Хаёт Шамсутдинов (Соғлиқни асранг!)
3.9K members
229 photos
33 videos
153 links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи

👉 Расмий сайт: prokuratura.uz

👉 ОАВ билан алоқа: oav.prokuratura.uz
Download Telegram
to view and join the conversation
Пахта қабул қилиш маскани мансабдор шахслари томонидан сохталаштириш жинояти содир этилганлиги юзасидан

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шуманай туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширишда, “Шуманай пахта қабул қилиш маскани” мансабдор шахслари “Ж” фермер хўжалиги томонидан жорий йилнинг 13-15 сентябрь кунлари 2.580 кг пахта хомашёси топширилган бўлсада, жамият пул маблағларини талон-торож қилиш мақсадида, юк хатлари ва “ECAS” электрон дастурига сохта маълумотлар киритиб, умумий қиймати 20,8 млн. сўм бўлган 5.940 кг. пахта хомашёсини қўшиб ёзиб, ҳужжатларни сохталаштирганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан “Шуманай пахта қабул қилиш маскани” мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Андижондаги мактабда педагоглар калтакланганлиги юзасидан

2019 йил 05 октябрь куни соат 13.30ларда фуқаро У.Т. ва бошқалар, жамиятда юриш туриш қоидасини қасддан менсимасдан, жамоат жойи ҳисобланган 50-сонли умумтаълим мактаби биноси ҳудудига келиб, мазкур мактабда директор ўринбосарлари лавозимида ишловчи Ш.Ўрмонов ҳамда Г.Ашуровлар билан асоссиз равишда ўзаро жанжаллашиб, жанжал вақтида қўллари ҳамда бошқа жисмлар билан уларни турли соҳаларига зарбалар беришган.
Олиб борилган терговга қадар текшириш ҳаракатлари давомида, мактаб директори ўринбосарлари гумон қилинувчи Т.У.нинг турмуш ўртоғи, мазкур мактабда ўқитувчи вазифасида ишловчи Ю.Д. кийиниш маданиятига риоя қилмаганлиги боис танбеҳ берганликлари сабаб бўлган.

Ҳолат юзасидан ўтказилган суд-тиббий экспертиза маълумотномасига кўра, Ш.Ўрмонов ҳамда Г.Ашуровларга қисқа муддатли соғлиқни бузилишига олиб келган енгил шикаст етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Чет эл фуқаросига нисбатан содир этилган жиноят

Фуқаро С.Т. (1956 й.т. ишсиз) Афғонистон фуқароси (1989 й.т. МЧЖ раҳбари) Н.Г.га Юнусобод туманида жойлашган "Олой деҳқон бозори" АЖ ёнида қурилиш учун ер майдони ва Тошкент шаҳридан 2 хонали уй олиб беришни ваъда қилиб, ундан 10.000 АҚШ долларини қўлга киритиб, ўзлаштирган.

Мазкур ҳолат юзасидан 07.10.2019 йилда Бош прокуратура Департаментининг Шайхонтоҳур тумани бўлими томонидан фуқаро С.Т.га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Андижондаги мактабда педагоглар калтакланганлиги юзасидан

Куни кеча Андижон шаҳар 50-сонли умумтаълим мактаби ҳудудида 2 нафар педагог ходимларга тан жароҳати етказилганлиги ҳолати юзасидан хабар берилган.

Мазкур ҳолат юзасидан 08.10.2019 йилда Андижон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан фуқаро Т.У. ва унинг 2 нафар шерикларига нисбатан ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тадбиркорнинг мурожаати қаноатлантирилди

Бош прокуратура томонидан "KTD" МЧЖ раҳбарининг хорижий хамкори билан бирга "LED" ёриткичларни ишлаб чиқариш заводини ташкил этиш учун ер майдони ажратилишида амалий ёрдам сўраб Бош прокурор номига ёзган мурожаати кўриб чиқилди.

Муаллиф ўз мурожаатида юқорида қайд этилган лойиҳани амалга ошириш учун бир неча маротаба мутасадди идораларга мурожаат қилганлигини, бироқ ижобий натижа бўлмаганлигини, заводни ишга тушириш учун 5 млн. АҚШ доллари сарфланишини, маҳсулотнинг 60-80 фоизи экспортга мўлжалланганлигини, маҳсулот ишлаб чиқариш қиймати йиллик 10 млн. АҚШ долларини ташкил этишлигини, 100 дан зиёд шахслар иш билан таъминланишини маълум қилган.

Мазкур мурожаатни кўриб чиқиш давомида, МЧЖ томонидан 5 млн. АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестицияларни жалб қилган ҳолда "LED" ёриткичлари ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш учун Тошкент тумани ҳокимининг қарорига асосан 0,5 га. ер майдони ажратилиши таъминланди ва муаллифнинг мурожаати қаноатлантирилди.
Ижтимоий тармоқларда мактаб ўқувчиси калтаклангани воқеаси ёритилган видеоёзув ва мақола юзасидан баёнот

Видеоёзув ва мақолада Андижон вилояти, Асака туманидаги 30-сонли умумтаълим мактабининг
3-синф ўкувчисини ушбу мактаб география фани ўкитувчиси шапалоқ урганлиги ва уни ҳақорат қилганлиги қайд этилган.

Ўрганиш давомида, видеоёзув ва мақоладаги ўқувчи тумандаги 30-сонли умумтаълим мактабининг 7-В синф ўқувчиси Ш.М. ҳамда география фани ўкитувчиси Н.Э. эканлиги маълум булди.

Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида мактаб директори ва унинг ўринбосарлари, ўқитувчилар ҳамда психолог иштирокида вояга етмаган Ш.М. ҳамда унинг синфдошларидан тушунтириш хатлари олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Самарқанддаги оммавий захарланиш юзасидан ахборот

2019 йил 08 октябрь куни соат 14-00да Самарқанд шаҳар ДСЭНМ томонидан берилган хабарга кўра, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига 6 нафар фуқаролар "Овқатдан захарланиш токсикоинфекцияси енгил-ўрта даражаси" ташхиси билан ётқизилган.

Аниқланишича, ушбу фуқаролар 2019 йил 06 октябрь куни шаҳардаги "Сиёб деҳқон бозори" ҳудудида жойлашган овқатланиш дўкончасидан "Хот-дог" маҳсулотларини харид қилиб, истъемол қилганликлари натижасида соғлиғи ёмонлашиб шифохонага мурожаат қилишган.

Ҳозирда беморлар аҳволи қониқарли бўлиб даволаш муолажалари давом этмоқда.

Мазкур заҳарланиш ҳолати юзасидан "Хот-дог" тайёрлаш дўкончаси фаолияти вақтинча тўхтатилган.

Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик жинояти содир этилганлиги юзасидан

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширишда, фуқаро Ж.Т. авиакассасида кассир-диспетчер лавозимида ишлаган даврида, фуқаро К.М.нинг ишончига кириб, унга Италия давлатига учиши
ва Ўзбекистонга қайтиши учун авиачипталарни расмийлаштириб бериб, ундан 1.300 АҚШ долларини олиб, сўнг унинг Ўзбекистонга қайтиши учун сотган авиачиптасини “Габриэль” электрон тизимига топшириб, 1.300 АҚШ долларидан 8,0 млн. сўмни нақд пул шаклида ечиб олиб, фирибгарлик йўли билан ўзлаштирганлиги аниқланган.

Фуқаро К.М. Ўзбекистонга қайтиш авиачиптаси бекор қилинганлиги сабабли 8,0 млн. сўмга яна авиачипта харид қилиб, Италия давлатидан қайтиб келган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ж.Т.га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Самарқанддаги оммавий захарланиш юзасидан қўшимча ахборот

2019 йил 09 октябрь куни соат 09-30да Самарқанд шаҳар ДСЭНМ томонидан берилган қўшимча хабарга кўра, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жами 25 нафар фуқаролар "Овқатдан захарланиш токсикоинфекцияси енгил-ўрта даражаси" ташхиси билан ётқизилган.

Ушбу фуқаролар "Хот-дог" маҳсулотларини харид қилиб, истъемол қилганликлари натижасида соғлиғи ёмонлашиб, шифохонага мурожаат қилишганлиги ҳақида илгари хабар берилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан ЖК 257-1-моддаси
1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Жиноят иши тергов ҳаракатларини олиб боришлик учун шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБга юборилди.
Тадбиркорнинг мурожаати ижобий ҳал қилинди

Бош прокуратура раҳбариятининг сайёр қабулида бўлган "Gurlan A" МЧЖ раҳбари Хоразм вилояти, Гурлан туманида ташкил этилган жамиятга фаолиятини олиб бориш учун "Ўзавтосаноат" АЖ томонидан диллерлик шартномаси тузилмаётганлигидан норози бўлиб, ушбу масалада амалий ёрдам беришни сўраган.

Аниқланишича, қайд этилган жамият раҳбари "GM O'zbekiston" АЖга диллерлик шартномасини расмийлаштириш юзасидан бир неча маротаба мурожаат қилган.

Бош прокуратура аралашуви билан "GM O'zbekiston" ва "Gurlan A" МЧЖ ўртасида автосалон очиш бўйича диллерлик келишув шартномаси тузилиши таъминланди ва муаллифнинг мурожаати қаноатлантирилди.

Бу борада муаллиф томонидан Бош прокурор номига миннатдорчилик билдирилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоёзув юзасидан

Видеода номаълум шахс далада рухсатсиз маккажўхори тераётган бобо ва невараларини ушлаб, ҳақорат қилган ҳолда ўғриликда айблаганлиги ва "экспортга" катта зарар етказаётганлиги қайд этилган.

Ўрганиш давомида, мазкур ҳолат Қашқадарё вилояти, Миришкор тумани ҳудудида содир бўлганлиги, ушбу видеоёзув кадр ортидаги шахс Миришкор тумани ҳокими эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти прокуратураси органлари томонидан текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Андижондаги оммавий захарланиш юзасидан баёнот

2019 йил 07 октябрь куни соат 16-00ларда Андижон туманидаги 35-сонли умумтаълим мактаби 3-А синф ўқувчиси Мубина О.нинг туғилган куни муносабати билан синфда ўтказилган тадбир вақтида онаси томонидан уй шароитида тайёрланган тортни синфдаги 24 нафар ўқувчилар истъемол қилишган.

Натижада синфдаги Мубина О.ни онаси, синф раҳбари ва 24 нафар ўқувчилар захарланиб, 2019 йил 09 октябрь куни туман тиббиёт бирлашмасига қарашли юқумли касалликлар бўлимига мурожаат қилишган.

3 нафар ўқувчиларнинг ҳолати ўрта оғир бўлганлиги сабабли юқумли касалликлар бўлимида тиббий ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Мубина О.ни онаси, синф раҳбари ва 21 нафар ўқувчилар юқумли касалликлар бўлимида соғлиғи назоратдан ўтказилиб, уйларига рухсат берилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ФХДЁ мудири томонидан содир этилган жиноят юзасидан

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ургут туман бўлими томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Ургут туман ФХДЁ бўлими мудири М.У. фуқаролар А.Р. ва М.Ф.нинг никоҳини бекор қилиб, ажрашганлик тўғрисидаги гувоҳнома бериш эвазига фирибгарлик йўли билан 1,2 млн. сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.У.га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Камолон маҳалласида содир этилган қасддан одам ўлдириш жинояти юзасидан баёнот

2019 йил 05 октябрь куни соат тахминан 04:30 ларда Шайхонтоҳур тумани, Киркий кўчасида жойлашган уйнинг ётоқхонасидан, шу хонадонда истиқомат қилиб келган Аббос А.нинг (1993 й.т., ХАТБ “Универсал банк” Тошкент филиали бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган) мурдаси бўйин соҳасидан дазмол шнури билан буғилган холатда топилган.

Суд тиббий экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, Аббос А.нинг ўлими бўйин аъзоларининг сиртмоқ билан буғилишидан келиб чиққан механик асфикция натижасида юз берганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан 05.10.2019 йилда Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тезкор-тергов ҳаракатларида аниқланишича, Камола А. турмуш ўртоғи Аббос А. билан ўрталарида келиб чиққан ўзаро низо сабабли уни қасддан ўлдириш ҳақида қариндоши Отабек Х. билан жиноий тил бириктириб, Отабек Х. 2019 йил 04 октябрь куни соат 19-00ларда Аббос А.нинг яшаш уйига келиб, хонадон меҳмонхонасидаги стол остига беркиниб, Камола А. билан унинг турмуш ўртоғи Аббос А.ни ўлдириш учун қулай фурсат кутиб, 2019 йил 05 октябрга ўтар кечаси соат 00-30ларда ётоқхонага кириб, Аббос А. уйғоқ бўлганлиги сабабли унинг устига чиқиб, юз қисмига чап қўли мушти билан бир неча зарбалар бериб, сўнгра олдиндан тайёрлаб қўйилган дазмол электр сими билан бўйин сохасидан бўға бошлаган.

Натижада, Аббос А. ўзига нисбатан бўлаётган тажовуздан ҳимояланиб, яқин қариндошларини ёрдамга чақира бошлаган вақтида Камола А. ўз турмуш ўртоғининг юз қисмига ёстиқ билан босиб, унинг нафас йўлларини беркитиб, Аббос А.ни қасддан ўлдиришган.

Сўнгра, Отабек Х. хонадонда бўлган марҳум Аббос А.га тегишли 2 та уяли телефон аппаратлари, 500 АҚШ доллари ва 110.000 сўм пулларини ҳамда жиноят изларини яшириш мақсадида шериги Камола А.га тегишли 1 дона уяли телефон аппарати ва тилла тақинчоқларини қўлга киритиб, воқеа жойидан яширинган. Камола А. эса жинояти фош этилишини олдини олиш ва жавобгарликдан қутилиб қолиш мақсадида шу кеча унга ва турмуш ўртоғига нисбатан номаълум шахслар томонидан босқинчилик содир этилганлигини айтиб, марҳумнинг ота-онасини ўйғотган.

Тергов давомида Отабек Х.нинг яшаш хонадонида ўтказилган тинтув давомида Аббос А.нинг уйидан олиб кетилган тилла буюмлар ертўлага яшириб қўйилганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Иш бўйича 07.10.2019 йилда Отабек Х. ва Камола А.лар жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, уларга нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «п» банди билан айблов эълон қилинган ва эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланилган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Фарғонада содир этилган "самосуд" ҳолати юзасидан баёнот

2019 йил 01 октябрь куни соат 06-30 ларда Ахмаджон Н. (1991 й.т.) таниши Аваз Х. (1968 й.т.) билан учрашиб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-тарож қилиш мақсадида олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, фуқаро Алижон Т.га тегишли бўлган хонадонга юзларига ниқоб, махсус темир сейфларни очишга мўлжалланган қўлбола усулда тайёрланган темир мослама билан қуролланиб, яширин равишда кириб, уйда бўлган темир сейфни эшигини қайириб очиб, сейф ичида бўлган 12.500.000 сўм пулларни яширин равишда талон тарож қилиб, хона ичида бўлган ёстиқ жилдга пулларни солиб, хонадон ҳовлисини ўраган девор орқали чиқиб кетаётган вақтида хонадонда бўлган Алижон Т.ни турмуш ўртоғи Одина Т. уларни кўриб қолган ва баланд овозда бақириб, ўзининг қўшниларидан ёрдам сўраган.

Ахмаджон Н. ва унинг жиноий шериги хонадон деворидан ошиб, кўчага тушиб қочиб кетишган.

Одина Т.ни ёрдам сўраб бақирган овозини унинг қўшнилари эшитиб, хонадонга киришган ҳамда Ахмаджон Н. ва Аваз Х. ларни ўғирлик содир этиб, хонадондан қочиб кетишганлигидан хабардор бўлиб, уларни ушлаш учун ҳозирда тергов давомида шахсларини тўлиқ аниқлаш имкони бўлмаган бошқа қўни-қўшнилари билан бирга уларни ортидан қувлаб, Олтиқуш қишлоғида жойлашган “Султонбой” боғдорчилик фермер хўжалиги ер майдони ҳудудида ушлаб олишган ва хонадон эгаси “Мастона” бозорида эҳтиёт қисмлар савдоси билан шуғулланиб турган Алижон Т.га бу ҳақида хабар беришган.

Алижон Т. яшаш хонадонида ўғирлик содир этилганлиги ва жиноятни содир этган шахслар қўлга тушганлигини билиб, зудлик билан “Султонбой” боғдорчилик фермер хўжалиги ер майдонига қариндоши билан биргаликда етиб келиб, унинг қариндоши жиноятни содир этган Аваз Х.ни юзига уриб, ўзлари билан олиб келган арқон ёрдамида уни бўйнидан боғлаб, ўша жойдаги терак дарахтига боғлаб қўйган.

Ахмаджон Н.ни эса ўша ерга тўпланган ҳозирда тергов ҳаракатлари давомида шахсини аниқлаш имкони бўлмаган маҳалла фуқаролари уриб, ушбу ҳолатни ўзларида бўлган телефонга видео тасвирга олишган. Мазкур видеотасвирлар интернетнинг “Телеграм” каналлари орқали тарқатиб юборилган.

Ўтказилган тергов ҳаракатлари давомида Ахмаджон Н. ва унинг жиноий шериги Аваз Х.лар томонидан яширин равишда ўғирланган 12.500.000 сўм пуллар, мазкур пул солинган 1 дона ёстиқ жилди, 1 дона никоб, 1 дона темир сейни очишда фойдаланилган қўлбола темир мослама ашёвий далил тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан 01.10.2019 йил куни Данғара тумани ИИБ ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “в,г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Гумонланувчи Ахмаджон Н. ва Аваз Х.лар олган тан жароҳатлари юзасидан суд-тиббий экспертиза кўригидан ўтказилган.

Улар ўз кўрсатмаларида Алижон Т. ни хонадонида содир этган ўғирлик ҳолатига тўлиқ иқрор бўлишган ва содир этган қилмишидан пушаймонлигини, уларга тан жарохати етказган шахсларга нисбатан ҳеч қандай даъволари йўқлигини, бу ҳолат ўзларининг айблари билан содир бўлганлигини билдиришган.

Гумонланувчи Аваз Х. муқаддам 2 маротаба судланганлигини ҳисобга олган ҳолда 04.10.2019 йилда процессуал тартибида ушланган ва 05.10.2019 йилда унга ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан айблов эълон қилиниб, “Қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, гумонланувчи Ахмаджон Н. ва Аваз Х.ларга тан жарохати етказган шахсларни аниқлаш ва уларнинг ҳаракатларига қонуний баҳо бериш чоралари кўрилмоқда.
Бюджет маблағлари талон-тарож қилинганлиги ҳолати юзасидан

Наманган вилояти, Поп туманидаги 15-сонли мактабгача таълим муассасасида амалга оширилган қурилиш ишлари қайта назорат ўлчовидан ўтказилганда, қурилиш ишларини олиб борган "Зиё С" қурилиш корхонаси томонидан ҳужжаларни қалбакилаштириш орқали жами 78 млн. сўмлик бюджет маблағлари талон-тарож қилинганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан қурилиш корхонаси раҳбарига нисбатан ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми "а,г" бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ИИБ ходимига нисбатан содир этилган жиноят юзасидан баёнот

Навоий вилояти, Хатирчи тумани ИИБ ҲПБ профилактика инспектори Ў.Х. (1991 й.т.) бошқарувидаги "Матиз" русумли автомашинада пиёдалар ўтиш йўлагида пиёдаларни ўтказиб юбориш учун тўхтаб турган вақтида, унинг орқасида фуқаро А.Ў. (1990 й.т.) "Матиз" русумли автомашинада тўхтаб, Ў.Х, унинг йўлини тўсиб турганлигини важ қилиб, уни уриб-дўппослаб, тан жароҳати етказган ҳамда Ў.Х.нинг қонуний талабларига бўйсинмасдан, фаол қаршилик кўрсатиб, ўз автомашинасини ҳаракатини давом эттириши натижасида, унинг ўнг оёғини босиб ўтган.

