura