Хаёт Шамсутдинов
8.03K subscribers
884 photos
109 videos
786 links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг матбуот котиби - ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси

👉 Расмий сайт: prokuratura.uz
Download Telegram
Қашқадарёда қизга нисбатан ножўя хатти-ҳаракат содир қилинганлиги ҳолати юзасидан 2024 йил 8 апрель куни Жиноят кодексининг 25, 118 (Номусга тегиш) ва 165 (Товламачилик) моддалар билан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

UPD: Гумонланувчи шахс видеотасвирга олинган ҳолатни тарқатиб юбормаслик эвазига қиздан товламачилик йўли билан 100 АҚШ доллари олганлиги аниқланган.

Telegram I X
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Интернетда Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев қидирувда бўлган Шерали ва Абдували Абдуллаевлар билан гаплашиб тургани ҳақидаги видеоёзув чиқарилган.

Батафсил

Telegram I X
Forwarded from Bosh prokuratura
Айни пайтда, Бош прокуратура Малака кенгаши томонидан белгиланган режа-жадвалга асосан Сирдарё вилояти прокуратураси органларида хизмат қилаётган ходимлар белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
💼 Прокурорлар ташаббуси билан 257 маротаба бўш иш ўрни меҳнат ярмаркалари ўтказилиб, уларда 2 693 нафар фуқаро
иш билан таъминланди


Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддинов маълум қилди.

Ўтган даврда прокурорлар секторларидаги “Темир дафтар”га киритилган
5 мингдан зиёд оилалар, “Аёллар” ва “Ёшлар дафтарлари”га киритилган
243 минг 456 нафар хотин – қизлар ва 18 минг 84 нафар ёшларга кўмак бериш ишлари давом эттирилди.

1 731 нафар ёшларнинг иш билан таъминланишида, 406 нафарининг тадбиркорликка жалб этилишида, 2 871 нафарига ўзини ўзи банд қилишида,
2 369 нафарининг турли курсларида ўқитилишида ва 6 407 нафарига контракт пули тўлаб берилишида кўмаклашилди.

Шунингдек, “маҳалла еттилиги” билан ҳамкорликда 500 мингга яқин оталиққа олинадиган ёшларнинг рўйхатлари шакллантирилди.

Бундан ташқари, 128 нафар ишчи - хизматчиларнинг кечиктирилган 400 млн. сўм иш ҳақлари ундириб берилди.

801 нафар тадбиркорга 165 млрд. сўмлик кредит, 289 нафарига лицензия ва рухсатнома берилишида, 1 минг 655 нафарига коммуникация тизимларига уланишида амалий ёрдам кўрсатилди.

Ўтган даврда рақамлаштириш билан боғлиқ 3 та янги дастур ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий қилинди, “Электрон ҳукумат” дастури доирасида вазирлик ва идораларнинг 75 дан ортиқ ахборот тизимлари Бош прокуратуранинг ахборот тизими билан интеграция қилинди.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
В Ташкентской области инспектора экологии подверглись нападению со стороны браконьеров.

По данному факту органами прокуратуры Ташкентской области проводится проверка.

По результатам проверки будет дана правовая оценка.

Telegram I X
Бош прокуратура жамоаси барча оммавий ахборот воситалари ходимларини, журналист ва блогерларни 3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги куни муносабати билан самимий муборакбод этади.

==========

Коллектив Генеральной прокуратуры Республики Узбекистан, искренне поздравляет всех работников средств массовой информации, журналистов и блогеров с 3 мая – Всемирным днём свободы печати.
Чилонзор туманида 1 ёшли қиз вафот этганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси 3-қисми (Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Текширишда сув қувурларини таъмирлаш ишларини амалга ошираётган ишчилар хавфсизлик чораларига риоя қилмасдан, махсус техника ёрдамида қазиш ишларини олиб боришлари оқибатида бир туп дараҳтнинг илдизи очилганлиги ва ўз вазнини кўтара олмай йиқилганлиги аниқланган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I X
Мирзо Улуғбек туманидаги мактабгача таълим ташкилотида содир бўлган ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.

Telegram I X
Банк кредитидан 306 млн. сўм миқдорида қарзи мавжуд шахснинг автомашинаси жарима майдончасига жойлаштирилди.

Telegram I X
Бугун Ватанимизда кенг нишонланаётган қутлуғ байрам 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муборак бўлсин азиз юртдошлар !

Барчангизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга файзу барака тилаб қоламиз.

Юртимиз доим тинч, ҳаётимиз фаровон бўлсин !
Бўстонлиқ туманида хизмат вазифасини бажараётган кадастр ходимига қаршилик кўрсатган шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I X
Forwarded from Bosh prokuratura
Айни пайтда, Бош прокуратура Малака кенгаши томонидан белгиланган режа-жадвалга асосан Жиззах вилояти прокуратураси органларида хизмат қилаётган ходимлар белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Чилонзор туманида “BYD” автомашина ҳайдовчиси ЙПХ инспекторини уриб юборганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 219 (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) ва 266-(“Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш”) моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram I X
Урганч шаҳрида 2007 йилда туғилган вояга етмаган бола кўп қаватли уйнинг 5-қаватидан автомашина устига тушганлиги ҳолати юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳозирда жабрланувчи шифохонага ётқизилиб, унга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Содир бўлган ҳодисанинг сабаблари аниқланмоқда.

Telegram I X