Мазкур ҳолат юзасидан 10.10.2019 йилда Хатирчи тумани прокуратураси томонидан А.Ў.га нисбатан ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми "г" банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
“Инсофсиз” тадбиркорларнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккасарой бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширишда, “A.B.” масъулияти чекланган жамият мансабдор шахслари ва уларнинг норасмий раҳбари «У» исмли шахс ва бошқалар, давлатга белгиланган солиқларни тўламаслик, савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш, бозордаги соғлом рақобат муҳитини бузиш ҳамда сохта банкротликни юзага келтириш орқали ноқонуний бойлик орттириш мақсадида ўзаро олдиндан тил бириктирганлиги аниқланган.

Ўрганишларда, улар хориждан импорт қилинган 72,9 млрд. сўмлик қурилиш материалларни нақд пулга сотиб юбориб, савдодан тушган маблағларни эса банк кассасига кирим қилмасдан бошқа эҳтиёжлар учун ишлатиб юбориб, тушумни яшириш орқали бюджетга тўланиши лозим бўлган жами 2,1 млрд. сўм ягона солиқни тўлашдан қасддан бўйин товлашганлиги маълум бўлган.

Шунингдек, жамият мансабдор шахслари, 2017-2018 йиллар давомида 93,5 млрд. сўмлик харидоргир маҳсулотлар тушумини кирим қилмасдан, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборишганлиги фош этилган.

Жиноий режани якунига етказиш мақсадида эса “уддабуронлар” жамиятнинг пул маблағлари йўқлиги ҳамда товарлар тўловга қобилиятсизлигини қасддан юзага келтириши натижасида корхонани банкрот деб топилишига эришишганлиги ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топди.

Мазкур ҳолат юзасидан “A.B.” МЧЖ мансабдор шахслари, норасмий раҳбари «У» исмли шахс ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Самарқанддаги мактабгача таълим муассасаларида оммавий захарланиш содир этилганлиги юзасидан баёнот

Самарқанд шаҳар ДСЭНМнинг 2019 йил 11 октябрь кунги соат 14:00 даги хабарига кўра, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига шу куни соат 10:00да шаҳардаги 80, 98 ҳамда 106-сонли мактабгача таълим муассасаларнинг 12 нафар тарбияланувчилари “Овқатдан захарланиш токсикоинфекцияси енгил-ўрта даражаси” ташхиси билан ётқизилган.

Аниқланишича, тарбияланувчилар қайд этилган мактабгача таълим муассасаларида ош, борщ, макарон, салат каби аралаш овқатларни истеъмол қилганликлари натижасида соғлиқлари ёмонлашиб шифохонага мурожаат қилишган.

Шаҳардаги 80, 98 ва 106-мактабгача таълим муассасаларига “E.М.” корхонаси томонидан аутсорсинг хизмат кўсатилиб келинган.

Мазкур заҳарланиш ҳолати юзасидан вилоят ДСЭНМ томонидан
80, 98 ва 106-МТМ фаолиятлари вақтинча тўхтатилган.

Ҳозирда беморлар аҳволи қониқарли бўлиб даволаш муолажалари давом эттирилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан 11.10.2019 йил куни ЖКнинг 257-1-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноят иши шаҳар ИИО ФМБ хузуридаги Тергов бўлимига юборилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўтказилган тезкор тадбир натижаларига кўра қўзғатилган жиноят иши юзасидан баёнот

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ Самарқанд вилояти бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Махмуд А. фуқаро Жамшид Х.нинг спиртли ичимлик истъемол қилиб автомашина бошқаргани учун ЙХҲБ томонидан жарима майдончасига жойлаштирилган "Дамас" русумли автомашинасини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали жарима майдончасидан чиқариб бериш ва ҳужжатларни судга ўтказмасдан ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 1.200 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Махмуд А.га нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қалбаки пул тайёрлаш ва уни ўтказиш билан боғлиқ жиноят юзасидан баёнот

Фарғона шаҳар, Мехрибонлик маҳалласида яшовчи фуқаро Мансур В. (1998 й.т., ишсиз) "Epson Stylus Photo PX600" русумли рангли принтер ёрдамида 50.000 сўм купюрадаги жами 2.150.000 сўм қийматдаги қалбаки пуллар тайёрлаб, уларни ўтказганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан 11.10.2019 йилда Мансур В.га нисбатан ЖКнинг 176-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.