Хаёт Шамсутдинов
8K subscribers
866 photos
108 videos
775 links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг матбуот котиби - ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси

👉 Расмий сайт: prokuratura.uz
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун, Tashkent International меҳмонхонасида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар вазирлик ва идоралари матбуот котиблари иштирокида “Ахборот хизматлари 2024: миллий ва хорижий тажриба” мавзуcида қўшма ўқув-семинари бўлиб ўтди.
Forwarded from Bosh prokuratura
Айни пайтда, Бош прокуратура Малака кенгаши томонидан белгиланган режа-жадвалга асосан Навоий вилояти прокуратураси органларида хизмат қилаётган ходимлар белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
23 май куни Наманган вилоятидаги жазони ижро этиш
муассасасида жазо ўтаётган 2000 йилда туғилган маҳкум
(Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми "Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш" билан судланган) ишлаб чиқариш цехи худудида ўзини-ўзи осиб, вафот этган.

Мурдани кўздан кечириш давомида бўйин соҳасида странгуляцион эгатдан ташқари бошқа тан
жароҳатлари аниқланмаган.


Ҳолат юзасидан Поп тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Текшириш ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиши ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Telegram I X
Олмалиқдаги воқеа юзасидан прокуратура томонидан воқеа жойи кўздан кечирилиб, марҳум фуқарони шахси ва содир бўлган ҳолатнинг сабаблари аниқланмоқда.

Натижалари ҳақида қўшимча равишда хабар қилинади.

Telegram I Twitter
5 июнь куни Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги фермер хужалиги ер майдонида жойлашган сунъий сув хавзасига чўмилиш учун тушган уч нафар шахс эҳтиётсизликлари оқибатида чўкиб, вафот этишган.

Ҳозирда прокуратура томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

UPD: 3 нафар шахс (эркак, 2 нафари вояга етмаган)

Ҳурматли фуқаролар !!!

Бундай кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида чўмилиш рухсат этилмаган, таъқиқланган, оқим тезлиги юқори бўлган, чуқур, ўзига нотаниш бўлган сув ҳавзаларида чўмилмаслик қоидаларига қатъий риоя қилишингизни сўраб қоламиз.


Telegram I Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
💰 Прокуратура органлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида қўпол қонун бузилиши ҳолатлари бўйича 39 та жиноят иши қўзғатилиб, давлатга етказилган 20 млрд. сўм зарар ундирилди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Прокурорлар секторларидаги “Темир дафтар”га киритилган 5 мингдан зиёд оилага ҳар томонлама кўмак берилмоқда.

“Аёллар” ва “Ёшлар дафтарлари”га киритилган 243 456 нафар хотин - қизлар ва 23 234 нафар ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Аҳоли бандлигини таъминлаш соҳасида аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари бўйича 337 нафар шахс интизомий, маъмурий ва моддий жавобгарликка тортилди, 34 та жиноят иши қўзғатилди ҳамда 1 283 нафар шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Ушбу соҳада ўтказилган ўрганишларда 31 087 та янги иш ўрни ҳисоботларга қўшиб ёзилганлиги аниқланиб, айбдор шахслар тегишли жавобгарликка тортилди.

Бундан ташқари, 174 нафар ишчи - хизматчиларнинг кечиктирилган 510 млн. сўм иш ҳақлари ундириб берилиши таъминланди.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Bosh prokuratura
Айни пайтда, Бош прокуратура Малака кенгаши томонидан белгиланган режа-жадвалга асосан Бухоро вилояти прокуратураси органларида хизмат қилаётган ходимлар белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt